«YOSH OILA ILMIY MARKAZI»
СтатистикаHar bir yosh oilaning eng yaqin do‘sti bo‘lamiz!
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 69
- Всего постов
- 237
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 37
- 1/48двое суток
- 42
- 1/72трое суток
- 45
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
«Инсон қадри — эътибор ва ғамхўрликда» Ўзбекистон Республикаси «Ёш оила» илмий маркази ташаббуси билан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги оилавий шифохонанинг бир гуруҳ соҳа вакиллари ҳамда соғлиқни сақлаш ходимлари иштирокида аҳоли хонадонларига ташрифлар ташкил этилди. Ташрифлар давомида беморлар ва тиббий кўмакка муҳтож фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг саломатлиги, яшаш шароити ва мавжуд муаммолари ўрганилди. Фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларга саломатликни асраш, касалликларнинг олдини олиш ва шифокор тавсияларига амал қилиш юзасидан зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди. Шунингдек, хонадонлардаги мавжуд ижтимоий ва маиший муаммолар ўрганилиб, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. https://t.me/yosh_oil
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган "Оила маскани" да " Қудалар суҳбати" нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Машғулотда тумае бош отинойиси Р. Дедабоева, "Ёш оила" илмий маркази туман бўлими раҳбари М. Убайдуллаевалар томонидан оилада оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, қайнона келин муносабатлари, оилавий анъаналар ва миллий қадриятларимизнинг диний ва дунёвий, илмий манбаьларда берилган маълумотлар билан таништирилди. Қайноналарга ёшларнинг янги ҳаётга мослашиб олганларича қўллаб қувватлаш, тўй маросимларни ихчам ва камчиқим ўтказиш бўйича кафолат хатлари олинди. Шунингдек, қудалар учун бир бирлари билан яқиндан танишиб олишлари учун психолог томонидан тренинг машғулотлари ўтказилди.
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган "Оила маскани" да ижтимоий ёрдамга мухтож, зўравонлик ва таъзйиққа учраган, ажрим ёқасидаги аёллар учун психологик тренинг машғулоти ўтказилди. Машғулот давоммда 32.нафар аёллар ва қизлар 2 гуруҳда иштирок этиб, ўзини севиш, ҳар қандай муаммолардан чиқиб кетиш, асабни жиловлаш, мураккаб вазиятларда ўзини бошқариш, ўзгаларни хурмат қилиш, ўзлигини хурмат қилишни билиш, муваффақиятга эришиш йўлида қийинчиликларни қандай енгиб ўтиш каби масалаларда методикалар ўтказилди. Иштирокчилар тренинг якунида ўзларини анча енгил ҳис қилишгани, кўнгиллари кўтарилганлиги, яна шундай машғулотлар кўп кўп ўтказилишини сўраб, психолог тренерларга миннатдорчиликларини билдирдилар
«Соғлом оила — барқарор жамият» Ўзбекистон Республикаси «Ёш оила» илмий маркази ташаббуси билан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги оилавий шифохонанинг бир гуруҳ соҳа вакиллари билан «Соғлом оила — барқарор жамият» мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирнинг асосий мақсади — оила саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш оилаларга тиббий, ижтимоий ва психологик кўмак кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш борасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси «Ёш оила» илмий маркази директори М. Б. Исаев, «Ёш оила» илмий маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи К. Т. Расулова ҳамда Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги вакиллари иштирок этдилар. Учрашув давомида оила саломатлиги, она ва бола муҳофазаси, ёш оилалар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оилаларда соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш ҳамда турли ижтимоий муаммоларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. https://t.me/yosh_oil
«Ҳар бир инсон эътиборимизда» Ўзбекистон Республикаси «Ёш оила» илмий маркази ташаббуси билан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида ногиронлиги бўлган фуқаролар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад — ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга манзилли ва амалий ёрдам кўрсатишдан иборат. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси «Ёш оила» илмий маркази директори М. Б. Исаев, «Ёш оила» илмий маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи К. Т. Расулова ҳамда Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги вакиллари иштирок этдилар. https://t.me/yosh_oil
ҚАЙНОНАНГ ҲАМ ОНАДИР... Келинлик вазифасини адо этишни истамаётган келинларга Қайнона ҳам онадир, қайнота ҳам отадир, Кипригингда нам кўрса, бағрига тиғ ботадир. Орага низо солиб ажратганинг хатодир, Қайнонанг ҳам онадир, қайнотанг ҳам отадир. Энг ширин орзу-ўйда борин бахш этиб яшаб, Кўнгил кенгликларида зорин нақш этиб яшаб, Бахтингни бино этган Ҳумо қушларинг ўшал- Қайнонанг ҳам онадир, қайнотанг ҳам отадир. Яхши хотин қилмагай ёрининг юзин қаро, Ота-она, эл-у, хеш олдида дилин яро, Ўғлидан воз кечолмай паришон, мотамсаро- Қайнонанг ҳам онадир, қайнотанг ҳам отадир. Сен келдингу, тинч уйда ғала-ғовур бошланди, Этдан тирноқ айрилиб, сирни совур бошланди. Жондай жигарбандларда кўнгил қолур бошланди, Қайнонанг ҳам онадир, қайнотанг ҳам отадир. Наслингдан қайтмасайди бу қадар кўрнамаклик, Шайтонга эргашма, қўй, бу дамларинг қимматли, Бошингга тушмай бўлгил, хизматида, ҳурматли- Қайнонанг ҳам онадир, қайнотанг ҳам отадир. ©Мақсуда Каримова
без подписи
без подписи