tgindex
Bahodir OBID ijodi

Bahodir OBID ijodi

Статистика
@tuhfadilузбекский

Валиев Баҳодиржон Обидович – 1978 йил 4 апрелда Наманган вилояти Поп шаҳрида туғилган. Низомий номидаги ТДПУнинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Шеърий ва насрий китоблар, қўшиқлар, теленовеллалар муаллифи.

Последний пост
11 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
1
Всего постов
21
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
268
−1 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
317
21 постов
Вовлечённость
118,3%
к подписчикам
Постов в день
0,1
всего 21
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
807
1/48двое суток
924
1/72трое суток
997

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 11 авг.910918из Mas_rur

    без подписи

  • "Муштум" журналининг 2026 йил 8-сонида "Йўловчи овчилари" номли ҳаётий воқеаларга асосланган ҳажвиямиз чоп этилибди. Таҳририят жамоасига катта раҳмат!

  • ИЙМОН УЧУН ЁЗ...   Унвон учун ёзма, Иймон учун ёз. Нишон учун эмас, Ишонч учун ёз.   Сўзингдан навдалар Кетсин кўкариб. Бургутлар учсинлар Тоғни кўтариб.   Чақмоқ чақиб, осмон Гумбурлаб кетсин...   Томирда мудроқ қон, Гуриллаб кетсин...    Чангалдан тўкилсин, Маломат тошлар. Зинҳор ёрилмасин, Аломат бошлар.   Ҳеч қачон куракка Урилмай пичоқ. Бола-ю гулларга Тўлсин ҳар қучоқ.   Ашъоринг ўқиган Кўздан ёш оқсин. Сатринг муз юракда Оловлар ёқсин.   Ёлғиз келдинг, яна Ёлғиз кетарсан.   Илондай хазина Ғамлаб нетарсан.     Шон-шуҳрат, мартаба — Мисоли сароб. Сўзга содиқ қол-да, Жамғаргин савоб.   Унвон ила нишон, Кўмилмас бирга. Иймон-ишонч киргай, Танҳо қабрга...   Бас, шундай, ҳеч қачон Ҳақ йўлдан озма. Иймон учун ёзу Унвон чун ёзма...   Баҳодир Обид. https://t.me/tuhfadil.

  • Кўз ва сўз соҳаси...   Яқин дўстлар даврасида ўтиргандик. Янги танишимизнинг шифокор эканликларидан хабар топгач, улардан тиббиётнинг қайси соҳасида ишлашларини сўрадим: —   Кўз соҳасида, — жавоб қилди меҳмон қисқагина қилиб. Кейин менга ҳам “Ўзингиз қайси касбдасиз?” — деган савол келиб тушди.    Энди оғиз жуфтлаган эдим, даврада беданадай сайраб, гапни ҳеч кимга бермай ўтирган Алишер дўстимиз гап қотди: —   Буё кишим... сўз соҳасида... Ҳозиржавоб шеригимизнинг бу гапидан барча кулиб юборди ва янги меҳмон каминанинг соҳасидан хабар топди ҳисоби...   Баҳодир Обид. https://t.me/tuhfadil.

  • 8 авг.311144

    Ибодат... Тирикчилик... Тарбия... Ижод...   Ёшинг улғайиб борган сари хулосаларинг ҳам тиниқлашиб бораркан. Умр йўлларим ва йилларим, уларнинг натижаларидан келиб чиқиб, ҳаётим учун қатъий мезон ишлаб чиқдим: Ибодат... Тирикчилик... Тарбия... Ижод... Кейин эса уларга амал қила бошладим. Билдимки, мен истайверганим билан Худойим истамаса, барчаси бир пул экан. Шунинг учун биринчи ўринга ибодатни қўйдим (ўзи аслида шундай бўлиши керак!). Чунки Яратган эгам жонимни истаган вақтда, истаган жойда, истаган ҳолатда олади. Кейин қабрга кираман. У жойда менга биринчи галда қилган ибодатим, яъни намозим асқотади. Ўқиган Қуръоним, қилган савоб амалларим керак бўлади. Унвоним, медалларим, дунё ҳаётида эгаллаган амалу мансабим асло фойда бермайди. Шунинг учун биринчи — Ибодат.   Иккинчи ўринга — Тирикчиликни қўйдим. Токи эркак, оила боши эканман, фарзандларим, аҳлим учун ҳалол ризқ топиш йўлида меҳнат қилишим, ҳаракатда бўлишим, баракасини эса Ўзидан сўрашим лозим. Худодан сўраб қилинган ҳаракат, аниқки, самарасиз ёки бебарака бўлмайди. Парвардигор унга чин дилдан, холис илтижо қилиб, очилган ҳеч бир қўлни қуруқ қайтармайди!     Учинчи ўринга — Тарбияни қўйдим. Бу кенг маънода. Яъниким, ҳам ўзимни, ҳам атрофдагиларни, ҳам фарзандларимни тарбиялашим зарур. Буларга барча-барчаси киради: ўз устида ишлаш, китоб ўқиш, ижтимоий фойдали меҳнат, жисмоний тарбия ва ҳоказо... Ўз навбатида, ўзгалардан ҳам тарбия олишим даркор. Масалан, солиҳдан солиҳ бўлишни, жоҳилдан эса жоҳил бўлмасликни ўрганишим керак. Энг муҳими — сўзлашим, юриш-туришим, ўзимни тутишим, атрофга муносабатимда фарзандларимга ибрат бўлишим. Рости, бу осон эмас, аммо уддалаш шарт...     Тўртинчиси — Ижод. Бу имконни Худойим барчага ҳам беравермайди, тўғриси. Бу Ўзи томонидан берилган истеъдод. Балки катта бир масъулият ҳамдир. Демак, уни ривожлантиришим, ундан фойдаланиб, гўзал асарлар яратишим зарур. Асарларим шундай бўлиши керакки, уларни ўқиган инсон, магарким, жаҳолат йўлида бўлса, саодат йўлига ўтсин, саодат йўлида бўлса, комиллик манзили сари интилсин, кимки бировга отмоқ учун қўлига тош олган бўлса, фикридан қайтсин ва ерга ташласин. Бу орқали мен бировга яхшилик қилган, бунинг учун эса охират савобини олган бўламан... Қаранг, дўст. Бир қарашда — эзгу йўл. Шу йўлни сизга ҳам тавсия қиламан. Аслида яшаш у қадар қийин эмас. Уни ўзимиз қийинлаштирамиз холос. Чўққига шунчаки боқиб турсангиз, унга чиқиш имконсиз кўринади. Ҳаракатдан тўхтамасангиз, чўққини забт этганингизни ўзингиз ҳам сезмай қоласиз. Шундай экан, асло ҳаракатдан тўхтаманг!   Баҳодир Обид.    https://t.me/tuhfadil.

  • 7 авг.172132

    Болаларга   Каламушнинг “шиори”   Оч сичқонча силласи қуриб, Юрарди дон топса, кемириб. Омборхона бўлгач макони, “Каламушбой” бўлди семириб.       Энди унинг манзили — хирмон, Ётар неъматларга қорилиб. Бу кетишда гумбаздай қорин,    Кетмаса “паақ!” этиб ёрилиб...   Кемиргичнинг “шиори” шундай: —   Уят, ору номусга тупур. Рўпарангдан чиқдими емиш, Битта қўймай, барини ўпир!   Баҳодир Обид. https://t.me/tuhfadil.

  • 6 авг.131172

    Бугун бормиз, эртага — йўқмиз, Умр — камон, биз эса ўқмиз. Садоқ ичра эдик бир текис, Энди эса узуқ-юлуқмиз...   Баҳодир Обид. https://t.me/tuhfadil.

  • 4 авг.176142

    Қаршилик қиз   (замонавий руҳдаги қўшиқ)   Бир қиз ўтди ёнимдан, Олов ёқиб жонимдан. Йўқдир дилда ҳаловат, Кўзим тушган онимдан.   Қаршилик қиз, қаршилик, Қилманг бунча қаршилик. Дил розим айлаб қабул, Қилинг менга яхшилик.   Экансиз нақ кўкда ой, Суйиб қолдим ҳойнаҳой. Девонага ўхшайман, Сўзим — шундан пойма-пой.   Қаршилик қиз, қаршилик, Қилманг бунча қаршилик. Дил розим айлаб қабул, Қилинг менга яхшилик.   Хонатлас кийган гўзал, Сўзлари — новвот, асал. Узун сочи — қирқ ўрим, Ошиқлари — минг азал.   Қаршилик қиз, қаршилик, Қилманг бунча қаршилик. Дил розим айлаб қабул, Қилинг менга яхшилик.   Гилос лаблар қимтинган, Қаро қошлар чимрилган. Йўлларин зор-зор кутиб, Сабрим тоғи емрилган.   Қаршилик қиз, қаршилик, Қилманг бунча қаршилик. Дил розим айлаб қабул, Қилинг менга яхшилик.   Айтинг — қаршилик қизга, Этмай қаршилик бизга. Кутиб олсин совчимиз, Тўй белгиланди — кузга.   Қаршилик қиз, қаршилик, Қилманг бунча қаршилик. Дил розим айлаб қабул, Қилинг менга яхшилик.   Баҳодир Обид. https://t.me/tuhfadil.

  • 4 авг.16871из mehrob_uz

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Дунё ҳаётида оч бўлган кишилар охират ҳаётида тўқ бўлган кишилардир. Инсонлар ичида Аллоҳ таолонинг энг ғазабини келтирувчилар бўкиб қоладиган даражада қоринларини тўйғазадиганлардир. Банда иштаҳа қилиб туриб, ейишни тарк қилган ҳар бир луқмаси звазига жаннатда бир даражаси кўтарилади". Абу Ҳомид Ғаззолий "Нафс муолажаси" китобидан @mehrob_uz

  • Болаларга   "Яраштирувчи"   Икки тулпор — қора, оқ, Аввалига кишнашди. Кейин келишмай бироқ, Тепишди-ю тишлашди...   Зебра келди ҳай-ҳайлаб: —  Қурсин шўрлик ҳолингиз. Бир гиёҳ деб атайлаб, Тишлаб тортманг ёлингиз...   Оқ дер: Сен кимга ҳамдам? Ҳой, йўл-йўл, менга қара. —   Дўстман иккингизга ҳам, Қаранг, рангим — оқ-қора...    Йўлдошнинг "хулоса"си     —   Иккисин тўни йўл-йўл, —   Деди билағон Йўлдош. Жаа яқин бўлмасаям, Улар узоқ қариндош.   Фарқи — Зебра яйловда, Ўтхўр бўлиб туғилган. Йўлбарс эса тўқайда, Этхўр бўлиб туғилган.   Шундан “борди-келди” йўқ, Зебра бермайди тутқич. Ахир қанчалар оғир — Қондошинг бўлса йиртқич... Баҳодир Обид. https://t.me/tuhfadil.

  • Инспекторни ҳам тушунса бўлади. Чунки у кеча вазифага тайинланган бўлиб, маҳалла болаларини ҳали яхши танимас эди. “Балки бу бола ўғри ёки муштумзўр бўлса-чи. Уни қўлдан чиқариб юбормай, шахсига аниқлик киритишим керак!” - дерди ичида тинмай. Ботиржонни ёлғон гапиряпти деб қўйиб юбормай, ўзи билан пунктга олиб кетди. Кейин эса дадаси билан гаплашишди. Саволларга ойдинлик киритилгач, болакайга жавоб берилди. Ботиржон пунктдан чиқаркан, қўлидаги йогуртига бир қараб олдида, уйига қараб чопди. Бу вақтгача онаси аллақачон ваҳимага тушган, қўшнилардан суриштирган, дўконга келган ва уни тополмай, уввос солишга шай бўлиб турган бир пайтда дадаси телефон қилиб қолган. Дадаси ҳам томдан тараша тушгандай, “Ўғлинг милицияхонага тушиб қолибди” деган. Кейин эса вазиятни тушунтириб, унинг кўнглини тўқ қилган эди...   Ботиржон уйга кириб борган ҳам эдики, кўзи хурсанд ҳолда катта машинасини ўйнаб ўтирган укасига тушди. Укаси бир акасига, бир унинг қўлидаги йогуртга қараб қўйди-да, яна ҳеч нарса бўлмагандай ўйинини ўйнайверди. — Ойижон, буни қаранг, мен бу тирранчага қаёқларга бориб, итлар билан тўқнашиб, уст-бошим йиртилиб, милицияхонада сўроқ бериб, нарса олиб келсаму иши ҳам бўлмаса, — деди Ботиржон хўрлиги келгандай бўлиб. Унинг бу гапларидан на кулишни, на йиғлашни билмай турган онаси ўғлига таскин бергандай бўлди: — Боланинг табиати шу-да, ўғлим. Сен ҳам шунақа бўлгансан. Унда  даданг йогуртга кетардилар. Болажоним, нималар бўлди, қаёқларда қолдинг, битта йогурт олиб келиш шунча қимматга тушдими сен учун?! Ботиржон бўлиб ўтган воқеларни айтиб бераркан, онаси бир кулар, бир йиғларди. Кейин эса ўзини босиб олганча ўғлига шундай деди: — Болажоним, сен ҳақиқий ўғил, чинакам меҳрибон акасан. Сен уканг учун аталган йогуртни топдинг, уни итга ем қилмай олиб келдинг. Уканг уни ейдими, емайдими, нима бўлганда ҳам, сен акалик вазифангни адо қилдинг. Муҳими — шу. Мен сендай ўғлим билан фахрланаман...   Бу гаплардан куч олган Ботиржон онасининг бағрига отилди ва меҳр билан кўришди. Шу вақт уларга кўзи тушиб қолган жажжи Юсуф машинасини бирдан улоқтирди-ю лапанглаб юриб келди-да, акасини нари тур, деб четга сурди ва онасининг бағрига кириб, ўрнашиб олди. — Ойижон, севимли таомини олиб келгунимча бу тўполончини қандай юпатдингиз? — Нима ҳам қилардим, ўзим тайёрлаб бердим ўша йогуртини, мазза қилиб еб олдилар тойчоғим, — деди ойиси кичкинтойига мамнун боқаркан...  Бу вақтда эса митти Юсуф эснаб, кўзларини ишқалаган кўйи аста мудраётган эди...     Баҳодир ОБИД.   https://t.me/tuhfadil.

  • Болажонлар учун   Йогуртга кетиб…   (Болалар ҳаётидан ҳикоя)   Ботиржоннинг укаси Юсуфжон дод солиб йиғлаб қолди. У бир сўзни қайтарарди: “Йогуйт! Йогуйт!”. Онаси у десаям, бу десаям, кўнмасди. Оҳ ейсанми, қақа ейсанми десаям, гапга қулоқ солмасди. Охири онаси Ботиржоннинг қўлига пул берди-да, ўзларидан беш-олти уй наридаги дўконга бориб, йогурт олиб келишни тайинлади. — Оёғингни қўлингга ол! Уканг кўнмайдиганга ўхшайди. Йиғлайверса, иситмаси чиқиб кетмасин тағин, — деди онаси. Ботиржон дўконга қараб чопди. Борса, атай қилгандай, магазинда йогурт тугабди.   — Толиб новвойникига бор-чи, унинг янги қурган дўконида сенга ўхшаган тўппончаларга ёқадиган ҳамма нарса бор, — деди мўйлови қалин, кўзлари катта-катта, қош-қовоғи осилиб, доимо ҳўмрайиб турувчи Али баққол. Болакай Толиб новвойнинг магазинига қараб югурди. “Ишқилиб, уларникида бўлсин-да, бечора укам йиғлайверса, тоби қочиб қолиши мумкин”, деди Ботиржон ўзига ўзи. Дўконга ҳансираганча кириб бораркан, сотувчи қиздан шошганча “Йогурт борми?” деб сўради-ю унинг кўзларига илтижоли тикилиб қолди. — Бор, — деди сотувчи қиз майин жилмайиб, — кейин эса музлатгичдан битта йогурт олиб, болакайга узатди. Ботиржон қувониб кетди. У математикадан беш олганда ҳам бунақа хурсанд бўлмаганди тўғриси.  Энди магазиндан чиқмоқчи бўлиб турганда, бир кампирнинг овози эшитилди: — Болажоним, мана шу юкимни беш-олти уй наригача элтиб бергин... Уйим олдида набира қизим турибди, шунга берсанг бўлди...           “Нима қилсам экан, уйда укам йиғлаяпти. Бу ерда эса манави буви нарсаларимни олиб бориб бер, деяпти. Ахир катталарни ҳурмат қилиб, уларга ёрдам бериш керак. Майли, мен момонинг нарсаларини тез ташлайману ортимга қайтаман”, - ўйлади Ботиржон ва нарсаларни кўтарганча кампир айтган уйга қараб, тез-тез юриб кета бошлади. Йўлда бораркан, укасини ўйларди. Зум ўтмай, кампирнинг уйи олдида тўхтади. Уй ёнида бир қизалоқ турган экан. Нарсаларни қизчага топширди-да, йогуртини қўлида авайлаб тутганча чопишга тушди. Шу маҳал инсон ва жонзод ўртасида ғаройиб тўқнашув содир бўлди. Бу — Ботиржон ва Олапар. Нима бўлганини Олапар ҳам, Ботиржон ҳам сезмай қолди. Ҳаммаси яшин тезлигида содир бўлди. Ҳа, у чопиб кетаётган эди. Бир пайт ўнг тарафдаги уйлардан бирида “Ҳе, ит бўлмай ўлгур. Йўқол. Кет!” дея чақмоқдай гулдираган овоз эшитилди. Кейин эса ит “гурс” этган овоздан вангиллаган овоз чиқарди. Ҳеч қанча ўтмади. Ботиржонга бир сариқ рангли ҳайвон ўнг тарафдан келиб урилди-ю болакай ён тарафига қараб ағанаб тушди. Қўлидаги йогурти ўзидан беш-олти қадамга  учиб кетди. Ботиржон жон ҳолатда ўрнидан туришга интиларкан, хаёли ва икки кўзи йогуртда эди. “Ишқилиб тўкилиб кетмаган бўлсин-да, ахир укажоним кутяпти буни...”. Шу пайт нарироқда турган ит бир болакайга, бир йогуртга қаради. Йогуртни бориб тишлаб олиб кетмоқчи ҳам бўлди. Ботиржон эса: — Тегма, бу укамнинг йогурти. Сенга эмас. Тушундингми, бор, йўлингдан қолма... Ит Ботиржоннинг гапларига тушунди чоғи. Унга бир зум тикилиб турди-да, ортига бурилганча чопқиллаб-чопқиллаб кетиб юборди. Ботиржон ўрнидан тура солиб, йогуртни олди-да, эгни-бошига қаради. Ҳамма ёғи чанг-тупроқ бўлиб, чап тарафга йиқилганда кўйлагининг елка қисми қаттиқ тортилганидан йиртилиб кетганди. Уст-бошини қоқиб турган чоғда ёнидан ўтиб кетаётган инспектор аста тўхтади-да, кутилмаганда болакайни саволга тута бошлади: —   Кимсан, исминг нима? —   Ботиржон. —   Қайси маҳалладансан? —   Шу маҳалладан? —   Нега уст-бошинг чанг, елканг йиртилган, ким билан муштлашдинг? Ҳеч ким билан муштлашмадим. Югуриб кетаётгандим, ён тарафимдан катта бир ит чопиб келди ва иккаламиз тўқнашиб кетдик. Бор гап шу... —   Қўлингдаги нима? —   Йогурт... —   Кимга? —   Укамга —   Қаердан олдинг? —   Дўкондан... —   Ўғирладингми? —   Нималар деяпсиз, пулимга олдим... —   Ишонмайман. Дадангнинг телефон рақамини айт...

  • 30 июл.1 230104

    "Уч авлод учрашувлари". Шеър муаллифи: Баҳодир Обид. Ўзбекистон халқ артисти Учқун Тиллаев ижросида.

  • 30 июл.1 18483

    30 июль — Халқлар дўстлиги куни   Уч авлод учрашувлари Бунда қаҳрамонлар айтади нақл, Ёш қалблар ҳайратда, ёришар ақл, Олтин ўгитларни тингла, амал қил, Мароқдир уч авлод учрашувлари... Буёғи Мўйноқдан то Сурхонгача, У ёғи Тошкентдан Андижонгача, Машъаласи сўнмас саҳар тонггача, Чироқдир уч авлод учрашувлари... Ўзбек, қозоқ, қирғиз, қай бирин айтсам, Рус ва тожик, туркман, қорақалпоқ жам, Қучоғида дўстлик, бирлик мужассам, Маёқдир уч авлод учрашувлари... Жўшар қудратли куч, қудратли тўлқин, Юртбошим ўйлагай ҳар лаҳза халқин, Ёшлар — келажакдир, кўзлари чақин, Яроқдир уч авлод учрашувлари... Тўмарис сабоғи — бундай оқшомлар, Ақлнинг қайроғи — бундай оқшомлар, Юртим дея кетган Кубро бобомлар, Широқдир уч авлод учрашувлари... Юзларда табассум, порлар кулгудан, Куй-наво таралар минг хил чолғудан, Фақат шодлик бунда, ғаму қайғудан Йироқдир уч авлод учрашувлари...   Ободлик ярашган гулбоғимизга, Биллурдай мусаффо булоғимизга, “Би-ир келиб-кетинг қишлоғимизга!”, Муштоқдир уч авлод учрашувлари. Юксак маънавият жон-танаси бу, Янги Ўзбекистон анъанаси бу, Эзгуликнинг мудом тантанаси бу, Маёқдир уч авлод учрашувлари... Қадрига ет, болам, ушбу онларни(нг), Ёд айла эл дея битган жонларни, Улуғларга айтгил шараф-шонларни, Сабоқдир уч авлод учрашувлари... Ҳаёт деган асли битта сўзда ҳал, Буюкликда сенга келар ҳали гал, Ибрат сенга оппоқ сочли генерал! Мароқдир уч авлод учрашувлари...   Сабоқдир уч авлод учрашувлари...   Баҳодир ОБИД. https://t.me/tuhfadil.

  • 30 июл.171101из dilshod_rajab_ijodi

    ҲАЗИЛ ПАРОДИЯ Бу дунёда мен бир йўловчи. (С. Есенин) Бу дунёда мен бир тўловчи: Ҳали свет, газга тўлаш шарт. Чиқиндига, Солиққа, Жекка, Иссиқ, совуқ сувга ҳам, албат. Жарималар гоҳ келар қатор, Йўл қоидаси ––умр фойдаси. Йўл белгилар... бошинг ҳам қотар, (Ҳаёт гўё авто пойгаси) Уй-рўзғорга умрбод тўлов–– Ҳафтада бир бозор хариди. Бир товуққа дон-сув дегандек... Шу маромда сафар қарийди. Хуллас, шундай кечар замон бу, Умр бўйи тўла-тўладир. Қутулармиз бундан, қачонки Кўзимизга тупроқ тўладир.        Дилшод Ражаб @zahro_rajabova

  • 29 июл.17983из popliklar

    🎼 Фавқулотда вазиятлар вазирлигиннинг ансамбли хонандалари ижросида "Халоскорлар" номли ажойиб қўшиқ. ✍️ Баҳодир Обид шеъри 🎼 Мусахон Нурматов мусиқаси ✍ @popliklar

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи