tgindex

💰 Tadbirkorlik

Статистика
@tadbirkorlikузбекский

Tadbirkorlar uchun eng foydali yangilik va ma'lumotlar Murojaat uchun: @vodiy92

Последний пост
10 авг.
Последнее чтение
17 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
15 авг.
Подписчики
102
−1 за 3 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
167
20 постов
Вовлечённость
163,7%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
23
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
39
1/48двое суток
44
1/72трое суток
48

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 10 авг.441из hokim_yordamchilar

    Сиз 3 ой давомида ЯТТ мақомисиз ишлашингиз мумкин: Ўзбекистонда янги бизнес режими тасдиқланди! Энди сиз ўз бизнесингизни рўйхатдан ўтказмасдан бошлашингиз мумкин – Сенат “Лицензиясиз бизнес юритиш“ режими тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Тадбиркорларга билдиришномасиз ишлашга уч ой давомида рухсат берилади. Якка тартибдаги тадбиркор мақоми йўқ, ҳужжатлар папкаси йўқ, давлат идоралари билан муаммо йўқ. Бизнесни бемалол бошланг, 3 ой сизга ҳеч ким тегмайди! Ўзбекистонда ЯТТ ташкил этишга уриниб кўриш энди осон ва муаммосиз! Обуна бўлиш учун хавола: ✅телеграм

  • 9 авг.4511из hokim_yordamchilar

    Сиз билишингиз шарт бўлган маълумотларни бир жойга жамладик! — Ҳовли олишдан олдин уй-жойнинг сносга тушган ёки тушмаганлигини текширинг 👉 Батафсил — Тақиқланган интернет манбаларнинг янгиланган рўйхати. Бу сайт ва аккаунтларга кирсангиз жиноий жавобгарликка тортилишингиз мумкин. Батафсил — 2026 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда автомобил ва кўчмас мулк эгалари ўз мулкининг сотилиши ёки гаровга қўйилишига MyGov портали орқали тақиқ ўрнатиши мумкин бўлади 👉 Батафсил — Тошкентда тадбиркорларга давлат бинолари ва ер участкалари бепул берилади 👉 Батафсил — 7 августдан Ўзбекистонда уй ҳайвонларини мажбурий рўйхатдан ўтказиш бошланади 👉 Батафсил — 1 августдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш битта хизмат орқали амалга оширилади 👉 Батафсил — Энди банкка қўйилган омонат фоизларидан 5% солиқ ундириладими? 👉 Батафсил — Фарзандингизни микроҳудуддан ташқаридаги мактабга бермоқчи бўлган ота-оналар нима қилиши керак? 👉 Батафсил — Уй-жой нархи ошади. Экспертлар маслаҳати. 👉 Батафсил — Road 24" номли хавфли вирусли файл тарқалмоқда 👉 Батафсил — 49 йилга ижарага олинган қишлоқ хўжалиги ерига уй ёки бино қуриш мумкинми? 👉 Батафсил — Оғир аҳволдаги беморлар давлат ҳисобидан текин даволанади 👉 Батафсил — Ипотека кредитига олинган уйга рўйхатдан ўтиш учун энди банкнинг розилигини олиш шарт эмас 👉 Батафсил — Пенсия тайинлаш бўйича чекловлар олиб ташланиши кутилмоқда. Энди катта пенсия олишингиз мумкин 👉 Батафсил — Пулли парковкага ҳақ тўламаганлик учун жарима жорий қилинади 👉 Батафсил — 41 та хорижий атаманинг расмий ўзбекча муқобили тасдиқланди 👉 Батафсил Шу каби муҳим ва сиз учун фойдали маълумотлар шу ерда!

  • 19 июл.961из u_generalissimus

    📢 Kichik biznes uchun katta imkoniyat: Soliq tekshiruvlaridan kimlar ozod etildi? Tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash va ularga oʻz xatolarini toʻgʻrilash imkonini berish maqsadida muhim yengillik joriy etildi. 2028-yil 1-yanvarga qadar kichik biznes subyektlariga soliq organlarining maxsus dasturi (avtomatlashtirilgan tizim) orqali aniqlangan xatoliklarni hech qanday jarimasiz, mustaqil ravishda tuzatish imkoniyati berildi. Bu muddat ichida quyidagi holatlarda tadbirkorlarda soliq tekshiruvlari oʻtkazilmaydi: ❌ Soliq auditi oʻtkazilmaydi — agar aniqlangan soliq xavfi summasi 500 million soʻmgacha boʻlsa; ❌ Sayyor soliq tekshiruvi oʻtkazilmaydi — agar aniqlangan soliq xavfi summasi 100 million soʻmgacha boʻlsa. 💡 Asosiy maqsad nima? Tadbirkorga darhol jazo qoʻllash emas, balki tizim aniqlagan kamchiliklarni oʻzi bilib, tinchgina tuzatib olishiga sharoit yaratishdir. Kimlar soliq tekshiruvidan ozod etildi? Soliq tizimi tomonidan huquqbuzarlik alomatlari aniqlangan, biroq soliq xavfi yuqoridagi limitlardan (100 mln va 500 mln soʻmdan) oshmagan hamda ushbu xatolarni mustaqil ravishda tuzatish istagida boʻlgan barcha kichik biznes subyektlari. Asos: Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni, 26.05.2026 yildagi PF-100-son @u_generalissimus

  • 18 июл.87из Davlat_xizmatchisiuzb

    ❗️Президент фармони билан кичик бизнес учун катта енгилликлар берилади: ➖ 1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилишга рухсат берилади. ➖ 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган тадбиркорлик субъектларига ихтиёрий равишда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади. Ушбу тартибда ҚҚС ставкаси товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича барча айланмаларга нисбатан 6 фоиз этиб белгиланади, фойда солиғи ставкаси 0 фоиз этиб белгиланади ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади. ➖ Умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ ҳудудлардан фойдаланишда тўланадиган ижара тўлови миқдори Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқланадиган ер солиғининг бир баравари миқдорида белгиланади. ➖ 2027 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар бирлаштирилади ва унинг ставкаси БҲМнинг 10 фоизи миқдорида белгиланади. ➖ 2027 йил 1 январдан бошлаб кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилотлар ва солиқ маслаҳатчиларини жалб қилиш харажатларини икки баравар оширган ҳолда чегиришга рухсат берилади. 🇺🇿 @DAVLATXIZMATCHISI_UZ – Давлат хизматчилари учун ҳақиқий канал

  • Endi tadbirkor ayollar uchun qo’llab quvvatlash klubi ochilibdi. Bu yerda biznes psixologdan muhim kerakli tavsiyalarni bepulga olish mumkin Kirib oling👇🏼 https://t.me/+ixcTWA7cz-tjMmFi

  • #ДИҚҚАТ ‼️Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиевнинг айтишича, эндиликда умумий овқатланиш ва меҳмонхона хизматлари соҳасида ходимларни соддалаштирилган тартибда, яъни бир кунлик ёки 7 кунлик каби қисқа муддатга ҳам ёллаш мумкин бўлади. Катталар канали 👉 @SHOPIRLAR га обуна бўлинг, зўрлари бизда

  • 26 мая16312из Davlat_xizmatchisiuzb

    #ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ ❗️Мана буни байрам совғаси деса бўлади👏👏 Давлат раҳбари иштирок этган йиғилишда 2026 йил 1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга ошириш таклиф қилинган. Шунингдек, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун қўшилган қиймат солиғини тўлашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш ташаббуси билдирилган. Унга кўра, тадбиркорлар ихтиёрий равишда 6 фоиз ставкада ҚҚС тўлаб, фойда солиғидан озод этилиши ёки амалдаги умумий тартибда ишлашни давом эттириши мумкин бўлади. ТАДБИРКОР ТАНИШЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ. 🇺🇿 @DAVLATXIZMATCHISI_UZ – Давлат хизматчилари учун ҳақиқий канал

  • #ТЕЗКОР ❗️Президент фармони: ➖2027 йилдан 1 январдан аввалги йилнинг 1 июль ҳолатига кетма-кет келадиган охирги 12 ойлик давр бўйича тўланган солиқлар, йиғимлар ва давлат божи, шунингдек, солиқ бўлмаган тўловлари ҳажми БҲМнинг 500 минг бараваридан ортиқ корхоналар ва тижорат банклари ўта йирик солиқ тўловчилар деб эътироф этилади. ➖Йирик солиқ тўловчилардан ташқари ҚҚС тўловчиларига солиқ инспекцияларида хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилади. 2026 йил 1 июлдан бошлаб бозорлар ва савдо комплекслари, савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҚҚС тўловчилари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсларга хизмат кўрсатиш туман ва шаҳар солиқ инспекцияларига ўтказилади. ➖2027 йил 1 январдан бошлаб барча ҚҚС тўловчиларига туман ва шаҳар солиқ инспекцияларида хизмат кўрсатилади.   ⚡️ Telegram | ⚡️ Instagram |

  • 13 мая1551из farbandlik_info

    #Бу_муҳим ⚡️⚡️⚡️Иш берувчилар учун субсидиялар жорий қилинди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва ссудалар ажратиш тартибини белгиловчи идоравий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат 2026-йил 7-май куни 3832-сон билан рўйхатга олинган. Унга кўра, субсидиялар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун иш берувчиларга ажратилади: 🔹 бандлик бўлими йўлланмаси билан ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш харажатларини қоплаш учун — ҳар бир ходимга 6 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 4 баравари миқдорида; 🔹 аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини белгиланган энг кам миқдордан ортиқ ишга қабул қилиш учун — ҳар бир ходимга 12 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 2 баравари миқдорида; 🔹 иш ўринлари ва меҳнат шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун — ҳар бир мослаштирилган иш жойига БҲМнинг 40 бараваригача; 🔹 жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга, мазкур шахс 3 ойдан ортиқ меҳнат фаолиятини давом эттирганидан сўнг — бир марталик БҲМнинг 3 баравари миқдорида. Шунингдек, 2026-йил 1-июльдан 2028-йил 1-январга қадар қуйидаги субсидиялар ажратилади: ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро даражада тан олинган касбий таълим сертификатлари ҳамда миллий сертификатларни олиш учун сарфланган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 20 бараваригача; 🔸 малакани баҳолаш марказларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига харид қилинган баҳолаш воситалари харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 200 бараваридан ошмаган миқдорда. ➖Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жиҳозлар, асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари ва хомашё харид қилиш, интернет хизматларига уланиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш учун 3-йилгача, 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 75 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади. Талабгорлар субсидия ва ссудаларни олиш учун my.gov.uz, “Ягона миллий меҳнат тизими” ҳамда "Онлайн маҳалла" электрон платформалари орқали мурожаат қилишлари мумкин. @farbandlik_info

  • 12 мая112из Jonli_Bolta

    ​​#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯХШИ ХАБАР! Энди солиқ қарздорлигини кечиктириб ёки бўлиб - бўлиб тўлаш имкони берилди! ✅Интернетни портлатган янгиликлар канали @JONLI_BOLTA

  • 20 апр.187из Maxmudova_Robaxon

    🟦🟦🟦🟦 Тадбиркорни жазолаш эмас, қўллаб-қувватлаш – устувор мақсад Сир эмас, кучли ва ташаббускор тадбиркор — иқтисодий юксалишнинг асосий иштирокчисидир. Шу сабаб, ривожланган ва бизнес муносабатларини муваффақиятли йўлга қўйган ҳар қайси давлат тажрибасида ишбилармоннинг ҳуқуқий дахлсизлиги ва уларни асоссиз текширув ва аралашувлардан ҳимоя қилиш энг устувор вазифа ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча, 15 апрелда қабул қилинган “Молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида” ги қарор эса бизнес вакилларининг зиммасидаги маъмурий юкни енгиллаштириш ва давлат идораларининг масъулиятини юксалтириш йўлидаги муҳим ҳужжат бўлди. Албатта, ушбу қарорнинг амалий аҳамияти, аввало, иқтисодий рағбатлантиришнинг янги механизмлари жорий этилаётганида намоён бўлади. Жумладан, ваколатли орган томонидан қўлланган молиявий жаримани тадбиркор бир ой ичида ихтиёрий равишда 50 фоиз миқдорда тўласа, жариманинг қолган қисми бекор қилинади. Бу, ўз навбатида, тадбиркор учун молиявий енгиллик яратиш билан бирга, йўл қўйган хатосини камроқ талафот билан тузатиш имкониятидир. Шунингдек, қўлланган молиявий жарима суммасини олти ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби ўрнатилмоқда. Бунда ишбилармон бир ой давомида жарима суммасининг олтидан бир қисмини (1/6) тўлаганда, бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби ҳеч қандай қўшимча рухсатномаларсиз автоматик равишда амал қилади. Бу тадбиркорнинг айланма маблағларини сақлаб қолиш, унинг банкрот бўлишининг олдини олиш ва фаолиятини тўхтатмасдан давом эттиришига қаратилган иқтисодий ҳимоя дастаги демакдир. Бундан ташқари, 2027 йилдан бошлаб “Ягона давлат назорати” тизимида жарималарнинг электрон реестри юритилиши коррупцион хавфларни минималлаштиради. Эндиликда реестрга киритилмаган ва электрон имзо билан тасдиқланмаган ҳар қандай жазо чораси юридик кучга эга бўлмайди. Бу назорат қилувчи органларнинг ўзбошимчалигига чек қўйиб, ҳар бир жариманинг қонуний асосларини шаффоф кўринишга келтиради. Эътиборлиси, суд томонидан “ноқонуний” деб топилган жарима маблағларининг 15 кун ичида, ҳатто кечиктирилган ҳар бир кун учун фоизлар билан қайтарилиши — давлат ва бизнес ўртасидаги муносабатларни тенг ҳуқуқли даражага олиб чиқади. Бу эса давлат органларининг қарор қабул қилишдаги масъулиятини ошириб, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини кучайтиради. Таъкидлаш жоизки, давлатимиз иқтисодий ривожланиши учун коррупцияга муросасизлик муҳитини яратиш, бошқарувда шаффофликни таъминлаш ва тадбиркорнинг қонуний манфаатларини ҳар қандай маъмурий ортиқча юкдан ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Қарорда бу борада кўплаб самарали механизмлар назарда тутилгани ушбу ислоҳотларни ижтимоий адолат тамойилларига мутаносиб бўлишига йўл очади, деб ҳисоблаймиз. Айниқса, тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарлик учун ҳам юридик шахсга (молиявий), ҳам унинг раҳбарига (маъмурий) жазо қўллаш амалиётини бартараф этиш ташаббуси “бир ҳуқуқбузарлик учун бир жавобгарлик” тамойили билан ҳамоҳангдир. Дарҳақиқат, тадбиркорлик соҳасини либераллаштириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш — юртимизда соғлом инвестиция муҳитини шакллантириш, янги иш ўринларини яратиш ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг ишончли омилидир. Зотан, адолат тамойилларига таянган иқтисодиёт ҳеч қачон инқирозга юз тутмайди. ⚖️ Расмий саҳифаларимиз

  • 30 мар.178из TezkorOzbekiston

    #Диққат ❗Ўзбекистонда 1 апрелдан нималар ўзгаради? Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 апрель санасидан: 1. Давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади; 2. 1 апрелдан нафақат ГАИ ҳодимлари ёзган жаримага, балки камера ва радарларда аниқланган қоидабузарлик учун ҳам жарима балли ҳисоблаб борилади; 3.  Нефт маҳсулотлари, ёқилғи, чипслар, газланган ичимликлар ва бошқа товарларга акциз солиғи оширилади. 4. Тошкент вилоятида чиқинди олиб чиқиш хизматлари нархи оширилади. Аҳоли учун тариф 7 840 сўмдан 10 864 сўмгача (қарийб 40%), юридик шахслар учун эса 82 880 сўмдан 97 316 сўмгача (қарийб 20%) ошади; 5.  Давлат хизматлари учун тўловлар, электр энергияси ва бошқа коммунал хизматлар учун тўловларни карталар, онлайн ёки терминал орқали амалга ошириш талаб қилинади; 6. Шунингдек, кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади; 7. Офицерларнинг хизмат муддати учун устамалари 2 баробар оширилади; 8.  Республиканинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилади; 9.  Ипак қуртини парваришлашда зарур бўладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш учун касаначиларга 3 йил муддатга БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади; 10.  Халқаро конференция ва тадбирларни ташкил қилиб, унга камида 100 нафар чет эллик туристни жалб қилган тадбиркорларга улар томонидан тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади. Бизнинг расмий сахифаларимизга аъзо бўлинг🔽 ⚡️ Telegram ⚡️ Instagram ⚡️ TikTok

  • 30 мар.1671из Jonli_Bolta

    ❗️❗️❗️Марказий банк 10,3 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари устидан назоратни кучайтирмоқчи. Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларида пул ўтказмалари бўйича назоратни кучайтиришни назарда тутувчи янги талабларни жорий этишни таклиф қилди. Лойиҳага кўра, эндиликда 25 базавий ҳисоблаш миқдоридан (10,3 млн сўм) юқори бўлган пул ўтказмалари бўйича маълумотлар янада батафсил тарзда тақдим этилиши талаб қилинади. Янги қоидалар FATF (жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўйича халқаро гуруҳ) тавсиялари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, улар тижорат ва микромолия банкларига татбиқ этилади. Унга кўра: пул ўтказмалари жўнатувчидан қабул қилувчигача тўлиқ кузатиб борилиши шарт бўлади; операцияни кузатиш учун ҳисоб рақами ёки махсус идентификатор кўрсатилиши талаб этилади; жисмоний шахслар учун қўшимча равишда яшаш манзили ва туғилган санаси, юридик шахслар учун эса СТИР (ИНН) кўрсатилиши керак бўлади; қабул қилувчи ҳақидаги маълумотлар ҳам кенгайтирилиб, унинг жойлашуви (шаҳар ёки мамлакат) ҳам киритилади. Шунингдек, банклар ички пул ўтказмаларида жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақидаги маълумотларни, жумладан жисмоний шахснинг ПИНФЛ рақамини тақдим этиши лозим бўлади. 25 БҲМдан кам бўлган ўтказмалар учун эса соддалаштирилган талаблар сақланиб, фақат жўнатувчи ва қабул қилувчи номи ҳамда операция идентификатори кўрсатилиши кифоя қилади. Бундан ташқари: банклар карта орқали амалга ошириладиган тўловларда карта рақамининг тўлиқ кузатилишини таъминлаши шарт бўлади; нақд пул ечиш операциялари ҳам қўшимча маълумотлар билан бирга юритилади; халқаро нақд пул ечиш ҳолатларида банклар мижоз ҳақидаги маълумотларни 3 иш куни ичида тақдим этиши керак бўлади. Мазкур ўзгартишлар муҳокамаси 4 апрелгача давом этади. ✅Интернетни портлатган янгиликлар канали @JONLI_BOLTA

  • #диққат #эслатма ⚡️Субсидия, Контракт, мактаб ва боғчаларга қилган тўловларни 12% ни қайтариб олишингиз мумкинлигини билармидингиз? Ушбу ишни онлайн бажаришни ўрганиб олинг! Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг! 🖥 @Smartmahallauz — Маҳаллага оид энг сўнги маълумотлар жамланмаси обуна бўлинг!

  • 18 мар.192из Jonli_Bolta

    #Тезкор #Яхши_хабар ⚡Энди тадбиркорларга тухмат ёки қанақадир йўллар билан молиявий жарима солган ташкилотлар солиқдан тортиб сэс экология монополия божхона вохокоза ташкилотларнинг бириктирилган ходимлари ва рахбарлари ҳам жавобгарликка тортилиши режалаштирилмодқа Бизнес-омбудсман Абдуманноп Буриев, унинг сўзларига кўра, ҳозирда қонунчиликка шундай жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда. ✅Интернетни портлатган янгиликлар канали @JONLI_BOLTA

  • #Солиқ_янгилиги ❗️Сайёр солиқ текшируви бўйича солиқ тўловчиларга енгилликлар берилди ва камерал солиқ текширувларида солиқ органларига янги мажбуриятлар юклатилди 🔹 Сайёр солиқ текшируви натижаларига кўра қўлланилган жаримани 6 ойга бўлиб тўлаш имконияти яратилди. 🔹 Солиқ аудити ўтказилган ёки ўтказилаётган солиқ даври учун текширувдан олдинги таҳлил («Автокамерал» тизимидан) ўтказилмайди. 🔹 Айнан битта солиқ (ҳисобот) даври учун айнан бир хил солиқлар бўйича қайта камерал солиқ текширувини ўтказиш мумкин эмас. Бундан камерал солиқ текширувини ўтказиш чоғида солиқ органига маълум бўлмаган янги холатлар аниқланган ҳоллар мустасно. 🔹 Камерал солиқ текширувларида аниқланган тафовутни асослаш учун солиқ тўловчи томонидан қўшимча ҳужжатлар тақдим этилса, солиқ органлари уларни мажбурий тартибда кўриб чиқиши шарт. 🔹 Камерал солиқ текширувида аниқланган ҳуқуқбузарликлар солиқ тўловчи томонидан муддатида бартараф этилиб, солиқлар, йиғимлар ва пенялар тўлиқ тўланса, мансабдор шахслар жиноий ёки бошқа жавобгарликдан озод қилинади. Катталар канали 👉@SHOPIRLAR га обуна бўлинг, зўрлари бизда

  • 5 февр.2392из daryouz_dunyo_yangilillar_uz

    #Диққат Ва ниҳоят Ўзбекистонда ҳам исломий банк жорий этилмоқда. Ундан фойдаланганлар қўшимча қиймат солиғи(ҚҚС)дан озод этилади. Сенатда "Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси маъқулланди. Банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан исломий молия фаолияти доирасида мижозга реализация қилинадиган товарларга қўйиладиган устам ҚҚСдан озод қилинади. Исломий молия фаолиятидан олинган даромад фоизли даромад деб эътироф этилмоқда. ⚡️ Дунё🌐Уз - Тв да кўрсатмайдиган хабарлар канали!

  • 5 февр.1942из daryouz_dunyo_yangilillar_uz

    ❗️Солиқ тўлашга тайёрланинг: Энди якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) айланмаси 1 млрд сўмдан кам бўлса ҳам ҚҚС тўлаши мумкин Солиқ қўмитаси янги тартибга ойдинлик киритди: агар ЯТТнинг даромади рўйхатдан ўтган кунидан йил якунигача бўлган даврда назорат суммасидан ошиб кетса, у кейинги йилнинг 1 январидан автоматик равишда ҚҚС (НДС) ва фойда солиғи тўловчисига айланади. Назорат суммаси қандай ҳисобланади? Лимит йил охиригача қолган кунлар сонига қараб белгиланади: 1 млрд сўм ÷ 365 кун × йил якунигача қолган кунлар сони. 📌Мисоллар билан тушунтирамиз: 1️⃣ЯТТ 1 октябрда очилди ва йил охиригача 300 млн сўм ишлади — лимитдан ошган ҳисобланади ва кейинги йилдан ҚҚС тўлайди. 2️⃣ЯТТ 1 ноябрда очилди ва 150 млн сўм ишлади — лимитдан ошмаган ва айланма солиғида қолади. Тадбиркор танишларни огоҳлантириб қўйинг, йил якунида кутилмаган "сюрприз"ларга дуч келишмасин! ⚡️ Дунё🌐Уз - Тв да кўрсатмайдиган хабарлар канали!

  • 24 янв.2283из daryouz_dunyo_yangilillar_uz

    #Ана_ҳолос Бизнесни зўри 💥💨 Ўзбекистонда элита атирлар автоматлари пайдо бўлди 5 000 сўмга атир сепиш мумкин Пойтахтда инсонга тўғридан-тўғри атир сепиб берувчи аппаратлар ишлай бошлади. Формати оддий: пул ташлайсиз — ҳидни танлайсиз — тугмани босасиз — ва бренд атирларнинг енгил ҳиди тарқалади. Атир флакони қиммат туради, бу ерда эса ортиқча харажатсиз — бир кеча, учрашув ёки тадбир учун хушбўй ҳиддан фойдаланиш мумкин. ⚡️ Дунё🌐Уз - Тв да кўрсатмайдиган хабарлар канали!

  • 2026 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ? ▪️Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида бир нечта хизматлар кўрсатилади. Батафсил; ▪️Ер ва мол-мулк солиғидан қарзи борларга электр тўловларига жорий қилинади. Батафсил; ▪️“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади. Батафсил; ▪️ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади. Батафсил; ▪️“НAMROН” дастури доирасида тадбиркор хотин-қизлар қўллаб-қувватланади. Батафсил; ▪️"Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси" АЖ томонидан тижорат банклари кредитларининг 70 фоизигача бўлган қисмига кафолат (кафиллик) тақдим этилади. Батафсил; ▪️“Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови миқдорлари. Батафсил; ▪️АҚШ фуқаролари учун визасиз режим белгиланади. Батафсил; ▪️“Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади. Батафсил; ▪️Мактаб директори ва унинг ўринбосарларига КПИ натижасига кўра устамалар берилади. Батафсил; ▪️Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт тўлови бир қисми қоплаб берилади. Айрим тиббиёт ходимларига пул мукофоти берилади. Батафсил; ▪️Тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатга 30 млрд сўмгача кредит ажратилади. Батафсил; ▪️“Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилади. Батафсил; ▪️Қурилиш соҳасидаги ёш олимлар учун илмий стажировка танлови эълон қилинади. Батафсил; ▪️Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси проактив шаклда тайинланади. Батафсил; ▪️Айланмадан олинадиган солиқ тўловидан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорларга рағбатлантириш чоралари қўлланади. Батафсил; ▪️“А1” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўғридан-тўғри имтиҳонларни топшириш ҳуқуқи берилади. Батафсил; ▪️Камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандлари оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин бўлади. Батафсил; ▪️Инновацион хаб иштирокчиларига молиявий технологиялар бўйича курсларда ўқиш ва сертификат олиш билан харажатларининг 50 фоизигача қисми, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади. Батафсил; ▪️Тўлов воситаси сифатида барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режими жорий этилади. Батафсил. 👉 @bankirkundaligi 👈