tgindex
Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

Статистика
@wildlifeuzbрусский

Ўзбекистоннинг ёввойи табиати ҳақидаги канал 🔸 facebook.com/wildlifeuzb 🔸 facebook.com/groups/293848307338903 🔸 instagram.com/wildlifeuzb

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
20:38
Постов за неделю
1
Всего постов
44
Тип
открытый
Язык
русский
В каталоге с
15 авг.
Подписчики
553
0 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
592
40 постов
Вовлечённость
107,1%
к подписчикам
Постов в день
0,1
всего 44
Упоминаний
3
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
156
1/48двое суток
178
1/72трое суток
192

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Қушлар оламидаги «Қизил қалпоқча» билан танишишни ҳоҳлайсизми? 😊 Марҳамат, танишинг: бу - қизилбош вюрок. Ушбу қушнинг таомномаси асосан ўсимликларнинг уруғи ва қисман ҳашоратлардан тузилган. Қизилбош вюроклар одатда гала ҳосил қилиб уcиб юради. Ўзбекистон ҳудуди учун ушбу қуш қишки совуқлар тушганда кўчиб юрадиган ўтроқ тур ҳисобланади. Қизилбош вьюрок | Красношапочный вьюрок | Red-fronted Serin | Serinus pusillus 🇺🇿 Тошкент вилояти, Лашкарак 📷 Марина Алмазова 📅 22 июнь 2025 йил ➡️ Батафсил маълумот #qushlar Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🦜 Telegram Birds.uz Facebook Birds.uz Instagram Birds.uz

  • Брюнних аргиопаси қовоғари ўргимчак номи билан яхши таниш бўлиб, мазкур тўр тўқувчи ўргимчак тури вакилларини ўзига хос сариқ-қора тусдаги қовоғарига ухшаб кетадиган тарғил кўрининши туфайли таниб олиш осон. Қовоғари ўргимчак одамни бесабаб тишламайди, шу боис усбу уларни безовта қилиш мақбул эмас. Ўргимчакнинг тишлаши одам учун ёқимсиз ва озгина азобли бўлиши мумкин. Брюнних аргиопаси | Аргиопа Брюнниха | Argiope bruennichi 🇺🇿 Тошкент шаҳри, Ботаника боғи 📷 Алия Исмоилова 📅 август, 2026 йил Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🕷 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan

  • Илонларнинг тили нима учун икки айри экани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Илоннинг икки айри тили унга ҳавонинг «таъми»ни ўзига хос тарзда «татиб кўриш» ва ҳид қаердан келаётганини аниқ белгилаш имконини беради. Илон тилини ташқарига чиқарганда, ҳаво ва ер юзасидаги турли моддаларнинг майда заррачаларини тўплайди. Тил оғиз бўшлиғига қайтгач, унинг ҳар икки учи ҳид билиш тизимининг махсус қисми бўлган ва ҳайвонларда қўшимча ҳид билиш вазифасини бажарувчи аъзо — Якобсон органига олиб борувчи алоҳида тешикчаларга тегади. Шундан сўнг илоннинг мияси тилнинг ўнг ва чап томонлари орқали келган ҳид заррачалари концентрациясини таққослайди. Агар ҳид ўнг томонда кучлироқ бўлса, илон ўлжа ёки ҳавф айнан шу томонда жойлашганини англайди. Қум эфаси | Песчаная эфа | Saw-scaled viper | Echis carinatus 🇺🇿 Сурхондарё вилояти, Келиф–Шеробод ҳудуди 📷 Тимур Абдураупов 📅 2017 йил 19 апрель Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🐍 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan

  • 8 июл.412204

    Мана у, Ўзбекистондаги бёрдвочерлар, яъни қушларни кузатувчиларнинг орзуси бўлган гўзал Ҳисор арча қизилбоши деб аталадиган қуш! Уни яқиндан кўриш ва ҳатто уни қўлга олиб кўриш қандай омад! Ҳисор арча қизилбошининг лотинча номи Carpodacus grandis бўлиб, юнонча «мева» ва «тишловчи» сўзларидан келиб чиққан. Бу ушбу туркумга мансуб қушларнинг ўсимлик уруғ ва мевалари билан овқатланиш одатини англатади. Ҳисор арча қизилбоши | Розовая чечевица | Blyth’s Rosefinch | Carpodacus grandis 🇺🇿 Қурама тоғи, Лашкарак 📷 Релиса Грановская 📅 6 май 2026 йил ➡️ Батафсил маълумот #qushlar Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🦜 Telegram Birds.uz Facebook Birds.uz Instagram Birds.uz

  • 3 июл.447143

    «Яшил» энергетика соҳасни ривожлантириш йўлида муҳим қадам ташлаган Қозоғистон Республикасини табриклаймиз! 2026 йил 20 августдан бошлаб Қозоғистонда янги қонунчилик талаблари кучга киради: ✅ қушлар ҳаёти учун ҳавфли бўлган электр узатиш тармоқларини (ЭУЛ) қушларни муҳофаза қилувчи қурилмаларсиз лойиҳалаш, барпо этиш, таъмирлаш ва модернизация қилишга йўл қўйилмайди; ✅ шамол электр станцияларини лойиҳалашда уларнинг биологик хилма-хилликка таъсирини баҳолаш мажбурий ҳисобланади. Бундай чоралар қушларнинг нобуд бўлишининг олдини олиш, энергетика инфратузилмасининг ёввойи табиатга салбий таъсирини камайтириш ҳамда экологик ҳавф-хатарларни лойиҳалаш босқичининг ўзидаёқ ҳисобга олиш имконини беради. Ўзбекистонда ҳам шамол ва қуёш электр станциялари, электр узатиш тармоқлари ҳамда бошқа энергетика инфратузилмаси объектлари учун махсус табиатни муҳофаза қилиш талабларини жорий этиш зарур. Ушбу талаблар биологик хилма-хилликка, айниқса қушларга бўлган ҳавф-хатарларни баҳолашни, ҳавфни камайтириш чораларини амалга оширишни ва доимий мониторингни назарда тутиши лозим. Фақат шу йўл билан қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш жараёнида вужудга келадиган биологик хилма-хилликка таҳдидларни ўз вақтида энг кам даражага тушириш мумкин. Қўшниларимиздан ортда қолмайлик — Ўзбекистондаги «яшил» энергетикани биологик хилма-хиллик учун янада ҳавфсиз қилайлик! 📷 Мария Грицина Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🦅 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan

  • ❗️ Биргина автомобиллар қатнайдиган йўлда элликдан ортиқ бўз эчкемар нобуд бўлган! Аниқроғи, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти ходимлари томонидан 195 километр узунликдаги Боймурод–Мулали автомобиль йўлида олиб борилган дала тадқиқотлари давомида автомобилларнинг босиб кетиши натижасида нобуд бўлган 52 та бўз эчкемар учратилган. Бундан ташқари, Кулжуқтов водийси бўйлаб ўтувчи йўлнинг 12 километр масофадаги қисмида яна 4 та нобуд бўлган бўз эчкемар топилган. Ўрта Осиё бўз эчкемари — Шимолий Евроосиёдаги энг йирик калтакесак ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу жонивор автомобиль билан тўқнашувлар қурбонига айланиб бормоқда. Айниқса, нобуд бўлган ҳайвонларнинг барчаси ўрта ва йирик ўлчамда экани катта ташвиш уйғотади. Ўрта Осиё бўз эчкемарлари секин ўсади, урғочилари эса ҳар йили ҳам тухум қўймайди. Шу сабабли ҳар бир вояга етган ҳайвоннинг нобуд бўлиши ушбу ҳайвон турнинг сақланиб қолишига жиддий хавф туғдиради. Автомобиль йўллари бўз эчкемарпларнинг яшаш ҳудудларини кесиб ўтади ва эчкемарлар эса овқат ёки ўлжа излаш учун бу йўлларни кесиб ўтишга мажбур бўлади. Аммо айрим ҳайвонларнинг ўлими тасодифий эмас — кўплаб ҳолатларда машина ҳайдовчилари томонидан уларни атайлаб босиб кетиш ҳолатлари ҳам учратилади. Эслатиб ўтамиз: Ўрта Осиё бўз эчкемари Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун бир бош бўз эчкемарнинг нобуд бўлишига сабаб бўлганлиги учун белгиланган жарима миқдори 100 БҲМни ташкил этади. Бундай миқёсдаги ҳайвонларнинг нобуд бўлиши алоҳида ҳолат эмас, балки кескин табиатни муҳофаза қилиш чоралари амалга оширилишини талаб қиладиган жиддий тизимли муаммо эканлигидан далолат беради. Йўлларда огоҳлантирувчи белгилар ўрнатиш, ҳайвонлар кўп нобуд бўладиган ҳудудларда тезликни чеклаш ва ҳайдовчилар масъулиятини ошириш зарур. Шунда Ўзбекистон йўллари камёб ҳайвон турлар вакиллари учун ҳалокатли тузоқ бўлиб қолмайди. Ўрта Осиё бўз эчкемар | Среднеазиатский серый варан | Central Asian Desert Monitor | Varanus caspius 📕 Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби 🇺🇿 Қизилқум чўли 📷 Тимур Абдураупов 📅 Июнь, 2026 йил #qizilkitob Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🦎 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan

  • без подписи

  • Тароқ бармоқли қўшоёқ қумли чўлларнинг спринтери. Бу кичик ҳайвонча буталар орасида, қумтепалар ва қумли тизмаларнинг ёнбағирларида яшайди ва бўш қум устида чақмоқ тезлигида ҳаракатлана олади. Кичик ўлчамига қарамай, қўшоёқ узунлиги уч метргача ва баландлиги бир ярим метргача сакраб, секундига тўққиз метргача тезликка эриша олади. Қизиғи шундаки, югуриш пайтида у бошқа қўшоёқлар сингари орқа оёқлари билан бир вақтнинг ўзида эмас балки навбатма-навбат итариб юборади. Бу унга очиқ чўл ландшафтларида йиртқичлардан тезда қочиш имконини беради. Тароқ бармоқли қўшоёқ | Comb-toed Jerboa | Paradipus ctenodactylus 🇺🇿 Қизилқум чўли 📷 Тимур Абдураупов 📅 2025 йил 30 сентябр Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🐾 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan

  • 8 июн.558164

    Америка норкасининг тарихи бир неча ўн йиллар ичида маҳаллий фаунанинг кенг тарқалган қисмига айланиши мумкинлиги ҳақидаги яққол мисолдир. 1970-йилларда бир неча ўнлаб америкалик норкалар Бўстонлиқ норка фермасидан Чирчиқ дарёси водийсига қочиб утган. Улар янги шароитларга муваффақиятли мослашиб Ғарбий Тян-Шан дарёлари бўйлаб тарқала бошладилар. Бугунги кунда уларни денгиз сатҳидан 2900 метргача баландликда топиш мумкин. Аста-секин ҳайвонлар Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари бўйлаб қуйи оқимга тарқалди ва энди Америка норкаси Тошкент шаҳар каналларида муваффақиятли яшайди. Норка турли шароитларга яхши мослашади: у яхши сузади, балиқ, амфибиялар, майда сутэмизувчилар ва қушларни овлайди ва яхши ривожланган дарёлар ва каналлар тармоғи унга янги ҳудудларни тезда эгаллашга ёрдам беради. Америка норкаси | Американская норка | American Mink | Мustela vison Schreber 🇺🇿 Тошкент вилояти 📷 Эрик Салимов 📅 2025 йил 5 октябр Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🐾 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan

  • 1 июн.517131

    Қоратўш қизилтомоқ номли кичик қуш Марказий Осиёнинг тоғли ҳудудларида учрайди. У жуда сирли бўлиб, денгиз сатҳидан 2500–3300 метр баландликдаги арча чакалакзорлари, буталар ва зич ўтлоқли жойларда яшайди. Қоратўш қизилтомоқнинг баланд ва оҳангдор қўшиғи ҳар бир турида турлича бўлиб, бошқа қушлар овозининг ноёб элементларига эга. Энг юқори чўққисида у соатига 542 (!) қўшиқ куйлаши мумкин. Қоратўш қизилтомоқ | Черногрудая красношейка | Himalayan Rubythroat | Calliope pectoralis 🇺🇿 Тошкент вилояти, Угам-Чотқол миллий боғи 📷 Тимур Абдураупов 📅 2016 йил, 7 июль ➡️ Батафсил #qushlar Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🦅 Telegram Birds.uz Facebook Birds.uz Instagram Birds.uz

  • Баҳор фаслида чўллар гуллар билан гиламдек билан қопланади. Туркистон малькольмиясидан ташкил топган чўл узра ёзилган «гилам» нафақат кўзни қувонтиради, балки энг ёқимли ва хушбўй ҳидни тарқатиб, чаңглатувчи ҳашаротларни ўзига жалб қилади. Улар туфайли «гилам» нафақат гуллаб яшнайди ёки анвойи ҳид таратади, балки бирозгина «ғингиллаб» ҳам туради. Туркистон малькольмияси | Малькольмия туркестанская | Strigosella turkestanica 🇺🇿 Қизилқум чўли 📷 Мария Грицина 📅 2026 йил 12 апрель Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🐝 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan

  • 4 мая598124

    Гекконлар шаҳардами? Бу айни ҳақиқат! Танишинг: Богданов нозик бармоқли геккони — Тошкент ва унинг атрофида яшовчи ўзига хос жонзот. Қизиғи шундаки, ушбу калтакесак тури ареалининг маркази Ҳисор тоғ тизмаси ҳудудида жойлашган, бу ҳудуд эса Тошкентдан анча узоқда. Бироқ айрим турларнинг тарқалиши тарихига назар ташласак, бу жараёнда инсон катта роль ўйнаган ва ушбу ҳолат давом этмоқда. Богданов нозик бармоқли гекконининг илк топилмалари темир йўл вокзаллари атрофидаги омборхоналар билан боғлиқ. Эҳтимол, гекконлар юк поездларининг вагонларида «чиптасиз» йўловчи сифатида пойтахтга етиб келган. Бу гекконнинг ҳозирги ареали бўйлаб тарқалиш тарихи бу билан тугамайди: у аллақачон Қозоғистонда ва Қора денгиз соҳилларида ҳам учраши аниқланган. Богданов нозик бармоқли геккони | Тонкопалый геккон Богданова | Tenuidactylus bogdanovi 🇺🇿 Тошкент 📷 Маргарита Давидова 📅 2023 йил 26 октябрь Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🦎 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan

  • Сувмошак — яширин ҳаёт тарзига эга бўлган сув-ботқоқлик ҳудудларида яшовчи қушдир. Қушни кўришдан кўра, унинг овозини эшитиш осонроқ: унинг овози чўчқа боласининг чийииллашига ўхшайди. Бу паррандани ўзига хос маънода «эколог» ҳисобланаш мумкин, яъни ушбу қуш атроф-муҳит ҳолатининг муҳим индикатори бўлиб хизмат қилади. Чунки улар ҳавзадаги сувнинг ифлосланишига ҳамда ботқоқлашган ҳудудлар ҳолатига жуда сезгир бўлади. Сувмошак | Водяной пастушок | Water Rail | Rallus aquaticus 🇺🇿 Тошкент вилояти, Чирчиқ дарёси 📷 Релиса Грановская 📅 2025 йил 3 апрель ➡️ Кўпроқ билиш #qushlar Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🦆 Telegram Birds.uz Facebook Birds.uz Instagram Birds.uz

  • 15 апр.1 042258

    Чўл ҳудудида баҳор фаслида гуллаган лолаларни учратиш нақадар ёқимли! Бироқ ёдда тутиш лозим: уларни узиш ёки суғуриб олиш мумкин эмас, чунки бу ўсимликнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Кимдир «Ҳечқиси йўқ! Мен фақат гулини эҳтиёткорлик билан узаман, пиёзчаси ёки пиёзбоши ер тагида қолади ва лола нобуд бўлмайди», — дейиши мумкин. Тушунтирамиз: агар ўсимликнинг ер устки қисми, яъни барглари билан бирга олиб ташланса, пиёзчалар озиқлана олмайди, ўсимликда фотосинтез жараёни тўхтайди. Оқибатда улар ривожланишдан тўхтайди ва заиф ҳолга тушиб қолади. Лоланинг гул ва баргларини мунтазам узиб олиш эса, албатта, лолаларнинг секин-аста нобуд бўлиши ва йўқолиб кетишига олиб келади. Леман лоласи | Tulipa lehmanniana 📕 Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби 🇺🇿 Қизилқум 📷 Мария Грицина 📅 2026 йил 7 апрель #qizilkitob Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🌷 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan

  • 7 апр.653132

    Ўзбекистонда учта янги миллий боғлар яратилмоқда: «Овжазсой - Синегорье», «Пскем» ва «Фарғона», Поп миллий боғи эса сезиларли даражада кенгайтирилади. Мамлакатнинг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлари 314 000 гектардан ортиқ майдонга кўпаяди. Фарғона водийсидаги машҳур Ёзёвон ва Мингбулоқ оқ қумлари муҳофаза қилинади. Фарғона миллий боғи тўрт йил олдин махаллий зоологлари томонидан кашф этилган иккита янги геккон турининг яшаш жойларини ўз ичига олиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, боғлар ичида ов қилиш, транспорт воситаларида кириш ва ҳар қандай йирик қурилишлар қатъиян тақиқланган. Меҳмонхоналар ва кафелар қуришга фақат муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ташқарисида рухсат берилади. Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🦎 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan

  • 🌱 Дўстлар! «Шаҳар муҳитида биохилма-хиллик» лойиҳаси доирасида апрел ва май ойларида Ўзбекистон шаҳарларида «Бўр ботаникаси» акцияси ўтказилишини эълон қиламиз. ❓ «Бўр ботаникаси» нима? Бу ҳаракатнинг асосчиси ботаник Борис Прессек ҳисобланади. «Мен одамлар тротуарларда ёввойи ўсимликлар борлигини билишини, уларни ҳурмат қилишларини хоҳлардим. Эндиликда илгари бу ўсимликларга эътибор бермаганлар шаҳардаги табиатга бўлган қарашлари ўзгарганини эътироф этишмоқда». Бу аҳолининг таълим даражаси ва экологик хабардорлигини ошириш усули, шунингдек, шаҳарда ҳам табиат билан боғлиқликни ҳис қилиш имкониятидир. 🎯 Аксиянинг мақсади нима? Шаҳарда бизни неча турли хил ўсимликлар ўраб турганини кўрсатиш. Шаҳар аҳолисининг аксарияти уларга эътибор бермайди ва мавҳум «ўт» сўзи билан атайди, аммо ҳар бир ўсимликнинг ўз номи бор. Аксия давомида иштирокчилар ва йўловчилар улар билан яқиндан танишишлари мумкин бўлади. ✅ Қандай иштирок этиш мумкин? 1. Сайрга бўр ва ўсимликлар аниқлагичини олинг. Аниқлагич сифатида қуйидаги иловалардан фойдаланиш мумкин: — iNaturalist — Seek — Google Lens 2. Ўсимлик номларини рус, ўзбек, инглиз ёки лотин тилларида бўр билан ёзинг. Ўсимликка эътиборни жалб қилиш учун ижод қилинг! 3. Имзонгизни ўсимлик билан бирга суратга олинг ва @citynatuz Telegram манзилига юборинг. Шунингдек, Instagramда #citynatuz2026 хештеги билан сурат жойлашингиз мумкин. 🎁 Натижаларни июн ойида эълон қиламиз. Аксиянинг энг фаол иштирокчилари совғаларга эга бўладилар! Рус тилида 🌿 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan

  • Қуёшли ва илиқ кунлар бошланиши билан аскар-қандала (клоп-солдатик)ларнинг тўпланиш ҳолатлари кўзга ташлана бошлайди. Бундай тўпланишларда баъзан юзгача қандалани учратиш мумкин. Аскар-қандалалар ҳаммахўр бўлиб, улар гул чанги, уруғлар, ўсимлик шираси, шунингдек бошқа умуртқасиз ҳайвонларнинг қолдиқлари билан озиқланади. Тур номи бўлган apterus атамаси юнон тилидан таржима қилинганда «қанотсиз» маъносини англатади ва ҳақиқатдан ҳам бу ҳашаротлар учиш қобилиятига эга эмас. Аскар-қандалаларнинг ёрқин қизил-қора рангдаги туси уларнинг заҳарлилиги ҳақида огоҳлантирувчи белги бўлиб хизмат қилади, шунинг учун қушлар одатда улардан қочишади. Аскар-қандала | Firebug | Pyrrocoris apterus 🇺🇿 Тошкент 📷 Релиса Грановская 📅 2026 йил 17 март Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🐞 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan

  • Баҳор келди! Атроф гулларга бурканган, меҳнаткаш асаларилар эса аллақачон гул чангини йиғиш билан банд. Биласизми, асаларилар гул чангини уяга қандай ташийди? Улар чанг зарраларини ўз сўлаги билан ёпиштириб, кичик шарчалар ҳосил қилади ва уларни орқа оёқларидаги махсус «саватчаларга» жойлаштиради. Мана шундай йиғилган гул чанги асаларичиликда «обножка» ёки «оёқчадаги юк» деб аталади. «Саватчалар» тўлиши билан, ари ушбу қимматбаҳо озуқа манбаини ёки суперфудни уяга топшириш ва янги гул чанги тўплаш учун яна гулларга қайтишга шошилади. Табиатнинг нақадар мукаммаллигига қойил қолмай илож йўқ! Асалари | Western honey bee | Apis mellifera 🇺🇿 Тошкент вилояти 📷 Релиса Грановская 📅 2026 йил 18 март Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🐝 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan

  • 4 мар.668184

    Укки палапонлари кўзлари кўрмайдиган ва ўзлари ожиз ҳолда тухумдан ёриб чиқадилар, шунинг учун урғочи укки дастлабки уч ҳафта мобайнида болаларини тарк этмайди. Эркак укки озуқа топиб келади, урғочиси эса олиб келинган ўлжани майдалаб, болаларини боқади ва ҳимоя қилади. Болалари етарлича ўсгач, она укки ҳам ов қилиш учун уча бошлайди. Тахминан бир ярим ойдан сўнг укки болалари уяни тарк этади, аммо ота-онаси ҳали ҳам уларни бир мунча муддат овқатлантириб туради. P.S. 😍 Фотосуратда уясидан учирма бўлиб чиққан 2 бош ёш уккичалар тасвирланган. Укки | Обыкновенный филин | Eurasian Eagle-owl | Bubo bubo 🇺🇿 Узбекистан 📷 Эрик Салимов 📅 08 май 2025 йил ➡️ Кўпроқ билиш #qushlar Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🦉 Telegram Birds.uz Facebook Birds.uz Instagram Birds.uz

  • Одамлар мушуклар нега қушлар каби парвоз қилмайди? Чўл мушуклари учмаса ҳам кўпинча қушларнинг инларини текшириб туради. Бир томондан, у ерда ўлжа осон топиш мумкин, яъни, инда албатта қушларнинг тухуми ёки жўжалари бўлади. Иккинчи томондан, қушларнинг ини атрофни кузатиш нуқтаси, панагоҳ жой ёки қисқа муддатли дам олиш ўрни сифатида ҳам хизмат қилиши мумкин. Бу эса йиртқичга қушлар ва бошқа ҳайвонларнинг бор ёки йўқлиги ҳамда ҳудуддаги мушук учун зарур бўлган озуқа манбаларининг умумий ҳолати ҳақида маълумот олиш имконини беради. Чўл мушуги | Steppe Cat | Felis libyca ornata 🇺🇿 Тузкон кўли атрофи 📷 Шершиев Марат 📅 28 декабрь 2025 йил Обуна бўлинг 👉 Wildlife of Uzbekistan Рус тилида 🐈 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan