XABARLAR | LIVE 🔴
Статистика📌 Тезкор янгиликлар 🚷 Жиноят ва жазо 🎞️ Фойдали видеолавхалар 🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари ⚽️ Спорт янгиликлари 🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин! Мурожат учун: @shifoadmin
- Последний пост
- 11 янв.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Бизни бугун 🏆Испания Супер Кубоги финалида "Эл-Класико" кутмоқда! ⚽️ Барселона – Реал Мадрид ⚽️ Ўйин бугун, 11-январ куни соат 23:55 бошланади. 👉@XABARLAR_LIVE
Nestlé NAN хавотири: болаларда заҳарланиш белгилари борлиги айтиляпти Nestlé маҳсулотларидан зарарланиш ҳолатлари йўқ дейилган эди. Аммо ота-оналардан келаётган мурожаатларга кўра, болаларда заҳарланиш эҳтимоли борлиги тахмин қилинмоқда. Таҳририят ўрганган ҳолатларда ушбу маҳсулотни истеъмол қилган болаларда деярли ўхшаш белгилар кузатилган: қусиш, қорин оғриғи, ич кетиш ва бошқа ножўя аломатлар. 👉@XABARLAR_LIVE
Венесуэла ва АҚШ дипломатик муносабатларни тикламоқчи Президент Николас Мадуро АҚШ томонидан ўғирлаб кетилганига бир ҳафта бўлмасдан, Венесуэла расмийлари Қўшма Штатлар билан дипломатик алоқаларни тиклаш ва Вашингтондаги элчихона фаолиятини қайта йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес маълум қилди. 👉@XABARLAR_LIVE
400 мингдан ортиқ киши ўз номига кредит ажратилишини тақиқлади 2026 йил 1 январ ҳолатига, “Кредитга тақиқ” хизматидан фойдаланиб кредит олишни ўзига ўзи ман этган жисмоний шахслар сони 438 322 нафарни ташкил этди. Улардан 33 фоизи – аёллар. 👉@XABARLAR_LIVE
Молхонага кўмилган сейф, тундаги ёнғин ва уч қурбон – Данғарадаги мудҳиш қотиллик Хитойдан кийим келтириб сотувчи Қумри Қодированинг исми данғараликларнинг тилига бир ойда икки марта тушди: аввалига данғиллама тўй қилиб, якка-ю ягона ўғли Жамшидни уйлантиргани ҳақидаги гап эл оралаган бўлса, кўп ўтмай одамлар унинг яшаш хонадони ёниб кетгани, уйдан ўзи ва янги келин-куёвнинг мурдаси топилганини гапира бошлашди. Аммо ёнғин бахтсиз ҳодиса эмас, мудҳиш қотилликни яшириш учун қўлланган чора эканини, ўша тунда уйда бўлган 3 киши ваҳшийларча сўйиб ташланганини ҳамма ҳам билмасди. 👉@XABARLAR_LIVE
Ўзбекистонликлар 2025 йилда инфляция 12 фоиз бўлди деб ҳисобламоқда – МБ Марказий банк ўтказган сўровларда Тошкент шаҳрида яшовчилар охирги 12 ойда нарх-наво 14,3 фоизга ошганини айтган бўлса, қашқадарёликлар 14,1 фоизлик инфляцияни сезганликларини билдирган. Хоразмда сезилган инфляция кўрсаткичи эса энг паст – 10,4 фоиз. Аҳоли 2026 йилда 11,5 фоизлик, бизнес эса 11,1 фоизлик инфляцияни кутмоқда. 👉@XABARLAR_LIVE
#Диққат ❗️Ушбу белгиларга эътиборсиз бўлманг! Яқинларга ҳам юборинг. Канал👉@XABARLAR_LIVE
Биржада пропан нархи ошмоқда Суюлтирилган газнинг улгуржи нархи йил бошидан бери қарийб 15 фоизга, декабр ойи бошидан буён эса 19 фоизга кўтарилди. 👉@XABARLAR_LIVE
Ҳомиладорлик нафақаси бўйича янги тартиб: расмий муносабат эълон қилинди Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби юзасидан тарқалаётган саволларга расмий муносабат билдирилди. Унда янги тартиб Меҳнат кодексига зид эмаслиги, нафақа миқдори суғурта стажига мутаносиб ҳисобланиши қайд этилди. 👉@XABARLAR_LIVE
Эронда намойишлар: ҳал қилувчи соатларда интернет деярли тўлиқ ўчирилди Эронда оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Мамлакатда интернет деярли тўлиқ ўчирилган. Ҳокимият намойишларни босишга уриняпти. Келаси кунлар мамлакатдаги вазиятнинг кейинги ривожи учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин. 👉@XABARLAR_LIVE
#ДИҚҚАТ #ТАҚАРТИНГ Сим карта ҳисобингиздаги пуллар тез тугаб қолмоқдами? ‼️ Айрим абонентлар ҳисобларидан пул йўқолиб кетаётганини, бунга улар билмаган тўловли обуналар сабаб бўлаётганини билишмайди! Барча тўловли обуналарни ўчириш учун USSD-кодлар рўйхати: • Beeline: *115# • Ucell: *350# • UzMobile: *199# • Mobiuz: *190# Яқинларга жўнатиб қўйинг. 🔥МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ЯГОНА 2 МИЛЛИОНЛИК КАНАЛ👇🏼 @XABARLAR_LIVE
⚡️ Кўпчилик оналаримиз фарзандини тарбиясидан кўра уй ишларини биринчи ўринга қўйишади. Ҳурматли ота-оналар уй юмушлари ҳеч қачон тугамайди, лекин фарзандингизни болалик даври тугайди ва ёши катта бўлганидан кейин ниманидир ўргатишга улгурмай қолишимиз мумкин... Канал👉@XABARLAR_LIVE
#Диққат ❗️⚡️💳 Банкоматдан пластикда пул ечаётганда фирибгарлардан огох бўлинг, акс холда жиноятга шерик бўлиб қоласиз, хозир шунақа машенниклар кўпайиб кетибди! Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз! Канал👉@XABARLAR_LIVE
6 та постда транспорт текшируви синов тариқасида чегара қўшинларига берилди Ижтимоий тармоқларда айрим чегара божхона постлари гўёки тугатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо гап постларни ёпиш эмас, автотранспорт воситаларини кўздан кечириш жараёнини синов тартибида бошқа тузилма томонидан амалга ошириш ҳақида кетмоқда. 👉@XABARLAR_LIVE
Эронда оммавий намойишлар кучаймоқда: қурбонлар сони ортяпти Эрон хавфсизлик кучлари намойишчиларни қаттиққўллик билан тарқатиши ва интернетни блоклашига қарамай, Теҳрон ва Эроннинг бошқа йирик шаҳарлари кўчаларига минглаб намойишчилар чиқди. Ҳуқуқ ҳимоячилари камида 60 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда. 👉@XABARLAR_LIVE
⚡️ Муҳаммад (С.А.В.) пайғамбарни ҳақорат қилган 21 ёшли йигит қамалди. 2025 йил 30 декабрь куни 2004 йилда туғилган шахс интернет ижтимоий тармоғининг "Телеграм" мессенжеридаги ўзига тегишли профиль орқали Telegram каналларидан бирининг изоҳ қисмида диний адоватни тарғиб қилувчи маълумотни тарқатганлиги аниқланган. Жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани судининг 2026 йил 9 январь кунидаги қарорига кўра, мазкур шахснинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184³-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилиб, унга нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Канал👉@XABARLAR_LIVE
Кумуш қаерда жамланган? Жаҳон захиралари бўйича етакчи давлатлар 2025 йил декабр ойида кумуш нархлари янги тарихий энг юқори кўрсаткичларгача кўтарилди. Геосиёсий беқарорлик ва АҚШ долларининг заифлашуви фонида йил охири арафасидаги кучли ралли давом этди. 👉@XABARLAR_LIVE
#Ана_холос Тармоқларда тарқалаётган хабарларда айтилишича 2021 йилдан олдин "права" олганларни мажбурий тартибда бепул қайта имтихондан ўтказиш таклиф этилаётган экан😳 2021 йилдан олдин миллий хайдовчилик гувохномасини олган хайдовчиларни янги имтихон марказларида график асосида мажбурий тартибда бепул қайта имтихондан ўтказиш таклиф этилади. Асос: Сўнгги йилларда автотранспорт воситалари сони кескин ошди, шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари, ҳаракатни ташкил этиш ва хавфсизлик стандартлари замонавий талаблар асосида янгиланди. 2021 йилдан олдин ҳайдовчилик гувоҳномалари бугунгига нисбатан оссонроқ берилганмиш.🤔 ❗️БУ ТАКЛИФ АЛБАТТА РАД ҚИЛИНСА КЕРАК. Канал👉@XABARLAR_LIVE
🌤 Ўзгидромет: Ўзбекистонда ҳаво +15° гача исийди Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво кузатилади. 🌡 Ҳаво ҳарорати босқичма-босқич кўтарилади: шанба ва якшанба кунлари кундузги пайт — +12…+15 °C. 🌙 Тунги ва эрталабки соатларда ҳам илиқлашади — якшанбага бориб 0…+3 °C. Канал👉@XABARLAR_LIVE
#ТЕЗКОР ЛИТВАДА ҲАМ ЯРИМ МЕТРЛИК ҚОР ЁҒИБДИ! Европанинг Литва давлатидан каналимиз учун махсус видео етиб келди. У ерда ҳам кучли қор ёғмоқда экан. Литвада «XABARLAR_LIVE» каналини кузатаётган барчага алангали саломлар🔥 Барча мусофирларимиз ҳамиша соғ ва саломат бўлишсин. Бизни кузатиб боринглар, биз сизлар билан ҳамиша қалбан биргамиз. Канал👉@XABARLAR_LIVE