Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси 🇺🇿
СтатистикаВобкент туман тиббиёт бирлашмасининг расмий канали
- Последний пост
- 10 авг.
- Последнее чтение
- 14 авг.
- Постов за неделю
- 1
- Всего постов
- 22
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 105
- 1/48двое суток
- 120
- 1/72трое суток
- 129
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
"Бизнинг саломатлигимиз йўлида тинимсиз меҳнат қилиб, 38 миллион ватандошимизни битта тиббий картада жамлаган барча тиббиёт ходимларига ташаккур! Янги тизим ва қулайликлар сари қўйилган бу катта қадам ҳар бир бемор мушкулини осон қилади. Сизларнинг меҳнатингиз ҳар қандай мақтовга лойиқ. Ишингизга ривож ва сиҳат-саломатлик тилаймиз!" 👉Каналга уланиш👈
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
Вобкентда тиббиёт ходимлари учун одоб-ахлоқ кодекси бўйича семинар ўтказилди Вобкент туман тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ходимлари иштирокида “Тиббиёт ходимларининг касбий фаолиятида одоб-ахлоқ меъёрларининг аҳамияти” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 24 мартдаги 88-сон буйруғи билан тасдиқланган “Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодекси” мазмун-моҳияти ва унинг амалиётдаги аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Семинар давомида тиббиёт ходимларида юксак касбий этика ва муомала маданиятини шакллантириш, беморлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, жамоада ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳалоллик, шаффофлик ва масъулият тамойилларига қатъий риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиши аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. 😎Бухоро тиббиёти
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
Тиббиёт ходимлари ўртасида куйдирги касаллиги бўйича ўқув семинари ўтказилди Тиббиёт ходимларининг ўта хавфли юқумли касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш ва олдини олиш бўйича билим ҳамда амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида бугун Вобкент туман тиббиёт бирлашмасида " Куйдирги" (сибир яраси) касаллигига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди. Семинар давомида иштирокчиларга куйдирги касаллигининг этиологияси, юқиш йўллари, клиник белгилари, лаборатор ташхислаш усуллари, шошилинч эпидемиологик чора-тадбирлар ҳамда беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, инфекция ўчоғида санитария-эпидемиология хизмати, даволаш-профилактика муассасалари ва ветеринария тизими ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги байрами муносабати билан ўтказилган онлайн танлов якунланди Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан вилоятдаги тиббиёт муассасалари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бош ҳамширалари ўртасида ўтказилган онлайн танлов ўз якунига етди. 📊 Овоз бериш натижаларига кўра энг юқори натижа қайд этган иштирокчилар: Тиббиёт муассасалари ўртасида: 🥇 З. Бердиева – Вилоят перинатал маркази (1070 овоз) 🥈 М. Турсунова – ЮҚШ (907 овоз) 🥉 А. Ҳадова – РШТЁИМ (143 овоз) 🏥 Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ўртасида: 🥇 Фируза Ҳамдамова – Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси (2069 овоз) 🥈 Зарина Баротова – Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (1541 овоз) 🥉 Умида Зуҳурова – Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси (1472 овоз) 🏅 Дилафруз Рўзиева – Олот туман тиббиёт бирлашмаси (683 овоз) 🏅 Мамлакат Ражабова – Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси (644 овоз) Иштирокчиларга танловдаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирамиз. Энг юқори натижа қайд этган иштирокчилар мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида муносиб тақдирланади. Барча ғолибларни самимий муборакбод этамиз! 😎Бухоро тиббиёти
#Tayinlov 🚑 TAYINLOV ✅ Sog‘liqni saqlash vazirining tegishli buyrug‘i bilan Rajabov Muxsin Mansurovich Buxoro viloyati sog‘liqni saqlash boshqarmasi boshlig‘i etib tayinlandi. M. Rajabov 2002-yilda Buxoro davlat tibbiyot institutining bakalavriat, 2004-yilda klinik ordinatura bosqichini tamomlagan. Mehnat faoliyatini Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi Buxoro filialida neyroxirurg sifatida boshlab, keyinchalik ushbu muassasada bo‘lim mudiri, davolash ishlari bo‘yicha direktor o‘rinbosari – bosh shifokor vazifalarida mehnat qilgan. Tibbiyot fanlari nomzodi M. Rajabov tayinlovga qadar Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi Buxoro filiali direktori lavozimida ishlab kelayotgan edi. Tajribali mutaxassis o‘z faoliyati yo‘nalishi bo‘yicha Polsha, Rossiya, Janubiy Koreya kabi qator xorijiy davlatlarda malaka oshirib qaytgan. 🚑 SSV Matbuot xizmati. 🌐 Web-site 🔵Telegram 👥 Fb 📷 Instagram
👶 Бухорода дастлабки 6 ойда 17,5 минг нафар чақалоқ туғилди Бухоро вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида вилоятда жами 17,5 минг нафар тирик туғилиш қайд этилган. 📊 Шундан: 👦 9,1 минг нафари ўғил болалар (52,0 фоиз), 👧 8,4 минг нафари қиз болаларни (48,0 фоиз) ташкил этган. 📍 Ҳудудлар кесимида: 🏙 Шаҳар жойларида — 6,0 минг нафар (34,3 фоиз), 🌾 Қишлоқ жойларида — 11,5 минг нафар (65,7 фоиз) туғилиш қайд этилган. 📉 Шунингдек, жорий йилнинг январь–июнь ойларида туғилишлар сони 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 минг нафарга камайган. 😎Бухоро тиббиёти|😎facebook
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
Ёшлар келажаги ва саломатлиги — доимий эътиборда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни "Ёшлар куни" этиб белгиланган. Ушбу ташаббус доирасида Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев Вобкент туманида ўзига бириктирилган ёшлар билан навбатдаги учрашувни ўтказди. Учрашувда 20 нафардан ортиқ йигит-қиз иштирок этди. Мулоқот давомида уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, доимий иш билан таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда яқин қариндошларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаши ва муносиб меҳнат қилиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Очиқ ва самимий руҳда кечган мулоқотда ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Учрашув якунида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди. 😎Бухоро тиббиёти|😎facebook
🟡 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣ ❓Virusli gepatitning qanday turlari bor? ❓Ular qanday yuqadi va nimasi bilan xavfli? ❓Bu xastaliklardan himoyalanish mumkinmi? 🖥 Ushbu savollarga 28-iyul — Xalqaro gepatitga qarshi kurash kuni oldidan Virusologiya ilmiy-tadqiqot institutining infeksionist shifokori Nargiza Nazirova batafsil javob berdi. 🚑 SSV Matbuot xizmati. 🌐 Web-site 🔵Telegram 👥 Fb 📷 Instagram