tgindex
Беғубор кунгил

Беғубор кунгил

Статистика
@sherlarnargizaузбекский

Бир оғиз сўз билан олинар кўнгил Қаттиқ сўз захридан озордадир дил

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
6
Всего постов
22
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
72
0 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
30
22 постов
Вовлечённость
41,7%
к подписчикам
Постов в день
0,9
всего 22
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
15
1/48двое суток
17
1/72трое суток
18

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • без подписи

  • без подписи

  • 13 авг.17из ShayxSaboqlariuz

    Имтиҳон инсонга ўзининг табиатидан келиб чиқиб, рўбарў бўлади. ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️ Каналга уланиш учун босинг! 👇👇👇👇 https://t.me/+UQhDbs0VDbxqvxFI

  • Кўкга боқиб бўламан ҳайрон Жуда ҳам кенг чексиз бу осмон Ер думалоқ бўлмагин нодон Экганингни ўрасан инсон. Илм истаб яша оламдан Фақат мехр кутма одамдан Ситам кўрсанг билки тилингдан Яхшилик қил келса қўлингдан Атроф гузал гузалдир олам Қалбинг гузал бўлсин эй одам Ҳар кимсадан излаб камчилик Қисқа умринг бўлиб ғамчилик Ҳар вақтингни ўткар унумли Оилангда бўлгин севимли Ҳам мехрибон бўлгин қадирли Қисқа умринг ўтсин файзли Нега керак ўзи надомат Лаганбардорга қилиб хушомад Оилангдан кетказиб омад Юрасанми кейин саломат. Топганингда бўлмас барака Кимсаларга қилсанг хусумад Атрофга боқ сиқилма ака Кутмаганда келади омад. Инсон зоти ўзи қизиқда Тақдир ўзи битган чизиқда Яралибди шу дунё олам Камин излар бир бирдан одам.

  • 13 авг.19из ShayxSaboqlariuz

    🪻Ассалому алайкум, хайрли тонг! Бугун 13-август, пайшанба ☀️ 🍃Инсон учун ҳар тонг янги имкониятлар Аллоҳ томонидан берилади... Бу сизу биз учун энг гўзал совғадир... Ҳар доим шу имкониятдан фойдаланинг ва ҳаракатда бўлинг! Ҳеч қачон тўхтаманг! Унутманг, сиз тўхтаб турганингиз билан вақт тўхтамайди, ҳаёт давом этаверади. 🌱💐 🌱💐 🌱💐 🌱💐 Янги кунингиз хайру-барокатлар, хурсандчиликлар ила келсин! ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️ Каналга уланиш учун босинг! 👇👇👇👇 https://t.me/+UQhDbs0VDbxqvxFI

  • без подписи

  • 11 авг.25из tibbiyot_24

    ☀️ Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин. ✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... ✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин! 👉🏻 @TIBBIYOT_24

  • Нега яшолмайсан шод қувноқ Маҳзун умринг ўтарми шундоқ Кўзи маюс қўллари қадоқ Қачон қадринг биласан бундоқ. Сосларинга оралабди оқ Юмушинг қўй бир кўзгуга боқ Нигоҳингла қалб тўрини ёқ Қачон қадринг биласан бундоқ. Атрофингдан излама малҳам Асли малҳам ўзингсан одам Қўй ҳамиша сен тўғри қадам Қачон қадринг биласан бундоқ Чора йўқда топгайсан чора Ўзингдан ҳеч ёқма бечора Бу дунёда бўлиб оввора Қачон қадринг биласан бундоқ Дарё каби оқади умринг Ортга қайтмай ўтар ҳар кунинг Хизматкори сен асли кимнинг Қачон қадринг биласан бундоқ.

  • 10 авг.311из HojiOnalarUchun

    ​​Эй аёл...  Ўзингни унутма. Аввало ўзинг учун яша...! @HojiOnalarUchun 👈МАҲСУС

  • 9 авг.34из HojiOnalarUchun

    🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹 🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин. 🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 💐🌸🌞ХАЙРЛИ ТОНГ !😊🌸💐 Якшанба тонги муборак бўлсин! @HojiOnalarUchun 👈МАҲСУС

  • Юракларда яшар оғриқлар Юзга чизиб-чизиб ажинлар Умр эса асли сония мисол Зум ўтмайин тугар қисқарар. Умр оқар дарё мисоли Тарифи кўп йўқдир тимсоли Ҳо-ю ҳавас батқоғини қўй Яшагин сен бир қуш мисоли. Шошилмайди қурмайди қаср Зебу-зарга бўлмайди асир Яшашин билсанг оддий сир Сизу-биздан фарқлироқ ахир. Боласига парвонадир у Қанот қоқиб кўкка учгунча Хас-хушакдан инини қуриб Бир мавсумда умри ўтгунча. Синоатга бойдир табиат Мужизалар кўпдир оламда Билсанг агар асил мужиза Тилло-зармас асли одам-да. 19май. 2024йил.

  • 7 авг.362из HojiOnalarUchun

    Сабрингиз йетса охиригача эшитинг 🥹 Жуда таъсирли... @HojiOnalarUchun 👈МАҲСУС

  • 7 авг.40из ShayxSaboqlariuz

    Қалб хотиржамлигининг сири   Баъзан ҳаётимизда ҳамма нарса жойидадек туюлади: ризқимиз бут, уйимиз тинч, яқинларимиз ёнимизда... Лекин барибир қалбда ғалати бир бўшлиқ, сиқилиш, безовталик ва ҳузурсизликни ҳис қиламиз. Хўш, бунинг сабаби нимада? Чунки инсон қалби фақатгина дунё матоҳлари билан тўлмайди. Руҳимиз шундай яратилганки, у ҳақиқий хотиржамликни фақат ва фақат ўз Холиқини эслаш билан топади. Зикрсиз қолган қалб секин-аста қаттиқлашади. Дуодан узилган қалб ҳузурини йўқотади. Қуръон нуридан бебаҳра қалб эса зулматга юз тутади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Огоҳ бўлингизким, қалблар фақат Аллоҳнинг зикри ила ором олур” (Раъд сураси, 28-оят). Агар бугун қалбингиз сиқилаётган бўлса, билингки, Раҳмон зот сизни Ўзига яқинлашишга, Уни эслашга чақирмоқда. Шундай экан, балки бироз тўхтаб: • Чин дилдан истиғфор айтарсиз? • Кўнгил ҳузури билан икки ракат намоз ўқирсиз? • Бор дардингизни дуо билан Холиққа тўкиб соларсиз?   Аниқки, сиз излаётган ўша ҳақиқий ҳузур ва бахт – Аллоҳ таолога янада яқинроқ бўлишдадир. ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️ Каналга уланиш учун босинг! 👇👇👇👇 https://t.me/+UQhDbs0VDbxqvxFI

  • Салом саловат аҳлига Хорманг даромат ахлига Уйғон эй ғафлат ахлига Жума муборак бўлсин ! Зикру дуолар қабули Кунларни энг гузал мақбули Кунингиз ўтмасин қайғули Жума муборак бўлсин ! Азизлар шошилинг жумага Оллохни рахмати ҳаммага Ғофилми фозилми ҳаммага Жума муборак бўлсин !

  • 6 авг.37из ShayxSaboqlariuz

    «Тилимни тарозининг тоши босиб турибди» Бир солиҳ одам ўлим тўшагида ётиб қолган биродарини зиёрат қилиш учун кириб, унга «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини эслатди. Биродари: «Буни айтолмаяпман! Чунки тилимни тарозининг тоши босиб турибди», деди. Шунда солиҳ одам: «Тарозидан урармидингиз?!» деб сўрган эди, «Йўқ, Аллоҳга қасам, ҳеч қачон тарозидан урмаганман, лекин тарозимни текширтириб турмасдим», деб жавоб берди. Тарозиси тўғри тортяптими, йўқми – шуни текширтириб турмаган инсоннинг аҳволи шу бўлса, тарозидан бемалол уриб қоладиганларнинг ҳоли не кечаркин? «Гўзал ўрнак» китобидан ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️ Каналга уланиш учун босинг! 👇👇👇👇 https://t.me/+UQhDbs0VDbxqvxFI

  • Кўзимни оқ қораси Юрагимни пораси Йигитларни сараси Жоним болам жон болам. Бошимда бўл соябон Ёнимда тиргак ҳар он Феълинг бўлмасин ёмон Жоним болам жон болам. Сен билан нурли уйим Ғоздир қадди бўйим Қизиқдир базму тўйим Жоним болам жон болам. Кўрмай қадди долингни Ёмонроқ ахволингни Кўрайин иқболингни Жоним болам жон болам. Қўли очиқ бой бўлгин Мехри дарё сой бўлгин Иймон га чирой бўлгин Жоним болам жон болам.

  • 5 авг.362из yuristxonimdaftari

    ✍️ Ҳикоянинг якуни... Самолёт қўнди. Ҳар ким ўз манзили томон ошиқди. У аёл ҳам секингина ўрнидан турди. Хайрлашиш олдидан унга охирги саволимни бердим: Кейин-чи?.. Ҳаётингиз қандай давом этди? У жилмайди. Бу суҳбат бошидаги маъюс табассум эмасди. Бу қалби синовлардан ўтиб, ризоликни, таслим бўлишни ўрганган инсоннинг хотиржам табассуми эди. Биласизми, - деди у. Илгари мен Аллоҳдан ҳаётимни ўзгартиришини сўрардим. Кейин англадимки, У ҳаётимни эмас, аввало мени ўзгартирибди. Аввал мен инсонни қайтаришини сўрардим. Кейин эса англадимки, Аллоҳ инсонни эмас, мени Ўзига қайтарибди. Мен йўқотдим деб ўйлаган кунимда, аслида энг катта топилмамни топибман - Аллоҳга яқинликни... Ҳа, кейинчалик ҳаётимга яхши инсонлар ҳам кириб келди. Аллоҳ мендан олганининг ўрнига мен кутмаган неъматларини берди. Аммо энг катта совға турмуш ҳам эмас, бойлик ҳам эмас эди... Энг катта совға - қалбимга тушган сокинлик эди. Чунки энди бахтимни инсонлардан эмас, Роббимдан излай бошладим. Мен унга қараб қолдим. Унинг кўзларида энди ҳасрат эмас, ризолик бор эди. Шунда англадим... Баъзи дуоларимиз қабул бўлмайди, чунки Аллоҳ улардан ҳам чиройлироқ тақдирни ёзиб қўйган бўлади. Баъзи эшиклар ёпилади, чунки уларнинг ортида бахтимиз эмас, синовимиз турган бўлади. Баъзи инсонлар кетади, чунки уларнинг вазифаси умрбод қолиш эмас, бизга сабоқ бериш бўлади. Баъзан биз йўқотиш деб атаган нарса, аслида энг катта нажотимиз бўлади. Шуни ҳеч қачон унутманг: Аллоҳ бизни жазолаш учун эмас, раҳмат қилиш учун яратган. У тавба қилган, Ўзига юзланган бандаларини жуда яхши кўради. Шундай хикматни ўвиган эдим: Агар бандалар Аллоҳнинг раҳмати нақадар чексиз эканини билганларида эди, ҳеч ким жаннатдан умидини узмас эди. Агар Аллоҳнинг азоби нақадар қаттиқ эканини билганларида эди, ҳеч ким гуноҳга хотиржам журъат қилмас эди. 🪶 Сизга тақдим этилаётган ҳар бир кун мўъжизага тўла. Қалб кўзингизни очсангиз, мўъжизаларни кутиб эмас, уларнинг борлигидан ҳузур қилиб яшайсиз. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Бошга тушган мусибатларни ёмон кўрманглар. Эҳтимол, сиз ёмон кўрган нарса нажотингиз бўлар. Эҳтимол, сиз яхши деб билган нарсангиз ҳалокатингиз бўлар.» Жалолиддин Румий ҳазратлари айтганлар: «Сенга нисбатан қилинган ишлар сабабли ҳеч кимдан ғазабланма. Хиёнат қилганларга ташаккур эт - садоқатнинг қадрини ўргатганлари учун. Ёлғончиларга миннатдор бўл — ростгўйликнинг қийматини англатганлари учун. Сени оғритганлар ҳаққига дуо қил — бахтнинг қадрини билдирганлари учун.» Ўша куни Женевага хизмат сафари учун йўл олган эдим. Аммо қайтишда фақат манзилим эмас, қалбим ҳам ўзгарганди. Чунки мен бир аёлнинг ҳикоясини эмас... Аллоҳнинг менга юборган дарсини тинглаган эканман. Ўша парвоз мен учун оддий сафар эмас, балки ҳаётнинг ҳақиқий маъносини яна бир бор англатган маънавий учрашув бўлди. Чунки баъзан Роббимиз бизга китоб орқали эмас, инсонлар орқали ҳам ҳикмат юборади. Агар бу ҳикояни ўқиганингиздан кейин қалбингизда бироз бўлса ҳам сокинлик пайдо бўлган бўлса... Агар бир инсонни эмас, Аллоҳни кўпроқ соғиниб қолган бўлсангиз... Агар бир мусибатингизга бошқача назар билан қарай бошлаган бўлсангиз... Агар бугун бир марта бўлса ҳам: «Эй Аллоҳ, мен хоҳлаганимни эмас, мен учун хайрлисини насиб қил», деб дуо қилсангиз... Демак, бу ҳикоя ўз манзилига етибди. Балки бу ҳикоя кимнингдир ярасига малҳам, кимнингдир тавбасига сабаб, яна кимнингдир Роббисига бир қадам яқинлашиши учун васила бўлар. ❤️ Аллоҳ барчамизни Ўз раҳматидан ҳеч қачон умидини узмайдиган, мусибатларида ҳикматни кўра оладиган, неъматларида шукр қиладиган, гуноҳларида тавбага шошиладиган ва ҳар бир ҳолатда Роббисига қайтишни насиб этган бандаларидан қилсин. ✅Балки бу ҳикояда ўзингизни, ўз кечмишингизни ёки қалбингизда яширин турган бир оғриқни топгандирсиз... Изоҳларда ўз ҳисларингиз билан бўлишинг, Камина уларни ўқишдан жуда мамнун бўламан... Kanalga ulanish 👇 @yuristxonimdaftari💔

  • 5 авг.43из yuristxonimdaftari

    ✍️ Ҳикоянинг давоми Манзилга яқинлашар эканмиз, самолёт қўнишга ҳозирлик кўра бошлади. Суҳбатимиз ҳам ниҳоясига етиб қолганди. Мен унга охирги бир саволни бердим: — Собиқ турмуш ўртоғингизни кечира олдингизми... ёки ҳали ҳам қалбингизда бироз бўлса ҳам алам қолганми? У бироз жилмайди. Кўзларида ўтмишнинг излари бор эди. Аммо энди у ерда алам эмас, хотиржамлик яшарди. - Ростини айтсам... йўқ. Дарров кечира олмаганман. Аввалига жуда қаттиқ алам қилдим. Кечалари йиғлардим. Ҳатто баъзан уни қарғаган кунларим ҳам бўлган... «Нега айнан мен? Нега менга бундай қилди?» деб кўп нола қилардим. Ҳар намозимдан кейин уни қайтаришини ёки қилган ишининг жазосини кўришни сўраб йиғлардим. Аммо вақт ўтиб, намозда кўпроқ туришни, Қуръон билан ҳамнафас бўлишни бошлаганим сайин, қалбим ҳам аста-секин ўзгара бошлади. Бир куни дуо қилаётганимда ўзимдан уялдим. Мен Аллоҳдан раҳмат кута туриб, бошқа бир бандаси учун лаънат тилаётган эканман... Ўша кундан бошлаб дуоларим ҳам, қалбим ҳам ўзгарди. Аввал: «Эй Аллоҳ, уни жазола», деб йиғлардим. Кейин эса: «Эй Аллоҳ, агар у хато қилган бўлса, уни ҳам мағфират қил. Уни ҳам ҳидоят қил. Уни ҳам раҳматингдан маҳрум қилма», деб дуо қиладиган бўлдим. Мен ҳайрат билан унга қарадим. — Нега? У секингина: — Чунки бир пайтлар мен уни ҳаётимнинг энг катта йўқотиши деб билардим. Бугун эса англадимки, у менинг энг катта ҳидоятимга сабаб бўлган экан. Агар у кетмаганида, балки мен ҳали ҳам намозга бепарво юрар эдим... Балки кечалари кўз ёшим билан Роббимга муножот қилмасдим... Балки тахажжуднинг ҳаловатини, кўз ёш билан қилинган дуонинг лаззатини ҳеч қачон татиб кўрмасдим... Балки таваккулнинг, сабрнинг ва Аллоҳга суянишнинг ҳақиқий маъносини ҳеч қачон англамасдим. Шунинг учун бугун мен ундан хафа эмасман. Аксинча... Ҳар дуо қилганимда унинг ҳаққига ҳам дуо қиламан. Аллоҳдан уни ҳам раҳматига олишини, гуноҳларини мағфират қилишини ва икки дунё саодатини насиб этишини сўрайман. Чунки энди англадим... Аллоҳ уни менинг қалбимни синдириш учун эмас, мени Ўзига қайтариш учун сабаб қилиб юборган экан. Шунинг учун энди уни ёмон инсон деб эсламайман. У менинг ҳаётимда қолиши учун эмас, мени Роббимга яқинлаштириши учун келган экан. Ўша лаҳза қалбимдан бир фикр ўтди: Баъзан биз душман деб билган инсон, аслида Роббимизнинг бизга юборган энг катта неъмати бўлиши мумкин. Чунки у бизни инсонларга эмас, Аллоҳга муҳтож эканимизни англатади. Ва ўша куни яна бир ҳақиқатни англадим: Кечириш — бошқани озод қилиш эмас. Кечириш — аввал ўз қалбингни озод қилиш экан. Kanalga ulanish 👇 @yuristxonimdaftari💔

  • Шерият боғига қуймадим қадам Бугун мендан хафа қўлимда қалам Не қилай ўзгарса ҳар куни олам Бунга ҳам сабабчи аслида одам Замон ўтмоқда жуда ҳам тезкор Кунни кунлар қувуб такрор ва такрор Аҳвол сўрашга ҳам топилмайди сўз Гўё юқолгандек муозанатда мийёр. Қалблар тош бўлиб қотиб бормоқда Сўз захри кундан кун ортиб бормоқда Кўзлар ҳеч дунёга тўймайин такрор Айибу-гунохга тўлиб бормоқда. Йўқ эмас покиза одамлар ҳам бор Силаи рахмда доимо бисёр Балки шулар сабаб тўргандир дунё Бузилиб тўрса ҳам муозанатда мийёр...

  • 4 авг.36из yuristxonimdaftari

    Ҳикоянинг боши юқорида👆 У сўзини тугатгач, орамизда бир неча сониялик сукут чўкди. Мен эса унга жавоб қайтара олмадим. Кўзларимдан ёш оқиб тушаётганини ўша пайтгина ҳис қилдим. Унинг ҳикояси гўё менинг ҳам қалбимдаги сўзсиз оғриқларга тегиб ўтганди. Аёл менга меҳр билан қаради ва жилмайиб деди: — Йиғлаяпсизми?.. Мен индамадим. Фақат бошимни енгил қимирлатдим. У бироз сукут сақлади-да, секингина давом этди: — Демак, сизда ҳам яралар бор... Чунки яраси йўқ қалб бу гапларни бундай ҳис қилмайди. Оғриқни фақат оғриқни бошидан кечирган инсон тўлиқ англайди. Балки бугун менинг ҳикоям сизнинг яраларингизни эмас, уларнинг шифосини қидиришга сабаб бўлар... Унинг сўзлари қалбимга жимгина ўрнашди. Ўша лаҳзада англадим: баъзан Аллоҳ бизга кимнидир фақат ҳикоясини эшитиш учун эмас, ўз қалбимизни эшитишимиз учун ҳам учраштирар экан. Ҳикоямиз ҳали тугамади........ Kanalga ulanish 👇 @yuristxonimdaftari💔