Do'stlar_uz
СтатистикаБизнинг каналимизда қуръони карийм тиловатлари, ҳадиси шарифлар, авлиёуллоҳлар ҳаётлари мунтазам бериб борилади. Бизни кузатиб боринг t.me/dostlar_uz_kanali
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 24
- Всего постов
- 191
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 308
- 1/48двое суток
- 352
- 1/72трое суток
- 380
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
🩸ЖУМА КУНИ БАЖАРИЛИШИ ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН АМАЛЛАР بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم ✅ КИМ ЖУМА НАМОЗИДАН КЕЙИН ЎРНИДАН ТУРМАСДАН, УШБУ ТАСБЕҲНИ 100 МАРТА ЎҚИСА, ЎЗИГА 100 МИЛЛИОН САВОБ, ОТА-ОНАСИГА ЭСА 24 МИЛЛИОН САВОБ БЕРИЛАДИ ВА ГУНОҲЛАРИ МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ. ШУНИНГДЕК, БУ ДУОНИ УЙДА ЎҚИГАН АЁЛЛАР ҲАМ ШУ САВОБГА ЭРИШАДИЛАР. ТАСБЕҲ ШУНДАЙ: 📌 “СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ, СУБҲАНАЛЛОҲИЛ-АЗИЙМ. ВА БИҲАМДИҲИ АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУБУ ИЛАЙҲ.” ✅ ЖУМА НАМОЗИДАН КЕЙИН “Ё ҒАФФАР” ИСМИНИ 100 МАРТА ЎҚИГАНЛАР МАҒФИРАТГА ЭРИШАДИЛАР. 📌 РИЗҚИДА БАРАКА, МОЛУ ДАВЛАТДА ВА ФАРЗАНДЛАРДА ЯХШИЛИК ИСТАГАНЛАРГА КУНЛИК 70 МАРТА “АСТАҒФИРУЛЛОҲ ИННАҲУ КАНА ҒАФФАРО” ТАСБЕҲИНИ ЎҚИШ ТАВСИЯ ҚИЛИНАДИ. ✅ РАСУЛУЛЛОҲ (СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ) ШУНДАЙ ДЕГАНЛАР: "КИМ ЖУМА КУНИ МЕНГА 80 МАРТА САЛОВАТ АЙТСА, АЛЛОҲ ТАОЛО УНИНГ 80 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРИНИ МАҒФИРАТ ЭТАДИ." ЎҚИЛИШИ: АЛЛОҲУММА САЛЛИ АЛА МУҲАММАДИН АБДИКА ВА НАБИЙЙИКА ВА РАСУЛИКАН-НАБИЙЙИЛ-УММИЙ. БОШҚА БИР ҲАДИСДА ШУНДАЙ ДЕЙИЛГАН: "КИМ ЖУМА КУНИ МЕНГА 200 МАРТА САЛОВАТ АЙТСА, УНИНГ 200 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРИ МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ." ✅ КИМ ЖУМА КУНИ АСРДАН КЕЙИН 70 МАРТА ИСТИҒФОР АЙТСА, АЛЛОҲ УНИНГ 70 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРИНИ МАҒФИРАТ ЭТАДИ. 📌 РАСУЛУЛЛОҲ (СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ) ШУНДАЙ ДЕГАНЛАР: "ЖУМА КУНИ ИМОМ САЛОМ БЕРГАНИДАН СЎНГ, КИМ ЎРНИДАН ТУРМАСДАН ФОТИҲА, ИХЛОС, ФАЛАК ВА НОС СУРАЛАРИНИ 7 МАРТАДАН ЎҚИСА, УНИНГ ЎТГАН ВА КЕЛАЖАК ГУНОҲЛАРИ МАҒФИРАТ ҚИЛИНАДИ ВА АЛЛОҲ ТАОЛОГА ВА ОХИРАТ КУНИГА ИШОНГАН МЎМИНЛАРНИНГ СОНИЧА АЖР БЕРИЛАДИ." ЭСЛАТМА: АЁЛЛАР БУ ДУОЛАРНИ ЎЗ УЙЛАРИДА ЎҚИШЛАРИ МУМКИН. 📌 ЖУМА НАМОЗИДАН КЕЙИН “Ё РАЗЗОҚ” ИСМИНИ БИР БЕМОР УЧУН 100 МАРТА ЎҚИСА, БЕМОР ШИФО ТОПАДИ. “АР-РАЗЗОҚ” ИСМИНИ 100 МАРТА ҚАМОҚДАГИ КИШИНИ ОЗОД БЎЛИШИ НИЯТИ БИЛАН ЎҚИСА, АЛЛОҲ ТАОЛО УНИ ҚАМОҚДАН ОЗОД ҚИЛАДИ. 📌 ЖУМА КУНИ ХАТИБ МИНБАРГА ЧИҚМАСДАН ОЛДИН 113 МАРТА “БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ”НИ ЎҚИБ, ХАТИБ БИЛАН БИРГА (ИККИ ХУТБА ОРАСИДА ХАТИБ ЎТИРГАНДА) ЎЗ НИЯТИ УЧУН ИХЛОС БИЛАН ДУО ҚИЛГАН КИШИ МУРОДИГА ЕТАДИ. ЭСЛАТМА: АЁЛЛАР БУ ВАҚТНИ УЙЛАРИДА КУЗАТИБ, ДУО ҚИЛИШЛАРИ МУМКИН. 📌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛСА, АЛБАТТА ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН ДУО: لَا اِلَهَ اِلَّا أَنْتَ يَا حَنَّانُ يَا مَنَّانُ يَا بَدِيعَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ ЎҚИЛИШИ: "ЛАА ИЛАҲА ИЛЛА АНТА Я ҲАННАН Я МАННАН Я БАДИЙ АС-САМАВАТИ ВАЛ-АРД Я ЗАЛ-ЖАЛАЛИ ВАЛ-ИКРАМ" Манба: Жуббали Ҳожининг китоблари. Дўстларга Юборамиз 💙 ꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺 https://t.me/tasavvuf02 🕊
#янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни 2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
МУСТАҚИЛЛИК АРАФАСИДА ХАЙР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларида аҳоли, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, боқувчисини йўқотганлар ҳамда етим ва кам таъминланган оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайр-саховат тадбирлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Вилоятимиздаги масжидлар имом-хатиблари ташаббуси ва саховатпеша ҳомийлар кўмагида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг фарзандларига яқинлашаётган янги ўқув йили муносабати билан мактаб сумкалари, ўқув қуроллари, мактаб формалари ва бошқа зарур ўқув жиҳозлари ҳадя қилинмоқда. Мазкур эзгу ташаббуслар орқали ёш авлоднинг таълим олиши учун муносиб шароит яратиш, уларни илм-маърифатга рағбатлантириш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятда ўзаро меҳр-оқибат ва саховат туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсад қилинган. Хайрли тадбирлар давомида юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, халқимиз фаровонлиги, хонадонлар файзу баракаси, мустақиллигимизнинг бардавом бўлиши ҳамда ёшларимизнинг илмли, маърифатли ва юртга муносиб инсонлар бўлиб камол топишлари ҳақида дуолар қилинмоқда. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Бу матн «Мавлидул Барзанжий» номи билан машҳур бўлган асардан олинган. Асл номи арабча: «عَقْدُ الْجَوَاهِرِ فِي مَوْلِدِ النَّبِيِّ الْأَزْهَرِ» Яъни : «Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺнинг мавлудлари (туғилишлари) ҳақидаги гавҳарлар шодаси». Ёки Оқ юзлик набиййнинг туғилишлари борасидаги тизилган шодалар. Муаллифи — Саййид Жаъфар ибн Ҳасан ал-Барзанжий (рахматуллоҳи алайҳ). Асар одатда қисқача «Мавлид ал-Барзанжий» (مولد البرزنجي) деб аталади. Шайх Барзанжий рахматуллоҳи алайҳ айтдилар, Аллоҳ таъало у зотдан икки дунёда ҳам бизларга манфаат етказсин. Амин. 1-атр Бисмиллаҳир рохманир рохийм. Мен ёзувимни барча улуғ сифатлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Ундан менга берилган ва ато этилган неъматлар устига баракот файзини ёғдиришини сўрайман. Сўнгра У Зотни хамд ила мадҳ этаман. Унинг хамдларининг манбалари ширин ва ёқимлидир. Гўзал шукрнинг марваридларига миниб, Унга шукр айтаман. Ва илгарилик ҳамда авваллик сифати билан васфланган нурга — улуғ пешоналар ва покиза пешоналарда авлоддан-авлодга ўтиб келган нурга — салавоту саломлар йўллайман. Аллоҳ таъалодан покиза Набавий аҳли байтга хос бўлган розиликни сўрайман. Шунингдек, саҳобаларга, тобеъинларга, уларга эргашган ва уларни яхши кўрган барча кишиларга ҳам Унинг розилиги умумий бўлишини тилайман. Ундан равшан ва очиқ йўллардан юриш учун ҳидоят, адашишдан ва хато йўлларида қадам босишдан сақлашини сўрайман. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлудлари қиссасидан гўзал ва хушбўй матоларни ёйган каби, гўзал баёнлар тарқатаман. Шариф насабларидан шундай бир маржон шодасини тизаманки, унинг зийнати билан қулоқлар безанади. Аллоҳ таолонинг қудрати ва кучига суянаман. Зеро, Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай куч-қудрат йўқ. Аллоҳим! У зотнинг муборак қабрларини салавот ва саломнинг хушбўй ифори билан муаттар қилгин. (Аллоҳим, у зотга салавоту саломлар ва баракотлар йўллагин!)
Кўкракдан киндиккача нозик тук чизиғи бор эди. Бўйинлари кумушдек тиниқ ва чиройли эди. Қоматлари мутаносиб, баданлари бақувват, қоринлари ва кўкраклари бир текис, кўкраклари кенг, елкалари оралиғи узоқ, суяк бўғимлари йирик эди. Кўкраклари очилганида нурли кўринар эди. Кўкракдан киндиккача чизиқдек тук бор эди. Кўкрак ва қориннинг бошқа қисмида ортиқча туклар йўқ эди. Қўллари, елкалари ва кўкракларининг юқори қисмида туклар бор эди. Билаклари узун, кафтлари кенг, қўл ва оёқлари бақувват эди. Оёқ кафтларининг ўртаси ерга тўлиқ тегмас, оёқлари текис ва силлиқ эди. Юрганларида кучли қадам ташлар, вазмин юрар, қадамлари кенг эди. Гўё қияликдан пастга тушаётгандек юрар эдилар. Бир томонга қарасалар, бутун вужудлари билан ўша томонга ўгирилар эдилар. Кўзларини паст тутар эдилар. Ерга қарашлари осмонга қарашларидан кўпроқ эди. Кўпинча ён-атрофни диққат билан кузатар эдилар. Саҳобаларини ўзлари етаклаб юрар ва учратган кишиларига биринчи бўлиб салом берар эдилар». 8-хадис Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ ﷺнинг оғизлари кенг, кўзлари чўзиқ ва оёқ товонларида гўшт кам эди». 9-хадис Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ёруғ, ойдин бир кечада Расулуллоҳ ﷺни кўрдим. У зот қизил ҳулла кийган эдилар. Мен у зотга ҳам, ойга ҳам қараб турардим. Менинг назаримда Расулуллоҳ ﷺ ойдан ҳам гўзалроқ эдилар». 10-хадис Бир киши Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан сўради: — Расулуллоҳ ﷺнинг юзлари қиличдек чўзиқмиди? У киши: — Йўқ, балки ойдек эди, — деб жавоб бердилар. 11-ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ ﷺ кумушдан қуйилгандек оппоқ эдилар. Сочлари бироз тўлқинсимон эди». 12-хадис Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Менга пайғамбарлар кўрсатилди. Мусо алайҳиссаломни кўрдим — у зот ўртача қоматли кишига ўхшар, гўё Шануъа қабиласи кишиларидан эдилар. Исо ибн Марям алайҳиссаломни кўрдим — мен кўрган кишилар ичида унга энг кўп ўхшайдиган киши Урва ибн Масъуд эди. Иброҳим алайҳиссаломни кўрдим — мен кўрган кишилар ичида унга энг кўп ўхшайдиган киши ўзингизга тегишли бўлган киши, яъни менинг ўзим эдим. Жаброил алайҳиссаломни кўрдим — мен кўрган кишилар ичида унга энг кўп ўхшайдиган киши Диҳя эди». 13хадис Абу Туфайл розияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен Набий ﷺни кўрганман. У зотни кўрган кишилардан ер юзида мендан бошқаси қолмаган эди». Ундан: — У зотни бизга сифатлаб беринг, — деб сўралди. У жавоб берди: «У зот оппоқ, гўзал ва мутаносиб қоматли эдилар». Муқассад — жуда йўғон ҳам, жуда озғин ҳам эмас; жуда баланд ҳам, жуда паст ҳам эмас, мутаносиб қоматли. 14-хадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ ﷺнинг олд тишлари орасида бироз очиқлик бор эди. Гапирганларида тишлари орасидан нур чиқаётгандек кўринар эди». Қисқача хулоса: ушбу 14 ривоятда Расулуллоҳ ﷺнинг бўйлари ўртача ва мутаносиб, елкалари кенг, қоматлари бақувват, юзлари нурли ва ойдек гўзал, кўзлари катта ва қора, киприклари узун, сочлари бироз тўлқинсимон, соқоллари қалин, кафтлари ва оёқлари бақувват бўлгани баён қилинган. Шунингдек, у зотнинг юришлари вазмин ва кучли, муомалалари эса ниҳоятда гўзал, юмшоқ ва олийжаноб бўлгани таъкидланган. Мавлид ойи ва Жума айёмингиз муборак бўлсин. Фазлиддин қори Андижоний.
Ассаламу алайкум. Ассаламу алайка Я Росулаллоҳ. Соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Абу Исо Мухаммад ибн Исо ат-Термизий рахимаҳуллоҳ Расулуллоҳ ﷺнинг ташқи кўринишлари ва сифатлари ҳақида 14 та ҳадис келтирилган.Улар қуйида келтирилади. 1-хадис Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ ﷺ жуда баланд бўйли ҳам, жуда паст бўйли ҳам эмас эдилар. Жуда оппоқ ҳам, қорамағиз ҳам эмас эдилар. Сочлари жуда бурама ҳам, мутлақо силлиқ ҳам эмас эди. Аллоҳ таъало у зотни қирқ ёшларида пайғамбар қилиб юборди. Маккада ўн йил, Мадинада ўн йил турдилар ва олтмиш ёшларида Аллоҳ таъало у зотнинг жонини олди. Бошлари ва соқолларида йигирматага ҳам етмайдиган оқ соч бор эди». 2-хадис Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ ﷺ ўрта бўйли эдилар. На баланд, на паст бўйли эдилар. Қоматлари чиройли ва мутаносиб эди. Сочлари на жингалак, на жуда силлиқ эди. Ранглари қорамағизроқ эди. Юрганларида олдинга бироз эгилиб, жиддий ва мақсадли қадам ташлар эдилар». 3-хадис Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ ﷺ ўрта бўйли, елкалари кенг эди. Сочлари қулоқларининг юмшоғигача тушар эди. У зот қизил рангли ҳулла кийган эдилар. Мен ҳеч қачон у зотдан кўра гўзалроқ бирор нарсани кўрмаганман». 4-хадис Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Қизил ҳулла кийган, сочлари елкаларига тушиб турган Расулуллоҳ ﷺдан кўра гўзалроқ сочли кишини ҳеч қачон кўрмаганман. У зотнинг елкалари кенг, бўйлари на паст, на баланд эди». 5-хадис Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий ﷺ жуда баланд ҳам, жуда паст ҳам эмас эдилар. Кафтлари ва оёқлари бақувват, бошлари катта, суяк бўғимлари йирик эди. Кўкракларидан киндикларигача нозик тук чизиғи бор эди. Юрганларида кучли ва салобатли қадам ташлар, гўё баландликдан пастга тушаётгандек олдинга мойил бўлиб юрар эдилар. Мен у зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у зотга ўхшаган кишини кўрмаганман». 6-хадис Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ ﷺни шундай сифатлаганлар: «Расулуллоҳ ﷺ ҳаддан ташқари узун бўйли ҳам, жуда паст бўйли ҳам эмас эдилар. Қавм орасида ўрта бўйли эдилар. Сочлари жуда жингалак ҳам, мутлақо силлиқ ҳам эмас, балки бироз тўлқинсимон эди. У зот семиз ва юзлари жуда думалоқ ҳам эмас эдилар. Юзларида бироз думалоқлик бор эди. Ранглари оппоқ бўлиб, унда қизғишлик жилоси бор эди. Кўзлари қоп-қора ва катта, киприклари узун эди. Елкалари ва суяклари бақувват, кўкракларида ортиқча туклар йўқ, кўкракдан киндиккача нозик тук чизиғи бор эди. Кафтлари ва оёқлари бақувват эди. Юрганларида кучли қадам ташлар, гўё пастликка тушаётгандек кўринар эдилар. Бир томонга қарасалар, бутун вужудлари билан ўша томонга ўгирилар эдилар. Икки елкалари орасида пайғамбарлик муҳри бор эди. У зот одамларнинг энг очиқ кўнгилли, энг ростгўй, энг юмшоқ табиатли ва муомалада энг олийжаноб кишиси эдилар. Ким у зотни кутилмаганда кўрса, салобатидан ҳайбатга тушар; ким у зот билан яқиндан танишса, уни яхши кўриб қолар эди. У зотни сифатлаган киши: “Мен у зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у зотга ўхшаган кишини кўрмаганман”, дер эди». 7-хадис Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо ўз тоғалари Ҳинд ибн Абу Ҳоладан Расулуллоҳ ﷺнинг ташқи қиёфаларини сўраганлар. Ҳинд ибн Абу Ҳола айтадилар: «Расулуллоҳ ﷺ салобатли ва улуғвор эдилар. Юзлари тўлин ойдек нур сочар эди. Ўрта бўйли кишидан бироз баландроқ, жуда баланд кишидан эса пастроқ эдилар. Бошлари йирик, сочлари бироз тўлқинсимон эди. Агар сочлари иккига ажралса, уни иккига ажратиб қўяр эдилар; агар ажратилмаса, қулоқ юмшоғидан ошмас эди. Ранглари нурли ва ёрқин эди. Пешоналари кенг, қошлари узун ва бироз ёйсимон бўлиб, бир-бирига туташмаган эди. Қошлари орасида ғазабланганларида қонга тўладиган томир бор эди. Бурунлари баланд, учи нозик эди. У зотга қарамаган киши у зотни бурни баланд деб ўйлар эди. Соқоллари қалин, ёноклари силлиқ, оғизлари кенг, тишлари орасида бироз очиқлик бор эди.
Ассаламу алайкум. Саъд ибн Абу Ваққос ўғлига айтдилар: «Эй ўғлим! Агар бойликни истасанг, уни қаноат билан истагин. Чунки қаноат йўқолмайдиган бойликдир. Очкўзликдан сақлан! Чунки у ҳозирги фақирликдир. Одамлардан беҳожат бўлгин. Зеро, сен уларга муҳтож бўлмасанг, сен улар учун азиз бўласан. Ва бирор нарсага умид боғлашдан сақлан. Аллоҳ сени ундан беҳожат қилсин». ( Ибн Асакир ривояти, «Тарихи Дамашқ», 20/363.) Жума айёмингиз муборак бўлсин. Фазлиддин қори Андижоний
без подписи
Робиъул аввал муборак бўлсин Биз бирор кишини севсак, унинг овозини, ҳидини ва исмининг ҳарфларини ҳам севамиз! Агар у кўздан йироқ бўлса-ю, ундан бизга бир мактуб келса, уни қалбимизнинг тўрига жойлаймиз. Чунки суюкли инсонга боғлиқ бўлган ҳар бир нарса суюклидир! Унда Расулуллоҳ ﷺни севган қалб қандай бўлмасин?! У зотнинг муборак исмлари тилга олинганда қалбимиз титрамасми? У зот айтган сўзлар ўқилганда кўзларимизга ёш келмасми? У зотнинг суннатлари эсланганда, «Бу — менинг Ҳабибимнинг йўли», деб қалбимизда бир завқ уйғонмасми? Биз Расулуллоҳ ﷺни кўрмадик. Аммо у зот бизни кўришни истаганлар… Биз у зот билан бир замонда яшамадик. Аммо у зот: «Биродарларимни соғиндим», деганлар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз Сизнинг биродарларингиз эмасмизми?» — деганларида, у зот ﷺ: «Сизлар менинг саҳобаларимсиз. Биродарларим эса ҳали келмаганлар», деганлар. Биз ана шу «ҳали келмаган» уммат ичидан бўлишга умид қиламиз… Рабиъул аввал яқинлашмоқда… Бу ой бизга фақат тарихдаги бир санани эмас, балки қалбимизда сўниб қолган муҳаббатни қайта уйғотиб келсин. Расулуллоҳ ﷺнинг исмлари кўпроқ тилга олинсин. Салавотларимиз кўпайсин. Суннатлари ҳаётимизда кўринсин. Ахлоқлари оиламизда намоён бўлсин. Меҳрлари фарзандларимизга ўтсин. Зеро, Расулуллоҳ ﷺни севиш — фақат «севаман» дейиш эмас. У зотнинг севганларини севиш, у зотнинг ёқтирмаганларидан узоқ бўлиш, у зотнинг суннатларини ардоқлаш, у зотнинг ахлоқларини ҳаётимизга олиб киришдир. Эй Аллоҳ! Қалбларимизни Ҳабибинг Муҳаммад Мустафо ﷺ муҳаббати билан тирилтиргин. У зотнинг исмлари тилга олинганда қалбимизда салавот уйғотгин. Суннатлари эсланганда амал қилиш иштиёқини бергин. Қиёмат куни эса у зотнинг шафоатларига эришишни насиб қилгин. اللَّهُمَّ ارْزُقْنَا حُبَّ نَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ ﷺ، وَاتِّبَاعَ سُنَّتِهِ، وَالِاقْتِدَاءَ بِهَدْيِهِ، وَاجْمَعْنَا بِهِ فِي جَنَّتِكَ. Омин, ё Роббал оламийн. ©AbuDovud ✍
Пайшанба куни Асрдан кейин 80 та Ўқиладиган Саловати шариф хақида. Andijon shahar bosh imom-xatibi: Miftohiddin Domla. ⛓ https://t.me/Dostlar_uz_kanali ✅
#Video 📹 🎙Juma kunidagi 2 rakatli namozning savobi haqida 🇺🇿Andijon shahar bosh imom-xatibi Ustoz Miftohiddin Domla Rojiddinov 🚀Telegram 📷Instagram🎬 YouTube 🚀https://t.me/Dostlar_uz_kanali ✔️
✅ Мавлид ойингиз муборак бўлсин! (2026йил 14-Август) Эй-ки бу сўзни эшиттингизлар тамом, Айлангизлар Мавлид ойин эҳтиром. Истасангиз лутфи Ҳақ эй хос-у ом, Ҳар нафас денг ас-солату вас-салом! Оламларга раҳмат бўлиб келган Зот жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллуд ойлари муборак бўлсин! 🔗Каналга уланиш учун босинг https://t.me/QUBOUZ. 😎https://t.me/Dostlar_uz_kanali 😄