tgindex
АЛЛОҲ СИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН! 🤲

АЛЛОҲ СИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН! 🤲

Статистика
@zcfijузбекский

🌸 Сиз Телеграмдиги энг зўр каналдасиз 🌸 ⚡Ибратли ҳикоялар⚡ 📚Реклама ва эьлонлар  🎧Дуолар ва зикрлар   💹 Энг сўнгги янгиликлар https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0DvvA3jutsqovTRQ ╭═ঊঊঈ🌸🦋🌸ঊঊঈ═╮ ╰═ঊঊঈ🌸🦋🌸ঊঈঈ═╯

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
41
Всего постов
255
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
306
−3 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
22
40 постов
Вовлечённость
7,2%
к подписчикам
Постов в день
5,9
всего 255
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
21
1/48двое суток
24
1/72трое суток
25

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • без подписи

  • ✨Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!✨ 🌤 Хайрли ва баракали тонг! Аллоҳ таоло бугунги кунингизни солиҳ амаллар майдони қилсин. Юзингиздан табассум, қалбингиздан иймон нури сўнмасин. Офият ва саломатлик кун бўйи сизни тарк этмасин. 📖Тонгги ҳикмат: Энг яхши кун — Аллоҳнинг ризолиги йўлида бир қадам бўлса ҳам олдинга юрилган кундир. 📿Кунлик зикр: «Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳ». (Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан).

  • без подписи

  • ТАҚВО НИМАДАН БОШЛАНАДИ? Тақво қалбни поклаш ва Аллоҳ тақиқлаган кичик бўлса-да гуноҳлардан онгли равишда тийилишдан бошланади. Кўпчилик тақвони фақат нафл ибодатлар ёки дунёдан узилиш деб ўйлайди, аслида эса у иймонни ҳаётнинг шубҳа ва маъсиятларидан эҳтиётлаб яшашдир. Буюк саҳобий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу тақвони тиканзорда кийимини илаштирмай, эҳтиёт бўлиб юришга ўхшатганлар. Демак, ҳақиқий тақво инсон одамлар кўзидан йироқда, ёлғиз қолганда ҳам Аллоҳни ҳис қилиши, тилини ғийбатдан, луқмасини эса шубҳали маблағдан поклаши билан бошланади. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтганларидек, тақво — Жалил бўлган Аллоҳдан қўрқиш, Танзил (Қуръон)га амал қилиш, озга қаноат қилиш ва кўчиш (ўлим) кунига тайёргарлик кўришдир. Бугун ҳаётимизда Аллоҳ розилиги учун бирор кичик гуноҳни тарк эта олган бўлсак, демак, қалбимизда тақво куртак ёза бошлабди. Аллоҳ таоло барчамизни ҳақиқий муттақий бандаларидан қилсин.

  • Оилали инсоннинг қалбида бошқа бировдан муҳаббат излаши — оддий бир ҳис эмас. Чунки никоҳ фақат бирга яшаш эмас, балки вафо, ишонч, масъулият ва бир-бирининг қалбига берилган омонатдир. Баъзан инсон ўз оиласида етишмаётган меҳрни ташқарида излайди. Бегона инсоннинг ширин сўзи, эътибори ёки «сизни тушунаман» деган гапи қалбга таскиндай туюлади. Аммо ҳар бир таскин ҳам инсон учун хайрли бўлавермайди. Айниқса, оилали аёлнинг номаҳрам эркакдан меҳр, эътибор ва қалбий яқинлик кутиши — аввал оддий суҳбатдек бошланиб, кейин қалбни никоҳдаги вафодан узоқлаштириши мумкин. Қуръони каримда Аллоҳ таоло: «Зинога яқинлашманглар. Албатта, у бузуқликдир ва ёмон йўлдир». деб огоҳлантиради. (Исро сураси, 32-оят) Нур сурасининг 30–31-оятларида эса мўмин эркак ва аёлларга нигоҳларини тийиш, иффатларини сақлаш ҳақида буюрилади. Шунинг учун «мен фақат муҳаббат истаяпман» деган баҳона ҳар қандай муносабатни ҳалол қилиб қўймайди. Қалбда пайдо бўлган ҳар бир ҳисга эргашиш шарт эмас. Инсоннинг ҳақиқий кучлилиги — ҳиссиётсиз бўлишда эмас, балки ҳиссиётини Аллоҳ рози бўладиган йўлда бошқара олишидадир. Агар оилада меҳр етишмаётган бўлса, уни бегона қалбдан излаш эмас, аввало ҳалол йўл билан ҳал қилиш керак. Суҳбатлашиш, бир-бирини тушунишга ҳаракат қилиш, камчиликларни тўғрилаш, сабр қилиш — оилани сақлаб қолишнинг йўлларидандир. Ҳақиқий муҳаббат инсонни гуноҳга етакламайди. Ҳақиқий муҳаббат инсоннинг нафсини эмас, унинг қадрини, иффатини ва охиратини ўйлайди. Шунинг учун қалбингиз кимгадир мойил бўлиб қолса, дарҳол унга эргашманг. Аввало ўзингиздан сўранг: «Бу ҳис мени Аллоҳга яқинлаштираяптими ёки У Зотнинг розилигидан узоқлаштираяптими?» Чунки баъзан қалб хоҳлаган инсон — бахт эмас, балки сабр билан ўтиб кетиш керак бўлган бир синов бўлиши мумкин. Оилани асраш — фақат эр ёки хотиннинг олдидаги вазифа эмас. Бу фарзандларнинг қалби, бир неча йиллик меҳнат, ишонч ва берилган ваъдалар олдидаги масъулият ҳамдир. Аллоҳ барча оилаларга меҳр, вафо, ҳурмат ва барака берсин.Оиласига меҳрли муҳаббатли, садоқатли қилсин,. Қалбларимизни ҳаромга муҳтож қилмасин, ҳалол муҳаббат билан бойитсин. Омин. 🤲

  • Жаннат ҳақида Ҳасан домла Қодиров Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби.

  • Инсоннинг қадри унинг маҳалласи, қишлоғи, уруғи ёки миллати билан эмас, одоби, иймони, ахлоқи ва инсонларга қилган яхшилиги билан ўлчаниши керак. Бир юртда яшаб, бир осмон остида нафас олиб, бир-биримизни «бизники» ва «бегона» деб ажратишимиз — қалбларимизга ярашмайди. Аллоҳ наздида устунлик жой билан эмас, тақво биландир. Кимнингдир қаердан эканини эмас, қандай инсон эканини кўрайлик. Зеро, дунёда инсонни инсонга яқин қиладиган энг буюк нарса — меҳр, ҳурмат ва биродарликдир. Аллоҳ қалбларимиздан кибр,  одам ажратиш иллатини кетказиб, ўрнига меҳр-оқибат ва инсонийликни зиёда қилсин.

  • без подписи

  • Бугун саловатларни кўпроқ айтайлик азизлар.

  • #янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни  2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" Ўқилиши:"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

  • без подписи

  • без подписи

  • Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух! Хайрли Тонг яхшиларим!!! Бугун 14/АВГУСТ РОБИЪУЛ АВВАЛ ойининг биринчи куни Янги ой барча барчамизга яхши кунларга,  яхшиликларга шохид  бўлсин Шунқа қутлуғ ойларни кўп йилларга  кўриб юришлик ҳаммамизга насиб этсин АЛЛОҲ  БУ ОЙНИ ФАЙЗУ БАРОКАТЛИ  ҚИЛСИН, ХАМИША АЛЛОҲ ПАНОХИДА БЎЛИНГ 🔆 КИРИБ КЕЛГАН ЯНГИ РОБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН.

  • без подписи

  • без подписи

  • Бугун қўлимизда турган ҳар бир неъматнинг барчаси вақтинча омонат. Омонатимизни топширадиган чоғимизда, «Ё Роббим, Сен рози бўладиган ҳолда қайтдим», деб айтишлигимизни насиб қилсин. Аллоҳ барчамизга умримизни хайрли, охиримизни гўзал, кетишимизни иймон билан ва қайтишимизни Ўзининг розилиги билан насиб этсин Амийн 🤲

  • #видео Неъматларга шукур қилиш ва машаққатларга сабр қилишда савоб бор Янгиариқ тумани бош имом-хатиби Рамзбек домла Рахимов

  • Одамларнинг яхшиси ҳақида Ҳасан домла Қодиров Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби

  • Келдингиз… дунёнинг ранги ўзгарди, Ҳамма маликалар қулади тахтдан. Ўзгалар бахт излаб ёрини кутар, Мен сизни кутгандим зерикиб бахтдан… Кулдингиз… жон каби яйради бу жон, Сочилиб кетгандим қайта бутландим. Саноқда адашдим… милёнинчи бор, Яна қолмоқликка тараддудландим. Қаттиқ тикилдингиз… тезда англадим — Хайрлашмоқ керак яна қайтадан. (Сизга салом билан бориб бўлмайди, Хайрлашиб сизга босаман қадам…) Бу не қисмат бўлди, бу қандай битик — Бир кўзим кулгуда, бири йиғида. Мен сизни ҳеч кимга ўхшамай севдим, Кетмоқ ва қолмоқнинг оралиғида…

  • #ХОЛИС_ЭСЛАТМА Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли-аёлига яхши муносабатда бўлувчиларингиз ва мен (ичларингизда) аҳли(аёли)га яхшилик қилувчироқман» (Термизий ривояти).  Шундай экан, эркак ўз хотинига озор бермаслиги, ундан азият етса кечиримли бўлиб, сабр-қаноат қилиши, унга эътиборли бўлиши ҳам эрлик бурчидир. Албатта, эркак кишининг энг асосий бурчи ўз қарамоғидагиларнинг ўзгаларга қарам бўлиб қолишига йўл қўймаслигидир. Шунингдек, уларнинг зиммасига аҳли аёл нафақаси фарздир. Муовия Қурайший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Расулаллоҳ, бизнинг биримизда хотинининг нима ҳаққи бор?» – дедим. «Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзига урмайсан. Қаттиқ сўкмайсан ..», – дедилар». (Абу Довуд ривояти).