tgindex
КЎНГИЛ ❤️❤️❤️

КЎНГИЛ ❤️❤️❤️

Статистика
@shkrustamovaузбекский

«Эй кўнгил, ибрат ол, боқ ҳар тушган япроққа, У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа» Мавлоно Румий

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
9
Всего постов
45
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
904
−3 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
467
40 постов
Вовлечённость
51,7%
к подписчикам
Постов в день
1,3
всего 45
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
313
1/48двое суток
358
1/72трое суток
386

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • АЛЛОҲ СЕНИ НИМА БИЛАН БАНД ҚИЛГАНИГА ҚАРА Бугун мусулмонларнинг аксарияти зерикиш ичида яшайди. Улар доимо зерикадилар. Ўзларини чалғитиш учун қандайдир кўнгилочар нарсалар, дам олишлар керак… Аксарият одамлар худди уйқусираган кишидек интернетда ўтириб, релсларни механик равишда варақлайдилар. Ҳатто нимани кўраётганлари ва вақтлари қандай ўтиб кетаётганини ўзлари ҳам англамайдилар. Бир қўшним айтиб берди: «Битта видеони кўриб бўлдим. Қарасам, дарров иккинчиси чиқди. Уни ҳам кўрдим, энди учинчисини ҳам кўриш керак бўлди. Шу тариқа бутун тун ўтиб кетди». Кейин эса бомдод олдидан телефонини қўлида ушлаганича, ўликдек ухлаб қолади. Шундай қаттиқ ухлайдики, уйғотиб бўлмайди. Бомдод намози эса уйғонгач бир гап бўлар… Ишга ҳам зўрға уйғотишади. Мен ундан: — Ўзи қандай видеолар эди? — деб сўрадим. Балки фойдали бирор нарсадир, деб ўйладим. — Эсимда йўқ, — деб жавоб берди у, — лекин қизиқ эди. Мусулмонларнинг аксарияти мана шундай «кўнгил ёзади, чалғийди». Соатлаб маъносиз ишлар билан машғул бўладилар, ўзларини кўнгилочар нарсалар билан овутиб, чалғитадилар… Нимадан чалғитадилар? Мана шу — энг муҳим савол. Балки ботилга вақт сарфлаб, муҳим, ҳақиқий нарсалардан чалғиётгандирмиз? Шайтоннинг тузоғига қандай тушаётганимизни ва шайтон бизни хоҳлаганича бошқараётганини ҳатто сезмаймиз. Ислом уламолари баён қилган жуда оддий бир қоида бор: «Аллоҳ ҳузуридаги ўрнингни билмоқчимисан? У сени нима билан банд қилганига қара». Осон ва оддий. Тақводор, Аллоҳ севган ва Унга яқин инсонлар Ислом аҳли учун муҳим бўлган, ҳам ўзларига, ҳам Умматга манфаат келтирадиган ва уларни Аллоҳга яқинлаштирадиган ишлар билан банд бўладилар. Ғофил, Аллоҳ ҳузурида ҳеч қандай қадри бўлмаган кишилар эса худди шундай фойдасиз, маъносиз, ўзларига зарар етказадиган ва Аллоҳдан узоқлаштирадиган ишлар билан банд бўладилар. Агар улардан: — Бир кунда Қуръондан қанча ўқийсан? — деб сўралса: — Қаёқда дейсиз?! Умуман вақт йўқ, иш, иш… — деб жавоб берадилар. — Таҳажжуд намозини ўқийсанми? — Йўқ, бўлмаяпти. Шунчалик чарчайманки, қаттиқ ухлаб қоламан, ҳатто кўпинча бомдодга ҳам ухлаб қоламан. Эй «банд» биродар! Бу сенинг Қуръон ўқишга вақтинг етмаётганидан эмас — Аллоҳ уни сендан эшитишни хоҳламётганидандир. Бу сенинг таҳажжуд намозига тура олмаётганингдан эмас — бошқалар ухлаётган пайтда Аллоҳ сени уйғотмаётганидандир. Аллоҳ сени тун зулматларида сажда қилаётган ҳолингда кўришни хоҳламаяпти. Уламолар айтганларидек: «Гуноҳкор киши энг аввал маҳрум бўладиган нарса — таҳажжуд намозида туришдир». Аллоҳ сени тун сукунатида ибодатга муваффақ қилмаяпти. Нега? Чунки муносиб эмассан. Аллоҳга муносиб ва лозим бўлган тарзда ибодат қилиш учун бунга лойиқ бўлиш керак. Қандай қилиб лойиқ бўлинади? Аллоҳ айтди: «Албатта, Аллоҳ бир қавм ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, уларнинг ҳолатини ўзгартирмайди». Раъд, 11 Дунё қарашни ўзгартириш, берилган вақтга жиддий муносабатда бўлиш, ғофил бўлмаслик, Аллоҳдан мағфират ва ёрдам сўраш керак. Шунда аста-секин ҳолат ўзгара бошлайди. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, Аллоҳ дедилар: “Ким Менинг валий бандамга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам Менга яқинлашиш учун қиладиган амалларнинг Менга энг суюклиси — Мен унга фарз қилган амаллардир. Бандам нафл ибодатлар билан Менга яқинлашишда давом этаверади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Уни яхши кўрганимда, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар у Мендан сўраса, албатта унга бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, албатта уни ҳимоя қиламан. Мен қиладиган ишларимдан ҳеч бирида мўминнинг жонини олишдаги каби тараддуд қилмайман. У ўлимни ёқтирмайди, Мен эса унга ёмонлик етказишни ёқтирмайман”». Бухорий ривояти Бу ҳадис Аллоҳга қандай яқинлашиш ва бунга қандай эришиш мумкинлигини хоҳлаган ҳар бир киши учун очиқ ва етарли даражада баён қилиб беради. Шунинг учун: Аллоҳ сени нима билан банд қилганига қара — шунда Унинг ҳузуридаги ўрнингни тушуниб оласан.

  • Ассалому алайкум.

  • без подписи

  • Агар Аллоҳ сизни ким биландир учраштирган бўлса, демак,  қалбингизда унга керакли бир сўз бор ёки унинг қалбида  дардингизга малҳам бор. Икки кўнгилнинг бир нуқтада туташуви — бу, илоҳий режанинг бир қисмидир.

  • ТАБАССУМНИ УНУТИБ ҚЎЙМАНГ Бу дунёнинг андухи битмас. Кимдан айтинг, нималар ўтмас. Ҳаммасини кўтармасдан бас. Табассумни унутиб қўйманг. Қайғу билан безаманг юзни. Ғамлар босиб қолмасин кўзни Болга ўраб ҳар битта сўзни. Табассумни унутиб қўйманг. Лабларга ҳам яратинг имкон. Ҳаловатин топа олсин жон. Жилмайдингиз охири қачон? Табассумни унутиб қўйманг. Кулгуларга беринг оламни. Тўлдирсин не дилда бор камни. Ютаман деб ҳар битта ғамни. Табассумни унутиб қўйманг. Ярашади сизга жилмайиш. Ярашмайди қайғу ғам-ташвиш. Ҳар доимо кўнгил қилиб хуш. Табассумни унутиб қўйманг.

  • Ассалому алайкум.

  • 12 авг.8471334

    без подписи

  • без подписи

  • Ассалому алайкум, яхшилар

  • 11 авг.4331011

    без подписи

  • Хайрли тонг, яхшилар. Ассалому алайкум.

  • 2-қисм

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • 10 авг.4261010

    Охиригача кўринглар

  • 10 авг.4591715

    без подписи

  • 10 авг.4691410

    Мен кутмаган, аммо мен учун хайрли бўлган гўзалликлар билан ҳаётимни тўлдир, Аллоҳим. Ўзингга осон!

  • без подписи

  • без подписи