Tavhid Sadosi
Статистикаالتوحيد الذى هو حق الله على العبيد. Бандалар устидаги Аллоҳнинг ҳаққи бу Тавҳиддир.
- Последний пост
- 25 сент. 2025 г.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Tavhid Sadosi pinned «https://www.youtube.com/watch?v=alSZj0dsN54»
https://www.youtube.com/watch?v=alSZj0dsN54
https://www.youtube.com/watch?v=OOf0Jld5hhg
📱 Telegram 🎞YouTube
https://youtu.be/V0Vua4cDUKw?si=JLCdCPw-Ov-IE2Ul
📚Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ! Азизлар, устоз Абдуллоҳ Абдулвадуднинг жонли тарзда эфирга узатиладиган «Тавҳид» дарси бугун пайшанба (30.01.2025) куни Тошкент вақти билан ⏰ 16:00 да, сўнг «Толиби илмга насиҳатлар» дарси Тошкент вақти билан ⏰ 17:00 дан эътиборан ушбу Telegram саҳифамиз орқали давом эттирилади, иншааллоҳ! •••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•• https://t.me/Uquv_markazz23
2.Савол: Бугун кундаги Мазлум ва мазлумаларга ёрдам бермаганмиз учун қиёматда сўраламизми? 19.082024.Тошкентда 70 нафарга яқин муслима хотин-қизларни ҳодимлари уйларидан олиб кетишган. 🎙 Устоз Абу Абдуллоҳ. 🔗 Улашинг ✨ Каналимизга аъзо бўлинг! ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩ 🍃 t.me/al_azxar 🍃
Савол: Бугун кундаги Мазлум ва мазлумаларга ёрдам бермаганмиз учун қиёматда сўраламизми? 🎙 Устоз Абу Абдуллоҳ. 🔗 Улашинг ✨ Каналимизга аъзо бўлинг! ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩ 🍃 t.me/al_azxar 🍃
Тавҳидсиз амал қабул бўлмайди! Устоз Абу Абдуллоҳ. 🔗 Улашинг ✨ Каналимизга аъзо бўлинг! ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩ 🍃 t.me/al_azxar 🍃
📍#Эслатма #Муҳим #Долзарб ⏺ИСЛОМ ЯНА АЗИЗЛИККА ҚАЧОН ҚАЙТАДИ? 🎙 Устоз Абу Абдуллоx. 🔗 Улашинг 🔅 Каналимизга аъзо бўлинг! ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩ 🍃 t.me/al_azxar 🍃
Ўликларга Қуръон ўқиш ҳукми.
#Тавҳид Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳга келиб айтар эди: «Эй Иброҳим! Аллоҳга дуо қил; Аллоҳ бизни «тавҳидда» бўлган ҳолимизда жонимизни олсин». Ибнул Жавзий, «Сабот», 80.
БОЛАЛАР УЧУН СЎЗЛАШУВ УСЛУБИ БИЛАН ТАВҲИДНИ ЎРГАНИШ Савол ва жавоблар: Менга айтчи эй ўғилчам, маҳлуқотларни ким яратган? Аллоҳ азза ва жалла. У Аллоҳ ким? У яратувчи, ризқ берувчи, бошқарувчи, барча нарсада тасарруф қилувчи, ҳақ билан ибодат қилинувчи зотдир. Аллоҳ қаерда? Осмонда, аршнинг устида. Аллоҳ таоло бизни нима учун яратди? Уни сифатлари билан танишлигимиз, ўзигагина ибодат қилишимиз ва унга ширк келтирмаслигимиз учун яратди. Уни ёлғизлашликнинг маъноси нима? Унинг маъноси: У учун ибодатни холис қиламиз, Унинг сифатлари, феъллари ва рубубиятида унга бирон нарсани шерик қилмаймиз. Тавҳиднинг қисмлари борми? Ҳа, у уч қисмдир. Улар қайсилар, айтинг? Рубубият тавҳиди, улуҳият тавҳиди, исм ва сифатлар тавҳиди. Уни рубубиятда қандай ёлғизлаймиз? Ёлғиз Аллоҳ яратгувчи, ризқ берувчи, барча нарсада тасарруф қилувчи ва унинг эгаси, деб иймон келтириш билан, ҳамда унинг феълларида ёлғизлаймиз. Улуҳиятда Уни қандай ёлғизлаймиз? Ибодат, мухаббат, бўйсуниш ва барча ибодат турларини Унга холис қилиб, ёлғизлашлик билан. Уни исм ва сифатларда қандай ёлғизлаймиз? Уни Ўзи ва Росули, ҳамда саҳобалар сифатлаган нарсалар билан тахрифсиз (ўзгартирмай), таътилсиз (йўққа чиқармай), такйифсиз (кайфият бермай), тамсилсиз (ўхшатмай) сифатлашлик билан. Бу нарсаларда хилоф қилган кимсанинг ҳукми нима? У мушрик, кофир, муртаддир. У учун ширкида узр борми? Йўқ, мушрик учун ширкида ҳеч қандай узр йўқ. Нима учун? Чунки Аллоҳ таоло бандаларга ширкда ўз хужжатини қойим қилган. Нима билан хужжатни қойим қилган? Аҳду-мийсоқ билан, фитрат билан, кавний оятлар билан, ақл билан, китоблар билан, Росуллар билан, оят-далиллар билан, огоҳлантирувчилар билан. Буларнинг барчаси бандаларга етук хужжатдир. Ширк нима? Қисқача айтганда Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ қилмоқлигинг. Муваххид бўлишлигим учун қандай қиламан? Тавҳид шаҳодатини лозим тутиб, шунинг устида ўлмоқлигинг лозим. Шаҳодат нима? У Ла илаҳа иллаллоҳ деган сўзингиздир. Унинг маъноси нима? Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Шаҳодат учун бошқа исмлар борми? Ҳа бор. Улар қуйидагилар: Тавҳид калимаси, ихлос калимаси, мустаҳкам тутқич ва бундан бошқа кўп исмлари бор. Чунки бу оғир ва буюк калимадир. Уни қабул бўлиши учун шартлари борми? Албатта. Улар: Ихлос, илм, сидқ (ростгўйлик), ишонч, қабул, бўйсуниш, мухаббат. Буларнинг барчаси фақат амал билан мақбул бўлади. Нима учун амал шарт? Чунки шаҳодат, у иймондир. Иймон эса сўз ва амалдир. Буларнинг бири бирисиз дуруст бўлмайди. Мен айтишлигим учун, юқоридагиларни барчасини жамлайдиган бирон сўз борми? Ҳа: Аллоҳга иймон келтирдим ва тоғутга кофир бўлдим, дегин. Нима у тоғут? У шайтондир, ҳамда сеҳргар, коҳин, шариат-қонун чиқарувчилардан иборат бўлган шайтондан шоҳланган нарсалардир. Шариат-қонун чиқарадиган ким? Шариат қилувчи (шореъ) у Аллоҳдир. Кимда-ким ҳалол қилса ёки харом қилса ва Аллоҳни қўйиб шаръий ҳукмларни жорий қилса, бас у мушрик, тоғутдир. Нима учун фақат ушбуларгина тоғутдир? Чунки улар ширк ва куфрда туғёнга кетишди. Нима у куфр? луғатда ўрамоқ, дегани. У сўз, амал ва эътиқодда воқеъ бўлади. Иймон асллари нима? Улар олтидадир: Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, Росулларига, охират кунига, қадарнинг яхшисию-ёмонига иймон келтирмоғингдир. Ислом ҳақида хабар беринг? У Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ, Муҳаммад унинг элчисидир, деб гувоҳлик бермоқлигинг, намозни барпо қилмоқлигинг, закотни ўтамоқлигинг, рўза тутмоқлигинг, агар қодир бўлсанг Аллоҳнинг байтига ҳаж қилмоқлигингдир. Бу барча маълумотларни қаердан олдингиз? Қуръондан, Набавий суннатдан, саҳоба ва тобеинлар асарларидан. 📮: @Tavhid_Sado
БАНДА ТАВҲИД БИЛАН ҚУВВАТЛАНАДИ. Аллоҳ таоло айтади: فَاعْلَمْ أَنَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا اللَّهُ وَاسْتَغْفِرْ لِذَنْبِكَ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ۗ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مُتَقَلَّبَكُمْ وَمَثْوَاكُمْ «Бас, ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!» (Муҳаммад сураси, 19-оят). Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади: Банда тавҳид билан қувватланади ва уни яхши тушиниб етгани сари бошқалардан беҳожат бўлиб қолади, фақат Аллоҳга суянади. Ким инсонларни энг кучлиги бўлмоқчи бўлса, Аллоҳга таваккал қилсин ва гуноҳлари кечирилишини сўрасин, шунда ундан азобини даф қилади. (Мажмуъ ул-фатава). Ҳақиқий ўлчов мана шундай бўлиши керак, энг кучли бўлмоқчимисиз тавҳидни яхши ўрганинг. Тавҳидни яхши билган одам душманини ҳам яхши танийди ва унга қарши яхши кураша олади. Аллоҳ таоло барчаларимизни тавҳид аҳлидан қилсин. Амийн! Аллоҳ таолони зикр қилишни ва Росулуллоҳ ﷺ га саловат айтишни унутманг. Абу Холид Хоразмий 📮: @Tavhid_Sado
Tolibi ilmning ustidagi mas'uliyat. Ey tolib siz bu mas'uliyatni his qilyapsizmi? Sizdan kutishyapti, umid qilishyapti, ishonishyapti, buni suiste'mol qilmang. Siz modomiki shu yo'lda ekansiz, eng afzal yo'ldasiz. Bu yo'lda bo‘lmaganlar, shoshilib qolinglar eng afzal yo‘lga yetishishga. (nashidani biz qo‘ymadik) Яқинларингизгаҳам улашинг. ┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈• ✅Каналга аъзо бўлинг👇👇 ✔️ Улашинг | @Tavhid_Sado 🍀💐 @Tongi_tungi_zikirlar 🍀 💐 @MadinaStudio_TV 💐🍀 🍀💐 @ukkosha_tv12 🍀💐 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• @Mamurjon_Domla_Darslari
ИЛМ СОҲИБИ БЎЛИШИГА ҚАРАМАЙ КИШИ, МУСУЛМОН БЎЛМАСЛИГИ МУМКИН. Абдурроҳман ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳ айтади: Бир киши олим бўла туриб Лаа илаҳа иллаллоҳ калимасининг маъносини билмаслиги (тушунмаслиги) мумкин ёки била туриб амал қилмаслиги ҳам мумкин. Чунки ундай киши динни, илмни, дунёвий манфаатларга эришиш учун ёд олган ва шу сабабдан илм соҳиби бўлган бўлиши мумкин. Лекин ўрганганларидан қалбига ақида ва иймон асосларига оид ҳеч нарса кирмаган, барча қилган ҳаракатини фақатгина инсонлар уни, олим экан десинлар деб ва дунёга эришиш учун қилгани туфайли ундай олинган илм билан саҳиҳ ақидага эга бўлолмагандир. Бугунги кундаги кўпчилик халқни ўзларига тоъбе қилиб келаётган олимларнинг ҳолати ҳам айнан шундайдир. Аллоҳ уларни ислоҳ қилсин. (Фатҳул Мажид аъла шарҳи Китаб ат-Тавҳид). 📮: @Tavhid_Sado
МАСХАРА ҚИЛУВЧИЛАРГА АЛЛОҲНИ ЎЗИ КИФОЯ ҚИЛАДИ. Аллоҳ таоло айтади: إِنَّا كَفَیۡنَـٰكَ ٱلۡمُسۡتَهۡزِءِینَ Албатта биз сенга масхара қилувчилардан кифоя қилурмиз. (Ҳижр сураси, 95-оят). Ибну Аббос розияллоҳу анҳу шундай дейди: Масхара қилувчилар беш нафардир: Валид ибн Муғийра, Ос ибн Воил, Асвад ибн Абду яғус, Асвад ибн Мутоллиб ва Адий ибн Қойслардир. Баъзилар буларга Хорис ибн Тулатила ва Хорис ибн Ғойталани ҳам қўшишган. Ибну Аббосдан биз (юқорида) баён қилган нарса ривоят қилинган. Ривоят қилинадики: Жибрил Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга турганида, уларнинг олдидан ана шулар бирма бир ўтиб қолишди. Жибрил Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Бу киши ҳақида нима дейсиз? Дер эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Бу киши Аллоҳнинг нақадар ёмон бандасидир, дер эдилар. Шунда Жибрил: Биз унга кифоя қилдик, дер эди. Бас, улар ҳалок бўлишди. Уларнинг ҳалокати қуйидагича бўлганди. Валид ибни Муғийра ўқни (камон ўқи ясаётган кишини) олдидан ўтди. Унинг ридосига ўқ илиниб қолди. Ўтираман деганда ўқ унинг катта томирига кириб, томирини кесиб юборди. Қон отилиб чиқиб ўлиб қолди. Ос ибн Воил тиканни олдидан ўтганди. Тикан унинг болдирига сайилиб, гўштини суягидан ажратиб қўйдида, ўлиб қолди. Асвад ибн Абду яғус тиконлик новда билан ўзининг юзига урди. Икки яноғи оқиб тушиб ўлиб қолди. Ўлаётиб: Муҳаммаднинг дуоси ижобат бўлди, дер эди. Аммо Адий ибн Қойс ва Асвад ибн Мутоллиблар эса, уларнинг бири кечаси турганида илон чақиб ўлди. Иккинчисига қаттиқ чанқоқлик етиб, тинмай сув ичди. Хатто қорни сувга тўлиб ёрилиб ўлди. Бу масхара қилувчиларга кифоя қилишнинг маъносидир. (Самъоний тафсири). Ҳозирги кунда ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни турли ҳил карикатуралар билан масхара қилаётганларга Аллоҳ кифоя қилиб, биронтасини тирик қолаётганини кўрмаябмиз. Мушрикларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! 📮: @Tavhid_Sado
ТОҒУТГА КОФИР БЎЛИБ, АЛЛОҲГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ ҲАҚИДА. Шуни билгинки, инсон фақатгина тоғутга кофир бўлиши билангина Аллоҳга иймон келтирган бўлади. Аллоҳ таоло айтади: فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِنْ بِاللَّهِ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَىٰ لَا انْفِصَامَ لَهَا ۗ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيم Ким тоғутга кофир бўлиб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлади. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир. (Бақара сураси, 256-оят). Ҳақ йўл Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам динидир. (Қолган нарсалар) Залолат Абу Жаҳл динидир (ширкдир) Мустаҳкам тутқич эса Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли маъбуд йўқ деб гувоҳлик беришдир (яъни: Лаа илааҳа илла Аллоҳдир) у эса ўз ичига инкор қилиш ва исбот қилишни олади. Аллоҳдан бошқасига қилинадиган барча ибодат турларини инкор қилиш ва ҳамма ибодат турларини шериги йўқ бўлган ягона Аллоҳгагина исбот қилишдир. (Ад-Дурорус санийя, 1/149). 📮: @Tavhid_Sado
МУНОФИҚНИНГ СИФАТИ Қатодадан Аллоҳ таолонинг ушбу сўзида: Аллоҳ таоло айтади: وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَقُولُ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَبِٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَمَا هُم بِمُؤۡمِنِينَ يُخَٰدِعُونَ ٱللَّهَ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَمَا يَخۡدَعُونَ إِلَّآ أَنفُسَهُمۡ وَمَا يَشۡعُرُونَ Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирдик», дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. (Бақара сураси, 8-9 оятлар). Мунофиқнинг сифати: Хулқи бузуқ, тили билан тасдиқлайди, қалби билан инкор қилади, илмига хилоф қилади. Бир ҳолатда тонг оттиради, бошқа ҳолда кеч киргизади. Бир ҳолатда кеч киргизадида, бошқа ҳолда тонг оттиради. Кеманинг тебрангани каби тебранади. Қачон шамол эсса у билан бирга эсади, деган сўз ривоят қилинди. (Ибну Аби Хатим тафсири). 📮: @Tavhid_Sado
АЛЛОҲ УЧУН ЖОНЛИҚ СЎЙИБ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНГ. Аллоҳ таоло айтади: فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَٱنۡحَرۡ Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб-қурбонлик қилинг! (Кавсар сураси, 2-оят). Холис Аллоҳ учун ибодат қилиб, намоз ўқиш, фақат Аллоҳнинг йўлида жонлиқ сўйиб, бева-бечораларни тўйғазиш шукрнинг бир кўринишидир. Аллоҳ таоло айтади: وَلِكُلِّ أُمَّةٖ جَعَلۡنَا مَنسَكٗا لِّيَذۡكُرُواْ ٱسۡمَ ٱللَّهِ عَلَىٰ مَا رَزَقَهُم مِّنۢ بَهِيمَةِ ٱلۡأَنۡعَٰمِۗ فَإِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞ فَلَهُۥٓ أَسۡلِمُواْۗ وَبَشِّرِ ٱلۡمُخۡبِتِينَ Биз (сизлардан аввалги мўмин миллатлардан ҳам) барча миллатга (Аллоҳ) уларни ризқлантирган чорва ҳайвонларини (сўйиш-қурбон қилиш) устида Аллоҳнинг номини зикр қилишлари учун қурбонлик қилишни буюрганмиз. Бас, (барчаларингизнинг) илоҳингиз бир Илоҳдир. Бас, Унгагина бўйинсунингиз! Итоат қилгувчи зотларга хушхабар беринг! (Ҳаж сураси, 34-оят). Демак, Аллоҳ таоло ҳамма умматларга қурбонлик килишни жорий этган. Қурбонлик ҳам катта ибодатлардан саналади. Ҳамма ибодат Аллоҳ учун бўлганидек, қурбонлик ибодати ҳам Аллоҳ учундир. Аллоҳдан бошқанинг номи айтилиб сўйилган ҳайвон гўшти ҳаром бўлади. 📮: @Tavhid_Sado