Avliyolar_uz 🌙
Статистика#بِسمِﷲ Авлиёуллоҳлар - Аллоҳ таолонинг солиҳ бандалари ва дўстларидир. Уларни таниганимиз сари ўзимизнинг кўп хатокор эканимизни билиб борамиз... 📖 Ибратли ҳикоялар. 📝 Авлиёлар ҳаёти.
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 4
- Всего постов
- 40
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 985
- 1/48двое суток
- 1 128
- 1/72трое суток
- 1 217
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#Табрик Аҳли Мусулмонга энг улуғ ойлардан бири бўлган, суюкли Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлуд (туғилган) ойлари (Роби-ул-аввал) барчамизга МУБОРАК БЎЛСИН! Росулимизниг ҳаққи хурматларидан барчамизга икки оламнинг саодати насиб этсин! Бизнинг манзил👇 👉 @Avliyolar_uz |
«Робиул аввал» Росулимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган ойларидир. اذا جاء شهر ربيع الاول يفرح به كل الناس ، و يحتفل العشاق بمولد النبي المصطفي صلي الله عليه وسلم كان كل واحد من الصبيان و الشباب و الشيوخ يقول بلسان الحال : فداك الف عيد يا ربيع الاول يحتفل كل الناس غير الشياطين كثر في الكائنات الضلال و عم الظلام و اشتد العمي و انتشر الجهل في جميع الدول و الشعوب فلما فصل رسول الله صلي الله تعالى عليه و آله و سلم عن سيدتنا آمنة رضي الله تعالى عنها خرج معه نور أضاء ما بين المشرق، و المغرب، و استضاءت جميع النواحي بأنوار الحبيب المصطفى صلى الله تعالى عليه و آله و سلم. Вактийки «Робиъул аввал» ойи кирса, инсонларнинг ҳар бири ўша ой сабабидан хурсанд бўладилар ва ошиқлар Набийимиз мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавлидлари билан байрам қиладилар. Ҳар бир ёш бола, йигитлар ва қариялар шу байтни ўкишади: Фидаака алфу ъидин я робиъал аввал, Яхтафилу куллун-нааси ғойруш-шаяятыйн. Маъноси: Эй робиъул аввал сен мингта байрамни ўрнини босдинг! Шайтондан бошқа ҳар бир инсон буни байрам қилади. * * * Коинотда залолатга кетганлар кўпайди. Зулм ом (оммавий) бўлди. Кўз кўрмаслиги кучайди ва жоҳиллик ҳар бир давлатда ва миллатда тарқалди. Сайидамиз Омина розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу таъала алайҳи ва олиҳи ва салламни дунёга келтирганларида у билан биргаликда машриқ ва мағрибни ўртасини ёриштирган нур чиқди. Ҳабибимиз Муҳаммад Мустофа соллаллоҳу таъала алайҳи ва алиҳи ва саллимнинг нурлари сабаби билан жамиий тарафлар ёришди. 👉 @Avliyolar_uz
#Табрик Энг улуғ ойлардан бири бўлган, суюкли Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлуд (туғилган) ойлари (Робби-ул-аввал) барчамизга МУБОРАК БЎЛСИН! Бизнинг манзил👇 👉 @Avliyolar_uz |
Бугун қуёш ботганидан кейин севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой — Мавлид ойи кириб келади! У зотнинг қалбларни ларзага солувчи ўгитлари ва олижаноб амаллари мўмин-мусулмонлар амал қилиши лозим бўлган тўғри йўлдир. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бутун оламларга ва инсониятга раҳмат қилиб юборди ҳамда у зотни барча нарсада гўзал намуна қилди. У зот барча мусулмонлар учун шафоат сўровчи, бу дунёда мукаррам ва охират дунёсида муборак зотдирлар. ИншаАллаҳ, агар биз «аҳли сунна» йўлига, у зотнинг ақидалари ва ҳаёт тарзларига эргашсак, барча ишларимизда суннатга амал қилсак, бало-офатлардан омонда бўламиз ва ҳар икки дунё саодатининг чўққисига эришамиз. Аллоҳ таоло барчамизни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг покланган суннатларини тирилтирадиган бандаларидан қилсин.
(Ҳикоя) Баъзилардан ривоят қилинади: «Мен дунё аёлларига ўхшамайдиган бир аёлни кўрдим. Мен унга: — Сен кимсан? — дедим. У айтди: — Мен ҳурман (жаннат ҳури). Мен дедим: — Менга турмушга чиқ. У айтди: — Мени хўжайинимдан сўраб, совчи бўл ва мен учун маҳр бер. Мен дедим: — Сенинг маҳринг нима? У айтди: — Маҳрим — нафсни шаҳватлардан тийишдир». Ихё улумид-дин китобидан
إنَّ الأَسَدَ لا يَأكُلُ إِلَّا مَن فَعَلَ مُحَرَّمًا نزهة المجالسة و منتخب النفائس Албатта, шер фақат ҳаром иш қилган кишини ейди. Нузхат ул-мажолис ва мунтахоб ун-нафоис китобидан
Тасаввуфнинг асослари Тасаввуф мустаҳкам ва ишончли асосларга таянади. Уларни қуйидагича хулоса қилиш мумкин: Аллоҳ таолонинг амрларига итоат қилиш, У зот қайтарган ишлардан кайтиш ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига ҳақиқий равишда маҳкам киришиш. Қавмнинг (тасаввуф аҳлининг) улуғ имомларидан бири бўлган Сахл ибн Aбдуллох aл-Tустари к.с. шундай деганлар: «Бизнинг асосларимиз еттита нарсадир: 1. Аллоҳ таолонинг Китобини маҳкам ушламок. 2. Расулуллоҳ ﷺ суннатларига эргашмок. 3. Ҳалол ризқ емоқ. 4. Озори (зарари)ни тиймок. 5. Гуноҳлардан четланмок. 6. Тавба қилмок. 7. Ҳақ-ҳуқуқларни адо этмок». Шайх Aхмад Заррук к.с. шундай деганлар Сўфийлик тариқатининг асослари бештадир: 1. Яширин ва ошкора ҳолатларда Аллоҳ таолодан тақво қилиш. 2. Сўз ва амалларда суннатга эргашиш. 3. Қабул қилишда ҳам, рад этишда ҳам халқдан юз ўгириш (яъни уларга ортиқча боғланмаслик). 4. Оз ва кўп неъматда Аллоҳ таолодан рози бўлиш. 5. Қувончда ҳам, мусибатда ҳам Аллоҳ таолога қайтиш». Сўнгра у зот бу нарсаларнинг қандай амалга ошишини тушунтириб айтганлар: - Тақвонинг ҳақиқати — вараъ (шубҳали нарсалардан сақланиш) ва истиқомат билан рўёбга чиқади. - Суннатга эргашиш — ўзини назорат қилиш ва гўзал хулқ билан амалга ошади. - Халқдан юз ўгириш — сабр ва таваккул билан ҳосил бўлади. - Аллоҳдан рози бўлиш — қаноат ва тафвиз (ишни Аллоҳга топшириш) билан амалга ошади. - Аллоҳга қайтиш — фароғат ва хурсандчилик пайтларида ҳамд ва шукр қилиш, мусибат пайтларида эса унга илтижо қилиш билан амалга ошади. Каналга обуна бўлинг @Avliyolar_uz
روى آن واحدا من الصلحاء كان يختم كل ليلة و يجتهد في العبادة فقيل له: انك تتعب نفسك و توقعها في المشقة فقال:كم عمر الدنيا؟ فقيل: سبعة آلاف سنة فقال: و كم مقدار يوم القيامة؟ فقيل: خمسون الف سنة فقال: لو عمّر المرء بعمر الدنيا لحقّ له ان يجتهد في العبادة لهذا اليوم الطويل فانه أسهل بالنسبة اليه. تفسير روح البيان «Солиҳ зотлардан бири ҳақида ривоят қилинади: у киши ҳар кеча Қуръонни хатм қилар ва ибодатда қаттиқ ғайрат кўрсатар эди. Шунда унга айтилди: “Сен ўзингни жуда чарчатяпсан ва ўзингни машаққатга қўйяпсан.” У киши деди: “Дунёнинг умри қанча?” Айтдилар: “Етти минг йил.” У яна сўради: “Қиёматнинг куни қанча?” Айтдилар: “Эллик минг йил.” Шунда у деди: “Агар инсон дунёнинг бутун умрича яшаса ҳам, шу узун кун учун ибодатда жуда ғайрат қилишга ҳақли бўлар эди. Ва бу (дунёдаги машаққат) киёмат кунга нисбатан анча енгиллик бўлади.”» Тафсиру рухул баён китобидан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳнинг зикри — иймоннинг аломатидир, нифоқдан покланишдир, шайтондан қалъадир ва дўзахдан нажотдир». Ас-Самарқандий.
و لا بد من السلوك حتى يتجاوز العبد عن الأحوال و المقامات الي أقصى النهايات «Банда ҳоллар ва мақомлардан ўтиб, энг олий ниҳояларга етиши учун албатта сулук (руҳий тарбия ва йўл)ни босиб ўтиши лозим.»
Луқмон Ҳаким алайҳиссалом ҳаким зот эди. Унинг биринчи ҳикматларидан бири шу эдики, у шундай деган: — Ҳожатхонада узоқ ўтириш жигарга зарар қилади ва носур (касаллик)ни, яъни геморройни келтириб чиқаради. Яна у айтган: — Отанинг боласига берган тарбия калтаги экин учун ёққан ёмғир кабидир. Унинг ўғлининг исми ҳақида турли ривоятлар бор: Насафий айтишича — Соран. Байзавий эса — Мосон деб айтган. Яна баъзилар унинг исмини Инъом ёки Ашкар деб ҳам ривоят қилишган. Бағавий эса шу охирги икки номнигина зикр қилган. Нузҳат ул-мажолис ва мунтахаб ун-нафоис китобидан Каналга обуна бўлинг @Avliyolar_uz
🌙 Ашуро куни муборак, азиз диндошим! (25.06.2026) Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨ Бугунги файзли, баракали ва дуолар ижобат бўладиган хайрли тонг муборак бўлсин! 💐 Аллоҳ таоло бу улуғ кунда қилаётган ибодатларимизни, тутаётган рўзаларимизни мақбул айласин. Ўтган бир йиллик гуноҳларимизни мағфират қилиб, хонадонларимизга тинчлик, қут-барака ва соғлик-саломатлик берсин. 🌸 Муҳаррам ойининг энг гўзал куни — Ашуро сизга ва оилангизга хайрли хушхабарлар олиб келсин! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенгчилик қилса, Аллоҳ йилнинг қолганини унга кенг (ризқли) қилади». (Имом Табароний ривояти) 🤲 Аллоҳ таоло бу кунда қилган эҳсонларимизни қабул айлаб, хонадонларимиз қут-баракасини йил бўйи зиёда қилсин! Каналга обуна бўлинг @Avliyolar_uz
وفي رواية الطبراني: الصدقة فيه بدرهم تعدل سبعمائة ألف درهم. مكاشفة القلوب Имом Табароний ривоятида: “Ошуро кунида бир дирҳам садақа етти юз минг дирҳам садақага баробардир.” Мукошафатул Қулуб.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва унинг оталари розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар келаси йилгача ҳаёт бўлсам, албатта тўққизинчи куни ҳам рўза тутаман». (Яъни, Ашуро — ўнинчи Муҳаррам куни билан бирга тўққизинчи Муҳаррам кунини ҳам рўза тутишни ният қилган эдилар.) Манба: Сахих Муслим, 1134. Изох : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларнинг фақат ўнинчи кунни рўза тутишларидан фарқ қилиш учун Ашуро рўзасини тўққизинчи кун билан қўшиб тутишни хоҳлаганлар ва: «Агар келаси йилгача яшасам, тўққизинчи куни ҳам рўза тутаман», деганлар. Аммо келаси Муҳаррамга етмасдан вафот этганлар😢.
Асир ҳикояси (Ошуро баракаси) Ҳикоя қилинишича, бир асир Ошуро куни кофирлар қўлидан қочиб кетибди. Унинг ортидан бир неча отлиқ қувга тушди. Ортига қараб отлиқларни кўрган асир қўлга тушишини англаб, бошини осмонга кўтариб шундай дуо қилди: «Эй Аллоҳим! Шу муборак куннинг ҳурмати — булардан нажот беришингни сўрайман!» Аллоҳу таоло барчасининг кўзини кўрмас қилди ва асир нажот топди. Шу куни рўза тутган асир ифторлик учун бирор егулик ва ичгулик тополмади ва очлигича ухлаб қолди. Тушида таом еб, сув ичди. Бундан сўнг у йигирма йил яшади ва бу муддат ичида бирор марта ҳам ейиш-ичишга муҳтож бўлмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бу куннинг фазилатини изланглар! Зеро, бу кун муборак кундир. Аллоҳу таоло уни барча кунлардан ихтиёр қилди. Кимки бу кунда рўза тутса, Аллоҳу таоло унга фаришталар, набийлар, расуллар, шаҳидлар ва солиҳ бандаларнинг ибодатларидан насиба ато этади.» («Тафсири Руҳул Баён»дан)
Ошуро кунида қилинадиган энг катта савоблик амаллар 1.Рўза тутиш. 2.Закот бериш. 3.Тирноқларини олиш. 4.Ғусл қилиш. 5.Касални кўриш. 6.Олимларни зиёрат қилиб насихат тинглаш. 7.Етимларга хадялар бериб бошини силаш. 8.Кийим эхсон қилиш. 9.Жаноза намозига қатнашиш. 10.Силаи рахм қилиш. 11.4 ракат нафл намоз ўқиш. 12.Оиласига кенгчилик, байрам қилиш. 13.Қарз бериш. 14.Адашган кишига йўл кўрсатиш. 15.Ифторлик бериш 👉 @Avliyolar_uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу улуғ кунни эъзозлаш учун мусулмонларни рўза тутишга тарғиб қилганлар. Чунки бу кунда Аллоҳ таоло кўплаб пайғамбарларга нажот ато этган. Ашуро куни — барча инсоният учун пайғамбарларнинг Аллоҳга бўлган мустаҳкам иймони, Унинг ёрдами ва раҳматига бўлган комил ишончи ҳақидаги буюк ибратдир. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу ва ан абийҳи)дан ривоят қилинади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазон ойидан бошқа бирор куннинг рўзасини Ашуро куни рўзасичалик афзал билиб тутишга интилишларини кўрмаганман». (Бухорий ва Муслим). Шу билан бирга, айрим ҳадисларда Ашуро куни билан бирга ундан бир кун олдин ёки бир кун кейин ҳам рўза тутиш тавсия қилинган. Бу йил Ашуро рўзаси 24–25 июнь ёки 25–26 июнь кунларига тўғри келади. Аллоҳ таоло барчамизга ушбу муборак кунларни ибодат, тоат ва рўза билан ўтказишга куч-қувват ва тавфиқ ато этсин. Омин.
Ибн Аббос (розиёллоҳу анҳу) дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Ашуро куни — Муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутишни амр қилдилар.» (Термизий ривояти).
АШУРО КУНИГА 3 КУН ҚОЛДИ. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар. (Имом Байҳақий ривояти, Имом Ҳофиз Суютий саҳиҳ деган) @Avliyolar_uz
ҲАДИСДАГИ КЕНГЛИКДАН МУРОД НИМА? 1737-САВОЛ: Ҳадисда “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дейилганини ўқидим. Ҳадисдаги ушбу кенгликдан мурод нима? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда, ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Ашуро кунида аҳли аёлига кенглик қилса, Аллоҳ унга йил давомида кенглик қилади", деб марҳамат қилганлар (Имом Табароний ривояти). Уламолар мазкур ҳадислардаги кенгликни еб ичиш, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда кенглик қилишни ирода қилинган деганлар. Яъни одамлар шу куни оила аъзоларига худди байрамлардаги каби, балки ундан ҳам яхшироқ мўл-кўлчилик қилиб берсалар, Аллоҳ таоло уларга йил давомида кенгчилик қилади, деб тушуниш мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази. ⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️