tgindex
ЭСТЕР
@princess_Esterузбекский

Худонинг қизлари учун канал

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
39
Всего постов
78
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
540
−1 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
86
40 постов
Вовлечённость
15,9%
к подписчикам
Постов в день
5,6
всего 78
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
74
1/48двое суток
84
1/72трое суток
91

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #калит_сўз: ИМОНЛИ 🗝 Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Менинг Номим билан жинларни қувиб чиқарадилар. Янги тилларда сўзлайдилар. Қўлларига илон олсалар ҳам, заҳар ичсалар ҳам, уларга зарар етмайди. Хасталарга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетади. (Марк 16:17-18) 🗝 Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни яхши кўринглар. Худодан қўрқинглар, давлат раҳбарига иззат-эҳтиром кўрсатинглар. (1 Бутрус 2:17) 🗝 Иблисга мустаҳкам имон билан қарши туринглар. Шуни билингларки, бутун дунёдаги имонли биродарларингиз сизлар каби азобларга дучор бўлмоқдалар. (1Бутрус 5:9) 🗝 Имони суст бўлганларни имонлилар қаторига қабул қилинг, уларнинг фикрлари юзасидан баҳслашманг. (Рим.14:1) 🗝 Эри ёки хотини имонли бўлмаганларга эса шундай деб айтаман. Булар Раббимизнинг эмас, менинг сўзларимдир: бирорта имонли эркакнинг хотини имонсиз бўлс-ю, аммо эри билан яшашга рози бўлса, эр хотини билан ажрашмасин. (1Кор.7:12) 🗝 Шунингдек, имонли аёлнинг эри имонсиз бўлса ва у хотини билан яшашга рози бўлса, ўша аёл эридан ажрашмасин. (1Кор.7:13) 🗝 Ахир, имонсиз эр имонли хотини туфайли покланади. Шунингдек, имонсиз аёл имонли эри туфайли покланади. Натижада уларнинг фарзандлари ҳаром эмас, пок бўлади. (1Кор.7:14) 🗝 Шу тариқа, Худо имонлилар жамоатига, биринчидан, ҳаворийларни, иккинчидан, пайғамбарларни, учинчидан, муаллимларни тайинлаб берди. Кейин баъзиларга мўъжиза кўрсатиш қобилиятини, бошқаларга эса шифо бериш инъомини, яна бошқаларга ёрдам бериш, бошқариш, номаълум тилларда гапириш қобилиятларини ато қилди. (1Кор.12:28) 🗝 Шундан билингларки, ким имонли бўлса, ўша инсон Иброҳимнинг авлоди деб ҳисобланади. (Гал.3:7) 🗝 Шунинг учун ким имонли бўлса, Худога ишонган Иброҳим қатори Худонинг баракасидан баҳраманд бўлади. (Гал.3:9) 🗝 Имонлилар жамоати Масиҳнинг танасидир. Борлиқни ҳар жиҳатдан бутун қиладиган Масиҳ жамоатни баркамол қилади. (Эф.1:23) 🗝 Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эр ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз танаси бўлган жамоатнинг Нажоткоридир. (Эф.5:23) 🗝 Одамлар абадий ҳаётга эга бўлишлари учун биз жон-жаҳдимиз билан хизмат қиляпмиз. Барҳаёт Худога умид боғлаганмиз. У барча инсонларнинг, айниқса имонлиларнинг Нажоткоридир. (1Тим.4:10) 👸@princess_Ester

  • 15 авг.16из uzManna

    #Сулаймон ҳикматлари 15-боб @uzManna

  • 15 авг.16из uzManna

    ​​​​​#Сулаймоннинг_ҳикматлари 15–БОБ 1 Юмшоқ жавоб ғазабни қайтаради, қаттиқ сўз эса жаҳл чиқаради. 2 Донолар тилидан илм–ҳикмат ёғилса, нодонлардан аҳмоқлик чиқади. 3 Эгамизнинг кўзлари ҳамма жойда, У яхшию ёмонни кўриб туради. 4 Ширин сўз — ҳаёт дарахти, бузуқ тил — жоннинг ҳалокати. 5 Отасининг насиҳатини аҳмоқ рад этади, танбеҳга қулоқ солган эса идроклидир. 6 Солиҳнинг уйида бойлик кўп, фосиқнинг ҳосили эса ташвиш келтиради. 7 Дононинг тили билим тарқатади, аҳмоқнинг қалби эса ундай эмас. 8 Фосиқнинг қурбонлиги Эгамизга жирканчдир, тўғрининг ибодати эса Унинг қувончи. 9 Фосиқнинг ишлари Эгамизга жирканчдир, солиҳликка интилганни эса У севади. 10 Тўғри йўлни ташлаб кетган қаттиқ жазо олади, танбеҳдан нафратланган ўлади. 11 Ҳатто Ўлим ва Ҳалокат ҳам Эгамиз нигоҳи остида экан, одамзоднинг қалби Унга ҳеч нарса эмас. 12 Масхара қилувчи танбеҳ берганларни ёқтирмайди, у донолар олдига ҳам бормайди. 13 Юрак шод бўлса, чеҳра очиқ, ғамгин бўлса, руҳ тушкундир. 14 Заковатли юрак илм қидиради, ақлсизнинг оғзи аҳмоқлик излайди. 15 Қийналганларга ҳар кун ташвиш, лекин юрагида шодлик бўлса, доимо байрам. 16 Кўп бойликка эга бўлиб ваҳима билан яшагандан кўра, Эгамиздан қўрқиб озгина бойлик билан яшаш яхшироқ. 17 Гўшт еб нафрат билан яшашдан, сабзавот еб севги билан яшаган афзалроқ. 18 Баджаҳл жанжал чиқаради, жаҳлни тиядиган эса тинчлантиради. 19 Дангасанинг йўли тиканли четан девор каби, тўғрининг сўқмоғи эса катта равон йўлдир. 20 Ақлли фарзанд отасини қувонтиради, ақлсиз эса онасини хор қилади. 21 Аҳмоқлик виждонсизга қувончдир, ақлли эса тўғри юради. 22 Маслаҳат бўлмаган жойда иш юришмайди, маслаҳатчи кўп бўлса, муваффақиятли бўлади. 23 Одам яхши жавоби туфайли қувонади, ўз вақтида айтилган сўз қанчалик яхши. 24 Донога тепадаги ҳаёт сўқмоғи пастдаги ўликлар диёридан узоқлашиш учундир. 25 Эгамиз такаббурнинг уйини вайрон қилади, беванинг мол–мулкини сақлайди. 26 Фосиқнинг ниятлари Эгамизга жирканч, ёқимли сўзлар эса покдир. 27 Очкўз ўз уйига ташвиш келтиради, порадан нафратланадиган эса яшайди. 28 Солиҳ ўйлаб жавоб беради, фосиқнинг оғзидан эса ёмонлик чиқаверади. 29 Эгамиз фосиқлардан узоқда, лекин солиҳларнинг ибодатини эшитади. 30 Кўздаги нур кўнгилни хушнуд этади, хушхабар тан–жонга озиқ беради. 31 Ҳаётбахш насиҳатга қулоқ солган доноларнинг орасида бўлади. 32 Насиҳатни рад қилган ўз жонини хор қилади, танбеҳга қулоқ солган эса идрокли бўлади. 33 Эгамиздан қўрқиш доноликни ўргатади, камтарлик иззату икромга сазовор қилади.

  • https://telegra.ph/EHRTALABKI-IBODAT-08-17

  • Азизам Эстер! Сенга тўғри фикрлашни ўргатишимга рухсат бер. Менинг Каломим шунчаки китоб эмас, балки сенинг ақлинг учун жарроҳликдир. У онгингдаги қўрқувни кесиб ташлайди ва унинг ўрнига ишончни тикади. Каломни ўқи, устидан фикр юрит, ўз фикрингни Менинг фикримга алмаштир, шунда сенинг фикринг Менинг фикримга айланади. Отанг Худо. 👸@princess_Ester

  • 👸@princess_Ester

  • без подписи

  • Қадрли каналимнинг обуначилари! Бу ҳафта Масиҳ жамоати ҳақида фикр юритар эканмиз юрагимга теккан бир ҳамду санони сизлар билан бўлишишни лозим топдим. Бу ҳамду санони шунчаки қўшиқ сифатида эмас, балки Раббимизга бўлган илтижо сифатида тингланг. Ҳар биримизга янгиланиш, покланиш ва қайта тикланиш керак. Биз — Унинг фарзандлари ва жамоатимиз. Шунинг учун бу ҳамду сано орқали қалбимизни яна бир бор Худога бағишлаймиз. Агар сизга ҳам ҳозир Раббимизнинг ҳузури, покланиши ва қайта тиклаши керак бўлса — бу ҳамду санони тингланг. Балки айнан шу сўзлар бугунги ибодитингизга айланар. Раббимиз сизга барака берсин. Бу ҳамду санони бошқа инсонлар билан ҳам бўлишинг.

  • @haqiqat_kalomi

  • 📍📍📍📍📍📍📍📍 💬 Камтарлик – ўзингизни пастга уриш эмас. Балки Худо ҳақида кўпроқ ўйлашдир. 📍📍📍📍📍📍📍📍 🪶 Эстер @kuch_fikrlashda

  • 👸@princess_Ester

  • Азизам Эстер! ✨ Балки, ҳозир ҳаётингизнинг оғир бир даврини бошдан кечираётгандирсиз. Нималардир ўхшамаяпти. Ниманидир биринчи уринишдаёқ уддалай олмаяпсиз. Қўлингиздан келганича ҳаракат қиляпсиз-у, лекин ўзингизни мукаммалликдан анча йироқ ҳис этяпсиз... Шундай бўлса-да, бу Худонинг сизга бўлган севгисини бекор қилмайди. Бу Унинг сизни баракалаш истагини камайтирмайди. Бу Унинг марҳамат ва сахийликка тўла қалбини ўзгартирмайди. 📍 У севишда давом этади. 📍 У беришда давом этади. 📍 У ҳатто умидсиз ўликдек туюлган нарсаларни ҳам тирилтиришда давом этади. .... гарчи биз гуноҳларимиз туфайли руҳан ўлик бўлсак ҳам,​ Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди.​ Биз Худонинг инояти туфайли қутқарилганмиз. (Эфес.2:5) Мана — Унинг муруввати нақадар улуғ! Мана —Унинг инояти нақадар чексиз! Худонинг чексиз сахийлигини, ҳатто энг заиф, энг ожиз ва етуксиз ҳолатларимизда ҳам У бизни тирилтириш ва баракалаш учун танлаб олганидан билиб олсак бўлади. Дэнис Реннер 👸@princess_Ester

  • 👸@princess_Ester

  • #калит_сўз: ХАЁЛ 🗝 Эй Сарвари Олам, Сен адолат билан ҳукм қиласан, инсоннинг юрагини, хаёлларини синайсан. Душманларимдан ўч олганингни кўрай, даъвоимни Ўзинг ҳал қил! (Ерем.11:20) 🗝 Эй Сарвари Олам, Сен солиҳ кишини синайсан,и одамнинг дилини, ўй–хаёлини биласан. Душманларимдан ўч олганингни кўрайин, ахир, даъвоимни Сенга топширдим! (Ерем.20:12) 🗝 Лекин Мен сизларга айтаман: агар сиз аёлга шаҳват билан қарасангиз, хаёлингизда у билан зино қилган бўласиз. (Матто 5:28) 🗝 Худо инсонларнинг яширин ўй–хаёлларини Исо Масиҳ орқали ҳукм қиладиган кунда буларнинг ҳаммаси аён бўлади. Мен келтирган Хушхабарда ана шулар баён этилган. (Рим.2:16) 🗝 Раббимиз Исо Масиҳга бурканинглар ва башарий табиатингизнинг эҳтиросларини қондиришни ҳатто хаёлингизга ҳам келтирманглар. (Рим.13:14) 🗝 Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизларга илтижо қиламан: ҳаммангиз ўзаро аҳил яшанглар. Орангизда низоларга йўл қўймай, фикр–хаёлда тамомила якдил бўлинглар. (1 Кор.1:10) 🗝 Худони таниб–билишга тўсқинлик қилаётган такаббурона дунёқарашга биз барҳам берамиз. Ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз. (2 Кор.10:5) 🗝 Худо ҳаётимизда амал қилаётган қудрати билан биз сўраган ёки тасаввур қилганларимизни ва ҳатто хаёлимизга келмаганларни ҳам бажаришга қодирдир. (Эф.3:20) 🗝 Шундай экан, Раббимиз Исонинг номидан қатъий тайинлаб, сизларга айтаман: энди худосиз одамлардай яшаманглар, улар сингари беҳуда ўй–хаёлларга берилманглар. (Эф.4:17) 🗝 Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй–хаёлларингизни қўриқлайди. (Фил.4:6-7) 🗝 Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг каломи хаёлу юракнинг ниятларини фош этади. (Ибр.4:12) 👸@princess_Ester

  • #Сулаймон ҳикматлари 14-боб @uzManna

  • ​​​​#Сулаймоннинг_ҳикматлари 14–БОБ 1 Доно хотин ўз оиласини мустаҳкамлайди, нодон хотин эса оиласини ўзи бузади. 2 Тўғри йўлдан юрадиган Эгамиздан қўрқади, эгри йўлдан юрадиган эса Уни рад этади. 3 Аҳмоқнинг сўзлари ўзига калтак келтиради, дононики эса уни ҳимоя қилади. 4 Ҳўкиз бўлмаса охур тоза, лекин ҳўкизнинг кучи туфайли ҳосил кўп бўлади. 5 Содиқ гувоҳ ёлғон гапирмайди, сохта гувоҳ ёлғон гапиришдан тўхтамайди. 6 Мазах қилувчи доноликни қидиради, аммо тополмайди, идроклига эса билим олиш осон. 7 Ақлсиздан узоқлаш, чунки ундан маъноли сўз чиқмайди. 8 Зийракнинг донолиги ўз йўлини билишидадир, ақлсизнинг аҳмоқлиги эса уни йўлдан адаштиради. 9 Аҳмоқ одам айб қурбонлиги устидан кулади, тўғри одам эса Худонинг марҳаматига сазовор бўлади. 10 Юрак ўз дардини ўзи билади, унинг шодлигини ҳам ҳеч ким тўлиқ тушунмайди. 11 Фосиқларнинг уйи хароба бўлади, солиҳларнинг хонадони эса гуллаб–яшнайди. 12 Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради. 13 Кулса ҳам юракда қайғу бор, хурсандчиликнинг охири ғамдир. 14 Юраги қинғир ўз эгрилигидан, яхши одам эса тўғрилигидан мамнун. 15 Содда ҳар бир сўзга ишонаверади, ақлли эса қадамини ўйлаб босади. 16 Доно қўрқиб ёмонликдан узоқлашади, нодон эса жаҳли тез ва бепарво. 17 Баджаҳл ақлсизлик қилади, бадният нафратга учрайди. 18 Соддаларнинг насибаси — нодонлик, ақллиларнинг тожи эса илму маърифатдир. 19 Ёмонлар яхшиларнинг олдида, фосиқлар солиҳларнинг дарвозасида таъзим қилади. 20 Камбағалдан қўшнилари ҳам нафратланади, бойнинг эса ўртоқлари кўп. 21 Қўшнисини хор қилган — гуноҳкор, муҳтожга марҳамат қилган эса бахтлидир. 22 Нияти бузуқлар йўлдан адашади. Яхши ниятлилар эса севги ва садоқатга сазовор бўлади. 23 Ҳар бир меҳнатдан фойда бор, қуруқ гап эса камбағаллик келтиради. 24 Оқилларнинг тожи — донолиги, ақлсизнинг нодонлиги эса аҳмоқлигидир. 25 Ростгўй гувоҳ жонни қутқарса, ёлғончи гувоҳ алдайди. 26 Эгамиздан қўрқиш — мустаҳкам қалъа, фарзандларига ҳам Ўзи паноҳдир. 27 Эгамиздан қўрқиш ҳаёт манбаидир, бундай хислат одамни ўлим тузоғидан асрайди. 28 Халқнинг кўплиги — шоҳнинг шуҳрати, камлиги эса ҳокимнинг ҳалокатидир. 29 Сабр–тоқатли одам ақл–идроклидир, жаҳлдорлик аҳмоқликни билдиради. 30 Хотиржам юрак танага ҳаёт бахш этади, ҳасадгўйлик эса суякларни чиритади. 31 Камбағалга зулм қилган Яратувчини таҳқирлаган бўлади, муҳтожга ёрдам берган эса Худони улуғлаган бўлади. 32 Фосиқ ўз қилмишлари туфайли ҳалокатга учрайди, солиҳ эса ўлимда ҳам паноҳ топади. 33 Донолик оқилнинг қалбида яшайди, нодонлар орасида ҳам ўзини билдиради. 34 Солиҳлик халқни юксалтирса, гуноҳ шарманда қилади. 35 Донолик билан иш қиладиган қул шоҳнинг марҳаматига сазовордир, шармандали иш қиладиган эса унинг ғазабига учрайди.

  • https://telegra.ph/EHRTALABKI-IBODAT-08-17

  • Азизам Эстер! .... Энди Раббийни улуғлашни бошланг! Эсда тутингки, мақтов мазмунли бўлиши керак. Шунинг учун Раббийга ҳамду сано ва миннатдорчилик сўзларини айтинг, эътироф этинг. Унинг иноятини ва улуғворлигини тан олинг. Унга ўхшаш ҳеч ким йўқлигини эълон қилинг. Чунки Унинг Шоҳлиги абадий Шоҳликдир. Унинг ҳукмронлиги авлоддан-авлодга ўтади. Эгамизга хамду санолар бўлсин! Жойс Майер 👸 @princess_Ester

  • 👸@princess_Ester

  • Азизам Эстер! Исо шундай деган: “Тақиллатинг!” Бу — агар эшик биринчи уринишдаёқ очилмаса, тўхтаб қолма, деганидир. Қаттиқроқ, узоқроқ ва ишонч билан тақиллатинг — шунда Худо очади! 👸@princess_Ester