tgindex
ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

Статистика
@supper_rasmрусский

ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент. @D_Uzbegoyim

Последний пост
13:07
Последнее чтение
14:41
Постов за неделю
124
Всего постов
385
Тип
открытый
Язык
русский
В каталоге с
15 авг.
Подписчики
12 337
−26 за 2 дн.
Сутки
−26
−0,21%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
3 268
40 постов
Вовлечённость
26,5%
к подписчикам
Постов в день
17,7
всего 385
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
2 840
1/48двое суток
3 254
1/72трое суток
3 510

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 13:071 952335

    ​​📝Куннинг охири. Тасирли хикоя. Йиртиқ пайпоғини кияётган онам мени кўрмасин деб нариги ёққа ўгирилиб олди. Мен эса кузатиб, сезиб ўтирибман — унинг кўзига ёш келди. Йиғлаганини билдирмаслик учун пайпоғини кийиб бўлгач ҳам бирпас ўша алпозда ўтирди-да, кейин менга қарамай қўзғалди. Ўзини хушнуд кўрсатишга уриниб: — Бугун маош оламан, ўғлим! — деди. Мен фақат жилмайиб қўйдим. Эҳ, кошки, англамасам экан онамнинг бу сўзларида шодликдан кўра қат-қат аламнинг, дарднинг нафаси борлигини. Бир ой тинмай ишлаб оладиган ҳақи кунда олинадиган иккита ноннинг учта бўлишига етмаслигини иккаламиз ҳам яхши биламиз-ку. Барибир у ўзини дадил тутади. Онам кўчада ҳар кун ҳар тур кийинадиган ўзи тенгқур аёлларни кўрмайди, ҳашаматлар ҳақида соатлаб мақтанадиган сатангларни эшитмайди, йиллаб бир хил кўйлак кийиб юришдан ор қилмайди. У фақат мени кўради, мени билади, ёлғиз ўғлини. Онам бир нарсадан ёмон қўрқади. Эндигина ақли тўлишиб, мурти сабза ураётган жигарбандининг ҳамма-ҳаммасидан эрта совиб қолишидан ҳадик тортади. — Ўқишингга кеч қолмагин, болам! Онамнинг қалтироқ товуши мени сескантириб юборди. Шу титроқ товуш эсимни таниганимдан буён қулоғимда жаранглаб келади. “Ўқишингга бор” дегани унинг мендан кутаётган жамики орзу-умидларининг йиғиндиси эканини, шу гапи “Бор умидим сендан, ўғлим” деган ўтинчга, илтижога тенг эканини ёш кўнглим билан ҳис қиламан. Онам одатича деворлари шўрлашган шу қадрдон уйимизга тикилиб-тикилиб қарайди-да, сумкасини қўлига олади. Қайдам, эҳтимол ҳар сафар уйдан чиқаётганда шу остонага омон қайтишини, унга куч ва умид берувчи ўғлининг ёнига тезроқ келишини тилар. Сумкасига кўзим тушиб эзиламан. Олинганига ўн йиллар бўлган бу сумканинг ҳаммаёғи титилиб, кўримсиз ҳолга келган. Ҳозир бунақа матоҳни онамдан бўлак ҳеч ким тутмайди. Онамнинг ҳам ҳамма нарсага ҳаваси келади, кўп нарсаларни истайди. Лекин барини менинг эртам — ўқишим, ишлашим, яхши пул топишим билан боғлайди. Унинг учун энг ширин, осуда ҳаёт — менинг ҳузурим. Аммо буларнинг биронтасиям бўлмаса-чи? Мендек девонадил ўғлининг бу умидворликка қурби етмаса-чи? Унда эрта қариётган умрини ёлғиз менга сарфлаган муштипарнинг мукофотини ким беради? Тупроққа кўмилган ҳавасларнинг ҳақини ким тўлайди, ярим кўнглини ким бутун қиларкин? Мени шундай саволлар энди-энди росмана қийнай бошлади. Онам кетганидан сўнг мен ҳам кўчага чиқиб кетдим… …Кечқурун ҳаётимда илк бор уйга онамдан кейин кириб келдим. Унинг хавотирини — мени йўқотиб қўйган юрагининг потирлашини отамдан кейин бир йилдаёқ сўлиб бўлган чеҳрасига бир қарашда сездим. Жовдираб турганича қотган онамнинг ёнига бордим. Муштимда сиқилиб, ғижимланган пулларни аста узатдим. У менинг бир кунда қадоқ боғлаган, шилинган кафтларимга, кулиб турсам ҳам ҳорғин кўринаётган юзимга боқиб барчасини тушунди. Мени бағрига маҳкам босиб узоқ, жуда узоқ йиғлади. 🌸🌸https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

  • 13:071 798284

    ​​📝БИР КАФТ МЕҲР... — Ойимни кўриб келмоқчиман. Соғиниб кетдим. — Соғинган бўлсанг бориб кўриб кел. Хоҳласанг, бир-икки кун туриб келсанг ҳам майли. Турмуш ўртоғининг гапларидан, бефарқ бўлиб айтган гапларидан Ҳуморанинг юрагини яна шубҳа-гумонлар кемира бошлади. Кўнгил осмонини қоп-қора булутлар қоплаб олди. Онасини соғингани ҳам ҳаёлидан фаромуш бўлди. “Севмайди! Аниқ севмайди. Бошқани... Ҳа, бошқани севган. Менда кўнгли йўқ. Бўлганида бунчалик бефарқ бўлиб гапирмасди. Бормисан, йўқмисан демайди-я, тавба! Ахир мен ҳам одамман! Мен ҳам аёлман. Унинг меҳридан баҳраманд бўлгим, у учун суюкли, азиз бўлгим келади. Озгина... Озгина меҳр кўрсатиш, бир кафтгина меҳр бериш шунчалик қийинми?..” Ҳумора изтиробларини қайта юрагига кўмганича, кўзларидаги ёшни қўллари билан сидириб, ошхонага ўтиб кетди. — Элдор ака, тўйимиздан кейин ҳеч айлангани чиқмадик. Бугун кинога борайлик. Уйда битта ўзим сиқилиб кетяпман. — Э, Ҳумор, нима бор кинода. Ишдан чарчаб келдим. Шунақа чарчаганманки, ишхонада тушликдан кейин фақат уйга келиб, маза қилиб мизғиб олиш ҳақида ўйладим. Эртага ишларим бугунгидан ҳам кўп. Бошқа пайт борармиз. Элдор шундай деб, ётоққа кириб кетди. Ҳумора яна тушкунлик, шубҳа-ю гумонлар, изтироблар гирдобида қолди. Юзлари аламдан қизиб кетди. Элдорнинг ухлаганини билдирган хуррак эса баттар аламини келтирди. Шу кунгача йиғилиб келган изтироблар аламини йиғидан олди... — Нимага бугун ёзган смсимга жавоб ёзмадингиз? — Ишда эдим-ку! Сенга бекорчиманми? Иш жуда кўп эди, ҳатто тушликка зўрға вақт топдим. Сен смс ёзмадингиз дейсан. — Тушлик қилгани вақт топибсиз-ку! Битта “Ҳа” ёки “Йўқ” деб ёзиб, жўнатиб юбориш шунчалик қийинми?! — Мен унақа нарсаларга йўқман! Смс ёзиш, кино, театрга бориш, қўлтиқлашиб сайрларга чиқиш ёқмайди. Ҳумор, ўзи сенга нима бўляпти? Ғалати бўлиб қолгансан. Агар уйда зерикаётган бўлсанг, онангларникига бориб кел. Улар ҳам хурсанд бўлиб қолишади. Ҳуморанинг қулоқларига гап кирмасди. “Ҳамма айб ўзимда. Севги, муҳаббат йўқ нарса, муҳаббат тўйдан кейин, оилада пайдо бўлади, дедим. Кўрмаган, билмаган одамимга, ота-онам ёқтирган инсонга индамай тегиб кетавердим. Мана, энди ўтирибман... Бир калима ширин сўзга зор бўлиб! Пешонам қурсин. Айни ўйнаб-куладиган пайтимда шундай аҳволда ўтирсам-а? Яна мана шу бемеҳр инсон билан бутун умр яшашни бўйнимга олганман. Эҳ...” — Нима бўлди?! Ҳуморага нима бўлди? Кўзлари юмуғ-у, қулоғига таниш овоз эшитиляпти. Бу Элдор акасининг овози. “Тирик эканман”. Ҳаёлидан ўтди Ҳуморанинг. — Йўлдан ўтаётганда машина туртиб юборибди. Ҳавотирли жойи йўқ. Фақат оёғи ва чап қўли озгина шикастланган. Бир-икки ҳафта ётиб, даволанса, ҳаммаси яхши бўлади. Шифокорнинг гапларини эшитиб бўлиб, ёнига келган Элдорнинг нафасини сезиб, Ҳумора кўзларини очди. — Элдор ака... Мен... Мен... кўрмай қолдим. — Гапирма. Ҳаммаси яхши бўлади. Тезда тузалиб кетасан. Ўзим қарайман. Қўлларидан тутиб турган қўлнинг тафтини, меҳрини илк бор ҳис қилди Ҳумора. — Бугун ишга бормайсизми? — Йўқ. Икки ҳафталик таътил олдим. Сенга ўзим қарайман. Онангни овора қилгим келмади. Хумора Элдорни биринчи марта кўраётгандек қаради. Ҳамиша ишим дейдиган одам, икки ҳафта ишга бормаса-я! Яна уни деб! — Эгнингдаги кўйлагингдан касалхона ҳиди келиб қолибди. Кел, мана бунисини алмаштириб қўяман. Қўлингни эҳтиёт қилиб киргизасан. Турмуш ўртоғининг авайлаб, бирор жойига озор бериб қўймаслик ниятида жуда эҳтиёткорлик билан кўйлагини алмаштиришига ёрдам беришини кўраркан, Ҳуморанинг юраги титраб, йиғиси томоғига тиқилди. “Тўғри айтишган экан... Муҳаббат оиладан, меҳрдан яралади, эътибордан яралади. Бир кафтгина меҳрдан... 🌺 🌸 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

  • 10:572 44919

    📹 Toзаловчи  40➖қисм 🌸☘🩵 ┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄ 📺   КАНАЛМИЗДА СЕРИАЛ. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

  • 10:572 379245

    ​​7. “Мурувват уйи”нинг қуёши кеч чиқади. Бугун эртароқ чиқибди. − Бобожон, директорнинг кабинетига борар экансиз, чақираяптилар, − деди меҳрибон ҳамшира Насиба. – Қизингиз билан куёвингиз кепти, сизни олиб кетар эмиш, суюнчи беринг! − Қизим? Куёвим? – ажабланди Давлатмурод бобо. – Наҳотки? Йигирма йил деганда-я? Давлатмурод бобо директорнинг кабинетига яқинлашди. Ичкаридан эшитилаётган куёвининг овозини таниди: − Энди, гапни кўп қилманг, Саид ака, икки миллион сўм кўчада ётмайди. Давлат бу йил отамизга икки миллион бераяпти, келаси йил ўн​​миллион берса ҳам ажаб эмас. Қолаверса, навбатсиз енгил машина олиши мумкин деган жойидан фойдаланиб, биттагина “Каптива” олсак деган ниятимиз бор. Отамизнинг шарофати билан биз камбағаллар ҳам “Каптива”ли бўлиб қолайлик. Жуда қўймасангиз, байрамлар ўтгандан кейин келтириб қўярмиз яна. Давлатмурод бобо секин хонасига қайтди. − Ҳа, Давлатмурод бобо, нега қайтиб келдингиз? − Нарсаларимни йиғиштириб бер, қизим. Девордаги момонгнинг сурати эсингдан чиқмасин, − чопонини кийди Давлатмурод бобо. – Борсам борай, бир камбағал “Коптувак”ли бўлса бўлсин. Қизим ҳам минар-ку…!!! Хулоса узингиздан хикоя тугади. Каримберди Турамурод. 🌸🌸 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

  • 10:562 291385

    Гоҳ театр қўйиб беришса, гоҳ кино кўрсатишади. Худонинг берган куни қайсидир артист концерт беради. Давлатмурод бобога эндиги ашулачилар ёқмайди. Давлатмурод бобога ёқадиган қўшиқчилар ўтиб кетди. Давлатмурод бобо секин туриб, хонасига йўл олади. − Давлатмуродбобо, сиз ҳам бошқаларга ўхшаб қўшиқ эшитинг, рақсга тушинг, мана, қанча момолар бор, биронтасини рақсга тортинг-да бундай, − деган директор Саид аканинг гапига парво қилмайди. − Биз ўйнаб бўлдик, улим, − дейди. – Момоларингни тортишга етадиган куч йўқ энди. Давлатмурод бобога ўзининг хонаси бир олам, бир дунё. Шу хонада ўзининг “киносини кўриб” ўтиради. Бу оқшом қизларининг “киносини кўради”. Дилороми туғилганда бир севинган эди, Гулороси туғилганда икки севинган эди. Зарбувиси ҳам Дилоромни узатганда бир кучанган эди, Гулоросини узатганда икки зўриққан эди. − Куёв ҳам ўғил бўлади, − деган эди Зарбувиси. Икки куёв икки ёв бўлди. Икки қиз Зарбувиси “ана кетди, мана кетди” бўлиб ётганида бир келди, кетганида бир келди. Икки қиз Давлатмурод бобонинг ҳолидан бир хабар олмади. Икки ёв қўймади уларни. Икки қиз “Мурувват уйи”га навбати билан келади: бир Ғалаба куни биттаси, кейингисида иккинчиси. Икки қиздан бирови “Юринг, ота, бу ерда ётманг, уят бўлади”, демайди. Икки ёв қўймайди. Икки куёви ҳам катта. Катталар уйида юздан ошган қайнатани сақламайди. Уялади. − Эҳ, қизларим, қизларим-а, энангга тортмадиларинг, − пичирлайди Давлатмурод бобо. – Икковингдан бировинг ҳам… 6. “Мурувват уйи”нинг кечалари олис. Олис кечаларда Давлатмурод бобо олис-олис хотираларни ёдга олади. Ҳамма хотираларини Насимининг ҳунарлари ювиб кетади. Насими ичишга пул тополмаса, Давлатмурод бобонинг олдига келади. Авваллари сўраб оларди, кейин сўраб ўтирмайдиган бўлди. Пулнинг жойини билса, отаси йўқ демаса, сўраб нима қилади. Қўлини тиқиб, керагича олиб кетаверадиган бўлди. Насими кейинроқ бошқа ҳунар чиқарди, қўлини тиқиб, қўл тиққан жойини қуритиб кетадиган бўлди. Давлатмурод бобо саксондан ошганида пулини беркитадиган бўлди. Насимининг тиққан қўли қуруқ чиқдиган бўлди. Насими қуруқ қўл билан уйдан чиққиси келмади. Насими Давлатмурод бобонинг ёқасидан олди: − Пул бер, бобой, пул! Бундай паст кетма, бобой, пулни яширма! − Ундай деманг, Насимбой, ундай деманг, − сенлаган ўғилни сизлади Давлатмурод бобо. – Пулни яширмадим. Пул бўлса, сиздан яширармидим? − Давлат ветеранга отнинг калласидай пенсия беради, бобой, алдама, пулдан чўз! − Пул тугаб қолибди-да, Насимбой, пул тугаб қолибди. − Мана, пул тугаган бўлса! Насими Давлатмурод бобонинг кўкрагига калла қўйди. Давлатмурод бобо чалқанчасига йиқилди. Давлатмурод бобо ўзига келганида Насими аллақачон кўчага чиқиб кетган эди. Кейинги сафар Насими Давлатмурод бобонинг соқолидан тутамлаб, пул сўради. Ростдан ҳам пули қолмаган Давлатмурод бобо пул бера олмади. Юзига мушт тушди. Кўзининг ости кўкарди. − Йиқилиб тушдим-да, йиқилиб тушдим, − деди Давлатмурод бобо ажабланган маҳаллақўмга. – Қарилик қурсин. Ҳали ўнг бети билан, ҳали чап бети билан йиқилиб тушавериб, Давлатмурод бобонинг мудом кўзи кўкариб юришига шубҳаланди маҳаллақўм. Пойлайдиган бўлди. Пойлаган ушлайди. − Қўлинг синсин! Қўлинг акашак бўлсин! – сўкди Насимни. – Давлатмурод бобо менинг отам бўлганида елкамдан пастга туширмай, кўтариб юрган бўлардим. Ахир, … ахир отанг уруш қатнашчиси, герой-ку, номард! Ҳаҳ, қараб тур сен! Насими қараб турди. Маҳаллақўм Давлатмурод бобони “Мурувват уйи”га топшириб келди. − Ўғли келса, киритманг, отасини кўрмасин, − деб тайинлаб келди директорига. Маҳаллақўм Давлатмурод бобони қаерга қўйиб келганини бировга айтмади, ўзи ойда бир келиб турди. Икки йил деганда қизларига айтди. Икки йил деганда Давлатмурод бобони кўргани катта қизи келди. Кейинги йил кичкинаси… − Эҳ, Насим-а, Насимжоним-а, кимларга ўхшадинг-а, болам? – ингради Давлатмурод бобо. – Мен отамни норози қилмаган эдим-ку?

  • 10:562 450315

    📝Керак бўлиб қолган ота. “Мурувват уйи”нинг тунлари узун. Узун тунларда Давлатмурод бобо узун-узун ўйлайди. Ўйининг тагига ета олмайди… Кўзининг олдига қишлоғининг икки четида баланд тераклар ўсган кўчаси келади. Болалиги ўтган уй, чучмомалар терган Шомқочди дашти, гулдурамайдиган Гулдуртепа келади. Кўзини очса, шундайгина Қозонариқ четида, бўтакўзлар ичида ётиб, тепасида чулдираётган муллатўрғайни кўрадигандек. Кўзини бирпас очмай ётса, кимгинадир секингина қўлидаги қизғалдоқ билан юзини қитиқлайдигандек. Кимгина Зарбуви бўлади. Зарбувининг ҳар кокили зар бўлади. Зарбуви сулув бўлади. Зарбувининг сўзлари мулойим бўлади. Давлатмурод бобо кўзини очмай ётаверади. Зарбувини кутади. Зарбуви келавермайди. Давлатмурод бобо кўзини очади. Тепасида осмонни кўрмайди, муллатўрғайни кўрмайди. Давлатмурод бобо тепасида “Мурувват уйи”нинг шифтини кўради. − Эҳ, бургутдек ёшлик бирпасда ўтди-кетди, − пичирлайди Давлатмурод бобо. 2. “Мурувват уйи”да кечроқ тонг отади. Давлатмурод бобо ундан ҳам кеч туради. Ухламайди. Ўй ўйлайди. Эслайди. Эси тиниқ. Москвани эслайди. Москванинг совуғини эслайди. Киевни эслайди. Киев тутаб ётади. Днепрни эслайди. Днепр одамнинг жасадига тўла бўлади. Варшавани эслайди. Варшава вайрон бўлиб ётади. Берлинни эслайди. Берлин ҳувиллаб ётади. Ҳувиллаган уйларнинг биридан югуриб чиққан бир немис Давлатмурод бобонинг бўғзига ёпишади. Давлатмурод бобони буғади. Давлатмурод бобога нафас етмай қолади. Аммо немиснинг қўллари бирданига бўшашади. Лабининг четидан қон сизиб чиқади. Давлатмурод бобонинг ханжари ўз ишини қилади… − Эҳ, энағар немис, умримнинг зўр йилларини увол қилдинг-а, − пичирлайди Давлатмурод бобо. 3. “Мурувват уйи”нинг соатлари секин юради. Аммо нонуштаси кечикмайди. Нонуштаси камбағалнинг тушлигича келади. Сутли ош, сарёғ, қаймоқ, сузма, қаҳва, шоколад, печенье, юмшоқ нон. Юмшоқ-ки, тишнинг кераги йўқ… Давлатмурод бобо урушдан кейинги йилларни эслайди. Ҳамма нарсасини урушга берган одамларга уруш ҳеч нарса бермаганини эслайди. Одамлар нон тополмай, зоғора еганини эслайди, кунжара еганини эслайди. Давлатмурод бобо одамлар йўнғичқа еб, шишиб ўлганини эслайди. Давлатмурод бобо одамлар деворларнинг тагида ўтириб, очликдан ўлиб қолганини эслайди. Давлатмурод бобо Зарбувиси зоғор ёпганини эслайди. Зарбувиси кўмоч қилганини эслайди. Давлатмурод бобо Зарбувиси ҳали Насимининг, ҳали Жовлисининг оғзига нон тутгани, аммо ўзи оғзига ушоқ солмаганини эслайди. Давлатмурод бобо ўзи мажбурлаб, Зарбувисига бир бурда зоғора едирганини эслайди. Ана шунда Зарбувиси бир кулиб қўйганини эслайди. Давлатмурод бобо ўрнидан туриб кетади. − Эҳ, Зарбуви, нимага ундай қилдинг? – пичирлайди Давлатмурод бобо. – Мендан олдин ўлмагин, деб эдим-ку? 4. “Мурувват уйи”да кун ўтиши қийин. Давлатмурод бобо одамларга аралашавермайди. Одамларнинг гапи ёқмайди. Ҳали тўқсонга бормаган “тирмизаклар” сиёсатдан гаплашади. − Нимага ҳамма борган Москвадаги парадга Ўзбекистон бормади? Давлатмурод бобо юзга кирди. Бу “ёшлар”нинг олдида сипороқ тургиси келади. − Сиёсатга аралашманглар, сиёсатнинг эгаси бор, катталар бир иш қилса, билиб қилади, − дейди-ю, хонасига кириб кетади. Давлатмурод бобо хонасига кириб, ўнгига ёнбошлайди. Ёнбошлаб, ўй суради. Ўйининг охири бўлмайди. Насими сиёсатга аралашди. Депутат бўлди. Катта бўлди. “Уруғимиздан катта чиқмаган, қўй шу ишингни”, деган Давлатмурод бобога қулоқ солмади. Насимини катталик майиб қилди. Қишлоққа қайтиб келиб, кўкрагини захга бериб, қирқ кун ётди. Катталарнинг бирови ҳам сўраб келмади. Нурмат пиён сўраб келди. Насимига шу Нурмат пиён дўст бўлди. Насимига шу Нурмат пиён душман бўлди. Насими Нурмат пиёнга қўшилиб, Насим пиён бўлди. − Эҳ, улим-а, улим-а, кимларга тортдинг-а? – Давлатмурод бобо чапига ёнбошлайди. – Уруғимизда бундай ичгич йўқ эди-ку? 5. “Мурувват уйи”нинг шоми узоқ. Ҳар пешин бир ҳомий келса, ҳар шом бир томоша келади.

  • 09:162 7608

    📹 Toзаловчи  39 ➖қисм 🌸☘🩵 ┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄ 📺   КАНАЛМИЗДА СЕРИАЛ. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

  • 09:042 8021312

    🚨🚨🚨: ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ҳаётий воқеалар асосида 🍂    — Сўраганлар ким экан, ойи?   — Айтимку танимайман деб? — деди Гулсара опа эшик тарафга йўл олиб,— юравер ҳавотир олма. Аданг ҳам ўша ердалар. Бирор  гап бўлса ўзлари жавобини берадилар    Севара адасининг номини эшитиб ҳотиржам ойисига эргашди.    — Биз кўп вақтингизни олмаймиз, — деди эркаклардан ёши улуғи ўзини Комил Баҳромов деб  таништиргани салом- аликдан сўнг, — гапнинг индаллоси биз Севара қизингиз тиеаётган либослар сабаб бир таклиф билан келдик. Қизингиз яратаётган либослар бозорда жуда харидоргир.  Шу билан бирга танқис деса ҳам бўлади. Очиғи бошқа дўкондаги сотувчилар ўз таъминотчиларга Севара яратаётган либослардан буюртма беришиб ҳам ўртадаги бўшлиқни тўлдира олишмаяпти. Ундан кейин харидорлар ҳам анойи эмас,  қайси либос ҳақиқий тикувчи  қўлидан чиққан,  қайсиниси кўчирма фарқига яхши борадилар. Шунинг учун биз юқорида айтганимиздек уйингизга бир таклиф билан келгандик. Хўп десангиз бозорнинг ўзидан бир неча хонани ижарага олиб у ерда Севара қизимиз эскизлари асосида кийим тикиладиган цех очсак. Севарани у ерда ушбу тикувчи қизларга бригадир қилиб қўйсак. Иш ҳақи ҳам шунга яраша салмоқли бўлади.  Сотилган маҳсулотдан ҳам уларга яхшигина улуш ажратамиз. Шунга нима дейсизлар?     Севара индамай  билан адасига қаради.  Сойиб ака эса бироз ўйланган бўлди-ю,  сўнг меҳмонларга қаради:    — Нима қарор қилишни қизимнинг ўзи билади, — деди у жиддий, — у нима деса шу... —182— ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ҳаётий воқеалар асосида 🍂     Ўша хабарни эшитгандан буён Ҳусаннинг ороми бузилди. Ўтган куни синфдошлар билан навбатдаги чойхонаси бор эди. Йиғилдилар, у ёқ, бу ёқдан гаплашдилар.  Бир яхши ўтиргандилар. Ошдан сўнг ёнидаги оғайниси Мирсобит ачинганнамо деди:    — Эшитдингми,  Ҳусан?  Кўча бошидаги Бобур,  Нодирлар бор-ку?  Ўшаларнинг синглиси эрдан қайтиб келибди.  Биб-бинойи қиз эди-а,  менимча ёмон оилага келин бўлиб тушиб қолган экан шекилли.     Ҳусаннинг ранги қув ўчди:  — Рост гапми шу?  Қачон қайтиб келган экан?  — Тахминан икки ойлар бўлибди шекилли. Нега десанг  шунча вақт аввал  аёлимни ўша қизлари,  исми Севарамиди,  айнан ўшанга укол қилиш учун хонадонларига чақиртиришган экан. У кезлари Севаранинг аҳволи  анча тушкун аҳволда экан.  Юрагиям даволанишга муҳтож экан. Энг қизиғи уни уйига қайтиб келганидан ҳали кўпчиликнинг хабари йўқ экан. Қиз бечора остона ҳатлаб кўчага чиқмаётган экан,  ўйлашимча у маҳалла-кўйдан қаттиқ уялаётибди.    — Нега уялади?  — асаби бузилди Ҳусаннинг,— шундай қиз уйга қайтган бўлса, демак юз фоиз айб  эрида.    — Сен қаердан биласан буни? — ҳайрон бўлди Мирсобит   — Қаердан бўларди  , — оғир тин олди Ҳусан,— ахир саккизинчи синфгача у билан бир синфда ўқиганман.  Кейин йўлларимиз ажралишган эди.    — Шундай дегин?  Сен яхши десанг,  демак у қиз чинданам яхши бўлган. Бўпти бу гапларни қўяйлик, ўзингдан гапир. Бирор янгилик борми?  Эшитдик Ҳасан ҳадемай ота бўларкан.  Сен—чи?  Сенда ҳам бирор хушхабар борми,  ёки ҳалиям келинбола билан шахмат-шашка  ўйнаб ўтирибсанми?  Давоми бор.. —183— 🌸🌼 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

  • 09:032 796654

    🚨🚨🚨: ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)    Ёшлигимда катта ойим бир ривоятни кўп маротаба айтиб берардилар.     Қадимда бир бебош йигит бўлган экан. Умри давомида онасини шу қадар кўп куйдирган экан-ки,  охири онаизор жонидан тўйиб уни оқ қилишга мажбур бўлибди. Шу-шу йигит онасидан хабар олмай қўйибди. Онаси ҳам ундан ранжиган кўйи  яшашда давом этибди.    Орадан  йиллар ўтиб одамлар онага келиб ўғлининг фалон жойда жон бера олмай қийналиб,  чинқириб ётганини айтишибди ва унинг бошига боришини,  балки шунда фарзанди енгилроқ жон беришини айтишибди. Она эса ўғлини оқ қилганини,  уни ҳеч қачон кечирмаслигини айтиб боришдан бош тортибди.     Ўғилнинг қийналаётгани кўрган одамлар иккинчи,  учинчи, кўп бора келиб онадан ўғлининг ёнига боришни сўрашибди.    Улар "Фалончи авлиё айтди,  агар ўғлингизнинг бошига бориб бир оғиз  "розиман"  десангиз ўғлингиз барча оғриқдан фориғ бўларкан" дея ўтиниб сўрашибди.    Бироқ кўнгли жуда қаттиқ оғриган она бунга рози бўлмабди.    Ваниҳоят бир ақлли инсон "Бориб сизни кўнглингизни оғритган йигитнинг аҳволини бир кўринг ва хумордан чиқинг"  деган сўзлар билан уни ўғлининг ҳузурига бошлаб борибди.      Онаизор алам-аччиқ устида ўғлининг ёнига бориб унинг бошига тушган ишларни кўриб бехуш йиқилибди... —180— ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)      Онанинг ўғли тириклайин жизғанак бўлиб ёнар,  бироқ шунча азобга қарамай жон беролмас экан.  Бу ҳолатни кўрган онаизор адои тамом бўлибди.Олов кечга қадар йигитни бутун танасини куйдириб битирар, унинг этлари палахса бўлиб кетган  танаси туни билан минг бир азобда ўз ҳолига қайтар экан. Эртаси куни тонг сахардан бари яна қайта бошидан бошланар экан.  Манзарани кўрган онаизор "Мен ўғлимдан розима-а-а—н!  Мен уни кечирдим,  сен ҳам уни кечир,  художон!"  дея фарёд чекибди. Онаизорнинг дод-у фарёди фалакка ўрлабди. Шунда унинг ўғлининг жони озорлардан ҳоли бўлиб,  ўзи ҳам тез орада жон таслим қилибди.     Бувим бир вақтлар ана шу ривоятни айтганларида қўрқувдан этим жунжикиб, аъзои баданимни титроқ босар эди. Ўшанда қайдан ҳам билибман  ,  кези келиб ўз ўғлим ана шу ривоятдаги йигит ,  мен эса унинг онаси ўрнида бўлишимни.     Ҳусниддин...  Болам... Қаерда бўлсанг ҳам жонинг омон бўлсин. Илойим тез орада ортга қайтгин. Ўшанда сен ва Севаранинг ҳаётларингни изига қўйиш учун қўлимдан келганимни қиламан. Керак бўлса қудаларимни оёқларига тиз чўкиб ялиниб ёлвораман. Тағин ҳам улар яхши инсонлар экан,  бўлиб ўтган шунча гап-сўздан кейин уйимизга тўпалон қилиб келиб кетишмади. Севарага тегишли бир дона игна билан ҳам ишлари бўлмади. Бўлиб ўтган ишларда бизларни маломат қилишмади.    Ким билсин,  балки улар сени Россияга кетганингни эшитишган бўлишса,  қайтишингни кутишаётгандир. Сени қайтишингни мен ҳам кутяпман. Ўшанда барини бошидан бошлашни умид қиляпман. —181—

  • 08:482 755943

    🚨🚨🚨: ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) — Тамара хола,  битта нарсага ҳайронман. Аслан билан Теймураз кавказлик йигитлар-а?  — Ҳа,  нимайди?  — Билишимча кавказликлар ўта ғурурли йигитлар бўлишади. Уларнинг ошхонада ишлашлари эса кўзимга бошқача кўринди. — Сен бола керагидан ортиқ қизиқувчан экансан? — Тамара хола очиқ дераза ёнига бориб фартугининг чўнтагидан олган сигаретига ўт илаштирди, — очиғи бу ердаги йигитларнинг кўпчилиги бошқа иш илинжида юрибдилар. Улар Артемийнинг банкига ишга киришни ниятида юрибдилар.Қўриқлаш хизмати, инкасатция деганларидек. Тоза,  у қадар оғир бўлмаган,   энг муҳими мўмай маош билан таъминлайдиган,  энг асосийси муқим иш ўрнига эга бўлиш учун. Албатта бундай ишларга  синовдан ўтганлар киради. Артемий шу тартибда ўзига одам тўплайди.  Аслида мана шу ерга келишнинг ҳам ўзи бўлмайди. Сен қандай бошинг айланиб келиб қолгансан,  бунисини билмадим лекин.    Менимча бугунга етар-а, сен билан валақлашганимиз. Энди чиқиб даҳлизларни тозала.     Тамара опанинг гаплари   Ҳусниддинни ўйга толдириб қўйганди."Демак, — ўйлади у, — бу ерда истаганингдан ортиқ пул топишинг мумкин экан, фақат ақл билан иш тутсанг,  тадбирли бўлсанг кифоя экан..." 🍂       Кейинги кунларда  Қумри опанинг борган сари асаби бузилиб, ғазаби ошиб-тошиб бораётган эди. Бунинг сабаби ҳақида бировга тил ёриб чурқ этмайди-ю,  аммо  барига Севаранинг уйига кетиб қолиши эканлигини ўзи  яхши билади.  —178— ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)   "Севара яхши келин эди, — дея надомат билан ўйлайди у, — умуман олганда Маҳтума ҳам ёмон эмас, бироз бўшангроқ холос.  Севара эса билиб-билиб ишини қиларди,  озода,  қўли ширин,  пазанда,  чевар келин эди. У келганда ўтирган уйларимиз,  ҳовлимизга файз кириб қолганди. Энди эса бари яна эски ҳолатига тушди. Севара қайниларини ишга сола билганди. Қизлар билан эса яқин бўлишга ўзим йўл бермадим. Яхши кўрган келинойилари кетиб қолгач ўғилларим яна эски ҳолларига қайтиб олишди. Энг ёмони Ҳусниддиннинг чет давлатга кетиб қолгани бўлди.  Нима қилсаям болам. Минг жаҳлим чиққани билан уни ўйлаганда юрагим куяди.  " Ичимдан тушган иссиқ илоним"га жоним ачийди.  Ҳавотир ҳисси мендаям бор. Ахир ёмон она бўлсам уни Севара каби фариштадек қизга уйлантирармидим!? Мен шундай яхши қиз ўғлимни тўғри йўлга солади деб умид қилгандим. Тўғри,  қизга нисбатан ҳудбинлик қилдим. Ўзимни,  ўғлимни ўйладим.  Аммо айтдим-ку,  онаман мен...  Саккиз болам бўлса ҳам ҳар бирини ўз ҳолича яхши кўрадиган.  Қанчалар кўнглим оғримасин фарзандимдан  кеча олмайдиган. —179—

  • 08:472 825612

    🚨🚨🚨: ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Ҳаётий воқеалар асосида    — Пъер катта хўжайин Артемий Николаевичнинг дўстининг ўғли. Ёшлигида бир фалокат туфайли мана шундай дардга чалиниб қолган экан. Хуллас,  катта-ю кичик ҳожатини ушлай олмайди.  Энг ёмони организми ҳожати қистаётганини ҳам сезмас экан.  Бой инсонларнинг касаллиги ҳам ана шунақа антиқа экан. Дунёнинг энг бой одами ҳам еган овқатини таъмини билмайди-ку, бу ҳам ўшанга ўхшаган ҳолатда.  Кўриб турибсан,  Артемий жуда бой. Пъернинг отаси ҳам унинг дўсти бўлганидан сўнг йирик мансабдорлигини билиб олавер. Бундайларнинг пулни сассиғига чидай олмайди дейишади. Бироқ ана шу пуллар йигитчанинг дардига даво бўлмаганини кўриб турибсан. Бўлмаса гулдек йигит шу алфозда юрармиди?  Аммо унинг истеъдодига гап йўқ. Шўрлик одамларга қўшила олмагандан сўнг  шу йўл билан  дардини унутса керак-да!? Бир неча ой аввал ичкиликка ружу қўйган экан катта бошлиқ зора шу йўл билан дардини унутса деб бу ерга олиб келибди. Менга қара,  бола, — деди Тамара хола Ҳусниддинга таҳдидли боққанча,— ўзингни маҳкам ушла! Тағин  Пъерни  устидан кулиб ўтирмагин. У катта хўжайинга ўз ўғлидек қадрли. Пъерни мазах қилганларни асло кечирмайди. Сендан аввал ишга қабул қилинган икки йигит ҳам тилини тиймагани учун аввал жазоланиб, сўнг ишдан ҳайдалди.  Яна қанақа жазо дегин?  Қўй сўрама!?    — Гапни бошладингизни охирига етказинг! — дея тихирлик қилди Ҳусниддин,— ўйнасангиз мард ўйнанг-да,  хола!  — Майли,  айтсам айтаман, — деди Тамара хола тезда кўнақолиб, — буям бўлса сенинг фойдангга... .. —176— ИЛОН_ЙИЛИ Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) — Ўша йигитлар Пъернинг устидан "Без тормоз"  ,  яъни тормози йўқ деб кулишган экан.  Яна алламбало тутуруқсиз сўзлар билан ҳақорат қилишган. Бу гаплар Артемийнинг қулоғига етиб борган,  шунда унинг ғазаби шу даражада қўзиган-ки, илгари уни бу аҳволда ҳеч ҳам кўрмаганман. У йигитларни ўз қўллари билан хумордан чиққунча калтаклади,  сўнг "Даф бўлларинг!"  дея ҳайдаб солди. Йигитлар бўлса ер эмаклаб "Ишлаган ҳаққимизни беринг,  уйга қуруқ қайтолмаймиз"  дея обдон уввос солиб йиғлашди. Шунда Артемий бир шарт билан уларга иш ҳақларини беришини айтди.    — Қанақа шарт экан, хола!?   — Шартга кўра... йигитлар ўз пешоблари ва нажасларини қўшиб ейишлари керак эди. н    — Йигитлар шартни бажаришдими?  —кўнгли беҳузур бўлиб кўзлари олайди Ҳусниддиннинг — Мен қаердан биламан!? — кутилмаганда жаҳли чиқиб кетди Тамара холанинг, — балки бажарса бажаргандир,  ахир пул жигардан бўлган. Хуллас қолганидан хабарим йўқ. Сенга эса тилингга эрк бермасликни тайинлаш ниятида айтдим бу сўзларни.  Бўлди,  бор ишингни қил,  шундоқ ҳам бошимни қотириб юбординг!   — Хола, ҳали бу ерга келганингни кимдир айтди дегандингиз. Ким эди ўша?     —Ҳа уми?  Унинг номи Седа,  ёрдамчи қиз!? — Седа дейсизми?  Ким у?  Мен ошхонада ҳеч қандай қизни кўрмадим    — Седа ошхонанинг ички хонасида сабзавотлар арчиб ўтиради,  керак пайтда хамир қилади. Ишчилардан ҳоли пайтда идиш-товоқ ювишга чиқади. У Асланнинг синглиси,  акаси Седани жудаям авайлайди. —177—

  • 08:422 917412

    Ассалому алайкум,  каналимизнинг азиз мухлислари!  Бўлган воқеалар асосида ёзилаётган янги асар Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  ИЛОН  ЙИЛИ 176➖183 қисм 🌼🌸🩵 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

  • 08:422 91014

    без подписи

  • 07:254 2402397

    Онангиз аралашавериши жонимга тегди 🏡    🌸 БИЛИБ ҚУЙИНГ: ОНА УЧИНЧИ ШАХС ЭМАС❗️   🔆 ♥️ Реакцияни  босмабсизу🤗 ❤️ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

  • 06:193 83915126

    Энг яқин Дугона билан уришиб бўлмайди😵😁    🌸 ДУГОНАЖОН СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН 🔆 ♥️ Реакцияни  босмабсизу🤗 ❤️ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

  • 06:003 299713из Post Bot

    💞💞💞 ❤️❤️❤️ ТУЯҚУШ ЁҒИ – Табиатнинг бўғимларингиз учун совғаси! Ҳаракат қилганда оғриқ безовта қилаяптими? Энди бунга табиий ечим бор! ✅️ Тизза оғриқларини енгиллаштиришга ёрдам беради ✅️ Бел ва радикулитдаги ноқулайликни камайтиришга кўмаклашади ✅️ Бўйин, елка ва қўл оғриқларида фойдали ✅️ Бўғимлар ҳаракатчанлигини қўллаб-қувватлайди ✅️ Мушак чарчоқлари ва ревмада ёрдам беради ✅️ Терини озиқлантириб, намлантиришга кўмаклашади 🌱 100% табиий маҳсулот 🇸🇦 Саудия Арабистонида ишлаб чиқарилган Қўллаш жуда осон – керакли жойга суртиб, енгил массаж қилинг. Эски Нархи 99. минг сўм АКЦИЯДА 79 МИНГ СЎМ✅️ ⌛ Тугаб қолмасидан акция нархида ҳарид қилишга улгуринг БУЮРТМА БEРИШ👇👇 https://alijahon.uz/oqim/117088 https://alijahon.uz/oqim/117088

  • 05:323 6281073

    Окила, доно келинларимиз омон бўлишсин... 🏡    Яқинларга Дўстларга  юборамиз  🔆 ♥️ Реакцияни  босмабсизу🤗 ❤️ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

  • 05:313 2021

    без подписи

  • 05:153 2732084

    ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 276-қисм — Кимга? — сўрадим ичимда уйғонган ғазаб ўтини зўрға жиловлаб. Овозим кутилганидан ҳам совуқ чиқди. — Аббосхоннинг ўғлига дейсанми? Рухсора менинг бутунлай ўзгариб кетган қиёфамни кўриб, бир оз чўчиб тушди. Даврадаги пичир-пичирлар ҳам бирдан тинди. Қизлар худди тақиқланган мавзуга тегиб кетгандай, бир-бирларига хавотир билан қараб қўйишди. — Хондамирга-да... — деди Рухсора овозини жуда- пасайтириб, гўё деворлар ҳам эшитиб қолишидан қўрққандек. — Бобом Тўрахоновлар сулоласининг катта қисми бегона қўлларга ўтиб кетмаслиги учун Мансурхон амакимнинг қонуний вориси — яъни сени йиллар давомида кутди. Режа бўйича, сен топилганингдан кейин Аббосхон амакимнинг тўнғичи — Хондамирга турмушга чиқишинг ва шу билан ҳамма бойлик, ҳам бир жойда, сулоланинг ичида қолиши керак эди. Хаёлим остин-устун бўлиб кетди. — Кўриб турибсан, — деди Рухсора маҳзунлик билан сўзида давом этиб. - Биз ҳам кўняпмиз. — Мен уларнинг қўлидаги қўғирчоқ эмасман, — дедим тишларимни ғичирлатиб. — Менинг тақдиримни бобом ҳам, Аббосхон ҳам ҳал қилмайди. - Бунчалик асабийлашиб кетасан деб ўйламагандим. - Мен ким етакласа хўп деб кетадиган жониворга ўхшаб кўриняпманми? - Бу доимий анъана, уни ўзгартиролмайсан. Аммо сен бу оила йигитлари ичида кўркамига аталгансан. Меникидек тепакал эмас. Рухсора хўрсиниб қўйди. Мен эса аллақачон режалар тузиш билан оввора эдим. Имрон билан ҳеч нима мени айиролмайди. Агар ўлсам бошқага насиб қиларман. Ўлмасам бу имконсиз. ДАВОМИ БОР... Реакциялар босиб қуйинг🤗 🌸🌼 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

  • 05:143 2531084

    🔆🌸: ТАЬҚИБ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 274-қисм Ўгай онамни юзини тасвирлаб беролмайман. Ғалаба нашидасини ҳис қилган одам учун бу жуда зўр, тотли дамлар . Тулки, неча йиллар давомида мени насл насаби йўқ етимча деб хақоратлаб келди. Мана мен ким эканимни кўриб, аламидан ёрилай деб ўтирибди. - Дада, ая, бувимга , Саъдияга мендан алоҳида салом деб қўйинг. Киборларча жавоб бердим. Улар кетишди, аммо аямни кўзи менда қолиб кетгани аниқ. Чунки бу ҳашаматга мени лойиқ кўрмаётганини пайқамайдиган даражада аҳмоқ эмасман.   Энди навбат ойимга. Аста унинг ёнига бордим. - Зерикиб қолмадингизми? - Қизим... Унинг кўзлари ёшланди. - Афсусдаман... - Мени ёнимда бўлишингни истардим... Наҳот мени бу дунёда фарзандим бўлмаса? - Элёр бор, мен борман ойи. Ундай деманг Асли ичимдагини юзага чиқаролмай ҳалакман. Агар ўшанда боладан қутилишга уринмаганизда, ҳозир у тирик бўларди дегим келади. Аммо ойим... Менга тухматлар бўлганида ёнига олган. Нусрат амаки ҳаёт йўлимни топишимга ёрдам берган. Айни дамда мен улардан кечиб ҳам кетолмасдим. Агар кечсам, кейин бу мен... Мен бўлмай қолардим. ***     Қўрғонга ҳам мослаша бордим. Бу ерда одамнинг кўплиги, менинг тасаввурларимни ўзгартириб юборди. Сезганим шу бўлдики, ҳаммани ўз уйи бўлсин экан. Бир бирига мехрибон жамоани эмас, бир бирини кўрарга кўзи йўқ аёлларни кўряпман мен. - Муштарий, кел биз билан ўтир. Кичик амакимни қизи Рухсора мени давраларига таклиф қилди. Сезишимча у ҳам унаштирилган. Мендан бир ёки икки ёш кичик. - Ташаккур. - Сен билан яқиндан танишиб ҳам олмадик. Бобом бўш бўлди дегунича сени ёнига чақиради. - Тўйинг қачон? ТАЬҚИБ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 275-қисм — Тўйинг қачон? — деб сўрадим Рухсорага бироз яқинроқ ўтирарканман. Унинг юзига дарров қизиллик югурди, бармоқлари билан кўйлагининг четини асабий ғижимлади. Даврадаги бошқа қизлар эса пичир-пичир қилиб, кулиб юборишди. — Насиб қилса, кузда, — деди у овозини пасайтириб. Кейин эса менга маҳзунгина тикилди. — Лекин бизда тўйлар сен ўйлагандек қувончли ўтмайди, Муштарий. Айниқса, қизлар учун. Бу қўрғонда ҳамма нарса олдиндан чизиб қўйилган бўлади. Кимга буйрилса, ўшанга содиқ бўлишдан бошқа чорамиз йўқ. Унинг бу гаплари юрагимдаги узилиб тушган қайсидир торни титратиб юборди. “Кимга буйрилса...“ Хаёлимга яна Имрон келди. У билан шу сабаб айрилсмизми? мен  бу олтин қафаснинг ичидаман. Улар мени Тўрахоновлар сулоласининг ҳақиқий вориси сифатида қабул қилишди, аммо бу ҳашаматнинг ортида қанча сирлар яширинганини ҳар сонияда ҳис қилиб турардим. — Тўғри айтасан, — дедим Рухсоранинг гапини маъқуллаб. — Кўриб турибман, бу ерда ҳамма бир-бирига дўстдек табассум қилади, аммо нигоҳларида пичоқ қайрашади. — Шунинг учун ҳам бобом сени алоҳида асраяпти, — деди Рухсора пичирлаб, атрофга хавотир билан аланглаганча. — Сен Аббос амакимнинг режаларини чил-чил қилдинг. - Уни ўзи режаси бошидан пухта эмасди. Атай эшиттириб айтдим. - Нега хоҳламаган одамингга тегяпсан? Рухсорани лаблари титради. - Бошқа йўлим борми? - Билмайман. Балки йўқ дейишинг керакмиди? - Бизни фикримизни шу пайтгача биров сўрамаган. Бундан кейинам сўрамайди. Аёлларни умуман қадри йўқ. Ҳудди бир буюмдек, истаган одамига узатишади. - Ҳмм... - Сени ҳам, топилмасингдан аввал, Аббосхон амакимни ўғлига аташган. Бу гап ичимдаги ғазабни аланга олишига ҳисса қўшди.