Tasavvuf.uz
СтатистикаМақсадимиз: Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида, тасаввуф ҳаётини ёритиб бериш.
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 18
- Всего постов
- 63
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 595
- 1/48двое суток
- 681
- 1/72трое суток
- 735
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ҳазрати Мавлоно дейдики: Кўнгил дунёнгда Аллоҳни топган бўлсанг, ўлим ҳам гўзалдир, умр ҳам... Агар қалбингни Раббнинг исмлари ила зийнатлаган бўлсанг, нафас олмоқ ҳам гўзалдир, чиқармоқ ҳам... Йўлинг Ҳақ йўли бўлса, югурмоқ ҳам гўзалдир, юрмоқ ҳам.. Устозинг бўлса, Аллоҳ ишқи билан ёнмоқ ҳам гўзалдир, тутамоқ ҳам... Ҳазрати Иброҳим (а.с.) каби Раббингга таслим бўлдингми, оташга отилсанг-да, гул бўлмоқ ҳам гўзалдир, кул бўлмоқ ҳам... t.me/uztasavvuf
Робиъул-аввал - Мавлуд шариф ойи муборак бўлсин! У зоти шариф соллаллоҳу алайҳи васалламни муборак ва гўзал ахлоқларидан намуна олиб яшаш ҳар биримизга насиб этсин. t.me/uztasavvuf
#ҳайрли_тонг Ассалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин. " Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир". (Анкабут сураси, 45 - оят.) Бугун Ҳижрий 1448 йил 2 - Рабиъул аввал. Милодий 2026 йил 15 - августь шанба. t.me/uztasavvuf
Ким одобни илмдан олдин ўрганса, у нажот топибди. Имом Шофеий •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Тўтиқушни қафасга солган ўзининг овози бўлса, бизни бу дунёда ушлаб турган, руҳониятга парда бўлган ўзимизнинг ҳунарларимиз, "билимларимиз"дир... t.me/uztasavvuf
Жумъа суннатлари. 1) Мушк суриш 2 ) ғусл қилиш. 3) дуо қилиш. 4 ) саловат айтиш. 5) тирноқ олиш. 6) мисвок ишлатиш. 7) " каҳф" сурасини ўқиш. 8) тоза кийим кийиш. Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: " Худди котиб қулоғига қалам қистириб оладиганидек, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қулоқларига мисвок қистириб олар эдилар" ( Байҳақий" Ас- сунанул-кубро" да ривоят қилган). t.me/uztasavvuf
Жумъа кунингиз муборак бўлсин. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мархамати кенг ва рахмати чексиз Аллоҳ исми билан. Аллоҳ таолога сўнгсиз ҳамду сано, жаноб Росулуллоҳга чексиз салоту салом бўлсин. Ҳазрати Абу Ҳурайрадан(розияллоху анху) ривоят қилинди; жаноб Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қуёши чиққан энг яхши кун жумъа кунидир. ОДАМ ( алайҳиссалом) ул кунда яратилди,ул кунда жаннатга киритилди ва ул кунда жаннатдан чиқарилди. Соат ( қиёмат ) ҳам фақат жумъа кунида қоим бўлур". ( Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Абу Довуд , Имом Насоий ривоятлари. Сунани Термизий, 488- ҳадис.) Ҳазрати Лубоба ибн Абдул- Мунзир ал-Ансорийдан( розияллоҳу анҳу) ривоят қилинди; жаноб Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Жумъа куни кунларнинг улуғидир ва Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматлисидир. У Аллоҳ наздида қурбон ҳайити кунидан ва рамазон ҳайити кунидан ҳам улуғроқдир. Унда ушбу беш ҳислат бордир: 1) Аллоҳ Одамни ( алайҳиссалом) у кунда яратди; 2) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) ер юзига у кунда туширди; 3) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда вафот эттирди: 4) у кунда шундай бир он борки, банда ҳаром бир нарсани сўрамаслик шарти билан, Аллоҳдан нимани сўраса, Аллоҳ албатта ато қилади. 5) Киёмат у кунда қоим бўлади. Юксак мақомли ( муқарраб) фаришталар, осмон, ер, шамоллар, тоғлар ва денгиз жумъа куни ( ҳайбати) дан қўрқиб турадилар. (Имом Ибн Можа " иқома,79,р. 1084.) t.me/uztasavvuf
#Жумъа_муборак Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ЖУМЪА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ? أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”. Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар: “Ким жумъа тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти). t.me/uztasavvuf
#ҳайрли_тонг Ассалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин. " Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир". (Анкабут сураси, 45 - оят.) Бугун Ҳижрий 1448 йил 1 - Рабиъул аввал. Милодий 2026 йил 14 - августь жума. t.me/uztasavvuf
Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ) маййит дафн қилингандан кейин қабр олдида туриб, ёнидаги кишига шундай деди: Нима деб ўйлайсан ,агар бу маййит дунёга қайтарилса, нима қилган бўларди? У: Албатта истиғфор айтган, намозини адо қилган ва яхшиликларни кўпайтирган бўларди, деди. Шунда Ҳасан Басрий: "У ўтказиб юборган бўлса, биз ўтказиб юбормайлик", деди. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! t.me/uztasavvuf
Қалбнинг тозариши ҳақида "Албатта, қалб фақатгина фараҳлар - нафснинг фараҳи (қувончи) билан булғанади. Энди киши Нуҳ (А.С) умрининг мислича намозу рўзани адo этса ҳам покланмайди. Намозу рўза фақат азолардан кирликни кетказади. Қалб эса фақатгина ўзидан фараҳлар кирларини кетказадиган нарсалар туфайли покланади. бу эса юксак ғам-ҳузн билан бўлади. Ҳаким Термизий қаддасаллоҳу таоло сирраҳу "Риёзатун нафс" китобидан t.me/uztasavvuf
❝ Аллоҳнинг дўстларининг сўзлари ва гўзал ҳоллари маънавий қўшинлардан бир қўшиндир. Аллоҳ улар орқали заиф қалбларни қувватлантиради, маънавияти бузилганларни ислоҳ қилади. Авлиёлар маноқиби Аллоҳнинг қўшинларидан бир қўшиндирки, муриднинг кўнгли улар билан қувват топади.❞ Ҳазрати Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу t.me/uztasavvuf
АЛЛОҲНИНГ АҲБОБЛАРИ. Аллоҳ азза ва жалланинг аҳбоблари (ошиқлари) ким? Улар шундай кишиларки, кўзларини очиб атрофдаги нарсаларга қарасалар, унда Аллоҳдан бошқасини кўрмайдилар. Бу нарса мазмун ва шакл бирлиги деб аталадими? Йўқ албатта. Яъни улар Аллоҳдан бошқа нарса билан шуғулланмайдилар, балки бошқа нарсаларни қўйиб Аллоҳнинг ўзи билан машғул бўладилар. Наботот ва ўсимликлар, дарахтлар, осмондаги ой ва юлдузлар, одамлар ва Аллоҳни борлигини билдириб турадиган белгилар ҳамда Аллоҳ таолодан машғул қилиб қўядиган нарсаларга қарайдилар-у, лекин қалблари Аллоҳнинг муҳаббати билан тўлиб тошганлиги сабабли ана шу борлиқ ичида Аллоҳдан бошқани кўрмайдилар. Бу табиий нарса. Менинг ушбу сўзимда ҳайрон бўладиган бирор нарса борми? Йўқ албатта. Кеча мен айтиб берган, "Лайли ва Мажнун" ҳикояси каби инсон билан инсон ўртасидаги ҳолат шундай бўлгач, Аллоҳ билан инсон ўртасидаги ҳолат шундай бўлмай қолмайди. Яъни бани Омир ўз севгилиснинг уйини кўрганда нима деди? У уй деворлари ёнида чайқалиб юрар экан, ушбу деворларни ўпар ва ушбу байтни айтарди. Деворни ўпиб бўладими? Йўқ албатта: Ўтарканман Лайли деворин ёнидан, Ўпардим девор соҳибасин деворидан. Қалбимни ром айлаган, ҳовли муҳаббати эмас, Ҳовли соҳибаси Лайли ҳуббидин ўзга эмас.. Бу байтни ушбу чўрининг ишқида, ана шу қул айтган эди. Мана шу Аллоҳ аҳбобларининг ҳолатидир. Диёр ва ҳовлилар мавжуд, лекин улар ушбу диёрларга қараб Аллоҳдан бошқасини кўрмайдилар. Аллоҳ субханаҳу ва таолодан бошқа нарсалар улар кўз ўнгидан ғоиб бўлгандир Муҳаммад Саъид Рамазон ал Бутий раҳимаҳуллоҳ t.me/uztasavvuf
#ҳайрли_тонг Ассалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин. " Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир". (Анкабут сураси, 45 - оят.) Бугун Ҳижрий 1448 йил 30 - Сафар. Милодий 2026 йил 13 - августь пайшанба. t.me/uztasavvuf
"ОШИҚУ ОРИФЛАР" АГАР НАФСИНГНИ КЎРМАСАНГ… Орифлар султон Боязид Бистомий ҳазратлари айтадилар: “Бир сафар Маккага борган эдим. Фақат Байтни (уйни, Аллоҳнинг уйи бўлган Каъбани) кўрганим билан ҳажим мақбул бўлган эмасдир, чунки бундан аввал ҳам бу жинсдан бўлган жуда кўп тош кўргандим, дедим. Яна бир марта Маккага бордим. Бу сафар ҳам Уйни ҳамда Уйнинг Соҳибини, яъни Аллоҳни кўрдим ва дедимки, Ҳануз тавҳиднинг ҳақиқати йўқдир. Учинчи марта яна бордим ҳамма нарсани Уйнинг соҳиби ўлароқ кўрдим. Уйни кўрмадим. Ўша чоқда сирримга ва руҳимга бундай нидо бўлди: Эй Боязид! агар нафсингни кўрмасанг, бутун коинотни кўрган тақдирингда ҳам мушрик бўлмайсан. Аксинча, бутун коинотни кўрмасанг-да нафсингни кўрсанг мушрик бўласан! Ана ўша вақтда тавба этдим ва борлигимни кўрмоқдан ҳам тавба қилдим”. Ҳужвирийнинг “Кашфул-маҳжуб”идан t.me/uztasavvuf
,, Ўғлим, мени ўзингга ойна қил. Яқинлаш менга... Мендан узоқда бўлганинг учун кўра олмаётган нарсаларни, менга яқинлашганингдан сўнг кўра бошлайсан. Чунки, мен Ҳақнинг ешигида сени кутмоқдаман... " Ҳазрати Ғавс-ул Аъзам Саййид Абдулқодир Жейлоний (қ.с) t.me/uztasavvuf
Ахир, «ашё» қиймати зидди билан аён бўлади. Зидди бўлмаган нарсани таъриф этмоқлик имконсиздир. Улуғ Тангрининг зидди бўлмагани учун ҳам «Мен гизли бир хазина эдим, билинмоқни истадим» (Ҳадис) дея буюрилганидек, нурнинг ошкор бўлиши учун қоронғу этиб яратилган мазкур оламни мавжуд айлади. Пайғамбар авлиёларни ҳам «Менинг сифатларим билан чиқ, халққа кўрин» дея вужудга келтирди. Улар Тангри зиёсининг мазҳаридирлар. Дўст душмандан шулар воситасида фарқ этилади. Чунки маънонинг маъно сифатида зидди йўқдир, бироқ буни сурат (шакл) йўлида кўрсатиш мумкин. Масалан, Одамнинг қаршисида Иблис, Мусонинг қаршисида Фиръавн, Иброҳимнинг қаршисида Намруд ва Мустафонинг қаршисида Абу Жаҳл пайдо бўлганидек. Мавлоно Румий “Ичиндаги ичиндадур“ 🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿 Аллоҳнинг хазинаси Пайғамбаримиз ﷺ, Пайгамбаримиз ﷺ нинг хазинаси Авлиёлар, Авлиёлар хазинаси Сенсан, сен нечун вайронага қочяпсан? t.me/uztasavvuf
Мен шундай зотларни кўрдимки, уларнинг қўлларида ҳеч вақоси йўқ эди, лекин қалблари подшоҳларникидан кўра бойроқ ва хотиржамроқ эди. Чунки уларнинг қалбида "қаноат" деган хазина бор эди. Ва шундай кимсаларни кўрдимки, дунёнинг калити уларнинг қўлида эди, лекин қалблари тиланчиникидан ҳам қашшоқроқ эди. Чунки уларнинг қалбида "очкўзлик" деган тешик бор эди. Бу тешикни бутун дунёнинг олтини билан ҳам тўлдириб бўлмайди. Билиб қўй, қалб Оллоҳ билан бойдир, Усиз эса қашшоқдир. Ҳасан Басрий t.me/uztasavvuf
#ҳайрли_тонг Ассалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин. " Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир". (Анкабут сураси, 45 - оят.) Бугун Ҳижрий 1448 йил 29 - Сафар. Милодий 2026 йил 12 - августь чоршанба. t.me/uztasavvuf
Қалбингизда ҳеч кимсага тушунтира олмаган, тилга келтириш имконсиз бўлган ўша нарса бор-ку, Аллоҳ худди ўшани билади. Ташвиш тортманг! ҲАЗРАТИ МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ t.me/uztasavvuf
Оллоҳнинг раҳмати Унинг ғазабидан устундир. У Зот Ўзини таниш учун оламни яратди. Агар сен бирор нарсада гўзалликни кўрсанг, билгинки, бу ўша Мутлақ Гўзалликнинг бир зарра аксидир. Гўзалликни севиш, аслида Яратганни севишдир. Ибн ал Арабий t.me/uztasavvuf