tgindex
Осиё...
@nil_malikasiрусский

Қалбдан...)

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
14:33
Постов за неделю
3
Всего постов
24
Тип
открытый
Язык
русский
В каталоге с
15 авг.
Подписчики
144
0 за 3 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
253
24 постов
Вовлечённость
175,7%
к подписчикам
Постов в день
0,4
всего 24
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
117
1/48двое суток
134
1/72трое суток
144

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Атрофингизни филтирлаб олинг… Ҳаётда қайси йўлдан бораётганингиздан кўра, ўша йўлда кимлар билан ёнма-ён кетаётганингиз муҳим. Баъзан биз йўлимиз нотўғри деб ўйлаймиз. Аслида эса муаммо йўлда эмас, йўлдошларимизда бўлиши мумкин. Чунки инсон ёнидаги инсонлардан сездирмай таъсир олади. Бирга кўп вақт ўтказган сари унинг гаплари қулоғингизга, қарашлари фикрингизга, одатлари ҳаётингизга синга бошлайди. Аввал сиз уларни кузатасиз… кейин эса билмай қолган ҳолда уларга ўхшаб борасиз. Шу сабабли атрофингизни танлаш шунчаки кимлар билан суҳбатлашиш масаласи эмас. Бу, аслида, келажакдаги ўзингизни танлашдир. Ижтимоий тармоқлардаги атрофингизни ҳам бир кўздан кечиринг. Кимларнинг ҳаётини ҳар куни кузатяпсиз? Кимларнинг сўзлари сизга таъсир қиляпти? Қайси саҳифалардан чиқиб, қалбингиз енгиллашади ва қайсиларидан кейин ичингизда ғашлик, таққослаш ёки норозилик қолади? Ҳар бир кузатувчи дўст эмас. Ҳар бир суҳбатдош ҳамроҳ эмас. Ҳар бир яқинлик фойдали яқинлик эмас. Баъзи инсонлар ҳаётингизга кириб, сизни ўзингиздан узоқлаштиради. Баъзилари эса сизни ўзингизнинг энг яхши ҳолатингизга яқинлаштиради. Шунинг учун йўлингизни ўзгартиришга шошилманг. Аввал ёнингиздаги инсонларга қаранг. Зеро, манзил қанчалик гўзал бўлмасин, нотўғри ҳамроҳ билан у йўл оғир кечади. Атрофингизни шундай танлангки, вақт сизни уларга ўхшатиб қўйишидан қўрқманг. Аксинча, улар билан бирга янада покроқ қалб, теранроқ тафаккур ва қалби гўзалроқ инсон бўлиб боришингизга ишонинг. Чунки инсон кўпинча танлаган йўлига эмас танлаган ҳамроҳларига айланиб боради. #أم حميراء

  • без подписи

  • 🌙 ЖУМА МУБОРАК Бу дунёда қанча нарса биздан кетмасин, бир ҳақиқат бор: Аллоҳнинг раҳмати биздан кетмайди. Банда қанча адашмасин, тавба эшиги очиқ. Қанча гуноҳ қилмасин, кечирилиш умиди бор. Қанча ожиз бўлмасин, Роббисига қайтиш йўли бор. Шунинг учун ўзингизни гуноҳларингиздан ҳам каттароқ деб ўйламанг. Аллоҳнинг раҳмати гуноҳларимиздан улуғдир. Балки бугунги жума — ўзингизга эмас, Роббингизга қайтиш учун берилган яна бир имкониятдир. 🤲 Эй Аллоҳим … Бизга дунёда ҳам, қабрда ҳам, қиёмат куни ҳам Ўз раҳматингни насиб эт. Қалбимизни иймон билан тирилтир, тили-мизни зикр билан безат, амалларимизни риёдан асра. Ўлимимиз келганида иймон билан кетишни, қабримизга тушганимизда нур топишни, қайта тирилганимизда юзимиз ёруғ бўлишини насиб қил. Қиёмат куни бизга на мол, на мансаб, на дунё ёрдам беради. Ўша кунда Ўзингнинг Аршинг соясида паноҳ топадиган, китобини ўнг қўлидан оладиган, юзи ёруғ бандаларинг сафида бўлишни насиб эт. Эй Роббимиз, биз Сенга муносиб банда бўлолмасак ҳам, Сенинг раҳматингга муҳтож бандалармиз. Биздан рози бўл. Ота-онамиздан рози бўл. Оиламиз ва фарзандларимиздан рози бўл. Ўз паноҳингда асра. Гуноҳларимизни кечир ва охиримизни гўзал қил. Бизга дунёда севимли бўлишдан кўра, Сенинг даргоҳингда мақбул банда бўлишни насиб эт. Амин, ё Роббал Аламийн... Жума айёмингиз муборак бўлсин. Жаннатда бир ошиёнингиз бўлсин... اللهمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ عَِلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ ﷺ Аллоҳумма солли ва саллим ала набиййина Муҳаммад ﷺ

  • Хар кунимиз бир япроқ, Борар жойимиз тупроқ. Амални қилинг кўпрок, Жаннат сизга муштоқдир. Чиройли тилаклар – мўъминнинг кўрки! Уйимиз қуёш, қалбимиз эса иймон нурига тўлсин! Топганимиз ҳамда сарф этганимиз – жаннат остонасига поёндозлар бўлсин! Мусибатлар аришини кутган кўзларимиз қиёмат интизорлигини мутлақо кўрмасин! Забонимиз Аллоҳга тасбеҳ айтиб толиқмасин! Мискин учун қилган камтарлигимиз, ҳисоб малоикаларини бизга қилсин мулойим! Дўстимиз корига яраган билак ва елкаларимиз хатолик хуржунин ортиб, ҳаргиз кўрмасин олов! Илм сари ташлаган қадамимизга жаннат гулларидан бўлсин поёндоз! Хонадонимиз учун қилган саъйимиз, Сафо-Марвадек келтирсин савоб! Илм ила суғорилган кечаларимиз бадалига бизга ато этилсин зулумотлардан қоқилмаслик! Бошимиз сира маҳшар ташвишин кўрмасин! Йўлдан четлатган озоримиз сиротни қилсин равон! Амийн. Жумъа муборак! Жаннатда бир ошиёнингиз бўлсин...

  • 🌙 Карвон йўловчиси Бу дунё бизнинг масканимиз эмас. Ин шаа Аллаҳ жаннатда барча дардларимизга шифо топамиз... Бир пайт ўйлаб қолдим: нега биз бу ерда шунчалик боғланиб қоламиз? Бир уй қурамиз деворлари ҳали қуриб улгурмай, кўчишни ўйлаймиз. Бир орзуга етамиз қувончи тугамай, янгиси ортидан югурамиз. Чунки қалб — бу ерда тинчимайдиган қилиб яратилган. У асли бошқа бир манзилни соғинади, ўзи ҳам билмай. Онам айтарди: "Мусофирнинг кўнгли доим йўлда бўлади." Биз ҳам шу ерда мусофирмиз. Фақат кўпчилигимиз бу сафарни унутиб, меҳмонхонани ватан деб ўйлаб қоламиз. Пайғамбаримиз ﷺ Ибн Умар розияллоҳу анҳуга айтганлар: "Дунёда ғариб ёки йўловчидек бўл." (Бухорий) Ғариб — яъни бегона. Ўз одатига, ўз тилига эга бўлмаган. Бу ердаги ҳеч нарса унга ўхшамайди, чунки унинг асл ватани бошқа ерда. Кимнингдир бугун юраги оғримоқда. Кимдир тунни ухламай, тонгни йиғлаб кутиб олмоқда. Билингки — бу йиғи беҳуда эмас. Ҳар бир томчи, Аллоҳнинг ёзувида қайд этилган. "...Аллоҳ уларнинг кўзларидан ҳар қандай ёшни артади..." (Ал-Аъроф, 43-оят — жаннат аҳли ҳақида) Ўша кунни тасаввур қилинг: қўл чўзган илоҳий меҳр сизнинг юзингиздаги сўнгги томчини ҳам артиб ташлайди. 🤲 Ё Роббим, бу сафарни енгил қил. Бизга бу дунёни севиб қолмасликни, лекин ундан қочиб ҳам кетмасликни ўргат. Юрагимизни асл ватанга Сенинг раҳматингга боғла. Бизни ғариблигимизни унутиб қўйганлардан эмас, ёдида тутганлардан қил. Ва охир-оқибат, карвонимиз тўхтаган кунда — бизни қувонч билан кутиб ол. Амийн. ©أم حميراء

  • Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтади: Шайтон инсонга ҳар томондан ҳийла қилади. Унинг амалларини суғуриб олмагунича қўймайди.    Инсон кечаси намоз ўқиса, бу қилган амалини кечги намоз жуда лаззатли-да! деб ўзи бошқаларга айтади. Агар рўза тутса, «саҳарликка туриш жуда қийин-да!», «чанқаш жуда машаққатли-да!» - деб бошқаларга рўза эканини ўзи билдириб қўяди. Натижада риё қилгани учун амали бекор бўлади!

  • Сени жаннат учун яратдим...

  • “Туққанларингиз – тупроққа, қурганларингиз – ҳаробага, жамғарганларингиз – саробга, амалларингиз эса ҳисоб кунига (жазо ёки мукофот учун) китобга битилгусидир.” Али ибн Абу Толиб родияллоҳу анҳу

  • Амийн...

  • Инсонлар сиз ҳақингизда яхши гумонда бўлишлари нақадар гўзал! Дўстингиз оғир аҳволга тушганида сизни танлаб, қайтармаслигингизга ишониб, бошдан оёқ умидга кўмилиб эшигингизни қоқиши, сизнинг эса унинг умидлари миқдорида бўлишингиз нақадар ажойиб! Ота-онангиз зеҳнида қобил фарзанд сифатида суратингиз бўлиши, уларни бирор лаҳзага ташлаб қўймаслигингиз ва бу суратни тўлиқ намоён қилишингиз нақадар гўзал! Хиёнатлар кўпайган, эрлар хотинини эътиборсиз ташлаб қўйган даврда умр йўлдошингиз сизга ишониши, сизни сўзларингиз миқдорида содиқ деб ўйлаши, туйғуларини сизга ишониб оча олиши нақадар гўзал! Ишончли қўшни, суяйдиган ака, аёлингиз учун қўрғон, қоядек ҳимоячи ота бўлишингиз нақадар ажойиб! Доимо кишилар сизни кўрганда омонликни ҳис қилиши қандаям гўзал!🍃 ©️IkromSharif

  • Нақадар нурли инсонлар…

  • Тавба қилиб гуноҳларга қайтдим яна, Шукур эмас шикоятим айтдим яна, Узурларим даста қилиб келдим мана, Кечир мени саҳовати буюк Роббим! Ой уҳлаган тунлар мижжа қоқмаганман, Савоб ишга юзим буриб боқмаганман, Кези келса шайтонга ҳам ёқмаганман, Кечир мени раҳматлари чексиз Роббим! Қазо бўлган намозларнинг адоғи йўқ, Гуноҳимнинг уёғию буёғи йўқ, Виждоним ҳеч гапга кирмас қулоғи йўқ, Кечир мени ҳалимлиги тенгсиз Роббим! Саодатга тўлган умр берсанг етар, Тилларимга такрор шукр берсанг етар, Кўнглим учун бирор чимдим ҳузур етар, Сен барига қодирсанку гўзал Роббим! Ўзинг бизни ёмонлардан қутқар Роббим! Кўпчилик унутиб қўядиган, аммо Аллоҳ хуш кўрадиган катта ибодат бу – Аллоҳга чиройли гумонда бўлишдир! Қўрқинчлик, ёмонликлар ўраб олган, йиртқич ҳайвон ўлжасига ҳамла қилгандек инсонга маъюслик ҳамла қиладиган оламда мана шу ибодат одамларнинг қалбини юмшатиш учун келади ва уларга сакинат, хотиржамлик бахш этади. Аллоҳга чиройли гумон қилганингиз миқдорича Аллоҳ сизга хайр-барак туҳфа этади ва сиздан ёмонликларни даф этади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Мен бандамнинг мен ҳақимда қилган гумонидаман: агар яхши гумон қилса ўзига яхши, ёмон гумон қилса ўзига ёмон”. Роббингизга чиройли гумонда бўлинг! Каҳф ашоблари Роббиларига чиройли гумон қилиб ухладилар. Уйғонсалар атрофларидаги олам тамоман ўзгарган бўлади. Аллоҳ буни уларга чиройли гумонлари сабаб инъом этди. Муҳаммад Ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллоҳга бўлган муносабатингда рост бўл, агар рост бўлсанг, унинг меҳрибонлиги ва лутфида яшайсан. Меҳрибонлиги сени эҳтиёт бўладиган хавф-хатарларингдан сақласа, лутфи сени тақдирга рози қилади”. Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳи ва барокатуҳ бошлаб олган кунимиз ҳайрларга васила бўлсин...

  • Эй Роббим! Дунё иссиғи олдида ожиз қолган бандаларингни, оҳиратдаги Жаҳаннам оловидан ўз фазлинг ва раҳматинг ила асрагин...🤲

  • Амалларни Аллоҳ яратади. Қандай бунга кибрланишимиз мумкун. Инсонларни мақтови бу дунёни ўзида фоний. Бугун сизни мақтайди, эртага бошқасини. Яширин амалингиз бўлсин-ки, буни маззаси одамларни мақтовидан ширин. Иложи йўқ кўп фазилатимизни ва ибодатларимизни одамлар кўради, билади. Аммо шундай амал қилин-ки, битта бўлса ҳам сиз ва Аллоҳ билсин. Аллоҳ учун амал қилишни бошласак, одамлардан мақтовини кутишни тўҳтатамиз. Нафсингиз мақтовни истаб турганда, ўзингизни енгиб, амалингизни ҳеч кимга айтмай кетишингиз керак. Ҳеч кимни мақтовини кутманг. Ҳатто ота-онангизни, турмуш ўртоғингизни маҳтовини кутманг. Ота-онангизга яхшилик қилишни Аллоҳ буюрди, эрга итоатни ҳам Аллоҳ буюрди. Уларга қилган яхшиликларингизга яхшилик кутманг. Ҳасанхон Яҳё устоз.

  • Мўмин мискинни хажидир бугун! Гуноҳкор қалблардан ечилар тугун! Масжидга шошилинг биродар бугун! Жумъа айёмингиз муборак бўлсин! Бир кун охирги жума ҳам келади... Аммо қайси бири эканини ҳеч ким билмайди. Балки бу ўша жума. Балки кейингиси. Шунинг учун бугунги кунни ғанимат билайлик, чунки ҳар бир нафас қайтмас неъмат. Аллоҳ таоло айтади: "Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўрувчидир. Қиёмат куни ажру мукофотларингиз тўлиқ берилади..." — Оли Имрон сураси, 185-оят Бу оят бизга эслатади: дунё ўтар карвон, биз эса унда меҳмонмиз. Аммо Аллоҳ бизга жумани берди — ҳафталик бир байрам, гуноҳлар ювилиб, дуолар ижобат бўладиган кун. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир." — Имом Муслим ривояти Бу кунда бир соат бор — дуо қилинган ҳар бир кишининг дуоси ижобат бўладиган соат. Балки айнан ҳозир — ўша соатдир. Дуо қилайлик: Ё Роббим, бизга охирги жумамизни билдирмагин, лекин ҳар бир жумамизни сўнггисидек яшашга тавфиқ бергин. Гуноҳларимизни авф эт, қалбимизни поклагин, оилаларимизни, фарзандларимизни Ўз паноҳингда сақлагин. Жумамизни муборак қил, орамизни муҳаббат билан тўлдир. Амийн. 🤲 Жума муборак бўлсин, азиз биродарлар ва опа-сингиллар. اللهمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ عَِلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ ﷺ Аллоҳумма солли ва саллим ала набиййина Муҳаммад ﷺ Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳи ва барокатуҳ...

  • без подписи

  • Бомдод — сукунатдаги учрашув... Кеча ярми. Уй жимжит. Фақат девор соати тиктак қилади, холос. Сиз уйғонасиз. Кўзларингиз оғир, танангиз чарчаган, ёстиқ эса ҳеч қачон бунчалик ширин бўлмаганди. Ташқарида — ҳали тонг эмас, фақат қоронғиликнинг энг чуқур нуқтаси. Бутун шаҳар ухлаяпти. Ҳатто кўчадаги ит ҳам жим. Ва шу дақиқада — сиз ёлғизсиз. Лекин бу "ёлғизлик" эмас. Бу Унга энг яқин бўладиган пайт. Чунки бомдод бошқа намозларга ўхшамайди. Пешинда иш бор, атрофда одамлар бор, "кўриниш" бор. Бомдодда эса — фақат сиз, жойнамозингиз, ва Аллоҳ. Ҳеч ким кўрмайди қанчалик оғир турганингизни. Ҳеч ким билмайди неча марта кўзингиз юмилиб кетганини, неча марта ўзингизга "фақат беш дақиқа" деб пичирлаганингизни. Бу жанг фақат сиз ва нафсингиз ўртасида. Ва айнан шунинг учун бу намоз Аллоҳ олдида шунчалик оғир туради. Пайғамбаримиз ﷺ айтганлар бу намоз мунофиққа энг оғир келади. Нега деб ўйлаганмисиз ҳеч? Чунки риё йўқ жойда фақат самимийлик қолади. Кўрсатиш учун туролмайсиз фақат севги учун турасиз. Ва сиз турасиз. Совуқ сув юзингизга тегади, уйқу кўзларингиздан аста кетади. Жойнамозга секин қадам қўясиз — ва биласизки, бу дақиқада осмон эшиклари очиқ, фаришталар сизни кузатади, дуоларингиз эса тўғридан-тўғри Аршга кўтарилади. Сиз "Аллоҳу Акбар" дейсиз ва бутун дунё кичраяди. Сизнинг чарчоғингиз ташвишларингиз, кечаги оғриқларингиз буларнинг барчаси шу икки ракат ичида кичик бўлиб қолади. Саждага борасиз. Пешонангиз саждага тегади — бу инсоннинг Яратганга энг яқин бўлган ҳолати. Ва ўша жимликда, ўша қоронғиликда, ҳеч ким кўрмаган ҳолда сен ҳис қиласизки: Мен ёлғиз эмасман. У мени кўрмоқда. У мени эшитмоқда. У мени севади ҳатто бу дақиқада, тонг ёришмасдан туриб келганим учун ҳам. Намоз тугайди. Ташқарига қарасангиз уфқ аста оқара бошлаган. Худди Аллоҳ сизга: "Кўряпсанми? Сен турдинг ва мен сенга янги кун бердим" деяётгандек. Бомдод — бу шунчаки намоз эмас. Бу кечанинг зулматидан ёруғликка ўтиш йўли. Бу "Мен Сени танлайман" деб айтишнинг энг сокин, энг самимий усули. Эртага тонг азони чалинганда ўзингизга айтинг: "Бу дақиқа мени кутмоқда." Ва тур. Чунки энг катта севги ҳеч ким кўрмаган пайт, ўзингиз танлаган севгидир... Бомдод намози ила бошланган кунингиз ҳайрларга васила бўлсин... Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳи ва барокатуҳ...

  • Bugun tushimda ko'rdim seni ey Ka'ba..

  • Дунё ҳаётида кечиримли бўлган инсонни Аллоҳ абадий ҳаётда кечиради... 👉 https://t.me/MarziyaSaydam/5