tgindex
Q

Qarshi tumani hokimi matbuot kotibi

Статистика
@turdiyevtузбекский

🇺🇿Qarshi tumani hokimi matbuot kotibi Murojaat uchun: ☎️ 75-230-00-22 (117). 91 217-77-02

Последний пост
6 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
36
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
554
0 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 223
36 постов
Вовлечённость
220,8%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 36
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
498
1/48двое суток
570
1/72трое суток
615

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 6 авг.2 0235

    #LIVE Айни пайтда туман ҳокими Жасур Турсунов Лаганди маҳалласи ва ушбу маҳаллага туташ маҳаллалар ёшлари билан учрашув ўтказмоқда…

  • Bolalar nafaqasi 386 ming so‘mgacha oshirildi 2026 yil 1 iyuldan O‘zbekistonda bolalar nafaqasi, moddiy yordam, yoshga doir va nogironlik nafaqalarining yangi miqdorlari amal qila boshladi. Xususan, 3 yoshgacha bo‘lgan bir nafar kichik farzand uchun bolalar nafaqasi 386 ming so‘m etib belgilandi. Shuningdek, 1 iyuldan moddiy yordam miqdori 450 ming so‘m etib belgilandi. Yoshga doir nafaqa hamda nogironligi bo‘lgan bolaning onasiga beriladigan yoshga doir nafaqa miqdori 878 ming so‘mni tashkil etadi. 👍Hokimiyat kanaliga a`zolik: 👉t.me/qarshitumaniuz

  • 27 июл.1 577122

    🏠 27 ИЮЛДАН ИПОТЕКА СУБСИДИЯСИ УЧУН АРИЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ. БАЛЛ ТЎПЛАШ ТАРТИБИ, ТАЛАБЛАР ВА МАҚСАДЛИ ИПОТЕКА ОМОНАТИ ҲАҚИДА МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР ☑️ Субсидия олиш учун фуқаролар Давлат хизматлари марказлари орқали ёки my.gov.uz портали ҳамда MyGov мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза топширишлари мумкин. ☑️ Ипотека субсидиясини олиш учун ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши, шунингдек, дастурда иштирок этаётган камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос кредит тарихига эга бўлиши шарт. ☑️ Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика бўйича мулк ҳуқуқи асосида турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, оиланинг ўртача ойлик даромади белгиланган мезонларга мос бўлиши лозим. ☑️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўртача ойлик даромад 3 млн 431 минг 700 сўмдан 10 млн 168 минг сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 3 млн 431 минг 700 сўмдан 11 млн 693 минг 200 сўмгача бўлиши талаб этилади. Ижтимоий мезонлар бўйича балл қуйидагича ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ойлик даромад 3 млн 431 минг 700 сўмдан 8 млн 897 минг сўмгача бўлса 10 балл, 8 млн 897 минг сўмдан 10 млн 168 минг сўмгача бўлса 5 балл берилади. Тошкент шаҳрида ойлик даромад 3 млн 431 минг 700 сўмдан 10 млн 168 минг сўмгача бўлса 10 балл, 10 млн 168 минг сўмдан 11 млн 693 минг 200 сўмгача бўлса 5 балл берилади. Аризачи ёки унинг оиласи номида республика бўйича турар жой мавжуд бўлмаса 20 балл берилади. "Labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантига 10 балл берилади. Олис ва чекка ҳудудларда меҳнат қилаётган мутахассислар ҳамда тиббиёт ходимларига 5 балл берилади. 30 ёшгача бўлган ёшларга 5 балл, оғир ижтимоий аҳволга тушган аёлларга 5 балл, "Тиббий ижтимоий экспертиза" тизимида рўйхатдан ўтган шахсларга ҳам 5 балл берилади. Субсидия миқдори 30 млн сўм этиб белгиланган. Шунингдек, талабгор хоҳишига кўра субсидия ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг 15 фоизини қоплаш ёки фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун ҳам йўналтирилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ипотека кредити 380 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 480 млн сўмгача ажратилади. Агар субсидия дастлабки бадални қоплаш учун танланса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин. Ариза топшириш жараёнида OneID тизимидаги шахсий маълумотларни бошқариш панели орқали дастурда иштирок этаётган тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш учун рухсат бериш шарт. Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов ўрнатилмаган бўлиши лозим, акс ҳолда ариза рад этилиши мумкин. ☝️Ҳарбий тузилмалар ходимлари аризани фақат Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилиб топширишлари мумкин. ❌ Субсидия аризадаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаса, нотўғри ёки сохта маълумотлар тақдим этилса, илгари субсидиядан фойдаланган шахс қайта мурожаат қилса ёки жорий йил учун ҳудудга ажратилган субсидиялар лимити тугаган бўлса рад этилади. 2026 йил 1 июлдан ипотека субсидияси олган фуқаролар учун мақсадли ипотека омонати расман жорий этилди ва энди улар дастлабки бадал учун ўз маблағини ҳам, давлат томонидан ажратилган субсидияни ҳам махсус омонат ҳисобварағига жойлаштириб, ушбу маблағларга банкнинг бозор ставкасида фоиз ҳисоблатиш имкониятига эга бўлди. Янги тартибга кўра, фуқаро аввал банкда мақсадли ипотека омонати ҳисобварағини очади, сўнгра дастлабки бадал учун ўз маблағини ушбу ҳисобвараққа жойлаштиради. Кейин давлат субсидияси ҳам шу ҳисобвараққа ўтказилади ва маблағлар бир жойда жамланади. Омонатга маблағ келиб тушган кундан кейинги кундан бошлаб банк бозор ставкасида фоиз ҳисоблайди ва бу фоизлар омонат ёпилгунга қадар давом этади. Фуқаро 12 ой ичида биринчи бозордан уй танлаб, ипотека кредити учун банкка ҳужжатларини тақдим этади. Агар банк ипотека кредити ажратишни маъқулласа, омонатдаги маблағ, унга ҳисобланган фоизлар ва ипотека кредити маблағи қурилиш ташкилоти ҳисобварағига ўтказилади. Ипотека кредити расмийлаштирилгач, давлат кредит фоизларининг белгиланган қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни бошлайди. Агар ипотека кредити ажратилмаса ёки белгиланган талаблар бажарилмаса, банк омонатчининг ўз маблағини ҳисобланган фоизлари билан қайтаради. Давлат томонидан ажратилган дастлабки бадал субсидияси эса унга ҳисобланган фоизлари билан бирга Давлат бюджетига қайтарилади. ❌Ипотека кредити фуқаро уй сотиб олишдан воз кечса, кредит тарихи ёки тўловга лаёқати банк талабларига мос келмаса, ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумот аниқланса, танланган уй белгиланган талабларга жавоб бермаса, омонат маблағларидан мақсадсиз фойдаланилса, дастлабки бадал учун етарли маблағ жамғарилмаса ёки омонат муддати ичида ипотека расмийлаштирилмаса рад этилиши мумкин. Оддий мисол сифатида, 600 млн сўмлик квартира сотиб олиш учун 90 млн сўм дастлабки бадал талаб этилса ва фуқаро субсидия олганидан кейин 4 ой ичида уй-жой сотиб олмаган бўлса, у мақсадли ипотека омонатини очиши мумкин. Агар 12 ой давомида ҳар ой 5–6 млн сўмдан жамғариб борса, давлат томонидан ажратилган субсидия ҳам ушбу омонат ҳисобварағига ўтказилади ва банк ҳам субсидия маблағига, ҳам фуқаро жамғарган маблағга бозор ставкасида фоиз ҳисоблайди. Натижада дастлабки бадал учун жамғарилган маблағ кўпайиб, ипотека кредитини расмийлаштириш имконияти янада осонлашади. Янги тартибнинг асосий мақсади ипотека субсидияси маблағларининг бекор ётмаслигини таъминлаш, уларга фоиз ҳисоблаш ва фуқароларга дастлабки бадални шакллантириш учун қўшимча имконият яратишдан иборат. ⏺Дастурда иштирок этаётган тижорат банклари: Agrobank, Aloqabank, Asakabank, Asia Alliance Bank, BRB, Hamkorbank, Ipak Yoʻli banki, Ipoteka bank OTP Group, MKBank, OFB, Trastbank, Turonbank, Xalq banki, Oʻzmilliybank ва OʻzSQB. 👀Аризани my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин. Шунингдек, ариза топширишдан аввал OneID орқали банкларга кредит тарихини текшириш учун рухсат беришни унутманг.

  • ❗️Паррандачилик лойиҳалари учун 10 фоизли кредитлар ажратилади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 августдан паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш ҳамда «тайёр бизнес» лойиҳаларини молиялаштириш учун йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратиш бошланади. Кредитлар 10 йилгача муддатга, 4 йиллик имтиёзли давр билан Микрокредитбанк орқали ажратилади. Бунда банк маржаси 4 фоизни ташкил этади. Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан паррандачилик хўжаликлари, парранда омухта еми ишлаб чиқарувчилари ҳамда «тайёр бизнес» лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Ушбу шартлар фақат 1 сентябрдан бошлаб расмийлаштириладиган янги кредит шартномаларига татбиқ этилади.

  • видео или голосовое, без подписи

  • Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президент! Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 69 ёшни қарши олдилар. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, эртанги кунимиз ва фарзандларимиз келажаги йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатларингиз, бедор тунларингиз ва улкан саъй-ҳаракатларингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз. Халқимизнинг чин меҳри, юксак ишончи ва қўллаб-қувватлаши доимо Сизга ҳамроҳ бўлсин! Ватанимиз дунёдаги энг ривожланган, қудратли ва тараққий этган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгалласин! Mening prezidentim

  • #реимбурсация ❗️ДОРИХОНАДАН БЕПУЛ ДОРИ ОЛИШ ИМКОНИЯТИ. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати.

  • 19 июл.2 7988

    😊Болалар учун туман ФВБ томонидан сув шоуси ташкил этилди. Ушбу видео тумандаги Ровот маҳалласидаги турар-жой массивларидан бирида тасвирга олинган.

  • 16 июл.2 57017

    Сизда субсидия бор, уни йўқотиб қўймаслик учун нима қилиш керак? Батафсил видеода 📹.

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • 16 июл.1 0095

    видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • #LIVE #Sayyor_qabul Туман ҳокими сайёр қабул ўтказмоқда Қарши тумани ҳокими Жасур Турсунов навбатдаги фуқаролар учун сайёр қабул ўтказмоқда. Қабулда асосан инфратузилмани янада яхшилаш, ижтимоий ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилиб, жойида ечим топилмоқда.

  • 14 июл.1 8125

    Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради* ➖ойлик иш ҳақи 7,6 миллион сўмгача (пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 15 баравари) бўлган фуқаро жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига иш ҳақининг 5 фоизини ўтказса, давлат томонидан қўшимча яна 2,5 фоиз миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда. ➖ойлик иш ҳақи 7,6 миллион сўмдан юқори бўлган фуқаролар учун эса тўланган ижтимоий солиқнинг шу миқдордан ошган қисмининг 1 фоизини уларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказиш таклиф этилди. ➖пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш ҳамда паст даромад олинган айрим даврларни ҳисобдан чиқариш таклиф қилинди. ➖2027 йилдан бошлаб пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини ҳозирги 6 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмга ошириш кўзда тутилмоқда. *Давлат раҳбари пенсия тизимидаги ўзгаришлар миллионлаб фуқароларнинг ҳаёти ва келажагига дахлдор эканини таъкидлаб, ҳар бир таклифнинг ижтимоий ва иқтисодий таъсирини пухта ҳисоб-китоб қилиш, масалани аҳоли, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва блогерларни жалб қилган ҳолда очиқ муҳокама қилиш вазифасини қўйди.

  • 14 июл.1 76212

    ❗️Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган машиналар учун мажбурий компенсация тўлаш тартиби жорий қилинмайдиган бўлди Аввалроқ жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасида ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомобиллар учун 2027 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили БҲМнинг 30 баравари (12 млн 360 минг сўм) миқдорида экологик компенсация жорий қилиниши назарда тутилган эди. Жамоатчиликнинг эътирозлари сабабли мазкур қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқилиб, юқоридаги банд лойиҳадан бутунлай чиқариб ташланди. Бунинг ўрнига очиқ ва шаффоф тендерлар асосида бир-биридан мустақил бўлган автомобилларни баҳолаш ҳамда қайта ишлаш корхоналари тармоғи яратилади. Эски автотранспорт воситалари бозор қийматида баҳоланади.  Автомобиль эгаларига баҳоланган қиймат миқдорида нақд пул тўланади ёки махсус ваучерлар берилади. Ваучерлардан расмий дилерлардан янги автомобил сотиб олишда бошланғич тўлов сифатида фойдаланиш мумкин бўлади. Бунда янги машина нархидан ваучер қиймати чегириб ташланиб, қолган суммани 2 йилдан 7 йилгача бўлган муддатга фоизсиз, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.  Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш жараёни давом этмоқда.

  • Устоз бугун тирик бўлганида 70 ёшни қарши олган бўлар эди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фотомухбири Муродулло Комилов умрини энг эзгу ишлардан бири, қилинган хайрли ишларни, инсонларнинг фаолиятини кадрга муҳрлаш билан ўтказди. Мани энг таъсирлантиргани, умрининг якуни ҳам гўзал бўлди. Тўсатдан тоблари бўлмагани эшитган вилоят ҳокими Муротжон Азимов, «Мурод акани асраб қолиш керак, бизга ҳали керак», деб тиббиёт соҳаси раҳбарларига топшириқлар бериб, мунтазам ҳолатлари ҳақида маълумот олиб турди. Устоз вафот этгач эса, жанозаларини ҳам бекаму-кўст ўтказиш бўйича топшириқлар бердилар, ўзлари таъзияга келиб, жамоатчиликка Устознинг ҳаёти ва ижоди ҳақида илиқ фикрларини билдирдилар. Мана қандай яшаш, фидойи бўлиб ишлаш керак, сани бетоблигинг у маъракангда энг катта раҳбарни ўзи масъул бўлиб, жамоатчилик олдида сан ҳақингда илиқ фикрлар билдирсин. Устознинг охиратлари обод бўлсин.

  • 11 июл.1 6215

    ⚡️Endilikda my.gov.uz orqali yo‘l harakati qoidabuzarligi uchun javobgarlikni haqiqiy haydovchiga o‘tkazish mumkin Agar avtomobil boshqa shaxs tomonidan ishonchnoma yoki yaqin qarindoshlik asosida boshqarilayotgan bo‘lsa, jarima ballari avtomobil egasiga emas, aynan haydovchiga hisoblanadi. ➡️Buning uchun my.gov.uz portalidagi “Yo‘l harakati qoidalarini buzganlik uchun javobgarlikni boshqa shaxsga o‘tkazish” xizmatidan foydalaniladi. 💡Asosiy talablar: ✔️ haydovchilik guvohnomasi mavjud bo‘lishi; ✔️ ishonchnoma rasmiylashtirilgan bo‘lishi; ✔️ agar sug‘urta cheklangan bo‘lsa, haydovchi ismi unda bo‘lishi shart. Davlat organlari va yo‘lovchi tashuvchilar uchun o‘z xodimlariga javobgarlikni rasmiylashtirish mutlaqo bepul! 📹 “O‘zkomnazorat” inspeksiyasi elektron davlat xizmatlari haqida ma’lumot berishda davom etadi. Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! t.me/qarshitumaniuz

  • 9 июл.1 85835

    #Расман #Тезкор 🚗 Ўзбекистонда эски машиналарни мажбурий утилизация қилиш ва компенсация тўлаш банди қонун лойиҳасидан чиқарилди ❗️Қонун лойиҳасидан 30 йилдан ошган автомобиллар учун ҳар йили БҲМнинг 30 баробари миқдорида экологик тўлов ундириш банди бутунлай чиқариб ташланадиган бўлди. Янги тартиб “trade-in” тизими га кўра: 🔹Aҳолига эски автомобили бозор нархида баҳоланиб, эвазига пули нақд тўланади ёки янги машина учун бошланғич тўлов ўрнига ўтувчи ваучер берилади. 🔹Носоз машиналар жойига бориб баҳоланади. 🔹Ваучер орқали расмий дилерлардан янги машина олганда, қолган суммани 2 йилдан 7 йилгача ФОИЗСИЗ бўлиб тўлаш имконияти яратилади. ❌🚗 Самарқанд эски автомобилларни таъқиқлашни бошлайди. Шаҳар МДҲдаги энг экологик тоза шаҳарга айланиши кутилмоқда! 2030-йилга келиб, Самарқанд шаҳри майдонида яшил ҳудудларни 30% гача оширишни режалаштирмоқда. Таксилар ва автобуслар тўлиқ электр энергияси билан ҳаракатланади ва шаҳар марказига шахсий автомобилларнинг кириши аста-секин чекланади. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook

Qarshi tumani hokimi matbuot kotibi — tgindex