tgindex
Rivoyatlar
@rivoyatlarРелигияузбекский

Куннинг долзарб мавзулари, ҳадис ва ривоятлар. Ижтимоий тармоқларда Vk: https://vk.com/Rivoyatlar Дзен: https://zen.yandex.ru/rivoyatlar 📧 Админ: @Rivoyatlarbot #rivoyatlar #islom #islomuz

Последний пост
30 авг. 2025 г.
Последнее чтение
17 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
21
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Религия (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
2 464
−10 за 5 дн.
Сутки
+2
+0,08%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
32,7 тыс
19 постов
Вовлечённость
1328,4%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 21
Упоминаний
5
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 30 авг. 2025 г.24,6 тыс3632

    🇺🇿 Мустақиллик байрами муборак! Азиз юртдошлар, Ўзбекистон мустақиллиги – ҳар биримиз учун энг улуғ неъмат. Мустақил Ватанимиз тинч, юртимиз обод, халқимиз бахтли бўлсин! 🎉✨ #mustaqillik #ozbekiston Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪️ @Rivoyatlar ☪️ ══════ ❁✿❁ ═════

  • без подписи

  • 11 июл. 2025 г.29,4 тыс5875

    Ҳаж ибодатидаги муҳим амал Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قاَلَ: مَنْ حَجَّ ِللهِ فَلَمْ يَرْفُثْ وَلَمْ يَفْسُقْ رَجَعَ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси уни туққан кундек қайтади», дедилар». Ҳаж ибодати даврида уят сўзларни айтмай, фисқу фасод ишларни қилмай юрган кишилар худди онадан туғилгандек бегуноҳ ҳолга қайтадилар. Бу ҳақиқатни ҳажга борувчи ҳар бир киши энг зарур нарсалар қатори қалбига сингдириб олмоғи лозим. Ҳаж одатда кишига умрида бир марта бериладиган фурсат. Ундан ҳар бир ҳожи унумли фойдаланиши лозим. Бунинг учун ҳажга жўнашдан олдин ҳаж сафарида ўзига лозим бўлган нарсаларни яхшилаб ўрганиб олмоғи керак. Бандага ўрганиши лозим бўлган нарсаларнинг энг муҳимларидан бири ушбу ҳадисда зикр қилинмоқда. Ҳажни ният қилгандан бошлаб гуноҳлардан онадан туғилган пайтдагидек пок бўлиш ҳаракатига тушиш лозим. Тайёргарлик кўриб олиб, ҳаж давомида бирор оғиз фаҳш сўзларни айтмай, фисқу фасод қилмай юрса, иншааллоҳ, ўша банда муродига етади. Ҳаж қилиш нияти ила эҳром боғлаган киши ўша ондан бошлаб то ҳаж амалларини адо этиб бўлгунича ибодатда бўлади. Ҳар бир ҳожи ушбу ҳақиқатни бир лаҳза ҳам унутмаслиги лозим. Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу эҳром боғлаганларидан бошлаб, то ҳаж амалларини бажариб бўлгунларича бирор оғиз беҳуда сўз айтмас эдилар. У киши бу борада ҳаммага ўрнак бўлишлари керак. «Ҳадис ва ҳаёт» китоби 10-жуз #rivoyatlar #islom Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪️ @Rivoyatlar ☪️ ══════ ❁✿❁ ═════

  • 11 июл. 2025 г.21,8 тыс3353

    Бармоқ учлари бетакрордир Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Қуръони каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилинган: «Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми? Албатта, Биз унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз» (1–4-оятлар). Шу ерда мулоҳаза қилинади, хўш, нима учун инсоннинг бошқа аъзолари эмас, айнан бармоқ учи? Бунинг сабаби шуки, инсоннинг бошқа аъзолари – кўзми, бурунми ёки бошқа аъзоларми, иккинчисига ўхшаши мумкин. Бармоқ учлари эса такрорланмас, ҳеч кимники бошқа бировникига ўхшамас экан. Демак, Аллоҳ дунёда ўтган барча инсонларнинг сон-саноқсиз бармоқларини ҳам қиёмат куни дунёда қандай бўлса, шундай ҳолга келтира олишини таъкидламоқда. Бармоқларнинг бу хусусияти яқин-яқинларгача ҳеч кимга маълум эмас эди. 1884 йилда Англияда кишиларга имзо чекиш ўрнига бармоғини босиш жорий қилингандан сўнг, ҳеч бир инсоннинг бармоқ излари бошқа бировникига ўхшамаслиги аён бўлди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Иймон» китобидан #rivoyatlar #islom Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪️ @Rivoyatlar ☪️ ══════ ❁✿❁ ═════

  • 11 июл. 2025 г.20,2 тыс4292

    Истиғфор (астағфируллоҳ) банда Роббисидан гуноҳларини кечиришини сўрашидир. У тавба ва енгил тортиш калитидир. Мўмин хавотирга тушган заҳот ихлос билан истиғфор калимасини айтса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, албатта, бандасининг безовталигини кетказиб омонлик ато этади. Истиғфорда мўмин учун кўплаб фазл ва яхшиликлар мужассам этган. Бу бир калимадан (астағфируллоҳ) иборат бўлган энг қисқа дуонинг маъноси «Аллоҳ мени мағфират қилсин». У мўминнинг қалб хотиржамлиги ва дуоларининг қабул бўлиши омилидир. Инсон Аллоҳга юзланишини истиғфордан бошлаб ўз заифлиги ва ожизлигини англаган ҳолда Роббисидан гуноҳларини кечиришини сўрашдир. Доим истиғфор айтиб юрган инсон учун тавба ва раҳм эшиклари очилиб ризқи мўл-кўл бўлади. Истиғфор калимасини зикр қилмоқ мўминнинг энг яхши сифатлари бўлган тавозелик ва итоатни намоён қилади. Қолаверса, истиғфор хотиржамлик ҳолатини бахш этиб, хавотир ва безовталикни йўқ қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унинг мушкулини кушойиш қилади, оғирини енгил қилади ва ўзи ўйламаган томондан ризқ беради», – деганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом инсонларнинг энг яхшиси бўла туриб истиғфор калимасини кунига 70 марта айтиб мўмин-мусулмонларни доим тавбага даъват қилганлар. Истиғфорнинг энг улкан фазилатларидан бири шуки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло наздида доимий равишда тавба қилувчи инсон тақводордир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойишни насиб қилади ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради», – деганлар (Абу Довуд, Ибн Можа). Бир дақиқада 100 маротаба «Астағфируллоҳ» калимасини айтса бўлади. Истиғфорнинг яна бир улкан фазли Аллоҳнинг марҳамати ила банда Роббиси томонидан гуноҳларининг кечирилиши, ризқи баракотли бўлиши, ёмонликлардан узоқлашиши ва Жаннатга эришмоғидир. Истиғфор шунчаки оддий сўз эмас, балки ўз ҳолати ва заифлигини тушуниб Ғофур ва Роҳийм сифатига эга Зот Аллоҳга гуноҳларининг кечирилишини сўраб дуо қилаётган мўминнинг руҳий ҳолатидир. Ал-Ғаффор (мағфират қилувчи) Аллоҳ таолонинг исми бўлиб У Зот тавба қилувчиларни яхши кўради. Бегуноҳ одамнинг ўзи йўқ. Кимки гуноҳ қилса-ю, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли Зот топади. #rivoyatlar #islom Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪️ @Rivoyatlar ☪️ ══════ ❁✿❁ ═════

  • 5 июн. 2025 г.21,2 тыс347из obzorga

    🆘 Yordamga muhtojmiz! 🙏 Aziz yurtdoshlar, do‘stlar! Ukam Rustamov Ixtiyor (1990-yilda tug‘ilgan) jiddiy sog‘liq muammosiga duch keldi. Unga oshqozon osti bezida o‘simta belgilari, gepatomegaliya (jigar kattalashuvi), xoletsistopankreatit tashxisi qo‘yildi. Hozirda u tezkor MRT, biopsiya va ehtimoliy operatsiya uchun yotqizilishi kerak. Bu kasallikni aniqlash va davolash uchun yirik miqdorda pul zarur. Afsuski, oilamiz buni yolg‘iz ko‘tara olmayapti. Shu sabab, siz azizlardan moddiy yordam so‘raymiz. 💳 Hamkorbank HUMO karta raqami: 9860 1678 4979 2566 Sherali Rustamov nomida Har bir so‘mingiz, har bir ulashgan postingiz — ukam hayoti uchun umid! 📢 Iltimos, repost qilib, boshqalarga ham yetkazib qo‘ying! Yordam qo‘lini cho‘zgan har biringizdan Alloh rozi bo‘lsin! 🤲

  • 10 апр. 2025 г.25,5 тыс204из obzorga

    Xonadonlar cheklangan miqdorda! Tezroq harakat qiling, imkoniyatni boy bermang! Yashash uchun qulay joylashuv! Zamonaviy infratuzilma, farovon muhit va qulay kommunikatsiyalar. Oilaviy qulayliklar uchun yaratilgan! Har bir xonadon — siz va oilangiz uchun ideal tanlov! Sotuv ofisimiz sizni kutmoqda: 11-aprel kuni soat 17:00 dan boshlab, shaxsan tashrif buyuring va imkoniyatni qo‘ldan boy bermang! Manzil yana bir bor: Kattaqo‘rg‘on shahri, Tashkentskiy ko‘cha, Ergash ota sanatoriyasi yonida. Shu so’zlarga stiker qo’shibber. @kattakurgancityuz

  • Rivoyatlar pinned Deleted message

  • 25 сент. 2024 г.48,1 тыс89123

    🤲 Мазлумнинг дуосидан қўрқ! Зайнаб бинт Абу Саламадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдига кирдим. Ўшанда унинг отаси Абу Суфён вафот этган кунлар эди. У сариқ рангли аралашма ёки бошқа хушбўй нарса келтиришларини сўради. Ундан бир қизчага суртиб кўрди-да, кейин ўзининг икки юзига суртди. Сўнгра: «Аллоҳга қасамки, ҳозир хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлнинг бирор маййит учун уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ойу ўн кун тутади», деганларини эшитганман», деди». Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.. #rivoyatlar #islom Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪️ @Rivoyatlar ☪️ ══════ ❁✿❁ ═════

  • 25 сент. 2024 г.44,7 тыс102267

    ➡️ Одамларга сув ташиган подшоҳ Бани Исроилда бир обид киши бор эди. Унинг жундан тўқилган жуббаси билан одамларга сув ташийдиган мешидан бошқа нарсаси йўқ эди. Ўлими яқинлашгач, у шогирдларига шундай деди: «Бу дунёда устимдаги жубба билан эртанги кун – Қиёмат кунига ўзим билан олиб кета олмайдиган мешимни қолдириб кетяпман. Вафот этганимдан кейин уларни фалончи подшоҳга олиб бориб беринглар. У дунёсига қўшиб, буни ҳам ортиб олсин». Обид вафот этгач, подшоҳга унинг гапларини етказишди. Подшоҳ: «Бу обид шу биргина кийим билан мешни у дунёга кўтариб кета олмабди, мен бўлса шунча мол-дунё тўплабман», деди-да, мешкобнинг гапидан таъсирланиб, унинг жуббасини кийди, мешни олди-да, подшоҳликдан воз кечиб, бир умр одамларга сув ташиб юрди. «Солиҳлар гулшани» китобидан #rivoyatlar #islom Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪️ @Rivoyatlar ☪️ ══════ ❁✿❁ ═════

  • 24 сент. 2024 г.33,8 тыс50144

    🎵 ЗИНО ҚИЛГАН АЁЛ ZINO QILGAN AYOL → #rivoyatlar #islom Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪️ @Rivoyatlar ☪️ ══════ ❁✿❁ ═════

  • 24 сент. 2024 г.35,3 тыс53112

    ➡️ Ҳожатҳонага кираётганда Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кираётганларида: اللهُمَّ إِنَّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبَائِثِ «Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис» дуосини ўқир эдилар». (Маъноси: Эй Раббим, эркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. ⬅️ Ҳожатхонадан чиқаётганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққанларида: غُفْرَانَكَ، الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَذْهَبَ عَنِّي الأَذَى وَعَافَانِي «ғуфронака» (Сенинг мағфиратингни сўрайман) ва «алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба ъаннил аза ва ъафаний» (мендан азиятларни кетказиб, офиятда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтар эдилар. Аввалгисини Абу Довуд ва Термизий, кейингисини Насаий ва Ибн Можалар ривоят қилишган. #rivoyatlar #islom Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪️ @Rivoyatlar ☪️ ══════ ❁✿❁ ═════

  • 22 сент. 2024 г.33,5 тыс54109

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Абу Довуднинг ривоятларида: سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ وَبِحَمْدِهِ «Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи», деб келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биридан ривоят қилинади. У зот қизларига тонг отганида: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи машааллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади. (Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.) Абу Довуд ривоятлари. #rivoyatlar #islom Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪️ @Rivoyatlar ☪️ ══════ ❁✿❁ ═════

  • 22 сент. 2024 г.32,6 тыс84175

    ✅ Дуоим қабул бўлсин десангиз...!!! Жазирий ўз асарларида дуолар қабул бўлишининг қуйидаги шартларини зикр қилганлар: 1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим. 2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур. 3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак. 4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор. 5. Таҳоратли бўлиши лозим. 6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур. 7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин. 8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор. 9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак. 10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин. 11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим. 12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур. 13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади. 14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор. 15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак. 16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим. 17. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари (Асмаи ҳусна)ни ўқиб, тилагини тиламоғи зарур. 18. Ҳафиф (мулойим) овоз билан Аллоҳ таолога ёлбормоғи керак. 19. Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳдан афв ва мағфират сўраши даркор. 20. Пайғамбарлардан ворид бўлган саҳиҳ дуоларни ўқимоғи лозим. 21. Дуоларни такрор-такрор айтмоғи зарур. 22. Тилагини қалб ҳузури билан сўрасин. 23. Дуосини ҳамду-сано ва саловоту дурудлар билан якунламоғи керак. 24. Қўлларини дуодан сўнг юзига суртсин. 25. Ва дуоси қабул бўлишини умид қилмоғи даркор. Шуни унутмаслик керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода дунё ва охират саодатини тиламоқни тавсия этганлар. #rivoyatlar #islom Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪️ @Rivoyatlar ☪️ ══════ ❁✿❁ ═════

  • 7 сент. 2024 г.30,4 тыс244

    Дунё бўйлаб энг арзон авиа чипталар «AviaLine Travel» да. 🇷🇺 Россия 🇺🇿 Узбекистан 🇹🇯 Таджикистан 🇰🇬 Киргизстан 🇰🇿 Казахстан 🇹🇲 Туркменистан 🌏 Бошка мамлакатлар Мурожаат учун ✉️ @AviaLineTravel Тел ёки WhatsApp: +79957928518 Арзон авиа чипталар 👇 @avialine_travel

  • 4 июн. 2024 г.38,9 тыс66147

    ✨ Ибн Ражаб ал-Ҳанбалий айтган: «Аёлларнинг энг яхшиси юмшоқ, мулойим, тоза, тақводор, қийин пайтларда эрига ёрдам берадиган ва қийин пайтларда эрига қарши бўлмайдиганидир.» 📒"лятаиф ал-Маъариф" 1/164. #rivoyatlar #islom Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪️ @Rivoyatlar ☪️ ══════ ❁✿❁ ═════

  • 4 июн. 2024 г.36,8 тыс53110

    ❗️ - Оилали мусулмон эркак киши, Аллоҳ таолодан қўрқиб, ўзиниг иффати ҳақида қайғуради ва бегона аёлни кўрганда кўзини туширади, бу унинг хотинига бўлган садоқати, ҳурмати ва севгисини исботлайди. #rivoyatlar #islom Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪️ @Rivoyatlar ☪️ ➖➖➖➖➖➖➖➖➖

  • 29 апр. 2024 г.46,2 тыс109246

    🕋 «Бошланғич ақийда ва фиқҳ дарслари» #01_дарс Xурматли ота-оналарга мана шу 1-дарсни бир xафта асносида фарзандларнинг тетик бўлиб турган вақтини билиб, xамда ўзлари xам эринмасдан турли ширин йўллар ва чиройли услублар билан ургатишлари тавсия килинади. 1. Савол: Болажоним, сени ким яратган? Жавоб: Аллоx яратган. 2. Савол: Еру-осмонларни ким яратган? Жавоб: Аллоx яратган. 3. Савол: Ёмгирни осмондан ким ёгдиради? Жавоб: Аллоx ёгдиради. 4. Савол: Сенга ким ризк беради (мана шу ўринда ризкнинг нималигини савол билан бирга тушунтириб ўтинг)? Жавоб: Аллоx ризк беради. 5. Савол: Аллоx сени кўриб, гапларингни эшитиб турибдими? Жавоб: Аллоx мени xам, бошка барча-барча нарсаларни хам кўриб, эшитиб туради. 6. Савол: Огриб касал бўлиб колганингда ким сени тузатади? Жавоб: Мени яратган Роббим мени тузатади. 7. Савол: Куёшни ким яратган? Жавоб: Куёшни Аллоx яратган. 8. Савол: Куёшни ким чикариб, ким уни боттиради? Жавоб: Аллоx уни чикариб, Аллоx уни боттиради. 9. Савол: Ким кундузини коронги килиб, ким коронгини ёритади? Жавоб: Кундузни коронги килиб, коронгини ёритувчи Аллоxдир. 10. Савол: Болажоним, мен xам, онанг xам мусулмонмиз. Сени xам мусулмонлигингни кандай биламиз? Жавоб: Ла илаxа иллаллоx, Муxаммадур росулуллоx деган гапимдан. 11. Савол: Бунинг маъноси нима? Жавоб: Аллоxдан бошка бирон худо йўк, Муxаммад Унинг пайгамбари. #rivoyatlar #islom Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪ @Rivoyatlar ☪ ➖➖➖➖➖➖➖➖➖

  • 28 апр. 2024 г.35 тыс5667

    🗨️️ Турмуш ўртоқларнинг бир бирига нисбатан жоҳиллиги Турмуш ўртоқларни бир-бирига қарши қўядиган биринчи сабаб бу жоҳилликдир. Бошқа ҳеч нарса бу қадар зарар етказа олмайди. Биринчи навбатда Ўз вазифаларини билмаслик, бир-бирининг ҳуқуқларини, Исломдаги ҳуқуқларини, бир-бирининг олдидаги мажбуриятларини билмаслик. Кўп одамлар буни билишмайди. Кўп аёллар турмуш ўртоғига итоат қилиш муҳимлигини билишмайди. Кўп еркаклар ўз оилаларини таъминлаш муҳимлигини билишмайди. Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪ @Rivoyatlar ☪ ➖➖➖➖➖➖➖➖➖

  • 26 апр. 2024 г.37,7 тыс4481

    Азондан кейин اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَ َة القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُوداً الَّذِي وَعَدْتَهُ Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид-даъватит-тааммаҳ, вас-солаатил қоимаҳ. Аати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вабъасҳу мақомам-маҳмуданиллазии ваъадтаҳ. Аллоҳим! Эй ушбу тугал даъватнинг ва қоим бўладиган намознинг Робби! Муҳаммадга василани ва фазилатни бергин. Ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган мақоми Маҳмудда қайта тирилтиргин. Изоҳ: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азонни эшитганингларда муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳга саловот айтиб, ортидан ушбу дуони ўқийди. Дўстларингизга ҳам улашинг👇 ══════ ❁✿❁ ═════ ☪ @Rivoyatlar ☪ ➖➖➖➖➖➖➖➖➖