O'zLiDeP - Toshkent shahar
СтатистикаO'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг расмий канали Ушбу каналда биз ўзимизнинг фаолиятимиз тўғрисида маълумот бериб борамиз. Таклиф ва мурожаат учун: uzlidep@uzlidep.uz Расмий сайт: uzlidep.uz Партияга онлайн аъзо бўлиш: uzlidep.uz/redirectToAuth
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 49
- Всего постов
- 833
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 66
- 1/48двое суток
- 75
- 1/72трое суток
- 81
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
😎 Эътироф муборак, азиз тадбиркорлар! Сизларни «Тадбиркорлар куни» арафасида давлат мукофоти билан тақдирланганингиз билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Ушбу мукофот мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этишдаги меҳнатингизга берилган муносиб баҳодир. Мукофотланган орасида хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш, замонавий хизматларни кенгайтириш каби йўналишларда ташаббус кўрсатаётган партиядошларимизнинг борлиги бизга фахр ва қувонч бағишлайди. Сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, яратаётган иш ўринларингиз ва мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссангизни юксак қадрлаймиз. Янги Ўзбекистонни бунёд этишда жонбозлик кўрсатаётган сиз азиз тадбиркорларни бугунги улкан муваффақиятингиз билан яна бир карра табриклаймиз! #uzlidep #tabriklaymiz 🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппаратининг Маъмурий-хўжалик бўлими мудири Тошов Мусулмон Эшонқуловични таваллуд айёми билан муборакбод этади. 🔍 Мусулмон Эшонқуловичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, заҳматли ва шарафли ишларига куч-ғайрат, зафарлар тилаб қолади. 🔍 Ҳурмат ва эхтиром ила, O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
😎 Депутат ва ёшлар 🔍 “Халқ билан бирга” умуммиллий дастурининг “Бир кунда – 1000 китоб” акцияси ва Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан ва ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз” шиори остида Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши депутати Иқборхон Ашрапова ташаббуси билан “Маънавият ва замонавийлик” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 🔍 Тадбир давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Депутат томонидан ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда таълим ва маърифатга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 🔍 Шунингдек, жадидлар меросини кенг тарғиб етиш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида “100 китоб ҳақида китоб” номли янги нашр тақдимоти ўтказилди. Бундай маънавий-маърифий учрашувлар ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, уларни Ватанга садоқат, илм-маърифат ва бунёдкорлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, ёшлар билан депутатлик корпуси ўртасидаги самарали мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. #XalqBilanBirga #deputatlar 📱 Бизни кузатиб боринг
без подписи
без подписи
без подписи
😎 “Халқ билан бирга” умуммилий дастурининг “Депутат маҳаллада” лойиҳаси амалда 🔍 «Халқ назорати ва аҳоли мурожаатлари» платформаси орқали Чилонзор тумани фуқароларидан ички йўлларни таъмирлаш юзасидан жами 79 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар ўрганилиб, таҳлил қилинганидан сўнг, жами 10 924 кв. м ҳажмдаги ички йўлларни асфальт қопламаси билан таъминлаш учун 726 млн сўм маблағ ажратилган эди. 🔍 Ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши, шунингдек, таъмирлаш ишларининг белгиланган талаблар асосида бажарилиши устидан Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Назиров Мадаминжон Маъруфжон ўғли томонидан назорат олиб борилди. 🔍 Қарор ижроси доирасида фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалалар асосида “Катта Дўмбиробод” маҳалласидаги Гавҳар кўчасида асфальтлаштириш ишлари якунланиб, йўл асфальт қопламаси билан таъминланди. Мазкур ишларнинг бориши депутат Назиров Мадаминжон Маъруфжон ўғли томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, асфальтлаштириш жараёни назорат қилинди. Амалга оширилган мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги йўл инфратузилмасининг ҳолати яхшиланиб, аҳолининг хавфсиз ва қулай ҳаракатланиши учун янада яхши шароит яратилди. Бу каби амалий ишлар ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш ва маҳаллалар ободонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. #XalqBilanBirga #deputatlar 📱 Бизни кузатиб боринг
😎 Янги хавфсиз болалар майдончалари барпо этилмоқда 🔍 “Халқ билан бирга” умуммилий дастурининг “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Умиджон Санакулов ташаббуси билан Шайхонтоҳур тумани 33-Белтепа сайлов округидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари мурожаатлари асосида замонавий ва хавфсиз болалар майдончаларини барпо этиш ишлари бошланди. 🔍 Янги майдончалар болалар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил етишга хизмат қилади. #XalqBilanBirga #deputatlar 📱 Бизни кузатиб боринг
😎 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши O`zLiDeP Миробод туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати “Aсиа канди” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, O`zLiDeP фаоли Муллабайев Музаффар Шаниязович “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланганликлари муносабати билан муборакбод этади. 🔍 Музаффар Шаниязовични шарафли ишларига омад ва зафарлар тилаб қолади.
😎 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши O`zLiDeP Учтепа туман Кенгаши раиси Мейлиев Шахриёр Улуғбек ўғлини таваллуд айёми билан муборакбод этади. 🔍 Шахриёр Улуғбек ўғлига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, заҳматли ва шарафли ишларига куч-ғайрат, зафарлар тилаб қолади. 🔍 Ҳурмат ва эхтиром ила, O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи