tgindex
О

ОБРОН ТАРИХИ ВА ОДАМЛАРИ.

Статистика
@obronhayotiузбекский

Ҳеч бир оила эътибордан четда қолмайди.

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
21
Всего постов
32
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
554
−1 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
114
32 постов
Вовлечённость
20,6%
к подписчикам
Постов в день
3,0
всего 32
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
107
1/48двое суток
122
1/72трое суток
132

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 14 авг.84из obronhayoti

    Ўрта Оброндаги Эгамбердиев Ашир бобони юбилей ёшидаги зиёфат.

  • без подписи

  • без подписи

  • ВИДЕОЛАВҲАЛАРНИ ТАРИХГА МУҲРЛАГАН ЙИГИТ. Жонли тасвирларни эфирга узатувчи ускуналар такомиллашиб, ҳаётимизга кириб келди. Энг олис қишлоқдаги тантанали воқеалар тасвирга олиниб телевизор орқали қайта кўриш имконияти туғилди. Шаҳар ва қишлоқларда "фалончи видеочи" деган касб эгалари пайдо бўлди. Шундай шарафли ва маъсулиятли ҳунар усталаридан бири Баҳодир Авазовдир. У нафақат ўзининг Ўрта Оброн қишлоғида танилди,балки вилоятнинг бошқа манзилларида ҳам номи тарқалди. Баҳодир заҳматли иши билан тўй,тантаналарда фақат хизмат қилиш билан чекланмаган экан, аксинча тарихий онларни, бу дунёда ғанимат бўлган кишиларни тарих зарварақларига абадий муҳрлашдек савобли ишлар қилган экан. Баҳодирнинг бундан чорак аср аввал тасвирга олган видеолавҳаларни кўриб гапимни ҳақлигига ишонасиз. Кўринг, томоша қилинг, умримиз ғанимат эканлигига амин бўлинг.

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • БУТУН СТАДИОН ЙИҒЛАГАН КУН. 1979 йилнинг 11 август куни Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси учаётган самолёт Днепро-Петровск шаҳри осмонида бошқа самолётга тўқнашиши оқибатида улкан авиаҳалокат содир бўлди. "Пахтакор" жамоасининг асосий ўйинчилари ҳалокат қурбони бўлдилар. Фақат иккинчи куни учиш учун қолган заҳирадаги ўйинчилар омон қолган эдилар. Шу ойнинг 26 августида "Пахтакор" стадионида ҳар манзиллардан йиғиб олинган "янги Пахтакор" ўйинчилари Тбилисининг(Грузия) "Диномо" командасини қабул қилди. Ўйин олдидан авиаҳалокатда нобуд бўлган футболчилар хотираси учун сукут сақланди ва улар номма-ном санаб ўтилди. Шу куни стадионга кирган эллик минг одам йиғлаган эдилар. Ўтганларни охиратлари обод бўлсин. Қуйидаги суратдаги футболчилар 1983 йилги СССР чемпионатида иштирок этганлар ҳисобланадилар.

  • без подписи

  • ОТАЛАР ЙЎЛИ—ИБРАТЛИ ЙЎЛ ———————   ————  ——————   ИШТИХОНЛИК ФАХРИЙ ПЕДА- ГОГ НУРҚУЛ ТОШЕВ 90 ЁШГА ТЎЛДИ. Қариянинг  бу кунларга етиб келиши осон бўлмаган. Айниқса, гудаклигида бошидан ўтган қийинчикларини ёзса ўнта китоб бўлади. Отасининг Сталин улимигача, "босмачи"номи билан НКВД нинг қора рўйхатида турганли- ги, ҳатто тенгдошларининг "босмачининг боласи" дея қўлларини бигиз қилиб уни кўрсатганлари, биттагина қора нон топиш учун ота-онасининг  Косон билан Иштихон ўртасида пой-пиёда кўчиб юрганликлари ҳамон эсида... --Уша даврда айрим кишилар менга "халқ душмани"нинг фар- зандидек қараганлари бор гап. Аксинча, мен ўз ватанининг озодлиги ва мустақиллиги учун курашган, Косондаги Арабхона қишлоғидан етишиб чиққан жасоратли инсон-- бир ярим минг кишилик ватанпарварлар қўшинига бош бўлган қурбоши Турди тўқсабонинг понсоди, яъни ўнг қўли бўлган отамдан фахрланганман. Отам маъму- рий органлар тазйиғидан узоқ- роқ туриш мақсадида юртига қайтиб бормаган," Бодай"қишло ғида яшаб қолган ва жаннатма- кон онам билан биргаликда бир этак болани вояга етказишган. Аллоҳ, яратган ҳар бир бандаси- нинг ризқини беравераркан. Ҳаммамиз муштдайлигимиздан тинмадик, колхоз даласида ишладик, кечалари китоб ўқи- дик. Уруш йилларидаги қора кунлар, қаҳатчиликлар ортда қолганига ҳам анча йиллар бўлди. Китобга қизиқишим туфайли, аввал мактабни, кейин педагогика институтини сиртдан тамомладим. Оқила, уйим-жойим дейдиган Шакарой исмли қиз билан турмуш қурдим, саккизта қиз ва бир ўғилга ота-она бўлдик. 50 йилга яқин қишлоғимиздаги собиқ Фрунзе номли, ҳозирги 1-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчилик қилдим. Нафақага чиқиб, невараларим таълим-тарбияси билан шуғулланаяпман. Невараларим, чевараларим кўплигидан исмларини ҳам адаштириб чақираман, эвараларимнинг исми эса ёдимдан кўтарилиб қолади. Худойим, мени шундай катта оиланинг сардорига айлантирганлини ўйласам, хўрсандлигимдан теримга сиғмай кетаман, бахтимдан қувонаман. Президентимиз яратиб бераётган имкониятлар, шарт-шароитлар, тинчлик ва фаровон турмушдан муттасил баҳраманд бўлиб турибмиз. Биз кексаларни ардоқлаётган, меҳнатимизни юксак баҳолаётган  юртбошимиздан беҳад миннатдорман,-дейди норғул қоматига монанд бардам овозда Нурқул бобо Тошев. Дарҳақиқат, Шуролар замонининг 40-, 50-, 60-йиллардаги таҳликали даврларини бошидан ўтказган одамларгина кекса устознинг бўғзидан чиққан таъсирли ва айни пайтда бугунги кунга шукроналик туйғуси билан тўлиб тошган гапларининг мағзини тезда чақа олади. 90 йиллик хотираларни бирма-бир умр тарозисига қўйиш ва унинг улчовини қисқача изоҳлаш фақатгина комил инсонларга- гина хос.    Нурқул ота Тошевнинг 90 ёшлик таваллуд санаси уч авлод вакилларининг ҳақиқий учрашувига айланиб кетди. Бобонинг кўркамгина хонадонига йиғилган оила аъзолари, қуда-андалари, ёру биродарлари, етмишвойу саксонбойлар, тўқсонбойлар фахрий педагогнинг маориф  тизимидаги хизматлари, элга ибрат бўлгулик фазилатлари ҳақида тўлқинланиб сўзлади- лар, миллий қадриятларимизга хос равишда дўппи-чопонлар, турли совғалар билан сийладилар. Иштихон туман ҳокимиятининг вакили,  шоир ва публицист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Турон Фанлар академиясининг доценти Шаҳриддин Умиров ҳокимнинг ва "Нуроний" жамғармаси туман булимининг фахрий Ёрлиқлари мазмунини тўплан ганларга ўқиб эшиттирди ва уларни Нурқул ота Тошевга   тантанали суратда топширди.  Табрик ниҳоясида шоир Шаҳриддин Умиров  ўзининг "Уйғон Иштихон" номли машҳур шеърини ўқиди. Истеъдодли қаламкаш Аслиддин Ризонинг инсон қадрини улуғловчи шеърлари  ҳам олқишлар билан кутиб олинди. Ихчамгина тадбир дастурхони атрофидаги дилтортар қуй-қўшиқлар Янги Ўзбекистон халқининг тинч ва гўзал ҳаётининг ҳақиқий ифодаси бўлди...        Қуйидаги суратлар Нурқул ота Тошевнинг 90 йиллик таваллуд айёми тадбирларидан тасвирга олинган.                       ЭРКИН ҚИЛИЧЕВ,                  фахрий журналист.          Қарши--Иштихон--Қарши. https://t.me/nuroniylarovozi

  • без подписи

  • Ш А Ҳ Р И   К О С О Н И М (Мустақиллигимизнинг 35  йиллик байрами олдидан) ҚАЛБГА ТУЮБ БИТМОҚ ҚАСИДА, ҚЎЛГА ОЛДИМ ЯНА ҚАЛАМИМ... МЕН ҲАМ ЎҒЛИНГ, БИЛСАНГ, АСЛИДА, ШОИРЛАРДА БОРДИР АЛАМИМ... СЕН БОРЛИҒИМ,  ЖОНУ ЖАҲОНИМ, ҚАДИМ, ГЎЗАЛ, ШАҲРИ КОСОНИМ! МОЗИЙ АРО МЕН РАЗМ СОЛСАМ, УЧ МИНГ ЙИЛЛИК ТАРИХИНГ БОРДИР! ҲАР ТЎЙИНГДА БАҒРИНГДА ҚОЛСАМ, БИР ЎҒИЛЧА ТОЛЕ БАХТ ЁРДИР! АСРАГАНИМ ДИЛДА БЎСТОНИМ, ҚАДИМ, ГЎЗАЛ, ШАҲРИ КОСОНИМ! ТАЪРИФ ЭТСАМ, КОСОНИЙ БОБОМ РУҲИ БЎЛГАЙ ДОИМ  МАДАДКОР! АВЛИЁЛИК ЭТИЛГАН ИНЪОМ, ЭЗГУ ИШДА ОЛЛОҲ БЎЛГАЙ ЁР! БОШ ШАҲРИМДЕК ШУҲРАТИМ, ШОНИМ, ҚАДИМ, ГЎЗАЛ, ШАҲРИ КОСОНИМ! ФАРЗАНДЛАРИНГ ТИЛГА ОЛГАН КЎП, МАДҲ АЙЛАГАН БОҒУ РОҒЛАРИНГ... ЧАНГ СОЛГАНДИ ЗОҒЛАРИНГ ТЎП-ТЎП, ОРТДА ҚОЛДИ МУТЕ ЧОҒЛАРИНГ... ЧИРОЙЛИГИМ, АСАЛИМ, ШОНИМ, ҚАДИМ, ГЎЗАЛ, ШАҲРИ КОСОНИМ! ҚАЙ БИР ЎҒЛИНГ ТИЛГА ОЛАЙИН, ҚИЗЛАРИНГ ҲАМ ТАЛАЙГИНА БОР... ҚАРТАЙ ЧОҒИМ, ҚУВНАБ ҚОЛАЙИН, ДОИМ СЕНГА ОМАД БЎЛСИН ЁР! ЁМОН КЎЗ-ЛА БОҚМАСИН ҒАНИМ, ҚАДИМ, ГЎЗАЛ, ШАҲРИ КОСОНИМ! ТУНОВ КЎРСАМ, ТАНИЙ ОЛМАДИМ, БАҒРИНГ УЗРА МАРЖОН БИНОЛАР... УШБУ ШЕЪРНИ БИТИБ ТОЛМАДИМ, ҲАР ЮРАКДА ОТАШ ИНШОЛАР... ГУЛЛАЁТГАН ЧАМАН, БЎСТОНИМ, ҚАДИМ, ГЎЗАЛ, ШАҲРИ КОСОНИМ! ТУРФА МИЛЛАТ ТИНЧ-АҲИЛ ЯШАР, ҚЎЛЛАРИНИ БЕРИШИБ ҚЎЛГА! ҚУДА-АНДА БЎЛИБ КЕЛИШАР, ЧИҚИБ ОЛДИК БАХТИЁР ЙЎЛГА! ЎШАЛ ЙЎЛДА ДЎСТЛИК САРБОНИМ, АКА-УКА, ИНОҚ КОСОНИМ! ФУҚАРОЛАР КАЙФИЯТИ ЧОҒ, ОҚШОМЛАРИ ЧИҚАР САЙРГА... КЕКСАЛАРИНГ БЕЛИДА БЕЛБОҒ, ЁШЛАРИНГ ҲАМ ХУШФЕЪЛ, ЖОИР-ДА! ТОМИРДА ҚОН, ВИЖДОН, ИМОНИМ, ҚАДИМ, ГЎЗАЛ, ШАҲРИ КОСОНИМ! КУТУБХОНАНГ ҲАР КУНИ ГАВЖУМ, САРОЙЛАРИНГ  ОДАМГА ТЎЛА... ЮРАКЛАРДА ТИНЧ ҲАЁТ МАВЖИ, МАМНУН, ШОДОН БАРИ БИР ЙЎЛА... ЖЎШҚИН ҲАЁТ МАЪВО, МАКОНИМ, ШОДЛИК ТЎЛА, ШАҲРИ КОСОНИМ! БОҒЧАЛАРДА ГЎДАК БАХТИЁР, МАКТАБЛАРДА АКА, ОПА ШОД! ЎЗБЕКИСТОН ШУНДАЙ ЗЎР ДИЁР, ҚИШЛОҚ, ШАҲРИ БЎЛМОҚДА ОБОД! СЕН ҲАМ БУНДА ДУРУ МАРЖОНИМ, ОЗОД, ЭРКИН, ШАҲРИ КОСОНИМ! ТЎЙХОНАНГДА КЕЛИН ТАЪЗИМДА, БОЗОРИНГДА НОЗ-НЕЪМАТ БИСЁР... ШУЙДАЙ ГЎЗАЛ ШАҲРИ АЗИМДА ЯШАМОҚЛИК ФАХР, ИФТИХОР! БАХТ-ИҚБОЛГА ЎЗИНГ МАКОНИМ, СЎЛИМ,  ГЎЗАЛ, ШАҲРИ КОСОНИМ! ҚАНДОЛАТДА ТЕНГИНГ ЙЎҚ ҲАМОН, ҲУНАРМАНДЛИК, ТАДБИРКОРЛИК ЁР... ЎЗИН БОҚАР ҲАР БИР ХОНАДОН, ЭКСПОРТЛИК МАҲСУЛОТ БИСЁР... УЛУҒЛАНАР ЮРТДА ИНСОНИМ, ҲУНАР ОЛТИН, ЗАРДИР, КОСОНИМ! "БУНЁДКОР" ДА ИШ ҚИЗҒИН АНЧА, ҚУТЛУҒ НОМИ ЖИСМИГА МОНАНД! БУЮКЛИКДАН БУ БИР ДЕБОЧА, ЁШУ ҚАРИ БИРДАЙ БАҲРАМАНД! САНОАТГА АСЛИ СЕН КОНИМ, ЮЗИ ЁРУҒ, ШАҲРИ КОСОНИМ! ЮРТБОШИМГА ТАЪЗИМ ҚИЛАМАН, БАҒРИНГА ҲАМ ҚАДАМИ ЕТГАН! МЕҲРИ ТУШГАН СЕНГА, БИЛАМАН, ЯНГИ КОСОН ДОВРУҒИ КЕТГАН... ХИЗР КЎРГАН БАХТЛИ ОШЁНИМ, МЕҲМОННАВВОЗ, ШАҲРИ КОСОНИМ! ЎЙИНГОҲУ БОҒЛАРИНГ ГЎЗАЛ, БОШ ШАҲРИМДАН ИЛГИ, АНДОЗА! ШОИРЛАРИНГ ТЎҚИЙДИ ҒАЗАЛ, АСРОЛ ЎҒЛИНГ ҚАЛБИ ПОК,ТОЗА! ТИНЧ, МУСАФФО МАНГУ ОСМОНИМ, ЯЙРАБ ЯШНА, ШАҲРИ КОСОНИМ! БИР ҚИШЛОҚИ ЎҒЛИНГ ШОД, ХУРРАМ, МАДҲИНГ БИТИБ ҚЎЛДАН КЕЛГАНЧА! БОШЛАБ БЕРДИ МУШОИРА ҲАМ, ЯНГИ КОСОН, СЕНИ БИЛГАНЧА! ДИЛДА ЙЎҚДИР КАДАР, АРМОНИМ, ОБОД, ГЎЗАЛ, ШАҲРИ КОСОНИМ! БЎТА ҚУТЛАБ ҚУТЛУҒ ТЎЙ БИЛАН, ЯНГИ УМИД, ОРЗУДА ЯШАР... МИНГ ЙИЛЛИКНИ ҚЎШИҚ-КУЙ БИЛАН КУТИБ ОЛМОҚ СЕНГА ЯРАШАР! ОЛЛОҲ ҚЎЛЛАБ  ЎЗБЕКИСТОНИМ, ЎШАЛ  КУНГА ЕТГИН, КОСОНИМ! Бўтабек ЎТКИР, Халқаро Турон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. https://t.me/nuroniylarovozi

  • без подписи

  • КЕЛАЖАКДА ФАҚИР БӮЛИБ КЕТАДИГАН ОДАМНИ 15 БЕЛГИСИ 1. Эрта туришни ёқтирмайди 2. Имкон туғилди дегунча дам олишни яхши кўради 3. Интилувчан одамларни "пул учун жонини ҳам беради бу" деб ҳисоблайди. 4. Ҳар кунги машғулоти бир хил: ошхона, телевизор, интернет, ётоқ ва ҳожатхона 5. Ишсиз, ишга жойлашса маоши оз деб нолийди. 6. Бой одамдек хаёл суради, аммо ҳаракат қилмайди 7. Доим бировга суяниб яшайди. 8. Интернетга кўп вақтини сарф қилади. 9. Жонини қийнагиси келмайди. 10. Бир иш қилса "қовун" туширадигон одати бор 11. Яхши кўрган сӯзи: "Ўша кун келаверсинчи". 12. Пулни тежашни билмайди, пул бўлди дегунча тезроқ ишлатиб юбориш пайига тушади. 13. Қарз олишни яхши кўради. 14. Ақл ўргатишга уста бўлади. 15. Энг муҳими: кўп ёлғон гапиради.

  • СЎНМАС ЮЛДУЗ ЖАСОРАТИ   (Садинов Сайёр Саидович хотирасига) Юрт учун жонини тиккан мард ўғлон, Замонлар ўтса-да, номи ўчмайди. Юраги Ватан деб урган қаҳрамон, Миллатнинг қалбидан асло кўчмайди.   Одатда, қаҳрамонлар ҳақида гапирганда, кўз олдимизга афсонавий алпқомат инсонлар келади. Аммо асл қаҳрамонлик баланд бўй ёки пўлат мускулларда эмас, балки кўкрак қафасида уриб турган улуғвор юракларда бўлар экан. Ана шундай Ватан ишқи билан йўғрилган юрак соҳиби — лейтенант Сайёр Садинов эди.    1976-йилнинг кузида Самарқанднинг кўҳна ва муқаддас тупроғида — Каттақўрғонда бир чақалоқ дунёга келди. Ота-онаси унга яхши ниятлар билан Сайёр деб исм қўйишди. У осмондаги юлдузлардек порласин, ўз йўлини топсин, дейишди. Бироқ тақдир унга эрта синов берди: ота номли устун қулаб, хонадон узра оғир жудолик соя солди. Ёш Сайёр йиғлаб синмади, аксинча, онаси Розия аянинг кўзидаги ёшни кўриб, эрта улғайди. Оиланинг масъулияти унинг характерини пўлатдек чиниқтирди. Зиёлилар оиласининг тарбияси унда икки буюк фазилатни уйғотди: билимга чанқоқлик ва юртга садоқат.   Йиллар ўтиб, Сайёрнинг қалбидаги Ватанга бўлган муҳаббати уни ҳарбийлик касби томон етаклади. У елкасига лейтенантлик погонини таққанда онаизорнинг қувончи чексиз эди. Сайёр фвқат бир оиланинг эмас, бутун бир миллатнинг посбонига айланганди.    Тинчлик кафолати бўлган мағрур нигоҳлар ортида хавфли бир бўрон яқинлашаётганини ҳеч ким билмасди.    2000-йилнинг августи. Ёзнинг энг иссиқ, айни пишиқчилик кунлари. Аммо Сурхондарёнинг пурвиқор тоғлари устига қора булутлар оралади. Тинчлик ва осойишталикка раҳна солмоқчи бўлган ғаразли кучлар, хоин террорчилар юртимиз сарҳадларини бузиб кирди. Сариосиё ва Узун туманининг тоғли сўқмоқлари жанг майдонига айланди.    Лейтенант Сайёр Садинов ўз йигитлари билан мана шу оловли нуқтанинг энг марказида эди. Унинг учун чекиниш деган сўз йўқ эди. Кўз олдида Самарқанднинг осуда кўчалари, Каттақўрғонда уни дуо қилиб тургувчи онаси ва буюк келажакни орзу қилган халқи турарди: Бу тупроқ — ҳам ота, ҳам она менга, Унинг заррасига жон фидо бўлсин! Ватанни асрамоқ — мардона бурчим, Майлига, кўксимга ўқлар қадалсин!    Тоғлар даҳшатли ўқ овозларига тўлди. Ёв айёр ва шафқатсиз эди. Бироқ ўзбек лейтенантининг иродаси ундан-да баланд келди. Сайёр ширин жонини ўйламади. У ўз аскарларини, энг муҳими — ортидаги миллионлаб бегуноҳ инсонларнинг тинчлигини ҳимоя қила туриб, душман ўқига рўбарў бўлди. Оғир яраланса-да, кўзидаги олов сўнмади. Сайёр Садинов ўша куни тоғлар бағрида, ёвнинг додини бериб, Ватан тупроғини муқаддас қони билан суғориб, қаҳрамонларча кўз юмди. У бор-йўғи 24 ёшда эди. Муҳаббат ва садоқат чироғи айни гуллаган ёшида сўнди.    Йўқ, бу сўниш эмас! Бу машъаланинг аланга олиши эди! Бу — ўлимни енгган абадиятнинг бошланиши эди.    Она фарзандининг жасорати ҳақидаги хабарни унинг "Жасорат медали" билан тақдирланганини газета саҳифаларидан ўқиганда юрагидан нималар ўтганини фақат Яратганнинг ўзи билади. Ўша кундан бошлаб Розия ая йиғламади, бошини баланд тутди. Чунки у дунёга оддий ўғил эмас, Ватан фарзандини туҳфа қилган эди.    Бугун орадан йиллар ўтди. Сурхон тоғларида тинчлик ҳукмрон, болалар кулгуси янграйди. Каттақўрғондаги ўша файзли хонадонга ҳар йили Сайёрнинг сафдошлари, дўстлари келишади. Розия аянинг қўлидаги "Жасорат медали" фақатгина бир темир парчаси эмас, у Садиновлар оиласининг, бутун ўзбек халқининг фахри ва ғуруридир!    Сайёр Садинов жисман орамизда бўлмаса-да, унинг номи ҳамиша барҳаёт! У бугунги тинчлик кунларимизнинг ва мусаффо осмонимизнинг пойдеворидир! У Ватан озодлиги ва тинчлиги учун жонини фидо қилган қаҳрамон сифатида, миллионлаб ёшларга ибрат мактабидир. Йиғламанг, онажон, ўғлингиз ўлмас, У юртнинг номида, шонида яшар! Она Ватан учун жонини тиккан Сайёрларга қойил қолгайдир башар!   Зеро, Ватан учун ўлганлар ҳеч қачон ўлмайдилар. Улар тириклар қалбига кўчадилар. Лейтенант Сайёр Садинов — бизнинг қалбимиздаги сўнмас юлдуз, ўчмас хотира ва абадий жасорат тимсолидир!    Биз сизни унутмаймиз, қаҳрамон!                   Ҳасан АЛМАТОВ, Киттақурғон тумани

  • без подписи

  • 🇺🇿 Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади? Президент фармонига кўра, 31 август – душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган. Шунга мувофиқ, ҳафтасига 5 кун ишловчилар Мустақиллик байрамида кетма-кет тўрт кун (29 август – 1 сентябр), 6 кун ишловчилар эса кетма-кет уч кун (30 август – 1 сентябр) дам олади. 🟡 29 август, шанба – одатий иш ёки дам олиш куни 🟢 30 август, якшанба – одатий дам олиш куни 🟢 31 август, душанба – барча учун қўшимча дам олиш куни 🟢 1 сентябр, сешанба – Мустақиллик байрами куни 2 сентябр, чоршанба – барча учун одатий иш куни. 🇺🇿 @Uzbekiston24 👈🏾

  • без подписи

  • без подписи