✍"Ulug’ El" Sahifasi
СтатистикаЁзувчи Алишер Ибодиновнинг адабий-бадиий, оммабоп канали.
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 41
- Всего постов
- 60
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 99
- 1/48двое суток
- 113
- 1/72трое суток
- 122
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Қиз фарзандларнинг фазилати 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимнинг қиз фарзанди бўлса ва у қизига яхшилик қилиб, уни тарбияласа, қизи уни дўзахдан тўсиқ (парда) бўлади», Имом Бухорий ривояти. 2. Яна дедилар: "Ким икки қизни балоғатга етгунича тарбиялаб-ўстирса, Қиёмат куни у билан (мен бундай) келади», бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар", Имом Муслим ривояти. 3. Яна дедилар: «Қизларни ёмон кўрманглар. Албатта, улар меҳрибонлик ва улфат манбаидир». 4. Яна дедилар: «Кимнинг учта қизи, ёки учта синглиси, ёки икки қизи, ёки икки синглиси бўлса, уларга яхши муомала қилиб, Аллоҳдан қўрқса, унга жаннат бордир». 5. Яна дедилар: «Кимнинг учта қизи бўлиб, уларга сабр қилса, едирса, ичирса ва Аллоҳ берган неъматлардан уларга эҳсон қилса, улар Қиёмат куни уни дўзахдан тўсувчи парда бўладилар». Ибн Можа ривояти. КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ! 🌤 Бугун 15 АВГУСТ, ШАНБА тонги муборак меҳрибонларим! ☂Аллоҳ ушбу тонгда барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, хайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..🤲 ☁️Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!🤲 🌤Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин! ❤️Ҳозироқ яхшиларга улашамиз. КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
🌟🌜Хайрли Тун, Азизлар. ✨Одам нимадан чарчайди деб Донишмандан сўрашибти? Донишманд: ➖Одам меҳрсиз кўздан, қуруқ ваъдалардан чарчайди... ЭНГ ЯХШИСИ➖🩵 ЯҚИНЛАРИНГИЗГА МЕХРЛИ БЎЛИНГ ❗️ Хайрли тун хузурли кеча тилаб Эрта сахар тонгда ғойибона дийдор қадар кўришгунча дея гўзал кеча тилаб тун Сохибига омонат этдим ҚАДРДОНЛАРНИ! ☔️ ☔️ ☔️ ┄┅КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
🌙 ХАЙРЛИ ТУН🌙 ✨💫Қалбдан жой олиш ҳам ризқдек гап. Менинг қалбимга ризқингиз қўшилган бўлса сиз жой оласиз, аксинча бўлса мен. ✨💫Қалбингиздан ҳамиша қалбингизга яқинлар, юрагингизга мадор бўладиганлар жой олсин.. ✨💫Аллоҳ барчамизни тинчлик офиятда ёруғ тонгга етказсин. 🌙 ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР💫 Рeакция қолдиришни унутманг! КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
🎬Senga Muhtojman 24-qism (milliy serial) | Сенга Муҳтожман 24-қисм (миллий сериал) КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
🎬Senga Muhtojman 23-qism (milliy serial) | Сенга Муҳтожман 23-қисм (миллий сериал) КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
Мардикорга айланган олим: Бу миллат келажаги нима бўлади? Илмий тадқиқот институтида ишлайдиган олим йигит тирикчилик дардида қурилишга ишга чиқибди. Маоши ҳаминқадар етиб турган экан, иши ўзгармасада, ойлигини кесишибди, бола-чақасини боқа олмай қолибди. Манба саҳиҳ, эшитиб ҳайратга тушдим. – Ўзи илми дуруст эдими, институтда номига юрмаганмиди, – умид билан сўрадим. – Билимдон эди, ҳозир шунчаки юрганлар қолмаган, олаётган маошимизга фақат фидойилар ишлайди холос, – дея жавоб берди мардикорга айланган олимнинг ҳамкасби. Унутманг – илм эгасини хорлаб, яллачини кўтар-кўтар қилган миллат таназзулга маҳкум! Аслида давлатдан ҳам хафа бўлгулиги йўқ: Бирор тўйда ёш олим иззатланганини кўрмадим, лекин отарчи билан раққосанинг кетини ўпгудай бўлганларни беҳад кўп кўрдим. Ачинаман... Аброр Зоҳидов. Интернетдан. КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
Азиз шеърият ихлосмандлари! Яқинда «Суннат тўй» номли ҳажвияни сизларга ҳавола қилган эдим. Яхши фикрлар эшитдим. Жамиятимиздаги бу иллатни важвия орқали очишга ўриндим, аслида бу –фожеамиздир. Сизнинг фикрларингиз ва эътирофларингиз менга илҳом бериб, шеърнинг 2 қисмини ҳам баҳоли қудрат ёздим. Уни яхшироқ англашингиз учун шеърни аввалги қисми билан биргаликда Сизнинг ҳукмингизга ҳавола этмоқдаман. Фикр ва мулоҳазаларингиз мен учун муҳимлигини унутмайсиз деган умиддаман. Суннат тўй. (ҳажвия) I Ойша холанинг қизи Суннат тўй қилмоқчийди. Овсинлари олдида Мақтаниб қўймоқчийди. Хаёлида сарпо-ю Латта- путта тўплайди. Баҳонада мириқиб «Душман»ларин боплайди. Сим қоқди онасига Айтди муддаосини. Ёлғондан йиғлаб, қилди Харажат даъвосини. Ойша хола олтита Қизларин узатганди. Сўнгги қизин калишда, Ялангбош кузатганди. Чоли ҳар қиз курганда Пешонага ўрганди. Олтита қиз чиқариб Энасини кўрганди. Қизи деди:- Аввало, Сапо бўлсин куёвга, Дўппи, кўйлак, костюм-шим, Кўрсатгудек бировга. Оёқ кийим қолмасин, Тўни бўлсин беқасам. Яна эсдан чиқмасин, Ёзиб олинг, мен айтсам. Ўзимга, ҳай, майлига Тилло бўлсин бармоғим. Хуллас, хафа бўлмасин Етти уруғ – аймоғим. Сал қолишга сал қолди, Эсга келди, дафъатан. Ўлиб кетган момомга, Олинг яп- янги кафан. Тўй боламга келганда, Икки сидра кийим- бош. Опаларига иштон, Кўйлагида бўлсин тош. Зиқналик қилманг тағин, Амал қилинг удумга. Пичоққа ярайдиган Ҳўкиз бўлсин суқумга. Ҳа, яна сотиб олинг, Бир арава ўйинчоқ. Элнинг оғзи очилсин, Карнай- сурнай ва тойчоқ. Бу «заказ»ни эшитиб, Кўзлари бўлди ола. Эс-хуши кирди- чиқди Бўп қолди Ойша хола. Телефон ҳам ўлсин-да, Қайдан бўлди қўнғироқ. Ҳар бир жиринглаганда, Юраги бўлди ўйноқ. Чоли ҳам бу шартларни Тинглади базўр, аранг. У ҳам кампири каби Бўлди соқов ва гаранг. Қизи йўқлар бу дард-у Балони билмас экан. Қиз чиқарган бекорга Жаннатга кирмас экан. Шундай деб чол бечора, Кўтарди чамадонни. Россияга кетворди, Тўлдирай деб ҳамённи. Алқисса, суннат тўйи Икки йилга сурилди. Россиядан пул келса, Бозор томон юрилди. Қиз туққан Ойша хола, Икки йил эрсиз турди. Олтинчи бор эр- хотин, Нақ энасини кўрди. Шундай қилиб, уйингиз Қиз-у ўғилга тўлсин. Кафангадо қилдирган, Ўзбек тўйи бор бўлсин! II Тўй бошланди ниҳоят, Дабдаба-ю асъаса. Ҳангома талабларга, Бўлди ҳажвий бир қисса. Бирдан жанжал бошланди, Хотинлар орасида. Норозилик бўлганди, Тақсимот борасида. Ана уруш, ана жанг, Кўзлардан ўт сочилди. Ким хушёр-у ким гаранг, Бирча сирлар очилди. Овсин деди: энамга, Битта кўйлак бердингиз. Ўлиб кетган бўлса ҳам, Бизни ерга урдингиз. Матойинг савил қолсин, Дея отди бетига. Шу пайтдан фойдаланиб, Тепиб олди кетига. Жанжал бўлган хонада, Тарафдорлар бор эди. Ур- тўполон авжида, Томоша тайёр эди. Кимнинг бурни қонади, Ким- кимнидир сўкарди. Кўйлак иштон йиртилиб, Кимнинг кўзи кўкарди. Чойнак –пиёла синди, Кимдир «дод» деб бақирди. Калтак еган хотинлар, Эрларини чақирди. Эркаклар ҳам озгина, Озгинадан «отганди». Қандай қилиб муштлашиш, Пайтин пойлаб ётганди. Уруш билмас чегара, Ҳовли бўлди кенг майдон. Ким ким билан урушган, Ҳамма лол, ҳамма ҳайрон. Дошқозон думалади, Шўрва ерга тўкилди. Карнайчининг карнайи, Тўполонда бўкилди. Сурнайчи қочиб қолди, Карнайчи бир мушт олди. Ёғоч оёқ, ёғоч от, Минган ҳам мингга солди. Ҳамма бўлиб ҳангу манг, Охир кўнгли тўлди-да. Ойша хола ҳам хурсанд, Эсда қолар бўлди-да. Уруш росааа чўзилди, Охири қўллар толди. Хотинлар сарполарсиз, Эркаклар тўнсиз қолди. Ойша хола, ҳам эри, Қочиб қолди уйига. Нуқта қўйиб чопдилар, Кенжа қизи тўйига. Хотинларга эргашган, Эрлар тинмай тўй қилсин. Юртма-юрт пул топмасдан, Бир тафаккур-ўй қилсин! Бир кунлик ҳою ҳавас, Бизлар не наф кўрамиз. Ҳам пул сарфлаб, калтак еб, Шундай яшаб юрамиз. Бу расм-у бу удумни, Ким чиқарган билмайман. Бу беъмани одатни, Ҳечам ҳазм қилмайман. Хотима шу: эркаклар, Чинакам эр бўлинглар. Хотинларнинг измидан, Гоҳ- гоҳ чиқиб туринглар! 08.08.2026. Дилшодбек МАСОБИРОВ (Дилшод Ботир) Езевон. КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
#Mikrofon_Muallifda 📍Farg‘ona viloyat teleradiokompaniyasi bilan hamkorlikdagi loyihamiz — “Mikrofon muallifda” davom etadi! 🎙Akramjon Azizov 🏛Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi Fargʻona viloyati boʻlimi Telegram | Facebook | Instagram
Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес расман эр-хотин бўлишди Кеча, 2026 йил 11 август куни жуфтлик ижтимоий тармоқларда никоҳ узуклари тақилган қўлларининг биргаликдаги суратини эълон қилиб, оилавий мақомлари ўзгарганини тасдиқлади. Ёпиқ никоҳ маросими Португалиянинг Кашкайш шаҳрида бўлиб ўтди. Тадбирда фақат энг яқин инсонлар, жумладан, эр-хотиннинг беш нафар фарзанди иштирок этди. Расмий никоҳдан ўтиш унаштирувдан роппа-роса бир йил ўтиб амалга ошди: 2025 йил 11 августда Жоржина илк бор оммага йирик овал шаклидаги олмос кўзли узугини кўрсатган эди. Ушбу воқеадан олдин матбуотда турли миш-мишлар тарқалган эди. Аввалроқ кўплаб ОАВ ва мухлислар тантана 8 август куни футболчининг ватани — Мадейрадаги Фуншал бош соборида бўлиб ўтишини тахмин қилишганди. Мазкур хабар атрофидаги шов-шув туфайли юзлаб одамлар собор олдига тўпланиб, янглишиб бошқа бир жуфтликнинг тўйига гувоҳ бўлишди. Роналдунинг ўзи бу чалкашликка ҳазил билан муносабат билдирди, бироқ вақт кўрсатганидек, тез орада тўй бўлиши ҳақидаги миш-мишлар аниқ жой ва санага тўғри келмаган бўлса-да, асоссиз эмас экан. Криштиану Роналду ва Жоржина Родригеснинг муносабатлари тарихи 2016 йилда Мадридда, спортчининг бўлажак турмуш ўртоғи Gucci бутигида консультант бўлиб ишлаган пайтда бошланган. 2017 йилнинг бошида жуфтлик илк бор FIFA Football Awards маросимида биргаликда расман оммага кўриниш берган. Биргаликдаги ўн йиллик ҳаёт давомида уларнинг Алана Мартина ва Белла Эсмеральда исмли икки қизи дунёга келди. Шунингдек, улар футболчининг уч нафар катта фарзанди: Кичик Криштиану, Ева ва Матеони биргаликда тарбияламоқдалар. Ҳозирча жуфтлик бўлиб ўтган тантананинг қўшимча тафсилотларини ошкор қилишдан тийилмоқда. @Интернетдан КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
без подписи
❤️Криштиану Рональдо кимга уйланди?👇👇👇 ✅🌸https://t.me/ulug_el
Ғалаба қозонганидан кейин ўзининг биринчи нутқини сўзлаш учун саҳнага чиқиб, Бразилия Президенти Лула да Силва қўлида пойабзал кўтариб, оломонни ҳайратда қолдирди. У ўз нутқида шундай деди: "Бугун мен бу пойабзални шаҳар ҳокими томонидан совға сифатида қабул қилдим. Мен биламанки, у мен пойабзал тозаловчи бола бўлиб ишлаганимни, камбағал бўлганимни ва унинг ёки отасининг пойабзалини тозалаб қўйганлигимни эслашни хоҳламоқда. Давлат раҳбари сифатида пойабзал тозаловчи бўлганим катта шарафдир ва бу ўз халқини пулини ўғирлайдиган ўғри бўлишдан кўра яхшироқдир". КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
Кайфият Toshkentlik qiz Qashqadaryoga kelin bo’lsa🤓😵 ❤️Reaksiya qoldiramiz🥰👇 👉 Барчаси бизда ┅КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
РУБОИЙ Оҳ, оҳ! Ойда қатра доғни кўрмадим, Ойнадай осмонда зоғни кўрмадим, Аммо кайфим учди заминга боқиб, Биттаям бағри бут, соғни кўрмадим. КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
🌸 🕊Ассаламу алайкум Эй кўкси нур қалби қуёшим ☀️ Қадри само меҳри оташим, Бирингиз кўз ➖бирингиз қошим Дилдан салом, дўсту қардошим!!!💕 ЯҚИНЛАРИМ ДЎСТЛАРИМ Қадрдон группадошларим , МУБОРАК ЖУМА КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ➖ БАРОКАТЛИ ЎТСИН!!! Каналмизга СИЗ ҳам КИРИНГ👇 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
Меҳмон кўп келадиган уй — Аллоҳ яхши кўрадиган уйдир... Кичикка ҳам, каттага ҳам эшиги очиқ бўлган уй нақадар гўзал! Бундай уйга самовий раҳматлар ва баракалар ёғилади... «Меҳмон ўз ризқи билан келади ва уй аҳлининг гуноҳларини олиб чиқиб кетади» “Меҳмон кирмаган уйга фаришталар ҳам кирмайди” Дедилар «Меҳмон жаннатга йўлловчидир».! Яхши дам олинг азизларим! Эртагача ХАЙР. АЛЛОҲНИНГ паноҳига топширдим Дўстларга ҳам улашинг. ┄┅অঠই 🌙 ইঠঅ┅┄ 🏚КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
👀Senga Muhtojman 22-qism (milliy serial) | Сенга Муҳтожман 22-қисм (миллий сериал) КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.
Senga Muhtojman 21-qism (milliy serial) | КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ✅🌸https://t.me/ulug_el ва бизни кузатиб боринг.?