arabic.uz (hikmatlar)
Статистика@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 28
- Всего постов
- 157
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 6 699
- 1/48двое суток
- 10 151
- 1/72трое суток
- 10 948
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
13928. Имом Рамазон Бутий: «Мазҳабсизлик оддий одамни адаштиради. У маълум бир мазҳабда собит бўлган олимга мурожаат қилиш ўрнига, қўлида бирор матн(насс)ни ушлаб олиб: «Ҳақиқат мана шу, ундан бошқаси бидъат ва кўр-кўрона эргашишдир», дейдиган ҳар қандай кимсанинг ўлжасига айланади”, деди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Дунё 📜Илм ғурбатда (мусофирчиликда) ватандир, жоҳиллик эса ватанда ҳам ғурбатдир. Ибн Рушд. ▫️Илм ва ақл-идрок барча маданиятлар учун умумий тилдир. Билимли инсонни ҳар қандай жамият қадрлайди. Жаҳолат инсонни атрофидаги имкониятлардан, жамият ривожидан ва чуқур мулоқотлардан узиб қўяди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
#rabiul_avval 📜 Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуръони каримда Муҳаммад исмлари билан тўрт маротаба зикр қилган Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа саййидина Муҳаммад 1. «Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми?! Кимки орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч қандай зарар келтира олмас. Ва Аллоҳ шукр қилувчиларни албатта мукофотлар”, Оли Имрон сураси, 144-оят. 2. “Муҳаммад сизлардан биронта эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир”, Аҳзоб сураси, 40-оят. 3. “Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, у билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳмдилдирлар. Уларни рукуъ ва сажда қилган ҳолларида кўрасан. Аллоҳдан фазл ва розилик тиларлар. Юзларидаги аломатлари сажда асаридир”, Фатҳ сураси, 29-оят. 4. “Иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган ва Муҳаммадга нозил қилинган нарсага – ҳолбуки, у Роббларидан келган ҳақдир – иймон келтирганларнинг айбларини беркитар ва аҳволларини яхшилар”, Муҳаммад сураси, 4-оят. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
13927. Кимнинг одати ва хислати тавба ҳамда истиғфор айтиш бўлса, батаҳқиқ, у энг улуғ хислатга ҳидоят қилинибди. “Иғосатул лаҳфон”дан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
13926. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким золимга унинг ботил даъвосини ҳақ қилиб кўрсатиш учун ёрдам берса, у Аллоҳ ва Расулининг зиммаси(ҳифояси ва кафолати)дан чиқиб қолади». Табароний “Муъжамул авсат”да, Абу Нуъайм “Ҳилятул-авлиё”да ривоят қилганлар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
#rabiul_avval Соллаллоҳу алайҳи васаллам هٰذا شَهْرُ الأنوارِ فأكثِروا فيهِ مِنَ الصلاةِ على النبي ﷺ المختارِ، فإنَّ كلَّ عملٍ بينَ القبولِ والردِّ إلّا الصلاةَ على سيِّدِ الخلقِ... أ.د. علي جمعة 🕌Бу ой (Рабиъул аввал) - нур ва барака зиёда бўладиган ойдир. Бас, бу ойда Набийул мухтор - (Муҳаммад) соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кўпайтиринг. Чунки инсоннинг ҳар бир амали қабул қилиниш ва рад этилиш ўртасидадир. Аммо халқларнинг саййиди(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам)га йўлланган салавот бундан мустаснодир (яъни, албатта қабул бўлажак)... Доктор Али Жума. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
13925. Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Истиқомат ва динда собитқадам туриш — банданинг ўз кучи билан эришадиган нарса эмас. Шунинг учун у доимо Роббисидан сабот сўраб туриши лозим. Қанчадан-қанча эзгу амал қилувчилар борки, жаннат билан орасида бир зироъ қолганда ва унинг кемаси, маркаби нажот қирғоғига яқинлашганда, нафсу ҳаво тўлқини уни уриб, ғарқ бўлиб кетган”, деди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
#rabiul_avval ⏳Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Зимистон самода порлади бир нур, Равшан бўлди борлиқ сен келган маҳал. Олам бўстонига келтирдинг сурур, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Кўкдан бир нур инди, тушди кўп малак, Юлдузлар “Бушро!”, деб бердилар дарак, Сенда туғилди ул покиза гўдак, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Таваллуд топди ул бебаҳо садаф, Ясрибни ҳам сенда қилдилар ҳадаф, Ҳам мавлид, ҳам ҳижрат, сенга қўш шараф, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Ҳилол ўн иккингда бўлди тўлин ой, Ул Ойнинг нуридан ёришди ҳар жой, Олдида қуёш ҳам қолди бечирой, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Ҳабибим муҳаббатин ўргатган сен, Сийрат-у суннат йўлин кўрсатган сен, Файзингла оламни хўп гуллатган сен, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Келгин, ташрифингла яшнат элларни, Салом-саловатла сайрат тилларни, Наъту нашидларла яйрат дилларни, Ойлар баҳорисан – Робиъул аввал! Салот-у саломин йўлласин Мавлом, Қалблар табибига чексиз, бардавом, Йил бўйи чўзилсин бу файзли айём, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! ✏️Усмон Маҳмуд. 1- Рабиъул аввал, 1448-йил, жума оқшоми. @arabicuz
#rabiul_avval Соллаллоҳу алайҳи васаллам 🌙“...Аллоҳни зикр қилар эдилар” "Зодул маъод" китобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зикрдаги тутган йўллари бобида шундай дейилган: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилишда инсонларнинг энг мукаммали эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ зикридаги ҳар бир сўзлари ва У Зот билан муносабатларининг барчаси, амр ва наҳйлари ва уммат учун чиқарган ҳукмлари Аллоҳ таолони зикр қилиш бўлган. Аллоҳ таолога неъматлари учун сано-мақтов айтишлари, У Зотни улуғлашлари, ҳамд ва тасбеҳлари Аллоҳ таолони зикр қилишдир. У Зотдан сўрашлари, Унга дуо қилишлари, рағбат ва қўрқувлари Аллоҳ таолони зикр қилиш бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сукут ва жим туришлари қалблари билан Аллоҳ таолони зикр қилиш бўлган. У зот ҳар бир вақтларида, ҳар бир ҳолларида Аллоҳни зикр қилар эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳни зикр қилишлари ўтирган, турган, ёнбошлаган, пиёда ва уловда юрган, сафар қилган ва тўхтаган, йўлга отланган ва (сафар қилмай) турган ҳолларида нафаслари билан чиқар эди". Ҳорис Муҳосибийнинг “Рисолатул мустаршидийн” асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
13924. Абу Ҳанифага: “Аллоҳдан тақво қилинг”, дейилди. У киши титраб кетдилар, ранглари оқарди ва бошларини эгдилар. Сўнг айтдилар: “Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин. Одамлар ҳар вақт ўзларига шундай дейдиган кишига қанчалар муҳтож-а!”. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
13923. Доимо бошқаларни рози қилишга ҳаракат қиладиган ва интиладиган инсон эҳтимол, бунга гоҳида ва чекланган, маҳдуд вақтларда эришар, бироқ бу унинг ҳақиқий истаклари ва ички бахти эвазига бўлади. Оқибатда эса... у ўзини рози қилишда муваффақиятсизликка учрайди. Адий Набулсий. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
#duo 📜Фарзандлар ҳаққига дуо(4) Аллоҳумма бикалиматикат таммаати нуҳассину авладана мин кулли шайтонин ва ҳаммаҳ, ва мин кулли айнин ламмаҳ. Аллоҳумма саллимҳум минал илали вал аафати вал авбиаҳ. Аллоҳумма саллимҳум мин шаррил ашрори анаа-ал лайли ва атроофан-наҳаар. Аллоҳуммаж-ъалҳум авфаро ъибадика ҳаззон фид дуня вал ахироҳ. Аллоҳуммарзуқҳум ҳалаалан якфийҳим, вабъад ъанҳум кулла шай'ин йу'зийҳим, ва ла таҳжижҳум ли табибин юдаавийҳим. ▫️Аллоҳим, Сенинг мукаммал калималаринг билан фарзандларимизни ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашарот ва жонзотлардан, ҳамда ҳар бир ёмон кўздан асрашингни сўраймиз. - Аллоҳим, уларни касалликлардан, бало-офатлардан ва юқумли хасталиклардан саломат қилгин. - Аллоҳим, уларни кечанинг соатларида ва кундузнинг атрофида (кечаю кундуз) ёмонларнинг ёмонлигидан соғ-омон асра. - Аллоҳим, уларни дунё ва охиратда бандаларинг ичида энг насибаси кўплардан қилгин. - Аллоҳим, уларни кифоя қиларли ҳалол ризқ билан таъминлагин. - Уларга озор берадиган ҳар бир нарсани улардан узоқлаштиргин. Уларни даволовчи табибга муҳтож қилмагин. 1. https://t.me/arabicuz/29567 2. https://t.me/arabicuz/29569 3. https://t.me/arabicuz/29910 @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Соллаллоҳу алайҳи васаллам 🔰Рабиъул аввал - мавлид ойидир “Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди”. (Тавба сураси, 128 оят). Бу ой оламларга раҳмат бўлиб келган зот, севикли пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ойдир. Расулуллоҳ айнан шу ойда, рабиъул аввал ойининг 12-чисида душанба куни дунёга келганлар. Ушбу шарафли ой Пайғамбаримиз ҳаётлари ва сийратлари ила яқиндан танишиш, у зот қолдирган улкан ва буюк илм меросини ўрганиш, ҳадиси шарифларни таълим олиш борасида янада эътиборли бўладиган ойдир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
13922. Ғам-ташвишни кетказувчи учта дуо 1. Лаа илааҳа иллаллоҳул азиймул ҳалийм, лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул аршил-ъазийм, лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус самаавати ва Раббул арзи ва Раббул ъаршил карийм. Маъноси: Ҳалим ва буюк Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ Аршнинг Парвардигори бўлган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонлар ва ернинг, шунингдек, Карим Аршнинг Парвардигори бўлган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. 2. Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ золимийн. Маъноси: Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен барча нуқсонлардан поксан. Албатта, мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим. 3. Аллоҳу, Аллоҳу Роббий, ла ушрику биҳи шайъан. Аллоҳ менинг Роббимдир. Унга ҳеч нарсани шерик қилмайман. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Соллаллоҳу алайҳи васаллам 📜“Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди”, Тавба сураси, 128 оят. Кириб келаётган Рабиъул аввал ойи оламларга раҳмат бўлиб келган зот, севикли пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ойдир. Расулуллоҳ айнан шу ойда, рабиъул аввал ойининг 12-чисида душанба куни дунёга келганлар. Ушбу шарафли ой Пайғамбаримиз ҳаётлари ва сийратлари ила яқиндан танишиш, у зот қолдирган улкан ва буюк илм меросини ўрганиш, ҳадиси шарифларни таълим олиш борасида янада эътиборли бўладиган ойдир. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
13921. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамловчи калималар билан юборилдим; менга кучли қўрқув (солиш) билан нусрат берилди. Тушимда менга ер хазиналарининг калитлари берилиб, қўлимга қўйилди», дедилар”. Мана, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам оламдан ўтиб кетдилар, сизлар эса уларни (бойликларни) чиқариб оляпсизлар». «Жамловчи калималар» («жавомиъул калим») дегани иборалари қисқа, аммо маъноси чуқур, сермазмун жумлалар деганидир. Уламоларимизнинг таъкидлашларича, бунда Қуръони карим ёки ҳадиси шарифлар ёхуд ҳар иккиси ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин. Имом Бухорий ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ўрнак ⏳Фарзандларимиз олимларга намуна ва ибрат сифатида қарай бошлаганида, уларга худди актёрлар ва футболчиларга қарагандек юқори ҳурмат билан муносабатда бўлганида, маданиятимиз янги босқич сари ривожлана бошлайди. Брайан Грин, физик олим. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
ماذا قدم المسلمون للبشرية؟ * بطارية الهاتف من اختراع المسلمين (البروفيسور رشيد اليزمي) * شبكة الوايفاي من اختراع المسلمين (الدكتور حاتم زغلول) * خوارزميات البرمجة من اختراع المسلمين (العالم أبو جعفر محمد بن موسى الخوارزمي) * خيوط الجراحة من اختراع المسلمين (العالم أبو بكر محمد بن زكريا الرازي) * لغة Ring للبرمجة من اختراع المسلمين (المهندس محمود سمير فايد) * أول مرصد فلكي في التاريخ من اختراع المسلمين (المرصد المأموني من طرف الخليفة المأمون) * نظرية الكاميرا «القمرة» من اختراع المسلمين ( أبو علي الحسن بن الحسن بن الهيثم) * علم الكيمياء من اختراع المسلمين (جابر بن حيان بن عبد الله الأزدي) * علم الجبر من اختراع المسلمين (أبو عبد الله محمد بن موسى الخوارزمي) * علم الاجتماع من اختراع المسلمين (عبد الرحمن بن محمد ابن خلدون) * الأرقام الغربية «1،2،3» من اختراع المسلمين (أبو عبد الله محمد بن موسى الخوارزمي) * الطوربيد «الصاروخ» من اختراع المسلمين (المهندس نجم الدين حسن الأحدب) * أدوات الجراحة من اختراع المسلمين (أبو القاسم خلف بن عباس الزهراوي) * مقياس الكثافة «البكنومتر» من اختراع المسلمين (أبو الريحان محمد بن أحمد البَيْرُوني) * نظارات البصر من اختراع المسلمين ( أبو علي الحسن بن الحسن بن الهيثم) * الساعة الفلكية «الأسطرلاب» من اختراع المسلمين (العالم إبراهيم الفزاري) * أول مستشفى في التاريخ من اختراع المسلمين (الخليفة الأموي الوليد بن عبد الملك) * أول جامعة في التاريخ من اختراع المسلمين (السيدة فاطمة بنت محمد الفهري القرشي) والكثير الكثير من الإختراعات قدمها المسلمون ثم ماذا قدم المسلمون للبشرية؟ قدموا كل شيء . 📜Мусулмонлар инсониятга нималарни тақдим этишган? ▫️1. Телефон аккамулятори, батарейкалари мусулмонларнинг ихтиросидир. Профессор Рашид ал Язмий. ▫️2. Wi-Fi (вай фай) тармоғи ишланмаси мусулмонлар ихтиросидир. Доктор Хотим Зағлул. ▫️3. Дастурлаш, программалаштириш алгоритмлари мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий. ▫️4. Жарроҳлик иплари мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Бакр ибн Муҳаммад Закариё ар Розий. ▫️5. Ring дастурлаш тили мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Маҳмуд Самир Фоид. ▫️6. Тарихдаги илк астрономик обсерватория (расадхона) мусулмонлар ихтиросидир. Халифа Маъмун асос солган Маъмун расадхонаси. ▫️7. Замонавий фотокамералар кашфиётига асос бўлган камера назарияси- “қуммора” мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам. ▫️8. Кимё (химия) илмининг асослари мусулмонлар ихтиросидир. Жобир ибн Ҳаййён ибн Абдуллоҳ Аздий. ▫️9. Алгебра фани - алжабр илми мусулмонларнинг ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий. ▫️10. Социология, жамиятшунослик илми мусулмонлар ихтиросидир. Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун. ▫️11. 1, 2, 3 рақамлари мусулмонлар ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий. ▫️12. Торпеда (сувости) ракетаси мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Нажмиддин Ҳасан Аҳдаб. ▫️13. Жарроҳлик амалиёти асбоб-ускуналари мусулмонларнинг ихтиросидир. Абул Қосим Халаф ибн Аббос Заҳровий. ▫️14. Пикнометрни (нарсаларнинг зичлигини газ ҳолида, суюқ ва қаттиқ ҳолда ўлчаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги физикохимиявий ўлчов идиши) мусулмонлар ихтиро қилган. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний. ▫️15. Кўзойнак мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам. ▫️16. Фалакшунослик, астрономик соат - устурлоб (астролябия) мусулмонлар ихтиросидир. Олим Иброҳим Фазорий. ▫️17. Тарихдаги биринчи шифохона мусулмонлар ихтиросидир. Умавий халифалардан Валид ибн Абдумалик. ▫️18. Тарихдаги биринчи жомеа - университет мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший. Мусулмонлар бундан ташқари яна кўплаб ва кўплаб ихтироларни инсоният учун тақдим этгандирлар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
13920. Бахтнинг сабаблари - Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиш. - Ўзида бор неъматлар билан қаноат қилиш. - Қалбни кек ва ҳасаддан поклаш. - Машаққат ва синовлар пайтида нафсни сабрга ўргатиш. Набил Али Авзий. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
13919. Дуо билан Аллоҳ сизга ризқ беради. - Дуо билан Аллоҳ сизга шифо ато этади. - Дуо билан Аллоҳ қалбингизни кенгайтиради. - Дуо билан Аллоҳ ғам-ташвишларингизни кетказади. - Дуо билан Аллоҳ ишларингизни ислоҳ қилади. - Дуо билан Аллоҳ ҳожатларингизни раво қилади. Шунинг учун дуони кўпайтиринг, кўпайтиринг ва кўпайтиринг. Айниқса сажда пайтида; азон билан иқомат орасида; туннинг охирги учдан бир қисмида. Зеро, сиз Аллоҳга дуо қилиб, Уни зикр этар экансиз, Аллоҳ сизни эшитади, барака беради, яхши кўради ва сиздан рози бўлади. Доктор Босил Анзий. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube