tgindex
UYCHILIKLAR | PRESSA

UYCHILIKLAR | PRESSA

Статистика
@uychi_pressaузбекский

— Уйчи туманидаги биринчи ва энг тезкор телеграм каналидасиз! — Энг сўнги туманимизга оид янгиликлар, танқидий постлар билан ёритиб борамиз. — Сафимизга қўшилинг ҳурматли тумандошим!😊 Муҳокама: @uychipressa Мурожaат: 👉 @abilov_off

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
64
Всего постов
192
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
2 544
−16 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
251
40 постов
Вовлечённость
9,9%
к подписчикам
Постов в день
9,1
всего 192
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
236
1/48двое суток
270
1/72трое суток
291

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • ❗️Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Президент Администрацияси тўғрисидаги қонунга шарҳ берди Администрация Президент фаолияти ва Конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминловчи ягона конституциявий институт ҳисобланса-да, давлат органлари билан муносабатларда унинг фаолиятини қонун билан тартибга солиш бўйича ҳуқуқий бўшлиқ мавжуд эди. Эндиликда янги қонун билан ушбу масалалар тартибга солинди. Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этишда Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасидаги фаолияти қонун билан тартибга солиниши Президентлик институтининг ҳуқуқий асосларини кучайтиради. Халқаро амалиётда Президент фаолиятини таъминловчи институтнинг ҳуқуқий мақоми қонун даражасида белгиланиши Президентлик бошқарувининг институционал стандарти ҳисобланади. Қонун 4 та боб ва 34 та моддадан иборат бўлиб, Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасида Президент фаолиятини таъминлашнинг конституциявий механизмлари қонунда ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди. Хусусан: – Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий, таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органи сифатида белгиланди; – Администрацияни Президент шакллантиради, Президент белгилаган асосий йўналишларда фаолият юритади, Президентга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади. Администрациянинг асосий вазифалари белгиланди: – Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатларини амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий таъминлаш; – Президентнинг фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини ҳамда топшириқларини тайёрлаш, уларнинг ижросини ташкил этиш, назоратини олиб бориш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш; – Президентнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантиришга оид янги ташаббусларини ишлаб чиқиш; – аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотларни ташкил этиш ва уларни қийнаётган масалаларга ечимларни ишлаб чиқиш; – қонунларни имзога ёки қайтаришга тайёрлаш; – Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ташкил этиш; – Президентга бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқалар. Шунингдек, қонунда Администрация раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, Администрациянинг мансабдор ва бошқарув шахсларини лавозимга тайинлаш ҳамда озод этишга оид нормалар белгиланган, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асослари яратилган. Администрация Президент фаолиятини ташкил этиш доирасида парламент, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, суд ҳокимияти ва судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик қилади. Администрация Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Президентга киритади. Администрация ходимлари учун уларга юклатилган вазифаларни бажаришда ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя чоралари назарда тутилмоқда. Президент Администрацияси тўғрисида Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, давлат органларини халққа хизмат қиладиган, очиқ ва ҳисобдор тизимга айлантириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • Уйчи туманидаги мавжуд 26 та эгасиз трансформатор Уйчи туман ЭТК балансига ўтказилди Унга кўра, Уйчи ЭТКнинг тегишли хати инобатга олиниб, Уйчи тумани ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларини хатлов қилиш жараёнида аниқланган эгасиз трансформатор пунктларини «Уйчи тумани электр таъминоти» тасарруфига ўтказиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори қабул қилинди. Мазкур қарор электр тармоқлари объектларидан самарали фойдаланиш, уларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш ҳамда аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади. ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

  • ❗Болага фамилия бериш тартиби ўзгарди Ўзбекистонда болага фамилия бериш тартибига ўзгартиш киритилди. Энди фарзандга отасининг исми, шунингдек, ота ёки она томонидан миллий анъаналарга мувофиқ бобосининг исми бўйича фамилия бериш мумкин бўлади. Аввал амалдаги Оила кодексида отанинг исмини болага фамилия сифатида бериш назарда тутилмаган эди. ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

  • видео или голосовое, без подписи

  • ⚡️Уйчи тумани Хожиобод МФЙ Ёшлар етакчиси лавозимига очиқ танлов эълон қилинди. Қизиққанлар бўлса, ҳужжат топшириб қўринглар! Охирги муддат 18 август! 👉 https://vacancy.gov.uz/hrm-vacancy-list?search=&regionSoato=16&districtId=1605 ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

  • Айрим фермерлар бухгалтерия харажатидан озод қилинади Пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини юритиш хизматлари бепул кўрсатилади. Адлия вазирлиги томонидан фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат 2026 йил 11 августда 3921-сон билан рўйхатга олинган. Унга кўра, янги ташкил этилган фермер хўжаликларига хоҳишига кўра, дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизматлари учун ҳақ ундирилмайди. Раҳбари ёшлардан иборат бўлган янги фермер хўжаликлари эса ушбу хизматлардан 2 йил давомида бепул фойдаланиши мумкин. Хизматлар «Soliq-servis» АЖнинг ҳудудий бўлимлари томонидан кўрсатилади. Улар бухгалтерия ҳисобини юритиш, иш ҳақи ва солиқларни ҳисоблаш, солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботларини тайёрлаш, шунингдек, инвентаризация жараёнларида иштирок этишни қамраб олади. ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

  • Ҳар бир маҳалланинг ўз бюджети (пули) бор. Мол-мулк ва ер солиғи ҳисобидан ҳар бир маҳалланинг "маҳалла бюджети" шаклланади. Бугунги кунда Республика бўйича маҳаллалар иҳтиёрида 251,37 млрд сўм маблағ мавжуд. Ушбу шаклланган маблағлар маҳаллаларнинг ижтимоий иқтисодий муаммоларини хал этишга йўналтирилади. Сиз ҳам ўз маҳаллангиздаги мавжуд пул маблағини текшириб кўришингиз мумкин. Харажат йўналишлари ⏩Маҳалла ҳудудида жойлашган объектларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ⏩Кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш ⏩Табиий газ тармоқлари ⏩Маҳалла фуқаролар йиғини биносини жиҳозлаш ⏩Маҳалла фуқаролар йиғини биноси таъмирлаш ⏩Маҳалла ҳудудида инфратузилмани ривожлантириш ⏩Ёритиш тизими, электр энергияси ⏩Қабул қилинмаган Ободонлаштириш ва бошқа тадбирлар ⏩Ички йўллар, пиёдалар йўлакчаларини таъмирлаш ⏩Ичимлик ва оқова сув тизимини таъмирлаш Маҳалла раислари мазкур маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши бўйича аҳолига (солиқ тўловчиларга) ҳисоб бериши керак маҳаллангиз бюджетини текшириш учун ҳавола: https://new.openbudget.uz/uz/neighborhood-budget/general-info ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

  • Пенсияга чиқмоқчи бўлганлар ёки пенсияга чиққанлар учун зўр янгилик! Энди пенсия жамғармангизни биттада олсангиз бўлади👏 Видеони кўриб, батафсил билиб олинг. Бу видеони пенсияга чиқмоқчи бўлган яқинларингизга юбориб қўйинг. ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

  • Унутманг ризқ ҳар кимга ҳар жойдан берилади. Ҳамма дипломи борлар ҳам ўз жойи ва ўз соҳасида ишламайди ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • Ҳудудларда ёқилғи-энергетика соҳасидаги ишларни тизимли ташкил этиш вазифалари белгиланди Президент Шавкат Мирзиёевга “Янгийўл тажрибаси” асосида ҳудудларда истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш, тармоқлардаги йўқотишлар ва дебиторлик қарздорликни кескин камайтириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

  • #Тезкор #Ажойиб_хабар ⚡Энди олийгоҳни битирибоқ малака тоифага эга бўлиш  мумкин Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026 йил) қарори билан, 2026 йилдан бошлаб: ➖  бакалавриат босқичини имтиёзли диплом билан битириб, биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — иккинчи малака тоифаси; ➖  магистратура босқичини битириб, барча фанлардан ва аттестациядан “5” (аъло) баҳо (90-100 балл) кўрсаткичига эга бўлган ҳамда биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — биринчи малака тоифаси берилади. Талабаларга юбориб қўямиз ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

  • Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонлик 10 йилга қамалди У хорижда ўқиган пайтида террористик ташкилотларга алоқадор кимсалар билан мулоқотга киришиб, уларга тааллуқли материалларни тарқатган. Шундай ташкилотларнинг бирига пул юборган. ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

  • «GM» секин-аста синмоқда. Хитой машиналари «GM»ни Ўзбекистондан сиқиб чиқармоқда! Ўзбекистонда Chevrolet улуши қисқариб, Хитой автомобиллари улуши 17,8 фоизга етди. 7 ойда BYD’нинг Ўзбекистон автобозоридаги улуши қарийб икки баравар — 5,6 фоиздан 10 фоизга ошди. UzAuto Motors улуши эса 81,5 фоиздан 74,6 фоизга тушди. ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

  • Маҳлиё исмли қиз билан танишган йигит 25 млн сўмга чув тушибди Йигитнинг виртуал севгилиси мошенник бўлиб чиқибди. Видеони онлайн севишиб юрадиган дўстларга ташлаб, огоҳлантириб қўйинг. ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

  • Ўзбекистон қонунчилигида «диний экстремизм» атамаси «экстремизм»га ўзгартирилади Сенат экстремизмга оид қонунчиликка ўзгартишларни маъқуллади. Янги тартибга кўра, экстремизм муайян дин билан боғлаб талқин қилинмайди. Ўзбекистон Сенати экстремизмга қарши курашишга оид қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Унга кўра, қонун ҳужжатларидаги «диний экстремизм» атамаси чиқарилиб, унинг ўрнига диний жиҳатдан боғланмаган «экстремизм» атамасидан фойдаланилади. Мақсад — экстремизмни муайян дин ёки эътиқод билан боғламаслик ҳамда унинг турли кўринишларига нисбатан ягона ҳуқуқий ёндашувни таъминлаш. Шунингдек, экстремистик материалларни биринчи марта тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш билан боғлиқ ҳолатларда жавобгарлик тартиби юмшатилади. Бундай ҳолатларда маъмурий жавобгарлик қўлланиши, жиноий жавобгарлик эса такрорий ҳуқуқбузарлик содир этилганда назарда тутилиши белгиланмоқда. ➥ @UYCHI_PRESSA Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+oOsdyEFH2yFiZmEx

UYCHILIKLAR | PRESSA — tgindex