UzNews.uz ахборот агентлиги расмий канали
Статистика«UzNews.uz» ахборот агентлигининг расмий канали Редакция: @UzNewsAskBot Instagram: instagram.com/uznewsuzb Ru: @uznews Сайт: uznews.uz Реклама: +998 99 813 69 99 @prmanager_ramz +998 94 649 57 77 @prmanager_bonu
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 50
- Всего постов
- 50
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 2 255
- 1/48двое суток
- 2 625
- 1/72трое суток
- 2 831
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
❗️Ўзбекистонда блэкаут: Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари электрсиз қолди Қозоғистон энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими ишига таъсир қилди. Шу сабабли Сурхондарё вилояти ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр таъминотида…
Ўзбекистонлик 1,4 миллионга яқин фуқаро хорижда ишламоқда — Марказий банк Уларнинг 834 минг нафардан ортиғи Россияда, яна 258 минг нафари Европа давлатларида меҳнат қилмоқда. Меҳнат мигрантларининг қарийб 30 фоизини аёллар ташкил этади. 125 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси юқори маошли иш ўринларида фаолият юритмоқда. Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/news/112016 @uznewsuzb
❗️Ўзбекистонда блэкаут: Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари электрсиз қолди Қозоғистон энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими ишига таъсир қилди. Шу сабабли Сурхондарё вилояти ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди. Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/news/112015 @uznewsuzb
Ўзбекистон банклари ярим йил ичида аҳолидан 12,3 млрд доллар сотиб олди Шу билан бирга, банклар аҳолига 6,8 миллиард доллар сотди - бу сотиб олинганидан деярли икки баравар кам. Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/news/112012 @uznewsuzb
Расман: Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат этилди Ўзбекистонда болага фамилия танлаш бўйича янги тартиб жорий этилди. 13 август куни қабул қилинган қонун билан Оила кодексига тегишли ўзгартишлар киритилди. Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/news/112004 @uznewsuzb
Президент бизнесда юқори натижаларга эришган бир қатор тадбиркорларни мукофотлади Тақдирланганлар орасида Centrum Air, Yandex Go, Dodo Pizza, Uzum, Eman каби брендлар остида фаолият юритувчи компанияларнинг раҳбарлари ва таъсисчилари, шунингдек, Ўзбекистондаги бошқа йирик корхона ва ташкилотлар вакиллари бор. Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/news/112010 @uznewsuzb
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилади Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/news/112007 @uznewsuzb
All-New Li L9 энди Ўзбекистонда 1 370 км юриш масофаси – шундан 350 км соф электр қувватида. 800V платформа, бошқариладиган орқа ғилдираклар, 29 дюймли экран ва Yandex: Xaritalar, Musiqa ҳамда Kinopoisk сервислари. • L9 Ultra – 1 099 900 000 сўм • L9 Livis – 1 299 900 000 сўм 30 сентябргача 39 900 000 сўм фойда ва махсус имтиёзлар амал қилади. Расмий кафолат ва ОТА-янгиланишлар мавжуд. Автосалонлар Тошкент, Самарқанд ва Бухорода бор. Тест-драйвга ёзилиш учун ҳавола. Реклама ҳуқуқи асосида @uznewsuzb
⚡️Президент Администрацияси тўғрисидаги қонун имзоланди Президент Администрацияси фаолияти 34 та модда билан тартибга солинади Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/news/112006 @uznewsuzb
Суперлига: "Нефтчи" футболчиси андижонлик мухлис билан сўкишиб кетди Кеча бўлиб ўтган "Андижон" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўйиндан сўнг “Нефтчи” жамоаси футболчиси Икром Алибоев андижонлик мухлис сўкишиб кетди. @uznewsuzb
Уруш фахрийлари ва Чернобиль авариясини бартараф этганларга транспорт имтиёзлари берилади 1 октябрдан уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек, Чернобиль авариясини бартараф этишда иштирок этганлар самолёт, поезд ва шаҳарлараро автобус чипталарини бепул ёки 50 фоиз чегирма билан олишлари мумкин бўлади. Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/news/112002 @uznewsuzb
"Қамчи президент бўлишини хоҳлагандим" — Садир Жапаров Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қамчибек Ташиев билан боғлиқ режалари ҳақида гапирди. Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/news/112001 @uznewsuzb
Жафар исмли блогер беҳаё контент қилгани учун қамалди — видео Бассейнда очиқ кийимли қиз билан видео олган блогер ва унинг таниши 10 суткага қамалди. Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/news/111999 @uznewsuzb
Суперлига: Водий дербисида “Нефтчи” йирик ҳисобда ғалаба қозонди "Андижон" ўз уйида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасидан 3 та тўп ўтказиб юборди. Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/news/111998 @uznewsuzb
Президентнинг янги маслаҳатчиси тайинланди Давлат раҳбари бу ҳақда тегишли фармонни имзолади. Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/news/111996 @uznewsuzb
БОНУ ИКРАМОВА — Авария ҳаётимни ўзгартириб юборди Блогер Бону Икрамова билан унинг спортдан санъатга ўтган йўли, машҳурлик ортидаги қийинчиликлар ва унга нисбатан туҳматлар, нега у айрим лойиҳаларни тарк этгани, муваффақият йўлида нималардан воз кечгани ҳақида суҳбатлашдик. ❗️Тўлиқ видео https://youtu.be/-0JWvdmVFnQ @uznewsuzb
🔥“Бобур Арена”да даҳшатли атмосфера @uznewsuzb
Суперлига: "Андижон" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўйинда “Андижон” мухлислари ҳам байрамни бошлаб юборишди @uznewsuzb
Суперлига: "Андижон" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўйин бошланишидан олдин “Нефтчи” мухлислари “Бобур Арена”да байрамни бошлаб юборишди @uznewsuzb
Суперлига: “Андижон” ва “Нефтчи” жамоалари “Бобур Арена”га етиб келди @uznewsuzbb