tgindex
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz

Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz

Статистика

🇺🇿🔞ТВда кўрсатмайдиган ва газеталар айтмайдиган Ўзбекистондаги ва Жахондаги янгиликларни ёритиб борамиз! 📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? ✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot 📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
201
Всего постов
228
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Развлечения (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
49 761
−530 за 6 дн.
Сутки
−264
−0,53%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
423
40 постов
Вовлечённость
0,9%
к подписчикам
Постов в день
28,7
всего 228
Упоминаний
3
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
256
1/48двое суток
293
1/72трое суток
316

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 🇦🇷 Миллиардерлар апокалипсис эҳтимолига қарши ўзларига бошпаналар қуришда давом этмоқда — Аргентинада 32 000 гектарлик ранчо барпо этиляпти: ҳажми учта Парижга тенг ва ўзининг интернетига эга. У ерда аллақачон уйлар, қуёш панеллари ва учиш-қўниш йўлаги бор. Лойиҳага 10 миллион доллар сармоя киритилган, серверлар ишдан чиққан тақдирда эса сунъий интеллект моделларини компьютерга юклаб олиб, ўз интернетларини яратишмоқда. Лойиҳага бошқа ўта бойлар ҳам қўшилишни исташмоқда, бироқ у ерга фақат таниш-билишчилик орқали кириш мумкин. Шунчаки пул билан киритишмайди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...

  • Раҳмон ўзбекзабон аҳоли учун ўзбекча мактаблар қуришни буюрди Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Турсунзода шаҳрига амалий ташрифи давомида таълим соҳасидаги республика ва шаҳар органларининг масъул вакилларига Турсунзода шаҳрининг ўзбекзабон аҳолиси учун ўзбек тилида таълим берадиган таълим муассасаларини қуриш ҳамда уларни она тилидаги дарсликлар ва бошқа ўқув материаллари билан таъминлаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда “Ховар” хабар берди. Раҳмон Турсунзода шаҳридаги 21-сонли умумий ўрта таълим муассасасининг очилиш маросимида бажарилган қурилиш ишлари сифатини юқори баҳолаган ҳамда масъул шахслар ва педагогларни таълим ва тарбия даражаси ва сифатини оширишда янада катта масъулият кўрсатишга чақирган. Раҳмоннинг Турсунзода шаҳрига амалий ташрифи давомида жами 60 та объект, жумладан, икки сменада 18 200 ўқувчига мўлжалланган 20 та умумтаълим муассасаси, 950 бола учун 5 та хусусий мактабгача таълим муассасаси, 4 та саноат корхонаси, 1 та туризм объекти, 5 та хизмат кўрсатиш объекти, 6 та спорт майдончаси, умумий сиғими 5 300 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган 3 та замонавий совутгич мажмуаси, 9 та кўп қаватли турар жой биноси, маъмурий ва маданий бинолар, Давлат байроғи майдони ва Маданият ва ҳордиқ парки фойдаланишга топширилган.  Маълумотларга кўра, ҳозирда Турсунзода шаҳрида 132 та умумтаълим муассасаси фаолият юритмоқда, уларда 78 863 нафардан ортиқ ўқувчи таълим ва тарбия олмоқда. Қайд этилишича, Тожикистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриш доирасида Турсунзода шаҳрида 24 та таълим муассасасини қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар улардан умумий сиғими 8 185 ўринли 19 та ўқув биноси фойдаланишга топшириб бўлинган. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

  • 🇺🇸🇮🇱 Трамп Нетаняхуни қўллаб-қувватлашга иккиланмоқда Доналд Трамп Исроилдаги сайловлар олдидан Нетаняхуни очиқчасига қўллаб-қувватлашдан ҳозирча тийилмоқда. Оқ уйнинг бундай эҳтиёткорлигига Исроил Бош вазирининг заиф электорат кўрсаткичлари асосий сабаб бўлган. Лидерларнинг яқиндаги учрашуви чоғида АҚШ президенти Нетаняхунинг социологик сўровномалардаги мавқейи билан бевосита қизиққан. Исроил етакчиси жавоб беришга иккаланиб қолган. Сиёсатчилар ўртасида яқин ва ишончли алоқалар сақланиб қолаётганига қарамай, Трамп исроиллик ҳамкасби фойдасига очиқ баёнот беришга шошилмаяпти. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...

  • 🇺🇸🇮🇱 Доим исроилпараст бўлган Ҳакаби асли америкалик оилаларга қилинган ҳужумдан сўнг исроилликларни “террорчи” деб атади АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Ҳакаби Қусра қишлоғида фаластин-америкалик оилаларини қамал қилган исроилликларни даҳшатли террорчилик ҳаракатини содир этаётган “террорчилар” деб атаган. Қамал (тахминан 9-августдан бери) ўз ичига ёш болаларни ҳам олган 15 га яқин фаластинликни қопқонда қолдирган. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...

  • 🇷🇺🇺🇦🇪🇺 Путиннинг кутилмаганда янги иттифоқчиси пайдо бўлди: Европада иссиқлик ва қурғоқчилик - Newsweek Европадаги ғайритабиий иссиқлик ва қурғоқчилик Украинанинг муқобил экспорт йўлларини, жумладан, Дунай дарёсини мураккаблаштирди ва шу билан Россиянинг фойдасига ўйнамоқда. Сув сатҳининг пастлиги сабабли, Қора денгиз портларига қилинган ҳужумлардан сўнг Украина дон экспорти учун фойдаланадиган Дунай дарёси қисман кемалар қатнови учун яроқсиз ҳолга келди. Шу билан бирга, Россия Украина портлари ва транспорт инфратузилмасига ҳужумларни кучайтирмоқда. Сув сатҳининг пастлиги Руминияда электр энергияси ишлаб чиқаришга ҳам таъсир кўрсатди, уларнинг бир қисми Украинага етказиб берилаётганди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...

  • Сурхондарёда электр таъминоти тўлиқ тикланди – Энергетика вазирлиги Марказий Осиёда блэкаут. Нима бўлди? Аввалроқ, Марказий Осиё ягона энергетика тизимида аварияли ҳолат юзага келгани, оқибатда Ўзбекистон, хусусан, Сурхондарё вилояти ва қўшни давлатларнинг электр таъминотида узилишлар кузатилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолатдан сўнг Сурхондарёда электр таъминоти тўлиқ тикланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Вазирликка кўра, йирик энергетика тизимларида айрим электр станциялари ёки электр узатиш тармоқларининг авариявий ўчиши оқибатида тизимдаги ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги мувозанат бузилиши, хусусан, электр частотасининг пасайиши юзага келиши мумкин. Бундай вазиятда зарур чоралар ўз вақтида кўрилмаса, авария бир ҳудуддан бошқа ҳудудларга тарқалиб, кенг кўламли узилишларга, ҳатто тизимли авария – блекаутга олиб келиши мумкин. Шундай ҳолатларда аварияга қарши автоматика тизимлари энерготизимни ҳимоя қилишда муҳим ҳисобланади.  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” компаниясининг электр тармоқлари ва подстанцияларида аварияга қарши автоматика тизимларининг ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри ишлаши натижасида авариянинг республика энерготизимида кенгайиб кетишининг олди олинган. “Бундан ташқари, энерготизимда авария оқибатида қисқа вақт ичида йўқолган қувватнинг ўрнини тўлдиришда энергия сақлаш тизимларидаги (БЕСС) захира энергияни тармоққа тезкор узатиш муҳим роль ўйнади. Жумладан, энергия сақлаш тизимлари зарур пайтда энергияни тармоққа жуда қисқа вақт ичида бериш имконини таъминлади. Бу эса тизимдаги қувват мувозанатини тиклаш ва частотанинг кескин пасайишининг олдини олишга хизмат қилди”, дейилади хабарда. Билдирилишича, агар йўқолган қувватни фақат электр станцияларни ишга тушириш орқали қоплашга тўғри келганида, бу жараён кўпроқ вақт талаб қилган бўлар эди. Шу нуқтаи назардан, энерготизимда энергия сақлаш технологияларининг жорий этилиши нафақат электр энергиясини сақлаш, балки авариявий ҳолатларда тизим барқарорлигини таъминлаш воситаси сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Сурхондарё вилоятининг электр таъминоти асосан иккита 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи орқали таъминланади. Уларнинг бири қўшни давлат ҳудудидан, иккинчиси эса Қашқадарё вилояти ҳудудидан электр энергиясини етказиб беради. Авария вақтида ушбу икки тармоқдан бирида режали таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган. Шу сабабли қўшни давлат томонидан электр энергияси келадиган тармоқда узилиш юзага келиши вилоят электр таъминотини қисқа вақт ичида тўлиқ қайта тиклаш имконини чеклаган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида режали таъмирлашда бўлган 500 кВли электр узатиш тармоғи хавфсизлик талабларига мувофиқ ишга тайёр ҳолатга келтирилиб, қайта ишга туширилган. Бунинг натижасида Сурхондарё вилоятида электр таъминоти босқичма-босқич тўлиқ тикланган. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

  • Марказий Осиёда блэкаут. Нима бўлди? Бугун, 14 август куни Марказий Осиёнинг тўртта мамлакатида – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда кенг кўламли электр энергияси узилишлари юз берди. Қозоғистон Олмаота шаҳри ва Олмаота вилоятининг 10 та туманида қисман блэкаут KEGOC компаниясига тегишли бўлган 500 кВли Л-5400, Л-5300 ва Л-5320 учта юқори волтли электр узатиш тармоғининг авариявий ўчишидан сўнг содир бўлди. Бу ҳақда “Алатау Жарық Компаниясы” хабар берди. Компания маълумотларига кўра, авария маҳаллий вақт билан соат 14:38 да юз берган. Тармоқлар ўчганидан сўнг “Алатау Жарық Компаниясы” тармоқларида автоматик аварияга қарши тизим ишга тушган, натижада истеъмолчиларнинг бир қисми чироқсиз қолган. Ўчирилган юклама ҳажми тахминан 300 МВтни ташкил этган. Қозоғистон Энергетика вазирлиги мамлакатдаги электр узилишларини Марказий Осиё энергетика тизими томонидан электр энергияси оқимининг кескин ўзгариши билан изоҳлаган. “Натижада аварияга қарши тизим ишга тушди ва бу Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида бир қатор электр энергияси истеъмолчиларининг узилиб қолишига олиб келди”, дейилади хабарда. Ҳозирда тизим оператори “KEGOC” АЖ томонидан зарур қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Баъзи ҳудудларда электр таъминоти аллақачон тикланган. Қирғизистон Бишкек аҳолиси ҳам электр энергиясидаги узилишлар ҳақида хабар берди. Қирғизистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 14 август куни соат 15:34 да Қозоғистондаги юқори волтли тармоқда ташқи ўчиш содир бўлгач, мамлакат энергетика тизими вақтинчалик изоляция қилинган режимда ишлашга ўтган. “Узилиш Қозоғистон энергетика тизимининг шимолий ва жанубий қисмларини боғлайдиган тармоқда содир бўлди. Натижада Марказий Осиё бирлашган энергетика тизими изоляция қилинган энергетика тугунига ажралиб чиқди, автоматик тизим эса ускуналарни сақлаб қолиш учун регламентга мувофиқ ишга тушди”, дейилади хабарда. Тожикистон Тожикистон ОАВлари хабар беришича, маҳаллий вақт билан соат 15:15 ларда Душанбе, Кўлоб, Хўжанд, Ваҳдат, Норак, Ҳисор, Шаҳринав, Бобожон Ғафуров тумани, Роғун ва бир қатор бошқа ҳудудлар аҳолиси электр энергияси ўчирилганини маълум қилган. Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги содир бўлган воқеанинг аниқ сабаби ҳозирча аниқланмаганини билдирган. Бир вақтнинг ўзида Энергетика вазирлиги кенг кўламли узилишга гўёки “Норак” ГЭСдаги авария сабаб бўлгани ҳақида тарқалган маълумотларни рад этган. “Норак” ГЭСда гўёки содир бўлган авария ҳақидаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас”, дейилади идора хабарида. Ўзбекистон Ўзбекистонда узилишлар, асосан, Сурхондарё вилоятига таъсир кўрсатган. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги қўшни давлат энергетика тизимидаги авария Марказий Осиё энергетика тизимига таъсир кўрсатганини, оқибатда минтақанинг ягона энергетика тизими ишида узилиш юз берганини маълум қилган. Ҳозирда мутахассислар содир бўлган воқеанинг сабабларини аниқламоқда ва оқибатларини бартараф этмоқда. Истеъмолчиларни электр билан таъминлаш босқичма-босқич тикланмоқда, тармоқларга кучланиш кетма-кет берилмоқда. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

  • Японияда рекорд даражада ёмғир ёғиб, камида 8 киши ҳалок бўлди Япониянинг шарқий ҳудудларида кузатилган мисли кўрилмаган кучли ёмғир оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди. Табиий офат Чиба префектурасида электр таъминотининг узилишига, транспорт қатновининг издан чиқишига ва минглаб одамларнинг аэропортда қолиб кетишига сабаб бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Қайд этилишича, Чиба префектурасида кеча, 13 август куни тушдан кейин бир соатда 100 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёғган. Бу август ойидаги ўртача кўрсаткичдан қарийб уч баравар кўп бўлиб, мамлакатда қайд этилган энг юқори ёғингарчилик ҳажми сифатида баҳоланган. 20 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган. Маҳаллий ҳукуматлар энг юқори бешинчи даражадаги фавқулодда огоҳлантиришни эълон қилган. 100 мингдан ортиқ хонадон аҳолисига эвакуация қилиш тавсия этилган. Кучли ёмғир кўчкиларга сабаб бўлган, айрим темир йўл қатновлари ва автомобиль йўллари вақтинча ёпилган. Ҳалок бўлганлар орасида сув босган йўлда автомобили ичида қолиб кетган аёл ҳам бор. Яна икки киши кўчада йиқилиб, кейинчалик вафот этган. Ёмғир оқибатида Токиодаги Нарита аэропортида ҳам минглаб йўловчилар қолиб кетган. Қарийб 1 800 киши Чиба префектураси ҳукумат биносида тунган. Аэропорт маъмурияти жума куни барча рейслар жадвал бўйича амалга оширилишини билдирган, бироқ айрим рейсларда кечикишлар кутилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япониянинг жанубий Окинава префектурасига “Дельфин” тайфуни етиб келиши оқибатида 6 киши жароҳатлангани, 50 мингдан ортиқ хонадон ва бино электр таъминотидан узилгани ҳақида хабар берилган эди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

  • Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар сони маълум бўлди Миграция агентлиги маълумотларига кўра, ҳозирги кунда 40 га яқин давлатда тахминан 1,4 млн нафар ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг Жисмоний шахсларнинг валюта операциялари шарҳида келтирилган. Шарҳда келтирилишича, жорий йилнинг январь-июнь ойларида чет элдан Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга (1,1 млрд долл) кўпайиб, 9,3 млрд долларни ташкил қилган. Ҳисобот даврида жисмоний шахсларга келиб тушган маблағларнинг 4,3 млрд доллари (46,7 фоизи) анъанавий халқаро пул ўтказма тизимлари орқали (2025 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 0,3 фоиз), 4,8 млрд доллари (51,7 фоизи) хориждан жисмоний шахсларнинг банк карталарига тўғридан тўғри – P2P ўтказмалар орқали (ўсиш 32 фоиз) ҳамда 142 млн доллари (1,6 фоизи) банк ўтказмаси – SWIFT орқали (камайиш 43 фоиз) амалга оширилган. Ўзбекистонликлар энг кўп ишлашга бораётган давлатлар: Шу билан бирга, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантларининг 398,9 минг нафари (28,6 фоиз) хотин-қизларни ва 402,1 минг нафари (28,9 фоиз) ёшларни ташкил этади. МДҲ давлатларининг улуши 29 фоизга камайиб, Европа минтақасида 42 фоизга, Шарқий Осиё минтақасида 26 фоизга ортган. Миграция агентлигининг маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг ташкилий ташқи меҳнат миграцияси бўйича 23 та давлат билан 48 та, шундан, 2025-2026 йилларда 14 та давлат билан 18 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳамкорлик келишувлари тузилган, 36 та давлатнинг 325 дан ортиқ йирик иш берувчилари ва рекрутинг компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Германия, Британия, Италия, Испания, Швеция, Франция, Болгария, Руминия, Словакия, Словения, Сербия, АҚШ ва Япония истиқболли ҳамкорлар сафидан ўрин олмоқда. Шундан, АҚШ, Италия, Швеция, Франция ва Словения давлатлари янги йўналиш сифатида қўшилган. Юқорида қайд этилган мамлакатлар билан ҳамкорлик доирасида ишчи кучини савдо ва хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, саноат ва ишлаб чиқариш, қурилиш, пайвандлаш ва металлга ишлов бериш, ёғочни қайта ишлаш, нефть-газ ва кончилик соҳаларига жалб қилиш назарда тутилган. Жорий йилда 124,5 минг фуқаро хорижда юқори даромадли ишларга жойлаштирилган. Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро мигрант ишчилар бўйича мавжуд энг сўнгги маълумотларига кўра, 2022 йилда бутун дунё бўйича 167,7 миллион мигрант меҳнат бозорида иштирок этгани, уларнинг 68,4 фоизи юқори даромадли мамлакатларда бандлигини қайд этилган. Мигрантларнинг 68,4 фоизи хизматлар, 24,3 фоизи саноат ва 7,4 фоизи қишлоқ хўжалигида ишлайди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияга ишлашга кетаётган ўзбекистонликлар сони камайгани ҳақида хабар берилган эди. Шу билан бирга, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон фуқаролари Россияга ишлаш мақсадида энг кўп кирган мигрантлар бўлган. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

  • Бугун Телеграм 13 ёшга тўлди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...

  • Альварес “Барселона”га ўтишни хоҳлагани учун жамоадошларидан узр сўради Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес жамоадан кетиш истагини билдиргани учун жамоадошларидан узр сўради. Бу ҳақда “Cadena SER” нашри хабар берди. Манбага кўра, аргентиналик футболчи “Барселона”нинг қизиқиши фонида клубдан кетиш ниятини маълум қилгани хато бўлганини тан олган. Хабарларга кўра, Альварес жамоадошлари билан суҳбатда ҳам мазмунан, ҳам шаклан хато қилганини тан олган ва “Атлетико”га садоқати биринчи ўринда туришини таъкидлаган. Нашрнинг ёзишича, ҳужумчи “Барселона” билан узоқ давом этган музокаралар фонида вазиятни қабул қила бошлаган. Қайд этилишича, Альвареснинг мазкур баёноти “Атлетико Мадрид” “Барселона” билан музокара олиб боришдан бош тортган тақдирда, футболчи томонидан эҳтимолий норозилик ёки зиддият юзага келишининг олдини олади. Бироқ бу Альварес Мадрид клубини тарк этиш истагидан бутунлай воз кечганини англатмайди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хулиан Альварес “Барселона” ўтиш истаги сабаб “Атлетико Мадрид” раҳбариятига клубда бошқа ўйнай олмаслиги айтгани ҳақида хабар берилганди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

  • “Сити” Энцо Фернандес учун расмий таклиф жўнатди Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандес учун “Челси”га расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда журналист Николо Скира маълум қилди. Журналистнинг сўзларига кўра, “Манчестер Сити” Энцо Фернандес учун “Челси”га 120 миллион евро таклиф қилган. Лондон клуби эса футболчи учун 140 миллион евро талаб қилмоқда. Томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда. 2025-2026 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумида 25 ёшли Энцо Фернандес 36 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида 10 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма қайд этди. Фернандес Аргентина терма жамоаси сафида 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. У турнирда 7 та учрашув ўтказиб, 2 та голни ўз ҳисобига расмийлаштирди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

  • Россия Украинанинг Қора денгиз бўйича сулҳ таклифини рад этди Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украина билан Қора денгизда ўзаро сулҳ тузиш учун асос кўрмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Мария Захарова баёнот берди. Захарова Туркиянинг Қора денгизда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги таклифига изоҳ берар экан, Россия фуқаролик кемаларига қарши Украина дронлари ҳужумлари давом этаётганини айтиб ўтган. “Вазият яхшиланиши учун ҳеч қандай шарт-шароит кўрмаяпмиз. Шу сабабли Киев режимига вақтинчалик нафас ростлаш имконини берадиган ярим чоралар учун ҳам асос йўқ”, деган у. Маълумот учун, жорий йилнинг 8 август куни Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Россия ва Украинани Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш механизмини яратишга чақирганди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россияга Қора денгиздаги фуқаролик объектларига зарба беришни ўзаро тўхтатиш таклифини юборгани ҳақида хабар берилган эди. Манбаларга кўра, Киев ушбу таклифни воситачи орқали Москвага етказган, бироқ жавоб олмаган. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

  • 🇨🇳 Хитой шунчалик кўп автомобил экспорт қилмоқдаки, дунёда уларни ташиш учун кемалар етишмаяпти - The Wall Street Journal Хитой 2026-йилга келиб 10 миллионгача автомобил экспорт қилиши мумкин. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...

  • 🇹🇷🇷🇺 Туркиянинг Синоп шаҳрида эркак Қора денгиздан ракетага ўхшаш занглаган объектни топиб олди. Тахминларга кўра, бу Россиянинг Пансир-С1 ҳаво мудофаа тизимида қўлланиладиган зенит-ракетадир. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...

  • Мисрдаги савдо марказида портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор Кеча, 13 август куни Мисрнинг Янги Қоҳира шаҳридаги савдо марказида гелий баллони портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “The National News“ хабар берди. Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ҳодиса Arabella Plaza савдо марказида юз берган. Миср Ички ишлар вазирлигига кўра, портлаш савдо марказининг биринчи қаватида жойлашган совғалар дўконидаги гелий баллонида содир бўлган. Портлаш оқибатида дўкон ичида кичик ёнғин келиб чиққан, бироқ у тез орада назорат остига олинган. Шунингдек, портлаш ва ёнғин оқибатида яқин атрофдаги айрим дўконларнинг фасад қисми зарар кўрган. Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, воқеа жойига 8 та тез ёрдам машинаси юборилган. Жароҳатланганларнинг 11 нафари New Cairo Specialized Hospital шифохонасига, яна олти нафари эса яқин атрофдаги тиббиёт муассасаларига олиб кетилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг барчасига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилаётганини ва аҳволи доимий назорат қилинаётганини билдирган. Шунингдек, яқин ҳудуддаги шифохоналарда юқори тайёргарлик режими жорий этилган. Эслатиб ўтамиз, Италиянинг Рим шаҳри жануби-шарқидаги Коллеферро яқинида жойлашган ўқ-дорилар заводида кеча, 13 август куни кучли портлаш содир бўлган эди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

  • 🇬🇧 Британиянинг эко-болиди 654 км/соат тезликка эришиб, водородли автомобиллар учун янги тезлик рекордини ўрнатди. JCB Hydromax фақат буғ чиқарадиган 1600 от кучига эга иккита двигател билан жиҳозланган. Унинг натижаси аввалги рекордчи — водородли BMW H2R кўрсаткичидан икки баравардан ҳам ошиб кетди. Қизиғи шундаки, болидни 64 ёшли Энди Грин бошқарган. Айнан у 1997-йилда ThrustSSC реактив автомобилини ақлдан оздирадиган 1228 км/соат тезликкача чиқариб, қуруқликдаги мутлақ тезлик рекордини ўрнатган эди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...

  • Руминиядаги ягона АЭС ҳам ўчирилди Руминия Дунай дарёсидаги сув сатҳининг рекорд даражада пасайиши сабаб мамлакатдаги ягона атом электр станцияси – “Чернаводэ” АЭСнинг сўнгги ишлаётган реакторини ҳам тўхтатди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди. Маълум қилинишича, Дунай суви станция реакторларини совитишда фойдаланилади. Қурғоқчилик оқибатида дарёдаги сув ҳажми кескин камайгани сабаб июль охирида биринчи реактор, кеча, 13 август куни эса иккинчи реактор ҳам ўчирилган. Уни камида кейинги 10 кун ичида қайта ишга тушириш режалаштирилмаган. Ҳар бири 706 мегаватт қувватга эга бўлган икки реактор Руминия электр энергияси ишлаб чиқаришининг қарийб 20 фоизини таъминлаб келган. Вазият ортидан мамлакат август ойи давомида энергетик фавқулодда ҳолат эълон қилиб, аҳоли ва корхоналарни электр истеъмолини камайтиришга чақирган. Реакторларнинг тўхташи қўшни Молдова учун ҳам муаммоларни кучайтирмоқда. Мамлакат электр энергияси танқислигининг 60 фоизигача бўлган қисмини Руминиядан импорт қилинадиган электр орқали қоплайди. Эндиликда Молдова Украинадан кўпроқ электр харид қилиш, Ғарб давлатларидан қимматроқ энергия сотиб олиш ёки электр таъминотида чекловлар жорий этишга мажбур бўлиши мумкин. Руминия Энергетика вазирлиги электр танқислигини қоплаш мақсадида қўнғир кўмирда ишловчи 330 мегаваттли иссиқлик электр станциясини ишга туширганини маълум қилган. Зарурат туғилса, йирик саноат корхоналари фаолиятига ҳам вақтинчалик чекловлар киритилиши мумкин. Қурғоқчилик Европадаги бошқа атом электр станцияларига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Францияда АЭСлар ишлаб чиқариш қуввати 20 фоиздан ортиққа қисқарган бўлса, Венгрия Дунай суви билан совитиладиган “Пакш” АЭСни тўлиқ тўхтатиб қўймаслик учун махсус чоралар кўрмоқда. Мутахассислар Европадаги қурғоқчилик ва сув танқислиги инсон фаолияти оқибатидаги иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини, келгусида бундай ҳолатлар янада кўпайиши эҳтимоли борлигини таъкидламоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия Бош вазири Петер Мадяр Дунайдаги сув сатҳининг 44 йил ичида илк бор рекорд даражада пасайиб кетиши сабабли мамлакатдаги ягона “Пакш” АЭС фаолияти тўхтатилишини эълон қилганди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

  • 🇮🇱🇺🇸 Нетаняху АҚШдаги яҳудийларни Исроилда яшашга таклиф қилди Исроил Бош вазири унга берилган “Бостон (АҚШ)даги яҳудийларнинг келажаги нима бўлади” деган саволга “ҳамма бу ерга (Исроил)га келиши мумкин” деб жавоб қайтарган. “Ким хоҳласа, бу ерга келиш имкониятига эга”, деган Нетаняху. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...

  • Доллар курси яна пасайди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг расмий курси 46,71 сўмга тушди ва 11 891,18 сўмни ташкил қилди. Евро курси 15,82 сўмга пасайиб, 13 753,34 сўм этиб белгиланди. Россия рубли 0,07 сўмга ошди ва 141,83 сўмни ташкил қилди. Хитой юани 6,46 сўмга арзонлаб, 1763,93 сўм этиб белгиланди. Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг сўмга тушди ва 1 млн 827 минг 700 сўмни ташкил қилди. “TradingView” маълумотига кўра, бугун, 14 август Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 10 млн 443 минг 587 сўмга тушди ва 746 млн 409 минг 961 сўм этиб белгиланган. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!