Islom.uz
СтатистикаРасмий сайти: islom.uz https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz islom.uz каналлари: @savollarislomuz @fiqh_uz_kanal @hilolnashr @quranuz @wwwislamuz @arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz @islamuz https://dzen.ru/islomuz
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 35
- Всего постов
- 562
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 10 979
- 1/48двое суток
- 12 442
- 1/72трое суток
- 13 419
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
75. Niso surasi (122-134-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy Suxandon: Abdulqayyum Ismoil #tafsir 🌐 YouTube 🕋 @islomuz
#Уламолар Мулла Муҳаммадхон махдум Мулла Муҳаммадхон махдум 1901 йили Наманган шаҳри «Дегрезлик» даҳаси[1] Қози гузари мавзеси (ҳозирги «Чортоқ» кўчаси) да таваллуд топди. Бобоси мулла Охундшоҳ махдум — аҳли илм ва аҳли тақволардан бўлган. Айтишларича, отаси мулла Муҳйиддин (1861-1946 йй.) «Кўзагарлик» мавзесидаги масжидлардан бирида имом-хатиб бўлиб фаолият юритган. Волидаи муҳтарамаси Биби Ҳожар Исомиддин махдум қизи ҳам ўз даврининг илмли аёлларидан бўлган. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 24 июндаги 03-07/5164-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
#Мақолалар Рабиул аввал: биз бу ой ҳақида нималарни биламиз? Бугун, қуёш чиққани ҳамон, биз мусулмон тақвимининг энг аҳамиятли ойи – Рабиул аввалга кириб келдик. Ислом тарихида ушбу муқаддас ойда бутун умматимиз учун энг аҳамиятли воқеа – Аллоҳ яратган барча махлуқотларнинг энг шарафлиси ва маҳбуби, У Зотнинг ҳузурида энг мукаррами ва азизи, бизнинг севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган – Мавлид ойидир. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
#Жамият Оиладаги мусибатлар Сиз «ҳиссий тўйиш» ҳақида бирор нарса биласизми? Бу озуқавий тўйишга мутлақо ўхшайди. Масалан, организм озуқавий тўйишдан маҳрум бўлса, бу уни заифлик ва озиб кетиш каби баъзи патологик муаммоларга ва охир-оқибат ўлимга олиб келиши мумкин. Инсоний ҳис-туйғулар ҳам шундай. Сиз ҳиссий қониқишдан маҳрум бўлганингизда, қайғу, зўриқиш ва тушкунлик каби баъзи аломатлар билан бирга бўлиши мумкин. Шунинг учун, ҳиссий хавфсизлик, ишонч сўзлари, кўз қарашлари, юз ифодалари ва қўл тегиниш орқали намоён бўладиган нарса ўз эгасини бепарволик ва руҳий касалликлар вирусларидан ҳимоя қиладиган иммунитетга ўхшайди. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 30 январдаги 03-07/666-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
#Мўминларга_эслатма Шаръий ҳукм ҳақидаги саволга энг гўзал жавоб Бир киши Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳнинг ҳузурларига келиб: «Аллоҳ таоло фалон нарсани нега ҳаром қилган? Сабаби нима? Нима ҳикмати ва фойдаси бор?», деб сўрай бошлади. Ҳазрат Таҳонавий қуддиса сирруҳ: «Сиз бир нарсага жавоб беринг. Шунда, мен сизга унинг жавобини бераман», дедилар. «Нима нарса?» деди. Шунда Ҳазрат: «Сенинг бурнинг нега орқага эмас, олдинга қўйилган?» деган савол билан жавоб қилдилар. Шу танбеҳ орқали Аллоҳ таоло ҳар бир ишни Ўзининг ҳикмати билан, Ўзи хоҳлаганидек қилишини, бандаси «нега?» деб сўрашга ҳаққи йўқлигини билдирмоқчи бўлдилар. Ростдан ҳам инсоннинг куракдеккина ақли Аллоҳнинг бутун ишлари ҳикматини қамраб ололмайди. Бугунги даврда илм-фан тараққий топганига қарамасдан, мана шу кичкинагина ақлни ҳам буткул ўрганиб чиқа олгани йўқ. Шунчалар ожиз бўлишига қарамасдан, банда «фалон нарса нега ҳаром қилинган? Бу нарса нега ҳалол?» деб, Аллоҳ таолонинг бутун ҳикматларининг тагига етишни хоҳлайди. Ҳолбуки, у ўзининг хилқатидан бехабар... Бу каби саволлар Аллоҳ таолонинг буюклигини англамаслик оқибатида пайдо бўлади. Ҳазрат мазкур савол ила сўровчига ана шу маъноларни уқтирмоқчи бўлдилар. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
#Кун_дуоси Оятул Курсийнинг фазилати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотини қўриқлашга вакил қилдилар. Биров келиб, егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Мен уни тутиб олдим-да, «Аллоҳга қасамки, сени албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб чиқаман», дедим. У: «Мен ҳожатмандман, бола-чақам бор. Қаттиқ муҳтожлигим бор», деди. Мен уни қўйиб юбордим. Тонг отди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, бу кеча асиринг нима қилди?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, қаттиқ муҳтожлиги ва бола-чақаси борлигидан шикоят қилган эди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим. У зот: «Билиб қўй, у сени алдабди. Ҳали яна келади», дедилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳали яна келади» деган сўзларидан унинг қайтиб келишини билиб, уни пойладим. Келиб, егуликдан ҳовучлаб ола бошлаган эди, уни тутиб олдим. «Сени албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб чиқаман», дедим. У: «Мени қўйиб юбор, чунки мен муҳтожман, бола-чақам бор. Энди қайтиб келмайман», деди. Унга раҳмим келиб, қўйиб юбордим. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Рабиъул-аввал ойи муборак! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин! Оламларга раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад Мустафога Аллоҳ таолонинг батамом ва баркамол салавотлари ва саломлари бўлсин! Азизлар, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган ойлари — Рабиъул-аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишлари Аллоҳ таолонинг инсониятга инъом этилган энг буюк марҳаматидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда у зотга шундай марҳамат қилади: «Биз сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят). Рабиъул-аввал ойи Аллоҳ таолонинг улуғ неъматига шукрона айтиш, инсониятга Ислом динининг нурини етказган, Аллоҳнинг охирги элчисини ҳадя этган муборак ойдир. Бу ой Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг туғилган ойларини шарафлаш, у зотга кўплаб салавотлар айтиш фурсатидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ҳилолни кўрганларида шундай дуо қилар эдилар: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ «Аллоҳумма, аҳиллаҳу ъалайна бил-юмни вал-ийман, вас-салаамати вал-Ислам, Роббий ва Роббукаллоҳ». Маъноси: «Аллоҳим, бу ойни биз учун барака, иймон, тинчлик-омонлик ва Ислом ойи қилгин! (Эй ҳилол) менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!» Набиййимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг оли байтларига ва барча саҳобаларига Роббимизнинг салавотлари, саломлари ва баракотлари бўлсин! Фазилатли ва баракотли ой барчамизга муборак бўлсин! 🕋 @islomuz
#Уламолар Абу Ало Мааррий шоир ва файласуф «Бошқалар Аллоҳга кўзи кўргани учун ҳамд айтса, мен кўзим ожиз бўлгани учун ҳамд айтаман». Абу Ало Мааррий. Тўлиқ исми ва таваллуди Абу Ало Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Сулаймон ибн Муҳаммад Қузоий Таннухий Мааррий ҳижрий 363, милодий 973 йили аббосийлар давлатида, Шомнинг шимолида, Ҳалаб яқинидаги Маарратун-Нўъмон шаҳарчасида туғилган. Шунинг учун Абу Ало Мааррий номи билан машҳур бўлган. Абу Ало Мааррий оиладаги уч фарзанднинг иккинчиси бўлиб, Абулмажид деган акаси, Абул Ҳайсам деган укаси бўлган. Оталари илмга ниҳоятда муҳаббатли инсон бўлган, фарзандларининг таълими учун қаттиқ қайғурган, уларни илм-маърифатли қилиб тарбиялашга интилган. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 11 июндаги 03-07/3368-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
#Тарих Учинчи салиб юриши (1189-1192) 1150 йилларнинг бошида Фаластиндаги салибчи давлатларнинг аҳволи бирмунча яхшиланди. 1153 йили улар Асқалонни эгаллашга муваффақ бўлишди. Аммо 1170 йилларга келиб улар янги хатар билан рўбарў келишди. 1176 йили Мисрнинг янги султони Салоҳиддин Сурияни ўзига бўйсундирди ва салибчилар унинг ҳукмронлиги ҳалқаси ичида қолдилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
#Мўминларга_эслатма Хусуматни ислоҳ қилиш Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг Мадинаи Мунаввара ташқарисида ери бўлиб, унда хурмо экилган боғи ҳам бор эди. Ёнидаги ариқдан боғини суғорарди. Қўшни боғларга сув Зубайр розияллоҳу анҳунинг боғидан ўтиб борарди. У кишининг ансорлардан бўлмиш қўшниси бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Сув унинг ерига кеч келаётганидан нолиди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳуга дедилар: – Ерингни суғор, сўнг дарров сувни қўшнингга очиб юбор, Зубайр! Ансорийнинг аччиғи келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: – Зубайр аммаваччангиз бўлгани учунми?! – деди. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
#Одоб Силаи раҳм умрни зиёда қилади عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ؛ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «مَنْ أَحَبَّ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزْقِهِ، وَأَنْ يُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ، فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ». Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ризқининг кенг қилиб берилишини ёки ажалининг кечга сурилишини истаса, силаи раҳм қилсин», дедилар». Шарҳ: Демак, силаи раҳм қилган, қариндош-уруғларига яхшилик қилган, ёрдам берган, хайр-эҳсон қилган одамнинг ризқини Аллоҳ таоло кенгайтириб, бойлигини зиёда қилиб қўяр экан. Шу билан бирга, умрини узайтириб, ундан яхши хотира, эсдалик қолишини таъминлар экан. Ушбу ҳол силаи раҳмнинг бу дунёда ҳам фойда беришини кўрсатади. Четдан қараганда, силаи раҳм қилинса, қариндошига ёрдам берса, моли ёки пули камайиб қолгандек кўринади. Лекин Аллоҳ таоло бунинг эвазига унинг молини кўпайтириб берар экан ҳамда у банданинг яхшилик билан эсланиб юришини таъминлар экан. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Силаи раҳм жуда зарур иш экани. 2. Силаи раҳм ризқнинг кенг бўлишига сабаб бўлиши. 3. Силаи раҳм эгасининг умри узайишига, ортидан яхши ном қолишига сабаб бўлиши. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ: «مَنْ سَرَّهُ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزْقِهِ، وَأَنْ يُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ، فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ». Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кимни ризқининг кенг қилиб берилиши ёки ажали кечга сурилиши хурсанд қилса, силаи раҳм қилсин», деганларини эшитдим». Шарҳ: Бу ҳадис ҳам аввалги ривоятни таъкидлаб келган. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4380-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
#Кун_дуоси Узоқда бўлган кишига салом йўллаш وَرَوَينَا فِي صَحِيحَي: «البُخَارِيِّ وَ«مُسْلِمٍ» عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: (قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «هَذَا جِبْرِيلُ يَقْرأُ عَلَيْكِ السَّلَامَ» قَالَتْ: قُلْتُ: وَعَلَيْهِ السَّلَامُ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ). [خ 3217، م 2447]. هَكَذَا وَقَعَ فِي بَعْضِ رِوَايَاتِ «الصَّحِيحَينِ»: «وَبَرَكَاتُهُ» وَلَمْ يَقَعْ فِي بَعْضِهَا، وَزِيَادَةُ الثِّقَةِ مَقْبُولَةٌ. وَوَقَعَ فِي «كِتَابِ التِّرْمِذِيِّ»: «وَبَرَكَاتُهُ»، وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [ت 3881]. وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يُرْسِلَ بِالسَّلَامِ إِلَى مَنْ غَابَ عَنْهُ. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаброил (алайҳиссалом) сенга салом айтди», деганларида, мен ҳам: «Ваъалайҳиссалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» («У зотга ҳам Аллоҳнинг раҳмати, саломи ва баракаси бўлсин»), дедим». Имом Бухорий ва Муслим ривояти. Икки «Саҳиҳ»нинг баъзи ривоятларида мана шундай «...ва барокатуҳу» бўлиб келган ва баъзисида бундай бўлмаган. Ишончли ровийнинг қўшимчаси мақбул бир ишдир. Имом Термизий китобларида эса «...ва барокатуҳу» бўлиб келган. Бу ҳадис ҳасан ва саҳиҳдир. Ва ўзидан узоқда бўлган кишига салом йўллаш ҳам мустаҳаб амалдир. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
#Силаи_раҳм Қариндош сўраганда бирор нарса топилмаса, ... عَنْ إِبْرَاهِيمَ فِي قَوْلِهِ: «وَإِمَّا تُعْرِضَنَّ عَنْهُمُ ابْتِغَاءَ رَحْمَةٍ مِّن رَّبِّكَ تَرْجُوهَا» قَالَ إِبْرَاهِيم: انْتِظَارُ رِزْقٍ مِنْ رَبِّكَ. Иброҳимдан ривоят қилинади: «У Зот таолонинг «Агар улардан Роббингдан раҳмат талаб қилган ҳолда юз ўгирадиган бўлсанг» деган қавли «Роббингдан ризқ кутсанг», деганидир». Шарҳ: Исро сурасининг ушбу ривоятда келган 28-ояти мазмуни «Роббингдан ризқ кутасан» деган маънода экан. Аллоҳ таоло Исро сурасида айтади: «Агар улардан Роббингдан раҳмат талаб қилган ҳолда юз ўгирадиган бўлсанг, бас, уларга мулойим сўз айтгин» (28-оят). 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
#Мазҳабда_нажот 11 қисм | Мазҳабда нажот | Савол-жавоблар Савол: Имом Тақийюддин Субкийнинг ижтиҳод даражасига чиққанлари ҳақида гап бор. Буни қандай тушунсак бўлади? 🔗 Жавоб Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси 🕋 @islomuz
Qalbdagi niyat Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq 🕋 @islomuz
Таъзия «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси Одилхон қори Юнусхон ўғлига волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло ҳожия онанинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин! Марҳуманинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига Аллоҳ таолодан сабри жамил ва ажру мукофотлар тилаймиз Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун! @islomuz & @hilolnashr
#Кун_дуоси Мактуб ёзиб салом айтганга... وَرَوَينَا فِي «الْمُوَطَّأِ» عَنْ زَيْدِ بْنِ أَسْلَمَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا سَلَّمَ وَاحِدٌ مِنَ القَوْمِ.. أَجْزَأَ عَنْهُمْ» [ط 2/959]. قُلْتُ: هَذَا مُرْسَلٌ صَحِيحُ الإِسْنَادِ. Зайд ибн Аслам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қавмдан бир киши салом берса, қолганларга ҳам кифоя қилади», дедилар. Имом Молик «Муватто»да ривоят қилганлар. فَصْلٌ: [في وجوب الرد من خلف الستر أو عند بلوغ الكتاب والرسول]: قَالَ الإِمَامُ أَبُو سَعْدٍ الْمُتَوَلِّي وَغَيْرُهُ: (إِذَا نَادَى إِنْسَانٌ إِنْسَاناً مِنْ خَلْفِ سِتْرٍ أَوْ حَائِطٍ فَقَالَ: «السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا فُلَانُ»، أَوْ كَتَبَ كِتَاباً فِيهِ: «السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا فُلَانُ»، أَوِ «السَّلَامُ عَلَى فُلَانٍ»، أَوْ أَرْسَلَ رَسُولًا وَقَالَ: «سَلِّمْ عَلَى فُلَانٍ»، فَبَلَغَهُ الْكِتَابُ وَالرَّسُولُ.. وَجَبَ عَلَيْهِ أَنْ يَرُدَّ السَّلَامَ). وَكَذَا ذَكَرَ الوَاحِدِيُّ وَغَيْرُهُ أَيْضاً أَنَّهُ يَجِبُ عَلَى الْمَكْتُوبِ إِلَيْهِ رَدُّ السَّلَامِ إِذَا بَلَغَهُ السَّلَامُ. Парда ортидан саломга алик олиш ёки мактуб ва элчи етиб борганда жавоб қайтаришнинг вожиблиги: Имом Абу Саъд ал-Мутаваллий ва бошқалар айтишди: «Агар бир киши бошқа бир шахсга парда ёки девор орқасидан чақириб, «Ассалому алайка, я фалон», деса ёки мактуб ёзиб, унда «Ассалому алайка, я фалон» ё «Ассалому ъала фалон», деса ёхуд бирор элчи жўнатиб, «Фалон кишига салом айт», деса, унинг ҳам мактуби ёки бирор элчиси етиб борса, ўшанга ҳам салом учун жавоб қайтариш вожиб бўлади». Шу сингари Ал-Воҳидий ҳам: «Мактуб ёзиб салом айтган бўлса, унга ҳам жавоб хати ёзиш вожиб бўлади», дедилар. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси 🕋 @islomuz
видео или голосовое, без подписи