Prezident Komandasi/расмий 🇺🇿
СтатистикаЎзбекистон Республикаси Президентининг Қарор Ва Фармонларининг ижросини назоратини кучайтириш ва оммага хавола этиш.
- Последний пост
- 16 мая 2025 г.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 28
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Политика
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Бир вилоятнинг ҳокимини узоқ вақтдан бери кузатаяпмиз. У ҳар куни соат 20:00да йиғилиш бошлаб, 23:00ларда тугатади. Йиғилишда масалага алоқаси бўлмасада, вилоятдаги энг катта раҳбардан, энг кичигигача иштирок этиши шарт. Ҳар куни бир хил масала муҳокама қилинади. Орада шошилинч йиғилишлар ва туманларда ҳам мажлислар ўтказилиши мумкин. Https://t.me/pressa01
Бу жиннилик тугамайдиганга ўхшаяпти! Адвокат Раззоқ Алтиев: Тошкентда жабрланувчи ва уни адвокатига терговчи ва тергов бошлиғи томонидан босим ўтказилиб, 22:30 гача тергов биносидан чиқармай ушлаб турилган. Икки йигит бир болани уриб 1000$ пулини олиб кетади. Тергов ЖК 277-модда билан жиноят иши қўзғатиб, жабрланувчига етказган зарар қопланмаган ва тарафлар ярашмаган бўлсаларда, тергов жиноятчиларни бирини ЖПК 84-моддаси билан кечириб, иккинчисини ЖКнинг 105-моддаси билан судга чиқаради. Бу ҳолатдан норози бўлган жабрланувчи ва уни адвокатига терговчи ва тергов бошлиғи томонидан босим ўтказиб, кечқурун 22:30гача тергов биносидан чиқармай ушлаб туришади. Бу ҳолат Тошкент шаҳрида бўлаётгани эса фожеа. Шунингдек адвокат 2010-2014 йилларга қайтганимизга ишора қилган ўз постида. Адвокатлар Палатаси қайсидир органга хат ёзиб юбориш билан иш битмаслигини англаб етадиган ва адвокатларга нисбатан содир этилаётган бу каби қонунбузарликларга қарши таъсирли усулда курашадиган давр келди. Палата фақат адвокатни жазолаш билан шуғулланадиган ташкилот эмас!!!! Https://t.me/pressa01
Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади 1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди. Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади. Https://t.me/pressa01
102 минг ўқитувчи аттестациядан ўта олмаган Икки йил олдин тоифа бериш тизими шаффоф, рақамлашган платформага ўтгани ҳақиқий аҳволни кўрсатди. Жумладан, ўтган йили 341 минг ўқитувчи янги тизим асосида тоифага топширган бўлса, шундан 102 минг нафари имтиҳондан ўта олмагани қайд этилди. Ишга олишда дипломга қараб эмас, билим ва малакани баҳолаш тизимига ўтилди. Бу янги тизим орқали имтиҳон қилинган 13 минг номзоддан 6 минги билими қониқарсиз бўлгани учун ишга кира олмади. Ёки 61 та хусусий олийгоҳда педагог-кадрлар ўқитилаётгани билан бирортасида кимё, биология ва физика бўйича муаллим тайёрланмайди. Https://t.me/pressa01
Бизга мафкура, яхлит ғоя керак Бугун бизга ақилли одамлар, чин зиёлилар ҳар қачонгиданда зарурроқ. Айниқса, қарорлар қабул қилаётган шахслар етти ўлчаб бир кесиши, қилаётган ишининг нафақат фойдаси, балки оқибатларини ҳам чамалаб билиши шарт. Мақсадга етишда эски "инструмент"лардан фойдаланишни, албатта, ўйлаб кўриш керак бўлади. Ўтган асрнинг 30-йилларида қўлланилган методлар бугунги янги дунё жамиятлари учун мос тушадими? Ҳарқалай бугун дунё ҳам, одамлар ҳам ўзгарди. Хусусан, бизнинг жамият ҳам бундан атиги 8 йил илгаригисидан кескин фарқланади. Хато ва ўйланмасдан олинаётган қарорларнинг битта ёмон ва қалтис томони бор – у одамларни давлатдан, сиёсатдан совутади. Иддаомизни қўлловчи битта мисол келтираман. Кейинги пайтларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама бўлаётган "тўйларни тартибга солиш" масаласи. Мантиқан қараганда мақсад жуда тўғри. Аммо айтинг, данғиллама тўйларни қилаётганлар кимлар? Аслида "тартибга солиш" учун қарор эмас, ўша "ким"ларнинг жиловини тортиш ҳақида ўйлаш керак бўлади. Мамлакатнинг Бош кентидаги ўша "ким"лар ахлоқида камтарлик камол топса, вилоят ва қишлоқларда тўйлар қарорсиз ҳам ихчамлашади. Қолаверса, ҳозир халқ биз назарда тутаётгандек тўй ҳам қилаётгани йўқ. Шундай экан бу масалада кўтарилган гап-сўзлар "стратег"ларимизнинг маиший йўналишдаги сафарбарлик маршига ўхшаб қолади. Албатта, жамиятда барқарорликни таъминлаш муҳим ва зарур масала. Тинчлик ва хотиржамлик бугунги дунёда энг ноёб неъматга айлангани ҳам бор гап. Аммо биз айни хотиржамликка хизмат қиламан, деб унинг аксини қилмаслигимиз керак. Ҳаракатларимиз жамиятга ҳам, сиёсатга ҳам мос тушиши керак. Бунинг учун эса бизда мустаққилликдан буён қилолмаётганимиз мафкура керак. Бугунгача турли номлар билан атаб келганимиз ранг-баранг "миллий ғоя"лар кўрдикки, жамиятнинг қалбига қўр сололмади. Ва ҳатто енгил мутойибаларга мавзу бўлди. Шунинг учун мафкура, жамиятни бирлаштирадиган яхлит ғоя бугун, албатта, керак. Аммо уни фақат ҳукумат каридорлари ва ҳужраларидангина қидириш, кутиш холис иш эмас. Бунга кенг жамоатчилик фикри қамраб олинса тўғрироқ бўлади, назаримизда. Https://t.me/pressa01
Замонавий Тошкент учта катта муаммо гирдобида қолган: ҳаво ифлослиги, охири йўқ қурилишлар ҳамда йўлдаги тирбандликлар. Буларнинг ҳаммасини битта нарса билан компенсация қилиш мумкин: яшил ҳудудлар ва паркларни кўпайтириш орқали. Одамларга оилавий сайр қилиш, ишдан кейин хотиржамликда дам олиш, тоза ҳавода нафас олиш учун автомобиллардан ҳоли, яшилликка бой сўлим масканлар керак. Шу маънода “Юксалиш” ҳаракати томонидан Тошкент аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома яхши бир ташаббус бўлибди. Унда одамларнинг пойтахт истироҳат боғларидаги шароитдан қай даражада розилиги ўрганилган. Жавоблардан ҳам кўриниб турибди, аҳоли акфа скамейкалар ва инсталляциялар, аттракционли шовқинли парклардан чарчаган. Улар тинч ва сокин жойларни хоҳлашмоқда. https://t.me/pressa01
Ҳар бир мактабнинг ўз формаси бўлади 2025 йил 1 августга қадар ҳар бир олий таълим муассасаси ўзининг брендини яратади. Бунда талаба ва ўқитувчиларнинг кийими ҳам назарда тутилмоқда. Бу ҳақида Ҳукумат қарори лойиҳасида (ХДФУ) сўз боради. Лойиҳада айтилишича, ҳар бир олий таълим ташкилоти ўз тарихий ривожланиши, ижтимоий вазифаси ва замонавий талабларга асосланган ноёб имиж ва бренд консепциясини ишлаб чиқиши лозим. Https://t.me/pressa01
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги изоҳи: Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ, аҳолига пуллик асосда кўрсатиладиган тиббий хизмат нархини белгилашда тегишли хизмат таннархига 20 фоизгача устама қўллаш мумкинлиги қатъий белгиланди. Яъни, энди таннархи 100 минг сўм бўлган тиббий хизматнинг пуллик хизмати учун нарх 120 минг сўмдан ошмаслиги қайд этилди. Шу кунгача эса тиббиёт муассасаларида аҳолига пуллик асосда кўрсатиладиган тиббий хизмат нархи унинг таннархига 25 фоизгача устама қўллаш орқали шакллантирилар эди. Яъни, таннархи 100 минг сўм бўлган тиббий хизмат учун пуллик нарх 125 минг сўмгача белгиланиши мумкин эди. Бироқ ижтимоий тармоқларда мазкур янгилик “давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар қимматлашади”, деб нотўғри талқин қилинмоқда. Аслида янги ўзгартиришларга асосан тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар нархи камайтирилди. Яъни, давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар учун тўловлар камида 5 фоизга арзонлашди. Https://t.me/pressa01
“Гарвардчилар мактаби” очилади Шавкат Мирзиёев “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурини бошлаш ва “Гарвардчилар мактаби”ни очиш бўйича катта фармон имзолаганини айтди. Бу муассаса Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида ташкил этилади. Бу йил 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, халқаро мактабда “Топ-10” олийгоҳларига мақсадли тайёрланади. Https://t.me/pressa01
❗️Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади – Президент Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Https://t.me/pressa01
Бухорода коррупцияга қарши етарли курашмаганлардан анча мунчаси бугун жазоланиши кутилмоқда Бугун, 16-май куни Сенат Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги ишчи гуруҳи Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Делегация дастлаб Ғиждувон туманида Коррупцияга қарши миллий кенгашининг сайёр мажлисида иштирок этади, сўнг Ғиждувон, Шофиркон, Бухоро туманлари, Когон ва Бухоро шаҳарларидаги бир қатор ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш ҳолати билан яқиндан танишади. Https://t.me/pressa01
Болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланади — президент Вилоятларда, айниқса, Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани оқибатида, ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қолаяпти. Ўлим билан тугаётган ҳолатлар ҳам кўп. Https://t.me/pressa01
без подписи
МОНО ШАХАР ХОКИМИ ВОСИЛ ДЕГАНИ БОҒДОДДА АКАСИ МИРЗАБЕДИЛ НАЗАРОВ~ТУРСУНОВ АЛИБЕК~ХАСАНОВ АКМАЛ~ЮЛДАШЕВ КАМОЛХОН~МИРСАДИКОВ ОЙБЕК~ХУСАИНОВ ЮСУФЖОНлар туманни емириб кемириб энди Фарғонани энасиникига тиқмоқда куни келиб қусишидан хабари йўқ буларни
без подписи
без подписи
без подписи
Олий суд раисининг биринчи ўринбосар Икром Муслимов устидан шикоят қилсам, аризамга Икром Муслимовнинг шахсан ўзи жавоб ёзибди. Азиз Абидов , тўғриси, сиз чиқарган хабарга ишонмадим! Ногирон ҳолимда тумандаги суд биносида бир соат кутиб ўтирдим, Бахтиёр Исломов мени қабул қилмади. Олий суд раиси Бахтиёр Исломовга 2025 йил 13-январь куни №13-606-24 сонли, 1- гуруҳ ногиронлигим сабабли Тошкентга боришга иложим йўқлиги, видеоконференц орқали мени шахсан қабул қилишини сўраб ариза ва илтимоснома қолдирган эдим Туманимиздаги суд биносида бир соат кутиб ўтирдим, Бахтиёр Исломов мени қабул қилмади. Суд биносида телефонни олиб қолишади, адвокатимга алоқага чиқишни иложи йўқ. Кута-кута чарчаб бинодан чиқиб телефонни ёқдим ва адвокатга қўнғироқ қилсам, айтишича Олий суд раиси мени кетаверишимни тайинлабди. Олий суд раиси инсонийлик жиҳатидан ногиронларни куттириб қўйиши нотўғри деб ўйлайман. Энг қизиғи, Бахтиёр Джахангировичга Олий суд раисининг биринчи ўринбосар Икром Муслимов устидан шикоят қилиб ёзган аризамга Икром Муслимовнинг шахсан ўзи рад жавоб бериб ўтирса, додимизни кимга айтамиз...!? Ўзбекистоннинг бугунги суд ҳуқуқ тизими шундай коррупциялашиб кетганини давлат раҳбари ҳам такрор-такрор таъкидлаяпти, каналини топса хоҳлаган заказни бажариб бераётган ва пора билан қўлга тушаётган судьялар ҳақида тез -тез хабарлар чиқиб турибди. Ана шунақа судьялар, судьяга берилган ваколатлардан инсофсизларча фойдаланадики, бу коррупцион ҳаракатларни амалга ошириш учун қонуний ҳимоя шакли бўлиб қолган. Барчасига амалда мустақил ва адолатли суд ҳокимияти йўқлиги сабабдир. Аслида муаммо шу. Бекорга бундай ёзмадим, сабабларим ва асосларим етарлича. Олий суд ва Судьялар олий кенгаши мазкур ҳолатни ўрганади ва тегишли хулосаларни чиқаради деб умид қиламан. Рустамбек Тогаев , Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани Https://t.me/pressa01
Бу шунчаки кулиб қўядиган ҳолат эмас... Ахир, Турахужаевнинг бошқа лавозимга ўтказилганига яқинда бир йил бўлади. Олий суд ўзи яратган "қонун"ни ҳам бузаётганлигини нима деб атайлик? Расмий сайтда эълон эълон қилинган жадвалга кўра ҳар ойнинг иккинчи жума куни Олий суд раиси Бахтиёр Исламовнинг қабули ўтказилиши керак. Қабулга ёзилган ишончли шахсларнинг айтишича, май ойида жадвал бўйича қабул ўтказилмаган. Олий суд яратган биринчи фалончини қабулида бўласан, кейин пистончини қабулига кирасан, ундай кейин ўринбосарни жавобини олиб, Раисни қабулига киришинг мумкин деган "қонун"га фуқароларимиз кўниб бўлишди. Олий суднинг бу "қонун"и "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига зид бўлса ҳам. Энди халқимиз бунисига ҳам кўниксинми? Https://t.me/pressa01
Яқинда ўзимиз бехабар уйимизни гаровга қўйиб сотиб юборишмаса эди.. Бир танишим билан Саноатқурилишбанк 36 миллион сўмлик кредит шартномаси “имзолаган” ва унга “пул чиқарган”. Лекин танишим шартномага ким имзо қўйганидан, пул кимга чиққанидан хабарсиз. Энди эса қарзни тўла дейишаяпти. Ғалатимасми?