tgindex
Toshkent viloyati

Toshkent viloyati

Статистика
@toshvilузбекский

Aссалому алайкум! Сиз Тошкент вилоятининг энг оммабоп каналидасиз👌 Реклама ва мурожаат учун: @tosh_vilBOT

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
9
Всего постов
34
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
1 630
−4 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
589
34 постов
Вовлечённость
36,1%
к подписчикам
Постов в день
1,3
всего 34
Упоминаний
2
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
370
1/48двое суток
424
1/72трое суток
457

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун имзоланди. Администрация Президент фаолияти ва Конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминловчи ягона конституциявий институт ҳисобланса-да, давлат органлари билан муносабатларда унинг фаолиятини қонун билан тартибга солиш бўйича ҳуқуқий бўшлиқ мавжуд эди. Эндиликда янги қонун билан ушбу масалалар тартибга солинди. Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этишда Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасидаги фаолияти қонун билан тартибга солиниши Президентлик институтининг ҳуқуқий асосларини кучайтиради. Халқаро амалиётда Президент фаолиятини таъминловчи институтнинг ҳуқуқий мақоми қонун даражасида белгиланиши Президентлик бошқарувининг институционал стандарти ҳисобланади. Қонун 4 та боб ва 34 та моддадан иборат бўлиб, Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасида Президент фаолиятини таъминлашнинг конституциявий механизмлари қонунда ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди. Хусусан: – Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий, таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органи сифатида белгиланди; – Администрацияни Президент шакллантиради, Президент белгилаган асосий йўналишларда фаолият юритади, Президентга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади. Администрациянинг асосий вазифалари белгиланди: – Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатларини амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий таъминлаш; – Президентнинг фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини ҳамда топшириқларини тайёрлаш, уларнинг ижросини ташкил этиш, назоратини олиб бориш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш; – Президентнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантиришга оид янги ташаббусларини ишлаб чиқиш; – аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ ва тўғридан тўғри мулоқотларни ташкил этиш ва уларни қийнаётган масалаларга ечимларни ишлаб чиқиш; – қонунларни имзога ёки қайтаришга тайёрлаш; – Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ташкил этиш; – Президентга бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқалар. Шунингдек, қонунда Администрация раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, Администрациянинг мансабдор ва бошқарув шахсларини лавозимга тайинлаш ҳамда озод этишга оид нормалар белгиланган, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асослари яратилган. Администрация Президент фаолиятини ташкил этиш доирасида парламент, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, суд ҳокимияти ва судялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик қилади. Администрация Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Президентга киритади. Администрация ходимлари учун уларга юклатилган вазифаларни бажаришда ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя чоралари назарда тутилмоқда. Президент Администрацияси тўғрисида Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, давлат органларини халққа хизмат қиладиган, очиқ ва ҳисобдор тизимга айлантириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

  • Русланбек Қуролтаевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Олим Давлатович Давлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

  • Танишимнинг уйини(ерини) бир қисмини сотиб олдим. Лекин ҳужжат қила олмаяпман. Нима қилсам бўлади? 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

  • Ипотека кредитини муддатидан олдин ёпиш ва юз миллионлаб сўм тежаш сири! Тасаввур қилинг: 400 млн сўм миқдорида, йиллик 17% ставка билан 10 йил муддатга ипотека кредити олдингиз. Ойлик тўлов тахминан 7 млн. сўмни ташкил қилади. Асосий қарзни муддатидан олдин қоплаш сизга қанчалик фойда келтиришини биласизми? Видеони кредитга дом олган танишларга юбориб қўямиз. 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

  • Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади? Президент фармонига кўра, 31 август – душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган. Шунга мувофиқ, ҳафтасига 5 кун ишловчилар Мустақиллик байрамида кетма-кет тўрт кун (29 август – 1 сентябрь), 6 кун ишловчилар эса кетма-кет уч кун (30 август – 1 сентябрь) дам олади. 🟡 29 август, шанба – одатий иш ёки дам олиш куни 🟢 30 август, якшанба – одатий дам олиш куни 🟢 31 август, душанба – барча учун қўшимча дам олиш куни 🟢 1 сентябрь, сешанба – Мустақиллик байрами куни 2 сентябрь, чоршанба – барча учун одатий иш куни. 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

  • ❗️1 сентябрдан йўловчи автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлаши шарт бўлади 2026 йил 1 сентябрдан брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида йўлкира ҳақини тўлаш бўйича янги тартиб кучга киради. Янги тартибга кўра, йўловчилар автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлашлари шарт. Йўлкира ҳақи транспорт ёки ижтимоий картани валидаторга теккизиш, шунингдек, банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз тўлов воситалари орқали тўланади. Агар йўловчи автобусга чиқиш вақтида йўлкира ҳақини тўламаса ёки имтиёзга эга эканини тасдиқламаса, у чиптасиз ҳаракатланаётган деб ҳисобланади ва бу жаримага сабаб бўлиши мумкин. 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

  • Айрим соҳа вакилларининг иш ташлаши тақиқланади Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазиятлар пайтида, уруш ҳолатида, умумий сафарбарлик эълон қилинган даврда иш ташлаш тақиқланади. Жумладан, қуйидаги соҳалар ходимларининг иш ташлашда иштирок этиши тақиқланади: • Соғлиқни сақлаш ходимлари; • Давлат органлари ходимлари; • Ҳарбий хизматчилар; • Судялар ва суд ходимлари; • Энергетика ва сув таъминоти тизими ходимлари; • Алоқа тизими ходимлари. Бу чекловлар аҳоли саломатлиги, мамлакат хавфсизлиги ва муҳим давлат хизматларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида белгиланган. Ҳуқуқларингизни билинг ва қонунчиликка риоя қилинг! 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

  • 👶🏻 Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилмоқда 🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. 📊 Шундан: ўғил болалар – 192,9 минг (51,7 %) қиз болалар – 180,5 минг (48,3 %) Шаҳар жойларда – 49,0 % қишлоқ жойларда – 51,0 % 📊 Мазкур даврда ҳар 1 000 нафар аҳолига 19,6 та туғилиш тўғри келган. 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

  • ❗️ Энди банкдан 500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини ҳужжатсиз олиш мумкин!   📌 Адлия вазирлиги ташаббуси билан қабул қилинган идоравий ҳужжатга кўра, эндиликда банклардан 500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини сотиб олишда паспорт, ID-карта ёки улар ўрнини босувчи бошқа ҳужжат талаб этилмайди.   ✅ Мазкур идоравий ҳужжат (рўйхат рақами 2886-12, 2026 йил 8 май) жорий йил 9 августдан эътиборан кучга кирди.   🤑 Бунга қадар банклардан чет эл валютасини ҳужжатсиз сотиб олиш мумкин бўлган миқдор 100 АҚШ долларини ташкил қилар эди. 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

  • Бугундан "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги Қонун кучга кирди. ✅ Қонунда қуйидагилар назарда тутилган: 1. Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак. 2. Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган: ➖ қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин; ➖ отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин; ➖ чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин; ➖ итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин. Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак. 3. Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим. 4. Ўзбекистонда сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар сўйилган (нобуд бўлган, ўлган, йўқ қилинган) ёки Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган тақдирда 7 кунлик муддатда ҳисобдан чиқарилади. 5. Ваколатли давлат органининг вакили ҳайвон эгасининг мурожаатига асосан 5 иш куни ичида ҳайвонни идентификация қилиши ва рўйхатдан ўтказиши лозим. 🔗 Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин: https://lex.uz/ru/docs/7670550 ✍️🌟@axborotuz

  • Тошкент вилояти солиқ бошқармаси масъулларига жиноят иши қўзғатилди Тошкент вилояти солиқ бошқармаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши очилди. Тергов жараёнида йирик миқдордаги солиқ қонунбузарликлари аниқланган. Маълум бўлишича, олтита МЧЖ масъуллари ва бошқа шахслар савдо қоидаларини қўпол равишда бузиб, давлатга 42,5 миллиард сўмлик солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган. Солиқ бошқармаси ходимлари эса текширув ҳужжатларини расмийлаштиришда 5,2 миллиард сўмлик солиқларни ҳисобга олмай, сохтакорликка йўл қўйган. 💬 PS: Солиқ тизимидаги бундай ҳолатлар афсуски биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Давлат буджетига тушиши керак бўлган миллиардлаб маблағларнинг яширилиши иқтисодиётга жиддий зарар етказади. Сизнингча, солиқ соҳасида коррупсияни бутунлай йўқотиш учун қандай чоралар кўриш керак? Тизимни шаффоф қилиш учун нималарга эътибор бериш лозим деб ҳисоблайсиз? 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

  • Давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади Президент Шавкат Мирзиёев давлат фуқаролик хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизими ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Маълум қилинишича, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини тартибга солувчи ягона ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Аксарият давлат органларида қўлланилаётган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича 50 дан ортиқ алоҳида норматив ҳужжат амал қилмоқда. Шу боис, давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона, очиқ ва натижага асосланган тизимини жорий этиш таклиф қилинди. Янги тизим билан 54 минг нафар давлат хизматчисини қамраб олиш кўзда тутилган. Давлат органлари миллий, республика, ҳудудий ҳамда туман ва шаҳар даражаларига, ходимлар эса бажарадиган вазифаларига қараб маъмурий бошқарув, асосий ва қўллаб-қувватлаш гуруҳларига ажратилади. Халқаро тажриба асосида 11 та разряд ва 6 та поғонадан иборат янги иш ҳақи сеткасини жорий этиш таклиф қилинди. Ўндан ортиқ устама ва мукофотлар ўрнига учта асосий рағбатлантириш тўлови жорий этилади. Жумладан, малака даражаси, ходимнинг функционал вазифаларни бажариши, ижро ва меҳнат интизоми, ташаббускорлиги асосида баҳоланадиган самарадорлик кўрсаткичлари – KPI учун устама тўланади. Шунингдек, муҳим ва мураккаб вазифаларни бажарган, инновацион ёндашувларни жорий этган ҳамда юқори натижа кўрсатган ходимларга ҳисобот даври якунлари бўйича бонус тўловлари бериш назарда тутилмоқда. 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

  • 👍 1 августдан «Бизнес ҳимоя» QR-коди кучга кирди! Ушбу муҳим янгилик ҳатто сунъий интеллектни ҳам илҳомлантириб, шу мавзуда махсус қўшиқ яратилишига сабаб бўлди. Энди текширув, профилактика ёки мулоқот бўладими - давлат органи ходими хузурингизга келишдан олдин QR-кодни сканерлаб, электрон шаклни тўлдириши шарт. Агар ходим QR-кодни сканерламаса ёки шаклни тўлдирмаса, уни қабул қилмасликка ва суҳбатни рад этишга тўла ҳақлисиз. Бундай ташриф қонунга хилофдир. Ҳурматли тадбиркорлар, янги имкониятдан фаол фойдаланинг ва бизнeсингизни ҳимоя қилинг! QR-кодни govcontrol.uz сайтидан юклаб олишингиз мумкин. 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

  • видео или голосовое, без подписи

  • ❗️Болалар нафақаси 386 минг сўмгача оширилди 2026 йил 1 июлдан янги миқдорлар амал қила бошлади: ▪️ 3 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун нафақа — 386 минг сўм; ▪️ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун — 295 минг сўм; ▪️ Моддий ёрдам — 450 минг сўм; ▪️ Ёшга доир нафақа — 878 минг сўм. Шунингдек, иккинчи ва кейинги фарзандлар учун қўшимча нафақалар ҳам сақлаб қолинди.

  • #BizningPrezident Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президент! 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

  • 20 июл.1 1476

    видео или голосовое, без подписи

  • 20 июл.1 1306

    Ёшлар учун 100 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади Президент қарорига кўра, “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 31 ёшгача бўлганларга 7 йилгача имтиёзли кредитлар берилади. “Алоқабанк” орқали: ▪️ таълим ва касб-ҳунар ўрганиш учун — 20 млн сўмгача; ▪️ SMM, мобилография, фриланс ва онлайн бизнес учун — 50 млн сўмгача; ▪️ касаначилик, тикувчилик ва қайта ишлаш лойиҳалари учун — 50 млн сўмгача; ▪️ новвойчилик ва ширинлик ишлаб чиқариш учун — 100 млн сўмгача кредит ажратилади. Кредитлар асосий қарз бўйича 1 йилгача имтиёзли давр билан берилади.

  • ⚽🏆 ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ФИНАЛИГА ЕТИБ КЕЛДИК — БУ КУННИ ҲАММА КУТГАН ЭДИ 🇪🇸 Испания 🆚 Аргентина 🇦🇷 Ўйин бугун 23:50 да бошланади. 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

  • 🌍 Jahon Chempionati 2026 | 3-o'rin 🇫🇷 Fransiya : Angliya 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Barcha vaziyatlar: Rushcha sharhda 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти

Toshkent viloyati — tgindex