Buxgalter.uz ўзбек тилида
СтатистикаЎзбекистонда бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар ҳақида батафсил. Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш бўйича тавсиялар Бизнинг сайтимиз - https://buxgalter.uz/uz Рус тилидаги каналимиз - https://t.me/buh_uz
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 18
- Всего постов
- 41
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 690
- 1/48двое суток
- 790
- 1/72трое суток
- 852
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
🗒 14 август маълумот 📔 Buxgalter.uz сайтида: 📎 Хитойда ҚҚС қандай тузилган 📎 Ходимнинг ўқиши учун ҳақ тўланди – унда даромад юзага келадими? 📎 Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан ЖШДС бўйича ҳисобот проактив тартибда қандай тўлдирилади – Buxgalter Pro 📎 Таълим муассасаларида озиқ-овқатга солиқ солинадими – Buxgalter Pro
Корхона (ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси) айрим ходимларни «Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида ўқитиш» курсида ўқитиш бўйича шартнома тузди. Тўлов – корхона маблағлари ҳисобидан. Бундай харажатлар ходимларнинг даромади ҳисобланадими? Солиқ оқибатлари қандай бўлади? Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, солиқ маслаҳатчиси Дилором САИДОВА жавоб беради. 📌 Мақолани ўқиш > > >
🗣 14.08.2026 г. «Жавоб берамиз» рукни релизи «Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇 ❔ Қурилиши тугалланмаган объект бўйича солиқ оқибатлари Корхонада Президент қарори билан белгиланган махсус тартибда “тайёр ҳолда топшириш” ("под-ключ") тарзида 2-этап инвестицион қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Қарорга асосан хорижий пудратчи билан тайёр ҳолда топшириш бўйича шартнома имзоланиб қурилиш ишлари амалга оширилган. Хозирда қурилиш ишлари 80-90% бажарилган ва улар буйича бўнак тўловлари банк аккредитив хизмати билан тўлаб берилган. Шартнома тайёр ҳолда топшириш тарзида бўлганлиги сабабли қурилиш ишлари тўлиқ якунига етказилгандан сўнг объектни кирим қилиш режалаштирилган. Аммо ҳозирги кунда қурилиш ишлари тўхтаб қолган ва қурилиш муддати ҳам тугаб бормоқда. Хорижий пудратчи банкрот бўлиб ликвидация ҳолатига ўтган. Қурилиш бўйича бўнак тўловлари бухгалтерия ҳисобида 0940 счётида акс этиб турибди. Тайёр ҳолда топшириш шартномасида қурилиш муддати тугагандан сўнг пудратчи қурилишни тугата олмаса, унга тўланган аванс тўловлари бўйича қандай солиқ оқибатлари пайдо бўлади? Аванс тўловлари мол-мулк солиғи базаси сифатида этироф этилмайдими? Шунингдек 0810 счётидаги қурилиш бўйича кредит фоизлари харажатлари бўйича ҳам солик оқибатлари борми? Жавоб >> ❔ «Бажарилган ишлар учун» — тўлов ортидаги мажбуриятлар Корхона томонидан жисмоний шахснинг пластик картасига «Бажарилган ишлар учун» изоҳи билан пул маблағи ўтказилган. Мазкур шахс корхона ходими ҳисобланмайди. Тўлов ҳозирга қадар ҳеч қайси ҳисоботда акс эттирилмаган. Мазкур ҳолатда қандай тартибда ҳаракат қилиш лозим? Жисмоний шахс билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (ГПХ) тузиб, бажарилган ишлар бўйича далолатнома расмийлаштириш ҳамда тўловни тегишли ҳисоботларда акс эттириш зарурми? Жавоб >> ❔ Даъво аризаси беришда тўланган давлат божининг фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари Корхона ва бошқа хўжалик юритувчи субектлар ўртасида тузилган ишлар, хизматлар ёки товарларни реализация қилиш шартномалари бўйича корхона дебетор қарзлорликни ундириш мақсадида судга даъво аризаларини беради. Бунда давлат божи тўланади. Бу даъво аризалари одатда қаноатлантирилади. Ушбу тўланган давлат божлари фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатми ёки чегирилмайдиганми? Жавоб >> ‼️ Диққат! Buxgalter Pro сайтига кириш имкони билан бирга қуйидаги имкониятларга ҳам эга бўласиз: – «Жавоб берамиз» савол-жавоблар базасидан тўлиқ фойдаланиш; – экспертлардан вазиятингиз юзасидан жавоб олиш; – вебинарларга кириш ва Norma ўқув маркази курсларига чегирмалар. 🔑 СИНОВ ТАРИҚАСИДА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
Хитой бўйлаб саёҳат қилар экан, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА маҳаллий ҚҚС тизимини ичидан ўрганди: QR-кодли касса чекларидан тортиб, экспортда солиқни қайтаришнинг нозик жиҳатларигача. Buxgalter.uz илтимосига биноан у 2026 йилдан бошлаб ХХРнинг янгиланган солиқ тизими қандай ишлаши ва унинг Ўзбекистон амалиёти билан ўхшашликлари ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. 📌 Мақолани ўқиш > > >
🔔 Buxgalter.uz эслатади: ⭕️ 17 август – сўнгги кун: ✔️ 2026 йил июль ойи учун ШЖБПҲга реестрларни тақдим этиш ва бадалларни тўлаш (20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом 6-б., 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом 9-б.); ✔️ 2026 йил июль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ҳамда тўлаш. ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м.). Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмасдан тўланади (СК 407-м. 4-5-қ.); ✔️ солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил июль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлаш (СК 470-м. 3-5-қ.); ✔️ солиқ агентлари томонидан 2026 йил июль ойи учун ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари бўйича БҲМнинг 12 000 бараваригача бўлган миқдорда ҳисобот тақдим этиш ва айланмадан олинадиган солиқни тўлаш (СК 470-м. 3-5-қ.); ✔️ Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил июль ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-сон илова. Низомнинг 38-1 б., СК 470-м. 3-қ.). ҚҚС тўловчилар учун 2026 йил июнь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 20 июль (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.). 📌 Ушбу тавсия сиз учун фойдали бўлиши мумкин: ➡️ ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак; ➡️ ЖШДСни қандай тўлаш ва ҳисоботни қачон тақдим этиш керак; ➡️ Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тақдим этиш керак; ➡️ НКТ чекидаги хатони қандай тузатиш мумкин; ➡️ Электрон ҳужжатларда МХИК бўйича хатоларни қандай тузатиш мумкин.
🍲 Болалар боғчалари тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари учун овқатланишни ташкил этиш – бухгалтерларда кўплаб саволлар туғдирадиган жараёндир. Бу алоҳида хизмат ҳисобланадими, харажатлар ва даромадларни қандай таснифлаш керак, мазкур ҳолатда қандай солиқ имтиёзлари қўлланилади? ✏️ «Таълим муассасаларида озиқ-овқатга солиқ солинадими» тавсиясида экспертлар қуйидаги асосий жиҳатларни ёритиб берганлар: – ёрдамчи фаолият сифатида овқатланишни ташкил этиш; – таълим ташкилотлари учун амалдаги имтиёзларни қўллаш; – озиқ-овқатни сотишдан олинган қўшимча даромадга солиқ солиш. 🔑 СИНОВ ТАРИҚАСИДА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
‼️ 2026 йил апрель ойи учун ҳисоботдан бошлаб «E-ijara» АТда (186-код) ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага бериш шартномалари бўйича даромадлардан олинадиган ЖШДС энди алоҳида проактив ҳисобот пакетида – 11104_1 шаклида акс эттирилади. ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича асосий ҳисоб-китобда (46-код) – 11101_20 – бундай ижарадан олинган даромадлар энди акс эттирилмайди. Шу сабабли 2026 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тўлдираётганда март ойи ҳисоботидан нусха кўчирманг! 👉 Ушбу ҳисоботни сатрма-сатр шакллантиришнинг бутун жараёни – бу ерда: 📌 Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан ЖШДС бўйича ҳисобот проактив тартибда қандай тўлдирилади > > > ✏️ Тавсияда: – Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори бўйича маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдириш; – ижара шартномалари бўйича маълумотларнинг ҳисоботда акс эттирилишини «E-ijara» АТ билан солиштириш орқали текшириш; – ҳисобот тўлдирилиши текширилганидан кейинги ҳаракатлар; – ижарадан олинган даромадлардан ЖШДСни битта тўлов топшириқномаси билан тўлаш. 🔑 СИНОВ ТАРИҚАСИДА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
🗒 13 август маълумот 📔 Buxgalter.uz сайтида: 📎 Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини ким ва қандай юритади 📎 Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартиби – Buxgalter Pro 📎 Онлайн-НКМ (виртуал касса) билан қандай манзил бўйича ишлаш керак – Buxgalter Pro
«Солиқ-сервис» акциядорлик жамияти томонидан фермерларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди. Низом (11.08.2026 й. АВ рўйхат рақами 3921-сон) фермер хўжаликларига бухгалтерия хизматларини кўрсатиш регламентини мустаҳкамлаб қўяди. Ҳужжат кимлар давлат ҳисобидан ҳисобга олиш хизматларининг тўлиқ спектридан фойдаланиши мумкинлигини, қайси тоифаларга эса шартнома асосида пулли асосда хизмат кўрсатилишини белгилайди. Фермерларга қандай хизматлар ва қандай шартларда тақдим этилиши ҳақида – бизнинг шарҳида ўқинг. 📌 Перейти к публикации > > >
‼️ Онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланиш қонун билан қатъий тартибга солинган. Бироқ амалиётда тадбиркорларда тез-тез қуйидаги саволлар туғилади: назорат-касса техникасини қаерда қўллаш керак ва қачон усиз фаолият юритиш мумкин; кўчма савдо объектларида фойдаланиладиган кассаларни қандай рўйхатдан ўтказиш лозим ва рўйхатдан ўтган манзил бўйича ишламаслик қандай оқибатларга олиб келади? Ушбу саволларга жавоб топиш жуда муҳим. ✏️ «Онлайн-НКМ (виртуал касса) билан қандай манзил бўйича ишлаш керак» тавсиясида экспертлар касса техникасини қўллашнинг асосий қоидаларини батафсил таҳлил қилдилар: – савдо шохобчаси учун кассаларнинг оптимал сони қандай ҳисобланади; – турғун ва кўчма савдода онлайн-НКМдан фойдаланиш учун қандай қоидалар белгиланган; – турғун шохобчага рўйхатдан ўтказилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассани кўчма савдо учун қўллаш мумкинми; – қайси ҳолларда НКТни қайта рўйхатдан ўтказиш зарур ва буни қандай амалга ошириш керак. Ўз бизнесингизни кутилмаган санкциялардан ҳимоя қилиш учун барча нозик жиҳатларни билиб олинг. 🔑 СИНОВ ТАРИҚАСИДА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
❓Корхонага иккита туман чегарасида жойлашган ер участкаси берилдими? Банкротлик хавфи юзага келдими ёки бизнеснинг мавсумийлиги ер солиғини вақтида тўлашга тўсқинлик қиляптими? ❓Сиз қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган янги участка сотиб олдингизми ёки қишлоқ хўжалиги ерларининг майдони ўзгардими? 📌 «Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартиби» тавсиясида асосий амалий саволларга жавоблар жамланган: – қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича солиқни қаерга ва қачон ўтказиш керак; – ер солиғини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини қандай олиш мумкин; – солиқ ҳисоботини қандай муддатларда тақдим этиш зарур; – қайси ҳолларда аниқлаштирилган ҳисоботни топшириш зарурати юзага келади ва буни қандай амалга ошириш лозим; – 2026 йилдан бошлаб ер солиғи бўйича ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш тартибида нималар ўзгарди. ✏️ Экспертлар турли вазиятларда ер солиғини тўлаш ва ҳисобот топширишнинг асосий қоидаларини мисоллар ёрдамида тушунтириб бердилар. 🔑 СИНОВ ТАРИҚАСИДА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
🗒 12 август маълумот 📔 Buxgalter.uz сайтида: 📎 Ногиронлик ой ўртасида белгиланди: ЖШДС бўйича имтиёзни қачон қўллаш керак 📎 Жисмоний шахснинг картасига тўланган реферал мукофотга қандай солиқлар солинади 📎 ТМЗларнинг турли тоифаларини асосий воситаларга ўтказиш тартиби 📎 Ноль ставкали ҚҚСни қачон қўллаш мумкин – Buxgalter Pro
🗣 12.08.2026 г. «Жавоб берамиз» рукни релизи «Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇 ❔ Устав капиталига киритилган қурилиш материаллари бўйича солиқ оқибатлари Корхонамиз ўзининг асосий фаолияти (улгуржи савдо, ишлаб чиқариш ва мол-мулкни ижарага бериш) учун мўлжалланган нотурар бинони таъсисчиларнинг устав капиталига қўшимча улуши ҳисобидан ўз кучи билан қурди. Таъсисчилар қурилиш материалларини киритган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 4 млрд сўмни ташкил этади. Устав капитали оширилганлиги Ягона дарча орқали давлат рўйхатидан ўтказилган. Таъсисчилар томонидан киритилган қурилиш материаллари қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида корхона балансига қабул қилинган. Бироқ таъсисчиларда ушбу қурилиш материалларини сотиб олганлигини тасдиқловчи чеклар ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Таъсисчилар томонидан киритилган улуш Солиқ кодексининг тегишли нормаларига мувофиқ солиқ солиш объекти деб ҳисобланмаган ва мазкур операция бўйича солиқлар ҳисобланмаган. Қўшимча маълумот: мазкур ҳолат бўйича солиқ органларидан ҳеч қандай хабарнома келмаган. Таъсисчилар томонидан устав капиталига киритилган қурилиш материаллари бўйича харидни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Жавоб >> ❔ Тўлиқ амортизация қилинган ноутбук: балансда қолдириш ёки ҳисобдан чиқариш керакми Корхона дастурий таъминот яратиш фаолияти билан шуғулланади. Фаолият хусусияти сабабли ноутбуклар тез эскиради. Айрим ноутбуклар тўлиқ амортизацияланган бўлсада, ҳозиргача бухгалтерия балансидан чиқарилмаган. 1. Ушбу ноутбукларни балансдан чиқариш учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши лозим ва асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тартиби қандай? 2. Яроқсиз ноутбукларни утилизация қилиш учун қайси ташкилотларга ёки қандай тартибда топширилади? Жавоб >> ❔ Солиқ аудити томонидан текширилган давр учун аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китоби қабул қилинадими МЧЖ томонидан 2022 йилнинг апрель–декабрь ойлари учун ҚҚС ҳисоботлари қайта кўриб чиқилиб, аввалги ҳисоботларда йўл қўйилган хатоларни тузатиш мақсадида аниқлаштирилган ҳисоботлар тайёрланган. Ушбу аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китоблари 2025 йил 26 декабрда электрон тарзда солиқ органига тақдим этилган. Бироқ вилоят солиқ бошқармаси 2026 йил 15 январда уларни қабул қилишни рад этган. Солиқ органи рад этишга 2020–2023 йиллар учун ўтказилган солиқ аудитини ҳамда Солиқ кодексининг 140-моддасини асос қилиб кўрсатган. Шу билан бирга, жамиятнинг фикрига кўра, аввалги солиқ аудитида ҚҚС бўйича ҳисобга олиниши лозим бўлган (зачёт) суммалар тўлиқ инобатга олинмаган. Натижада аниқлаштирилган ҳисоботларни қабул қилмаслик жамиятнинг қарийб 3 млрд сўм миқдоридаги ҚҚС суммасини ҳисобга олиш имкониятидан маҳрум бўлишига олиб келмоқда. Жамият ушбу масала юзасидан вилоят солиқ бошқармасига ҳамда юқори турувчи орган — Солиқ қўмитасига мурожаат қилган, бироқ масала ҳал этилмаган. Солиқ органи аввал ўтказилган солиқ аудитини асос қилиб, жамият томонидан Солиқ кодексининг 88-моддасида белгиланган муддат доирасида тақдим этилган аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобларини қабул қилишни рад этиши қонунийми? Агар рад этиш қонуний бўлмаса, солиқ органи ушбу аниқлаштирилган ҳисоб-китобларни қабул қилиб, уларда кўрсатилган ҚҚС суммаларини белгиланган тартибда ўрганиб, ҳисобга олиши лозимми? Жавоб >> ‼️ Диққат! Buxgalter Pro сайтига кириш имкони билан бирга қуйидаги имкониятларга ҳам эга бўласиз: – «Жавоб берамиз» савол-жавоблар базасидан тўлиқ фойдаланиш; – экспертлардан вазиятингиз юзасидан жавоб олиш; – вебинарларга кириш ва Norma ўқув маркази курсларига чегирмалар. 🔑 СИНОВ ТАРИҚАСИДА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
ТМЗларни асосий воситалар таркибига ҳар доим ҳам ўтказиб бўлмайди, бошланғич қийматдаги хатолик эса активнинг бутун хизмат муддати давомида унга эргашиб юради. Buxgalter.uz сайтида ҳозирда амалда бўлган 5-сон БҲМСни ҳисобга олган ҳолда, ТМЗларни асосий воситаларга хатосиз ўтказиш тартибини тушунтирамиз. ✏️ Материалда: – ТМЗларни АВлар таркибига ўтказишни расмийлаштириш + юклаб олиш учун зарур шакллар; – ТМЗларни АВга ўтказиш бўйича амалий вазиятлар таҳлили. 📌 Перейти к публикации > > >
Реферал дастури назарда тутилган маҳсулотни ишга туширяпмиз: жисмоний шахс янги фойдаланувчини олиб келади ва биз бунинг учун унга пул мукофоти тўлаймиз. Тўлов ташкилотимизнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағидан тўлов тизими орқали дарҳол олувчининг банк картасига ўтказилади. Юридик шахс – ҚҚСни тўлашнинг соддалаштирилган режимида. Реферал мукофотдан ЖШДСни ким тўлаши шарт: биз солиқ агенти сифатида тўлов вақтида солиқни ушлаб қоламизми ёки олувчининг ўзи тўлайдими? Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради. 📌 Мақолани ўқиш > > >
Ходим иш берувчига 14 июлдан бошлаб II гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги тўғрисида тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномасини тақдим этди. ЖШДС бўйича имтиёзга бўлган ҳуқуқ қайси санадан юзага келади? Июль ойи учун иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда имтиёз қўлланиладими? Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси, солиқ маслаҳатчиси Дилором САИДОВА жавоб берди. 📌 Мақолани ўқиш > > >
ДИҚҚАТ! ОБУНА КАМПАНИЯСИ – 2027 БОШЛАНДИ! Ўзингиз ёқтирган СБХ ва НТВ газеталарига обуна бўлинг ва «NORMA» компаниясидан бонуслар олинг. Газета саҳифаларида экспертларимиз сизга солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунишга ёрдам берадилар, солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисобининг мураккаб масалалари бўйича аниқ тушунтиришлар берадилар. Биз, аввалгидек, ҳуқуқий ва кадрлар билан боғлиқ саволларга жавоб бериш орқали сизни ишингизда қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. СБХ ва НТВга обунани расмийлаштириб, сиз профессионал фаолиятингизда ишончли ёрдамчиларга эга бўласиз. 🎁 Совғалар сизни кутмоқда! Совғалар ҳақида батафсил > > > ✅ Ўзбек тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш ✅ Рус тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш 📞 Саволлар борми? Биз доим алоқадамиз: 78 147-11-72 телефон рақами орқали мурожаат қилинг. gazeta.norma.uz
‼️ Қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль даражали ставкани қўллаш кўплаб ўзига хос жиҳатларга эга – товарлар ва хизматларни реализация қилиш жойини тўғри аниқлашдан тортиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шунингдек хорижий дипмиссиялар учун товарларни реализация қилишни ҳисобга олиш хусусиятларигача. Товарларни экспорт қилиш ёки халқаро транзит хизматларини кўрсатишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қандай қилиб тўғри қўллаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш керак? Божхона ҳудудида қайта ишланган маҳсулот олиб чиқилаётган бўлса, ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қандай шартларда қўллаш мумкин? Айнан нималар «ноль даражали» айланмаларга киради, «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш ва қайтариш механизми қандай ишлайди? «Кирувчи» ҚҚС доим ҳам ҳисобга олинадими? 📌 Ҳар бир операция тури бўйича аниқ мисоллар, турли вазиятлар таҳлили ва батафсил тушунтиришлар «Ноль ставкали ҚҚСни қачон қўллаш мумкин» тавсиясида жамланган. 🔑 СИНОВ ТАРИҚАСИДА КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
🗒 10-11 август маълумот 📔 Buxgalter.uz сайтида: 📎 1 сентябрдан МҲЭКМ ўзгариши моддий ёрдамдан олинадиган солиқлар ҳисоб-китобига қандай таъсир қилади 📎 АВни қандай тугатиш ва олинган материалларни кирим қилиш керак 📎 Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш – Buxgalter Pro
Корхона эскирган ишлаб чиқариш ускунасини тугатмоқда. Қисмларга ажратиш натижасида олинган деталлар ва материалларни 5-сон БҲМС қоидаларига биноан қандай тўғри расмийлаштириш ва кирим қилиш керак? Материалда: ✔️ АВ қачон тугатилиши лозим; ✔️ Ўзбекистонда АВни тугатишни ҳужжатлаштириш: тартиб-таомил босқичлари бўйича 9 та шакл; ✔️ олинган материалларни қайси ҳисобварақларга ва қандай қийматда кирим қилиш керак. 📌 Мақолани ўқиш > > >