ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР✍ ХАЁТИЙ СТАТУСЛАР....❤️
СтатистикаБИЗДА ХАЁТИЙ ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАР... Хуш келибсизлар мани китобсевар дустларим...
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 46
- Всего постов
- 392
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 87
- 1/48двое суток
- 99
- 1/72трое суток
- 107
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
📹 Тўрт хил қайнона.. 🔹Бўлган воқеа. @xikoyamuz
без подписи
кетди. Бир соат олдин ҳеч нарсани билмай туриб, Адиба ҳақидаги шубҳа-гумонга қоришиқ нохуш хаёлларидан ўзи уялиб кетди. Хаёлан уларга “Илоё, бахтли, саодатли бўлинглар, болаларим!..” — деб қўйди. Шу тобда «Ласетти» манзилга яқинлашиб келар, қуёшнинг заррин нурлари остида элас-элас кўзга ташланаётган шариф шаҳар манзараси кўнгилга жуда ҳам ёқимли туйғулар улаша бошлаганди. Моҳигул Назарова 🌼♥️ @xikoyamuz
шовқин ичида хонамга кириб ухлаб қолибман. Ёки ўшанда бу нохуш воқеа оқибатларини яхши англамаган бўлсам керак… — Қизим, тақдирингизда бор экан-да, -Мактуба опа ўзининг овози энди ачиниш билан янграганини сезди. — Одил аканинг ота-онаси якка-ю ягона ўғлини бошқага уйлантириб, шу йўл билан рус хотинидан ажратиб олмоқчи бўлган экан. Шу сабаб ҳам бошқа вилоятдаги таниш-билишлари орқали келин излашган. Аслида Одил ака 20 ёшиданоқ ҳалиги хотин билан топишиб, аввал яширин, кейин ошкора яшаб юрган экан. Унинг ота-онаси икки марта келиб, мени қайтариб олиб кетишга ҳаракат қилишди. Онам: “Қизим, эҳтимол ҳаммаси яхши бўлиб кетар. Яшаб кўр”, — деб зорланди. Аммо мен қайтишни ҳоҳламадим. Хуллас улар ҳаракатлари фойдасизлигини билгач, кўч-кўронимни келтириб ташлашди. Қайтиб бормаганим алам қилдими, ҳар хил гаплар чиқариб юборишди орқамдан. Бу гаплар амма-холаларимга ҳам етиб бориб, қанча дилхираликлар бўлиб ўтди. Ишонасизми, ҳатто кўчага ҳам чиқолмай қолдим. Кўп ўйлаганимдан асабим чарчаб, касалхонага ҳам тушиб чиқдим. Менинг аҳволимга қараб, онамнинг ҳам юраклари тез-тез хуруз қиладиган бўлди. Ўқигим келмай қолди. Коллежга борсам, қизларимиз пичирлаб менинг орқамдан гапиришаётганини, қўллари билан имлаб кўрсатишаётганини сезиб қолардим. Онам билан маслаҳатлашиб, ўқишимни шаҳарга кўчирдим. Ўқишим тугагач, вилоят марказидаги касалхоналардан бирида ҳамшира бўлиб ишлай бошладим. Худди шу пайтда Ботир акани учратиб қолдим. Аслида мактабдош ҳам эканмиз. У мени мактаб давридан ёқтириб юраркан-у, ўқиш, иш билан бўлиб, ҳеч холи гаплашолмаган экан. Ҳарбий бўлганлиги учун биз мактабдан кейин кўришолмаган ҳам эканмиз. Хуллас менга чиппа ёпишди-қолди… Адибанинг гапи чала қолди. Қизчаси уйқудан уйғониб, йиғлай бошлади. — Майлими, бу ёғини мен давом эттирсам, — деди Адибанинг турмуш ўртоғи Ботиржон суҳбатга аралашиб, машина олд ойнасидан Мактуба опага жилмайиб қараркан. Сўнг хотинига юзланди: — Сен Гулюзга қара, буёғини ўзим гапириб бераман. — Майли, ўғлим бемалол. — деди Мактуба опа кулимсираб. — Ёш бўлсаларинг ҳам анча-мунча нарсани бошингиздан ўтказган экансизлар. — Ҳа, опажон сўраманг. Спорт билан шуғулланаман деб белимни зўриқтириб қўйибман. Оғриқлар ўтиб кетавермади, охири касалхонада ётиб даволанишга мажбур бўлдим.. Ва шу ерда Адибани учратдим.. Бир мактабда ўқиганмиз, аммо анча йиллар бошқа шаҳарда ўқиганим, ишлаганим учун унинг бошидан кечган кўргуликлардан бехабар эдим. Уни ёқтириб қолдим. Буёқда уйдагилар»уйланишинг керак»деб кўз очирмаётган кунлар эди. Фақат ўқиш, иш деб биронта қиз билан ьанишиб, кўнглини овлашга ҳам уринмаганим шунда билиниб қолди. Адибага муҳаббат изҳор қилганим ҳам кулгили бўлган. Унга бориб «Уйдагилар келин излаяпти, сизни кўрсатмоқчиман» — деб уйланиш таклифини билдирдим. У бўлса менга»сиз уйланмаган бўз йигитсиз. Мени бўлса «турмуш қурган» деган номим бор»деб йиғлаганча, ҳамма воқеани гапириб берди. Уйдагиларга уйлансам, фақат Адибага уйланишимни айтганимда, шунақа тўс-тўполон бошландики, асти қўяверасиз. — Ойилари касалхонага келиб, мен билан жанжаллашиб ҳам кетдилар, — деди Адиба секингина. — Мен ҳатто Одилбек билан ҳам учрашиб, ҳамма гапни гапириб беришини талаб қилдим. Адибанинг бокира қизлигига ишонардим. — дея гўё уни эшитмагандек гапида давом этди Ботиржон. — Аммо уйимдагилар бошида мени тушунишни исташмади. Ахийри кекса бобомнинг олдиларига бориб ёрдам сўрадим. Фақат Адибани севишимни айтдим. Унинг бошидан ўтган воқеаларни сўзлаб бердим. Бобом: “Шу қиз билан бир умр яшаб кетишингга ишонасанми, туйғуларинг ўзгармайдими?” деб сўради. Мен ишонишимни айтдим. Бобом мени тушунди. Ота-онам билан гаплашиб, уларни рози қилиб, Адибанинг уйига ўзи совчи бўлиб борди. Кейин тўй бўлди. Тўғри, унгача яна қанча тортишувлар, гап-сўзлар бўлди, икки ўртада. Аммо шуларни ҳаммасини енгиб ўтдик. Мана, Оллоҳга шукр, биз биргамиз. Қизалоғимиз бор… — Бугун ўша нажоткор бобожонимизни кўришга боряпмиз, — деди Адиба кулимсираб, — Бугун у кишининг туғилган куни, 72 ёшга тўлади, насиб бўлса. Биз ҳаммадан олдин бориб табрикламоқчимиз… Мактуба опа бир-бирига узукка кўз қўйгандай ярашган эр-хотинга боқаркан, кўнгли ёришиб @xikoyamuz
отаси завод директори, онасининг ҳам ўз бизнеси бор. Йигитнинг сендан ёши сал каттароғ-у, майли. Чунки оилада эркак кишининг ёши улуғроқ бўлгани яхши. Сени сўраб келишибди. Қизим, сен у ерда камчилик кўрмай яшайсан. Менга ўхшаб қийналиб участка қурмайсан, тайёр уй-жойга келин бўлиб тушасан», — дедилар қувониб. Дадамга ҳам улар маъқул тушдими, тўй деганлари тезлашиб кетди. Куёв бўлмиш Одил ака билан эса бир мартагина кўришдик. Ундаям тоғамни хотинлари ҳамроҳлигида бир жойда ўтириб бироз гаплашдик, холос. Улар қўшни вилоятнинг бизга яқин шаҳрида туришаркан. Бизнинг шаҳарда ҳам данғиллама ҳовлилари борлигини онам айтиб қолдилар. Одил ака онам айтганидай мендан озгина эмас, роса 10 ёш катта экан. Тасаввур қилинг, 16 ёшли келин билан 26 ёшли куёвни. Қисқаси, 15 куннинг ичида тўйимиз бўлиб ўтди. — Хўш, унда нега кетиб қолдингиз куёвнинг уйидан? — Мактуба опа беихтиёр шу саволни берди-ю, изза бўлганидан юзига қизил югурганини ҳис этди. — Тўй тугади. Ҳамма удумлар, расм-русумлар бажарилди. Бизни чимилдиққа киргизиб қўйиб, янгалар ҳам мизғиб олишга кириб кетишди. — деб сўз бошлади. Адиба. — Одил ака қаергадир чиқди-ю, кўп ўтмай қўлида суратлар ёпиштирилган фотоальбом билан кириб келди. Мен билан уёқ-буёқдан гаплашди. Ҳарбий хизматда бўлган пайтида тушган суратларини кўрсатди. — Биласанми, Адиба, — деди бир пайт у қандайдир ғалати овозда. — Сенга бир гапни айтишим керак. Чунки турмушимизни ёлғон билан бошлагим келмаяпти. Унинг бу гапидан сўнг кўнглимга ғашлик оралади.. «Нима гап ўзи Одил ака? — дея сўрадим. — Қанақа ёлғон?» — Мен 5 йилдан бери бир рус аёли билан бирга яшайман, — деди Одил ака. — Ҳатто бир қизим ҳам бор ундан. Уларни жудаям яхши кўраман. Мен бу сўзларни эшитиб ҳангу-манг бўлиб қолдим. Аввал уйланган бўлса, унда нега яна менга уйланди? Ё ҳазиллашяптимикан? — Унда менга нега уйландингиз? — дедим алам билан. — Бу гапларни нимага энди айтяпсиз? Шу дардингизни тўйдан олдин айтсангиз бўлмасмиди? Ўзим тўйда жуда чарчагандим. Қолаверса, томдан тараша тушгандай куёвнинг дабдурустдан айтган бу гаплари бошимга тош билан ургандек бўлди, гўё. Миям карахт бўлиб қолган, нима қилишни билмасдим. — Хуллас мен ўша аёл Таня билан бир умр бирга яшашимни айтган бўлсам ҳам, ота-онам мени эшитишни исташмади. Мени сенга уйланишга мажбурлашди. Агар сен мени ундан ажрата олсанг, сеники бўламан. Ҳозир танла, ё мен билан яшаб ҳаммасига кўникасан, чидайсан. Ҳар иккинг билан ҳам яшайвераман. Буни ҳоҳламасанг, уйингга қайтиб кетаверишинг мумкин. Мен жуда қалтис вазиятда қолган эдим. Бу ерда ота-онамнинг ор-номуси, ўзимнинг қиз болалик шаъним турган бўлса-да, уйга қайтишга қарор қилдим. Фақат Одил аканинг нега бундай қилганлиги сабабини тушунолмасдим. Ўйлайвериб, бошим оғриб кетди. »Мен уни қандай қилиб қайтараман? Ота-онаси уни бу йўлдан қайтаролмаган бўлса, мен ёшгина қиз буни қандай қилиб эплайман?» — Мени кечир, — деди ниҳоят Одил ака. — Буёғини қандай ҳал қилсанг, ўзинг биласан. Мен сенга бармоғимнинг учини ҳам теккизмайман. Ҳоҳласанг кет, ҳоҳламасанг қол. Ўзинг биласан… У шу сўзларни айтди-да, чимилдиқли хонадан чиқиб кетди. Мен бошқа ўйлаб ўтирмадим. Ёш эмасманми, унинг бу гапи ғазабимни келтирди. “Одамлар нима деса дер”, дедим-у, ҳовлига чиқдим. Шу қадар жаҳлим чиққандики… Дарвозанинг илгагини туширдим-у, чиқиб кетдим. Кетганимни ҳеч ким билмай ҳам қолди. Саҳар яқинлашиб қолгани учунми, салгина юрмасдан киракаш машина ҳам учрай қолди. Уйга келинчакларнинг ялтироқ либосида, якка ўзим кириб келганимни кўрган онам қотиб қолди. Нима бўлганини эшитгач, роса йиғлади. Онам йиғлагани сайин юрагим тўкилгудек эзилардим. Дадам эса ҳамма гапни эшитди-ю, онамни уриша кетди. — Мана сен топган одамларинг аслида қандай экан? Нега суриштирмадинг? Гулдай қизимнинг ҳаёти нима бўлади энди?.. —Мен бундай бўлишини қаердан билай? — баттар йиғлаб койинарди онам. Қизим бахтли бўлсин, менга ўхшаб азоб чекмасин, дегандим холос… — Кейин-чи, нима бўлди қизим, — сўради беихтиёр Мактуба опа. — Аммо мени уларни тинглашга ҳолим келмас, киприкларимни босиб келаётган уйқуга бас келолмаётгандим. Ўйлаб кўринг, ўшанда бор-йўғи 16 ёшли қизалоқ эдим-да. Ишонасизми, шунча
📝 ИФФАТСИЗЛИКДА АЙИБЛАНГАН КЕЛИН. Шаҳарда яшайдиган синглисининг уйига бориш ниятида йўлга чиққан Мактуба опа бошбекатга келди-ю, автобус ҳали-вери жўнамаслигини эшитиб ҳафсаласи пир бўлди. Ҳаво исиб кетмасидан синглисиникига етиб олиш учун вақтли йўлга чиққанди. Йўловчилар камлиги боис ҳайдовчининг ҳали-вери қўзғалмаслиги аниқ. Ноилож бироз қимматроқ бўлса-да, таксида кетиш ниятида нарироқдаги автомашиналар томонга йўналди. — Опажон, ассалому алайкум. Шаҳаргами? Келинг, сизни ўзим олиб кетаман. — деди бирданига опанинг ёнида пайдо бўлиб қолган баланд бўйли, қорақош йигит. — 2 та йўловчим бор. Сизни оламан, бўлди кетамиз. — Йўркира қанча бўлади? — сўради Мактуба опа. — Автобус нархини бераверасиз. Чунки мен киракаш эмасман. Фақат шу бензин пулимга озгина ёрдам бўлсин деб йўловчи оляпман, опажон. — деди жилмайиб йигит. Мактуба опа оққушдай чиройли «Ласетти»нинг орқа ўриндиғига ўтираркан, бола қучоқлаб ўтирган ёшгина келинчакка кўзи тушди. Ҳайдовчининг ёнидаги ўриндиқда бўлса, бир чол кўзларини юмиб мудраяпти. Опага чиройли кийинган, қош кўзлари порлаб турган келинчакнинг нимасидир таниш кўринди. — Ассалому алайкум. — келинчак боласини ёнига ўтирғизаркан сўрашди. — Яхшимисиз, опажон? Мени танимадингиз-а? — Нимангиздир таниш кўриняпти-ю, лекин ҳеч эслолмаяпман, — деди Мактуба опа хижолатомуз. — Опажон, мен Адибаман-ку. Олима опанинг қизлари. Ойижоним синглингиз Матлуба опа билан синфдош, жонажон ўртоқ бўлишган. Сизлар девор -дармиён қўшни яшагансизлар-ку. Мактуба опа бирдан сергак тортди.»Ҳа, бу Адиба-ку. Тўйидан бир ҳафта ўтмай куёви кўч-кўронини келтириб ташлаганди. Одамлар» иффатсиз экан..» деб қанча гап-сўз қилишганди. Танимабман ҳам.» Бу миш-мишлар сабаб, Олиманинг юраги касалланиб, неча марта касалхонага тушиб чиққанидан Мактуба опанинг хабари бор эди. Чунки синглиси Матлуба дугонасининг соғлигидан хавотирланиб, шаҳардан неча марта келиб кетди. Мактуба опа ҳам Олимани синглисидай яхши кўрар, бирга ўсишгани учунми, ўзига яқин оларди. — Ҳа, бўлди эсладим, — деди у қуруққина. -Ҳозир Матлубаникига бормоқчиман. Қизини узатмоқчи. Бу кеча қудалари келишаркан, тўй кунини белгилашга. — Бунча яхши. Демак Фарангиз ҳам кап-катта қиз бўлиб қолибди-да. — Адиба астойдил қувониб кетди. — Бахтли бўлсин, илоҳим. Мактуба опанинг энсаси қотиб»раҳмат»деб қўйди-да, юзини бурди.»Хайрият бу қиз турмушга чиқибди. Қизиқ, кимга теккан экан?» — хаёлидан ўтказди у. Шу пайт ҳайдовчи йигит ҳам жойига ўтирди-да»,Ласетти» жойидан қўзғалди. — Дадаси, эҳтиёт бўлиб ҳайданг. — деди Адиба. «Ҳа, шу йигит эри экан-да. Иккинчи хотин бўлиб теккандир-да, — ижирғаниб хаёлидан ўтказди аёл. — Ҳозир қўш хотинли бойваччалар кўпайган.» У Адибанинг ҳаёти ҳақида билгиси келаётган бўлса-да, ўзини худди бепарводай тутди. — Бу киши куёвингиз бўладилар, — унинг фикрини ўқигандай гап бошлади Адиба жажжигина шишасимон идишда қизчасига сув тутаркан. Мактуба опа чидаб туролмади. — Бу кишига иккинчи хотин бўлиб турмушга чиқдингизми? — аёлларча қизиқиши устун чиқиб сўради у. — Йўғ-э, — Адибанинг ўрнига ҳайдовчи йигит жавоб берди. — Келинингиз менинг яккаю-ягона хотиним. — Менинг ҳаётимни эшитсангиз, бутун бир китоб бўлади опажон. Саволингиздан тушундимки, сизам мен ҳақимдаги бўҳтонларни эшитгансиз. Аслида эса нима бўлганлигини билганингизда эди. Шу сўзларни айтаётганда, Адибанинг кўзларида ёш ғилтиллади. Мактуба опанинг кўнгли ғалати бўлиб кетди. — Йўғ-э, қизим мен сизни билмасам ҳам онангизни биламан-ку! — Онам менинг ўшандаги бахтсизлигимга сабаб бўлганларини ҳам биласизми? -деди Адиба. — Хоҳласангиз, ҳаммасини гапириб бераман. — Майли қизим, йўлимиз узоқ. Бемалол гаплашиб кетсак бўлади, — деди Мактуба опа розилик оҳангида. Ёқимли куй ҳамроҳлигида машинани ҳушёрлик билан ҳайдаб кетаётган куёв йигит шу гапдан кейин ойнадан ўзига қараб қўйганини ҳис қилди. Бошини ўриндиққа тираганча кетаётган чол бўлса, енгилгина хуррак отиб ухларди. — Ўшанда тиббиёт коллежининг 1 курсида ўқирдим, — деб сўз бошлади Адиба. — Бир куни ойижоним ишдан келиб «сени турмушга бераман яхши жойдан совчи чиқяпти» деб қолдилар. Қанақадир танишларини оғизларидан бол томиб мақтадилар.» Роса бадавлат
без подписи
Бугун 27январь, 2024йил. 14йил бўлибди Сарвар акани кўрмаганимга. Лекин шундай қалби тоза, иймони бутун одамни девона дейишлари нотўғри, улар ибрат намунаси, улар қайсидир бюрократлар қурбони, уларни виждони пок, виждони уйғоқ. Машҳура Бегим. 27.01.2024. 🌼♥️ @xikoyamuz
Кўзлари пориллаган. "Машкура, биласанми, бугун қаерга бораман?" Қаерга борасиз? "Битта сенга айтаман. Эртага Каримовни туғилган куни, табриклаб келаман, ёнига ўтириб, шундай-шундай, ўғирликлар кўп, ҳаромтамоқлар кў п, дейман"... Ээээ, жиннимисиз? Ёки девонамисиз? Жимгина юрсангизчи? Каримовни олдига киролмайсиз ахир. Орадан бир ҳафта ўтди, икки ҳафта ўтди ҳамки, Сарвар акадан дарак йўқ эди. Яна Аброр укаси келди ёнимга. Опа, битта сиз биласиз акамни қаерга кетганини? Ўзи 5 та ўғилмиз, ҳаммамиз олий маълумотлимиз, мен энг кенжасиман, битта шу Сарвар акам ўқитган мени, вокзалда юк ташиб юриб пул берган, отам ўлгач, онам бошқасига тегиб олган, хусусий клиникаси бор, лекин меҳри йўқ бизга, кейинги туққанларига меҳрибон... Акамни излашига сабаб, акамни участкаси бор катта, бобом васият қилган уй, шуни тортиб олмоқчи эди, маҳалла аралашиб, ололмади. Жон опа, моргларга ҳам бордим, касалхоналарга ҳам. Акам йўқ, йўўўқ. 😭 Йиғламанг, Сарвар ака президентни ёнига бораман, туғилган куни билан табриклайман, бор гапни айтиб бераман, деб кетувди, тўхтатсам ҳам кўнмаган, 28январь куни,(2011). Раҳмат, опажон, илохим топилсин. Аброр нексиясини миниб кетди... Эртаси куни вагон олдида Сарвар ака турибди, эрталаб соат 8-00да. Озиб кетибди, соч-соқоли ўсган, кийимлари жулдур, кўзлари, юзлари моматалоқ, лабларида қон қотиб қолган. 😳🫣🤔😷. Келдизми, қайси гўрга йўқолувдиз, уйиздагилар қидиришди роса. Чой бергин, иссиқ чой. Ўтиринг, ичинг мана, чой, печенье. Кейин гаплашамиз. Сарвар ака печеньени увитиб еди. Ие, тишларингиз қани? Тўкилиб кетди, мелисалар қамаб қўйди, ичкарида ёмонлар бор экан, кийимларимни тортиб олишди... Агар Аброрга айтмасанг, ўлиб кетармидим? Пишириб қўйибдими сизга ўша ерда? Сааал каллани ишлатадида одам дегани. Майли, кўргуликда, Машкура. Шундан кейин Сарвар акани кўрмадим.Хавотирим ошди.Битта кўнгли ярим,касалманд одам бўлса,суриштирибкўраман. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси олдига бориб суриштирдим. Битта 2та ўғли бор, уйи йўқ аёлни уйига киритишиб, никоҳлаб қўйишибди, боқасан, қарайсан, уй сенга қолади, лекин кўчага чиқармайсан, дейишибди... Сарвар акани оиласи бор экан, лекин ажрашган, фарзандсизликдан... Суриштириб бордим ўша уйга. Айланган ҳовли, саддарайҳонлар, қашқаргуллар экилган, чиройли уйлар қаторасига, бир нечта хонали, аввалги вассали уйлар, покиза, ўртада баланд ўрик дарахти.Сарвар акани иши бу гуллар. Семизроқ, қорачадан келган хотин қарши олди. Сарвар ака қанилар? Биринчи марта Сарвар ака дейишим.🫣😷 Сарвар ака ухлаяпти, уйдалар. Кўрсатинг, кўрсатмасангиз мелиса чақираман. Ичкари хонада пешонаси бинт билан боғланган, чап оёғида гипс, ётибди бир аҳволда. Лағмон олиб боргандим. Ёнига ўтириб едираяпман, новвот чой дамлаб кирдим, ичаяпти ютиниб. 😭. Онангизни адресини айтинг, бораман олдига, қаратсин сизни. Йўқ, чарчадим, чарчадим, Машкура. 😭 Тезроқ адамни олдига борай, адамга айтиб бераман ҳаммасини. 😭Аброрчи? Аброр яхши, лекин хотини илон, девона аканг келди, деб гапиради, барибир жиянларимни, укамни кўргани борардим, жияним Муроджон адамга ўхшаб кетади, гавдаси, қош, кўзлари, овозигача ўхшайдида...😭🤔🫣😷 Барибир бордим ўша Олой бозор томондаги хусусий клинани излаб. Мени ўзига оро берган, ўктамгина аёл қарши олди. Сарвар ака ҳақида гапирсам, индамай эшитди. Тегасими шу жиннига, сизгаям ўша эски уй керакдир? 🫣😷🫣🫣 Юринг, ҳозир бориб, анави хотинни ҳайдаворамиз. 😳 Ўзингизни босиб олинг, уйингиз бошингиздан ордоналар қолсин. Лекин ҳозир борасиз, Сарвар акани аҳволи оғир, қаратасиз, билмайман, қандай, даволатасиз, бўлмаса устингиздан газетага, твга ёзаман!!! У менинг акам, тутинган акам. Сарвар акани олдига бордик яна. Касалхонага ётди. 15кунча даволангач, чиқди. Анави маҳалла раиси киритиб қўйган хотин ўғиллари билан уриб, кечаси боғлаб, оч қўйишган экан, уларни чиқариб юборишди. Сарвар акани участкасига усталар келди, ремонт бошланди. Кузда эса Аброр ўғли Муроджонни шу ҳовлига уйлантирди. Энди хотиржамман. Чунки амакисини ташлаб қўйишмайди, бу аниқ... @xikoyamuz
ЖЕК дан чақирган сантехникни оғзи полвон экан, ўзим қилиб бераман, деб устани чиқариб юборди Сарвар ака. Мен калитни бериб, иш жойимга қайтдим, қизим Раъноларникида қолди, ёмғир ёғаяпти роса, шамоллаб қолмасин. Орадан икки соатми, уч соатми вақт ўтди, Сарвар ака келди. Бўлди, тузатдим, деб калитимни берди. Қанча пул берай? Нимма? Пул? Машкура, сандан пул олсам, Худони олдига нима деб бораман? Уйга келсам,ошхона,ваннадаги кранлар алмаштирилган,канализация трубалари янгисига алмаштирилган,ошхонадаги раковина йўқ.Эртаси куни ямаб, оқартириб ўрнатиб берди. Қозонда эса қайнатма шўрва билқиллаб қайнаб турибди... Эртаси куни Сарвар акага ремонт учунмас,ҳеч бўлмаса труба,кранларни пулини берай,десам,менга битта она ҳақида шеър ёзиб бер,етади,биламан,шеърлар,ҳикоялар ёзасан,Ойпарча қизинг айтган.Хўп.Албатта ёзиб бераман,лекин ўзим айтаман қачон ёзсам ўшанда. Онаси туғаётиб ўлиб қолган,ўгай онаси оғзига қуруқ докани солса ҳам эмиб ётаверган,ўлиб қолай деганида бувиси билиб қолиб олиб кетган гўдак ҳақида ёзгин... Исмимни доим Машкура деб чақирарди. Сарвар аканимас, мен ўзи ҳеч қайси эркакни акалаб чақирмайман, дўстим дейман. Сарвар акани 60-65ёшларга кирган бўлса керак деб ўйлагандим. Мендан 5ёш катта экан, холос, лекин кўриниши катта эди, юзларини ажин қоплаган, кўзлари мунгли... Сарвар акадаги ўзгаришни уйидагилар ҳам сезишади. У ёлғиз ўзи яшар, гоҳида укаси, гоҳида онаси хабар олиб турар экан. Бир кун пойлаб келишса, менга қоғоз, темир парчалари, пластмасса чиқиндиларни топширгач, анча вагондаги юкларни тартибга солиб берибди, кейин қўлларини ювиб кетибди яна. Эртаси куни Аброр исмли укаси ёнимга келиб бор ҳақиқатни гапириб берди. Ота бир, она бошқа ака, укалигини, акаси "темирни гапиртирадиган", у машинами, станокми, бошқами усталигини, шу соҳада фан номзодилигини, лекин ростгўйлиги, ҳақиқатталаблиги учун институтда сиғдиришмаганини, улар билан кўп тортишгани учун охири бир ой жиннихонага ётқизишганини, бу пайтда Аброр армияда эканлигини, жиннихонадан чиққач, акаси ғалати бўлиб қолганини, унга қандай муолажа қилишган, нималар қилишганини билмаслигини гапириб берди. Жон опа, акамга яхши гапиринг, илтимос, сизни кўп гапиради менга, шоиралар макулатура пунктида яшаяпти, олимлари ахлат титиб юрибди, ҳаммасини, ҳаммасини айтиб бераман, дейди... Шундан кейин Сарвар ака келса, албатта термосдан иссиқ чой бераман, уйдан олиб келган таомимни олдига қўяман, мақтаб мақтаб еб олади. Аввал мақсади нима экан? деб ўйлагандим. Умуман қўрқмай, ўйланмай қўйдим. 8ёшли қизимни гоҳ ҳайвонот боғига, гоҳ истироҳат боғида айлантириб келади, альбом, ручка, қаламлар олиб беради. Уйда ижарада студент қизларим бор, бирга турамиз, ўшаларга ҳам егулик ташийди доим. Бир кун устилари кир келди ёнимга эрталабдан. Машкура, уйингни калитини бер, ювиниб келай, кечаси билан масжиднинг ҳожатхоналарини ювдим, зиналарини ювдим. Шу совуқда зарилмиди сизга? Машинангизда тоза устбошингиз борми ишқилиб? Ҳа, бор. Калитни бердим. Орадан бир ҳафта ўтгач, дам олиш куним эди. Сарвар акага, юринг, ипподромга бориб келайлик, мана бу консерва банкангизни миниб келманг, маршруткада борамиз. Қизингни ҳам олиб чиқ. Ипподромдан Сарвар акага янги куртка, жемпер, иссиқроқ пижама, ички кийимлар, пайпоқ, оёғига ичи иссиқ ботинка олдик. Қизимга чиройли куртка олиб берди, унамасам ҳам сенгамас, қизимга олдим, билдингми, қизимга. Сарвар акага устбошга пулни укаси бериб кетганди, сизни гапингизга киради, ўзига берсам ё детдомга боради нарса олиб ёки масжидларга ғишт, цемент олиб боради. Аброр берган пулга озроқ қўшиб кийинтирдик Сарвар акани. Энди сартарошга кириб шапкани тагидан чиқиб турадиган паталак сочларингизни ҳам қисқартирайлик. Хўп, қирдириб ташлайман, миям дам олсин... Эртаси куни янги кийимларини кийибди, соқоллар қиртишланган, одекалон сепибди, ботинкаси ялтираяпти. Қўлида қутичада совғаси бор. @xikoyamuz
Девона (Албатта ўқинг.) 2010-11йиллар эди. Қора Қамишда яшардик ижарада. Олмалиқда уйим бор, аммо ишимиз Тошкентда эди, шунинг учун ижарада эдик. Қизим энди 1-синфга борган махал. Мен кафеда ишлайман Ошпаз бўлиб.Рўпарамда Самарқандлик оила яшайди, ижарада, 4та боласи бор 3ўғил ва бир қизи бор. Эри эпчил йигит, аммо аёли содда, ҳақиқий ўзбек аёли эди Раъно. Шу қўшним "ахлатдан пул топаман, опа",-дерди Баҳодиржон. Қизим мактабда оғриб қолади, қўшниларим касалхонага олиб боришгач, менга қўнғироқ қилишади, етиб бордим, нимадандир заҳарланган дейишди. Мактаб буфетидан олган колбасали, сабзи салатли бутерброддан заҳарланган, дейишди. Қизимни икки ҳафта олиб ётдим. Ҳар куни хабар олишади шу қўшниларим, барака топсин. Уйга қайтдик, Баҳодиржон" кимдир ўғирлик қилаяптида, опа, ишхонамда барака қолмади,"- деб қолди, суриштирсам,макалатура қабул қиладиган 4-5та вагони бор экан. Олиб келинг ҳужжатларини, текшириб бераман, дедим. Хуллас, катта камомад чиқди, ўғри ҳам топилди. Кечга эшигим қўнғироғи жиринглаб, эри хотин кириб келишди. Хуллас, қўшнимнинг ўша вагонларидан биттасини менга беришини, агар рози бўлсам албатта, квартирам пулини тўлашини, қизимни мактабдан кейин аёли қараб туришини, маошим ҳам кунига 20000сўмлигини айтди. Юк чиқариб, тушуриш оғирку, одамлар ўзи юкни тушириб беради, опа. Хўп, қани, фақат менга ёқмаса, ишламайман, айтиб қўяй, фақат текшириб кўриб, кейин рози бўламан. Хуллас, иш бошладим, Қора Қамишдаги жойда. Иш жойим узун вагон,совуқ,кўчада стулчада ўтираман, камида 10тоннача юк сиғади. Мижозларим жуда кўп, асосан аптека, магазинга юк ташувчилар. Уларда қоғоз, салафан кўп. Кейин энг менга ёққани роса китоб кўп келади, истаганимча ўқийман. Рус, ўзбек, татар тилида. Кейин билсам, пул ростдан ҳам кўп бу ерда. Икки баробар қимматига сотасиз яна. Қоғоз икки хил, оқ қоғоз, қора картон қоғоз. Хуллас, қўшнимни ишларини юргизиб, бир йил ишладим шу ерда. Маошимни 35000га чиқарди. Чунки бошқа вагонларининг ҳам ҳисоб китобини қилардим. Қўшним фойдани кўпайганини, нариги жойларида ишлаётган қариндошлари ҳам алдашини билиб қолганди. Менга оддий, лекин алоқа учун телефон совға қилди қўшним, ўзимники сувга тушиб, ишламай қолувди. Шу ерга бир Сарвар исмли ака келарди, эски қизил москвичи бўларди. Бўйлари паст, нимжонгина, озғин, иккитадан кўзойнакни қўндириб оларди. Доим эски газета, китоб, қоғоз таширди.Ҳар доим келганида бир стакан иссиқ чой бераман. Бечора қорайиб кетган қўлларини ювиб олади машинасида суви бор доим. Чойни ичиб, олиб келган нарсаларини топширади, пулини бераман, у ёқ бу ёқдан гапиради. Эътибор берсангиз, фикрлаши теран, ақли бутун инсон. Онаси врачлигини, укаси темир йўллари акциядорлик жамиятида инженер-механиклигини, отаси ҳам врач бўлганини, вафот этганини гапиради. Ўзингизчи? Нега ўқимадингиз? Ўқидим, синглим, ўқидим... Битта корхонани бошлиғи эдим. Мавриди келганида айтиб бераман, дедию кетарди яна ишлагани. Устида эски куртка, жемперининг енглари титилиб кетган, оёғида ҳам уринган красовка бўларди. Мактабдан чиқиб қизим гоҳида ёнимга келиб расм чизиб, китоб ўқиб ўтирарди, шу лотинчани кўрсам, кўзларим жимирлашаверадида. Ҳарфларини адаштириб қўяман ёздиришда. Сарвар ака бир сафар қизимни кўриб"Бу Ойпарча сенни қизингми? ". Шундан кейин гоҳ печенье, гоҳ вафли, гоҳ битта бананми, олмами кўтариб келар, қизимга дарсларини ўргатар, қизиқарли қилиб тушунтириб берарди. Қизим энди ҳар куни келар ёнимга," Сарвар тоғам келадими бугун? менга математикадан ёрдам бермоқчи эди",-деб қоларди. Ажабки, Сарвар ака қизим билан танишгач, озода кийинадиган, доим қоп-қора бўлиб юрадиган қўлларини ювиб, чўнтагида дастмол билан келадиган бўлди. Ҳар куни пешиндан кейин келиб, бир соатча қизимга дарсини қилдирарди. Бир кун қўшним Раъно уйимдан сув отилиб чиқаётганини телефон қилиб айтиб қолди. Иложсиз вагонни беркитиб, уйга чопдик. Орқамдан Сарвар ака етиб келибди. @xikoyamuz
без подписи
келмоқчи, шекилли.Ўғлингиз бўлса ҳозиргина дорихонага чиқиб кетдилар, -деб жавоб берди. Хола ўйланиб қолди."Ўғлим? Ахир ўғилларим иккиси ҳам шаҳарда-ку.Кеча нима бўлди ўзи менга?Мени ким олиб келди экан касалхонага? Наҳотки қўшниларим бўлса?" Эсига чолининг ўғли билан шаҳарга кетгани,ўзининг шилпилдоқ пиширгани,бошининг қаттиқ оғригани тушди.Ҳовлига чиқмоқчи бўлганини ҳам эслади."Демак,менга нимадир бўлган..." Хонага кириб келган Ахтамжон ҳамшира қизга "Мана дориларни олиб келдим.Аҳволлари яхшими?"- деганини эшитиб,хола қайта кўзларини очди.Ахтамжоннинг орқасида қўлида кичик кастрюлка билан жилмайиб турган Озодага кўзи тушиб,ғалати бўлиб кетди."Мен буларга қанча ёмонликлар қилдим.Шу қизга келган совчиларга қанча ғийбат қилиб ёлғон гапларни айтдим...Аммо булар ҳаммасини билишса ҳам билмасликка олишди.Одамгарчилик қилишда давом этаверишди.Агар шулар бўлмаса,аҳволим нима кечарди?"Кекса аёлнинг юрагида илк бор ўз қилмишларидан пушаймонлик пайдо бўлди." Шулар бўлмаса,ўлиб қолишим мумкин эди -ку" -Ҳа,холажон анча яхшимисиз? Сиз бунақа қилиб бизни чўчитманг,бошқа.Хўпми?Тўй бошлаб қўйдик,худо ҳоҳласа ўзингиз бош бўласиз,энди.-Ахтамжон қисиқ кўзларида бир олам қувонч билан холага қаради. -Тезроқ тузалинг.Ҳали Камолжоннинг тўйи ҳам бор. - Насиб қилса болам,албатта. Ўша кунларга етказсин.Муборак бўлсин,тўйлар.-Тўйбиби хола зўрға шундай дедию,узун сочларини битта қилиб ўриб олган Озодага қаради.- Бахтли бўл,қизим...Мени кечир. Моҳигул Назарова. 🌼♥️🌸
Бу орада бир йилдан ортиқроқ вақт ўтди.Нозигул доимгидек қўшниларига меҳрибон,тансиқ овқат қилса албатта илинар, холанинг қизлари меҳмонга келса яқин дугоналари келгандек хурсанд бўлиб уйига таклиф қилар,ҳатто тандирда нон ёпса ҳам "ҳамсоянинг ҳаққи,"-деб киритар эди. Тўйбиби хола эса барибир ўзгармади.Бир куни қўшнисининг уйидан одатдагидек қолиб кетган чиройли пахта гулли косани ҳовли юзасидаги стол устидан олиб кетаётганида эса орқасидан кимдир"хола,тўхтанг," -деб чақираётганини эшитиб тўхтади.Қараса,Озода экан. - Косани менга беринг,-деди қиз. -Ие,узр қизим.Мен ўзимизники деб ўйлабман. -Тўйбиби хола косани узатаётиб қизарганича узр сўраган бўлди. -Хола доим бизнинг ҳовлимиздан нарсаларимизни олиб чиқиб кетасиз. Уялмайсизми? -Озода ёшларга хос қизиққонлик билан сўзлаганча Тўйбиби холанинг кўзига қаради.- Қанча буюмларимизни олиб кетганингизни кўрганман.Укамнинг велосипедини қизингиз Гулбаҳор опага бериб юборганингизни ҳам кўрдим. - Вой худойим.Сири очилган хола лўлилик қилишга ўтди.-Менга сенларнинг нарсаларинг нимага керак? Бувинг тенги кишига туҳмат қилишга уялмайсанми? -деди у овозини баландлатиб.-Қачон олганимни кўрдинг? -Хола,бўлди қилинг. Мен сиз билан уришмоқчи эмасман.Фақат бу ишингиз яхши эмаслигини айтмоқчийдим. Озоданинг буғдойранг юзлари оқариб ,кўзларига ёш келди.- Биз нима ёмонлик қилдик,сизга? Э қўйинг- э. Қиз шу гапларни айтди-да, бурилиб уйига кириб кетди. - Вой тавба қилдим.Туҳматчи қўшниларнинг дастидан дод!- Хола ўзига ўзи гапирганча ҳовлисига ўтиб кетди. -Ҳали қараб тур,сенлар...Туҳматинг бошингдан қолсин.Мени ўғри қилолмайсан! Озода бу воқеа ҳақида ота-онасига гапирмади. Бу орада мактабни тугатиб,олий ўқув юртига сиртдан ўқишга кирди.Ўзи ўқиган мактабда етакчи бўлиб иш бошлади.Табиийки унга оғиз соладиганлар пайдо бўлди. Бир куни Озодани сўраб келган совчилар тасодифан Тўйбиби холага дуч келишди.Хола Ахтамжон билан Нозигулни зиқналикда,Озодани бўлса ишёқмасликда айблаб роса ёлғон тўқиди.Совчи аёллар унга ҳеч нарса демай, хайр -маъзурни ҳам насия қилиб жўнаб қолишди.Хола ўзича Озодадан шу тахлит ўч олди. Бу орада Тўйбиби холанинг ўғли Камолжон ҳам ҳарбий хизматдан қайтиб,вилоят марказидаги педагогика университетига ўқишга кирди.У ҳафталаб ўқишда бўлгани учун шанба якшанба кунларидагина уйда бўлар,қолган кунлар эса хола чоли билан иккиси қолишарди. Ахтамжон коттежнинг тўрт томонини девор билан ўраб,чиройли темир дарвоза ўрнатди.Ҳовлининг бир томонидаги бўш ерда ҳавас билан ўғли учун иморат,ҳаммом ростлашга тушди. Ёзнинг охирги кунлари эди.Ўша куни Одил бобо Камолжон билан катта ўғли Қодиржонникига меҳмонга кетди.Хола келини билан унча келишмаслиги боисими ёки ҳовлисини ёлғиз қолдиргиси келмадими, шаҳарга бормади.Хамирли овқат егиси келиб,шилпилдоқ пиширди. Қиймали шилпилдоқни еб,жойига чўзилган эди,бирдан мазаси қочди.Боши қаттиқ оғриб,кўнгли айниб,ўзини ёмон ҳис қилаётганини сездию, "Нима бало қон босимим кўтаряптими?" -деб ўйлаганча,ҳовлига чиқмоқчи бўлди. Ўзича сўрига чўзилиб ўтирса,яхши бўлиб қоладигандек туюлди.Аммо ҳовлига чиқиш учун хонанинг эшигини очган пайт кўз олди қоронғилашиб, ерга қулади... Ўша куни Нозигул иссиқ нон кўтарганча қўшнининг уйига чиқди.Унинг чақириғига ҳеч ким жавоб бермагач,кичик дарвозани очиб,ҳовлига кирди.Қараса, Тўйбиби хола хонасининг эшиги ёнида чўзилиб,хириллаб ётибди.Қўрқиб кетган аёл уйига қараб югурди.Ахтамжон дарров "тез ёрдам"га қўнғироқ қилди-ю, қўшниникига чопди.Орқасидан етиб келган хотинига ёстиқ олиб чиқишни буюриб,холани жойидан қўзғатмай бошини тагига ёстиқ қўйди. Тўйбиби хола касалхонада ўзига келди. Билагига улаб қўйилган томчидорини тўғрилаётган ҳамшира қиздан зўрға "Менга нима бўлди?"- деб сўради.Хушсуратгина ҳамшира қиз унга қараб жилмайганича: -Э,холажон,роса қўрқитдингиз ҳаммани.Сизни худо асрабди.Ўғлингиз билан келинингиз сизга жуда меҳрибон экан.Иккиси ҳам тонггача бошингизда ўтириб чиқишди-я.Қон босимингиз кўтарилиб кетибди.Шифокорларимиз зўрға туширишди.Сизга ҳозирча жойингиздан қўзғалиш мумкин эмас.Келинингиз уйига кетди.Сизга бирор нима пишириб олиб
#Ҳикоялар Қўшнининг оқибати (ҳикоя.) Шаҳар чеккасида эл орасида "Шимолий туман" деб номланадиган маҳаллага янги оила кўчиб келди.Қатор қилиб қурилган кўркам коттежлар, ёнида икки қаватли уйлар солинган бу жойга асосан ёш оилалар кўчиб келишаётган эди. Нозигул ва Ахтамжон ҳам уч қиз-у, бир ўғиллари билан янги коттежга кўчиб келишди.Атрофда ҳали ҳамма уйлар тўлиқ қуриб битказилмаганлиги боисидан деярли ҳеч ким яшамас, фақат ўнг тарафларидаги уйда чол кампир Одил бобо ва Тўйбиби хола яшарди. Нафақадаги кекса чол кампирнинг уч қиз ва икки нафар ўғиллари бўлиб,катта ўғиллари Қодиржон иш юзасидан бошқа шаҳарда яшар,қизлари турмушидан тинчиб кетишган, фақат кенжатой ўғиллари Камолжон ҳарбий хизматдан қайтишини кутишаётган экан.Коттежлар кичик қишлоққа туташиб кетган эди. Нозигулга янги уйлари жуда маъқул бўлди.Хоналари унча катта бўлмаса -да болалари билан яшаш учун ҳамма шароит бор.Ошхонаси ҳам ичида.У кўп йиллар қайноғасининг оиласи билан бир ҳовлида тиқилишиб яшашгани учунми,бу ерда ўзини жуда эркин ҳис қилаётганди.Нозигул боғчада тарбиячи бўлиб ишлар,Ахтамжон эса ҳайдовчиликни ўргатадиган мактабда ўқитувчи эди. Янги қўшнининг кўчиб келиши Тўйбиби холага унча ёқмади.Хола табиатан ғийбат қилишни яхши кўрадиган,кўчада дарвозасининг олдида ўтирволиб, қишлоқчага ўтиб қайтадиган кишиларга ҳамманинг орқасидан гапириб ўтирадиган аёллар тоифасидан бўлиб, Нозигулнинг унинг бекорчи гапларига эътиборсизлиги,гап-сўзга ҳуши йўқлиги холани ранжитган эди.Нозигул кўнгли, қўли очиқ бўлса -да,миш-миш гапларни ёқтирмаслигини айтгани холанинг аччиғини келтирди."Ҳап сеними,ҳали шошмай тур" -хола ўзича қўшнисини шундай деб ичида яниб қўйди. Бу орада кўклам нафаси сезилиб қолди.Ахтамжон фарзандларини ёнига олиб кичиккина экин ерини тартибга келтирди.Қўшниларининг катта ўғли,қизлари шаҳарда яшашларини билгани учун улардан ҳам ўз ёрдамини аямади.Ўзи ва қўшнисига тегишли бўлган экин ерларини текислаб,помидор,бодринг,қовоқдан тортиб ловиягача экди. Аммо Одил бобонинг еридаги экинлар унча яхши ўсмади.Ахтамжоннинг ери эса гуллаб яшнади.Эҳтимол,Нозигул ҳам эрига ёрдам бериб,болалари билан бирга экин ерига алоҳида меҳр билан қарагани бунга сабаб бўлгандир.Қўшниларнинг ҳовлиси орасида девор бўлмаганлиги боис,уларнинг гуллару,экинлар билан чиройли кўринаётган ҳовлиси Тўйбиби холанинг асабини қўзғарди. Бир куни Ахтамжоннинг ҳовлисида ҳеч ким йўқ деб ўйлаган хола секин уларнинг ҳовлисига ўтди.Гуллаб яшнаб турган атиргул кўчатларини, эндигина бош кўтараётган токларни тагидан қўпориб ташлади.Ҳовли юзасида қолиб кетган болалар ўйинчоқларини,кичик велосипедни олиб ўз ҳовлисига ўтиб кетди.Аммо мактабдан бироз эрта келиб, унинг қилмишларини дераза орқали кузатиб ўтирган қўшнисининг катта қизи Озодани кўзи илғамади. Озода 9 -синфда ўқийдиган,эс- ҳушини таниган қиз бўлса-да,қўшни холанинг нега бундай қилганини дастлаб тушунмади.Хола укасининг велосипедини олиб кетгани жуда алам қилди."Демак ҳовли юзасида қолиб кетадиган қанча буюмларнинг ўз ўзидан ғойиб бўлаётгани бекорга эмас экан да.Тўйбиби хола нега бунақа қилади? Онам эшитсалар қанча хафа бўладилар.Ўтган куни кир ювадиган катта тоғорамиз йўқолди.Қайсидир куни Гули синглимнинг чиройли туфличаси ғойиб бўлди...Энди ҳовлида ҳеч нарса қолдирмай ўзим йиғиштириб қўяман." Озода шу хаёллар билан ҳовлига тушди-ю,ҳозиргина хола қўпориб ташлаган атиргул ниҳолларини,токларни қайтадан ўрнатмоқчи бўлди.Айрим ниҳолларнинг илдизи қолиб,танаси узиб ташлангани учун қайта ўрнатишнинг иложи бўлмади. Қизнинг йиғлагиси келиб кетди.Онасининг асабини бузмаслик учун кечқурун отасига бугунги воқеани гапириб берди. Ахтамжон бироз ўйланиб турди-да,қизига бу гапни онасига айтиб ўтирмаслигини тайинлади.Ўзи бўлса қўшни билан орасини бузмаслик учун аввалгидек муомала қилиб юраверди. Нобуд бўлган кўчатлар ўрнига бошқаларини экди.Ўғлига худди ўшанақа бошқа велосипед олиб берди. @xikoyamuz
без подписи
Бир куни чидолмадим ва кечаси йиғлаб юбордим… Эрим чироқни ёқиб, икки букилиб ётишимни кўрдию ўша заҳоти касалхонага олиб кетди. — Йиқилиш натижасидаумуртқа поғонаси шикастланиб, тос суяк лат еган. Вақтида қаратмагансиз. Эзилган жойда йиринг пайдо бўла бошлаган. Операция қилмаса бўлмайди. Саратонга айланиши мумкин, — деди мени текширган дўхтир. Ботир акамга йиғламсираб тикилдим. Касалхонада ётиш… Ўғлим энди бир ярим ёш бўлса, қолаверса, қайнонам… — Майли, операция қилдирамиз, — деди Ботир акам менга қараб. — Қанча харажат бўлса, тайёрман, бошлайверинг… Бир ҳафта давомида мени операцияга тайёрлашди. Бу орада ўғлимни эмизгани олиб келиб-кетишарди. Ниҳоят, операцияга олиб киришди. Кўзимни очганимда палатада ётардим. Ёнимда онам ва катта қизим Нозима. — Ойи-и, — дедим ингроқ товуш билан. Онам эмас, қизим кўзини очди. — Ойижон! — деганча қизим ёнимга келди ва момиқ қўллари билан юзимни силади. — Тузалиб қолдизми? Кўзим билан «ҳа» ишорасини қилдим. Операциядан сўнг яна бир ҳафта касалхонада ётдим. Негадир дўхтирлар менга аҳволим ҳақида гапиришмасди. Эримнинг нигоҳидан ёмон хабар борлигини сезардим. Назаримда операция яхши ўтмаганди. Мен эса умуман ўрнимдан туролмасдим. Тўшакка михланиб қолгандим. Касалхондан рухсат теккач, эрим мени уйга олиб келди. Қайнонам касалхонага икки-уч мартагина борган бўлса-да, ҳарқалай, уйда яхшироқ кутиб олди. Лекин норозилигини билиб турардим. Менга қараш учун онам уйга бирга келди. Волидамнинг юз-кўзларидан бу ерда тургиси келмаётганини сезардим. — Ботиржон, — деб гап бошлади шунда онам эримга қараб. — Бир нарсани сўрамоқчийдим… — Сўрайверинг, ойи, — деди эрим ҳайрон бўлиб. — Мадинани уйга олиб кетсам, девдим. Ҳарқалай, бу ерда туриш менга ноқулайроқ, — деди онам хижолат бўлиб. Ботир акам менга қаради. — Ойи, шу қизни соғлигида, чиройли пайтида менга топширгандингиз-а? — сўради жиддий тарзда. Сўнг гапида давом этди. — Уни соғлигида қадрлаб, касаллигида уйига олиб бориб ташлайдиган номардга ўхшайманми? Онам кулимсиради. — Сиз тураверинг… Ҳеч ҳам хижолат бўлманг. Қизингизнинг уйи — сизнинг уйингиз. Онам индамади. Аммо қайнонамдан уяларди. Шу боис ҳар икки кунда келадиган бўлди. Менга қараш учун эса эрим ҳамшира ёллади. Тўшакда михланиб ётишдан ёмони йўқ экан. Қорнинг очса ҳам, бирор нарса егинг келса ҳам бировнинг қўлига қарашга мажбурсан. Тўрт деворнинг орасида фақат шифтга термилиб ётиш… Ташқарида нима бўлаётганидан ҳам бехабарман. Кунларнинг бирида деразадан қайнонамнинг овозини эшитиб қолдим. — Тезроқ ўлса, ўлмади-да, бу ҳам бош оғриқ бўлди. Ўғлимнинг топгани шу касалмандга кетяпти, — дерди у қизига қарата. Бу гап мени адойи тамом қилди. Шунча йил хизматини қилиб, кўнглини олишга ҳаракат қилибман-у, аммо бир кунлик қадр орттирмаган эканман. Кўнглим ўксиди. Туни билан йиғлаб чиқдим. Касал бўлганимдан кейин ҳам эримнинг муносабати ўзгармади. Ҳар тонг ишга кетиш олдидан, кечқурун эса хайрли тун тилаб, бошимда ўтирарди. Аммо кўнглим сезяпти, у менга раҳми келганидан шундай қилади. Касалманд хотиннинг унга нима кераги бор? Ҳеч нарсага яролмай қолгандан кейин… Яшагим келяпти. Болаларимни, Ботир акамни, энг муҳими, ёлғиз дилбанди учун жонини бергувчи ота-онамни ташлаб кетгим келмаяпти. Инсон хаста бўлганидагина ҳаётнинг қадрига етаркан. Куни кеча катта қизимнинг ашула айтаётганини эшитиб қолдим. Болагинам, энди биринчи синфга борадиган қизалоғим хиргойи қиларди: «Тиз чўкдим энг аввал қодир Худога, Дард берган қодирдир ўзи давога. Ёлвордим яна Момо Ҳавога, Онамнинг дардига шифо сўрадим». Қўшиқнинг сўзларини қизимнинг тилидан эшитиб, дод деб юбормаслик учун лабимни қаттиқ тишладим. Болаларим менга шифо тилаб Худога ёлворишяпти. Аллоҳим, норасидаларимнинг дуосини қабул айла! Шифо бер! Азизлар, кўпнинг дуоси қабул бўларкан. Мени дуо қилинглар, токи оёққа туриб, фарзандларимга ўзим оналик қила олай. Қайнонамнинг хизматини қилиб, энг яхши келин мақомига эришай… 🌼♥️
Қайнонам овсинимни бўлак чиқарди. Аммо биз… Негадир тўнғич ўғлини ўзидан узоқлаштиришни истамасди қайнонам. — Қизим, — деди бир куни онам ҳорғин овозда телефон қилиб. Сўнгги пайтларда волидамнинг тез-тез касал бўлиши кўнглимни хижил қилаётганди. — Ойижон, тузукмисиз? — дедим овозларидаги мунгни пайқаб. — Худога шукр, тузукман. Фақат одамнинг бир ўзи яшаши қийин бўляпти. Амакингнинг қизи ҳам шаҳарга ўқишга кетди. Катта қизинг шу ерда юрса дегандим. Онамнинг овозида ялиниш оҳанги бор эди. — Ўзим ҳам шуни ўйлаб юргандим. Бугун куёвингиз келсин-чи… Агар хўп деса, эртага олиб бораман, — дея гўшакни қўйдим. Ботир акам ота-онамни жуда ҳурмат қиларди. Уларнинг ёнига тез-тез олиб борарди. Озиқ-овқатми ёки бошқа нарсами, ҳеч ҳам қуруқ бормасди. Бу томондан кўнглим жойида. Лекин қайнонам…. Кечқурун эримга онамнинг таклифини айтдим. — Майли, олиб боравер, фақат ойимдан сўрагин, — деди эрим. — Нимага энди Нозимани олиб бораркансиз? — деди қайнонам олайиб. — Болани икки уй орасида сарсон қилиш яхшимас. Майли, бирор ҳафта туриб келсин… Учинчи болам ўғил туғилди. Ботир акамнинг хурсандлиги чексиз. Қайнонамнинг оғзи қулоғида. Муроджонни бағрига босиб эркалатгани эркалатган. Тавба, дейман… Овсинимнинг боласини ҳам шунчалик эркалатмаганди. Ҳовлимизга учинчи келин тушди. Ойим бу келинга ўзгача муносабатда эди. Балки, тадбиркор дугонасининг қизи бўлгани учундир… — Овсинжон, — дедим бир куни кичик келинга, — Муроджоннинг овқатини иситиб беринг. Овсиним бурнини жийирди ва: — Вақтим йўқ. Овқат қилаётганимни кўрмаяпсизми? — деди терс оҳангда. Ғалати аҳволга тушдим. — Ошхонада бўлганингиз учун айтаётгандим… Бизнинг гапимизни қайнонам эшитиб қолди. — Муроджонни менга беринг. Боринг, ўзингиз қилинг. Нега энди Нигора қилиб бериши керак? Қайнонамнинг муносабатидан хўрлигим келди. Кичик овсиним ер тагидан қараб, мийиғида истеҳзоли кулиб қўйди. Етти кунлик келиннинг ёнида етти йиллик келинни ерга уриш керакми? Шунчалик қадрсизманми? Кўзимдаги ёшни кўрсатмаслик учун уйимга кириб кетдим. Буниси ҳаммасидан ўтиб тушганди. Кечқурун ишдан қайтган эримга илк марта «Онангиз» деб оғиз очмоқчи бўлдим. Аммо у оғзимдан чиқмасдан ёқамга ёпиштирди… Менга ҳамманинг ҳаваси келарди. Эрим яхши, фарзандларим ёнимда. Қайнонамнинг таъбири билан айтганда, еганим олдимда емаганим ортимда… Лекин ўғлининг топаётганларини худди мен еб қўядигандек, қайнонам ҳамиша менга бошқача кўз билан қарайди. Бу сафар «Ўғлимнинг топганини шу келин қурғур қуритяпти», деганини эшитдим. Эшитиб, ичимга ютдим. Индамадим. Нима ҳам дердим. Шундай кунларнинг бирида бахтсизликка дучор бўлдим. Пишиқ-пухта қайнонам учинчи ўғлини ҳам алоҳида чиқариб юборди. Иккинчи қаватга мармар зиналардан чиқиларди. Бу зиналар ёмғир, қор ёққанда хавфли бўлиб қоларди. Шу боис ҳам болаларимнинг бу зинадан тепага чиқишини истамасдим. Қиш кунларининг бири. Қор гупиллаб ёққан, мармар зиналар ҳам яхлаб қолган… Ўша куни нимадир сабаб бўлиб, шошиб пастга тушарканман, оёғим сирғалиб кетди. Ерга ёмон йиқилдим. Кўзимдан ўт чиқиб, белимдан нимадир узилгандек бўлди. Қўлимдаги идиш товоқлар ҳам чил-чил синди. Чиннининг синган товушини эшитган қайнонам уйидан югуриб чиқди. — Нима бўлди? Мадина, яна нимани бошлаб юрибсиз? Келин бўлганингизга етти йил бўладию ҳалиям эпсизсиз. Қайнонамнинг овозини эшитиб, шошганча ўрнимдан туришга ҳаракат қилдим. Аммо белимда кучли оғриқ туриб, яна ўтириб қолдим. Анча вақтдан кейин секин ўрнимдан туриб, ошхонага кирдим. Белимни бир муддат уқалаган бўлдим-да, йиғлаётган ўғлим томон шошилдим. Ичкарида туриб қайнонам яна нималарнидир жавради. Белим уч кунгача оғриб юрди. — Дўхтирга кўрингин, — деди эрим менинг оғриқдан азобланаётганимни кўриб. Лекин қайнонамнинг одамни еб қўйгудек қарашлари ва: «Зинадан йиқилиб ҳам бирор нарса бўлармиди», дея норозиланишлари сабаб дўхтирга ҳам бормай қўя қолдим. Бироқ бепарволигим мени дардга етаклади. Кунлар исий бошлагач, белимда яна оғриқ пайдо бўлди. Шунақанги кучли оғрирдики, инграб юборардим. Аммо тишимни тишимга босиб, қайнонамга билдирмасликка ҳаракат қилардим. @xikoyamuz
📝 БИР АЁЛ ДАРДИ... (Укинг факат йигламанг) Ёхуд оиласин ўйлаб соғлигини йўқотган аёл... — Ўн тўққиз ёшимда келин бўлдим. Оқ либосда уйдан чиқарканман, қиблагоҳимнинг кўзидан қуйилиб келаётган ёшлар қалбимни тирнаб ўтарди. Ўн тўққиз йил давомида асраб юрган дилбандини ўзга уйга кузатиш жуда оғирлигини падарим мисолида ҳис қилдим. Айниқса, менга ўхшаб кўзининг оқу қораси, ягона жигарбанди бўлса… Куёв бўлмиш синфдошим эди. Мактаб чоғи кўнглидаги ҳисларни билдирмаган Ботирнинг дабдурустдан совчи юбориши мени ҳайратга солди. Тақдир умр чизиқларимизни бирлаштирди. Туманимизнинг олди тадбиркорларидан бири бўлган қайнонам дабдабали тўй қилди. Ботирнинг ҳашаматли ҳовлисига келин бўлиб бордим. Келинсаломда қайнонам бўйнимга тилла занжир тақди. Ўзича мағрурланиб, атрофга боқди-да, секин ёпинчиқни кўтариб, юзимдан ўпиб қўйди. Иложи борича қайнонамга ёқишга ҳаракат қилардим. Аммо қайнонам эрим билан турганимни кўрса, ғаши келар, мендан ўғлини қизғанаётгани ойдек равшан эди. Келин бўлиб борганимдан кейин қайнонамнинг сафарлари ҳам камайиб, хорижга мол олиб келиш учун қайним ва жиянини жўнатадиган бўлди. Кунларнинг бирида овқат қилаётиб, кўнглим айниб, ўқчиб юбордим. — Бу нима қилганингиз? Қозоннинг тепасида ҳам шунақа қиладими? — баланд овозда кўзларини олайтириб гапирди қайнонам. Мен эса ёғнинг ҳидига чидолмасдим. Ўзим истамаган ҳолда ёғ ҳидидан кўнглим беҳузур бўларди. Икки кун кетма-кет шундай аҳволга тушганимдан кейин қайнонам ниманидир тушунди, чоғи: — Боринг, уйга кириб ётинг, — деди босиқлик билан. — Эртага Ботирга айтаман, дўхтирга олиб чиқади. Ҳомиладорлигимни эшитиб, Ботир акамнинг боши осмонга етганди. Дўхтирдан қайтарканмиз, мендан кўнглим нима тусаётганини қайта-қайта сўради. Уйга келибоқ онасини қучоқлаб олди. — Ойижон, Худо хоҳласа, набирали бўларкансиз! — деди қувончини яширолмай. Қайнонам ҳам жилмайиб: — Худога шукр, етказганига шукр. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, — деганча меҳрибонлик билан бошимни силади. Негадир ҳомиладорлик даври менда қийин ўтарди. Тез-тез касал бўлиб қолардим. Эрим эса эрта кетиб, кеч келса… Шунақанги хўрлигим келардики баъзида йиғлаб юборишдан ўзимни аранг тиярдим. Шундай пайтларда онамникига кетгим ҳам келарди. Бир куни: — Ойижон, балки, онамникига борарман! — дедим хижолатли овозда. — Нима?! — қайнонам кўзлари косасидан чиқиб кетгудек бўлиб ўқрайди. — Бу нима деганингиз? Энди бир ками келини касал бўлиб, онасиникига кетибди, деган гапни эшитишимиз керакми? — Боринг, уйга киринг, дамингизни олинг. Дарров онамникига кетаманмиш…. Ана шундай бирда ғамгин, бирда асабий кунлар ўтиб, вақт-соатим етиб, қизли бўлдим. Ота бўлгани учун Ботир акамнинг боши осмонда эди. Туғруқхонадан қайтган куним онам қовурдоқ олиб келди. Қайнонам эса: «Биринчиси ўғил бўлса, Ботиржоним хурсанд бўларди-да», деди истеҳзо билан кулиб. Алам қилди. «Келин, эсон-омон қутулиб олганингизга шукр», дейиш ўрнига. Бу ҳам камдек онамнинг олдида. — Қудажон, ўғилми-қизми, берганига шукр, — деди онам қудасининг гапидан норозилигини сездириб. Қайнонам онамга бир қараб қўйдию индамади. Бешик тўйи нақ катта тўйдек бўлди. Қайнонам набирасини қўлидан қўймасди. * * * Орадан икки йил ўтиб, иккинчи қизим туғилди. Қайнонамнинг жаҳли чиққан… Ботир акам эса менга ҳеч нарса демади. Балки, ўғилли бўлишни хоҳлагандир. Лекин ҳаммаси Худодан. Ҳали ёш бўлсак, кейингиси ўғил бўлар, деб ўзимни-ўзим овутардим. Бу орада турмуш ўртоғим ўқишни тугатиб, онаси очиб берган фирмада иш юритишни бошлаганди. Йўқ, Ботир акам ёмон эмасди. Ҳамон мени яхши кўришини ҳис қилардим. Фақат онасининг ёнидагина жуда жиддий гаплашарди. Балки, менга қийин бўлмаслигини истагандир. Эримни жуда яхши кўрардим, фақат унга суянардим. Ниҳоят, биринчи қайнимни уйлантирдик. Икки овсин бир зумда тил топишиб, опа-сингилдек бўлиб кетдик. Лекин иккаламиз бир жойда гаплашиб, кулишиб қолсак, қайнонамнинг дарҳол қовоқлари уюларди. «Икки соат валақлашгунча ишни қилинглар!» деб ўшқириб берарди. Орадан бир йил ўтиб, овсиним ўғил туғди. Қайнонамга гап топилди. — Мадина, сиз ҳам ҳаракат қилинг. Укаси ўғилли бўлиб турганда, Ботиржоним қандай аҳволга тушади? — деганча яна нишини санчди. @xikoyamuz
без подписи