Nisbatdor.uz
СтатистикаСамарқанд шаҳар "Хӯжа Нисбатдор" жоме масжидиниг телеграмдаги расмий веб сахифаси.
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 22
- Всего постов
- 398
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 173
- 1/48двое суток
- 198
- 1/72трое суток
- 213
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ . Бугун хафтанинг шанба куни 15-августь 2026-йил 2-Рабиул аввал ой. 1448 йил Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва Рабиул аввал ойини барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ! 👉 Xuja.Nisbatdor.uz
#Видео #ота 📹 Оталик қилмаган кишининг розилигини олиш шартми? 🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari 📹 Нурга бурканган ой 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#ANONS 🌙 "HIDOYAT SARI" KO'RSATUVINI ⏰ BUGUN, 14 AVGUST, JUMA KUNI SOAT 18-20 DA O'TKAZIB YUBORMANG! ©️O'zbekiston telekanali 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Xuja.Nisbatdor.uz Жума намоздан видео лавҳалар
Xuja.Nisbatdor.uz Жума намоздан фото лавҳалар
Xuja.Nisbatdor.uz Жума намоздан фото лавҳалар
Nisbatdor.uz pinned a photo
Xuja.Nisbatdor.uz #Намоз_вақтлари САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ 14 - 20 АВГУСТ 🕋⏲️ Бомдод 04:55 🕋⏲️ Пешин 13:00 🕋⏲️ Аср 17:30 🕋⏲️ Шом 19:35 🕋⏲️ Хуфтон 20:55 Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). Яқинларингизга ҳам улашинг! Xuja.Nisbatdor.uz
📿Жума куни кўп-кўп салавот айтишни унутманг! 💐 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар йўллаш – банда сўзи учун ҳам, маъноси учун ҳам савоб оладиган зикрлар жумласидандир. Салавоту салом лафзларини айтиш ҳам ибодат саналади. 🌙 Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади» (Байҳақий ривоят қилган). 📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад! Xuja.Nisbatdor.uz
#янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни 2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
БЕҒУБОРЛАР ДУОСИ ИЖОБАТ @ZAYNIDDIN_DOMLA
Xuja.Nisbatdor.uz
Қуръон эшитишнинг мияга таъсири #Биласизми? Қуръони Каримни тиловат қилиш ва уни тинглаш инсон миясини қайта тиклашини биласизми? Невролог олимларнинг аниқлашича, Қуръон оятларининг ўзига хос оҳанги ва махражлари инсон мия тўлқинларига тўғридан-тўғри таъсир қилади: Мия ҳужайраларини фаоллаштиради: Мунтазам Қуръон эшитиш хотирани кучайтиради ва диққатни жамлашни осонлаштиради. Альфа тўлқинларини ишлаб чиқаради: Инсон хотиржам бўлганида мияда альфа тўлқинлари кўпаяди. Қуръон тингланганда мия айнан шу ҳолатга ўтади. Уйқуни яхшилайди: Оятларнинг оҳанги асаб тизимини тинчлантириб, уйқусизликдан халос этади. Динимизда: Аллоҳ таоло Қуръонда шундай дейди: «Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82-оят). Бугун бир муддат тин олиб, Қуръон тиловатидан баҳраманд бўлинг. Xuja.Nisbatdor.uz
Жамиятни ва иймонни емирувчи уч иллат: Ёмон гумон, жосуслик ва ғийбат Шариатимизда инсоннинг обрўси, моли ва қони дахлсиздир. Аммо жамиятда шундай иллатлар борки, улар инсонлар ўртасидаги алоқаларни узади, оилаларни вайрон қилади ва бандани оғир гуноҳкор этади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу уч иллатни битта оятда жамлаб, улардан қатъий қайтарган: «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четланинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар ва баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин!»(Ҳужурот сураси, 12-оят). Бу уч гуноҳ бир-бирига занжирдек боғланган бўлиб, инсонни босқичма-босқич ҳалокатга етаклайди: • Ёмон гумон (бадгумонлик): Ҳамма нарса қалбда бошқалар ҳақида салбий фикрга боришдан бошланади. Банда ўз биродари ҳақида асоссиз ёмон хаёлга боради. • Жосуслик (айб қидириш): Қалбдаги ёмон гумон ўз тасдиғини излай бошлайди. Инсон энди бошқаларнинг яширин ишларини титкилашга, хато ва камчиликларини пойлашга ўтади. • Ғийбат (ортидан гапириш): Жосуслик орқали топган айбларини энди бошқаларга гапириб, биродарининг орқасидан пичирлашга ва унинг обрўсини тўкишга киришади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳамма нарсаси – қони, моли ва обрўси ҳаромдир», деб огоҳлантирганлар (Имом Муслим ривояти). Ўзгаларнинг айби билан машғул бўлиш гўзал амалларни куйдириб юборади. Ҳар бир мўмин тилини ва қалбини бу иллатлардан пок тутиши, биродарининг айбини қидириш эмас, балки уни ёпиш пайида бўлиши лозимдир. Xuja.Nisbatdor.uz
Зикр орқали бериладиган 5 улуғ мукофот «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр». (Шериги йўқ ягона Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Мулк ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодирдир). Ушбу зикрни кунда 100 бор такрорлаш учун бор-йўғи 10-12 дақиқа вақт кетади. Аммо эвазига банда қуйидаги мукофотларга эришади: 1. 10 та қулни озод қилганлик савоби берилади. 2. Номаи аъмолига 100 та яхшилик ёзилади. 3. Қилган 100 та ёмонлиги (гуноҳи) ўчирилади. 4. Ўша куни кечгача шайтон ёмонлигидан омонда бўлади. 5. Қиёматда ҳеч ким ундан афзалроқ савоб келтиролмайди. Магар ундан кўпроқ айтган киши бўлсагина, мустасно. Бу зикр тавҳидни тараннум этиб, қалбга хотиржамлик бағишлайди. Шундай экан, кундалик вақтимиздан унумли фойдаланиб, тилимизни ушбу гўзал зикрга одатлантирайлик. Аллоҳ таоло барчамизни тили зикрдан бўшамайдиган бандаларидан қилсин. Яқинларингизга ҳам улашинг Xuja.Nisbatdor.uz
#муфтий_минбари 📹 Тажрибасиз халоскорлар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ . Бугун хафтанинг пайшанба куни 13-августь 2026-йил 30-Сафар ой. 1448 йил Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва сафар ойини барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ! 👉 Xuja.Nisbatdor.uz
#muftiy_minbari Қайтар дунё 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari Адолатнинг ҳам ўз чегараси бор 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣