FATVO.UZ | Расмий канал
СтатистикаЎзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvouz_musofir_bot WhatsApp орқали +998917806633
- Последний пост
- 06:16
- Последнее чтение
- 09:10
- Постов за неделю
- 35
- Всего постов
- 1 000
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 39 787
- 1/48двое суток
- 45 486
- 1/72трое суток
- 49 058
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
#муфтий_минбари 📹 Қайтар дунё 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 17 август душанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar
#Видео #алимент 📹 Алиментни кам бериш учун ҳийла қилса бўладими? 🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТ ҚИЛИШ АСНОСИДА ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ИШ СОДИР БЎЛИШИ #таҳорат ❓ 2203-САВОЛ: Таҳорат қилиш асносида таҳоратни бузувчи ишлар содир бўлиб қолса, таҳорат давом эттириб кетиладими ёки бошидан бошланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Агар таҳорат қилиш жараёнида таҳоратни бузадиган бирор ҳолат юз берса, масалан, ел чиқиб қолса ёки бирор жойи қонаб кетса, таҳоратни бошидан қилиш лозим бўлади. Бироқ агар киши соҳиби узр бўлса, унга таҳоратни қайтадан бошлаш вожиб эмас. Масалан, доимий равишда ел ёки сийдик чиқиб турадиган шахсдан таҳорат мобайнида ел ё сийдик чиқиб турса, қайтадан бошлаши шарт эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#муфтий_минбари 📹 Қиз — дўзахдан парда 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 16 август якшанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar
#Видео #намоз 📹 Биринчи ракатнинг қироати узун бўлиши керакми 🎙 Отабек домла Мамадиев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
МАККАДА БЎЛИБ ТУРГАН ЗИЁРАТЧИ ҚАЙТА УМРА ҚИЛИШ УЧУН ҚАЕРДАН ЭҲРОМГА КИРАДИ? #умра ❓ 2202-САВОЛ: Қайта умра қилиш учун Макка шаҳридаги меҳмонхонадан ёки Жиърона масжидидан ҳам ният қилиб эҳромга кирса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маккада турган зиёратчи яна бир умра қилмоқчи бўлса, меҳмонхонадан эҳром боғлаши мумкин эмас. Балки ҳарамнинг ташқарисидан боғлаш лозим. Кўпчилик Танъимдаги Оиша онамиз розияллоҳу анҳо масжидидан боғлайди. Сиз айтгандек Жиъронадан боғлаш ҳам мумкин. Аммо Оиша онамиз масжидларидан боғлаш афзал ҳисобланади. Мазҳабимиз уламолари бизнинг наздимизда бир масалада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари билан айтган сўзлари тенг келиб қолса, айтган сўзлари устун қўйилади, деганлар. Гарчи У зот алайҳиссаломнинг ўзлари умра учун Жиъронадан эҳром боғлаган бўлсаларда, Абдурраҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳумога синглиси Оиша розияллоҳу анҳони Танъимга олиб бориб, умрага эҳром боғлатиб келишни буюрганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#муфтий_минбари 📹 Бир уйда ўсган бегоналар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 15 август шанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar
#Видео #ота 📹 Оталик қилмаган кишининг розилигини олиш шартми? 🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
ЖОЙНАМОЗГА ЎЗ ИСМИНИ ЁЗДИРИШ #исм ❓ 2201-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада кўплаб сотувчилар махсус электр асбоби ёрдамида жойнамозларга исм ёзиб бермоқдалар, зиёратчилар ҳам катта қизиқиш ва иштиёқ билан исмларини ёздираётгани кузатилмоқда. Шу масаланинг шаръий жиҳатдан ёритиб берсангизлар. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатда мазкур юртлардаги савдогарлар мижознинг исмини араб тилида ёзиб беради. Бу шаклдаги жойнамозда намоз ўқиш макруҳ саналади. Сабаби, агар у ерга ёзилган исм шариатда улуғланиши, ҳурмат қилиниши лозим бўлган исмлардан бўлса, масалан, Аллоҳ таолонинг, пайғамбарларнинг исмлари каби, уни оёқ ости қилиш бўлади. Агар бундай турдаги исм бўлмаса, лекин араб тилида ёзилса, Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили бўлган араб тилини беҳурмат қилиш бўлади. Мазҳабимизнинг катта олимларидан бўлган Имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий ал-Фарғоний раҳимаҳуллоҳ ўз асарларида шундай деганлар: “Тўқилаётган вақтда устига “Ал-Мулку лиллаҳ” (Мулк Аллоҳникидир) деб ёзилган гилам ёки жойнамоздан фойдаланиш, уни тўшаш ва устида ўтириш макруҳдир. Агар ҳарфлар бир-биридан ажратиб қўйилса ёки баъзи ҳарфларнинг устидан тикиб қўйилса-ю, натижада сўз яхлит бўлмай қолса ҳам, барибир макруҳлик кетмайди. Чунки алоҳида турган ҳарфларнинг ҳам ҳурмати бор. Шунингдек, агар унда фақат “Ал-Мулк” сўзи ёки фақат “Алиф” ёки “Лом” ҳарфининг ўзи ёзилган бўлса ҳам ҳукм шундайдир” (“Фатово Қозихон” китоби). Ундан ташқари жойнамозда исм ёзилган бўлса, намозхонни чалғитиши, хушу билан намоз ўқишига ҳалал бериши мумкин. Лекин мазкур жойнамозда ўқилган намоз бузилган бўлмайди, аммо юқорида айтилган макруҳлик турган бўлади. Шу боис жойнамоз сотиб олувчилар бундай ишга қўл урмаслиги керак. Агар сотиб олиб қўйган бўлса, уни бирор жойга олиб ёки илиб қўйса бўлади, бироқ ерга тўшаб намоз ўқишдан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
"ЖУМОНА" ИСМИ #исм ❓ 2200-САВОЛ: Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг Жумона исмли сингилиси ёки қизлари бўлган экан. Бу исмнинг маъносини тушунтириб берсангиз 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кўплаб сийрат ва тарих олимлари Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг Жумона исмли синглиси бўлганини зикр қилганлар ва баъзи олимлар уни саҳобий аёллар қаторига киритганлар. Ушбу аёл ҳақида Ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни айтганлар: جُمَانَةُ بِنْتُ أَبِي طَالِبِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ، وَأُمُّهَا فَاطِمَةُ بِنْتُ أَسَدِ بْنِ هَاشِمِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ قُصَيٍّ. تَزَوَّجَهَا أَبُو سُفْيَانَ بْنُ الْحَارِثِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ بْنِ هَاشِمِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ قُصَيٍّ، فَوَلَدَتْ لَهُ جَعْفَرًا بْنَ أَبِي سُفْيَانَ، وَأَطْعَمَهَا رَسُولُ اللَّهِ ﷺ فِي خَيْبَرَ ثَلَاثِينَ وَسْقًا. “Жумона бинту Абу Толиб ибн Абдулмутталиб. Унинг онаси Фотима бинту Асад ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Қусайдир. Унга Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Қусай уйланган ва ундан Жаъфар ибн Абу Суфён туғилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Хайбардан ўттиз васақ улуш берганлар” (“Табақотул кубро” китоби). “Жумона” – форсчадан ўзлаштирилган сўз бўлиб, “марварид” деган маънони англатади. Бу маъноси гўзал сўз бўлиб, уни исм сифатида қўйиш жоиз ва бунга шаръий монелик йўқ. Бу исм билан Али розияллоҳу анҳунинг зурриётларидан бир неча аёллар номланган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#ANONS 🌙 "HIDOYAT SARI" KO'RSATUVINI ⏰ BUGUN, 14 AVGUST, JUMA KUNI SOAT 18-20 DA O'TKAZIB YUBORMANG! ©️O'zbekiston telekanali 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#муфтий_минбари 📹 Фарзандлар ўртасида адолат қилинг! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин! ✅ УЛАШИНГ🗣
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 14 август жума 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar
#xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485
Live stream finished (38 minutes)
🗣 ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 50-СОНИ 13.08.2026 😎 Youtube орқали томоша қилиш 📱 Facebook орқали томоша қилиш 📱 Instagram орқали томоша қилиш #fatvo_markazi_javob_beradi Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ✅ УЛАШИНГ🗣