YURISTKADRRU
СтатистикаКанал по трудовому праву и кадровому делопроизводству Узбекистана На вопросы отвечает юрист, адвокат, эксперт НОУ "Юрист и Кадр" Хумоюн Сойипов Для связи @Khusniddinogli
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 4
- Всего постов
- 22
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Право
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 115
- 1/48двое суток
- 131
- 1/72трое суток
- 142
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
АДОЛАТ ТАНТАНАСИ Даъвогар П.Д.нинг жавобгар МЧЖга нисбатан буйруқни ғайриқонуний деб топиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва компенсация, шунингдек, маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судида кўриб чиқилиб, даъво талаблари рад этилган. Суд қароридан норози бўлган даъвогарнинг апелляция шикояти Андижон вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилди. Суд ажримига мувофиқ, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогар П.Д. ишга тикланди. Шунингдек, жавобгардан даъвогар П.Д. фойдасига 28 394 202 сўм иш ҳақи, 151 056 840 сўм компенсация, 2 500 000 сўм маънавий зарар ҳамда давлат фойдасига 8 826 041 сўм давлат божи ундирилиши белгиланди. Адвокат Муҳаммадамин Каримжонов мазкур суд иши юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди Каналга уланиш: @andijonviloyatisudlari
📣 O‘zbekiston yuristlar assotsiatsiyasining rasmiy ijtimoiy tarmoqlari (Uzbekistan Lawyers Association — ULA) ⚖️ O'zbekiston yuristlar assotsiatsiyasi mamlakat yuridik hamjamiyatini birlashtiradi va quyidagi yo'nalishlarda faoliyat olib boradi: 🎓 Yuristlarning ta'lim olishi va malaka oshirishi; 🤝 Tajriba almashish va hamkorlik; 💼 Yurist kasbi nufuzini mustahkamlash; 🌐 Yuristlarning onlayn bazasini shakllantirish; ⚖️ Aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj toifasi uchun bepul yuridik yordam ko'rsatish. Hurmatli do‘stlar! Endilikda Assotsiatsiyamiz faoliyati, yangiliklar, tadbirlar hamda foydali huquqiy ma’lumotlardan rasmiy ijtimoiy tarmoqlarimiz orqali xabardor bo‘lib borishingiz mumkin. 📱 Telegram 👉https://t.me/ULA_Officiall 👉https://t.me/ULAru_Officiall 📱 Instagram 👉https://www.instagram.com/ula_lawyers 📱 Facebook 👉https://www.facebook.com/share/1BtZjxj6Pw/ 📱 YouTube 👉https://www.youtube.com/@ULA_official2025 📱 LinkedIn 👉https://www.linkedin.com/in/uzbekistan-lawyers-association-0937a639a 📌 Obuna bo‘ling, ulashing va huquqiy yangiliklardan doimo xabardor bo‘ling!
📢 QQSning soddalashtirilgan tartibi bo'yicha hisobot shakli tanlashda e'tibor bering! my.soliq.uz portalida (Электрон шакллар bo'limida) yangi hisob-kitob shakli paydo bo'ldi: 🔹 Kod: 10005_11 🔹 Nomi: "Qo‘shilgan qiymat solig‘ining soddalashtirilgan tartibi bo‘yicha hisob-kitob shakli" 🔹 Amal qilish davri: 01.07.2026 dan boshlab Bu shakl kimlar uchun? 6% lik soddalashtirilgan QQS rejimini tanlagan tadbirkorlar (umumiy ovqatlanish, savdo va xizmat ko'rsatish sohalari) endi standart 12% lik QQS hisob-kitobi o'rniga aynan shu yangi shaklda hisobot topshiradilar. 📌 Eslatma: — Bu rejimda QQS — 6%, foyda solig'i — 0% , lekin qabul qilib olinuvchi QQS hisobga olinmaydi. Shaklga o'tish avtomatik: agar siz oldin soddalashtirilgan rejimga ariza bergan bo'lsangiz, endi hisobotni shu yangi shakl orqali topshirasiz! 👉🏻@yuristkadr_moliyasi
ДАДАЖОНИМ, КАДРОВИК ТЎҒРИ ЙЎЛ ТУТГАН! Оиламизни таниганлар биладики, Дадам узоқ йиллар давомида самарали тарзда ички ишлар ходими сифатида фаолият юритган. Ҳозир нафақада. Бошқа ташкилотга ишга кириб, директор ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда. Кеча уйга келиб, уйдагилардан, жумладан Дадамдан хабар олсам, Онам: "Дадангни ташкилоти унга таътил бериб юборибди, шунга озроқ жаҳли чиққан" деди. Биз иш берувчиларга: "ходимларингизга таътил берингиз, улар дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаши шарт, ходимларга таътил бермаслик нафақат уларнинг иш самарадорлигига, балки саломатлиги ҳамда оиладаги осойишталигига ҳам таъсир ўтказади" деб, таъкидлаб келамиз. Шукур бўлсин, борган сари ўз ходимларига таътилларни ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда берадиган, таътил вақти ходимларни безовта қилмайдиган иш берувчилар кўпайиб бормоқда. ЛЕКИН, ходимлар орасида шундайлари ҳам борки, айрим сабабларга кўра таътилга чиқишни исташмайди. Бунга сабаб-баҳона эса минг ҳил: "расчётной пули кўпроқ чиқсин", "бир вақтда ҳам ойлик, ҳам таътил пулини олишни истайман", "кейинги иш йилида бирданига икки йиллик таътилни олишни истайман", "менга таътил керак эмас" дейишади улар. Ҳаттоки таътилга чиқмаслик учун раҳбарият номига аризалар, билдиргилар, тилхатлар ҳам ёзиб беришга, меҳнат шартномасига "таътилга чиқмаслик қоидасини" киритишларига ҳам тайёр улар. Демак, мазкур постда танганинг иккинчи томони — "умуман таътил олишни хоҳламайдиган ходимлар" ҳақида сўз юритамиз. Иш берувчилар ўз ходимларига таътил бермаслиги ёки ходим таътилга чиқишни истамаслиги амалдаги меҳнат қонунчилигига зид ҳисобланади (асос: МКнинг 22, 25, 216, 227, 228, 230-моддалари). Эътибор беринг, МКнинг 228-моддаси 1-қисмига кўра, меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади. Ушбу модданинг охирги қисмида эса: "жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин" деган қоида бор. Демак, таътиллар жадвали тарафлар учун мажбурий кучга эга, унга иш берувчи ҳам, ходим ҳам риоя этиши шарт. Шу билан бирга, таътиллар жадвалида кўрсатилган таътилдан фойдаланиш вақтини тарафлар ўз келишувига асосан бошқа вақтга кўчириши ҳам мумкин экан. ЛЕКИН, МКнинг 230-моддаси 1-қисмида қизиқ бир қоида ҳам бор. Унга кўра, "ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак". Яъни, агар ходимга таътиллар жадвалида кўрсатилган вақтда таътил берилмаган бўлса, шунингдек тарафлар уни бошқа вақтга кўчириш ҳақида келишган/келишмаганлигидан қатъий назар, ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътили ўша иш йили тугагунига қадар берилиши шарт экан. Бунда, ходим таътил олишга розими/норозими, бу умуман аҳамият касб этмайди. Агар иш йили тугаб бораётган ва ходимга ҳали таътил берилмаган бўлса, бунда раҳбарлар қуйидаги 3 ҳаракатни бажариши ёки буни назоратга олиши керак: 1) ходимни ҳар йилги меҳнат таътили бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиши (асос: МКнинг 228-моддаси 3-қисми); 2) ходимга таътил бериш ҳақида буйруқни қабул қилиши ва ходимга бундан хабар бериши (асос: МКнинг 18-моддаси 1-қисми); 3) ҳар йилги меҳнат таътили бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай таътил вақти учун ҳақ тўланишини таъминлаши (асос: МКнинг 233-моддаси 3-қисми). Ўртоқлар, демак иш тугагунига қадар барча ходимларга (ташқи ўриндошлар, ҳомиладор ходималар, масофавий ходимлар, уй ишчилари, хусусий ташкилотлар ходимлари, хуллас, барча-барча ходимларга) ҳар йилги меҳнат таътили берилиши шарт. Дадамиз кўп йиллар Ички ишлар органларида ишлаганлиги сабабли таътил нималигини деярли билмаган. Ушбу соҳадан пенсияга чиқиб, оддий ишга кирганларидан сўнг ҳам “эски одат бўйича” таътил олишни истамай қолган. Дадамнинг ташкилотига янги кадровик келганидан хабарим бор. Опанинг ишлаши жуда ҳам яхши, меҳнат қонунчилиги ҳамда кадрлар иш юритувидан яхшигина хабари борлигини мен 2-3 ҳолатда кузатдим. Дадажон, юқоридаги қонун нормаларига кўра, ташкилотингиз кадрлар бўйича ходими тўғри йўл тутган ҳамда юзага келиши мумкин бўлган юридик жавобгарликдан ташкилотни сақлаб қолган. Дам олиб туриш ҳам керак. Шу сабабли, жаҳлингиз чиқмасин☺️ Ушбу постни "умуман таътил олишни хоҳламайдиган ходимлар"га юбориб қўйинг! P.s. Мазкур пост ёзилишига сабабчи бўлиб қолган Дадамни дуо қилиб қўйсангиз! YURISTKADR адвокатлик фирмаси адвокати Хумоюн Сойипов 👉 @yuristkadr
#Тайинловлар Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ: Юлчиева Сохибахон Кодиржоновна - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилди; Таджибаева Раъно Эргашевна - судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди. Сайт I Telegram I Facebook
без подписи
Бизни дуо қилиб туринг! Зиёдилла укамизнинг раҳматли отаси иш жойидаги бахтсиз ходиса сабаб вафот этган. Марҳумнинг қарамоғида бўлган шахсларга ундирилиши лозим бўлган суммаларни ундириш учун ва яқинларининг тақдири учун Зиёдилла қарийб 2 йилдан бериб судма-суд юрибди. Ҳозирда ташкилотга H-1 далолатнома тузиш мажбуриятини юклатиш ва вазиятни ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса деб топиш ҳақида судга даъво киритган. Зиёдилла билан бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида шартнома туздим. Ва бу ишга қўшилдим. Энди судда (ФИБ Косон туманлараро судида) ҳақиқатни рўёбга чиқариш учун биргаликда курашяпмиз. Тўғри, иш берувчида ресурс катта, ходим эса кучсиз тараф, айниқса, у вафот этган бўлса. Лекин, ҚОНУН бор экан ва у ишлар экан, охиригача борамиз, адолат қарор топмагунча тўхташ йўқ. Бизни дуо қилиб туринг азизларим🤲 👉@yuristkadr
Ўзим ҳақимда 🔹Ҳурматли кузатувчилар, мен соғлигимни ва оиламни ўйлаб ҳамда давлат ташкилотларидаги иш режими (ёзилмаган қоидалар) сабаб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан ишдан бўшадим, кейинги фаолиятимни адвокатлик соҳасида давом эттирмоқчиман. 🔹Асосан меҳнат ҳуқуқига ихтисослашган адвокат бўлмоқчиман. 🔹Қуйидаги йўналишларга эътибор қаратаман: ✔️ходимларни бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклашга; ✔️иш берувчиларга меҳнат муносабатларига оид ҳужжатларини расмийлаштиришига ва меҳнат нормаларини ишлаб чиқишига; ✔️раҳбар ёки бухгалтерларни иш ҳақи билан боғлиқ нотўғри хулосаларга асосан жавобгар бўлиб қолмаслигига ёрдам бермоқчиман. 👉@Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi
Ажойиб янгилик! Меҳнат ҳуқуқи бўйича кўзга кўринган мутахассислардан бири Лазизбек Қаршиев ҳам адвокатлик йўлини танлади. Қайси соҳа бўйича деб ўйлайсиз? Тўппа-тўғри, Лазизбек меҳнат соҳасига ихтисослашган адвокатлар сафига қўшилмоқда. Биз кучаймоқдамиз дўстлар. 👉@yuristkadr
Oliy sudda mehnat nizolari bo‘yicha sudyalar uchun seminar boshlandi O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi rahbariyati tashabbusi bilan mehnat nizolarini ko‘rib chiqishga ixtisoslashgan sudyalar uchun tashkil etilgan seminarda ma’ruzachi sifatida ishtirok etdim. Tadbirni Oliy sud raisining o‘rinbosari Akram G‘ayratovich Shukurov ochib berdi. U so‘zida ixtisoslashgan sudyalar o‘z tajribalarini muntazam oshirib borishi, islohotlarni fuqarolar kundalik hayotlarida his qilishlari, o‘zgarishlarni keng ommaga yetkazish uchun zarur ishlarni amalga oshirish kerakligini ta’kidladi. Seminar 2026-yil 10–14-avgust kunlari oralig'ida davom etadi. Unda 82 nafar mehnat sudyasi malaka oshiradi. Bugun men olib borgan darsda sudyalar tomondan asosan, da’vo muddatini qo‘llash masalalari bo‘yicha savollar berildi. Tegishli xulosalarga kelindi. Shu o'rinda ma’ruzachi sifatida taklif qilgani uchun Oliy sud rahbariyatiga o‘z minnatdorligimni bildiraman. Miryoqub Raximov
#ҳамкорлар Навоийлик ҳамкоримиз Танишинг, Мухаммаджон Умрзоқов – Навоийлик адвокат укамиз. Меҳнат ҳуқуқи бўйича натижалари ажойиб. Яқинда ўзимизнинг ўқув марказимизда малака ҳам оширган. Мухаммаджон бундан буёғига меҳнат ҳуқуқи бўйича Навоийдаги ҳамкоримиз🤝 👉@yuristkadr
УНГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛГАН ҚАМОҚҚА ОЛИШ ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ БЕКОР ҚИЛИНДИ! И.С. Самарқандда жойлашган йирик ташкилотнинг бош юристи сифатида ўзига юклатилган вазифаларни аъло даражада бажариб келар эди. Унинг тарозу палласида оқ ҳар доим оқлигича, қора ҳар доим қоралигича бўлиб келар эди. Тушунган бўлсангиз, айрим қўш тирноқ ичидаги раҳбарлар бундай бош юристлар суймайди. Керак бўлса, бундайлардан нафратланишади. Сабаби бундай бош юристни "бўйинсундириб" бўлмайди, у орқали ғайриқонуний ишларни "қонунийлаштиришнинг" иложи йўқ. Охири, раҳбарият И.С. "ҳалақит бераётганлиги" учун уни ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Асоссиз бўшатилганлиги учун суд уни ишга тиклаб қўяди. Кейинчалик унга тўланиши лозим бўлган ойликлар кам тўлангани сабабли, И.С. яна бир фуқаролик ишида ютиб чиқади. Кетма-кет мағлуб бўлаётган ташкилот, "нима сабабдан ютказиб қўйдик?", "балки, хато биздадир?" деган саволларни ўзига бермай, И.С. устидан нима қилиб бўлса ҳам "ютиб чиқиш" мақсадида, прокуратурага мурожаат этади... Ўша ҳудудда жойлашган прокуратура эса асоссиз равишда дастлаб Жиноят кодексининг 6 та моддаси билан жиноят ишини қўзғатиб, суддан "қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш" ҳақида ажрим чиқаришга муваффақ бўлади. Якуний ҳужжат ҳисобланмиш айблов хулосасида эса ЖКнинг фақатгина 3 та моддаси қолдирилган эди. Тушуниб турганингиздек, дастлабки 6 та модда фақатгина И.С. га нисбатан "қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш" ҳақида ажрим учун керак бўлган эди, холос. Устозларимиз айтганича бор экан, терговнинг "ўйинлари" кўп экан, мен фақат меҳнат ҳуқуқи соҳасига иқтисослашганим учун терговчилар бу даражага боришидан бехабар эканман. Мендан қисқача изоҳ: "тергов жараёнида одамнинг ўзи, унинг тақдири, оилавий ҳолати, жиноят состави бор/йўқлиги, буларнинг барчаси бир тийин экан". Хуллас, И.С. 2 ой давомида қамоқда қолиб кетди. Асоссиз равишда! ЖПК хаққи-ҳурмати қамоқ эҳтиёт чораси асоссиз равишда қўлланилган эди. Минг шукурлар бўлсинки, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди раиси Мамадалиев Ўткир Абдуғаффарович бугунги бўлиб ўткан суд мажлисида "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини "гаров"га ўзгартирди. "Раис Ў.А.Мамадалиев ўзи табиатан шундай қатъиятли ва тартибли инсонми ёки бу сифатлар барча ЖИБ суди судьялари хосми?", буниси менга қоронғу. ЛЕКИН, бир нарсани аниқ айта оламан, ФИБ судларда ҳозиргача бўлган барча ишларимда мен бундай тарзда тартиб ва қатъият билан, шунингдек ҳар бир ариза ва илтимоснома юзасидан ўз фикрини бундай тарзда асосли ва теран баён этган судьяни ҳали кўрмадим (Азиз ФИБ суди судьялари бундай эътирофим учун мендан ҳафа бўлишмайди деган умиддаман😅) Раис Ў.А.Мамадалиевнинг яна бир одати дастлаб мени қаттиқ ўйлантирган бўлса-да, кейинчалик фикрлаб кўрсам ниҳоятда зўр амалиёт эканлигини тушуниб етдим. У киши процессда келтирилган ҳар бир илтимоснома юзасидан суд ажримларини бирдан ёзиб, кейин эса уни суд иштирокчилари ўқиб эшиттириб, кейин эса "дело"га қўшиб қўяр эканлар. Мен учун бу яхши янгилик бўлди. Мазкур жиноят ишидаги барча иштирокчиларнинг бир-бирига қарама-қарши фикр, тортишув, ариза ва илтимосномаларини шошмай, қонуний ва адолатли кўраётган жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди раиси Мамадалиев Ўткир Абдуғаффаровичга чуқур миннатдорчилик изҳор этамиз! P.s. И.С.нинг оила аъзолари ва яқинлари улкан сабр ва матонат кўрсатиб келишгани учун уларни олқишлаймиз! И.С.нинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб келаётган жами 5 та ҳимоячи-адвокатларга ташшакур айтиб қоламиз. Уларнинг ҳар бирини ўз ўрни ва қадри бор! Келажак Аллоҳникидир ва зафар, албатта, унинг даргоҳидан келади! YURISTKADR адвокатлик фирмаси адвокати Хумоюн Сойипов 👉 @yuristkadr
ЭЪЛОН ✅ Жорий йилнинг 8 август (шанба) куни Олий суд раиси ва ўринбосарлари, Судьялар олий кенгаши раиси ва ўринбосари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти судлари раислари, ўринбосарлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси (жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек уларнинг қонуний вакиллари) учун процессуал хусусиятга эга мурожаатларни қабул қилиш бўйича сайёр қабул ўтказилади. Сайёр қабул давомида суд ҳужжатлари устидан келтирилган процессуал шикоятлар ҳамда суд органлари ваколатига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади. 📌 Рўйхатдан ўтиш соат 9.00да, қабул соат 10:00да бошланади. 📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир темур шоҳ кўчаси, 107 уй, "Ўзэкспомарказ" МКК 🔂Қабулга келувчи шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта), вакиллардан эса ваколатини тасдиқловчи тегишли ҳужжат, шунингдек мурожаат мазмунига оид суд ҳужжатлари ҳамда бошқа тегишли материалларни ўзлари билан олиб келишлари сўралади. 🔂Мурожаатлар қабул қилиш ва кўриб чиқиш амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда белгиланган тартиб асосида амалга оширилади. ☎️Қўшимча маълумот учун телефон: 71 207-97-37. (с)Тошкент шаҳар суди
без подписи
#YURIST_MASLAHATI 🤔Qonun jinoyat sodir etishdan oldin o‘qilganida edi... Afsuski, hayotda bunday bo‘lmaydi. Ammo, qonunlarni bilish va tushunish hamisha ham oson bo'lmagan! 🛡"YURIST MASLAHATI" kanali – sizning huquqiy xavfsizlik qalqoningiz! BIZ BILAN SIZ: • ⚖️Qonunlar "o‘rmonida" adashmaysiz • 👮♂️Huquqlaringizni buzmasdan himoya qila olasiz • 🤝 Murakkab vaziyatlarda to‘g‘ri qaror qabul qilasiz Obuna bo‘ling va qonun bilan do‘stlashing! 👇 https://t.me/yurist_maslahati_one ✅Kanalimizda nimalarni topasiz: • Qonunlarning sodda tilda tushuntirilishi • Huquqiy muammolarni hal qilish bo‘yicha amaliy maslahatlar • Qonunchilik yangiliklari • Sud amaliyotini tahlil qilish • Tajribali yuristlardan savollaringizga javoblar "YURIST MASLAHATI"ga obuna bo‘ling va huquqiy yordamni to‘g‘ridan to'g'ri telefoningizdan oling! ✅Postning afzalliklari: • 💪Kanalning asosiy foydalari aniq va lo‘nda qilib ko‘rsatilgan. • 🎯 Heshteglar bilan postlarni topish yanada osonroq. 📱Kanalimizga obuna bo'ling: ➡️1️⃣YURIST MASLAHATI ➡️2️⃣Yurist maslahati(yuridik xizmatlar)
УНГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛГАН ҚАМОҚҚА ОЛИШ ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ БЕКОР ҚИЛИНДИ! И.С. Самарқандда жойлашган йирик ташкилотнинг бош юристи сифатида ўзига юклатилган вазифаларни аъло даражада бажариб келар эди. Унинг тарозу палласида оқ ҳар доим оқлигича, қора ҳар доим қоралигича бўлиб келар эди. Тушунган бўлсангиз, айрим қўш тирноқ ичидаги раҳбарлар бундай бош юристлар суймайди. Керак бўлса, бундайлардан нафратланишади. Сабаби бундай бош юристни "бўйинсундириб" бўлмайди, у орқали ғайриқонуний ишларни "қонунийлаштиришнинг" иложи йўқ. Охири, раҳбарият И.С. "ҳалақит бераётганлиги" учун уни ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Асоссиз бўшатилганлиги учун суд уни ишга тиклаб қўяди. Кейинчалик унга тўланиши лозим бўлган ойликлар кам тўлангани сабабли, И.С. яна бир фуқаролик ишида ютиб чиқади. Кетма-кет мағлуб бўлаётган ташкилот, "нима сабабдан ютказиб қўйдик?", "балки, хато биздадир?" деган саволларни ўзига бермай, И.С. устидан нима қилиб бўлса ҳам "ютиб чиқиш" мақсадида, прокуратурага мурожаат этади... Ўша ҳудудда жойлашган прокуратура эса асоссиз равишда дастлаб Жиноят кодексининг 6 та моддаси билан жиноят ишини қўзғатиб, суддан "қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш" ҳақида ажрим чиқаришга муваффақ бўлади. Якуний ҳужжат ҳисобланмиш айблов хулосасида эса ЖКнинг фақатгина 3 та моддаси қолдирилган эди. Тушуниб турганингиздек, дастлабки 6 та модда фақатгина И.С. га нисбатан "қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш" ҳақида ажрим учун керак бўлган эди, холос. Устозларимиз айтганича бор экан, терговнинг "ўйинлари" кўп экан, мен фақат меҳнат ҳуқуқи соҳасига иқтисослашганим учун терговчилар бу даражага боришидан бехабар эканман. Мендан қисқача изоҳ: "тергов жараёнида одамнинг ўзи, унинг тақдири, оилавий ҳолати, жиноят состави бор/йўқлиги, буларнинг барчаси бир тийин экан". Хуллас, И.С. 2 ой давомида қамоқда қолиб кетди. Асоссиз равишда! ЖПК хаққи-ҳурмати қамоқ эҳтиёт чораси асоссиз равишда қўлланилган эди. Минг шукурлар бўлсинки, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди раиси Мамадалиев Ўткир Абдуғаффарович бугунги бўлиб ўткан суд мажлисида "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини "гаров"га ўзгартирди. "Раис Ў.А.Мамадалиев ўзи табиатан шундай қатъиятли ва тартибли инсонми ёки бу сифатлар барча ЖИБ суди судьялари хосми?", буниси менга қоронғу. ЛЕКИН, бир нарсани аниқ айта оламан, ФИБ судларда ҳозиргача бўлган барча ишларимда мен бундай тарзда тартиб ва қатъият билан, шунингдек ҳар бир ариза ва илтимоснома юзасидан ўз фикрини бундай тарзда асосли ва теран баён этган судьяни ҳали кўрмадим (Азиз ФИБ суди судьялари бундай эътирофим учун мендан ҳафа бўлишмайди деган умиддаман😅) Раис Ў.А.Мамадалиевнинг яна бир одати дастлаб мени қаттиқ ўйлантирган бўлса-да, кейинчалик фикрлаб кўрсам ниҳоятда зўр амалиёт эканлигини тушуниб етдим. У киши процессда келтирилган ҳар бир илтимоснома юзасидан суд ажримларини бирдан ёзиб, кейин эса уни суд иштирокчилари ўқиб эшиттириб, кейин эса "дело"га қўшиб қўяр эканлар. Мен учун бу яхши янгилик бўлди. Мазкур жиноят ишидаги барча иштирокчиларнинг бир-бирига қарама-қарши фикр, тортишув, ариза ва илтимосномаларини шошмай, қонуний ва адолатли кўраётган жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди раиси Мамадалиев Ўткир Абдуғаффаровичга чуқур миннатдорчилик изҳор этамиз! P.s. И.С.нинг оила аъзолари ва яқинлари улкан сабр ва матонат кўрсатиб келишгани учун уларни олқишлаймиз! И.С.нинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб келаётган жами 5 та ҳимоячи-адвокатларга ташшакур айтиб қоламиз. Уларнинг ҳар бирини ўз ўрни ва қадри бор! Келажак Аллоҳникидир ва зафар, албатта, унинг даргоҳидан келади! YURISTKADR адвокатлик фирмаси адвокати Хумоюн Сойипов 👉 @yuristkadr
Эртага муҳим кун! Эртага давлат органлари кадрлар хизмати раҳбарлари иштирокида жуда муҳим семинар ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги (аввалги АРГОС) ва Олий суд ташаббуси билан ўтказиладиган бу тадбирдан мақсад давлат фуқаролик хизматида ортиқча меҳнат низоларининг олдини олишдир. Энг муҳим жойи, семинарда Олий суднинг меҳнат низоларига ихтисослашган судьялари иштироки ҳам кутилмоқда. Шундай экан, эртага шунчаки қуруқ гап-сўзлар эмас, бир-биридан қизиқ, ҳақиқий амалиёт ҳақида гаплашамиз. 👉@yuristkadr
Ҳудудлар бўйича меҳнат соҳасига ихтисослашган ҳамкор адвокатлар рўйҳатини тузамиз. Биласиз, биздаги адвокатлар асосан, меҳнат низоларига ихтисослашган. Меҳнат низоларига ихтисослашган судьялар йўлга қўйилганидан кейин биз шу йўлда яна бир қадам ташлашимиз керак деган фикрга келдик. Яъни, гап ҳудудлар бўйича меҳнат низоларига ихтисослашган ҳамкор адвокатларимиз рўйҳатини шакллантириш ҳақида кетяпти. Ҳозир ана шу рўйҳат устида ишлаяпмиз. Орада бирин-кетин ҳудудлар бўйича ҳамкор адвокатларимиз ҳақида эълон беравераман. 👉@yuristkadr
Ишбай ҳақ тўлаш 🔹Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг оммабоп ва адолатли усулларидан бири бу ишбай усулидир. ‼️Ишбай усулни белгилашда меҳнат шартномада қуйидагиларга эътибор қаратишни керак бўлади: ✅ иш ҳақи миқдорини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги (агар бажарилган иш кам бўлса, тўлашда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин); ✅ бажарилган ишни қабул қилиб олиш учун ҳисоблаш кўрсаткичларини (дона, та, кг, метр ва бошқа) аниқ кўрсатиш; ✅ бажарилиши керак бўлган иш корхонада белгиланган ва нормал иш вақтида бажарилиши керак (иш вақтидан ташқари ишни аниқлаш учун муҳим); ✅ бажариладиган ишни фақат ходимнинг якка ўзи бажарадиган иш бўлиши керак (жамоавий бажарилган ишда ходимнинг ҳиссасини аниқлашда муаммо бўлади). 👉@Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi
Нега судьялар кўп саёҳат(сафар) қилишлари керак? Исломда саёҳат шунчаки ҳордиқ чиқариш учун йўлга отланиш эмас. У илм олиш, Аллоҳнинг қудратини мушоҳада қилиш, тафаккур қилиш ва инсоннинг дунёқарашини кенгайтиришнинг билан бирга ибодат ҳамдир. Айрим инсонлар борки, саёҳатни дам олиш деб тушунади. Аммо муқаддас динимизда саёҳатнинг маънавий аҳамияти жуда катта. Қуръони Каримда ҳам инсонларга ер юзида саёҳат қилиш бир неча бор буюрилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам "Сафар қилинглар, саломат бўласиз", деб марҳамат қилганлар. Ислом тарихида буюк муҳаддислар битта ҳадисни эшитиш учун юзлаб, ҳатто минглаб чақирим масофани босиб ўтганлар. Имом Бухорий ҳазратлари ёшликлариданоқ Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Шом ва Мисрга сафар қилиб, юз минглаб ҳадисларни тўплаганлар. Агар улар сафар қилмаганларида, бугун бизгача етиб келган улкан илм мероси ҳам бўлмас эди. Саёҳат давомида янги халқлар, янги маданиятлар, янги урф-одатлар билан танишган инсон бошқаларга нисбатан бағрикенгроқ бўлади. У ўзининг билганлари қанчалик оз эканини ҳис қилади. Бугунги кунда ҳам муваффақиятли инсонларнинг аксарияти кўп сафар қилади. Улар турли мамлакатларнинг тажрибасини ўрганади, янги ғоялар олади, фикрлаш доирасини кенгайтиради. Бир мамлакатда оддий ҳисобланган ечим бошқа мамлакат учун катта янгилик бўлиши мумкин. Шу маънода мамлакатимизда фаолият олиб бораётган судьяларнинг саёҳат (сафар) қилишларига тўсқинлик қилаётган айрим инсонлар ўз ҳаракатларининг оқибатларини тафаккур қилишлари лозим бўлади.