Postfactum.uz
СтатистикаBir qadam oldinda! Rasmiy sahifa 24/7 eng aniq yangiliklar Reklama: @jaxongirman Murojaat uchun: @myuldoshev @jaxongirman +998974233268 Instagram: https://www.instagram.com/postfactum.uz Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=6156
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 87
- Всего постов
- 101
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 211
- 1/48двое суток
- 241
- 1/72трое суток
- 260
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Дания пойтахти Копенгаген кетма-кет иккинчи йил дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳри деб топилди. Ушбу рейтинг барқарорлик даражаси, соғлиқни сақлаш сифати, инфратузилма ва яна 28 та кўрсаткич бўйича баҳоланади. Рўйхатда Копенгагендан кейин Вена (Австрия), Мелбурн (Австралия), Сидней (Австралия), Сюрих (Швейцария), Женева (Швейцария), Осака (Япония), Аделаида (Австралия), Ванкувер (Канада) ва Токио (Япония) ўрин олган. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
ҲАВО ЗАРБАСИ ФОНИДА ЁЗИЛГАН ВИДЕО… Ижтимоий тармоқларда Ғазодаги кичик қизчанинг видеоси кенг тарқалиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кадрлар Ғазонинг Дайр ал-Балах ҳудудида, кўчирилганлар учун тикланган чодир ичида олинган. Унда фаластинлик ёш қизча ўзини тасвирга олаётган пайтда Исроилнинг ҳаво зарбаси бошланади ва у ичкарида қолиб кетади. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
ХИТОЙ АВТОМОБИЛЛАРИ ДУНЁ БОЗОРИНИ ЭГАЛЛАМОҚДА Хитойнинг автоэкспорт ҳажми кескин ортиши глобал логистикада тангликни юзага келтирди. The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, мамлакатдан автомобилларни ташиш учун дунё бўйлаб махсус кемалар етишмаяпти. Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, Хитой 2026 йил якунига қадар хорижга 10 миллионгача автомобиль экспорт қилиши мумкин. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
ЕВРОПАДАГИ ҚУРҒОҚЧИЛИК РОССИЯ ФОЙДАСИГА ИШЛАМОҚДА Европадаги аномал иссиқлик ва қурғоқчилик Украинанинг муқобил экспорт йўналишларига, хусусан Дунай дарёсидаги кемалар қатновига жиддий халақит бермоқда. Newsweek нашрининг ёзишича, ушбу табиий офат билвосита Россия манфаатларига хизмат қилмоқда. Сув сатҳи кескин пасайиши оқибатида Қора денгиз портларига муқобил бўлган Дунай орқали ғалла экспорти қисман чекланиб қолди. Шу билан бирга, сув танқислиги Руминияда электр энергияси ишлаб чиқаришни сустлаштириб, Украинага энергия етказиб беришни мураккаблаштирди. Россия эса юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб, Украинанинг транспорт инфратузилмаси ва портларига ҳужумларни янада кучайтирмоқда. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
«Бирон-бир нарсани бажаролмайман деб кўнгилга келтирдингизми, шу пайтдан бошлаб уни амалга ошириш ғоят мушкул бўлиб қолади.» 📝 Алишер Навоий Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
Ассалому алайкум! Соғ-омон, хотиржам умримизнинг яна бир тонгини қарши олганимиз учун Яратганга шукроналар бўлсин! Кунингиз мазмунли ўтиши, ўйлаган режаларингиз амалга ошишини тилаб, бугунги фаолиятимизни бошлаймиз. Кун давомида хуш кайфият ва омад ҳамроҳингиз бўлсин! Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
ТУРКИЯДА ДЕНГИЗДАН РАКЕТА ТОПИЛДИ Туркиянинг Синоп шаҳрида Қора денгиздан занглаган ракетага ўхшаш номаълум жисм топиб олинган. Бироз вақт ўткач ҳудудга зудлик билан мутахассислар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жалб этилган. Дастлабки тахминларга кўра, ушбу объект Россиянинг «Панцирь-С1» ҳаво мудофаа тизимига тегишли зенит-ракетаси бўлиши мумкин. Ҳозирда топилма аниқланган ҳудуд ўраб олиниб, ҳолат юзасидан зарур экспертиза ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
Каспий денгизида сув сатҳи йилига 10–20 сантиметргача пасаймоқда. Бугунга келиб денгиздаги сув миқдори сўнгги 200 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушди. Бундан ташқари, охирги 20 йил ичида сув ҳарорати 1,5 даражага кўтарилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Каспийнинг 75 фоизи дарёлар, қолган 25 фоизи эса ёғингарчилик ҳисобига тўлдирилади. Иқлим ўзгариши ва сув оқимининг камайиши оқибатида юзага келаётган ушбу тенденция сақланиб қолса, минтақада жиддий экологик инқироз юз бериши мумкин. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
без подписи
без подписи
УЙ ЕРТЎЛАСИДАН ҚИММАТБАҲО ХАЗИНА ТОПИЛДИ Бельгияда уй ертўласидаги деворни бузиш чоғида ғиштлар орасига яширилган сейф топилди. Сейф ичида қиймати 9 миллион еврга тенг бўлган олтин қуймалари ва тангалар борлиги аниқланди. Ҳозирча олтиннинг эгаси топилгани йўқ. Агар унинг эгаси аниқланмаса, хазинадан тушган маблағ бошпанасизларга ёрдам сифатида йўналтирилиши мумкин. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
НАВОИЙДА НОҚОНУНИЙ КОВРАК ЙИҒГАНЛАР УШЛАНДИ Навоий вилояти Нурота туманида йўқолиб бораётган сассиқ коврак ўсимлигини ноқонуний йиғиб олиш ҳолати аниқланган. Суриштирув давомида фуқаролар Сурхондарё вилоятидан келган шахс раҳбарлигида ёлланма ишчилар гуруҳини тузиб, ёввойи ўсимликларни кесиш ва ширасини йиғиш билан шуғуллангани маълум бўлган. Ноқонуний ҳаракатлар оқибатида жами 7 500 туп сассиқ коврак ўсимлигига жиддий зарар етказилган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу ноқонуний фаолият натижасида табиатга 3 миллиард 90 миллион сўм миқдорида катта моддий зарар етказилгани қайд этилган. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
Тошкентнинг Яшнобод туманида она ўз фарзандига ухлатувчи дори бериб, унга мунтазам равишда жисмоний зўравонлик ва тазйиқ ўтказиб келгани аниқланди. Ушбу ҳолат қўшниларнинг хавотирли мурожаатидан сўнг Болалар омбудсмани сўрови билан тегишли ташкилотлар томонидан атрофлича ўрганилди. Текширув давомида аёл 3 ёшли фарзандини доимий равишда қаровсиз ва парваришсиз қолдиргани маълум бўлди. Ҳозирда боланинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мазкур мудҳиш вазият бўйича қонуний чора кўриш юзасидан тегишли идоралар томонидан зарур суриштирув ва тадбирlar олиб борилмоқда. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
Президент 13 август куни тадбиркорлар учун янги қонунни имзолади. Унга кўра, энди айрим фаолият турларини 3 ойгача лицензиясиз бошлаш мумкин бўлади. Бунинг учун тадбиркор фақат электрон тарзда ваколатли органни хабардор қилади. Бу муддат ичида улар жаримага тортилмайди ва ўз бизнесини синов тариқасида йўлга қўйиб, кейинчалик лицензия олиш ёки фаолиятни тўхтатиш ҳақида қарор қилади. Янги тартиб бизнес бошлашни осонлаштиради, ортиқча вақт ва харажатларни камайтиради ҳамда янги ташаббусларни рағбатлантиради. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одил судлов – 2030»: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисида»ги Фармони Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
Марказий Осиёнинг қатор шаҳарларида, жумладан Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида электр энергиясида узилишлар кузатилди. Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, қўшни давлатлар энергетика тизимида юз берган авария бутун минтақанинг ягона тармоғига таъсир кўрсатган. Натижада Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида узилишлар содир бўлган. Айни пайтда мутахассислар муаммони бартараф этиш билан шуғулланаётганини маълум қилди. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва ҳозирги алоқа чизиғи бўйлаб ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ниятида эмаслигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, фронтдаги вазиятни шу ҳолича музлатиш режалаштирилмаган. Бундан ташқари, Лавров Украинанинг «ҳарбий машинаси»ни қўллаб-қувватловчи объектларга берилаётган зарбалар тез орада янада кучайишини айтиб ўтди. Минтақада кескинлик ортишда давом этмоқда. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
Хитой сўнгги вақтларда юқори божлардан қочиб, маҳсулотларини арзонроқ нархда Америкага етказиб бериш учун янги схема ўйлаб топди. Унга кўра, Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 40 дан ортиқ давлатга олиб чиқилиб, у ерда қайта қадоқланади, янги тамғалар қўйилади ёки минимал қайта ишланади. Шундан сўнг ушбу товарлар бошқа давлат маҳсулоти сифатида АҚШ бозорига киритилади. Мазкур “фойдаланилаётган” давлатлар рўйхатига Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Япония, Канада ва Мексика ҳам киритилган. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси навбатдаги муҳим учрашувга ҳозирлик кўрмоқда. Вакилларимиз 25 август куни Жанубий Корея ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Ушбу назорат баҳси ёшларимиз учун масъулиятли мусобақа олдидан чинакам синов вазифасини ўтайди. Қайд этиш жоизки, 25 августдан 6 сентябрга қадар U-20 Осиё кубоги саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Мураббийлар штаби ушбу беллашув орқали таркиб имкониятларини яна бир бор кўздан кечириб олишни режалаштирган. Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube
ҲОЛАНД ТАСВИРИ ТУШИРИЛГАН КОКАИН МУСОДАРА ҚИЛИНДИ Эквадор полицияси Колумбия чегараси яқинида юк машинасидан 450 килограммга яқин кокаин моддасини мусодара қилди. Мусодара қилинган модда ўрамларига машҳур футболчи Эрлинг Ҳоланднинг сурати туширилган. Ҳукумат ушбу юкнинг қийматини АҚШда 11 миллион, Европада эса 20 миллион доллардан ортиққа баҳоламоқда. Картеллар сифат белгилашда машҳур шахслар суратидан фойдаланган Postfactum.uz | Telegram | Instagram lFacebook l YouTube