Шифобахш канали
СтатистикаБу каналга турли саломатликка тегишли нарсалар ва маслихатлар куришингиз мумкин
- Последний пост
- 10 мар.
- Последнее чтение
- ещё не заходили
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 19
- Тип
- открытый
- Язык
- русский
- В каталоге с
- 15 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
без подписи
#Табобат СЕДАНА ЖИЛО БЕРАДИ, ШИФОДИР ЯНА... Седана уруғи таркибида 40 фоиз мой, эфир мойи, С дармондори, кемпферол, алкалоидлар, липаза, минерал моддалар бор. Эфир мойида эса олеин, линол, миристин, пальмитин ва бошқа кислоталар бор. Тарихга бир назар Буюк аллома Абу Али ибн Сино седана борасида “Тиб қонунлари” асарида қуйидагича ёзиб қолдирган: “...ўткир, тозаловчи, балғам кўчирувчи. Осилиб турувчи сўгалларни, холларни, доғни кетказади. У шиллиқли ва қаттиқ ўсмаларни шимдиради. Сирка билан қўшиб шиллиқли яраларга ва яраланган қўтирга қуйилади. Тумовга фойда қилади, седана мойини бош оғриғи билан касалланган кишининг пешонасига суртилса, фойда қилади. Агар уни кечаси сирка билан ивитиб қўйиб, эрталаб янчилса ва касалнинг бурнига томизилса, самара беради. Бош оғриқлари ва юз фалажига фойда қилади. Сиркада қайнатилгани билан оғиз чайқалса, тиш оғриғига фойда қилади. Седана ингичка гижжани ва қовоқ уруғига ўхшаш гижжани ўлдиради. У асал ва илиқ сувга қўшиб ичилса, қовуқ ва буйракдаги тошларни кетказади. Иситмани қолдиради. Унинг тутунидан газандалар қочади”. Халқ табобатида қўлланилиши Унинг уруғи эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиришда, юрак хасталикларида, ич қотиш (қабзият)да сурги дори сифатида тавсия этилади. Бавосил (геморрой)ни даволашда 1 гр. уруғдан 3 марта ичилади. Вазелин ёки мол ёғи билан омухта қилиб, суртма мазь ҳосил қилинади. Сўнг кунига 2 марта жароҳатга сурилади. Танада совуқлик ортиб кетганда, седана фойда беради. У ўпка шамоллаганда, сариқ касалида, бронхит, диққинафас, кўнгил айнишга қарши қўлланилади. Бу хасталикларни даволашда седана уруғи пиширилган ёки сув, асал билан аралашган ҳолида ичилади. Узоқ вақт мобайнида уни мойга аралаштириб, эрталаб истеъмол қилиб юрилса, юз терисини тозалайди. Седанани узум сиркаси билан хамирга қориб боғланса, сўгаллар, чипқонлар ва қаттиқ шишларни даф этади. Седана мойи Седана мойининг мизожи иссиқ ва қуруқдир. Бу мойни истеъмол қилиш ва суртиш бўғим касалликларида, қон томирлардаги тиқилмаларни даф этишда яхши самара беради. Седана мойи толиқиш, беланги (бел оғриғи), кишиларга ғайрат бағишлашда шифо бўла олади. Седана уруғи истеъмолининг меъёри қанча? Ҳар бир неъматнинг қабул қилиш меъёри бор. Хусусан, седана уруғи ва мойини истеъмолида ҳам, албатта, меъёрга амал қилиш зарур. Седана мойидан бир кунда бир марта қабул қилиш меъёри 7 мл.дан ошмаслиги керак. Уруғидан бир марта истеъмол қилиш миқдори совуқ мизожли кишилар учун 7 гр., иссиқ мизожларга эса 1,75 гр. кифоя. Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи