Дехқончек
Статистика- Последний пост
- 4 янв. 2025 г.
- Последнее чтение
- 14 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 31
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Channel name was changed to «Дехқончек»
Channel photo removed
без подписи
#муфтий_минбари 📹 БУ ДУНЁНИНГ ИККИ ЗИЙНАТИ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollarhttps://t.me/torachekmasjid
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар». Абу Ҳурайра: «Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди». Икки шайх ривоят қилганлар. 🔗 Улашинг: https://t.me/torachekmasjid
https://t.me/torachekmasjid
https://t.me/torachekmasjid
🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса... Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар. ——— ▶️ Каҳф сураси 📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
❓Тирик кишига ҳам Қуръоннинг савобини бағишласа бўладими? Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari 📹 ХОЛИС ИНСОН РИЁКОР БЎЛМАЙДИ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌐ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ НОМИМИЗНИ БЕРКИТСА-ДА АХЛОҚИМИЗНИ ЯШИРОЛМАЙДИ! 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌙 МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ? 1⃣. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, шамойиллари ва одоб-ахлоқларини ўқиб-ўрганиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ қилиш. Набий алайҳиссалом: “Охиратда менга энг маҳбуб ва энг яқин бўладиганингиз хулқи энг яхшиларингиздир”, деганлар. 2⃣. Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ салавоту саломлар айтиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти). 3⃣. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки кунда рўза тутардилар ва: “Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман”, деб айтардилар (Имом Термизий ривояти). 📝 Даврон НУРМУҲАММАД ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
#muftiy_minbari 📹 ҒАЗАБ ШАЙТОННИНГ ДАРВОЗАСИДИР 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Мустақиллик байрамингиз муборак! Барча юртдошларимизни эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлини очиб берган Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 33 йиллик байрами билан табриклаймиз. Барчангизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларингизга, эл-юртимизга файзу барака тилаймиз. Юртимиз тинч ва осойишта, халқимиз турмуши фаровон бўлсин.
#muftiy_minbari 📹 АЛЛОҲДАН ҲЕЧ НАРСАНИ ЯШИРА ОЛМАЙСИЗ 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
#hadis #salavot #juma 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар. Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин". ☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад. #juma #salovat #duo MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebookhttps: //t.me/torachekmasjid
#Видео #тавоф #умра #ҳаж 🎙Тавофда суратга тушиш жоизми? Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Fatvo.uz ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
СОХТА САЛАФИЙЛАР ҲАҚИДА Ҳозирги кунга келиб турли диний оқим ва фирқалар “Аҳли сунна вал жамоа” мусулмонларини адашган, куфр ва ширкда айблаб, ўзлари ҳақлигини иддао қилиб, уларга қўшилишни ва ҳақиқий Исломда бўлишни иддао қилмоқдалар. Шулардан бири сохта “Салафийлик” оқими аъзоларидир. Бундай оқим ва фирқалар қандай номланмасин, уларнинг фикри ва эътиқодлари деярли бир хил. Ўзларига эргашмаганларни залолатда, куфр диёрида истиқомат қилади, ҳижрат қилиш фарз каби ботил даъволар билан баъзи бир саводи йўқ ёки динга қизиққан инсонларни миясини заҳарлаб ўз сафларига қўшишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар бу йўлда ҳар қандай йўл билан, ҳатто ҳозирги кунда жуда фаоллик билан ривожланаётган алоқа воситалари, жумладан интернет орқали ҳам кенг тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Аввало, салафийлар ким ва нима учун улар ўзларини “Салафийлар” деб номлашмоқда? Шу ҳақида маълумотга эга бўлсак. «Салаф» сўзи араб тилида «аввалда ўтганлар, ўтмишда яшаганлар», «Салафий» – «ўтмишда ўтган аждодлар йўлидан борувчи» маъноларини беради. Истилоҳда эса «Салаф» Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом тарафларидан мақталган, илк ҳижрий уч аср авлодлари ҳисобланади. Шу даврда яшаб ўтган саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлардан иборат олимлару фозиллар, мужтаҳид уламоларини “салафи солиҳлар” деб аталади. Абу Ҳанифа ва бошқа ўрта асрларда ўтган муаллифлар асарларида бу сўз айнан мана шу маънода, яъни «ас-салаф», «ас-салаф ас-солиҳ» (ўтган солиҳ аждодлар) шаклларида келади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларининг муборак ҳадисларида: “Инсонларнинг энг яхшиси менинг асрдошларим. Сўнгра уларга яқин бўлганлар (тобеъин)дир. Сўнгра, улардан яқин бўлганлар (табаъа тобеъин)дир. Улардан кейин ёлғончилик тарқаб кетади. Ҳатто бирор кишики, ундан гувоҳлик сўралмасада (ёлғондан) гувоҳлик бераверади, ундан қасам ичишлик сўралмасада (ноўрин) қасам ичаверади” деганлар. Шу ҳадисга биноан Ислом оламида дастлабки уч асрда яшаб ўтган мусулмон авлодларини энг яхши солиҳ инсонлар деб эътироф этилади. Бугунги кунда машҳур тўртала мазҳаб - Ҳанафий, Моликий, Шофиъий ва Ҳанбалий мазҳаби асосчилари ва уларнинг асҳоблари айни юқоридаги ҳадисда айтиб ўтилган авлод вакиллари ҳисобланадилар. Улардан кейинги давр вакилларини. Олимлари, фозилу авлиёларига ҳам “салафи солиҳ”, “салафий” деган атама ишлатилмайди. Сохта салафийликнинг асосчиси сифатида ҳижрий еттинчи асрнинг охирларида Суриялик Аҳмад ибн Таймия бошчилигида, асосан аҳли сунна имоми- Абу Мусо ал Ашъарий розияллоҳу анҳу томонидан талқин қилинган ақоидий ислоҳотларни рад қилишлик билан ўртага чиқганини кўришимиз мумкин. Ибн Таймия умри давомида ўзининг агрессив қарашлари туфайли тўрт марта қамоқ жазосига тортилган ва 1328 йилда қамоқхонада вафот этган. Сохта “салафийлар”нинг фикрича, Расулуллоҳнинг муборак қабрларини зиёрат қилиш бидъат ва залолатдир (ваҳоланки ибн Таймиягача бўлган давр, яъни қарийб саккиз асрдан бери бутун Ислом оламида жорий бўлган энг улуғ зиёратлардандир). Шунингдек Расулуллоҳнинг туғилган кунлари, яъни мавлиди шарифни нишонлаш ҳам бидъат ва фойдасиздир, яна Расулуллоҳдан қолган осори атиқаларни сақлаш, асраб авайлаш эса гўёки ширкдир. “Салафийлар”нинг тасаввурида юқоридаги каби азиз ва мўътабар нарсалар жоҳилият давридаги бут-санамларга сиғинишдек гуноҳга тенглаштирилади. “Салафийлар”нинг бу каби қарашлари ўз даврида катта фитна ва янгилик бўлишига қарамасдан, уларнинг тарафдорлари жуда кўп эди. Сабаби, ибн Таймиянинг кучли тақво ва илм соҳиби бўлган ва ҳанбалийлик мазҳабига мансуб оилада вояга етгани бўлди. Шу сабаб ҳам унга эргашганлар кўп бўлди. Натижада унинг адашувини кўпчилик пайқамай қолди. Унинг фатволари кўпчилик мухлислари томонидан қабул қилинарди. Охири эса уни “мужаддид”(динни янгиловчи), “шайхул ислом” деган лақаблар билан атай бошладилар. Аслида эса, Ибн Таймия мужаддид ҳам, асл салафий ҳам бўлмаган. Унинг кейинги пайдо қилган “салафийлик” мазҳаби ҳам ҳеч қандай салафи солиҳларнинг йўлларига тўғри келмайди. Балки, мусулмонлар жамоасидан ажраб чиқган адашган бир кичик мутаассиб оқим бўлган холос. Қўрғонтепатуман бош имом хатиби: Д.Темиров 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
КАЛТАКЕСАК ТУШГАН СУВ #ҳалол_ҳаром ❓1363-CАВОЛ: Уйимиздаги сув идишимизга калтакесак тушиб ўлиб қолибди. Шу сув покми ёки нопокми? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйларда яшайдиган калтакесакнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Чунки бундай калтакесакларда оқувчи қон бўлмайди. Оқувчи қони йўқ ҳайвонларнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Лекин дала ва саҳроларда яшайдиган эчкемарлар бундай эмас. Уларнинг сувга тушиб ўлиши билан сув нопок бўлади. Бундай сувни таҳорат олиш, истеъмол қилиш, нажосатни поклаш каби ишларга ишлатиш жоиз эмас. “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида бундай дейилган: لو كانت الوزغة كبيرة وفيها دم سائل فحكمها حكم فأرة ينزح عشرون دلوا بموتها في البئر وإن لم يكن لها دم سائل لا ينجس الماء بموتها فيها "Оқувчи қони бўлган катта калтакесак (эчкемар)нинг ҳукми сичқоннинг ҳукми билан бир хилдир. Шунинг учун у қудуққа тушиб ўлиб қолса, йигирма челак сув олиб ташланади. Агар (уй калтакесакларидек) оқадиган қони бўлмаса, сувга тушиб ўлиши билан сув нажосат бўлмайди". Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2 https://t.me/torachekmasjid
#musulmon #yurt #obod #vatan 🗣 МУСУЛМОНОБОД ЮРТДАН ҲИЖРАТ ҚИЛИНМАЙДИ! 🎙 Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси 🌐 MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari