tgindex
❤️❤️КИЗАЛОГИМ ФАРИШТАМ ОЛЛОХ БЕРГАН САРИШТАМ❤️❤️❤️❤️❤️❤️

❤️❤️КИЗАЛОГИМ ФАРИШТАМ ОЛЛОХ БЕРГАН САРИШТАМ❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Статистика
@onammenl1узбекский

.

Последний пост
12 авг.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
1
Всего постов
21
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
14 авг.
Подписчики
215
−1 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 216
21 постов
Вовлечённость
565,6%
к подписчикам
Постов в день
0,1
всего 21
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
75
1/48двое суток
85
1/72трое суток
92

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Умматим келди денг😢😢 Бу фоний дунёда қўним топмайин, Гуноҳга тавабдан чакмон ёпмайин, Шайтоннинг бир бўйнин олиб чопмайин, Беҳос бориб қолсам тушмай туриб чоҳ, Умматим, деб айтинг ё, Расулуллоҳ! САВ Бугундан саловат йиға бошладим, Бор дунё ҳаёлин ортга ташладим, Ким кетса Каъбага салом ҳушладим, Маҳшар куни борсам, танитса Аллоҳ, Умматим келди денг ё, Расулуллоҳ!САВ Ҳали бормасимдан қабр уйимга, Тўнлар бичишмасдан аза тўйимга, Шайтонлар кулмасдан йиғлоқ куйимга, Тушларимга киринг ой бўлсин гувоҳ, Умматимсан дея ё, Расулуллоҳ.САВ Омонат бу жоним бўлса соатли, Қани ибодатга тўлса тоатли, Куним ўтмасидан фисқу фасодли, Мангу ободликдан этиб Сиз огоҳ, Умматим деб айтинг ё, Расулуллоҳ САВ Фотима онамдан сабр ўрганиб Ҳадича онамдек фидо изланиб, Ойша онамиздек чин ҳаёланиб, Борсам ёнингизга Оналар гувоҳ, Умматим келди денг ё, Расулуллоҳ.САВ Сиз фақат ўзингиз шафоатчимсиз, Ҳар сўзи суннатий шифоатчимсиз, Расуллар ичра бир қаноатчимсиз, Раззоқнинг чин дўсти иймоний ҳамроҳ, Умматим бор деган бир Расулуллоҳ. САВ Мўъминал ҳар дилга қолдириб изоҳ, Умматим деб айтинг ё Расулуллоҳ. САВ Шалола Жалолова😢✍️16.03.2023. @shalolahonim @shalolahonim

  • ФОТИҲА Ҳар ракъат намозда ўқиймиз жўшиб, Тиловат қиламиз бир сура қўшиб. Бизларга етган бу давонлар ошиб, Фотиҳатул-Китоб дейдилар буни. Қуръони Каримда энг улуғ сура, Зўр ихлос қилиб, сўнг ўқигин, жўра. Дам солсак ўқиймиз одатга кўра, Фотиҳатул-Китоб дейдилар буни. Қуръонда бир юзи ўн тўрт сура бор, Биринчи сура — шу ўзи бетакрор. Тиловат қилганда қолмайди ғубор, Фотиҳатул-Китоб дейдилар буни. Фотиҳа сураси — энг буюк дуо, Ўқиган бандадан розидир Худо. Эй Роббим, Қуръондан айлама жудо, Фотиҳатул-Китоб дейдилар буни. ✍️ Лутфуллоҳ Хўжаев

  • 22 мая1 214713

    ЖУМЪА КУНИ АРОҚ ИЧГАНЛАР... Қалби ичра зарра иймон йўқ, Танасида мусулмон қон йўқ, Бисмилло йўқ, тил йўқ, забон йўқ, Жумъа куни ароқ ичганлар! Жаҳаннамга ўтин бўлади, Тош бўлади, метин бўлади, Куни қаро тутун бўлади, Жумъа куни ароқ ичганлар! Маломатдан чиқмагай боши, Шайтон эрур унинг йўлдоши, Заҳар бўлар овқати-оши, Жумъа куни ароқ ичганлар! Боғлиқ, тугун ҳаёт йўллари, Муҳрланган , қулфдир диллари, Қалтироқдир мудом қўллари, Жумъа куни ароқ ичганлар! Дини ислом қуввати эмас, Муҳаммаднинг уммати эмас, Аҳли дўзах, жаннати эмас, Жумъа куни ароқ ичганлар. Қорни тўйса, кўзи тўймайди, Ҳирси қонмас, бўғзи тўймайди, Насиҳатни жини суймайди, Жумъа куни ароқ ичганлар. ...Охир бир кун қуршар армонлар, Ташлаб кетар дўсту ёронлар, Қабрингизда кутар илонлар, Жумъа куни ароқ ичганлар ! Тан олмагай ота-анони, Унутади икки дунёни, Душманидир Қодир Худони, Жумъа куни ароқ ичганлар! Тоғдек гуноҳ елкангда Усмон, "Лаа илааҳа иллааллоҳ!" иймон, Калимасиз ўлгай бегумон, Жумъа куни ароқ ичганлар! БОБОҚУЛ УСМОН✍️ 🔥💥🔥💥🔥💥🔥💥🔥

  • 14 мая1 9141341

    ЕТТИНЧИ ЭШИК Бир эркакнинг мунис аёли, Киз тугибди хар гал хар сафар . Ажрашишда эркак хаёли, Кузи киймас киз олти нафар. Аёл шурлик жони хатарда, Юкли эмиш у еттинчи бор. " Ажрашаман угил тугмасанг" "Жавоб" дебди "шу азму карор". Эркак ухлаб уша кечада, Киёматни тушда курибди. Дузах томон етти эшикмиш, Еттиси хам очик турибди. Олтита киз олти эшикда, Посбон булиб тусармиш йулин. Жаханнамнинг утидан саклаб, Тутар эмиш отасин кулин. . Алангали олти эшикдан, Кизлар сабаб колибди омон. Энг сунгиси посбонсиз эшик Борар эмиш шу эшик томон. Бундан тушиб саросимага, Эркак килди Робга илтижо.. Яна бир бор киз бергин менга, Кечир билмай килибман хато. Кизи куплар сабрли булиб, Шукур килинг эгам худога. Жаханнамга тусикдир кизлар, Йул куймангиз сиз хам хатога.

  • 12 мая1 110220

    💜БАХТЛИ ОНАМАН💜 Аллоҳга Ҳамд айтайин такрор, Дилбандларга мен парвонаман. Ширин- шакар фарзандларим бор, Мен дунёда бахтли онаман. Улар менинг йӯғим-у борим, Дилга қадаб қӯйган туморим, Қолмас дилда асло ғуборим, Мен дунёда бахтли онаман. Қувонишса, қувонар дилим, Шод бўлишса, завқ олар кӯнглим, Қалби қуёш, меҳрибонларим, Мен дунёда бахтли онаман. Фарзандсиз дил бўлар афтода, Роббим, сийла икки дунёда, Умр-у ризқин айла зиёда, Мен дунёда бахтли онаман. Юзларини безасин иймон Қӯлларини безасин Қуръон. Камолидан шодлансин жаҳон, Мен дунёда бахтли онаман! Боқиб тӯймам қош-у кӯзига, Фидо бӯлай ширин сӯзига. Жоним садқа бир кулгусига. Мен дунёда бахтли онаман. Болаларим, жонажонларим, Асалларим, меҳрибонларим, Аллоҳ ато этган жонларим, Мен дунёда бахтли онаман! ✍🏻Дилбаҳор 🤲😊💐🌹💐🌹💐🌹💐

  • ИБРАТЛИ ХИКОЯДАН ОЛИНГАН . Бир йигитни огир ахволда, Олиб келди касалхонага. Йиглаб сурар Аллохдан шифо, Рахминг келар шурлик онага. Бу беморнинг рухин уйготди, Бир фаришта келиб кошига. Юр мен билан жаннатга деди. Назар солмай хатто ёшига. Рухга деди "эй мумин банда Килмагансан заррача гунох Мен томонга турт кадам ташла, Сен жаннатда топарсан панох." Рух кузгалиб чикди танадан, Жасадига термулди бир дам. Секингина фаришта томон, Якинлашди ташлаб бир кадам. Шунда унинг ортидан келди, Йиги овоз бир мунгли хониш. Фариштадан суради ул рух, Ким булди бу шунчалар таниш. -Бу йиглаган энг якин дустинг, Улимингдан уч кун йиглайди. Рух Аллохдан якин дуст учун, Умр сураб, сабр тилайди. Ортга бокмай яна бир кадам, Ташлаганди фаришта томон. Эшитилди мунгли бир йиги, Аввалгидан кучли бир чандон. Рух суради кимники овоз, -Бу йиглаган ёринг булади. Кирк кун йиглар улимингдан сунг, Рух Аёлга сабр суради. Яна бир бор кадамин ташлаб, Юрган эди фаришта томон. Зохир булиб Жаннат эшиги, Гузалликдан Рух лолу хайрон. Шу пайт яна рух кулогига, Эшитилди онанинг доди, Тутиб кетди бутун борликни, Дардли йиги она фарёди. -Ушбу овоз онанг йигиси, Умр буйи шундай йиглайди Дардинг билан утар оламдан, Нукул юрак багрин тиглайди. Фариштага юзланиб деди, Рух жаннатга бир ортга караб. -Мен сен билан кетолмагайман, Деди ортга ижозат сураб. -Жаннат кайта насиб киларми, Буни факат Аллохим билар. -Гар кайтмасам онам йигиси, То киёмат багримни тилар. Кетолмайман онажонимни, Куйдиргувчи утларга солиб. Ва уч кадам ортга чекинди, Фаришта хам йук куздан гойиб. Танасига кайта жойлашди , Юрак ура бошлади яна, Хаяжондан доктор кичкирди, Унг кулида токли мослама. Йигит икки кузини очиб, Яна ёруг оламга кайтди, Юз кузидан упиб онаси, Аллохимга шукурин айтди. Дилдора Мамажонова.

  • 3 мая1 08328

    3 Бир кун кафан киясан! Бандага шу қисмат хос, Аччиқланма ўзинг бос, У дунёга оқ либос, Бир кун кафан киясан! Қисмат албат отар ўқ, Сўрамайди очми тўқ, Кимларгадир шу хам йўқ, Бир кун кафан киясан! Биров ўлса тушсин ғам, Умри тугаб ўчди шам, Қувонмагин ўзинг ҳам, Бир кун кафан киясан! Сарғаяди хас япроқ, Сени олар шу тупроқ, Ким. Олдин ё, кейинроқ, Бир кун кафан киясан! Яша чўмил зиёга, Нафсинг шунда тиясан, Мехмондирсан дунёга, Бир кун кафан киясан! Ёмонликдан нари қоч, Яхшилик қил нуринг соч, Ғофил бўлма кўзинг оч, Бир кун кафан киясан! Томчи бўлсин йўқми ёш, Ўлган ахир жуда ёш, Эй кеккайган ахмоқ бош, Бир кун кафан киясан! Шайтон куй йўқ навосиз, Тинч жой қабр ғавғосиз, Ўлим дарддир давосиз, Бир кун кафан киясан! ✍Бахтиёр Хасанов 11.07.2024 й 🌱 ШЕЪР 𝕄AYDONИ 🌱 БАХТИЁР ХАСАНОВ.

  • 28 апр.1 161210

    Шеър513 ОДАМ БОРКИ........ «Одам борки одамларнинг нақшидир, Одам борки ҳайвон ундан яхшидир» Мир Алишер Навоий. Асли, Аллоҳ улуғ қилиб яратган, Жисму-жонин тўлиғ қилиб яратган, Хар қадамин қутлуғ қилиб яратган, Қараб дейсан, «Ё Раббим сен яратган» «Одам борки, одамларнинг нақшидир» Шайтон уни оздирса, йўлдан уриб, Ҳидоятдан сўл тамон юзин буриб, Эгри қадам босса, тўғри йўл туриб, Дейсан, икки қўллаб ёқангдан тутиб, «Одам борки, ҳайвон ундан яхшидир» Гул ундирар, чўлни боғу роғ этиб, Қувонтирар кўнгилларни чоғ этиб, Қўймас сира, юрагингни доғ этиб, Ҳурмат қилиб, дейсан,қадрига етиб, «Одам борки одамларнинг нақшидир» Залолатдан чиқмайди сира боши, Одамларга отгани таъна тоши, Жафосидан оқар кўзларнинг ёши, Еганлари ҳарому, миннат оши, «Одам борки ҳайвон ундан яхшидир» Ёлғиз умид Яратганнинг ўзидан, Бол томади яхши инсон сўзидан, Дил шод, инсон билинар юз-кўзидан, «Одам борки,одамларнинг нақшидир, Одамборки, ҳайвон ундан яхшидир» ✍✍ ДИЛШОД ЗОҲИДОВ 1447-Ҳижрий сана Зулқаъда ойининг 11-куни. Сешанба. Мил. 2026- йил 28-апрель. Соат 21.51. Рапқон.

  • 28 апр.1 101511

    ИБРАТЛИ ХИКОЯДАН ОЛИНГАН . Бир йигитни огир ахволда, Олиб келди касалхонага. Йиглаб сурар Аллохдан шифо, Рахминг келар шурлик онага. Бу беморнинг рухин уйготди, Бир фаришта келиб кошига. Юр мен билан жаннатга деди. Назар солмай хатто ёшига. Рухга деди "эй мумин банда Килмагансан заррача гунох Мен томонга турт кадам ташла, Сен жаннатда топарсан панох." Рух кузгалиб чикди танадан, Жасадига термулди бир дам. Секингина фаришта томон, Якинлашди ташлаб бир кадам. Шунда унинг ортидан келди, Йиги овоз бир мунгли хониш. Фариштадан суради ул рух, Ким булди бу шунчалар таниш. -Бу йиглаган энг якин дустинг, Улимингдан уч кун йиглайди. Рух Аллохдан якин дуст учун, Умр сураб, сабр тилайди. Ортга бокмай яна бир кадам, Ташлаганди фаришта томон. Эшитилди мунгли бир йиги, Аввалгидан кучли бир чандон. Рух суради кимники овоз, -Бу йиглаган ёринг булади. Кирк кун йиглар улимингдан сунг, Рух Аёлга сабр суради. Яна бир бор кадамин ташлаб, Юрган эди фаришта томон. Зохир булиб Жаннат эшиги, Гузалликдан Рух лолу хайрон. Шу пайт яна рух кулогига, Эшитилди онанинг доди, Тутиб кетди бутун борликни, Дардли йиги она фарёди. -Ушбу овоз онанг йигиси, Умр буйи шундай йиглайди Дардинг билан утар оламдан, Нукул юрак багрин тиглайди. Фариштага юзланиб деди, Рух жаннатга бир оптга караб. -Мен сен билан кетолмагайман, Деди ортга ижозат сураб. -Жаннат кайта насиб киларми, Буни факат Аллохим билар. -Гар кайтмасам онам йигиси, То киёмат багримни тилар. Кетолмайман онажонимни, Куйдиргувчи утларга солиб. Ва уч кадам ортга чекинди, Фаришта хам йук куздан гойиб. Танасига кайта жойлашди , Юрак ура бошлади яна, Хаяжондан доктор кичкирди, Унг кулида токли мослама. Йигит икки кузини очиб, Яна ёруг оламга кайтди, Юз кузидан упиб онаси, Аллохимга шукурин айтди. Дилдора Мамажонова.

  • 28 апр.2 24022

    ЕТТИНЧИ ЭШИК Бир эркакнинг мунис аёли, Киз тугибди хар гал хар сафар . Ажрашишда эркак хаёли, Кузи киймас киз олти нафар. Аёл шурлик жони хатарда, Юкли эмиш у еттинчи бор. " Ажрашаман угил тугмасанг" "Жавоб" дебди "шу азму карор". Эркак ухлаб уша кечада, Киёматни тушда курибди. Дузах томон етти эшикмиш, Еттиси хам очик турибди. Олтита киз олти эшикда, Посбон булиб тусармиш йулин. Жаханнамнинг утидан саклаб, Тутар эмиш отасин кулин. . Алангали олти эшикдан, Кизлар сабаб колибди омон. Энг сунгиси посбонсиз эшик Борар эмиш шу эшик томон. Бундан тушиб саросимага, Эркак килди Робга илтижо.. Яна бир бор киз бергин менга, Кечир билмай килибман хато. Кизи куплар сабрли булиб, Шукур килинг эгам худога. Жаханнамга тусикдир кизлар, Йул куймангиз сиз хам хатога.

  • 28 апр.2 16210

    БОШКАЧА АРИЗА Бир судянинг к,улига , Ариза келиб тушди . Уни укиб судянинг, Бошидан хуши учди. - Акам келиб йугимда, Обкетди бойликларим. Дуогую,фаришта, Гузал, чиройликларим. К,уйиб кетди зулматга Хувиллатиб хонамни. К,айтариб берсин акам, Отамни ва онамни. Тушиб когоз к,улидан, Сарак килиб бошини. Тиёлмади ул жаноб, Кузидаги ёшини. Бундай гузал ариза, Курмаган хаётида. К,анча ахмок, онадан, Воз кечгани ёдида. Хурсанд булиб ул жаноб, Шукур тушмас огзидан. Нур таралар йигитнинг, Кул ёзма к,огозидан. Шундайларга Аллохнинг, Насиб к.илсин Жаннати. Акага ва укага, Булсин тангрим рахмати. Суд залида билмадим, К,андай хукм укилди. Элга урнак булсин деб. Ушбу шьерим тук,илди

  • ​​​​Соғиндим онамни, муштаргинамни, Мунисим, мушфиқим, рангпаргинамни, Сўлимим, чиройлим, дилбаргинамни, Йўл беринг онасин соғинганларга. Сочига оқ гуллар экибди ҳаёт, Юзига имзолар чекибди ҳаёт, Онам хўп чўкибди… тўкибди ҳаёт. Қўл беринг онасин соғинганларга. Кўп меҳр бермадим, хизмат қилмадим, Қачон хизмат қилсам, миннат қилмадим? Балки пушаймоним шундан, билмадим. Дил беринг онасин соғинганларга. Жуда кўп юрдим мен ўзимни севиб, Энди кўз ёшларда қолайин ивиб, Юрак зангларини олсинлар ювиб, Қўл беринг онасин соғинганларга! Ҳар тирик жон бориб онасин кўрсин, Кечикиб қолмасин, илдамроқ юрсин, Қабригамас, бориб қўлига берсин, Гул беринг онасин соғинганларга. Йўл беринг онасин соғинганларга Онамни соғиндим...

  • 11 апр.1 16028

    @ХАЙВОНИ КЎП ДУНЁСАН@ 🌍✨ Боринг беш кунлик бозор. 🛒 Кимга айш, кимга озор. 😌😖 Манзили бирдек мозор. ⚰️ Карвони кўп дунёсан. 🐫 Кузатдим тўртта ёқни. 👀 Қора дер қора оқни. 🖤🤍 Зар, танишли нўноқни. 🤝 Нарвони кўп дунёсан. 🏔️ Кун қуёш нур сочувчи. ☀️ Тун хилол юз очувчи. 🌙 Овчи, ундан қочувчи. 🏹🦌 Жайрони кўп дунёсан. 🌿 Талай нодон бўлиб жам. 🤷‍♂️ Ғийбат қилар хотиржам. 🗣️ Қилмишидан Шайтон ҳам. 👿 Хайрони кўп дунёсан. 😈 Куя босган қалб қати. 🔥❤️ Айёрнинг аломати. 🎭 Сурати хуш, сийрати. 😇😈 Вайрони кўп дунёсан. 🏚️ Кимга оғу, кимга қанд. ☠️🍬 Бир бирига берар панд. 🗣️ Турфа рангли паст-баланд. 🎨 Айвони кўп дунёсан. 🏰 Дарду-ғами пул бўлган. 💸 Иймон ёниб кул бўлган. 🔥 Ўз нафсига қул бўлган. ⛓️ Хайвони кўп дунёсан. 🐾 Боринг шуми мўл бозор. 📢 Ким айшда, кимда озор. 🥂😭 Борар манзили мозор. 🪦 Карвони кўп дунёсан. 🛤️ Ғуломжон Нормат.

  • 10 апр.1 164316

    🥀ОНАНГНИ КЎРИБ КЕТ 🥀 Керак эмас совға, саломинг, Бор бўлса бас ширин каломинг, Ишларингдан вақт топган онинг, Онангни бир кўриб кет болам. Биров келмас чертиб эшигим, Келмай кетар баъзан яшагим, Янгилама майли тўшагим, Онангни бир кўриб кет болам. Байрамга гул бермагин майли, Доримга пул бермагин майли, Йиқилсам қўл бермагин майли, Онангни бир кўриб кет болам. Керак эмас қатиқ, қаймоқлар, Оёғимга иссиқ пайпоқлар, Юрагимга ёқиб чироқлар, Онангни бир кўриб кет болам. Тез-тез йўқла узоқ қолмасдан, Овқат тўла товоқ олмасдан, Зарда қилмай, қовоқ солмасдан, Онангни бир кўриб кет болам. Баҳорингга ёққан қорманми, Ёлғизликка ёки ёрманми, Ким билади эрта борманми, Онангни бир кўриб кет болам. Ҳа деб кўксинг кериб қўймасдан, Кўзимга ёш териб қўймасдан, Тупроқларга бериб қўймасдан, Онангни бир кўриб кет болам. 💗

  • 5 апр.1 17017

    Худо уриб қўймасин 3. Ҳалол рисқдан қўймасин, Но ҳақ бағир ўймасин, Биров ҳаққи юқмайди, Худо уриб қўймасин. Бошга амал, жир битиб, Кўзингни ёғ босмасин, Яшама дил оғритиб, Худо уриб қўймасин. Яшаб юрай десанг омон, Дил оғритма жуда ёмон, Рангингни айлаб сомон, Худо уриб қўймасин. Яхшиликдан яйрасин дил, Эзгу ишни ўйласин, Қуръон ўқи, тиловат қил, Худо уриб қўймасин. Бошинг чиқмас кулфатдан, Қочгин ёмон улфатдан, Сақлан гина хусуматдан, Худо уриб қўймасин. Оҳират бор.. бор махшар . Савоби йўқ зор қақшар, Биров хаққи тешиб чиқар Худо уриб қўймасин. Тоза бўлсин кўкагинглар, Оҳиратинг куймасин, Ҳаром еб .кеккайганла Худо уриб қўймасин. ✍ Бахтиёр Хасанов. 2022 йил 7 апрел 00:35.

  • 26 мар.1 521312

    ГУНОҲЛАРИМ САНАЛГАНДА Қандай чидай юракнинг бу титроғига, Термуламан ҳар қадамим қароғига, Жавоб топа биларманми сўроғига, Қиёматда гуноҳларим саналганда. Ёрдам бера олмас унда ҳеч тириклар, Тупроқларга кўмилганда кўз, киприклар, Оловларга отмасмикан қил кўприклар, Қиёматда гуноҳларим саналганда. Хиралашган дил ойнасин арта олай, Жаҳаннамнинг эшигидан қайта олай, Савобларим бурро, бурро айта олай, Қиёматда гуноҳларим саналганда. Бу дунёда эзса, эзсин маломатлар, Майли юзин бураверсин бахт, омадлар, Тилларимни чайнатмасин надомадлар, Қиёматда гуноҳларим саналганда. Қаддим букиб қўймасмикан гуноҳларим, Фаришталар бўлармикан гувоҳларим, Аллоҳ асра, қизармасин яноқларим, Қиёматда гуноҳларим саналганда. Мактуба Шайдо ✍️ 22.03.2026 й 🔥💥🔥💥🔥💥🔥💥🔥💥🔥

  • 26 мар.1 41013

    #алдаб_қўйди2 Хўп бачкана роликларга лайк босамиз Қуръон чиқиб қолса тезда ўтазамиз Ёшу-қари биз хаммамиз тик-токдамиз Шайтон бизни тик ток билан алдаб қўйди Ёш қизчалар чиқиб қаранг ечинворган Миллатчилик онасидан сўкинворган Запаллар кўп Эр-хотинни қўйиворган Шайтон бизни шундай қилиб алдаб қўйди Монополия бўлган бугун машиналар Кўпаймокда породисту-Жасминалар Кимни қизи Шахатию-Нигиналар Эх буларни Шайтон роса танлаб қўйди Ўзбекмикин Азиз, Рашид, Сардорлари Хожи бола, Султон, Шохижахонлари Қайси диндан борми булар иймонлари Харом топган донаторлар қўллаб қўйди Просроченный сотар экан магазинлар Хақни айтган блоггерни қамайдилар Тик-ток чиқиб эх чўчқалар яйрадилар Шайтон бизни масқаралаб алдаб қўйди Қандай олим бўлиб кетган депутатлар Тинмай солиқ тўла дейди Хой мигрантлар Шарафсилар борми сизда ружулатлар Дунё сизни кўзингизни кўр қилиб қўйди Пахта қўмай хақиқатни айт дер подшо Бири қўшиқ бири пахта кўяр аммо Маддохлар деб ечилмайди хеч муаммо Тадбиркорлар радар қўйиб боблаб қўйди Туғилган кун шам чироқлар серенада Бидъатларга берилдику барча банда Хаётимиз қаранг қандай ажабсанда Бу бидълар бизни қандай хушрлаб қўйди Гар гапирсанг халққа ақил кирармиди Шоир Хусан булар гапинг олармиди Тавба қилиб шайтондад юз бурармиди Шайтон бизни тик-тик билан алдаб қўйди Шайтон бизни жуда осон алдаб қўйди Мухаммад Хусан Маргилоний✍️ 🔥💥🔥💥🔥💥🔥💥🔥💥🔥

  • 26 мар.1 09018

    #алдаб_қўйди_1 Хозирги кун кўзларимиз ёшлаб қўйди Мусулмонлар намозини ташлаб куйди Эркак-Аёл интернетда ошкор суюб Шайтон бизни тик-ток билан алдаб қўйди Номахрамлар Эр-Хотиндек қурар сухбат Ё алхазар тил зиноси айшу-ишрат Фисқу-фасот эфирларга топиб фурсат Шайтон бизни тик-ток билан алдаб қўйди Уятмасдан еғлаб чиқар ўгилболлар Фарзандларни тергаб туринг ўғли борлар Не кунларга қолдик бугун эй ёронлар Шайтон бизни тик-ток билан алдаб қўйди Таркаб кетди омма ичра пабджи ўйин Фарзанд бугун Ота-Онага эгмас бўйин Бу пабджидан қайтармоқлик жуда қийин Ёш авлодни пабджи билан алдаб қўйди Хар бандани қўлда сенсор телефони бор Телефон биздан олиб қўйган ному-ор Термуламиз шу телефонга кунда минг бор Охир замон макри бизни  алдаб қўйди Неки қилсак барин қилдик биз лайк учун Умра, эхсон, машиналар риё учун Нима қилдик айтинг холис Аллох учун Шайтон бизни дунё билан алдаб қўйди Хамма бугун тўхтамасдан ғийбат килар Ёшу кари хеч қўрқмасдан зино қилар Суйганимиз қуръон эмас хазил-куйлар Шайтон бизни шулар билан алдаб қўйди Шартлар қуйиб Мусулмонлар батл қилса Мўминми  у унитаздан сувлар ичса Уятмасдан эфирларда неки қилса Куни очинг батл билан алдаб қўйди Халолмикин топганингиз ўйлаб кўринг Мусулмонман дея қани сўйлаб кўринг Харом луқма тотиб машхур бўлмай ўлинг Шайтон сизни шу йўл билан алдаб қўйди Уят нима билмай қўйди қиз-жувонлар Адишасиз бехаёдур кўзи қонлар Аллохни хам эслаб туринг қадрдонлар Шайтон сизни Ватсапп билан алдаб қўйди Шайтон сизни тик ток билан алдаб қўйди Хатто Аёл қилмас булар қилган ишни Ким ўргатди эркак чиқиб Эр дейишни Хезалаклик ролин ўйнаш шу хам ишми Гейлар сени ўзи каби алдаб қўйди Сизни дея одамларни кўнгли қолди Тик-ток деса шуми хаёт эх деб қолди Ўхналинг деб Хусан сизга куйиб ёнди Шайтон бизни тик-ток билан алдаб қўйди Ёки Аллох бизни шундай уриб қўйди Кўзни очинг Аллох сизни уриб қўйди Шайтон бизни тик-ток билан алдаб қўйди Мухаммад Хусан Маргилоний✍️ 🔥💥🔥💥🔥💥🔥💥🔥💥🔥

  • #Премера🔥🔥🔥💥💥💥 ОДАМЛАР АЛЛОҲДАН ҚОʻРҚМАЙ ҚОЛЯБДИ Ортмоқда ҳаромни ҳалол деганлар, Вожибу суннатни малол деганлар. Коʻпайди етимнинг ҳаққин еганлар. Одамлар Аллоҳдан қоʻрқмай қолябди. Муҳтожга берилган қарз эмас, рибо, Тенгланди шайтоний ишратга сафо. Ожизлар бойлардан коʻрмоқда жафо, Одамлар Аллоҳдан қоʻрқмай қолябди. Ёлгʻон аралашди ҳар макон, жойда. Оʻзга ҳаққи сабаб коʻрилар фойда. Халқ ковишсиз юрар, валломат тойда. Одамлар Аллоҳдан қоʻрқмай қолябди. Фойдасиз гап ҳамроҳ чойхоналарга, Эр келар гʻийбатга шай хоналарга, Аёллар меҳмондир майхоналарга. Одамлар Аллоҳдан қоʻрқмай қолябди. Номард эр ишламас, эркаклик увол, Аёл ишлаб юрар, коʻрмоқда завол Талоқ деб никоҳни бузиш оддий ҳол, Одамлар Аллоҳдан қоʻрқмай қолябди. Ер борар фақишу зинога тоʻлиб, Қанча муслим кетди маст ҳолда оʻлиб. Ҳаттоки шайтон ҳам керакмас боʻлиб, Одамлар Аллоҳдан қоʻрқмай қолябди. Отаю онанинг коʻзларида ёш, Фарзанд хизмат этмас, гумроҳ, багʻритош. Устозу, олимга отишганча тош, Одамлар Аллоҳдан қоʻрқмай қолябди. Масжидга боришни аташиб заҳмат, Ароқ тутганларга айтишиб раҳмат. Зинонинг номини атаб муҳаббат. Одамлар Аллоҳдан қоʻрқмай қолябди. Жаҳилда суваксиз тил боʻлди эркин, Матода нарх бору, коʻнгиллар текин. Огʻизда қоʻрқаман дейилди лекин, Одамлар Аллоҳдан қоʻрқмай қолябди. Айб деб билинди қалбдаги иймон, Ҳайвондек коʻрилди соқолли инсон. Роʻмолга осилди ҳатто мусулмон, Одамлар Аллоҳдан қоʻрқмай қолябди. Коʻзларни очмади, вабою, заҳм. Дардни Аллоҳдан деб билмас бефаҳм. Жигарларда ёʻқдир сийлаю раҳим, Одамлар Аллоҳдан қоʻрқмай қолябди. Оʻтганлар ойда бир боʻлмас зиёрат, Коʻз коʻз қилмоқ учун боʻлди қироат. Ҳаттоки ҳаж қилмоқ боʻлиб саёҳат, Одамлар Аллоҳдан қоʻрқмай қолябди. Билмай эмас билиб қилинар гунох, Ва жим коʻз юмолар, забонсиз гувох. Эссиз... Эссиз кечир бизларни Аллоҳ, Базилар оʻзингдан қоʻрқмай қолябди. ✍Одилбек Қодиров 💥🔥💥🔥💥🔥💥🔥💥🔥💥

  • 15 мар.1 09026

    Уйда аёл шоҳ бўлса Шердек яша умрингни, Ёнингда бир моҳ бўлса. Қуритади шўрингни, Уйда аёл шоҳ бўлса. Бўлса ҳамки давлати, Майсадан паст ҳурмати, Эсиз, эрнинг савлати, Уйда аёл шоҳ бўлса. Эркакнинг ўлгани - шу, Сарғайиб сўлгани - шу, Қаро ер бўлгани - шу, Уйда аёл шоҳ бўлса. На жигар йўқлаб келар, Гўдаклар дўқлаб келар, Қизлари эрмак қилар, Уйда аёл шоҳ бўлса. Бу дунёда энг катта Қилмиш-у гуноҳ бўлса, У ҳам аниқ, албатта, Уйда аёл шоҳ бўлса. Аёлмас - уй эркаги, Гуручларнинг курмаги, Эркакларнинг эрмаги, Уйда аёл шоҳ бўлса. Фаришталар қон йиғлар, Гадо-ю султон йиғлар, Қўшилиб осмон йиғлар, Уйда аёл шоҳ бўлса. Аёлнинг ўрни, ахир, Бош эмас, иссиқ бағир, Аллоҳдан шудир қаҳр, Уйда аёл шоҳ бўлса. Вафо Мўмин, сўзларинг, Қанийди, бир кор қилса. Оқиб тушсин кўзларинг, Уйда аёл шоҳ бўлса. Вафо Мўмин ✍️ 💥🔥💥🔥💥🔥💥🔥💥