🇺🇿 Вukhara best(Расмий) 🇺🇿
СтатистикаBukhara best. uz Расмий Электрон ОАВси Республикамиз ва Бухоро вилоятидаги энг сўнги янгиликлар хамда сизни кийнаётган муаммоларни ёритиб боради. Муаммо ва хабарингизни @Jurnalisttv га юборишингиз мумкин. Bukhara_best.uz Инстаграм-Ютуб: Bukhara best
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 21
- Всего постов
- 151
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 532
- 1/48двое суток
- 532
- 1/72трое суток
- 532
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
без подписи
Кредитдан қарздорлик хорижга чиқишни автоматик чекламайди Кредит бўйича қарздорлик мавжудлигининг ўзи фуқаронинг хорижга чиқишига автоматик равишда чеклов қўйилиши учун асос бўлмайди. Чеклов суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда қўлланилиши мумкин. Бундай ҳолатда давлат ижрочиси ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Хорижга чиқишга вақтинча чеклов мавжуд ёки йўқлигини my.gov.uz, МИБнинг mib.uz сайти ёки xazna иловаси орқали ҳам текшириш мумкин. Қисқаси, кредит олганингиз хорижга чиқишингизга тўсқинлик қилмайди. Лекин барибир кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб боринг – масалани МИБгача олиб бормаган маъқул. 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
Уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга транспортда имтиёз берилади 2026 йил 1 октябрдан уруш ногиронлари, иштирокчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун транспортда янги имтиёзлар жорий этилади. Янги тартибга кўра, имтиёзли тоифага кирувчи фуқаролар ҳаво, темир йўл ва шаҳарлараро автобуслардан бепул ёки 50 фоиз чегирма билан фойдаланиши мумкин. Имтиёзли чипталар: ✈️ ҳаво транспортида — «эконом» тарифда; 🚆 темир йўл транспортида — эконом, плацкарт ёки купе жойларига; 🚌 шаҳарлараро автобусларда — белгиланган тартибда берилади. Чипта олиш учун фақат шахсни тасдиқловчи ID-карта ёки биометрик паспорт талаб этилади. Имтиёзли мақом «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали аниқланади. 2027 йил 1 январдан эса бундай чипталарни «Ижтимоий карта» («Baraka») мобил иловаси орқали харид қилиш имконияти яратилади. Транспорт харажатлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
⚡️Бухорода хонадонда 7 туп каннабис етиштирган шахс аниқланди Бухоро туманида яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда каннабис ўсимлигини етиштириб келган шахс аниқланди. 🇺🇿Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбир давомида хонадондан жами 7 туп каннабис ўсимлиги топилган. Ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ чора кўрилмоқда. 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
Когонлик аёл "фоизсиз кредит" ваъдасига ишониб, киберфирибгарга чув тушди 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади Президент Тадбиркорлар куни муносабати билан ишбилармон доираларнинг бир гуруҳ вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлади. Мукофотланганлар қаторида бухороликлар ҳам бор. Жумладан, 🏅 «Мардлик» ордени билан: 🔹 Шофиркон туманидаги «Жилвон жилоси 2020» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Қўшшаев Афзал Ахмадович; 🏅 «Соғлом турмуш» медали билан: 🔹 Бухоро шаҳридаги «Amirshoh 777» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Кенжаев Анвар Олимович; 🏅 «Жасорат» медали билан: 🔹 Пешку туманидаги «Zulfiya To‘ra qizi» фермер хўжалиги раҳбари Очилова Зулфия Тўраевна; 🏅 «Шуҳрат» медали билан: 🔹 Бухоро туманидаги «Tekhnochem» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Хайруллаев Азим Абдурасулович тақдирланди. 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
Бухорода касб одобини бузган вилоят судининг судьяси ишдан олинди Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бу ҳақда маълум қилди. Кенгашнинг 2026 йил 11 августдаги қарори билан Ниёзов Яшин Комилжонович Бухоро вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди. Қарорга кўра, бунга Судьялар одоби кодекси талабларининг бузилгани сабаб бўлган. Шу муносабат билан унинг судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 79-моддаси 1-қисми 10-бандига асосан қабул қилинган. 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
Энди исталган кредит рекламаси сизни қарздан огоҳлантиради Эндиликда кредит ва барча молиявий хизматлар рекламасида фуқаролар ҳамда тадбиркорлар учун мажбурий огоҳлантириш берилиши йўлга қўйилмоқда. Янги тартибга кўра, рекламада ўз тўлов қобилиятини тўғри баҳоламаслик ва қарз мажбуриятларини вақтида бажармаслик жиддий молиявий хатарларни юзага келтириши мумкинлиги ҳақида аниқ кўрсатиб ўтилиши шарт. Бу фуқароларни масъулият билан қарор қабул қилишга ва ортиқча қарз юкидан ҳимояланишга чорлайди. 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
35 YIL — ISHONCHDAN ISLOHOTGA, ISLOHOTDAN TARAQQIYOTGA! 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
ДХХ шофирконлик олтинфурушлар савдосини фош этди «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний олтин савдосига чек қўйилди. Аниқланишича, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи, 1987 ва 1993 йилларда туғилган икки нафар шахс 212,9 грамм қуйма олтинни харидорга 340 млн сўмга сотишга келишган. Улар харидорга 999 пробали 26,3 грамм олтинни бериб, қолган қисмини кейинроқ етказиб беришларини айтган ҳолда, ундан 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, гумонланувчилардан бирининг яшаш хонадонида қум таркибидан олтинни ажратиб олишга мўлжалланган яширин цех ташкил этгани ҳам аниқланган. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 🇺🇿@Koinot24🇺🇿
БУХОРОДА БУНЁДКОРЛИККА ЭЪТИБОР ҚАНДАЙ..? Махсус мухбиримиз Шерзод Уралов... https://youtube.com/watch?v=86jq45e7VPo&si=NCvjK_nthn1h-qDx
#ТЕЗКОР ПРОПАН НАРХИ ОШДИ. ⚡️Рекорд янгиланди: пропан нархи 8500 сўмга чиққани айтилмоқда.😳 Яна йўлкира нархлари ошади-ми? P/s Ойлик ошмай туриб дарров нархни кўтаради... Бугун Бухоро шаҳридаги заправкаларда умуман пропан газ йўқ эди. Сабаби энди аниқ бўлди. Бу кетишда заправкачилар башоратчи ё мунажжим бўлишадиёв... 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
без подписи
#диққат #тарқатинг ❗️Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади? Президент фармонига кўра, 31 август – душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган. Шунга мувофиқ, ҳафтасига 5 кун ишловчилар Мустақиллик байрамида кетма-кет тўрт кун (29 август – 1 сентябр), 6 кун ишловчилар эса кетма-кет уч кун (30 август – 1 сентябр) дам олади. 🟡 29 август, шанба – одатий иш ёки дам олиш куни 🟢 30 август, якшанба – одатий дам олиш куни 🟢 31 август, душанба – барча учун қўшимча дам олиш куни 🟢 1 сентябр, сешанба – Мустақиллик байрами куни 2 сентябр, чоршанба – барча учун одатий иш куни. 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
Assalomu alaykum hurmatli Buxoro vilayati hokimi va tegishli rahbarlar Shikoyat manashu murojaatni hal qilib berishinggizni so'rayman men nazarda tutayotgan joy har tomonlama mas keladi bular o'zlari haxlagandek murojatni yopib yuborishga o'rganib qolganlar! Men bu javobdan noraziman Shu masalani shahsan o'zingiz nazorotga olib hal qilib berishingizni so'rayman hurmat bilan Astonov Jaxongir +998931408585 Таҳрирсиз. 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
"Сизга албатта турмушга чиқаман": Виртуал муҳаббат қурбонига айланган Бухоро вилоятининг Жондор туманида яшовчи йигит 25 миллион сўмга чув тушди. 🇺🇿@Koinot24🇺🇿
https://youtube.com/shorts/Ct_PUMph4So?si=oZeUXkTgQaoaHy2y
Бухорода икки нафар талаба қиз товламачилик учун 4 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди. Улар 18 ва 19 ёшда Бухоро шаҳар суди товламачилик жиноятини содир этганликда айбланган икки нафар талаба қизга нисбатан ҳукм чиқарди. Суд ҳужжатига кўра, судланувчилардан бири 2006 йилда туғилган хусусий университетнинг 2-босқич талабаси. Иккинчи судланувчи эса 2007 йилда туғилган, 18 ёшли, шу университетнинг 2-босқич талабаси бўлган. Судда аниқланишича, икки талаба 2026 йил апрель–май ойларида бир фуқаро билан танишган. Улар ўртасидаги шахсий мазмундаги ёзишма ва суҳбатларни телефонларига ёзиб олган. Кейинчалик ушбу маълумотларни жабрланувчининг иш жойи ва оила аъзоларига ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан 500 АҚШ доллари талаб қилган. Жорий йил 3 июнь куни Бухоро шаҳридаги меҳмонхона атрофида пулни олиш вақтида улар тезкор тадбир давомида ушланган. Ҳар икки судланувчи ҳам судда ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган ва қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Суд уларнинг ёши, талабалиги, муқаддам судланмагани, айбини тан олгани ва пушаймонлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолади. Натижада ҳар иккиси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Уларнинг ҳар бирига 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Жазони яшаш жойида ўташ белгиланиб, уларга айрим чекловлар, жумладан, рухсатсиз яшаш жойини ўзгартириш ва Бухоро вилояти ҳудудидан ташқарига чиқиш тақиқланди. 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
МАСТЛИК ОРТИДАН КЕЛГАН ЗИЁН Куни кеча интернет тармоғида тарқалган бир видео омманинг эътиборини тортди. Фикрлар, муносабатлар турлича: кимдир норози, кимдир ҳуқуқбузарни ёқлагандек. Ушбу ҳолат Бухоро шаҳар, О.Хўжаев МФЙ, Мустақиллик кўчасидаги йўл ёқасида жойлашган полиз маҳсулотларини сотиш дўконида содир этилган. Мазкур воқеани келтириб чиқарган фуқаро И.И 05:52 ларда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда жамоат жойида, ҳали вояга етмаган кўча ёқасида турган фуқаро Қ.Адан ёндиргич сўраган, шунда ёндирғич йўқлигини айтганида, шиққа маст ҳолатида бўлган фуқаро И, унга қарата қовунни отиб юборади. Отиб юборилган қовун фуқаро Анинг қўлидаги “Star Svc-D 10000 VA” русумли автоматик кучланиш стабилизаторга 2 200 000 сўмлик ва “Редми Hоте 15 про” русумли телефон аппарати 1 500 000 сўмлик ҳамда қовун полиз маҳсулотига 60 000 сўмлик моддий етказган. Сабабсиз жабрланган фуқаро Ага маст ҳолатида бўлган фуқаро И томонидан жами 3 700 000 сўмлик зарар етказилган. Шунингдек, бақир-чақир қилиб, курракка турмайдиган уятли сўзлар билан ҳақоратлар ҳам қилишган. Фуқаро И.Ига МЖтКнинг 61,2- моддаси 1-қисми ва 183-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди. Ушбу ҳолат бўйича фуқаро И.Ини кечирмаслигини, унга даъвоси борлигини ҳамда етказилган зарарни ундириб беришни ва унга қонуний чора кўришни сўрайди. Шунингдек, фуқаро И.И барча тасдиқловчи ҳужжатларга асосан қилган ишини ўз бўйнига олди.Ва суд фуқаро И.Ининг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61,2-моддаси 1- қисми ва 183-моддаси билан тўғри квалификақия қилинган деб ҳисоблайди. Ҳамда фуқаро И.Ига жазо тайинлашда, унинг ўз айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчиларнинг даъвоси борлигини, ҳуқуқбузарликни спиртли ичимлик исьеъмол қилган маст ҳолатда содир этганлигини, етказилган зарарни қоплаб бермаганлигини инобатга олиб, уни янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61,2-моддаси 1- қисми санкцияси доирасида жарима жазоси ҳамда МЖтКнинг 183-моддаси билан маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинлаб, МЖтКнинг 34-моддаси тартибида унга узил-кесил маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинлашни лозим топилди. Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, спиртли ичимликни ичиб маст ҳолатда кўча-куйда, жамоат жойларида юришнинг ўзи инсоннинг обрўйига путур етказади деганлари манашу мисолда ҳам кўришимиз яққол кўриниб турибди .Шунингдек, суд томонидан фуқаро И.Идан жабирланувчи Дж.М фойдасига 3 760 000 сўмлик зарарни ундириш белгилашни суд лозим топишди. Ф. Қаҳоров ЖИБ Бухоро шаҳар суди тергов судъяси 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
без подписи