Махсимака дурдоналари
СтатистикаАссалому алайкум Ахли илм биродарлар Бу каналга мархум Қиблагохимиз Абдулмуттолиб махсим домла ва ўғиллари Аббосхон қорини архив маърузалари байтлари қўйилиб борилади Мурожат учун @XON6818 га ёзинг
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 1
- Всего постов
- 25
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 27
- 1/48двое суток
- 30
- 1/72трое суток
- 33
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
Ашуро куни кандай кун Маълумки, ҳижрий йил ҳисоби бўйича 1448 йилнинг Муҳаррам ойи бошланди. Нима учун бу ойга муҳаррам деган ном берилган? Муҳаррам сўзи арабча сўз бўлиб, у "ман қилувчи", "тақиқловчи" деган сўзлар маъноларига тўғри келади. Қадимда айрим ойларда уруш, жанжаллар тақиқланган. Муҳаррам ойи ҳам қамарий йил ҳисобининг биринчи ойи уруш, жанжаллар тақиқланган ой ҳисобланади. Шу жиҳатдан бу ойга уруш, жанжалларни тақиқловчи, яъни Муҳаррам деб ном беришган. Муҳаррам ойи Ашуро ойи деб ҳам аталади. Ашуро сўзи ўзбек тилида "ўнинчи" деган маънони англатади. Муҳаррам ойининг ўнинчи кунини Ашуро куни дейилади. Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Уламолар Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). Ашуро кунида яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Аллоҳ таоло яқинлашиб келаётган Ашуро кунининг фазилатларидан барчамизни баҳраманд этсин! ꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺 https://t.me/tasavvuf02 🕊
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
#жума муборак إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ﴿٥٦﴾ Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. (Аҳзоб сураси, 56-оят) Салавотнинг арабча матни: اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ Салавотнинг маъноси: «Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил». Xolid.uz | Xolid ibn Valid @Asaka_xolid | #табрик
без подписи
без подписи
без подписи
КИРИБ КЕЛГАН ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Ҳижрий янги 1448 йил кириб келди. 2026 йилнинг 16 июнь куни – янги 1448 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаррам ойида тутилган рўзани Рамазондан кейинги энг афзал рўза эканини таъкидлаганлар. 🤲Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Янги йил билан барча дўстларингизни табрикланг! Канал👉 @VODIYBOZOR
🌙✨ ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН! ✨🌙 #ҳижрий_1448_йил #янги_ой_эълони #янги_ҳижрий_йил 🌙 Муҳаррам ойининг 1-куни — 2026 йил 16 июнь, сешанба кунига тўғри келмоқда. 📖 Муҳаррам — ҳижрий тақвимнинг биринчи ойи бўлиб, Қуръони каримда зикр қилинган тўрт улуғ ва ҳурматли ойлардан биридир. 🤲 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрганларида шундай дуо қилардилар: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ 🕊 Ўқилиши: «Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ». 🌿 Маъноси: «Эй Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!» 🕌 Янги 1448-ҳижрий йилда Аллоҳ таоло хонадонларимизга тинчлик ва барака, қалбларимизга мустаҳкам иймон берсин ва ҳаётимизда бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! 🌙 1448 ҳижрий йил — муборак бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
без подписи
без подписи
без подписи
@kungilkoshonasi🥳🥳🥳🥳❤️ 💥 ҲАЙИТ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🍃💐 🌺Сизни ва барча оила аъзоларингизни бугунги курбон ҲАЙИТИ” байрами билан муборакбод этаман.🥳 🌹•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сўрайман. 💐•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо бўлсин! 🌸•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли ўтказишингизни тилаб коламан! 🤲🏻АЛЛОҲИМ! Келаси йил шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни, Фарзандларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲 ┄┄┅✿🍃❀🤲❀🍃✿┅┅
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи