tgindex
🕋Dr Zakir Naik Kanali🕋

🕋Dr Zakir Naik Kanali🕋

Статистика
@zn0106mhузбекский

ILM IZLAB IYMON SARI QADAM

Последний пост
27 мая
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
14 авг.
Подписчики
385
0 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
316
20 постов
Вовлечённость
82,1%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #САВОЛ • Қурбонлик гўшти қандай тақсимланади! ©️ Аброр Мухтор Алий 📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг! Расмий канал👇 📱 @abrormuxtoraliy

  • Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Байрамингиз муборак !

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • Shokalatimga sheriklik qildi😎 Darhaqiqat, Risq quvib yetuvchidir😊

  • #️⃣8️⃣1️⃣3️⃣ 🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, уч марта бурнини чайсин. Албатта шайтон унинг бурни ичида тунайди». ✍️Муслим ривояти️ (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан) 📌Изоҳ: Мусулмон олимлари бурун ақл ва онгга олиб борадиган йўллардан бири эканлигини тушунтирадилар. Шайтон ўз режалари ва васвасаларини инсон онгига, шу жумладан уйқу пайтида ҳам киритишга ҳаракат қилади. Бунга қарши энг яхши ҳимоя - уйғонгандан кейин бурунни тозалаш, ювиш ва Аллоҳнинг ҳимоясига ишонишдир. 🔘Бошқа баъзи уламолар, шайтон барча ёвузлик ва ёмонликларнинг рамзидир, дейишади. Пайғамбаримиз ﷺ бу рамздан фойдаланиб, одамларни тана поклиги ҳақида ғамхўрлик қилишга ундаган. Иссиқ ва қуруқ иқлим шароитида тунда бурун ҳақиқатан ҳам тиқилиб қолади ва у ерда шайтон бордек туюлади. Шунинг учун Пайғамбаримиз ﷺ шу тариқа одамларга уйқудан уйғонганидан сўнг дарҳол таҳорат олиб, покликни сақлашни тавсия қилганлар. 🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

  • #️⃣8️⃣1️⃣2️⃣ ☪️“Расулуллоҳ ﷺ ҳеч ғазаб қилмасдилар. Аммо Аллоҳ таоло белгилаган ҳудуд поймол этилса, у кишининг ғазабига ҳеч нарса туриш беролмасди”. ✍Муттафақун алайҳ 📌Изоҳ: Биз юқорида аввалги мавзуларимизда нафс учун бўлган ғазабнинг ёмонлиги ҳақида сўз юритдик. Бироқ Аллоҳ таолони деб, Унинг динини, буйруғу қайтариқларини, соф эътиқодини ва мусулмон биродарларини ҳимоя этиб, дарғазаб бўлиш мақтовли хислатдир. 📖 Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: “Улар билан жанг қилинглар, шунда Аллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва сизларни уларнинг устига ғолиб этади ҳамда мўмин қавм дилларини қондириб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади” (Тавба сураси, 15-оят). 📚“Расулуллоҳ ﷺ чодирларидаги бокира кизлардан-да ҳаёлироқ эдилар. Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир нарсани ёқтирмасалар, биз буни у кишининг юзларидан билиб олар эдик” (Имом Бухорий ривояти). 🔘Араблар қизлари учун уйнинг бир бурчагига парда тортиб, жой қилиб берар эдилар. Бокиралар номаҳрамлардан панада ҳаё билан жим ўтирардилар. Бу ерда «чодир» деганда ана ўша жой назарда тутилган. 📚Ибн Абдул-барр раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Бошлиқ кишида уч хислат бўлиши лозим: 1️⃣Ғазаб пайтида жазо беришни кечиктириш. Шунда кечиришга имкон қолади. 2️⃣Яхшилик қилганга мукофотни кечиктирмаслик. Чунки яхшиликни кечиктиришдан фойда йўқ. 3️⃣Содир бўлган ишларда босиқлик. Шунда фикр алмашилиб тўғри иш аён бўлади". 📚Ибн Абдул-барр раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Аҳмоқ ҳақдан ғазаб қилади. Оқил эса ботилдан!" 📚Анас разияллоҳу анҳу айтадилар: Кимда уч хислат бўлса иймонни комил қилибди: 1️⃣Рози бўлса розилиги ботилга киритмаслик. 2️⃣Ғазаб қилса ғазаби ҳақдан чиқариб юбормаслик. 3️⃣Жазога қодир бўлса афв этиш.

  • #️⃣7️⃣7️⃣7️⃣ ☪️Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Миллатчиликка чақирган киши биздан эмас. Миллатчилик асосида уруш қилган киши биздан эмас. Миллатчилик йўлида ўлган киши биздан эмас». ✍️Абу Довуд ривояти (Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан) 📌Изоҳ: Ушбу ҳадисдан миллатчиликка даъват қилиш ҳам, унга амал қилиш ҳам ва унинг йўлида фидокорлик қилиш ҳам ҳаром экани келиб чиқади. ❗️Исломда миллат ажратиш йўқ. Кишиларнинг миллатига қараб ажратиш жоҳиллик ва илмсизлик ҳисобланади. Пайғамбаримиз ﷺ саҳобаи киромлари ораларида ҳам турли миллатга мансуб зотлар бор эдилар. Масалан, машҳур саҳобаи киромлардан Салмони Форсий розияллоҳу анҳу форс, Билол Ҳабаший розияллоҳу анҳу ҳабаш миллатига мансуб бўлганлар. Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу эса, румлик бўлганлар. Исломда барча миллат ва элатларнинг тенг ҳуқуқлилиги, мукаррамлик фақат тақвода экани ҳақида Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: 📖 "Эй инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) ҳалқлар ва қабилалар (элатлар)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир" (Ҳужурот сураси, 13-оят). ❗️Демак, биз мусулмонлар қайси миллат ва элат вакили бўлишимиздан қатъий назар бир ота-онанинг фарзандлари эканмиз. Биз доимо мана шу нарсани эсдан чиқармаслигиз лозим. Аллоҳ ҳар доим барча мусулмонларни бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишларини насиб айласин.

  • #️⃣7️⃣7️⃣4️⃣ ☪️Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Никоҳ менинг суннатимдир. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас». ✍️Муттафақун алайҳ️ 📌Изоҳ: Пайғамбаримиз ﷺ ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас, деганлари имкони бўла туриб никоҳда бўлмаслик, оила қурмаслик мусулмон учун мутлақо тўрғи келмаслигини баён этади. Уйланмай, оила қурмай юриш мусулмонларга хос иш эмас. Шунинг учун Пайғамбаримиз ﷺ нинг суннатларига амал қилиб, никоҳда бўлишга, оила қуришга ҳаракат қилиш керак. Акс ҳолда у Зотнинг йўлларидан бошқа йўлда юрилган ҳисобланади. 📚Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ ﷺ нинг завжалари яшайдиган хонадонга бир гуруҳ мусулмонлар келиб, Расулуллоҳ ﷺ нинг (уйдаги) ибодатлари ҳақида сўрашди. Бу ҳақда айтиб беришган эди, уларга бу оз кўриниб, «Расулуллоҳ ﷺ киму, биз киммиз? Ахир Аллоҳ таоло у зотнинг аввалгию охирги гуноҳларини кечирган бўлса! (Шунинг учун у зот кам ибодат қилсалар ҳам бўлаверади)», дейишди. Улардан бири: «Мен энди бутун умр туни билан намоз ўқиб чиқаман!» деди. Иккинчиси: «Энди мен бир умр рўза тутаман, бирор кун ҳам канда қилмайман!» деди. Учинчиси: «Мен эса умрбод аёллардан узоқ бўламан, умуман уйланмай ўтаман!» деди. (Буни эшитган) Расули акрам ﷺ уларни топиб, «Шундай-шундай дебсизлар. Ҳолбуки, Аллоҳга қасам, Аллоҳ таолодан энг қўрқадиганингиз ва тақводорроғингиз менман. Лекин баъзида рўза тутаман, баъзида тутмайман. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларга ҳам уйланаман. (Менинг суннатим шу) Ким суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас!» дедилар». ✍️Муттафақун алайҳ

  • ✨️Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳу 🐏Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكُمْ صَالِحَ الْأَعْمَالِ 🤝“Тақоббалаллоҳу минна ва минкум солиҳал аъмаал” – “Аллоҳ бизу сиздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин”. ✅️Ҳайитнинг одоби ва аҳкомлари: 1️⃣Такбир айтиш. 2️⃣Қурбонлик сўйиш. 3️⃣Эркакларнинг ғусл қилишлари, хушбўйланишлари ва энг чиройли либосларини кийишлари. 4️⃣Қурбон ҳайит намозини ўқиб қайтгунча бирор нарса емаслиги 5️⃣Имкони бўлса байрам намозгоҳига пиёда бориш. 6️⃣Мусулмонлар билан бирга намоз ўқиш ва хутбани эшитишнинг мустаҳаблиги. 7️⃣Намозгоҳга болаларни ҳам олиб бориш. 8️⃣Фарқли йўллардан бориб-келиш. 9️⃣Ҳайит билан табриклаш.

  • #️⃣6️⃣4️⃣2️⃣ 🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига қаричма-қарич, зироъма-зироъ эргашасизлар. Агар калтакесакнинг инига кирсалар уларга эргашасизлар”. Биз: “Эй Расулуллоҳ! Яҳуд ва Насоролар(ни назарда тутяпсизми)?”, дедик. У киши ﷺ: “(Улардан бошқа) ким ҳам бўларди?”, дедилар». ✍Муттафақун алайҳ (Абу Саъид разияллоҳу анҳудан) 📝Ибн Усаймин фатволари: «Валентин куни – бир неча сабабларга биноан нишонланиши мумкин эмас бўлган анъанадир: 1️⃣Бу Ислом шариатида асоси йўқ бир бидъат; 2️⃣Бу бидъат одамларнинг онги ва қалбларини салафи солиҳ йўлига зид ва бемаъни нарсалар билан машғул этишга чақиради. 📌Шунинг учун, бу кунги байрамга тааллуқли (таомда, ёки ичимликда, либосда, совға алишишда ва ҳ.к. лардаги) анъаналарнинг бирортасини қилиш ҳаром. Мусулмон киши, аксинча, ўз дини билан азиз ва мағрур турсин, шовқин-сурон кўтарган ҳар кимсага эргашиб кетаверадиган заиф ва мағлуб бўлмасин. Аллоҳ мусулмонларни барча зоҳиру-ботин фитналардан асрасин».

  • Ayrimlarning miyyasi chat GPT chalikxam ishlamaydi afsuski. Yana ular "Musulmon".

  • Assalomu alekum va rahmatulloh

  • ҲАМАС Ғазодан кўчишга рози эканини Трампга қуйидагича билдирди: "Ҳа биз Ғазодан кўчамиз. Қуддусга!". @MubashshirAhmad

  • "Oʼzlik" Oʼzbek xalqining koʼpchilik qismi azaldan musulmondir. Lekin ayrimlarchi? Ular qanday musulmon? Men kuni kecha (Emper) Bir oylik xarbiy xizmatdan keldim. Men xizmatdalik vaqtimda tasodifiy ekspremental oʼyin o'tkazdim. Xizmatdoshlar oʼrtasida Turnik musobaqasi bo'ldi. Bizni guruhdagi yigitning navbati keldi va kuchini sinadi. Men shu vaqtda voqeadan ruhlanib yoki boshqami "Allohu Akbar" deb yubordim . Shunda yonimdagi yigit menga shunday qaradiki , uning ko'zlari chaqnab ketgudek boʼldi. Sabab nimadaligi payqadim!. U yigit mening uch xonadoshimdan biri edi. Men oʼzimni xolatni tushunmagandek qilib koʼrsatib soʼradim undan. Xolatingning sababi nima dedim. Oʼylaganimdek Uning qoʼrquvi sababi Takbir aytganim sabab edi. Men oʼylab qoldim. Agarda men uning xonadoshi bo'ʼlmaganimda(sirdosh) xolat jiddiylasharmidi? Balki u meni birgina Musulmon takbiri sabab "Terror" gaxam chiqargan bo'larmidi? Shunda oʼzbek xalqi ichidagi ayrim"Musulmon"lar xaqida fikr yuritdim. Biz shunchaki jar yoqasidamiz. Sabab ilmsizlik! "Allohu Akbar" aslida biz musulmonlarga kuch, ruhiyat bagʼishlovchi takbir emasmi?!