SultonUvaysbobo.uz
СтатистикаҚорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти Беруний тумани "Султон Увайс бобо" жоме масжидининг расмий телеграм канали
- Последний пост
- 13 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 8
- Всего постов
- 59
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 14
- 1/48двое суток
- 16
- 1/72трое суток
- 17
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни 2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
13919. Дуо билан Аллоҳ сизга ризқ беради. - Дуо билан Аллоҳ сизга шифо ато этади. - Дуо билан Аллоҳ қалбингизни кенгайтиради. - Дуо билан Аллоҳ ғам-ташвишларингизни кетказади. - Дуо билан Аллоҳ ишларингизни ислоҳ қилади. - Дуо билан Аллоҳ ҳожатларингизни раво қилади. Шунинг учун дуони кўпайтиринг, кўпайтиринг ва кўпайтиринг. Айниқса сажда пайтида; азон билан иқомат орасида; туннинг охирги учдан бир қисмида. Зеро, сиз Аллоҳга дуо қилиб, Уни зикр этар экансиз, Аллоҳ сизни эшитади, барака беради, яхши кўради ва сиздан рози бўлади. Доктор Босил Анзий. https://t.me/sultonuvaysbobo
Абдурроҳман ибн Абу Лайла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Каъб ибн Ужра мени учратиб қолиб: «Сенга бир совға берайми? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга чиқдилар. Биз у зотга «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом беришни-ку, биламиз, аммо сизга қандай салавот айтамиз?» дедик. «Аллоҳумма! Солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама соллайта ъала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд. Аллоҳумма! Барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама барокта ъала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айтинглар», деди». Тўртовлари ривоят қилганлар. Саловатнинг маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадни ва оли Муҳаммадни худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан. Муҳаммадни ва оли Муҳаммадни худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан». «Ҳадис ва ҳаёт» китоби 35-жуз https://t.me/sultonuvaysbobo
Набий соллаллоҳу васалламга Саловот айтинг. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Имом ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда Омир ибн Робиъанинг оталари қуйидагиларни айтадилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким менга салавот айтса, фаришталар унга ҳам менга айтган салавотининг баробарида салавот айтиб турадилар. Банда салавотни хоҳласа, оз айтсин, хоҳласа, кўп», деганларини эшитдим». Қуръон тиловати ва Аллоҳнинг зикридан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш энг савобли ишлардан ҳисобланади. Чунки бу нарса Аллоҳ таолонинг амри. Шунинг учун ҳам намознинг ташаҳҳудида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилади. Имом Шофеъий: «Ташаҳҳудда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилмаса, намоз намоз бўлмайди», деганлар. Имом Насаий ва имом Аҳмад ибн Ҳанбаллар ривоят қилган ҳадисда Абу Толҳа розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: «Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларидан қувонч балқиган ҳолда келдилар. Биз: «Юзингизда қувонч кўрмоқдамиз?!» дедик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чунки ҳузуримга фаришта келиб, «Эй Муҳаммад, албатта, Роббинг айтур: «Ким сенга салавот айтса, албатта, Мен унга ўн марта салавот айтишим, ким сенга салом айтса, Мен унга ўн марта салом айтишим сени рози қилмайдими?» деди», деб хабар бердилар. Ушбу маънодаги ҳадиси шарифлар жуда ҳам кўпдир. Асрлар давомида мусулмонлар ушбу оятга ва ҳадисларга чин ихлос билан амал қилиб келмоқдалар. Намозларида ўз Пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмоқдалар. У зоти бобаракотнинг номи шарифлари зикр этилиши билан салавот айтишга шошиладилар. Аҳли солиҳ кишиларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдан иборат кундалик вазифалари ҳам бор. Аксинча, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари зикр қилинганда у зотга салавот айтмаслик мусулмонларнинг надоматга йўлиқишларига сабаб бўлади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Имом Термизий ва Имом Насаийлар ривоят қилган ҳадисда: «Кимнинг ҳузурида мен зикр қилинсам-у, у менга салавот айтмаса, ўша одам бахилдир», деганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр этилганида у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмаслик ниҳоятда ёмон ишдир. عَنْ عَبْدِ الرَّحْمنِ بْنِ أَبِي لَيْلَى رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَقِيَنِي كَعْبُ بْنُ عُجْرَةَ فَقَالَ: أَلَا أُهْدِي لَكَ هَدِيَّةً، إِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ عَلَيْنَا فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، قَدْ علِمْنَا كَيْفَ نُسَلِّمُ عَلَيْكَ فَكَيْفَ نُصَلِّي عَلَيْكَ؟ قَالَ: قُولُوا اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.
14 август жума куни Рабиул аввалнинг 1- куни 📜Мадинага кириб келган кунларидан кўра мунавварроқ ва гўзалроқ кунни ҳеч қачон кўрмаганман... عن أنس قال: لما هاجر رسول الله ﷺ كان رسول الله ﷺ يركب وأبو بكر رديفه، وكان أبو بكر يعرف في الطريق لاختلافه إلى الشام، وكان يمر بالقوم فيقولون: من هذا بين يديك يا أبا بكر؟ فيقول: هاد يهديني. فلما دنوا من المدينة، بعثا إلى القوم الذين أسلموا من الأنصار، إلى أبي أمامة وأصحابه، فخرجوا إليهما، فقالوا: ادخلا آمنَين مطاعَين، فدخلا، قال أنس: فما رأيت يومًا قط أنور ولا أحسن من يوم دخل رسول الله ﷺ وأبو بكر المدينة، وشهدت وفاته، فما رأيت يومًا قط أظلم ولا أقبح من اليوم الذي توفّي رسول الله ﷺ فيه. صحيح: رواه أحمد (١٢٢٣٤) وأبو يعلى (٣٤٨٦) كلهم من حديث حماد بن سلمة، عن ثابت، عن أنس Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловда олдинда, Абу Бакр эса уларнинг орқаларига мингашган эди. Абу Бакр Шомга қатнаб тургани учун йўлда уни танишар эди. У одамларнинг ёнидан ўтаётганида улар: «Эй Абу Бакр, ёнингдаги бу киши ким?» деб сўрашарди. У эса: «Менга йўл кўрсатаётган йўлбошчи», деб жавоб берарди. Мадинага яқинлашганларида, ансорлардан Исломни қабул қилган қавмга — Абу Умома ва унинг шерикларига одам юбордилар. Улар икковларининг олдига чиқиб: «Омонликда ва итоат қилинган ҳолда киринглар», дейишди ва улар (шаҳарга) киришди. Анас айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр Мадинага кириб келган кунларидан кўра мунавварроқ ва гўзалроқ кунни ҳеч қачон кўрмаганман. Ва у зотнинг вафот этган кунларига ҳам гувоҳ бўлдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган кунларидан кўра қоронғироқ ва ёқимсизроқ кунни ҳеч қачон кўрмаганман». Имом Аҳмад ва Абу Яъло Ҳаммод ибн Саламадан, у Собитдан, у эса Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган, саҳиҳ ҳадис. 🔖Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган чоғларида биз худди ёмғирли тунда қаровсиз қолиб кетган қўйлар каби бўлиб қолгандик", деди. Анвар Аҳмад https://t.me/sultonuvaysbobo
#muftiy_minbari Фарзандлар ўртасида адолат қилинг! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Вақт ⏳Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳар куни *12 минг марта тасбеҳ (!) айтишларига ҳайрон бўлардим. Яъни, бунинг учун 3 соат кетади, деб ўйлардим. Кейин англадимки, бу оддий ҳол экан. Масалан, бир инсон 3 соат давомида бирор футбол ўйинини таҳлили билан томоша қилиши мумкин. Масала — инсоннинг қизиқишлари ва устуворликларида. (Яъни, гап вақтда эмас, инсон нимани муҳим деб билиши ва нимани устувор қўйишидадир) -3 соатда 10 минг марта истиғфор айтиш мумкин. -3 соатда 5 порагача Қуръон ўқиб, ҳар ҳафта бир марта Қуръонни хатм қилиш мумкин. -3 соатда 20 та ҳадисни ёдлаш(ўрганиб дарс қилиш) мумкин. -3 соатда (кичикроқ) бир китобни ёки фойдали китобдан 100 саҳифани ўқиш мумкин. Аммо гап барибир устуворлик ва қизиқишларда. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчимиз! Зое кетказаётган вақтларимизга афсус! ▫️*Ибн Аббоснинг мавлоси Икрима ривоят қилган, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳар куни ўн икки минг марта тасбеҳ айтар эди. У киши: «Мен гуноҳим миқдорида тасбеҳ айтаман», дер эди. (Ибн Ҳажарнинг «Ал-Исоба фи тамйизис саҳоба» асаридан. Санади саҳиҳ). Анвар Аҳмад. https://t.me/sultonuvaysbobo
#muftiy_minbari Тажрибасиз халоскорлар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#savol_javob #azon #duo ☪️ АЗОН ДУОСИНИ ҲАР КИМ ЎЗИ ҚИЛАДИМИ? ❔ Савол: Азон дуосини ҳар ким ўзи қиладими ёки имом ё муаззин ўқиса, бошқалар омин деб турадими? Чунки бу ҳолат турли жойларда турлича экан. 💬 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Азонга жавоб бериш, дуоларини қилиш шариатимизда жорий этилган ва ҳар бир шахс айтиши керак бўлган зикр ҳисобланади. Ҳожатхонага кириш ва чиқишдаги, тонгги ва кечки дуолар ҳам шу туркумдаги зикрга киради. Яъни ҳар бир шахс алоҳида қилиши афзал саналади. Шу боис ҳам айрим фуқаҳолар азон тугагач, унинг дуосини муаззин ҳам, эшитувчи ҳам ўқийди, деганлар. Шуни унутмаслик лозимки, бу ишнинг асоси фарз ёки суннат амалга эмас, балки афзалликка бориб тақалади. Агар қавмдан кўпчилик азон дуосини билмаса, имом ёки муаззин бир муддат таълим учун баланд овозда ўқиб туришида гуноҳ йўқ, лекин доимий равишда баланд овозда бир киши ўқиб беришни одат қилиб олмаслик тавсия қилинади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази https://t.me/sultonuvaysbobo
#foydali #miya #inson 🧠 ЁЛҒОН ҚАЕРДА ШАКЛЛАНАДИ? ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari Мўминнинг меърожи 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#duo #issiq ☀️ЖАЗИРАМА ИССИҚДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", деганлар. 🤲 Шунинг учун жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг! MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Оталик бурчини бажармаган отамнинг розилигини олишим шартми? Савол: Менинг отам оталик бурчини бажармаган, моддий ва маънавий таъминламаганлар, ҳозир камдан кам кўришиб турамиз, лекин улар бефарқлар. Бу дунёда уларни розилигини олишим керакми? Нотўғри савол берган бўлсам узр. Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Шариатимизда отанинг ҳам, фарзанднинг ҳам ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари бор. Аммо отанинг масъулиятсиз ёки золим бўлиши фарзанд зиммасидан унга яхшилик қилиш, ҳурмат кўрсатиш ва силаи раҳм қилиш мажбуриятини асло соқит қилмайди. Қолаверса, ҳадисларда Аллоҳнинг розилиги отанинг розилигига боғлиқ экани айтилган. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббнинг розилиги отанинг розилигида ва Роббнинг ғазаби отанинг ғазабидадир”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Шу сабабли, отангизнинг ўтмишдаги хатолари ва ҳозирги бепарволигига қарамай, бу дунёда унинг розилигини олишга ҳаракат қилишингиз, учрашганда очиқ юз ва ҳурмат билан кутиб олиб, ҳол-аҳвол сўрашингиз ва ундан алоқани бутунлай узиб юбормаслигингиз лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/sultonuvaysbobo
Расулуллоҳ ﷺнинг дуолари: Аллоҳ юзини ёруғ қилсин. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисни ёдлаб, бошқаларга етказган кишилар ҳақида бундай деганлар: نَضَّرَ اللَّهُ امْرَأً سَمِعَ مِنَّا شَيْئًا فَبَلَّغَهُ كَمَا سَمِعَهُ "Биздан бир сўз эшитиб, уни қандай эшитган бўлса, шундай етказган кишининг юзини Аллоҳ ёруғ қилсин" (Имом Термизий ривояти). Бу муборак дуо асрлар давомида муҳаддис уламоларга куч ва ғайрат бағишлади. Улар ҳадисларни тўплаш учун чўл-саҳроларни кездилар, узоқ мамлакатларга сафар қилдилар, очлик ва қийинчиликларга сабр қилдилар. Баъзи муҳаддислар атиги бир дона ҳадисни текшириш учун ойлаб йўл босганлар. Имом Шарафуддин Тийбий раҳматуллоҳи алайҳ мазкур ҳадисни шарҳлар экан, жумладан, бундай дейдилар: وَإِنَّمَا خَصَّ حَافِظَ سُنَّتِهِ وَمُبَلِّغَهَا بِهَذَا الدُّعَاءِ؛ لِأَنَّهُ سَعَى فِي نَضَارَةِ الْعِلْمِ وَتَجْدِيدِ السُّنَّةِ، فَجَازَاهُ فِي دُعَائِهِ لَهُ بِمَا يُنَاسِبُ حَالَهُ فِي الْمُعَامَلَةِ “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатни кўз қорачиғидек асраб, уни одамларга етказган зотларни айнан мана шу дуо (юзнинг нурли ва гўзал бўлиши) билан сийлаганлари бежиз эмас. Зеро, муҳаддислар илмнинг тароватини сақлаш ва суннатни қайта жонлантириш йўлида бутун борлиқлари билан ҳаракат қилдилар. Сарвари коинот ҳам уларнинг қилган мана шу гўзал амаллари эвазига, юзларига икки дунё гўзаллиги ва нурини тилаб, дуо қилдилар” ("Шарҳу Мишкотил масобиҳ" китоби). Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ ҳам мазкур ҳадисни шарҳлаб, айтадилар: لَيْسَ مِنْ أَهْلِ الْحَدِيثِ أَحَدٌ إِلَّا وَفِي وَجْهِهِ نَضْرَةٌ لِهَذَا الْحَدِيثِ “Муҳаддислардан ҳар бир кишининг юзида ушбу ҳадис(даги дуо) сабабли нур ва тароват бўлади”. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ муҳаддисларнинг мақоми ҳақида айтганлар: "Ҳар бир замондаги муҳаддислар ўз замонидаги саҳобаларга ўхшайдилар. Мен бирор муҳаддис олимни кўрсам, гўё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бирини кўргандек бўламан". Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан динни қабул қилиб, кейинги авлодга етказган бўлсалар, муҳаддислар ҳам шу омонатни асраб келган ворислардир. Шунинг учун суннатни ўрганиш, муҳаддисларни ҳурмат қилиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларига эргашиш ҳар бир мўмин учун шарафли вазифадир. https://t.me/sultonuvaysbobo
Овқат ейиш бўйича мусобақалашиш: Ислом ва замонавий илм нуқтаи назаридан зарари. Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кўп ёки тез овқат ейиш бўйича “мусобақа”лар оммалашиб бормоқда. Баъзилар буни шунчаки қизиқарли шоу деб билса, бошқалар уни рекорд ўрнатиш воситаси сифатида қабул қилади. Бироқ Ислом таълимотида ҳам, замонавий тиббиётда ҳам инсон организмини зўриқтириши ва исрофга йўл қўйиши тақиқланади. Ислом меъёрни буюради Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки, У исроф қилувчиларни севмас” (Аъроф сураси, 31-оят). Ушбу оят нафақат овқатнинг ҳалол бўлишини, балки унинг миқдори ҳам меъёрда бўлиши лозимлигини англатади. Зеро, ортиқча овқат ейиш ҳам исрофнинг бир кўриниши ҳисобланади. Бу оят “бутун тиб илмини ўзида жамлаган оят” дея ҳатто ғайридинлар томонидан эътироф этилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Одам боласи қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган. Одам боласига қаддини тутиб турадиган бир неча луқма кифоя. Жуда бўлмаса (ошқозонининг) учдан бирини таомига, учдан бирини ичимлигига, учдан бирини нафасига (ҳавога) ажратсин”, дедилар (Имом Темизий, Имом Ибн Можа ривояти). Бу ҳадис соғлом овқатланишнинг энг қисқа ва мукаммал дастури саналади. Ибн Сино: “Касалликнинг иккита сабаби бор. Бири кўп ейиш, иккинчиси тўқ қоринга ейиш”, деган. Илмий факт: ошқозон тўйганини дарҳол билдирмайди Инсон овқатланаётганда тўйиш ҳақидаги сигналлар ошқозондан мияга тахминан 15-20 дақиқа ичида етиб боради. Шу сабабли жуда тез овқатланган одам эҳтиёжидан анча кўп овқат истеъмол қилади. Тадқиқотларда тез овқатланувчи инсонларда ортиқча вазн, семириш, 2-тур қандли диабет хавфи юқори экани аниқланган. Ошқозоннинг имконияти чекланган Оддий ҳолатда инсон ошқозонининг ҳажми тахминан 1-1,5 литр атрофида бўлади. У маълум даражада кенгайиши мумкин, аммо қисқа вақт ичида бир неча литр овқат ва суюқлик қабул қилиш ошқозон деворини зўриқтиради. Кўп овқат ейиш эса, ошқозоннинг ҳаддан ташқари кенгайиши, ошқозон ҳаракатининг вақтинча тўхтаб қолиши, ҳатто ошқозон ёрилиши каби ўлимга олиб келади. Аниқ факт: хот-дог ейиш мусобақаларида ўлим ҳолатлари кузатилган Тез овқат ейиш мусобақаларида энг катта хавфлардан бири – бўғилиш. Хот-дог, гамбургер ёки катта бўлакли гўштни жуда тез ютиш натижасида овқат нафас йўлига тушиши мумкин. Бундай мусобақалар вақтида бўғилиш сабабли бир қанча иштирокчилар вафот этгани кузатилган. Юрак ва қон айланишига таъсири Катта ҳажмдаги овқат ҳазм қилиниши учун ҳазм тизимига кўпроқ қон юборилади. Бу ҳолат юрак уришининг тезлашишига, қон босимининг ўзгаришига ва юрак ишининг оғирлашишига сабаб бўлади. Юрак-қон томир касаллиги бор инсонларда бу ҳолат янада хавфли. Инсон танаси – омонат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сенда танангнинг ҳам ҳаққи бор”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Демак, инсон танаси билан тажриба ўтказиш, уни кўнгилочар мусобақалар учун зўриқтириш Исломнинг инсон саломатлигини асраш тамойилига зиддир. Шунинг учун, инсон ўз жонига ҳам, танасига ҳам қасддан зарар етказмаслиги лозим. Хулоса Мўмин киши овқатни нафсни қондириш ёки рекорд қўйиш учун эмас, балки Роббисига ибодат қилишга қувват бўлиши мақсадида, меъёр билан истеъмол қилади. Чунки меъёр – Исломнинг гўзал фазилатларидан бири, саломатлик эса Аллоҳнинг энг катта неъматларидандир. Даврон НУРМУҲАММАД https://t.me/sultonuvaysbobo
#duo #abituriyent #imtihon 🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ ⏺ Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланади. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз: ﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾ Ўқилиши: Робби ишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий. Маъноси: Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин (Тоҳа сураси, 25-оят). ﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾ Ўқилиши: Робби зидний ъилман. Маъноси: Роббим, илмимни зиёда қилгин (Тоҳа сураси, 114-оят). ﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾ Ўқилиши: Субҳанака лаа ъилма лана илла ма ъалламтана иннака антал-ъалиймул-ҳакийм. Маъноси: Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан (Бақара сураси, 32-оят). اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ Ўқилиши: Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороьту ва маа ҳафазту фардудҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи. Маъноси: Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни менга қайтаргин. اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан. Маъноси: Аллоҳим сендан фойдали илмни сўрайман. اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً Ўқилиши: Аллоҳумма, лаа саҳлан илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза шиьта саҳлан. Маъноси: Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан. ©️ Даврон НУРМУҲАММАД ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari Намоз буюк ибодатдир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
«СУННАТ НАМОЗЛАРНИ МАҲКАМ УШЛАШ ҲАҚИДА» ТАГАЕВ АДИЛ Беруний тумани бош имом-хатиби Бизди социаллық тармақларда бақлап барың! 🥺Телеграм| 🤪Facebook| 🛍Instagram| 😍Youtube 🧐 Интернет сайтымыз: paziylet.uz
👍👍👍 📺 Axborot24 | Prezidentimiz Kavkaz musulmonlari idorasi raisi, shayxulislom Ollohshukur Poshshozodani qabul qildi #10iyul ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari Совчиликнинг ҳам одоби бор 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣