tgindex
Qur’on biilan

Qur’on biilan

Статистика
@quronbiilanузбекский
Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
2
Всего постов
75
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
300
−4 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
592
40 постов
Вовлечённость
197,3%
к подписчикам
Постов в день
0,3
всего 75
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
104
1/48двое суток
119
1/72трое суток
128

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • видео или голосовое, без подписи

  • إن الْحَيَاةِ مَعَ الْقُرْآن، حياةٌ مطمئنةٌ و سكينةٌ دائمة، لَا يَعْرِفُهَا إلَّا مَنْ عَاش مَعَ الْقُرْآن. Qur'on bilan bo'lgan hayot hamisha hotirjam va sokin hayotdir. Uni esa faqat Qur'on bilan yashaganlar biladi.

  • 9 авг.2711610

    barchasi Qur’onda

  • Эскирган Мусҳафи шарифни нима қилиш керак? • ​Аввало, мусулмон инсон Мусҳафи шарифни ҳурмат қилиши, уни асраб-авайлаши вожибдир, ҳамда уни хорланишига (оёқости бўлишига) йўл қўйиш ҳам ҳаромдир. قاله الإمام النووي رحمه الله : "أجمع المسلمون على وجوب صيانة المصحف واحترامه". ​"التبيان في آداب حملة القرآن" ص، ١٩٠. ​Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мусулмонлар Мусҳафни асраш (ҳимоя қилиш) ва уни ҳурмат қилиш вожиб эканига ижмоъ қилдилар". ​"Ат-Тибян фи одоби ҳамалатил-Қуръон", 190-бет. ​• Кўпчилик биродарларимиз эскирган, варақлари титилиб кетган Мусҳафни нима қилиш ҳақида сўрайдилар. Баъзилар ёқиб юборишни, баъзилар эса сувда оқизишни, баъзилар эса кўмиб қўйишни тавсия қилади. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари Мусҳафи шарифни ҳурмат билан ерга кўмиш энг афзал ва тўғри йўлдир, дейдилар. • ​Хусусан Ҳанафий мазҳабининг мўътабар китобларидан бўлган "Ал-Баҳрур-роиқ шарҳу Канзид-дақоиқ" китобида айтилади: ​وفي التجنيس: المصحف إذا صار كُهْنًا؛ أي: عتيقًا، وصار بحال لا يُقْرَأ فيه، وخاف أن يضيع يُجْعَل في خِرْقة طاهرة ويُدْفَن؛ لأنَّ المسلم إذا مات يُدفَن، فالمصحف إذا صار كذلك كان دفنه أفضل من وضعه موضعًا يخاف أن تقع عليه النجاسة أو نحو ذلك. ​"بحر الرائق" ١/٢١٢. "Ат-Тажнис“ китобида шундай келади: Мусҳаф кўҳна, яъни эскириб, ундан ўқиб бўлмайдиган ҳолатга келса ва унинг зое бўлишидан қўрқилса, пок бир матога ўралади ва кўмилади. Чунки мусулмон киши вафот этганида кўмилади. Мусҳаф ҳам мана шундай ҳолатга келганда, уни нажосат ёки шунга ўхшаш нолойиқ нарсалар тушиб кетишидан қўрқиладиган бирор жойга қўйиб қўйилишидан кўра, кўмилиши афзалроқдир". ​"Ал-Баҳрур-роиқ" китоби, 1-жуз, 212-бет. "Ал-Муҳитул-Бурҳоний“ китобида шундай келади: وإذا صار المصحف خلقا بحيث لا يقرأ منه لا يحرق إليه أشار محمد في "السير" في باب ما يوجد من الغنيمة فيكره قسمته وبه نأخذ ولا يكره دفنه ومن أراد دفنه ينبغي أن يلفه بخرقة طاهرة ويحفر لها حفرة ويلحد ولا يشق لأنه متى شق ودفن يحتاج إلى إهالة التراب عليه وفي ذلك نوع تحقير واستخفاف بكتاب الله تعالى وإن شاء غسله بالماء حتى يذهب ما به وإن شاء وضعه في موضع طاهر لا تصل إليه يد المحدثين، ولا تصل إليه النجاسة تعظيما لكلام الله تعالى تصغير المصحف حجما وأن يكتب بقلم دقيق مكروه. Яъни: "​Мусҳаф ўта эскириб, ундан ўқиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолса, у ёқиб юборилмайди. Имом Муҳаммад "Ас-Сияр" китобининг "Ғаниматлар ичидан топилган ва тақсимланиши макруҳ бўлган нарсалар" бобида мана шунга ишора қилганлар ва биз мана шу фатвони оламиз. Мусҳафни кўмиш эса макруҳ эмасдир. Ким уни кўмишни хоҳласа, пок бир матога ўраши, у учун чуқур қазиб, лаҳад қилиши лозим. Шаққ (чуқур тубидан тўғри пастга қазиладиган ёрма қабр) қилинмайди. Чунки агар шаққ қилиб дафн этилса, унинг устидан тўғридан-тўғри тупроқ тортишга тўғри келади. Бунда эса Аллоҳ таолонинг китобига нисбатан бир нави ҳурматсизлик ва енгил санаш омили бордир. ​Агар хоҳласа, Мусҳафни (саҳифаларидаги ёзувлар) кетиб, йўқ бўлгунча сув билан ювиб ташлаши ҳам мумкин. Ёки хоҳласа, Аллоҳ таолонинг каломига улуғворлик ва ҳурмат юзасидан, уни бетаҳорат ва ғуслсиз кишиларнинг қўли етмайдиган ҳамда нажосатлар яқинлашмайдиган бирор пок жойга қўйиб қўяди. Мусҳафнинг ҳажмини ўта кичрайтириш ва уни ингичка қалам билан ёзиш макруҳдир". ​"Ал-Муҳитул-Бурҳоний", 5-жилд, 321-бет. Аллоҳим манфаатли қилсин.

  • Уйингизга файз-барака киритишни истайсизми? عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ -رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ- قَالَ : "إِنَّ الْبَيْتَ لَيَتَّسِعُ عَلَى أَهْلِهِ وَتَحْضُرُهُ الْمَلَائِكَةُ وَتَهْجُرُهُ الشَّيَاطِينُ وَيَكْثُرُ خَيْرُهُ : أَنْ يُقْرَأَ فِيهِ الْقُرْآنُ , وَإِنَّ الْبَيْتَ لَيَضِيقُ عَلَى أَهْلِهِ وَتَهْجُرُهُ الْمَلَائِكَةُ، وَتَحْضُرُهُ الشَّيَاطِينُ، وَيَقِلُّ خَيْرُهُ أَنْ لَا يُقْرَأَ فِيهِ الْقُرْآنُ". رواه الدارمي في مسنده ٣٣٥٢. وإسناده صحيح. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: ​"Агар уйда Қуръон ўқилса, у уй ўз аҳлига кенгаяди, фаришталар ҳозир бўлади, шайтонлар ундан узоқлашади ва яхшилиги зиёда бўлади. ​Агар уйда Қуръон ўқилмаса, у ўз аҳлига торайиб қолади, фаришталар уни тарк этади, шайтонлар ҳозир бўлади ва яхшилиги камаяди". ​Имом Доримий ўзининг "Муснад"ида ривоят қилган, санади саҳиҳ. Фойда: • Қуръон ўқиш уйдаги сиқилиш ва тангликни йўқотади, инсоннинг қалбига ва яшаш жойига барака, кенглик киради. • Қуръон тиловати қилинган уйга фаришталар ҳозир бўлади, бу эса уйда хотиржамлик, осойишталик ва Аллоҳнинг раҳмати бўлишини англатади. • Қуръон овози келиб турган уйда шайтонлар ва ёмонлик кучларига ўрин қолмайди, улар ушбу уйни тарк этадилар. • Қуръон бор уйда ризқ, барака ва яхшиликлар зиёда бўлади, аксинча, Қуръондан узоқлашган уйда яхшилик баракаси камаяди. ​• Файз ва баракага тўла хонадон соҳиби бўлиш имкони ҳар биримизнинг қўлимизда. Келинг, бугундан бошлаб уйимизни Қуръон тиловати билан нурлантирайлик ва хонадонимизни фаришталар меҳмон бўладиган маконга айлантирайлик.

  • инсон Қуръон тиловатида икки иш билан синалади: 1. дангасалик ва (Қуръон тиловатида) мунтазам бўлмаслик; 2. ёки (Қуръони каримни) тадаббурсиз ўқиш. бу ҳолда, Аллоҳ таолодан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраркан, Аллоҳ ундан ҳимоялайди ва у қироат ва тадаббурда мунтазамликка эришади. Доктор Абдуссалом Суҳаймий. изоҳ: тадаббур - бирор нарса ҳақида фикр юритмоқ, мулоҳаза қилмоқ деганидир. Қуръони каримни қироат қилишда эса Қуръони каримдаги оятлар борасида фикр юритиб, ақл-идрок қодир бўлган даражада оятлардаги Аллоҳ таолонинг муродини англамоқ ва фаҳмламоқдир.

  • Куръон ўқувчи доимо Аллохнинг рахмат-мағфирати узра бўлади, уни фаришталар ўраб олади, унинг устига сакийна (омонлик, тинчлик) тушади.

  • суҳбатдан олинган фойдалар: ~ Хатми Қуръон қилиш суннат амаллардан ҳисобланади. ~ Хатми Қуръон қилмасдан юриш макруҳ ва гуноҳга олиб борадиган ҳолат ҳисобланади. ~ Бир йилда бир марта хатм қилмаган киши Қуръонни *ҳажр қилган бўлади. (ҳажр - узоқдашиш, эътиборсиз қолдириш дегани). ~ Мўмин Аллоҳнинг каломини ўқишни шараф деб билади ва бунга интилади. ~ Қуръонга яқинлашиш юксалиш, зафар ва нажот сабаби бўлади. ~ Қуръондан узоқлашиш таназзул сабаби бўлади. ~ Қуръонни хатм қилишда уч жиҳат бор: тиловат, маъносини ўрганиш ва амал қилиш. ~ Тиловатсиз хатм, хатмсиз тиловат ёки маъносини тушуниб тиловатни тарк қилиш нуқсон ҳисобланади. ~ Киши қайси жиҳатда нуқсон қилса, ўша жиҳатдан маҳрум бўлади ва зарар кўради. ~ Қуръон хатм қилиш мусулмон ҳаётидаги муҳим амал ҳисобланади. ~ Қуръонни хатм қилиш фақат қориларга эмас, барча мусулмонларга тегишли амалдир. ~ Қуръонни фақат ўлганлар учун эмас, тирик инсон ўзи учун ҳам хатм қилади. ~ Қуръон тиловати инсонга руҳий ва жисмоний манфаат беради. ~ Қуръон маъноларини тушуниш хатмнинг асосий мақсадларидан ҳисобланади. ~ Араб тилини билмаган киши маъноларни тўлиқ англай олмайди. ~ Қуръон маъноларини англаш учун тафсирлар ва таржималарга мурожаат қилинади. ~ Қуръон инсоннинг ички ва ижтимоий ҳаётини тўлиқ баён қилади. ~ Қуръонни ўқиш, ўрганиш ва қалб билан фаҳмлаш талаб қилинади. ~ Тиловат ва маъно бир вақтда тенг тугатилиши шарт эмас, иккаласи алоҳида давом этади. ~ Ёшлар араб тилини ўрганиши керак. ~ Қуръонни чуқур тушуниш учун араб тилини билиш зарур. ~ Таржималар Қуръон маъносини тўлиқ ифода қилмайди. ~ Қуръоннинг мўъжизалигини ҳис қилиш учун тилни билиш керак. ~ Ёшлар араб тилини қисқа вақтда ўрганиб, бир умр Қуръондан баҳраманд бўлади. ~ Фарзандлар биз эгаллай олмаган марраларни эгаллаши керак. ~ Қуръонга боғлиқлик ортган сари умматга барака келади. 08.04.26.

  • «Қуръон билан машғул бўлгандик, яхшилик ва баракотларга кўмилиб кетдик». Имом Табарий ☝

  • Куръон укувчининг одоблари. Оиша родضяллоху анходан Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хулқлари хақида сўрадилар, шунда улар: "У зотнинг хулклари Куръон эди" деб жавоб бердилар. ! Куръон каримдаги Аллох таоло байон қилган сифатлар: - содиқлик. Тавба сураси, 119 оятида: «Ей иймон келтирганлар, Аллохга такво қилинглар ва содиқлар ила бўлинглар». - омонатдорлик. Нисо сураси, 58 оятида: «Албатта, Аллох сизларга омонатларни ўз ахлига йетказишни амр қилди». - тавозелик. Шуаро сураси, 215 оятида: «Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат». - кечиримлик. Моида сураси, 13 оятида: «Бас, уларни афв эт ва айбларини ўтиб юбор. Албатта, Аллох яхшилик қилувчиларни севади». - мулойимлик. Тоҳа сураси, 43-44 оятларида: «Фиръавнга боринглар! Чунки, у туғйонга кетди. Бас, унга мулойим сўз айтинглар. Шояд эсласа йоки қўрқса» - миннатдорлик. Иброҳим сураси, 7 оятида: «Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукур қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, азобим шиддатлидир”», деб билдирганини эсланг. - сабрлилик. Оли Имрон сураси, 200 оятида: «Эй иймон келтирганлар, сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг». - тўғрилик. Ҳуд сураси, 112 оятида: «Бас, сен ва сен билан тавба қилганлар мустақийм туринглар». - меҳрибонлик. Исро сураси, 24 оятида: «Икковларига меҳрибонлик ила ҳокисорлик қанотингни паслат ва “Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга ҳам қилгин”». - қалб саломатлиги. Ҳашр сураси, 10 оятида: «Улардан кейин келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва мехрибонсан”», дерлар. - ҳаё. Алақ сураси, 14 оятида: «Албатта, Аллох уни кўришини билмасми?!».

  • Устознинг энг муҳим тавсиялари Ҳифзда асосий мақсад тез ёдлаш эмас, ёдланганни мустаҳкам сақлаш. Шунинг учун мурожаа (такрор) билан ёдлашга алоҳида эътибор бериш керак. Агар кунига камида бир варақ (икки бет), имкони бўлса уч бет ёдланса ва мурожаа мунтазам қилинса, бир йил ичида яхши натижага эришиш мумкин. Энг самарали усул кечқурун дарсни бир неча марта ўқиб чиқиш, эрталаб эса оч қоринга ёдлаш. Эрталабги вақт хотира учун энг баракали вақт ҳисобланади. Ҳар куни бир хил вақтда ёдлаш одатини шакллантириш хотирани мустаҳкамлайди. Мурожаа фақат қараб ўқиш эмас. Ёддан устозга ёки шерикка ўқиб бериш ҳақиқий мурожаадир. Мия ҳам дамга муҳтож. Узлуксиз ўқийвериш эмас, ўқиш ва дам олишни тўғри тақсимлаш маълумотнинг хотирага мустаҳкам ўрнашишига ёрдам беради. Ҳар инсоннинг ёдлаш услуби ҳар хил. Кимдир бир қаторлаб, кимдир бир саҳифани бўлиб-бўлиб, яна кимдир кўп такрорлаш орқали яхши ёдлайди. Шунинг учун инсон ўзини кузатиб, ўзига мос усулни топиши керак. Такрорни доимо бир жойда эмас, турли жойларда қилиш, баъзан туриб, баъзан ўтириб, баъзан юриб ўқиш ҳам хотирани кучайтиради. Ёдлаш вақтида хотиржамликни сақлаш муҳим. «Ёдланмаяпти», деб тушкунликка тушиш ўрнига, «Албатта ёдланади», деб яхши гумонда бўлиш натижани яхшилайди. Қизлар учун ҳифзда юмшоқ ва босқичма-босқич манҳаж кўпроқ самара беради. Ортиқча босим тез чарчатиши мумкин. Қуръон билан бирга араб тилини ҳам ўқиш мумкин, аммо асосий эътибор Қуръонга қаратилиши, араб тили эса кунига тахминан бир-икки соат билан чекланиши мақсадга мувофиқ. Пешиндан кейин қайлула қилиш, тўқ қоринга ёдламаслик ва ҳафтада камида бир марта дам олиш ҳам ҳифз сифатини оширади. Энг муҳим хулоса Қуръон ҳифзи сабр, мурожаа ва мунтазамлик билан мустаҳкам бўлади. Тезлик эмас, давомийлик ва сифат энг катта ютуқдир…

  • 2 июл.395162

    54. Батаҳқиқ, бу Қуръонда одамлар учун турли масаллар баён қилдик. Инсон ўзи кўп тортишувчи бўлган эди. Тафсир. Аллоҳ таоло инсонга бу дунё ҳаётида абадий саодатга эришиш, охират азобидан қутулиш учун омил қилиб Қуръонни берган эди. Уни дастур этиб олишни буюрган эди. Қуръонда ҳамма нарсани батафсил баён ҳам қилган эди. Инсон ўша улуғ Қуръонга эргашганида, мақсадига етарди. Аммо у, Аллоҳ яратган махлуқот ичида энг кўп тортишувчи, ҳар нарсага эътироз қилувчи, талашувчи бўлиб чиқди. Қуръонга ҳам иймон келтириб, амал қилиб кетавермай, у ҳақда ҳам тортишув билан овора бўлди. Қуръон ҳақида, унда батафсил баён этилган нарсалар ва унинг ҳукмлари ҳақида ўзича баҳслар юритди, талашиб-тортишди. Аввало, Қуръон Аллоҳнинг каломи эканига ишонмай, баҳслашди. Кейин Қуръонга амал қилиш устида тортишди. Ундан кейин Қуръон ҳукмлари эскириб қолган, деб ҳам кўрди. Охир-оқибат ўзига ёмон бўлди. Бу дунёда кулфат билан яшаб ўтди. Охиратда эса мана, иши расво бўлиб турибди. Каҳф сураси.

  • 1 июл.4391612

    🎧. - баъзи одамлар…

  • 1 июл.479203

    ٢٧. إِنْ هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِّلْعَٰلَمِينَ 27. У (Қуръон) оламларга эслатмадан бошқа нарса эмасдир. Таквир сураси

  • 7 июн.9112215

    🎧. - Қуръон тиловати одоблари

  • 28 мая1 106409

    ٢٠٤. وَإِذَا قُرِئَ ٱلْقُرْءَانُ فَٱسْتَمِعُوا۟ لَهُۥ وَأَنصِتُوا۟ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ Қуръон тиловат қилганда, уни тингланглар ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз. Аъроф сураси | 204 оят. #таржима

  • 27 мая2 075324

    видео или голосовое, без подписи

  • 26 мая770301

    дуоларингизни Ўзи қабул қилсин

  • 25 мая817304

    Абу Хурайра (роضияллоху анху)дан ривоят қилинади: Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) дедилар: "Қиёмат кунида Қуръон сохиби келади ва Қуръон: "Ё Раббим, уни кийинтиргин (яъни, рахматингга олгин)", дейди. Унга иззат-икром тожи кийдирилади. Сўнгра яна: "Ё Раббим, унга зиёда қилгин" дейди. Унга иззат-икром либоси кийдирилади. Сўнгра яна: "Ё Раббим, ундан рози бўлгин", дейди. (Аллох) айтади: "Ундан рози бўлдим". Сўнг (Куръон сохибига) айтилади: "Ўқи ва кўтарилиб боравер". (Аллох) хар бир оят учун бир хасана (даража) зиёда қилади" (Имом Термизий, Ибн Хузайма ва Хоким ривояти). #тафаккур

  • 23 мая1 1973914

    Қуръон мунча хам ажойиб-а! Қуръонни Жаброил алайхиссалом олиб тушди. Натижада, У Фаришталар орасида энг афзалига айланди. Қуръон Мухаммад алайхиссаломга тушди. Натижида, У зот бутун одамзотнинг саййидига айланди. Қуръон уммати Мухаммадга нозил қилинди. Натижада, бу уммат энг яхши умматга айланди. Қуръон рамазон ойида нозил бўлди. Натижада, рамазон ойи ойларнинг энг афзалига айланди. Қуръон қадр кечасида нозил бўлди. Натижада, у кечалар ичида энг яхшиси ва минг ойдан афзалроқ бўлди. Энди, нима деб ўйлайсиз? Агар Қуръон қалбларимизга жо бўлса қандоқ! #тафаккур

Qur’on biilan — tgindex