Қуръон оятлари ва хадислар
Статистика- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 45
- Всего постов
- 239
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 27
- 1/48двое суток
- 30
- 1/72трое суток
- 33
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#Ҳадис Жамоат намозининг савобини билганингизда эди... Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар. Имом Табароний ривояти. Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️@oyatvahadis
#Ҳадис_440 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам "Мен (Меърожга) олиб чиқилганимда тирноқлари мисдан бўлган одамлар ёнидан ўтдим, улар юзлари ва кўксиларини тирнаётган эдилар. "Ё Жибрил, булар кимлар?"- деб сўрадим. У: "Улар одамларнинг "гўштлари"ни еган ва уларнинг обрўларини поймол қилганлар "- деди" дедилар. (Абу Довуд ривояти). @oyatvahadis
#Ҳадис_439 قلتُ: يا رسولَ اللهِ، أخبِرْني بعملٍ يُدخِلُني الجنَّةَ، ويباعدني منَ النَّارِ، قال: لقد سألتَ عن عظيمٍ، وإنَّهُ ليسيرٌ علَى من يسَّرَه اللهُ عليه، تعبدُ اللهَ ولا تشرِكُ بِه شيئًا، وتقيمُ الصَّلاةَ، وتؤتي الزَّكاةَ، وتصومُ رمضانَ، وتحجُّ البيتَ، ثمَّ قالَ: ألا أدلُّكَ علَى أبوابِ الخيرِ؟ الصَّومُ جُنَّةٌ، والصَّدَقةُ تطفئُ الخطيئةَ، كَما يطفئُ الماءُ النَّارَ،وصلاةُ الرَّجلِ في جوفِ اللَّيلِ، ثمَّ تلا: تَتَجَافَى جُنُوبُهُم عَنِ الْمَضَاجِعِ) حتَّى بَلغَ: يَعمَلونَ) ثمَّ قال: ألا أُخبِرُك بِرأسِ الأمرِ ، وعمودِه، وذِروَةِ سَنامِه؟ قلت: بلَى، يا رسولَ اللهِ، قال: رأسُ الأمرِ الإسلام، وعمودُه الصَّلاةُ، وذِروةُ سَنامِهِ الجِهادُ، ثمَّ قال: ألا أخبرُك بمِلاكِ ذلِك كلِّه؟ قلتُ: بلَى، يا نبيَّ اللهِ، فأخذَ بلسانِهِ، وقال: كُفَّ عليكَ هذا، فقُلتُ: يا نبيَّ اللهِ، إِنَّا لمؤاخَذونَ بما نتَكلَّمُ بِه؟ قال: ثَكلتكَ أمُّكَ يا معاذُ، وَهل يَكبُّ النَّاسَ في النَّارِعلَى وجوهِهِم، أوعلَى مناخرِهم، إلَّا حصائدُ ألسنتِهم. (رواه الترمذي وقال: حديث حسن صحيح). Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят: Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: - Ё Расулуллоҳ, менга шундай бир амални айтингки, у мени жаннатга киритиб, дўзахдан узоқлаштирсин, - дедим. - Сен улкан нарса ҳақида сўрадинг, - дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам - Бироқ у Аллоҳ таоло осон қилган кишига осондир: Аллоҳга бирон-бир нарсани шерик этмасдан ибодат қил. Намозни тўкис адо эт, закот бер, Рамазон рўзасини тут ва Байтуллоҳга ҳаж қил! Сўнг дедилар: - Сенга яхшилик эшикларини кўрсатайинми?! Рўза қалқондир. Садақа бамисоли сув ўтни ўчирганидек гуноҳларни ўчиради. Кишининг тунда ўқиган намози ҳам (яхшилик эшикларидандир). Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги оятни тиловат қилдилар: ”Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни, тунларини ибодат билан ўтказиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар. Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб, улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини бирон жон била олмас”. [1] Сўнг дедилар: - Сенга ишнинг боши, устуни ва чўққиси ҳақида хабар берайми?! - Ҳа, ё Расулуллоҳ! - дедим мен. - Ишнинг боши Ислом, устуни намоз ва чўққиси жиҳоддир! Сўнгра дедилар: - Сенга мана шуларнинг ҳаммасининг ўзаги ҳақида хабар берайми?! - Ҳа, ё Расулуллоҳ! - деб жавоб бердим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларини ушлаб, дедилар: - Мана бунингни тийгин! - Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, нима, биз гапирган гапларимизга ҳам жавобгар бўламизми?! - Сени йўқлаб онанг йиғласин, ахир одамларни юзлари билан (ёки “бурунлари билан” дедилар) дўзахга қулатадиган нарса тилларининг мевалари эмасми?! - дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Термизий ривоятлари. Ҳасан саҳиҳ ҳадис). [1] Сажда сураси, 16-17-оятлар. @oyatvahadis
без подписи
#Ҳадис_437 Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Жаннат сизларга оёқ кийимларингизнинг ипидан ҳам яқинроқ, дўзах ҳам шунга ўхшаш, дедилар. (Имом Бухорий ривояти). #Ҳадис_438 Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий маънода таваккал қилганингизда, У зот қушни ризқлантиргани каби ризқлантириб қўяр эди. У қушлар қорни оч кетиб, қорни тўқ бўлиб қайтиб келади», дедилар. (Имом Термизий ривоятлари). @oyatvahadis
ЖУМА ХАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қастдан уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади» Ҳоким ривояти. (Абу Жаъд Зомрий (р.а).дан) Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига 20та ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида 200 йиллик амаллар савоби билан мукофотланади» Табароний ривояти (Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан) Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг рўзаси ва Тунги (Таҳажжуд намози)нинг ажри берилур» Абу Довуд ривояти (Авс ибн Авс Сақафий (р.а).дан) Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади.....» Имом Бухорий ривояти (Абу Хурайра р.а).дан) @oyatvahadis
#Жума_муборак 🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Жума айёми муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин. @oyatvahadis
#Ҳадис_435 Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло оналарингизга оқ бўлишни, қизларни тириклайин ерга кўмишни ҳаром қилиб, мумсик (закот ва ушр каби зиммага вожиб бўлган нарсаларда бахил) бўлиш ва тамаъ (олишга ҳақли бўлмаган нарсани талаб) қилишдан қайтарди. Шунингдек, миш-миш гаплар тарқатиш, кўп савол бериш ва мол-дунёни беҳуда сарф қилиш каби ишларни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти). #Ҳадис_436 Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бир киши зикр қилинди. Шунда бошқа бир киши унинг яхшилигини гапириб мақтаб юборди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Дўстингнинг бўйнини синдирдинг-ку», деб бир неча марта айтдилар. Сўнгра у зот: «Агар сизлардан бирингиз мақташга мажбур бўлиб қолса, уни ундай-бундай ва шу сингари, деб ўйлайман, десин. Агар мен билганимдек ана шу сифатларга эга бўлса, «Ҳасийбуҳу Аллоҳ вала юзаккий ъалаллоҳу аҳада» (маъноси: «Унинг кифоячиси Аллоҳдир. Аллоҳнинг олдида бирор киши айбсиз эмас»), десин», дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). @oyatvahadis
без подписи
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Илондан қўрқиб ўлдирмаган киши биздан эмас.” Абу Довуд ривояти Изоҳ: Бу ривоятни бизнинг диёрларда ҳам «Илон нима қилиб бўлса ҳам ўчини олар эмиш» деган хурофотлар борлиги учун келтириб қўйдик.. Сиррий бинт Раҳбон ривояти: «Расулуллоҳ ﷺ бундай деганларини эшитдим: “Илонларнинг кичигини ҳам, каттасини ҳам, қорасини ҳам, оқини ҳам ўлдиринглар. Ким уларни ўлдирса, унга дўзахдан товон бўлади, агар (илонлар чақиб) ўлса, у шаҳиддир”». Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривояти: «Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Илон ва чаённи ҳатто намозда бўлсангиз ҳам ўлдиринг”». Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) ривояти: «Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Эҳромдаги одам беш нарсани ўлдиради”». Мана шуларнинг ичида илон ҳам зикр қилинган. Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ ﷺ уйлардаги илонлар ҳақида сўралдилар. Шунда у зот: «Агар улардан бирортасини масканларингизда кўрсангиз, «Нуҳ сиздан олган аҳднома ҳурмати, Сулаймон сизлардан олган аҳднома ҳурмати, бизга озор бермаслигингизни сўрайман», денглар. Яна қайтиб келсалар, уларни қатл қилинглар», дедилар» (Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилишган). Бу ҳадиси шарифда уйлардаги илонларнинг мусулмон жинлардан бўлиши эҳтимоли риоя қилингани кўриниб турибди. Демак, улар уйда кўринганда Нуҳ ва Сулаймон алайҳиссаломларга берган аҳдномани эсларига солиш керак экан. Бундан Нуҳ алайҳиссалом жинларни нажот кемасига чиқаришдан олдин улардан одам боласига ёмонлик қилмаслик ҳақида аҳднома олганлари келиб чиқади. Шунингдек, Сулаймон алайҳиссалом ҳам ўзларига жинлар хизматкор қилиб берилганда, улардан одам болаларига ёмонлик қилмаслик ҳақида аҳднома олганлари билинади. Демак, уйда илон кўрган одам ўша аҳдномаларни эслатганда ўша кўринган нарса мусулмон жин бўлса, озор етказмайди ва қайта кўринмайди. Агар у кўринган нарса мусулмон жин эмас, оддий илон бўлса, яна кўринади ва уни ўлдирса бўлади. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: «Худди кумуш таёққа ўхшаш оқ илондан бошқа ҳамма илонларни ўлдиринглар», деди» (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган). Ушбу ривоятда васф қилинган кумуш таёққа ўхшаш оқ илон мусулмон жин эканида шубҳа йўқ экан. Яъни уйдаги илон оппоқ бўлиб, букилмасдан тўғри юрса, у илон эмас, мўмин-мусулмон жин бўлиши аниқ экан. Шунинг учун уни ўлдириш мутлақо мумкин эмас. @oyatvahadis
без подписи
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зинокор зино қилаётган вақтида мўмин ҳолида бўлмайди, ўғри ўғрилик қилаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди, хамр ичувчи ичаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди ва киши бировнинг молини зўрлик билан олаётганида одамлар у зўрлик билан олаётганида ундан кўзларини юмадиган бўлишса, у мўмин ҳолида бўлмайди. Сизлардан бирорталарингиз жиноят қилаётганда у мўмин ҳолида бўлмайди. Бас, бу нарсаларни қилишдан сақланинглар, сақланинглар”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Агар киши зино қилса, иймон ундан чиқади ва унга соябон каби бўлади. Агар (зинодан) бош тортса, иймон унга қайтади”. Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривояти. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️@oyatvahadis
Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ) маййит дафн қилингандан кейин қабр олдида туриб, ёнидаги кишига шундай деди: Нима деб ўйлайсан ,агар бу маййит дунёга қайтарилса, нима қилган бўларди? У: Албатта истиғфор айтган, намозини адо қилган ва ибодатларни кўпайтирган бўларди, деди. Шунда Ҳасан Басрий: "У ўтказиб юборган бўлса, биз ўтказиб юбормайлик a", дедилар. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️@oyatvahadis
ЗИКР – ИБОДАТЛАРНИНГ АФЗАЛИДИР. Бу ҳақида Сарвари олам ўзларининг ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қилганлар: " أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِخَيْرِ أَعْمَالِكُمْ وَأَزْكَاهَا عِنْدَ مَلِيكِكُمْ ، وَأَرْفَعِهَا فِي دَرَجَاتِكُمْ وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ إِنْفَاقِ الذَّهَبِ وَالْوَرِقِ وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ أَنْ تَلْقَوْا عَدُوَّكُمْ فَتَضْرِبُوا أَعْنَاقَهُمْ وَيَضْرِبُوا أَعْنَاقَكُمْ؟ قالوا : بَلَى قَالَ : "ذِكْرُ الله" (رَوَاهُ الإمَامُ الطَّبَرَانِيُّ عن أَبى الدَّرْدَاءِ رضي الله عنه) яъни: “Сизларга Хожангиз ҳузурида амалларингизнинг энг яхшиси бўладиган, даражаларингизни кўтарадиган, олтину кумушингизни инфоқ қилишдан кўра хайрли бўлган, душманингизга йўлиққанингизда ўзаро Аллоҳ йўлида урушишингиздан кўра яхшироқ бўлган амал ҳақида хабар бермайми?” – дедилар. Саҳобалар: “Хабар беринг”, – дейишди. У зот: “Аллоҳни зикр қилишингиздир”, – дедилар. (Имом Табароний ривояти). Руҳий тарбия уламолари шундай дейдилар: “Аллоҳ таолони зикр қилишнинг тарбиявий аҳамияти ажойиб ва гўзалдир. Биринчидан, Аллоҳнинг зикри қалбингизда У зотга бўлган муҳаббатни уйғотади. Аллоҳнинг муҳаббати эса унинг зикрини кўпайтиришга ундайди. Бу иккиси ўртасида ўзаро мутаносиблик бор экани шундан маълум бўлади”. Зикрнинг фойдаси ва самарасини санаб адоғига етиб бўлмайди. Зикр аввало – Аллоҳ розилигига эришишнинг воситасидир. У шайтонга зарба бўлиб, унинг кучини заифлаштиради. Ожиз бандага қувват бағишлайди. Қалб ва юзни мунаввар қилади. Зикр ризқнинг мўл ва баракотли бўлишига сабаб бўлади. Инсон ҳаётига мазмун бағишлайди. Қалбни ғафлатдан уйғотади. Гуноҳ ва маъсиятларни ўчиради. Зикр турли тил офатларидан ва бекорчи сўзлардан узоқлаштиради. Бандани дунё ва охират саодатига эриштиради. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️@oyatvahadis
без подписи
ТЎРТ ИШДАН САҚЛАНИНГ Тўрт иш бор, улар турмуш машаққатлари, фикр хиралашиши ва юрак сиқилишига олиб боради: ▪️1. Аллоҳ таолонинг қазо ва қадарига рози бўлмаслик ва жаҳл қилиш; ▪️ 2.Тавба қилмай, гуноҳларга муккадан кетиш; ",.У – ўзингиздан", деб айтинг". (Оли Имрон сураси 165-0ят); "(Эй инсонлар") Сизларга қанақа мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса (гуноҳ) сабаблидир...". (Шўро сураси 30-оят). ▪️ 3.Одамларга душманлик қилиш, улардан ўч олишга қизиқиш ва Аллоҳ фазли ила берган нарсалар учун уларга ҳасад қилиш. "Ёки (улар) Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматлари учун одамларга ҳасад қилишадими?". (Нисо сураси 54-оят) "Ҳасадгўйда роҳат бўлмас". (Ҳадис). ▪️ 4.Аллоҳнинг зикри ва эслатмаларидан юз ўгириш. "Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса (кофир бўлса), бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш (қабр азоби) бўлиши муқаррар". (Тоҳа сураси 124-оят). •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️@oyatvahadis
#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Эй Расулуллоҳ, сизга энг маҳбуброқ киши ким?” – деб сўралди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларга манфаатлироқ киши”, – деб жавоб бердилар. “Эй Расулуллоҳ, қайси амал афзал?” – дейилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминлар қалбига хурсандчилик киритиш”, – дедилар. “Эй Расулуллоҳ, мўминнинг шодлиги нима?” – дейишди. У зот: “Очларни тўйдириш, машаққатларни аритиш, қарзларни адо этиш. Ким мазлум биродарини қўллаб юрса, бир ой рўза тутган ёки эътикоф ўтирганнинг ажрини олади. Ким мазлумга ёрдам қўлини чўзса, қадамлар тойиладиган кунда Аллоҳ таоло унинг қадамини мустаҳкам қилиб қўяди. Ким ғазабини тийса, Аллоҳ таоло унинг камчиликларини беркитади. Сирка асални бузгани каби ёмон хулқ ҳам инсонни бузади”, – дедилар». Муҳаммад ибн Феруз Асқалоний ривояти. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️@oyatvahadis
Аллоҳим, бизларни имонда ўтмоқлигимизни, ушбу хитобга лойиқ бўлмоғимизни насиб қилгин. @oyatvahadis
“Ўлим фитнаси”да шайтон келиб инсоннинг эътиқодида шак-шубҳа пайдо қилишга киришади. Аллоҳ ҳақида, пайғамбар, дин, Қуръон ва ҳоказолар ҳақида шаккоклик қилишга ундайди. Кучи етганича шу инсонни диндан чиқаришга, дунёдан кофир ҳолатида кетишига ҳаракат қилади. Ўлим фариштаси келиб унинг жонини олиш арафасида турган ҳолатини шайтон ўзи учун энг сўнги фурсат эканлигини жуда ҳам яхши билгани учун бор кучи билан ғайрат қилади, ўтган вақтлардагига қараганда кучлироқ зарба билан сўнгги зарбани беришга уринади. Шунинг учун ҳам Қуръони карим бизни ўлим фитнасидан паноҳ беришини сўраб Аллоҳ таолога илтижо қилишимизни эслатади. “Айтинг: “Эй, Раббим! Мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман. Яна мен Сендан, эй, Раббим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ сўрайман” (Муъминун сураси, 97-98-оятлар). Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларининг бирида шундай деганлар: “Ким қандай эътиқодда ҳаёт кечирган бўлса, ўша эътиқодда ўлади”. Яъни, агар банда ҳаёти давомида Ислом динига эътиқод қилиб, Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва у зотнинг умматларига муҳаббат қўйиб яшаган бўлса, дунёдан шу ҳолатида кетади. Шу жойдан бешинчи босқич бошланади. Шу вақтда ўлим фариштаси келади, шундагина инсон ўзининг раҳматга ноил кишиларданми ёки азобга лойиқ кимсаларданми эканлигини тамоман англаб етади. Ушбу босқичда амалларининг натижасини кўради, борадиган жойидан огоҳ этилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадислари орқали ушбу босқични батафсил баён қилиб берганлар. Хусусан, гуноҳ ва маъсиятларга ғарқ бўлиб юрган ва айни пайтда тавба қилмай, гуноҳлардан қайтмай Аллоҳга йўлиққан банданинг ҳолати ҳақида айтилган. “(Қасамёд этаман кофирларнинг жонларини баданларининг) қаъридан суғуриб олувчи (фаришта)лар билан, (мўминларнинг жонларини осонлик билан) чиқариб оладиган (фаришта)лар билан” (Нозиъот сураси, 1-2-оятлар). Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг айтишларича, бир тўда фаришталар жаҳаннам ўтидан тайёрланган кафанни олиб келадилар ва осий банданинг руҳини қаттиқ азоб бериб оладилар. Қуръони каримда ушбу оғир ҳолат қуйидагича таърифланган: “Бас, фаришталар уларнинг юзлари ва кетларига уриб, жонларини олар вақтида, (ҳоллари) не кечур?!” (Муҳаммад сураси, 27-оят). Ва ниҳоят ҳал қилувчи сўнги босқичга ҳам етиб келдик. Ушбу босқичда инсоннинг руҳи жасадининг энг юқори нуқтаси етиб келади, яъни “тароқий” қисмидан юқорига кўтарилиб, оғзидан ўтиб бурнига етиб келади ва ўлим фариштасига ўзини топширишга тайёр бўлади. Агар инсон осий банда бўлса, ўлим фариштаси унга: эй ифлос руҳ, ғазабнок бўлган парвардигорнинг ҳузурига, оташда куйиш учун чиқ, дейди. Шунда инсон дод солади: “Эй, Раббим! Мени (яна ҳаётга) қайтарингиз! Шояд, мен тарк этган жойим (дунё)да яхши амал қилсам”, – дер. Йўқ! (У асло қайтарилмас). Бу ҳақиқатан у айтувчиси бўлган сўздир. Уларнинг ортида, то қайта тириладиган кунларигача, (икки дунё ўртасини тўсиб турадиган) бир тўсиқ бордир” (Муъминун сураси, 99-100-оятлар). Аллоҳ таоло айтади: “Мана ўлим мастлиги (жон чиқиш пайти) ҳақиқатан (етиб) келди. (Эй, инсон!) Бу (ўлим) сен ундан қочувчи бўлган нарсадир” (Қоф сураси, 19-оят). “Ўлим мастлиги” бу – ҳамма аъзолар ҳаракатдан тўхтаган, аъзоларнинг бирор жойи қолмай ҳаммасига қулф солинадига ҳолат. Инсон айнан мана шу лаҳзадан умри давомида қочиб юради. “Айтинг: “Сизлар қочаётган ўлим, албатта, сизларга йўлиқувчидир! Сўнгра сизлар яширин ва ошкора нарсаларни билувчи зотга (Аллоҳга) қайтарилурсиз. Бас, (У) сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур” (Жумъа сураси, 8-оят). Агар киши мўмин бўлса, унга: эй покиза руҳ, покиза жасадда бўлган руҳ, ғазабнок бўлмаган раббинг ҳузурига, райҳон бўйларидан роҳатланиш учун чиқ, дейилади. Шунда руҳ сув идишининг оғзидан томаётган томчидек, бошқа ривоятда, хамирдан қил суғургандек, сездирмасдан чиқади. Бундай руҳга хитобан: “Эй, хотиржам (сокин) жон! (Ато этилган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ томонидан) ҳам рози бўлинган ҳолингда, Раббинг (ҳузури)га қайтгин! Бас, (солиҳ) бандаларим (сафи)га қўшилгин ва жаннатимга киргин!” (Фажр сураси, 27-30-оятлар) дейилади.
АЖАЛ ЯҚИНЛАШАЁТГАНИНИНГ ОЛТИ БОСҚИЧИ ____ Ўлим олти босқичдан иборатдир: Биринчи босқичнинг номи “ўлим куни” дейилади. Ушбу кунда инсоннинг ҳаёти ниҳоясига етади. Аллоҳ таоло осмондаги фаришталарга банданинг руҳини олиш учун ерга тушишларига ва уни Аллоҳ таолога йўлиқишга ҳозирлашларига буюради. Афсуски, ҳеч ким бу кун ҳақида ҳеч нарсани билмайди, ҳатто ўша кун келганини, шу куни вафот этишини ҳам англамайди. Инсон ушбу вақт келганини билмасада, лекин танасида бир қанча ўзгаришлар бўлаётганини сезади. Масалан, ўша кунда мўмин кишининг кўнгли ёришади, қалбан ҳузур ва ҳаловатни туяди. Аксинча, фожир кимсанинг кўнгли сиқилиб, қалби эзилади. Шу босқичда шайтонлар малоикаларнинг тушаётганини кўрадилар, аммо инсон буни кўра олмайди. Қуръони каримда ушбу босқич бундай таърифланади: “(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жон (эгаси)га қилган амалларига яраша нарса (мукофот ёки жазо) берилур ва уларга адолатсизлик қилинмас” (Бақара сураси, 281-оят). Шундан сўнг иккинчи босқич бошланади. Бу босқичда танадаги руҳ тадрижий суратда олинади. Яъни, аввал оёқнинг остидан бошланиб, секин-аста тўпиққача, тиззагача, қорингача, кўкраккача ва ниҳоят инсон гавдасининг энг юқори жойигача етиб боради. У жойнинг номини “тароқий” (ҳиқилдоқ) дейилади. Шу онда киши қаттиқ чарчоқ ва бош айланишини ҳис қилади. У ўзини қаттиқ босим остида тургандек сезади, ўрнидан туришга мадори қолмайди. Танаси борган сари қувватсизланиб боради. Лекин, шу ҳолида ҳам руҳи танасини тарк этаётганини тушунмай тураверади. Кейин учинчи босқичга ўтилади ва унинг номи “тароқий” деб номланади. Ушбу босқич ҳақида ҳам Қуръони каримда зикр этилган: “Йўқ! Жон ҳиқиллоққа келганида. “Дам соладиган борми”? дейилганида. У бунинг ажралиш эканлигини билганида, болдирлар бир-бирига чалишганида” (Қиёмат сураси, 26-29-оятлар). “Тароқий” деб ҳалқум остидаги иккита елкага қараб кетган катта суякларга айтилади. Уни бу ҳолатда кўрган яқинлари “Дам соладиган борми”? деб, бири табибга, бошқаси тез ёрдамга югуриб қоладилар. Бошқалари эса, Қуръон оятларидан ўқиб дам солиш керак, дейдилар. Баъзи муфассирлар ушбу оятни: Унинг жонини ким олади, раҳмат фаришталарими ёки азоб фаришталарими? деб тортишадилар, деган тафсирни айтганлар. Ушбу ҳолатда ҳам киши ҳаётга қайтишидан умидвор бўлиб, руҳи танасидан чиқаётганини билмай туради. “У бунинг ажралиш (фироқ) эканлигини билганида”. Шу вақтгача ҳаёт билан видолашаётганига ишонмаган. Ваҳоланки, руҳи болдирларидан аллақачон чиқиб бўлган, “болдирлар бир-бирига чалишганида” уларни ҳаракатлантиришга ҳам қодир эмас. Шундан кейин тўртинчи – "ҳалқум" деган босқичга келади. Ушбу тўртинчи босқич ўлимнинг энг охирги ва инсон учун ниҳоятда оғир кечадиган босқичи ҳисобланади. Бунинг сабаби, ўша босқичда кўз ўнгидаги тўсиқ, парда кўтарилади ва атрофидаги фаришталарни кўради. Мана шу ердан охиратга ўтиш даври бошланади. “(Эй, инсон!) Сен бу (оғир кун)дан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сендан пардангни очиб юбордик. Энди, бугун кўзинг ўткирдир” (Қоф сураси, 22-оят). Бу босқичнинг “ҳалқум” деб номланишининг сабаби ушбу оятга асосланади: “Бас, қачонки, (кишининг жони) ҳалқумга етганида (жон бериш пайтида), ҳолбуки, ўша вақтда сизлар (қўлингиздан ҳеч иш келмай) қараб турурсиз. Биз унга сизлардан кўра яқинроқдирмиз, лекин сизлар (буни) кўрмассиз” (Воқеъа сураси, 83-85-оятлар). Аллоҳ таоло маййитнинг атрофидаги кишиларга хитоб қилиб: сизлар унинг атрофида турибсизлар, аммо у бошқа жойдадир. Сизлар бир нарсани кўряпсиз, у эса бошқа нарсани кўряпти. Дарҳақиқат, шу онда у ё Аллоҳнинг раҳматини кўраётган ёки, Аллоҳ асрасин, Унинг ғазабини кўраётган бўлади. Шу сабабли маййит ўша вақтда бир нуқтага тикилиб қолади. Мана шу босқич инсоннинг руҳи олинишидаги энг қийин ўриндир. Чунки, шу ҳолатда у Аллоҳнинг ваъдаларининг ҳақиқатини топади, фаришталарни кўради, ҳаёти давомида қилган амаллари кўз олдидан ўтказилади. Мана шу вақт “ўлим фитнаси” вақти ҳисобланади.