tgindex
Буни умр дерлар, шодлигу-қайғули

Буни умр дерлар, шодлигу-қайғули

Статистика
@umrderlarузбекский
Последний пост
10 июн.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
76
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
276
−1 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
752
40 постов
Вовлечённость
272,5%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 76
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • без подписи

  • 10 июн.2 4411156

    #Бисмиллаҳ Бaъзан фурсат топиб ёза олмасам ҳам, Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам. Баъзида дардингиз ололмасам ҳам, Унутманг қадрдонлар юрагимдасиз! Ассалому алайкум раҳматуллоҳи ва барокатуҳи! Хайрли кун Азизларим! ​​ Мана сизга бир муҳаббат гулдастасини олиб келдим. Унда меҳр, ҳузур, оқибат, тинчлик, саодат, ва халоват бор! Керагини олингда, ортганини сиз ҳам эрталабдан ҳаммага улашинг. Сиз энг яхшисига лойиқсиз, Аллоҳимнинг бир доналаpи. Барчамизга яхши кайфият ва хотиржамлик хамрох бўлсин. Барчамизга ҳалол ризқ, манфаатли илм ва эзгу амаллар кун давомида ҳамроҳ бўлсин Азизлар! «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн, Вал-ъақибату лилмуттақийн, Вассалату вассаламу ала Росулиҳи Муҳаммадин ва-ъала алиҳи ва асхабихи ажмаъийн” Амийн https://t.me/umrderlar •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

  • 10 июн.1 2455

    без подписи

  • #илтижоларим… Роббим... Сенга ишонаман. Қалбим торайганда, йулларим чигаллашганда, ичим сиқилганда... Сенинг чексиз марҳаматингга суянаман. Биламан, доим мен билансан. Сен ҳар бир оҳимни, ҳар бир дардимни биласан. Юрагим оғирлашганда, умидларим сўна бошлаганда, ичимда алам ва титроқлар бошланганда... Қалбим Сеникидир. Сенсиз дуоларим ипсиз қолган қуш кабидир Кўзёшларимни фақат Сен кўрасан. Аллоҳим... Қалбимга фарахлик бер. Руҳимга ҳузур бахш эт. Ичимга кенглик бер. Бу сиқинти, бу дардни хайрли қилиб, бошимдан арит. Менга, мен кўтара олмайдиган оғирликларни юклама. Кучим тугаганини Ҳис қилган лаҳзаларда, Сенинг қудратинг билан оёққа туришима ёрдам бер. Мени афв эт, мени англа. Мени яхшиликка йўлла. Дунёимни Сенга таслимият билан гўзаллаштир. Ичимдаги чигалликларни ўзинг ечиб бер. Қалбимнинг қирғоғларини, қоронгу ичимни, соғинч билан қолган барча маҳзунликларимни Сенга омонат топшираман. Уларни енгиллаштир, умид бер ва яшнатиб юбор. Сен шундай Роббсан-ки, "бўл" десанг, барчаси бўлади. Сен бу кечаларни ойдинликка чиқаргин. Сен бир томчи раҳматинг билан қалбимни ҳузурга тўлдиргин. Қўрқувларимнинг ўрнига ишонч бер. Кечаларимни ойдинлат, кузёшларимни умидга айлантир Аллохим... Нафас олаётган эканман, Сенга суянаман. На замон билан, на холат билан чекланаман. Дуоларим қабул бўлмайди деган шубҳага берилганда, қалбимга сабр ва таваккул бер. Сенинг раҳматингдан асло умид узмайман. Сен борсан... Қалбим севги билан тўла. Нафратга эмас, марҳамата боқсин дунё. Афв эта олайлик, англай олайлик, сева олайлик. Энг қоронғу лаҳзаларимизда хам "Роббим мен билан" дея олайлик. Амин. https://t.me/umrderlar •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

  • без подписи

  • 9 июн.635725

    #Бисмиллаҳ Ассаламу алайкум ва рахматиллоҳи ва барокатуҳ! Кўпнинг қаторида, Яхшилар ардоғида, АЛЛОҲ ТАОЛОнинг саноғида, Меҳр, Мурувват бўлоғида, Бугунги Кунни Соғ- омон Кўриш Имконида бўлганимиз учун, АЛЛОҲга ҳамду санолар Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. га саловатларимиз бўлсин. Бугунги Кун, Дардманларга Табибидан, Ёлгизларга Хабибидан, Илм истагидагиларга Нурли Ҳидоятдан, Саҳий инсонларга Беадад Барокатидан, Бир Мужда ва Нажот олиб келсин! Яхши кўрганларимиз бизга Меҳрли бўлсин! Хурсандчилигимиз, бизни Яхшилар ичида Яшнатсин! Бошланаётган кун бизга, Хайрли ва Барокатли келсин! Кун давомида Яхши кайфият ҳамрохимиз бўлсин! Яқинларни йўқлашни, Кексаларни ва Беморларни, Зиёрати доимо чин дилдан бўлсин. Ўқиган ХАДИС ёки ОЯТ ларимиз ёдимизда турсин. Дуо олиб, Ўзимиз хам самимий дуо килайлик! Умримиз, Илмимиз Зиёда бўлсин , Азизларим! Ин ша АЛЛОҲ! https://t.me/umrderlar •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

  • без подписи

  • 5 июн.1 577710

    #СУКУТ… Сукутимиз сўзлаганда… «Сўз тўхтаган жойда, маъно бошланади» Жалолиддин Румий Ҳаётимизда шундай оғир, шундай нозик ҳолатлар борки, улар ҳақида ўйлаш ҳам қийин… Айтиш эса ундан-да мушкул… Шундай дардлар бор — ифодалаш қийин… Ҳис қилиш эса ажиб бир ширин алам… Йўқотиш эса қалбни парчалайди… Шундай туйғулар борки, улар ичингда — қалбингнинг энг чуқур жойида яширин. Айта олмайсан… Дардлаша олмайсан… Сукутга топшириб қўясан… Ва у сукут сенинг энг оғир сирингга айланади… Энг оғриқли ҳолатлар нимада, биласизми? — Қаттиқ боғланиб қолган инсонинг тўсатдан йўқ бўлиб қолса… — Сени тушунадиган, сени ҳис қиладиган бирор суянч тополмасанг… — Севган инсонинг дийдорини кўриш имконсиз бўлиб қолса… — Ҳали тирик яқин одаминг кўз ўнгингда йўқотилса… — Севсанг-да, унинг ҳаётида сенга бир зарра ўрин бўлмаса… — Алданаётганингни билсанг-да, яхши кўрганинг учун сукут сақласанг… — Кўзларинг ёшга тўлиб турган пайтда ҳам табассум қилишга мажбур бўлсанг… — Қалбинг истамаган йўлга ҳаёт сени мажбурласа… Биз кўпинча шундай яшаяпмиз… Буни қадар деймиз… Қисмат деймиз… Синов деймиз… Кўникканмизми — билмадим… Мажбурдирмиз — эҳтимол… Кимларнидир олдида… Мажбурият деб… Бурч деб… Ўзимиз учун эмас, бошқалар учун яшаб юргандек… Нима дейишни ҳам билмайман… Чунки баъзи дардларга сўз камлик қилади, сукут эса ҳаммасини айтиб беради… Аллоҳим! Қалбимиздаги айтила олмаган дардларни Ўзинг эшитгин. Кўз ёшларимизга сабр, сукутимизга маъно ато этгин. Бизга оғир келган юкларни енгил қилгин, йўқотганларимиз ўрнига қалб хотиржамлигини бергин. Севгимизга ҳалоллик, тақдиримизга розилик, руҳимизга нур инъом этгин. Қалбларимизни Сени таниш билан таскин оладиганлардан қилгин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳи! https://t.me/umrderlar •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

  • без подписи

  • 5 июн.284612

    #hikmat Ҳар бир воқеанинг ўз вақти соати бор. Сиз ким биландир кўчада бехосдан учрашиб қолсангиз ёки ҳаётингизни ўзгартирадиган инсонга дуч келсангиз, бу аслида руҳлар оламида тузилган шартноманинг моддий дунёдаги ижросидир. Учрашувлар фақат моддий эмас, балки маънавий ризқ ҳамдир. Бир инсоннинг бошқасига айтадиган бир оғиз сўзи ёки берадиган таъсири олдиндан белгиланган маънавий улуш ҳисобланади. Шамс Табризий ҳазратлари айтадиларки: "Тақдирингда бор бўлса, икки тоғ орасида бўлсанг ҳам келиб сени топади. Тақдирингда йўқ бўлса, кафтингнинг ичида бўлса ҳам қўлингдан учиб кетади". Ҳеч ким ҳаётингизга бекорга кириб келмайди. Ё синов бўлиб келади, ё дарс бўлиб, ёки илоҳий совға бўлиб келади. Кечикишларда ҳам ўзига хос ҳикмат бор. Агар бир учрашув содир бўлмаётган бўлса, демак, ҳали вақти соати етмаган. Довудхон Ишқий https://t.me/umrderlar •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

  • без подписи

  • #Кун_ҳақиқати Ҳар бир тонгда қайта туғил! Қайта юр! Қайта сев! Қайта ишонч билдир! Зеро тананг қариши мумкин, аммо руҳинг доимо ўсиши керак… Мавлоно Румий https://t.me/umrderlar •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• **

  • без подписи

  • 5 июн.1 521217

    #тонгдаги_поклик Хазрати Азиз инсоним! Дуо — Илохий Меҳр Эшиги... «Қачонки банда Мендан сўраса — Мен унинг ёнидаман. Сўровчининг илтижосига жавоб бераман…» Бақара сураси, 186-оят. Дуо — ибодатдир. Ибодат — Аллоҳ таолога энг маҳбуб амалдир. Севимли амаллар орқали У Зотнинг маҳбуб бандалари қаторига кирайлик. Бугун осмон эшиклари очилади, нидоларимиз Улуғ Зотга етади. Сўрайлик… Раҳматини…, Нусратини…, Офиятини…, Қиёматдаги дахшатдан, шармандаликдан панох, сўрайлик! Дунё очликлари ўтар, охират очлиги азобдир! Шундан паноҳ сўрайлик, Дунёда хонасиз қолсак, кимдир бағрига олар. Охиратда мана шу бағирлар ҳам қолмайдиган кундан паноҳ сўрайлик! Дунёда авратлар тўсилар, Лекин Жаҳаннам оловида яланғоч қолиш — энг оғир ҳол… Бундан паноҳ сўрайлик, Чунки бугун сўраш имкони бор. Эшиклар очиқ кун. Дуолар қабул бўладиган, Тавбалар ёзиладиган вақт зое кетмасин! Эртага — жон бўғизга келганда — кеч бўлади. Бугун кўп сўрайлик…, Бугун қалбимиз очилиб турган соатда илтижо қилайлик! https://t.me/umrderlar •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

  • 5 июн.1 2456

    без подписи

  • 5 июн.516730

    #Бисмиллаҳ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Ушбу дуолар ижобат бўладиган муборак жума кунида, Сиз Азизларимга: Сизга чиройли амал, Ҳалол ва баракали ризқ, Мукаммал соғлиқ, Онгингизга ором, дилингизга нур, Қадамларингизга барака ҳамроҳ бўлсин. Дардингиз қандай бўлмасин, Умидингиз ҳар доим Аллоҳдан бўлсин, Азиз инсоним! Я Маликул Мулк! Қалбларимизни нуринг билан ёритгин. Дилларимизга ором, умримизга барака ато эт. Қилган дуоларимизни қабул этгин. Йўлларимизни енгил қилгин, Хатоларимизни мағфират этгин! Бизга ҳалол ризқ, тинчлик, саломатлик ва катта сабр бер. Охиримиз хайрли бўлсин, хотимамиз хам гўзал бўлсин. Қиёматда Соянгдан махрум қилма. Дилларимиздаги энг чуқур, энг яширин орзуларимизни ҳам хайрли қилиб амалга оширгин. Амийн https://t.me/umrderlar •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

  • 5 июн.1 1463

    без подписи

  • 5 июн.1 660735

    #Бuсмuллаҳ Яратган Роббимга ҳамду санолар, Унинг Расулига бўлсин дуолар. Исму амалингиз Жаннатда турсин, Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бомдодларга турганларга, Зикрларда бўлганларга, Қуръон ўқиб юрганларга, Солиҳ амал қилганларга, Саловотлар айтганларга, Истиғфорлар айтганларга, Ёмонликдан қайтганларга АЛЛОҲнинг раҳмати бўлсин. Расулуллоҳнинг ﷺ шафо'атлари бўлсин Соллаллоҳу ъала Набиййина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн! Ассалому алайкум раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Амийн https://t.me/umrderlar •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

  • без подписи

  • #қадрият Агар бирор кишининг хато қилаётганини кўрсанг, унга кибр билан қарама. Чунки, сен ҳам ўша хатога тушишинг мумкин эди, лекин Аллоҳ сени асради. Уни айблаш ўрнига, ўзингнинг офиятинг учун шукр қил ва унга нажот тила. Билгинки, гуноҳидан уялган осий, амалига бино қўйган обиддан афзалдир. Чунки, биринчисининг қалбида синиқлик ва хорлик бор. Иккинчисининг қалбида эса "мен бошқалардан яхшиман" деган заҳар бор. Қайси қалбда кибр бўлса, у ерга Илоҳий файз кирмайди. Ҳамдун Кассор https://t.me/umrderlar •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•