Islom.shosh.uz | Расмий канали
СтатистикаШайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали Telegram https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg Facebookbagi manzilimiz: https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 22
- Всего постов
- 102
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 155
- 1/48двое суток
- 177
- 1/72трое суток
- 191
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Бу ой (Рабиъул аввал) - нур ва барака зиёда бўладиган ойдир. Бас, бу ойда Набийул мухтор - (Муҳаммад) соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кўпайтиринг. Чунки инсоннинг ҳар бир амали қабул қилиниш ва рад этилиш ўртасидадир. Аммо халқларнинг саййиди(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам)га йўлланган салавот бундан мустаснодир (яъни, албатта қабул бўлажак)... Доктор Али Жума. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Истиқомат ва динда собитқадам туриш — банданинг ўз кучи билан эришадиган нарса эмас. Шунинг учун у доимо Роббисидан сабот сўраб туриши лозим. Қанчадан-қанча эзгу амал қилувчилар борки, жаннат билан орасида бир зироъ қолганда ва унинг кемаси, маркаби нажот қирғоғига яқинлашганда, нафсу ҳаво тўлқини уни уриб, ғарқ бўлиб кетган”, деди. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН НИКОҲЛАНИШ ❓ САВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати. Динимизда яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлиш афзалми ёки бегоналар билан қуда-анда бўлишми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маълумки динимиз бегоналар билан қуда-анда бўлишга тарғиб қилиб, унинг афзал эканини таъкидлайди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу замонларида одамлар Бани Соиб қабиласининг одамлари жуда озғин, нимжон, касалмандлигидан шикоят қилишди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу суриштириб кўрсалар, қабиладагилар ўзларидан бошқага қиз ҳам беришмас, олишмас ҳам экан. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Бошқага қиз бериб, ўзгалардан қиз олинглар, саломатлигингиз яхшиланади”, дебдилар. Бу ҳолат қабила одамларининг соғлиғини яхшилабгина қолмай, қабилалар, қавмлар ўртасидага ижтимоий муносабатларни ва алоқаларни кенгайтиришга ҳамда қариндош-уруғчиликнинг ривож топишига ҳам сабаб бўлди. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар бирор қавм қизларини бошқа бегона қавмга узатмас, худди шундай бегона қавмдан қиз олмас экан бўлажак авлодининг ақли етук бўлишида шубҳа бор”, деганлар. Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ: “Бегона билан оила қуринг. Сабаби фарзанд қобилиятли ва зукко бўлади”, деганлар. Мутафаккир олим ва ҳаким Абу Али ибн Сино ҳам “Тиб қонунлари” китобида қатор касалликларнинг наслдан-наслга ўтишини, суяк суришини ва яқин қон-қариндошлар орасидаги никоҳнинг зарарли оқибатларини алоҳида кўрсатиб ўтган. Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 3-4 баравар кўплиги ва турли нуқсонлар кузатилади. Ирсий касалликлар боланинг ёшлигида билинмай, ёши ўтавергач юзага чиқиши мумкин. Шундай экан, динимиз яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлишга рухсат берса-да, яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга тарғиб қилиб, уни бир қанча афзалликларини баён қилган. Зеро, туғилажак фарзандларнинг соғломлиги, ақлу заковатининг ўткирлиги, қонининг янгиланиши, миллатчилик ва уруғчилик кескинлашиб кетишини олдини олиш каби бир қанча ҳолатларга яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуриш сабабдир. Қолаверса, бугунги замонавий тиббиёт ҳам яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга чақирмоқда. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Абу Ҳанифага: “Аллоҳдан тақво қилинг”, дейилди. У киши титраб кетдилар, ранглари оқарди ва бошларини эгдилар. Сўнг айтдилар: “Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин. Одамлар ҳар вақт ўзларига шундай дейдиган кишига қанчалар муҳтож-а!”. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин! Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Muslim_podcast 📱🗣MAHSULOTNING AYBINI YASHIRIB SOTISHNING OQIBATI NIMA BO'LADI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
#xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🔠🔠🔠🔠🔠 35 ЙИЛЛИК БАЙРАМ, 35 СУННАТ ТЎЙ✔️ Ўзбекистон Республикаси мутақиллигининг 35 йиллик шодиёналари арафасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан пойтахтимиздаги «Оқшом» тўйхонасида кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 35 нафар фарзанди суннат тўйи ўтказиб берилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, суннат тўйлари ўтаётган болажонларнинг оила аъзолари, маҳалла фаоллари иштирок этди. ✅ Улашинг | @MuslimShosh
Ғам-ташвишни кетказувчи учта дуо 1. Лаа илааҳа иллаллоҳул азиймул ҳалийм, лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул аршил-ъазийм, лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус самаавати ва Раббул арзи ва Раббул ъаршил карийм. Маъноси: Ҳалим ва буюк Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ Аршнинг Парвардигори бўлган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонлар ва ернинг, шунингдек, Карим Аршнинг Парвардигори бўлган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. 2. Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ золимийн. Маъноси: Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен барча нуқсонлардан поксан. Албатта, мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим. 3. Аллоҳу, Аллоҳу Роббий, ла ушрику биҳи шайъан. Аллоҳ менинг Роббимдир. Унга ҳеч нарсани шерик қилмайман. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ҚИЗ БОЛАНИ ЙИҒЛАТИШ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС ❓ САВОЛ: “Кимки қиз боланинг йиғлашига сабаб бўлса, қиёматда душмани ўзим бўламан, ҳар бир муслима қиз менинг қизимдир”, деган ҳадис борми? Чунки ижтимоий тармоқларда шу иборага кўп дуч келмоқдаман. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мўътабар ҳадис китобларида бундай ривоят келмаган. Ҳадис бўлмаган нарсани ҳадис деб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар дейиш катта гуноҳ ҳисобланади. Шу боис бирор бир маълумотни ҳадис деб тарқатишдан аввал уни ҳадис ёки ҳадис эмаслигини текшириб олиш лозим бўлади. Хоҳ эркак, хоҳ аёл киши бўлсин, ҳар қандай инсонга озор бериш, зулм қилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам қораланади. Зулмнинг жазоси дунёда ҳам, охиратда ҳам қаттиқ бўлади, айниқса, ҳимоясиз, муҳтож инсонларга зулм қилишнинг азоби оғир бўлади. Саволда айтилган ҳолатга яқин келадиган мазмундаги ҳадис бор. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим, мен икки заифнинг – етим ва аёлнинг ҳаққини зое қилишдан қаттиқ қайтараман”, дедилар (Ибн Можа ривоят қилган, Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамловчи калималар билан юборилдим; менга кучли қўрқув (солиш) билан нусрат берилди. Тушимда менга ер хазиналарининг калитлари берилиб, қўлимга қўйилди», дедилар”. Мана, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам оламдан ўтиб кетдилар, сизлар эса уларни (бойликларни) чиқариб оляпсизлар». «Жамловчи калималар» («жавомиъул калим») дегани иборалари қисқа, аммо маъноси чуқур, сермазмун жумлалар деганидир. Уламоларимизнинг таъкидлашларича, бунда Қуръони карим ёки ҳадиси шарифлар ёхуд ҳар иккиси ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин. Имом Бухорий ривояти. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa #xatna_toyi #Namangan 🤝Наманганда 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🤲ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилган Одилхон қори Юнусхон ўғлининг волидаи муҳтарамаси вафоти муносабати билан таъзия билдиради. 🤩 Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, имонларини, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин! 🤲 Ҳақ таоло марҳума онахоннинг ортидан қолган фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатлари ўрнини яхшиликлар ила тўлдирсин. Буюк Парвардигор онахонни Ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун! «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз». ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ГЎШТ ТЎҒРАЛГАНДА ОРАСИДАН ЧИҚАДИГАН ҚОН ❓ САВОЛ: Баъзида гўшт тўғраганимизда қон чиқиб қолади. Бу қон нажосат ҳисобланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Гўштни тўғраганда чиқадиган қон нажосат ҳисобланмайди. Агар сўйиш жараёнида томирдан чиққан қон гўштга теккан бўлса, албатта, бундай гўштни ювиб, поклаб, кейин истеъмол қилиш лозим бўлади. Аммо гўшт ичида қолиб кетган қонлар нажосат саналмайди. Бу масала борасида “Фатово Оламгирия” китобида қуйидаги ибора келган: وَمَا يَبْقَى مِنْ الدَّمِ فِي عُرُوقِ الذَّكَاةِ بَعْدَ الذَّبْحِ لَا يُفْسِدُ الثَّوْبَ وَإِنْ فَحُشَ. كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَكَذَا الدَّمُ الَّذِي يَبْقَى فِي اللَّحْمِ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِمَسْفُوحٍ. هَكَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ. وَمَا لَزِقَ مِنْ الدَّمِ السَّائِلِ بِاللَّحْمِ فَهُوَ نَجِسٌ. كَذَا فِي مُنْيَةِ الْمُصَلِّي “Сўйилгандан кейин жонлиқнинг томирларида қолган қон, миқдори кўп бўлса ҳам, кийимни нажосат қилмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган. Гўштда қолган қон ҳам шу ҳукмда, чунки у оқиб чиққан қон эмас. “Муҳити Сарахсий”да шундай келтирилган. (Ҳайвоннинг бошини олиш вақтида) оқиб чиққан қоннинг гўштга теккан қисми, нажосат ҳисобланади” “Мунятул мусоллий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa #Xorazm 🏡Хоразмда байрам туҳфаси – янги уй топширилди! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Агар яқин инсонингиз ёки дўстингиздан озор кўрсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларини эсга олинг: «Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидир». Имом Термизий ривояти. Аҳмад ибн Абдулкарим Ҳузайр. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Қалб касалликларининг асосини икки нарса ташкил этади: шубҳалар касаллиги ва шаҳватлар касаллиги. Қуръон эса бу иккиси учун ҳам шифодир. «Мифтаҳу дарис саъада” асаридан. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
«Қандай Кунга сурилган-а?! Ажрим кунига», Мурсалот сураси, 12, 13 – оят. Дунёда ҳал этилмай қолган, сурилган кўплаб ишлар бор. Лекин улар охират маҳкамасида ҳал қилинади ва ҳар бир ҳақ эгаси ўз ҳаққини тўлиқ олади. Шундай экан, одамларга зулм қилишдан, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва обрў-эътиборига тажовуз қилишдан сақланинг. Доктор Ҳусайн Афифий. Каналга уланиш👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa #xatna_toyi #Xorazm Nigohlarda porlagan quvonch 📍Xorazmda 35 nafar bolaga xatna to‘yi o‘tkazildi ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook