tgindex
Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

Статистика

Каналда адвокат Сарвар Артиков ўзининг терговчилик фаолиятидаги мураккаб жиноятларнинг фош этилиши тафсилотлари билан ўртоқлашади. Ижодий ишлари билан таништириб боради. Адвокатлик масалалари бўйича админга мурожаат: @qadamugli +998972219780

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
12
Всего постов
21
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Право
В каталоге с
14 авг.
Подписчики
3 631
мало замеров
Замеров пока мало
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 693
21 постов
Вовлечённость
46,6%
к подписчикам
Постов в день
1,7
всего 21
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1 168
1/48двое суток
1 338
1/72трое суток
1 443

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Менимча, жиноят ишлари бўйича шаҳар (туман) суди судьяси бўлишдан вилоят судида судья бўлиш нисбатан енгил бўлиши керак. Сабаби, жазони барибир кўпчилик ҳолларда биринчи инстанция беради, айбдор деб топади! Вилоят суди судьяси эса кўп ҳолларда жазо бермайди! Айбдорлик масаласини ҳал қилиш ва биринчи бўлиб жазо тайинлаш энг оғир руҳий босим бўлса керак. Судья биринчи марта инсон тақдирини кескин ўзгартирувчи қарорни қабул қилади.

  • 13-мактуб. Бепарволик ҳақида.pdf

  • 13 авг.1 010123

    Суд ҳукми: Кутилган хавотирлар ва ҳақиқат манзараси Мазкур суд жараёни атрофидаги баҳслар фонида бир муҳим жиҳатни таъкидлаш жоиз. Кўпчилгимиз воқеалар ривожидан хавотирда эдик ва ҳукм биз кутгандан ҳам қаттиқроқ бўлиши мумкинлигини истисно қилмаётгандик.…

  • 12 авг.1 1622210

    Янги иш бошлаган терговчилар қайсар бўлмасликлари керак. Ҳар бир нарсани мураббийдан сўрашлари ва доим изланишда бўлишлари лозим. Терговчилик нима эканлигини тушуниб етишингиз учун деярли 2 йил вақт керак бўлади. Ана шундан кейингина олдингизда ҳали жуда кўп нарсани ўрганиш вазифаси турганини биласиз. 2-3 та ишни судга чиқариб қўйиб, «бўлди, энди бу ёғи меники» дейдиганлар адашади. Айнан шундайларнинг ишидан доим камчиликлар топилади. Ҳозирги кунда мана шу муаммо тергов бўлинмаларида жуда катта жарликни келтириб чиқармоқда. Ёш терговчилар ўрганишни исташмайди, айтилган топшириқларни чала бажаради, ўзидан катталар билан маслаҳатлашмайди. Натижада эса ҳам ўзига, ҳам бошқаларга зарар етказади. Маслаҳат сўрамай, ҳамма юкни ўзига олиб, охирида хатолар гирдобига ботган ёш ходим тез орада касбдан совийди. Битта мавзу бўйича 10 та мисол ечган талабадан кўра, шу мавзу бўйича 100 та мисол ечгани кучлироқдир!

  • 11 авг.1 25031

    Тўғриси, ушбу муносабатни ўқиб, наҳотки буни расмий давлат органи ёзган бўлса, деб ҳайрон қолдим. Матндаги «ўзга сайёралик» ибораси мутлақо ноўрин ишлатилган. Бу гал Тошкент шаҳар суди матбуот котибига ҳаддан ташқари эркинлик бериб юборилгандек таассурот уйғотмоқда.…

  • 11 авг.1 250434

    #Муносабат Хаёл бошқа, ҳаёт бошқа! Адвокат Б. Мукадамов мазкур писандаларни ўйнаб ёзилганига шубҳа йўқ. Рост-да, пойтахт судининг жиноят ишлари бўйича судида “процесси бошланишини кутиб” ўтирган одамнинг хаёлига нималар келмайди?! Бироқ хаёл бошқа, ҳаёт…

  • 10 авг.1 5874

    видео или голосовое, без подписи

  • 10 авг.1 594663

    Саидмурод Давлатовнинг "Менинг буюк фарзандим" китобини ўқиб тугатдим. Бу асар қайта-қайта мутолаа қилинса ҳам ҳар гал янги илм берадиган, асло меъдага тегмайдиган китоб экан. Муаллиф унда фарзанд тарбияси энг биринчи вазифамиз эканлигини, фақат унга яхши…

  • 10 авг.1 41023

    Сфетафорда сал туриб қолсанг, орқангдан даарров сигнал чалиб юборадиганларни шу тўхтатаб туриб, машинадан тушиб, энсасидан битта қўйиворсанг! А? Нима дейсиз? Акалар, сал сабр қилайлик! 2 секунд ҳам кутишмайди-ей! Ёнди, сразу ҳайдаш керак!

  • 10 авг.1 480154

    Агар терговчининг ақли ва илми ўткир бўлса нима бўлади: 1) Жабрланувчиларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатлари максимал даражада тикланади; 2) Жиноятлар қилмишига яраша, қилмишидан ортиқча ҳам эмас, кам ҳам эмас, жавобгарликка тортилишади. Ҳозирда сарсон бўлиб юрган жабрланувчиларни кўрсам, ёки содир қилганидан ҳам оғирроқ жавобгарликка тортилаётган ёхуд ҳақиқий жиноятчини тўлиқ фош этилмаганлигини кўрсам, терговчиларнинг салоҳиятига ачиниб кетаман!

  • 10 авг.1 5202910

    Саидмурод Давлатовнинг "Менинг буюк фарзандим" китобини ўқиб тугатдим. Бу асар қайта-қайта мутолаа қилинса ҳам ҳар гал янги илм берадиган, асло меъдага тегмайдиган китоб экан. Муаллиф унда фарзанд тарбияси энг биринчи вазифамиз эканлигини, фақат унга яхши таълим ва тарбия берсаккина у камбағал бўлмаслигини таъкидлайди. Шунингдек, бизнесни шунчаки пул топиш учун эмас, балки инсонларга сидқидилдан хизмат қилиш ва сифатли маҳсулот етказиб бериш учун ташкил этсаккина, том маънодаги бой одам бўлиш мумкинлигини айтади. Яхшиликни эса, ҳеч ким буюрмаса ҳам инсон ўз-ўзидан англаб қилиши кераклигини уқтиради. Шу ўринда, мен ҳам ҳаётимда содир бўлган бир воқеани айтиб бермоқчиман – ахир бу хотира каналимиз-ку! ИИВ Академиясида таҳсил олган ва олаётган тингловчилар яхши билишади: Академиянинг саф майдони – Ўзбекистондаги энг йирик саф майдонларидан биридир. Очиғи, ҳозир унинг аниқ ўлчамларини тахмин қилишим қийин, лекин эни 200 метрлардан ҳам ортиқ бўлса керак. Ўша йиллари Тошкентда қишда қор жуда кўп ёғарди. Академия ҳудудини қордан тозалаш учун ҳар бир курсга алоҳида ҳудудлар бўлиб бериларди. Саф майдони эса доим 3-курсга бириктирилган. Биз ҳам 3-курсга кўчганимизда саф майдони бизга берилган. Курсимизда 400 та тингловчи, 4 та отряд ва ҳар бир отрядда 5 тадан гуруҳ, жами 20 та гуруҳ бор эди. Саф майдонини қордан тез ва сифатли тозалаш учун уни 20 та гуруҳга доим тенг тақсимлаш керак эди. Тақсимлаш жараёнининг ўзи эса анча вақт талаб қиларди. Лекин Академияда вақт доим чегараланган ва ҳамма нарсага ўз вақтида улгуриш шарт . Гарчи менга ҳеч ким топшириқ бермаган бўлса-да, саф майдонини 4 та отрядга тақсимлаб чиқишни ўз зиммамга олганман. Кечаси қор ёғишни бошлаган кунлари эрталаб соат 05:30 ларда уйғониб, белкуракни олиб, саф майдонига йўл олардим. Соат 06:00 да курсдошларим келгунига қадар масофани қадам билан ўлчаб, ҳар бир отряд учун иш ҳажмини тенг тақсимлаб чиқардим. Кейин курсдошларим билан бирга ўз ҳудудимиз қорларини тозалашга киришардик. Қайтараман, буни менга ҳеч ким буюрмаган эди. Фақатгина курсимиз вазифаларни вақтида бажаришини ва ҳамма ўз ишини сифатли қилишини хоҳлаганим учун бу ишни қиш бўйи такрорлаганман. 2014 йилнинг баҳорига келиб, навбатдаги тарқатув (развод) вақтида отряд командиримизнинг ўринбосари, ўша пайтдаги унвони катта лейтенант бўлган Мақсуд ака Бобонов менга: "Артиков, номзодингни ота-онанг номига Академия бошлиғининг 'Миннатдорчилик хати' юборилиши учун берамиз", деган. Онам Академия бошлиғининг ушбу миннатдорчилик хатини Хоразмда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосаридан қабул қилиб олганлар. Генерал-майор Шавкат Тахирович Икрамовдан "Миннатдорчилик хати" олиш нима эканлигини у кишини таниган инсонлар жуда яхши билишади. Мен бу билан "энг зўр тингловчи эдим" демоқчи эмасман. Шунчаки, зарур деб ҳисобланган ишларни ҳеч ким айтмаса ҳам қилиш кераклигини айтмоқчиман. Жамиятимизда "Нега айнан мен? Яна менми? Ўзимни ишим тиқилиб ётибди-ку!" дейдиганлар қанчалик кўпайса, ишимизда ва ҳаётимизда ривожланиш, силжиш бўлмайди. Ютуқ ва барака — масъулиятни ўз зиммасига ола биладиган фидоий инсонлар билан келади.

  • 9 авг.1 38424

    Лео ҳам болалик билан хайрлашибди( Ота кетса, болалик ҳам тугар экан… (с) М. Юсуф @xayrulla_hamidov

  • 8 авг.1 8103614

    Бўлажак ва ҳозирда ҳам ҳақиқий терговчи бўлиш учун изланаётганларга тавсия: Жуда кучли терговчи бўлиш учун аввал қўлингизга берилган материалларни ўта дақиқ диққат билан ўрганиб чиқишни ўрганинг! Бу сизга ҳеч нарсани эътибордан четда қолдирмасликка ёрдам беради! Ҳамма нарсани хотирада сақлаб қолишни иложи йўқ, маълумотларни қоғозга ёзинг ва иш бажарилгач уни бирма-бир ўчириб боринг!

  • 6 авг.2 092315

    Ким нима деса десин-у, агар ҳар битта жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўллашни прокурордан сўраш амалиёти йўлга қўйилган бўлса, ўша тергов бўлинмасида тирик одам йўқ, дегани! Менимча, фақат қамоқ эҳтиёт чорасини маслаҳатлашиш керак!

  • 4 авг.2 47071

    Film ijodkorlariga tashakkur aytaman! Eng dolzarb va kerakli muammo aniq bayon qilingan. Qashshoqlik va yetishmovchiliklarga barham berishning aniq va ishonchli usuli haqida fikr yuritilgan. Do'stlar bu videoni albatta ko'ring, qayerda xato qilayotganimizni…

  • 4 авг.2 4031036из pmtests

    Film ijodkorlariga tashakkur aytaman! Eng dolzarb va kerakli muammo aniq bayon qilingan. Qashshoqlik va yetishmovchiliklarga barham berishning aniq va ishonchli usuli haqida fikr yuritilgan. Do'stlar bu videoni albatta ko'ring, qayerda xato qilayotganimizni anglab olishimiz kerak. Do'stlarga ham ulashing!

  • 3 авг.2 344197

    Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда маданиятга риоя қилинг! Ps: Шевамиз сабаб юзага келган ноқулайлик учун узр!

  • 3 авг.2 460277

    Тарбия борасида: Тўғри, ҳеч ким боласига ўғри бўл, наркоман бўл, деб тарбия бермайди. Аммо агар қандай қилиб тўғри инсон бўлиш мумкинлигини ўргатмасангиз, у ўз-ўзидан ўғрига айланиши мумкин! Вақтида хулоса қилинг!

  • 1 авг.2 570173

    Профилактика инспектори, деган сўз, “отказ материал” деган сўз билан синонимдир! Нима дедингиз?😅

  • 31 июл.2 553168

    Агар сиз бошқа одамларга керакли нарсани олишга ёрдам берсангиз, хоҳлаган нарсангизга эриша оласиз. Зиг Зиглер, “Чўққида учрашгунча” китобидан.

Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат — tgindex