QURAN.UZ
Статистика✨Қалбингиз ором олсин! Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 24
- Всего постов
- 197
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 7 281
- 1/48двое суток
- 8 703
- 1/72трое суток
- 9 386
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
#кун_эслатмаси Зикрнинг арабча матни: سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا Зикрнинг маъноси: «Аллоҳ покдир. Ҳамд Унгадир. Қувват фақатгина Аллоҳдадир. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўладир. У хоҳламаган нарса бўлмайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилгандир». «Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан @quranuz
#Кун_ояти «Албатта, инсон ўз Роббисига ношукрдир», («Аъдият» сураси, 6-оят). «Тафсири Ҳилол» китобидан @quranuz
#мақола Қуръон илмлари (117-қисм). Қуръони карим маъноларининг таржимаси (1-қисм) «Қуръон» сўзининг таржимаси ва таърифи билан аввал танишиб ўтганимиз учун гапни бевосита «таржима» сўзининг маъноси ҳақида сўз юритишдан бошлаймиз. Бу ҳақда машҳур «Сиҳоҳ» номли луғат китобида шундай дейилган: «Гапини бошқа тилда баён қилган одам гапини таржима қилган бўлади», яъни таржима – бу бир гапнинг бошқа тилда баён қилинишидир». «Ал-Мисбаҳул-Мунир» номли луғат китобида қуйидагилар келган: «Фалончи каломини таржима қилди» дегани «уни баён қилди ва равшанлаштирди» деганидир. «Бошқанинг каломини таржима қилди» дегани «Сўзловчининг тилидан бошқа тилга ўгирди» деганидир. Давоми… @quranuz
МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ? Аллоҳга ҳамду санолар, Расулимизга дуруду салавотлар бўлсин! Ҳар йили мавлид ойи кириши билан мавлид ҳақидаги хилофлар қайта қўзғалади. Ҳар ким ўз далилини келтириб, бошқани танқид қилади ва охир оқибат икки тараф ҳам ўз фикрида қолади. Бундай тортишувдан кимга фойда, биров ўйламайди. Аслида бундай хилофли масалада ҳар ким ўзи қониққан далилга кўра амал қилиб, бошқага тош отмаслиги керак. Биз ҳам юртимиз уламоларининг қадимдан танлаган сўзларини тутиб, ўз шароитимиздан келиб чиққан ҳолда, мавлидни бугунги куннинг руҳида, ҳозиримиз ва келажагимиз учун манфаатли суратда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Унамаганлар ўзлари билади. Бугунги кунда мусулмон ўртасида турли хил байрамларни кенг миқёсда нишонлаш оммавий урфга айлангани ва бу байрамлар кўпчиликнинг, хусусан ёшларнинг хотирасида, қалбларида чуқур из қолдираётгани сир эмас. Бундай вазиятда мусулмонлар ёш авлодга исломий тушунча ва анъаналарни сингдира билишлари лозим. Фурсатни ғанимат билиб, керакли воситаларни ишга солишлари даркор. Ана шундай муҳим омил ва анъаналардан бири бу – мавлид ойи ва кунини ўзига хос суратда ўтказишдир. Хўш, бугун биз мавлид ойини қандай ўтказишимиз керак? Бу ойдан унумли фойдаланиш учун нималарга эътибор беришимиз даркор? Бунинг учун қуйидагиларни қилиш лозим: 1. Рабиул аввал ойини сийратни ўрганиш мавсуми қилиб олиш режасини тузиш ва бунда ҳар ким ўз ҳолати, шароити ва имкониятларидан келиб чиқиб ёндашиши керак. 2. Бирорта сийрат китобини танлаб, бир ойга тақсимлаб, шу ой ичида уни якунлаш. Масалан: «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 19‑жузи ‒ «Оламларга раҳмат Пайғамбар», «Тарихи Муҳаммадий», «Ар-Раҳиқ ал‑Махтум», «Сарвари олам», «Нурул‑яқин», «Нурул‑басар», «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» ва бошқалар. 3. Аҳли оилага мавлид ойи охир замон Пайғамбари, ҳабибимиз, дунёда етакчимиз, охиратда шафоатчимиз бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган ой эканини, у зот шу ойнинг 9 ёки 12 куни душанбасида дунёга келганларини эслатиш. 4. Ушбу ой кириш билан фарзанд набираларни дастурхон атрофига йиғиб, уларга бу ойнинг аҳамиятини тушунтириш. Эрталаб ҳам, кечки пайт ҳам аҳли оилага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидан қисқача суҳбат қилиб бериш. Бунда у зотнинг хулқларини, олийжанобликларини ёритиб бериш керак. Бунинг учун юқорида эслаб ўтилган адабиётлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 5. Болаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болажон бўлганларини, саҳобалари ичида кичик ёшдаги, ўсмир ёшдаги кишилар кўп бўлганини, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳар бирини алоҳида севиб, эҳтиром қилганларини мисоллар билан айтиш. Қиз жувонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга кўрсатган эҳтиромларидан сўзлаб бериш. 6. Хонадонни оила даврасида шу ойнинг бирор кунини, масалан, 8, 9 ёки 12 куни оилавий мавлид йиғини уюштириш ва ушбу кунни ўзгача бир кўтаринки руҳда, шодиёналикда ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш. 7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудлари хурсандчилиги, у зотнинг таваллуд кунлари болаларнинг зеҳнида яхшироқ ўрнашиши учун шу кунда болалар учун совғалар ташкил қилиш, уларнинг қалбларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббат ўйғотишга хизмат қиладиган ишларни амалга оширишни унутмаслик керак. Совғаларни уларга топширишда «Бу сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туҳфаларидир, суюнчиларидир», деб таъкидлаш ҳам фойдадан холи эмас. 8. Имкони борлар ушбу ойда мавлид йиғинлари уюштириб, маросимни рисоладагидек ўтказишса, хайрли иш бўлади, ин шаа Аллоҳ. #Мавлид @quranuz
Қуръонни очинг, Оли Имрон сурасининг 139-оятини ўқинг. Шу ерда сизга бир мактуб бор! @quranuz
#Қуръонга_муҳаббат @quranuz
#кун_эслатмаси 🌙 Мавлид ойи муборак! Салавотнинг арабча матни: اللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ Салавотнинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!» Рабиул аввал: биз бу ой ҳақида нималарни биламиз? Бугун, қуёш чиққани ҳамон, биз мусулмон тақвимининг энг аҳамиятли ойи – Рабиул аввалга кириб келдик. Ислом тарихида ушбу муқаддас ойда бутун умматимиз учун энг аҳамиятли воқеа – Аллоҳ яратган барча махлуқотларнинг энг шарафлиси ва маҳбуби, У Зотнинг ҳузурида энг мукаррами ва азизи, бизнинг севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган – Мавлид ойидир. Давоми… @quranuz
🌙 ЖУМА МУБОРАК! «Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо жума куни пешин билан аср орасини нафл намоз билан ўтказар эди». (Ибн Абу Шайба ривояти) Яқинларингизга улашинг! #жума @quranuz
#Кун_ояти «Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар», («Такаасур» сураси, 8-оят). Яъни, қиёматда ҳар бир неъматни нимага, қандоқ сарф қилганингиз ҳақида сўралади. Ҳа, каттаю кичик ҳар бир неъмат ҳақида сўраласиз. Ҳар бир неъматга шукр қилдингизми, йўқми - сўраласиз. Аллоҳ таоло сизга берган молу дунё неъматини нимага сарфладингиз, ҳалолгами ҳаромга, Аллоҳни рози қиладиган йўлгами, ғазабини қўзғатадиган йўлгами ҳамма-ҳаммаси ҳақида сўраласиз. «Тафсири Ҳилол» китобидан @quranuz
#мақола Қуръон илмлари (116-қисм). Янги тафсирлар (3-қисм) 7.«Тайсирут-тафсир» – Иброҳим Қаттон Иордания давлатида қозилар раиси бўлиб ишлаган шайх Иброҳим Қаттон раҳматуллоҳи алайҳи «Тайсирут-Тафсир» деб номланган бир китоб ёзган. Китобнинг номи бизнинг тилимизга «Тафсирни осонлаштириш» деб таржима қилинади. Шунинг ўзидан муаллифнинг кўзлаган мақсади нима эканини билиб олиш қийин эмас. Шайх Иброҳим Қаттон раҳматуллоҳи алайҳи ўз тафсирига ёзган муқаддимасида Қуръони Каримнинг мусулмонларга таъсири ҳақида анчагина маълумотлар келтирган. Кейин бу илоҳий Китоб нафақат мусулмонларга, балки мусулмон бўлмаган бошқа инсонларга ҳам таъсир кўрсатаётгани ҳақида сўз юритиб, Қуръони Каримдан таъсирланган ғайримусулмон кишиларнинг бу илоҳий Китоб ҳақидаги сўзларидан намуналар келтирган. Шайх Иброҳим Қаттон раҳматуллоҳи алайҳи бу китобида франциялик машҳур табиб Морис Букайнинг гапларига алоҳида эътибор қаратади. Давоми… @quranuz
#Қуръонга_чорлов @quranuz
Ҳаммамиз кўп эшитган ибора бор: «Дўст қийин кунда билинади». Буни тажриба қилиб кўришни хоҳлайсизми? Қуръонга дўст бўлинг. У сизга қийин пайтда, яъни қиёмат кунида шафоатчи бўлиб келади. @quranuz
#Қуръонга_муҳаббат @quranuz
#кун_эслатмаси Зикрнинг арабча матни: اللَّهُمَّ أجِرْنِي مِنَ النَّارِ Зикрнинг маъноси: «Аллоҳим, мени дўзахдан саклагин». Муслим ибн Ҳорис Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга махфий равишда: «Шом намозини ўқиб бўлганингдан кейин етти марта «Аллоҳумма ажирний минан наар» деб айтгин. Агар сен ўшани айтсангу мазкур кечада ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади. Бомдодни ўқиб бўлганингда ҳам ўшани айтгин. Агар шу кунда ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади», дедилар». (Абу Довуд ривояти) «Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан @quranuz
#Кун_ояти «Бизни тўғри йўлга бошлагин», («Фотиҳа» сураси, 6-оят). «Ҳидоятга бошлаш» луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади. «Тафсири Ҳилол» китобидан @quranuz
#мақола Қуръон илмлари (114-қисм). Янги тафсирлар (1-қисм) Замон ўзгариб, одамлар қадимги китобларнинг услуби ва тилидан узоқлашиб қолдилар. Ушбу сабаб туфайли катта уламолардан бошқалар эски тафсирлардан фойдаланишни ўйламай ҳам қўйдилар. Шунда баъзи тушунган уламолар тафсир илмида ҳам янгиланиш бўлиши лозимлигини ўйлай бошладилар. Ўй-фикрлар ва маслаҳатлар тафсир бўйича янги, замона руҳини акс эттирадиган, мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондирадиган тафсир ёзилиши замоннинг талаби эканига ишонч ҳосил қилиш билан якунланди. Янги тафсир қилиш ва ёзиш Мисрдан бошланди. Бизга етиб келган маълумотларга қараганда, биринчи бўлиб Мисрнинг ислоҳотчи олимларидан шайх Муҳаммад Абдуҳ «Амма» порасига тафсир ёзди. Шунингдек, Ал-Азҳардаги дарсларида Қуръони Каримнинг биринчи беш порасини тафсир қилди. Давоми… @quranuz
«Вақтни энг кўп ғанимат биладиган инсон Қуръон ҳофизидир. У пиёда ҳам, уловда ҳам, масжидда ҳам, уйда ҳам, қўли бўшлигида ҳам, машғулликда ҳам, кечаю-кундуз Қуръон ўқийди. У қандайин саодатли ва улуғ ажр эгаси а!» Шайх Абдулмалик Қосим @quranuz
#Қуръонга_чорлов @quranuz
#кун_эслатмаси Зикрнинг арабча матни: اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي وَآمِنْ رَوْعَاتِي اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ وَمِنْ خَلْفِي وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي وَمِنْ فَوْقِي وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي Зикрнинг маъноси: «Аллоҳим! Менинг авратларимни сатр қил ва қўрқинчларимни омонлик қил. Аллоҳим! Мени олдимдан, ортимдан, ўнгимдан, сўлимдан ва устимдан Ўзинг муҳофаза қил. Ва остимдан суиқасдга қолишдан Сендан паноҳ сўрайман». «Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан @quranuz
#Кун_ояти «Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз», («Фотиҳа» сураси, 5-оят). «Иййака наъбуду» «фақат сенинг айтганингни қиламиз» маъносини англатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъда. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин. «Иййака настаъин» ҳам, фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади. «Тафсири Ҳилол» китобидан @quranuz