Royhanuz
СтатистикаНАМАНГАН ТУМАНИ УМАРБОЙ ХОЖИ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ ИМОМ НОИБИ ҲАБИБУЛЛАЕВ САЙДУЛЛОҲНИНГ РАСМИЙ КАНАЛИ
- Последний пост
- 9 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 42
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 140
- 1/48двое суток
- 160
- 1/72трое суток
- 173
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайи васаллам: «Аёллар учун йўлнинг ўртасида юриш муносиб эмас”, дедилар. Аёллар йўлнинг ўртасидан эмас, четларидан юришлари ва тирбандликлардан четланишлари лозим. Чунки бу улардан ёки уларга нисбатан фитна пайдо бўлишининг олдини олиш учундир. «Ат-тайсир би шарҳил жомеъус соғир» китобидан. @royhan_uz
Ҳалимлик 📜Бир киши Имом Вакеъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳни ҳақорат қилди (сўкди). У зот эса унга жавоб қайтармадилар. Шунда у зотга: "Унга жавоб бермайсизми?" дейилди. Имом: "Унда биз илмни нима учун ўрганганмиз?!" деб жавоб бердилар. «Равзатул уқало»("Оқиллар боғи") асаридан. @royhan_uz
Кимки жоҳиллар билан ўтирса, қийлу қол (миш-миш ва деди-деди гаплар)га тайёр турсин. Али ибн Абу Толиб. @royhan_uz
Ilm va amal ikki egizak bolalardek. Ularning onasi – oliy himmatdir. Ibn Qoyyim rohimahulloh ✍️ @royhan_uz
Неъмат 📜 Аллоҳ бир бандасига яхшиликни ирода қилса, унга амал эшигини очиб қўяди ва у учун баҳс-мунозара (беҳуда тортишув) эшигини ёпиб қўяди. Маъруф Кархий. @royhan_uz
#ЭЪЛОН #ХУФТОН_НАМОЗИДАН_Сўнг БУГУН ДУШАНБА Инша Аллоҳ ХАБИБУЛЛАЕВ САЙДУЛЛОҲ домла ҚИРҚ ҲАДИС ШАРҲИ туркум суҳбат бўлади Маъруза ХУФТОН намозидан кейин бўлиб ўтади! 🕰 Хуфтон намозига такбир 21:35да айтилади ⭐ Масжидга келишингизни таклиф қилиб қоламиз! 📍Манзил: ТЕПАҚЎРҒОН УМАРБОЙ ХОЖИ жомеъ масжиди ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ‼️ t.me/royhan_uz
Оиша розияллоҳу анҳо: “...Ансорийларнинг аёллари қандай ҳам яхши аёллар. Уларни ҳаё динда фақиҳ бўлишларидан ман қилмас эди», дедилар. Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти. @royhan_uz
Садақа 📜"Айт: «Албатта, Роббим бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишига ризқни кенг қилур ва тор қилур. Ҳар бир нафақа қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У Зот ризқ берувчиларнинг яхшисидир», Сабаъ сураси, 39 - оят. ▫️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла: “Инфоқ қил, сенга ҳам инфоқ қиламан», деди". Имом Бухорий ривояти. @royhan_uz
Фойда 🔖Сўз дори кабидир. Меъёрида бўлса шифо беради, ҳаддан ошса ҳалок қилади. @royhan_uz
#ЭЪЛОН #ХУФТОН_НАМОЗИДАН_Сўнг БУГУН ДУШАНБА Инша Аллоҳ ХАБИБУЛЛАЕВ САЙДУЛЛОҲ домла ҚИРҚ ҲАДИС ШАРҲИ туркум суҳбат бўлади Маъруза ХУФТОН намозидан кейин бўлиб ўтади! 🕰 Хуфтон намозига такбир 21:35да айтилади ⭐ Масжидга келишингизни таклиф қилиб қоламиз! 📍Манзил: ТЕПАҚЎРҒОН УМАРБОЙ ХОЖИ жомеъ масжиди ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ‼️ t.me/royhan_uz
Оила 📜«Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», – деб айт", Исро сураси, 24 - оят. ▫️Изоҳ: Бугунги кунда ота-оналар фарзандининг қалби ва онгини заҳарли ахборотлардан ҳимоя қилувчи элак ва қалқон бўлар экан, улар ота-онасининг назорати ва эътибори, ғамхўрлиги сабаб соғлом, бахтли ва зарарли фикрлардан холи равишда улғаяди. Бундай гўзал ва пок тарбия олган фарзанд, иншааллоҳ, келажакда ота-онасининг қадрига етадиган ва уларнинг ҳақига оятда келганидек: «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб дуо қиладиган солиҳ инсон бўлиб етишади. @royhan_uz
Садақа мағфиратга сабабдир 📜Аллоҳ таоло айтади: "Садақаларни ошкор қилсангиз, бу қандай ҳам яхши! Агар уларни махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан ёмонликларингизни кетказадир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ўта хабардордир", Бақара сураси, 271 - оят. ▫️Изоҳ: Оят ва шаръий далилларни жамлаб, ўрганиб чиққан уламоларимиз хулоса қилиб айтадиларки, «Садақа фарз бўлса, уни ошкора қилиш яхши, чунки бу ҳолда Аллоҳнинг амрига итоат ошкора кўринади ва мазкур садақадан унга ҳақдор бўлмаган кишиларга ҳам тушиб қолиши мумкинлигининг олди олинади. Агар садақа ихтиёрий бўлса, у махфий қилингани яхши. Риёдан ва манманликдан узоқда бўлинади». @royhan_uz
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу: «Агар дўзах аҳлидан бўлган биргина кимса бу дунёга чиқарилса, дунёдаги барча одамлар унинг кўринишидаги даҳшат ва ундан анқиб турган бадбўй ҳиднинг кучидан вафот этган бўлардилар», дедилар. Ибн Абу Дунёнинг “Риққату вал букаи” асаридан. @royhan_uz
Эслатма 📜Қаноат — туганмас бойликдир Ибн Аббос розияллоҳу анҳу, «Ақдул фарид» китобидан. ▫️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойлик нарсанинг кўплигида эмас, балки нафснинг тўқлигидадир», дедилар». Имом Муслим ривояти. 🔖Изоҳ: «Қаноат» арабча сўз бўлиб, луғатда «берилган ризққа рози бўлиш», «оз нарсани ҳам кифоя деб билиш», «нафсни тийиш ва қониқиш» маъноларини англатади. Истилоҳда эса қаноат — Аллоҳ таоло тақсимлаб берган ризқ ва насибага чин қалбдан рози бўлиш, ўзгаларнинг қўлидаги нарсага кўз тикишдан ва очкўзликдан нафсни асрашдир. @royhan_uz
💧💧💧 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً «Аллоҳумма соййибан наафиъан» 🤲 Аллоҳим, фойдали (хайрли) ёмғир қил! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @royhan_uz
Ихлос 📜Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: "Мен учун ниятимни ислоҳ қилишдан ҳам оғирроқ нарса бўлмади. Чунки у доимо ўзгариб, айланиб турувчидир", деди. @royhan_uz
Хулқ 📜Ғийбат - бу намоз ўқишинг, рўза тутишинг, садақа беришинг, Қуръон хатм қилишинг, тунлари ибодатда қоим бўлишинг, дуолар қилишинг ва одамларнинг ҳожатларини раво қилишинг... Сўнгра эса — у бирор амал қилмаган бўлса ҳам, сен ғийбат қилган кишига бориб ҳамма савобларингни топшириб қўйишингдир... @royhan_uz
#quron 📜Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мусҳафга назарни давомли қилинглар", деди. Ибн Абу Шайбанинг "Мусаннаф"идан. ▫️Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: “Қалб(ёддан)дан қироат қилишдан кўра Мусҳафдан қироат қилиш афзал. Чунки мусҳафга қараш матлуб ибодатдир. Бу ўринда қироат ва қараш жам бўлади”, дедилар. “Ат тибяни лиадаби ҳамалатил Қуръан” асаридан. @royhan_uz
Фойда 📜Истиғфор айтишнинг самаралари 1. Раҳматга эришиш (Аллоҳ таоло томонидан) 2. Бало ва мусибатларнинг даф бўлиши (офатлардан омон қолиш) 3. Гуноҳларнинг кечирилиши (мағфират қилиниш) 4. Куч-қувватнинг зиёда бўлиши (жисмоний ва маънавий қувват ортиши) 5. Баракали ёмғирлар ёғиши (қут-барака ато бўлиши) 6. Аллоҳ таоло эҳсон қилувчиларга Ўз фазли ва яхшиликларини инъом этиши 7. Мол-дунё ва бойлик билан қўллаб-қувватланиш 8. Фаровон ва гўзал ҳаёт кечириш 9. Фарзандлар ва зурриёт билан сийланиш 10. Боғу бўстонлар ва анҳорлар каби ризқларга эришиш. Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ @royhan_uz
Ихлос 📜(Солиҳ) амалларни ужб(манманлик) ва ўзини катта олишдан кўра кўпроқ бузувчироқ нарса йўқдир. ▫️Инсон ўзи қилаётган ибодатлари ёки хайрли ишлари билан фахрланиши, уларни ўзининг куч-қуввати ёки фазилати деб билиши ҳамда ўз нафсига юқори баҳо бериши ўша қилинган чиройли амалларнинг ажру савобини йўққа чиқариши мумкин. @royhan_uz