Адолат Сдп Сурхондарё вилояти⚖️
СтатистикаКаналимиз максади Адолат СДП вилоят кенгаши фаолиятини ёритишдан иборат.
- Последний пост
- 09:56
- Последнее чтение
- 10:44
- Постов за неделю
- 64
- Всего постов
- 107
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 15
- 1/48двое суток
- 17
- 1/72трое суток
- 18
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
Шўрчи туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиб қилинди Шўрчи тумани Дўстлик маҳалласида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан “Йўл маданияти – хавфсиз ҳаёт кафолати” шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда маҳалла аҳолиси, ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, белгиланган тезлик меъёрларига амал қилиш, пиёдалар ўтиш жойларида эътиборли бўлиш ҳамда йўлда ўзаро ҳурмат ва масъулиятни ошириш масалалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Мулоқотлар давомида айниқса, йўл ҳаракати қоидаларига бепарволик билан қараш турли нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкинлиги, ҳар бир иштирокчи ўз ҳаракати учун масъулият ҳис қилиши зарурлиги таъкидланди. Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланмаслик, хавфсизлик камарини тақиш ва йўл белгилари талабларига қатъий амал қилиш бўйича тавсиялар берилди.
Channel photo updated
без подписи
без подписи
Бойсун деҳқон бозорида йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиб қилинди Бойсун туманида “Йўл маданияти — хавфсиз ҳаёт кафолати” шиори остида аҳоли ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир Бойсун тумани деҳқон бозорида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари ҳамда Йўл-патруль хизмати ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбир давомида бозорга келган аҳоли ва ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш, белгиланган тезлик меъёрларига риоя этиш, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўлда эҳтиёткорликни ошириш юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, иштирокчиларга йўл ҳаракати хавфсизлигига оид тарғибот материаллари тарқатилди. Фуқароларга йўл қоидаларига амал қилиш нафақат шахсий, балки жамоат хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
без подписи
Жарқўрғон туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот қилинди Жарқўрғон туманида “Йўл маданияти — хавфсиз ҳаёт кафолати” шиори остида аҳоли ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлигига қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир Сурхон соҳили маҳалласида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари ҳамда Йўл-патруль хизмати ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда аҳолига йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, белгиланган тезлик меъёрларини бузмаслик, пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва йўлда ўзаро ҳурмат маданиятига амал қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.
без подписи
Йўл маданияти — хавфсиз ҳаёт кафолати Қумқўрғон туманида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини юксалтириш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди. “Йўл маданияти — хавфсиз ҳаёт кафолати” шиори остидаги тадбир туманнинг “Беш қаҳрамон” маҳалласида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари ҳамда Йўл-патруль хизмати ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбир давомида иштирокчиларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш, белгиланган тезлик меъёрларини бузмаслик, пиёдаларга йўл бериш ва йўлда ўзаро ҳурмат тамойилларига риоя этишнинг аҳамияти тушунтирилди. Шунингдек, аҳолига йўл ҳаракати хавфсизлигига оид тарғибот материаллари тарқатилиб, ҳар бир фуқаронинг йўл маданиятига масъулият билан ёндашиши хавфсиз ҳаракатнинг муҳим омили экани таъкидланди.
без подписи
без подписи
без подписи
Фуқаролар мурожаати — эътибор ва амалий ечим марказида Бойсун туманида аҳоли мурожаатларини тинглаш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва уларнинг қонуний ечимини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда. Шу мақсадда Бойсун туман Кенгаши раиси ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамкорлигида фуқаролар қабули ўтказилди. Унда турли масалалар юзасидан мурожаат қилган аҳолининг таклиф ва муаммолари атрофлича эшитилди. Қабул давомида фуқаролар томонидан ижтимоий, ҳуқуқий, маиший ва бошқа соҳаларга оид масалалар кўтарилди. Ҳар бир мурожаатга алоҳида ёндашилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди. Айниқса, мурожаатларни фақат эшитиш билан чекланиб қолмасдан, уларнинг ижросини таъминлаш, ҳар бир масала бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ва натижасини назоратга олишга алоҳида эътибор қаратилди. Фуқаролар қабули — аҳоли билан давлат органлари ўртасидаги очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, одамларнинг дарди ва ташвишларини бевосита эшитиш, мавжуд муаммоларга тезкор ва қонуний ечим топишнинг муҳим воситасидир. Бундай очиқ мулоқотлар аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш билан бирга, жойлардаги ижтимоий муаммоларни барвақт аниқлаш ва уларни тизимли ҳал этиш имконини беради. Бойсун туманида ҳам фуқаролар мурожаатларини эътиборсиз қолдирмаслик, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини инобатга олган ҳолда иш юритиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Зеро, халқ билан очиқ мулоқот, фуқаронинг дардига қулоқ тутиш ва унинг муаммосига амалий ечим топиш — самарали бошқарувнинг энг муҳим мезонларидан биридир.
#ИҚТИБОС "Гуноҳкорга ҳам, бегуноҳга ҳам раҳм қилиб, ҳаққоният юзасидан ҳукм чиқардим" Амир Темур. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
#ҲАФТА_ТАҲЛИЛИ 🔴 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан якунига етган ҳафта давомида ўтказилган муҳим тадбирлар, депутатларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликлар юзасидан муносабатлари бўйича ҳафталик дайжест. 🔴Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати 🎞 Бизни кузатиб боринг! ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🟦🟦🟦🟦 Одил судлов — инсон қадри ва адолат мезони Ҳар қандай давлатнинг демократик тараққиёти, аввало, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларининг қай даражада таъминлангани билан белгиланади. Қонун инсон манфаатига хизмат қилса, фуқаро ўз ҳуқуқи ва эркинликларини давлат томонидан ишончли ҳимоя қилинаётганини ҳис этса, жамиятда адолат ва барқарорлик муҳити мустаҳкамланади. Шу нуқтаи назардан қараганда, Ўзбекистонда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида аҳамиятга эга. Президент Шавкат Мирзиёевнинг суд тизими раҳбарлари билан ўтказган навбатдаги учрашувида ҳам ана шу жараённинг бугунги ҳолати, эришилган натижалар ва олдинда турган устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Мулоқотда судлар фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришга қаратилган “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳаси тақдим этилди. Ушбу стратегия мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янги сифат босқичига олиб чиқиш, судни халққа янада яқинлаштириш, инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. ➡️ БАТАФСИЛ ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🟦🟦🟦🟦 Суд фаолиятида адолатни таъминлашнинг мустаҳкам пойдевори яратилмоқда Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча қабул қилинган “Одил судлов – 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисида”ги Фармон мамлакатимизда қонун устуворлиги ва инсон қадрини улуғлаш борасидаги ислоҳотларни сифат жиҳатидан янги, юксак босқичга олиб чиқади. Фармонда “халқчил суд” тамойили алоҳида белгиланяпти ва бу ҳаммамиз учун муҳим аҳамиятга эга. Негаки, биз судни фақатгина қарор чиқарувчи идора эмас, балки инсон ўз топталган ҳуқуқини тиклаш учун ишонч билан мурожаат қиладиган, дарди эшитиладиган ва қонуний ҳимоя топадиган адолат маскани сифатида тушунамиз. ➡️ БАТАФСИЛ ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🟦🟦🟦🟦 «Одил судлов — 2030»: адолатни таъминлашнинг янги босқичи Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли жамият тараққиётини мустақил ҳамда самарали суд тизимисиз тасаввур этиб бўлмайди. Зеро, адолатли суд нафақат бузилган ҳуқуқни тиклайдиган институт, балки фуқароларнинг давлатга, қонун устуворлигига ва жамиятдаги адолат тамойилларига бўлган ишончини мустаҳкамлайдиган муҳим кафолатдир. Шу маънода, Президент Шавкат Мирзиёевнинг «“Одил судлов — 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисида»ги Фармони суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мантиқий давоми бўлиб, соҳани сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим сиёсий-ҳуқуқий қадамдир. ➡️ БАТАФСИЛ ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
🟦🟦🟦🟦 «ОДИЛ СУДЛОВ – 2030» — АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 августдаги «“Одил судлов — 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисида»ги Фармони мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизими тараққиётида янги босқични бошлаб берди. Ҳужжатда узоқ муддатли стратегик мақсадлар билан бирга, уларни 2026–2028 йилларда амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилангани унинг амалий аҳамиятини янада оширади. Фармоннинг туб моҳияти — инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилишни амалда кафолатланган тизимга айлантиришдан иборат. Зеро, адолат нафақат суд қарорининг мазмунида, балки фуқаронинг судга осон мурожаат қилиши, холис эшитилиши, ортиқча сарсонгарчиликка дуч келмаслиги ва бузилган ҳуқуқининг ўз вақтида тикланишида ҳам намоён бўлади. Ўзбекистон «Адолат» СДП қонун устуворлиги, барчанинг қонун ва суд олдида тенглиги ҳамда кучли ҳуқуқий давлат барпо этилишини ўз дастурий мақсадларининг устувор йўналиши деб билади. Шу маънода, Стратегиядаги «халқчил суд», «адолат қўрғони», «кафолатланган адолат», «адолат посбонлари», «рақамли одил судлов» ва «халқаро эътироф» устунлари партиямиз ғоялари билан тўла ҳамоҳангдир. Суд қарорларини қайта кўриб чиқиш ваколатига эга ҳудудлараро судларнинг ташкил этилиши инстанциялар ваколатини аниқ ажратиш, институционал холисликни кучайтириш ва қарорлар сифатини оширишга хизмат қилади. Фуқаролик ишлари бўйича туман ва шаҳар судларининг босқичма-босқич ташкил этилиши эса, айниқса, чекка ҳудудлардаги аҳоли учун одил судлов имкониятларини кенгайтиради. Жиноят процессининг судгача бўлган босқичида суд назоратини кучайтириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Тергов судьясининг «асосли гумон» стандарти асосида шахсни ушлаб туриш қонунийлигини текшириши, конституциявий ҳуқуқларни чекловчи тезкор-қидирув тадбирларига санкция беришнинг суд ваколатига ўтказилиши шахс эркинлиги ва дахлсизлигининг ишончли кафолатларини яратади. Олий суд Раёсати қарорлари эълон қилинадиган «Прецедентлар» реестри ягона суд амалиётини шакллантириш ва ҳуқуқий аниқликни таъминлашга хизмат қилади. Суд биноларида «ягона дарча» хизматлари, my.sud.uz порталининг мобил имкониятларини кенгайтириш, даъво аризаларини тегишли судга автоматик ўтказиш ҳамда жузъий камчиликларни суд кўмагида бартараф этиш фуқаролар ва тадбиркорларнинг вақти ҳамда харажатларини тежайди. Суд маъмурчилиги институтининг жорий этилиши судьяларни ташкилий вазифалардан озод этиб, асосий эътиборни ишларни сифатли ва холис кўришга қаратиш имконини беради. Одил судлов сифати индексининг ҳар йили эълон қилиниши эса ислоҳотлар натижадорлигини очиқ баҳолаш ва камчиликларга манзилли ечим топишнинг таъсирчан механизми бўлади. Партиямиз мазкур Стратегияни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд мустақиллигини мустаҳкамлаш ва жамиятда адолатга ишончни юксалтириш йўлидаги муҳим қадам сифатида қўллаб-қувватлайди. Ишончимиз комилки, Стратегия вазифаларининг очиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилиши судни инсон ҳуқуқларининг ишончли қалқонига, адолатни эса ҳар бир фуқаро ўз ҳаётида ҳис этадиган реал қадриятга айлантиради. Озода ПАРПИБОЕВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари ⚖️ Расмий саҳифаларимиз