"HAZRATI MIRJANDA" JOME MASJIDI
СтатистикаQashqadaryo viloyati Gʻuzor tumanidagi "Xazrati Mirijanda" jome masjidining rasmiy telegram kanali!
- Последний пост
- 18 мар.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 29
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#xabar #hayit 📢РАМАЗОН ҲАЙИТИ 20 МАРТ КУНИ НИШОНЛАНАДИ ✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади. 📄 Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бу йилги Рамазон ҳайити 20 март – жума кунига тўғри келиши ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2026 йил 20 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган. 🤲 Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#xabar #zakot #fidya #fitr #fidya 🌙 2026 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ 📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2026 / ҳижрий 1447 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра: 🥇 Закот нисоби Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 000 000 (юз миллион) сўм деб белгилади. 💬 Шунга кўра, камида 85 грамм тилла ёки 100 000 000 (юз миллион) сўм пул маблағи ёки ушбу қийматдаги тижорат моли бўлган киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида камбағалларга бериши фарздир. 🌙 Фитр садақаси миқдори Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди: ≈ 2 кг буғдой ёки унинг қиймати – 10 000 (ўн минг) сўм; ≈ 2 кг буғдой уни ёки унинг қиймати – 12 000 (ўн икки минг) сўм; ≈ 4 кг арпа ёки унинг қиймати – 20 000 (йигирма минг) сўм; ≈ 2 кг майиз ёки унинг қиймати – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм; ≈ 4 кг хурмо ёки унинг қиймати – 200 000 (икки юз минг) сўм деб белгиланди. 💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида камбағалга берса кифоя қилади. Фитр садақасини Рамазон ойи давомида ҳайит намози ўқилгунга қадар бериш керак бўлади. 🌾 Фидя миқдори Бир кунлик фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. 💬 Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида беради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати. 🚀Telegram | 🔵Facebook | 📷Instagram | 🎬Youtube | 🟡 nasafziyo.uz 📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Рамазон кетишга ҳозирланмоқда… Эй Аллоҳ… ибодат кунлари яхши кўрилганда нақадар тез ўтади, Қуръон, кўз ёш ва қиёму дуолар билан обод бўлган фасллар эса нақадар қисқа туюлади. Кетишга тайёрланаётган азиз меҳмон Мана, Рамазон сафарга отланмоқда… Биз узоқ кутган ой эди, аммо у гўё ўткинчи бир соя каби тез ўтиб кетди. Гўё у бизга шундай деяётгандек: Мен сизларни Роббингиз билан бўлган алоқангизни тузатиш учун келдим. Қани, ким бундан фойдаланди? Ким эса ғафлатда қолди? Неча кун рўза тутдик! Неча ракъат намоз ўқидик! Неча марта гуноҳ қилган кўзлардан уят ва тавба кўз ёшлари оқди, қаттиқлашган қалблар Аллоҳ олдида юмшади! Аммо оғриқли савол шу: Рамазондан бизга нима қолди… ва у кетганда нимани олиб кетади? Қайғу кунлар айрилгани учун эмас… қалблар ўзгармагани учун Биз Рамазон билан хайрлашишга қайғурамиз, албатта… Аммо энг катта қайғу шуки: Рамазон кетиб, қалбларимиз ўзгармасдан қолса. Қуръондан қанча саҳифа ўқидик… лекин неча оят хулқимизни ўзгартирди? Неча марта дуода қўл кўтардик… лекин Аллоҳ билан орамизда турган бирор гуноҳни тарк этдикми? Неча кеча таровеҳда йиғладик… лекин зулм қилган одамларимиз билан ярашдикми? Кечирдикми? Ҳақларини қайтардикми? Эй Рамазонда қалби юмшаган инсон… У тугагач, аввалги ҳолатингга қайтиб кетишдан эҳтиёт бўл. Чунки бир кеча йиғлаш эмас, балки ўша кечалардан кейин Аллоҳга олиб борадиган йўлни тузатиш муҳимдир. Рамазон — сенинг тарозинг Бу ой кетишидан олдин ўзингдан самимий сўра: Қуръон билан муносабатим: У билан ҳақиқий дўстлик бўлдими? Ёки фақат тез-тез хатм қилиш мусобақаси бўлдими? Намозим: Қалбим хушуъ топдими? Ёки фақат ракъатларни санадимми? Эски гуноҳлар: Бирортасини тарк этдимми? Ёки уларни Рамазон кеча-кундузларига ҳам олиб кирдимми? Ахлоқ ва муомала: Хулқим мулойимроқ бўлдими? Тилим ширинроқ бўлдими? Қалбим юмшадими? Рамазондан кейинги ниятим: Бу ой мен учун вақтинчалик мавсумми? Ёки Аллоҳ билан янги йўлнинг бошланишими? Агар яхшилик топсанг — Аллоҳга ҳамд айт ва яна зиёда қил. Агар камчилик топсанг — баҳона қилма, кечиктирма… чунки саҳифа ёпилишидан олдин эшик ҳали ҳам очиқ. Рамазоннинг Робби — бошқа ойларнинг ҳам Роббидир Энг катта зиёнлардан бири шу: Рамазонда Аллоҳга ибодат қилиб, ой кетиши билан тоатни тарк этиш… Гўё биз Аллоҳга эмас, Рамазонга ибодат қилгандек! Рамазоннинг Робби — барча ойларнинг Роббидир. У Рамазонда ҳам, ундан кейин ҳам, кеча-кундуз, ошкора ва махфий ҳолда ибодатга лойиқдир. Шундай одамлардан бўлиб қолишдан эҳтиёт бўл: Қуръонни фақат Рамазонда ўқийдиганлардан. Масжидни фақат Рамазонда танийдиганлардан. Йиғи ва тавбани фақат Рамазонда эслайдиганлардан. Рамазон қабул бўлганининг белгиси — унинг асари кейин ҳам давом этишидир. Бомдодни жамоат билан ўқимай юрган одам Рамазондан кейин ҳам жамоатга чиқишни сақлай бошласа → бу яхшилик белгиси. Қуръонни тарк қилган одам кунлик вирдга эга бўлса → бу умид нишонаси. Зулм қилган одам тавба қилиб ҳақларни қайтарса → бу Рамазонни ҳақиқий танигандир. Видо кўз ёши — одат эмас, ҳисоб-китобдир Рамазон охиридаги кўз ёшларингни оддий мавсумий одатга айлантирма. Йиғла — лекин шу сабаблар билан: Аллоҳга муносиб ибодат билан тўлдирилмаган кунлар учун йиғла. Узоқроқ сажда, самимийроқ кўз ёш, кўпроқ истиғфор бўлиши мумкин бўлган кечалар учун йиғла. Шундайлардан бўлиб қолишдан қўрқиб йиғла: "Қанча рўзадор бор — рўзасидан унга фақат очлик қолади. Қанча қоим бор — қиёми унга фақат уйқусизлик бўлади." Сўнг кўз ёшингни арт… ва янги саҳифадан бошла. Чунки Аллоҳ фақат ўтмишинг учун эмас, балки ҳозиринг ва келажагинг учун ҳам эшик очиб қўяди. Рамазон кетишидан олдин нима қилиш керак? Қолган вақтни шу ишлар билан тўлдир: Самимий тавба Ёлғиз ўтир, гуноҳларингни эсла ва айт: Эй Роббим, бу саҳифани Рамазонда ёпмоқчиман, мени кейин шарманда қилма. Қуръон билан аҳд Ўзингга ваъда ёз: Кунига бир жуз, ярим жуз, ёки ҳатто бир саҳифа… лекин Рамазондан кейин ҳам тўхтамасин. https://t.me/tuhur
🗣ЎЗБЕКИСТОН УЛАМОЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВГА МАКТУБИ Муҳтарам Президент! Сиз Жаноби Олийларини ва Сиз орқали бутун халқимизни муқаддас Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзолари ва таниқли уламолар номидан самимий муборакбод этамиз. Ватан равнақи, халқимиз фаровонлиги ва юрт ободлиги йўлида туну кун қилаётган фидокорона меҳнатларингизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин, улкан зафарлар ато этсин! Бугун мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида диний-маърифий соҳага, миллий қадриятларимизни тиклашга қаратилаётган алоҳида эътиборингиз юртдошларимиз қалбида шукроналик туйғусини мустаҳкамламоқда. Тажриба ва кузатишларимиздан маълумки, дунёнинг камдан-кам мамлакатларида Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича Давлат Раҳбари даражасида алоҳида қарор қабул қилинади. Сизнинг ташаббусингиз билан қабул қилинаётган бундай ҳужжатлар мазкур ойни юксак инсоний фазилатлар, саховат ва меҳр-мурувват айёмига айлантирмоқда. «Инсон қадри учун!» тамойили асосида олиб борилаётган ишларингизнинг яққол тасдиғи сифатида, жорий йилнинг 16 февраль куни Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишдаги тарихий қарорларингизни алоҳида эътироф этамиз. Рамазон ойи арафасида «Вақф» хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм маблағ ажратилиши – давлатчилигимиз тарихида мисли кўрилмаган мурувват намунаси бўлди. Сизнинг ушбу тарихий қарорингиз замирида буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорий ривоят қилган: «Амаллар ниятларга қараб эътиборлидир», деган муборак ҳадиси шарифдаги холис ва соф ниятларнинг улуғ ҳикмати мужассамдир. Халқ манфаати йўлидаги бу ғамхўрлик туфайли минглаб оилаларнинг мушкули осон бўлиб, миллионлаб диллар қувончга тўлиши, қанча ногиронлиги, касаллиги бор кишиларнинг даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажати қоплаб берилиши, шубҳасиз, юртимизга файзу барака олиб келади. Сиз Жаноби Олийлари ташаббускори бўлаётган бундай хайрли амаллар халқаро ҳамжамият ва дунё уламолари томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда. Муборак ҳадиси шарифларда келтирилишича, “Аллоҳ таоло учун энг мақбул амал – мўминнинг қалбига қувонч киритишдир”. Уламолар Аллоҳнинг назарида бўлган инсонлар қалбига фараҳ бағишлашни Яратганни рози қилиш билан қиёслаганлар ҳамда синиқ кўнгилларни кўтариш, маҳзун дилларга умид бериш ва инсонларнинг оғирини енгил қилиш илоҳий муҳаббатга сабаб бўлишини алоҳида таъкидлаганлар. Юртимиздаги 2000 дан зиёд масжидларда Хатми Қуръонларнинг тизимли ташкил этилиши, диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиши Сизнинг ислом маърифатига қўшаётган бебаҳо ҳиссангиз ифодасидир. Муҳтарам Президент! Сиздек адолатли, халқпарвар ва юксак эътиқодли Юртбошини Аллоҳнинг Ўзи етказган. Сизни муборак ой билан яна бир бор қутлаб, Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз. Хонадонингиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака аримасин. Аллоҳ таоло Сиздек ватанпарвар, эл-юрт дарди билан яшайдиган фарзандни тарбия қилган марҳум Миромон Ота ва Маърифатхон Оналаримизнинг охиратларини обод, қабрларини нурга тўлдирсин. Сизнинг раҳнамолигингизда амалга оширилаётган ҳар бир хайрли ва савобли амалларнинг ажру мукофотини уларнинг пок руҳларига еткaзсин. Аллоҳ таоло уларни Ўз раҳматига олсин, жаннатларини маскан қилсин, Сизга эса уларнинг дуолари соясида янада улкан хизматлар қилишни насиб этсин. Яратган ушбу муборак кунларда жонажон Ўзбекистонимизни ўз паноҳида асрасин, эзгу ниятларимиз ижобатини берсин. Юксак ҳурмат ва эҳтиром ила, Шайх Нуриддин Холиқназар, Шайх Абдулазиз Мансур, Раҳматулло қори Обидов, Ҳомиджон домла Ишматбеков, Зайниддин домла Эшонқулов, Шайх Раҳматуллоҳ Термизий, Раҳимберди домла Раҳмонов, Шайх Алижон қори Ҳайдаров, Исмоил Муҳаммад Содиқ, Муҳаммадаюбхон домла Ҳомидов, Ҳабибуллоҳ қори Абдураззоқов ва барча ҳудудлардаги бош имом-хатиблар... ➡️Батафсил ✅ ЎМИ Матбуот хизмати
#xabar #zakot #fidya #fitr #fidya 🌙 2026 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ 📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2026 / ҳижрий 1447 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра: 🥇 Закот нисоби Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 000 000 (юз миллион) сўм деб белгилади. 💬 Шунга кўра, камида 85 грамм тилла ёки 100 000 000 (юз миллион) сўм пул маблағи ёки ушбу қийматдаги тижорат моли бўлган киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида камбағалларга бериши фарздир. 🌙 Фитр садақаси миқдори Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди: ≈ 2 кг буғдой ёки унинг қиймати – 10 000 (ўн минг) сўм; ≈ 2 кг буғдой уни ёки унинг қиймати – 12 000 (ўн икки минг) сўм; ≈ 4 кг арпа ёки унинг қиймати – 20 000 (йигирма минг) сўм; ≈ 2 кг майиз ёки унинг қиймати – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм; ≈ 4 кг хурмо ёки унинг қиймати – 200 000 (икки юз минг) сўм деб белгиланди. 💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида камбағалга берса кифоя қилади. Фитр садақасини Рамазон ойи давомида ҳайит намози ўқилгунга қадар бериш керак бўлади. 🌾 Фидя миқдори Бир кунлик фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. 💬 Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида беради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати. 🚀Telegram | 🔵Facebook | 📷Instagram | 🎬Youtube | 🟡 nasafziyo.uz 📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ТАРОВИҲ ВАҚТЛАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА, ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, УЛАМОЛАР КЕНГАШИ АЪЗОСИ 📷Instagram 🔵Facebook 🎬Youtube 🚀Telegram
🌙 РАМАЗОН ТАҚВИМИ – 2026 📍 Ҳудудлардаги саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги тафовутни @fatvouz_taqvim_bot номли телеграм бот орқали аниқлаб олинг! ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати. #ramazon #taqvim #2026 🚀Telegram | 🔵Facebook | 📷Instagram | 🎬Youtube | 🟡 nasafziyo.uz 📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Channel name was changed to «"HAZRATI MIRJANDA" JOME MASJIDI»
#xabar #ramazon 📢 РАМАЗОН ОЙИ 19 ФЕВРАЛДАН БОШЛАНАДИ ✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. ✅ Мазкур қарорга кўра, 2026 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 февраль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди. 🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин. 🗣Яратган Роббимиз юртимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон ойингиз муборак бўлсин! ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Барча яқинларга юбориб қўйинг!⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
💭 Рамазонни қандай кутиб оласиз? 💬 Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: "Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардингиз?" деб сўрашди. У зот: "Биз рамазон ойини мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача адоват ва кек сақламаган ҳолда кутиб олар эдик", дедилар. #Ramazon_sabr_shukr_va_baraka_oyi ✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Maqolalar #Zahiriddin_Muhammad_Bobur ▪️ Zahiriddin Muhammad Bobur – buyuk sarkarda, davlat arbobi va shoir ▫️ O‘zbek xalqi tarixida shunday buyuk shaxslar borki, ularning nomi nafaqat bir xalq yoki bir hudud bilan, balki butun jahon sivilizatsiyasi bilan chambarchas bog‘liqdir. Ana shunday ulug‘ siymolardan biri — Zahiriddin Muhammad Boburdir. Bobur shaxsi o‘zida bir necha fazilatlarni mujassam etgan noyob tarixiy hodisadir: u zabardast sarkarda, dono davlat arbobi, nozik didli shoir, iste’dodli yozuvchi, tarixchi va geograf olim sifatida mashhurdir. Uning hayoti tinimsiz kurashlar, siyosiy to‘qnashuvlar, g‘alaba va mag‘lubiyatlar, hijrat va safarlardan iborat bo‘lsa-da, u har qanday vaziyatda ham ilm va ijodni tark etmagan. – Toshkent islom instituti talabasi Komiljon ABDUJALILIY Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/46149 🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал! 🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
#xabar #fatvo #ulamolar_kengashi #safar #masofa 🌙 УЛАМОЛАР КЕНГАШИ САФАР МАСОФАСИ ҲАҚИДА ФАТВО ЭЪЛОН ҚИЛДИ ⏺بسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسولنا محمد وعلى آله واصحابه اجمعين ✍️Сафар масофаси миқдори ҳақида ФАТВО Аллоҳ бандаларига енгилликни ирода қилади: يُرِيدُ اللَّهُ أَنْ يُخَفِّفَ عَنْكُمْ وَخُلِقَ الْإِنْسَانُ ضَعِيفًا ☝️“Аллоҳ сизларга (шариат аҳкомларини) енгиллатишни хоҳлайди. Ахир, инсон заиф яратилганда!” (Нисо сураси 28-оят). Мусофирнинг сафари давомида баъзи рухсатлардан фойдаланиши мана шу енгиллик жумласидандир. 🌙 Ҳанафий мазҳаби уламолари сафар масофасини ўртача юришда уч кунлик йўл билан белгилаганлар. Уларнинг далили Ибн Ҳиббон ўзининг “Саҳиҳ”ида ривоят қилган қуйидаги ҳадиси шарифдир. عن عبد الرحمن بن أبي بكرة عن أبيه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم وقت في المسح على الخفين ثلاثة أيام ولياليهن للمسافر وللمقيم يوما وليلة ⏺Абдурраҳмон ибн Абу Бакра розияллоҳу анҳу оталаридан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсига масҳ тортишни мусофир учун уч кечаю уч кундуз, муқим учун бир кечаю бир кундуз қилиб белгилаб бердилар”. 💬Ватандошимиз Имом Марғиноний раҳимаҳуллоҳ бу мавзуда шундай дейдилар: والسير المذكور هو الوسط وعن أبي حنيفة رحمه الله التقدير بالمراحل وهو قريب من الأول ولا معتبر بالفراسخ هو الصحيح “...Мазкур (пиёда ёки туя билан) юриш – юришларнинг ўртачасидир. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан сафар масофасини марҳала – маълум ўлчов масофаси билан белгилаш ривоят қилинган. Ушбу ривоят кунлар билан белгилаш ҳақидаги ривоятга яқиндир. Фатво берилган гапга кўра сафар масофасини фарсахлар (масофа ўлчов бирликлари) билан белгилашнинг эътибори йўқ” (“Ҳидоя”, Мусофирнинг намози боби). 🚶♂️Сафар масофаси фарсахлар билан эмас, балки кунлар билан ўлчаниши, йилнинг энг қисқа кунида ўртача (пиёда ёки туяда) юриш билан бўлиши ҳанафийларнинг мўътабар матнлари ва уларнинг шарҳларида ҳам зикр қилинган. Ҳар куни кечгача юриш эмас, балки ҳар куни тонгдан заволгача юриш шарт қилинади. 🗓 Сафар масофасини аниқлаш учун йилнинг энг қисқа куни 21-декабрнинг тонг отгандан заволгача бўлган вақтини ҳисобласак, тақрибан 6 соат бўлади. Тажриба учун юртимизнинг 3 та (Қашқадарё, Жиззах ва Фарғона) вилоятида текис йўлда 3 киши 6 соат давомида ўртача юришда сафар қилишди. 📊 Босиб ўтилган масофа ўлчаб кўрилганда: 1) 1-киши 6 соатда 30 км йўл юрди. 3 кунда 90 км. бўлади. 2) 2-киши 6 соатда 28,5 км йўл юрди. 3 кунда 85,5 км. бўлади. 3) 3-киши 6 соатда 27,6 км йўл юрди. 3 кунда 82,8 км бўлади. ✅ Демак, киши ўртача юришда уч кунда, кўпи билан 90 км. йўл юради. Бу ҳисоб масофани фарсах билан белгилаган мазҳабимизнинг айрим машойихларининг сўзи (18 фарсах)га ҳам жуда яқин. 📝 Хулоса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши юқоридаги далил ва тажрибаларни эътиборга олиб, сафар масофасини 90 км деб белгилади. Валлоҳу аълам. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, Мелодий 2025 йил 29 декабрь Ҳижрий 1447 йил 9 Ражаб ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ХУШХАБАР: Fatvo.uz телеграм каналида ақлли қидирув хизмати ишга тушди! 📚 Ҳурматли фойдаланувчилар! Илм излаш – банда учун шараф, уни осонлаштириш эса хайрли амалдир. Шу мақсадда Fatvo.uz телеграм каналида сизларга яна бир қулайлик тақдим этилмоқда. ✨ Эндиликда сунъий интеллект асосида ишловчи излаш хизмати – @fatvo_uzbot ишга туширилди. Ушбу бот орқали Сиз Fatvo.uz телеграм каналда мавжуд фатволарни тез ва аниқ топишингиз мумкин бўлади. 📊 Бунинг учун Сиз ўзингизни қизиқтирган саволни қисқа шаклда @fatvo_uzbot га юборишингиз керак бўлади. Бот интеллектуал таҳлил асосида саволингизнинг жавобини каналда мавжуд маълумотлардан тақдим этади. 🤲 Аллоҳ таоло илм йўлидаги саъй-ҳаракатингизни улкан ажрлар билан мукофотласин ва бу хизмат барчага хайр ва фойда келтирсин! 🔗 Улашинг: @diniysavollar
без подписи
без подписи